Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Cardorbek Yusupov

Erkin zarba!

УЕФА, қўйни ўз ҳолига қўй!

Баҳо:
+0; -0

Шу йилнинг 20 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қарағанданинг “Шахтёр” ва Шотландиянинг “Селтик” клуби ўртасида Европа чемпионлар лигаси плей-офф баҳсларининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда кутилмаганда “Шахтёр” клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо энг қизиқ воқеа ўйиндан бир кун олдин юз берди. “Шахтёр” клуби вакиллари мусулмонларнинг одатига мос равишда, яхши ният билан, қўй олиб келиб, мулла иштирокида стадионликда қурбонлик қилишди.

Бу хабар тарқалиши билан "Жониворлар билан маданий муносабатда бўлиш тарафдорлари" (PETA) ташкилоти баёнот билан чиқиб, бу ишни кескин қоралади. Шунингдек улар УЕФАга мурожаат қилиб, футбол стадионларида жониворларни қурбон қилишни тақиқлаш ҳақида талаб қилишди.

Шундан сўнг УЕФА Қарағанданинг "Шахтёр" футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. “The Guardian” нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржио Маркетти "Шахтёр" номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган. Энг қизиғи шундаки, УЕФА ташкилотининг низомида стадионда ҳайвонларни қурбон қилинишига қандай жазо берилиши кўрсатилмаган, жаноб Маркетти ҳам қандай жазо берилиши мумкинлигига ойдинлик киритмаган.

Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. "Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди", – дея хулоса қилган УЕФА директори.

Келинг, мана шу ўринда бечора қўйнинг қисматидан тушкунликка тушиб, эҳтиросларга берилиб ётган РЕТА ва қозоғистонликларга пўписа қилган УЕФАни қўя туриб, ҳайвонларга маданий муносабатда бўлиш тарафдорлари яшайдиган Европанинг кўнгилочар томошаларига назар соламиз.

Испания, Франция, Португалия, шунингдек Жанубий Американинг бир қанча давлатларида ҳўкизлар жанги – “коррида” жуда кенг тарқалгандир. Бу жангларда матадор – яъни жангчи олдинига қизил байроқ билан ҳўкизни ҳолдан тойдиради. Сўнгра, турли ҳил қуроллар, асосан ўткир тиғли санчқи билан уни жароҳатлаб, охир-оқибатда ўлдиради. Корридани томоша қилиш учун жуда кўп давлатлардан сайёҳлар ташриф буюришади, жанглар ҳатто ТВ орқали ҳам намойиш этилади.

Коррида қоидаларига биноан, ҳўкизларга саҳнага чиқишдан олдин ҳар қандай жароҳат етказиш, яъни уларни кучсизлантириш кескин тақиқланган. Бироқ амалда бу қоида жуда кўп ҳолларда қўпол тарзда бузилади.

Ҳўкизларга жангдан олдин етказиладиган энг оммавий зарарларни санаб ўтамиз:

  • қум тўлдирилган оғир халталар билан дўппослаш;
  • асабий ҳўкизларга тинчлантирувчи дориларни бериб, уларни заифлаштириш;
  • шохларини кесиб ташлаш;
  • кўзига вазелин суртиб, уларни кўриш қобилиятини сусайтириш;
  • ҳўкизларни сувсиз қўйиш ёки жуда кўп сув ичириш;
  • ҳўкизларни оёғидаги пайларини кесиб, жароҳат етказиш;
  • ҳўкизнинг бўйин қисмига пичоқ санчиб, унга жароҳат етказиш, сигарета қолдиқларини қулоғига тиқиш ва ҳ.к.

Ҳар қандай ҳайвон ҳимоячиларини камида этини жунжиктирадиган усуллар, тўғри эмасми?

