Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Блог

«АНДИЖОН» (Андижон)

ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ

Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз

Баҳо:
+0; -0

Самарқанднинг "Динамо" жамоасини негадир "Андижон" жамоасига ўхшатаман. Хар икки жамоа жойлашган вилоятда футболни севадилар, хар икки жамоа барқарор ўйин кўрсатмайди, хар икки жамоа ўртамиёналикни "яхши кўради"...

Ушбу жамоалар ўртасидаги бахслар доимо муросасиз кечган. Ўзаро ўйинларда деярли тенгликни кузатамиз. Шу кунга қадар ушбу жамоалар 34 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 14тасида андижонликларнинг қўли баланд келган. 7 ўйин дуранг билан тугаган ва 13та учрашувда «Динамо» ғалабага эришган. Тўплар нисбати эса 47-48 "Динамо" фойдасига. 

"Динамо" учун бу мавсум оғир кечяпти. Тақвим уларни бирин-кетин кучли жамоаларга рўбарў қилди. Шу сабабли бўлса керак улар очко олиш у ёқда турсин хатто гол хам киритиша олмаган. Лекин бу дегани асло самарқандлик футболчиларни кучсиз дегани эмас. Улар хам ўз мухлисларига қўшнилари "Бухоро"ликларни эришган натижасини такрорлашни мақсад қилишганлиги аниқ.

"Андижон" жамоамизни холати хам мақтанадиган даражада эмас. Улар дастлабки турда Бекабоддан бир очко билан қайтган бўлса, кейин ўз уйимизда "Бухоро"га мағлуб бўлдик. Учинчи турда эса драмматик бахсда "Олмалиқ"дан мағлуб бўлдик. Энди барча жамоамиздан чиройли ўйин ва уч очко кутишяпти. Бунинг учун жамоамизни кучи ва иродаси етадими? Ха айтганча, бугун жамоа химоясига нихоят жарохатлардан фориғ бўлган Половков қайтиши кутиляпти. Шунингдек Расул Рахмоновни хам тез орада майдонда кўриб қолсак керак.

Хар икки жамоага омад. Кучли ғалаба қозонсин. Энг мухими мухлислар чиройли футбол гувохи бўлишсин! 

Киритилган сана: 14.04.2012 09:48. Ўкилди: 16763 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик