"Ювентус" дарвозабони Жанлуиджи Буффон фаолиятини якунлаган "Рома" ҳужумчиси Франческо Тоттига ҳиссиётга бой хабар қолдирди.
"Биз бирга катта бўлдик. Майдонда рақиблар сифатида учрашдик. Биргаликда қувондик ва йиғладик. Кейинги фаолиятинг қандай бўлишидан ва нима билан банд бўлишингдан қатъи назара, сенга энг яхши тилакларимни билдираман, Франческо", – дея ёзди Буффон ўзининг Instagram'даги саҳифасида.