Азобларнинг каттаси ҳўкизни жанг майдонида кутади. Матадор олдинига ҳайвонни қизил байроқ билан гиж-гижлаб, уни роса югуртириб, ҳолдан тойдиради. Кейин қўлига ўткир санчқиларни олиб ҳўкизнинг бўйни ва орқа қисмига санчиб чиқади. Санчқиларнинг тиғи ҳудди қармоқ илгакларига ўхшаш бўлиб, ҳўкизнинг танасига маҳкам ўрнашади, унга қаттиқ оғриқ етказиб, қонга булайди. Бу ҳолат 10-15 дақиқа давом этади. Жанг якунида бутунлай ҳолсизланиб йиқилган ҳўкизнинг умуртқа поғонасига ёки юрак қисмига ўткир тиғли найза санчиб ўлдирилади. Жонивор мисли кўрилмаган ваҳшийлик билан томошага йиғилган халқ олдида қурбон қилинади. Томошабинлар матадорни ўринларидан туриб олқишлайдилар.

коррида

Испания, Франция ва Португалияда йилига 6 мингга яқин коррида ўтказилади, унда 30 мингга яқин ҳўкиз ваҳшийларча ўлдирилади.

Албатта PETA ва унга ўхшаган ҳайвон ҳимоячилари коррида ташкилотчиларини танқид қилишга ва бундай жангларни тақиқлашга чақириб, ҳаракат қилиб кўришди. Аммо уларнинг уринишлари ҳеч қандай самара бермади. Бу мамлакат ҳукуматлари аксарият ҳолларда РЕТА ташкилоти талабларига тупуришди.

Бу ишга ҳатто Испания қироли Хуан Карлос ҳам аралашиб: “Брюссель корридани таъқиқлаган кун - Испаниянинг Европа Иттифоқидаги сўнгги куни бўлади” – деди.

Эътибор беринг, бу воқеалар бугунги кунимизда, ўзининг маданияти билан гердаядиган Европа давлатларида содир бўлмоқда.

Остона стадионидаги қўйни қисматидан қайғуриб, аюҳаннос солган РЕТА ташкилотига келадиган бўлсак, улар 2009 йили АҚШ президенти Барак Обамага ақл ўргатишга уриниб кўриб, шуҳрат қозонишган эди. Ўшанда Барак Обама ТВдаги жонли эфир пайтида беҳосдан пашшани уриб ўлдирган, РЕТА эса буни қоралаб чиқиб, пашшани ўлдирмасдан ушлаб олиб, кейин қўйиб юборишга чақирган, ҳатто Обамага “пашшатутгич”ни жўнатишган эди.

АҚШ президенти девони РЕТА ташкилотига мулойимлик билан жавоб йўллаб, “берган маслаҳатларини пишириб ейишни” тавсия қилган эди.

Айтганча, “Селтик” ва “Шахтёр” клублари ўртасидаги жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтди. Унда “Селтик” 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛ гуруҳ босқичига, “Шахтёр” эса Европа лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Умид қиламизки, ўйиндан олдин ит, мушук, қўй ва шунга ўхшаш жониворлар ҳеч қандай зарар кўришмади.

Киритилган сана: 29.08.2013 01:03. Ўкилди: 7602 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 30.08.2013 10:05. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SRBAZAROFF
Сана: 29.08.2013 21:49. SRBAZAROFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UCHKURGANS
Сана: 29.08.2013 21:12. UCHKURGANSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFUTBOL
Сана: 29.08.2013 14:50. AZIZFUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SITSERON
Сана: 29.08.2013 13:39. SITSERONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAGISTR
Сана: 29.08.2013 12:55. MAGISTRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 29.08.2013 11:32. KITOBLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 29.08.2013 11:27. KITOBLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSTOKRATS
Сана: 29.08.2013 11:24. ARSTOKRATSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 29.08.2013 11:04. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 29.08.2013 10:12. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARTINIJON
Сана: 29.08.2013 10:11. MARTINIJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 29.08.2013 10:05. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 29.08.2013 09:53. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATBOY
Сана: 29.08.2013 08:58. SHUHRATBOYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KKTAXTAKUPIR
Сана: 29.08.2013 08:38. KKTAXTAKUPIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.