Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«АНДИЖОН» (Андижон)

ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ

Александр Аверьянов: «Мухлислар бизга ишонч билан қарамоқда"

Баҳо:
+0; -0

«Андижон» учун бу йилги чемпионат муваффақиятсиз бошланди ва у шундайлигича давом этмоқда. Дастлабки турда «Металлург» майдонида 1:1 ўйнаб, ўз майдонида «Бухоро»га 1:2 ҳисобида ютқазишди. Сўнг сафарда «Олмалиқ» жамоасига 3:2 натижаси билан енгилдилар ва яна ўз майдонида «Динамо»га 0:3 ҳисоби билан мағлубиятга учрадилар. Табиийки, бундай ўйинлар ва ёқимсиз натижалар ишқибозларни ранжитмоқда. Янги бош мураббий Александр Аверьяновдан улар кўп нарса кутишаётгани рост. Лекин унинг учун мавсум чиндан ҳам омадсиз бошланди. Таркибга кўплаб янги ўйинчиларни жалб қилган ва улардан яхши жамоани шакллантириш учун албатта вақт керак. Бироқ андижонлик ишқибозларни вақт қизиқтирмайди. Чунки уларга натижа керак. «Динамо»га йирик ҳисобда мағлубиятга учралгач мухлислар янада жазавага тушиб қолдилар. Олдинда эса жамоани сафарда «Насаф»га қарши жиддий беллашув кутиб турибди. Куни-кеча клуб базасида россиялик мураббий билан учрашдик ва унга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.  
- Александр Николаевич, муваффақиятсиз ўйинлардан кейин ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиялпсиз?
- Аввало мен профессионал мураббийман. Бунақанги ҳолатларда сира ҳам тушкунликка тушмайман. Гарчи биз ёмон натижа кўрсатсак-да, бу вазиятни тўғрилаш ҳақида ўйлаябман.
- Ўз майдонимизда «Динамо»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишимиз ҳақиқий кутилмаган натижа бўлди. Аслида бундай бўлишига нима сабаб бўлди?
- Албатта, бу нафақат биз учун балки, бутун мухлисларимиз учун ҳам кутилмаган натижа бўлди. Энди ўша ўйинга қайтадиган бўлсак, бизнинг жамоа яхши ўйнади. «Динамо» эса қарши ҳужумларда ҳаракат қилиб голлар урди. Мисол учун дастлабки тўп дарвозамизга стандарт вазиятдан сўнг киритилди. Бу ҳолатда Рўзим Аҳмедовни кўздан қочиришди. Иккинчига голга келсак, биз бурчакдан тўпни ўйинга киритдик ва улар тезкор қарши ҳужумга ўтишиб иккинчи голни урдидар. Ўз навбатида ҳимоячиларимиз ҳам хатоларга йўл қўйишди. Биз бўлсак ўзимизга берилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Масалан Владимир Шишеловда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Бундан ташқари бизда яна бошқа имкониятлар ҳам бўлди. Лекин «Динамо» дарвозабони ўз маҳоратини кўрсатди. Узоқдан ва яқиндан зарбалар берилмади. Шунинг учун на ҳимояда, на ҳужумда омад биздан юз ўгирди. Лекин омад кучлиларга кулиб боқади. Бу учрашувда натижага қараганда «Динамо» омадли чиқди.
- «Андижон» навбатдаги ўйинни Қаршида «Насаф» билан ўтказади. Табиийки, жамоани ўта оғир ўйин кутмоқда. Бу беллашувдан аввал жамоангизнинг ижобий натижага эришиш учун имкониятини қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Ҳар бир ўйин имконият, ким билан ўйнашингдан қатъий назар(!) майдонга чиққанда иккала жамоада тенг имконият бўлади. Биз футболчилар билан бир қанча йиғилишлар, мажлислар ва суҳбатлар ўтказдик. Ўйлайманки, бу ўз натижасини бериши керак. Асосан ҳимоя чизиғини тартибга келтиришимиз лозим. Чунки ҳамма нарса ҳимоядан бошланади. Агарда ҳужумимиз қанчалик кучли бўлмасин, агар ҳимоя бўш бўлса, бари бефойда бўлаверади. Шунинг учун ҳам мен асосий эътиборни мудофаа чизиғига қаратмоқчиман. Ўйинга тайёргарликни айнан ҳимоядан шакллантиряпмиз. Шахсан мен бўлажак ўйинга оптимистик тарзда қараяпман. Қолаверса, бу барча ўйинчиларга ҳам боғлиқ. Ўйлайманки, олдинда турган учрашувда ва умуман кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Чунки бу борада бизда имкониятлар мавжуд. Бизни эса буни уддалашга қурбимиз етади. «Динамо» билан учрашувдан кейин барча футболчилар уйларига кетишмаган ҳолда ўйинга тайёрланишяпти. Ҳамма кейинги беллашувга масъулият билан қарамоқда. Биз эса вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз.
- Умуман олганда, «Андижон» учун бу йилги тақвим қулай кўринишда эди. «Металлург», «Бухоро», «Олмалиқ» ва «Динамо» клубларининг устун томони йўқ эди. Лекин бу учрашувларда жамоа бор йўғи бир очко олди. Энди бўлса олдинда «Насаф», «Нефтчи», «Пахтакор», «Локомотив»га ўхшаган жиддий рақиблар кутиб турибди...
- Ҳа, мен биламан. Кўпчилик менга савол беришади. Сиз бизнинг чемпионатдан хабардормисиз? Ким нимага қодирлигини биласизми? қабилида сўрашади. Ҳа, мен жуда яхши биламан. Ўтган йилги ўйинларнинг дискларини кўриб чиққаман. Табиийки, бу йилги ўйинларнинг дискларини ҳам. Шулар орқали ҳаммасини таҳлил қиляпмиз. Қолаверса, қайси жамоанинг нимага қодирлигини ҳам яхши биламан. Яна шуни ҳам айтишим жоизки, ютиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Хох у сафарда бўлсин, хох ўз майдонида! Бизнинг ҳар бир ўйинимиздаги натижа олтинга тенг. Шу боис биз қайси жамоа билан ўйнамайлик, у «Пахтакор» ёки «Бунёдкор» бўлсин фақат ўз мақсадимизни кўзлаб ўйнаймиз. Боз устига Ўзбекистон чемпионатининг савияси ўсиб бормоқда. Шунинг учун кимнидир кучли ёки кучсиз деб ажратиш нотўғри. Бу ерда ҳамма кучли. Ўша «Навбаҳор» ҳам, ўша «Бухоро» ҳам. Гапимнинг тасдиғи қилиб «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратгани мисол бўла олади. Шу боис бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Биз ҳар бир учрашувда бор кучимиз билан ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.
- Александр Николаевич, тўртинчи турдан сўнг шогирдларингиз тўртта гол уришди ва ўз дарвозасидан тўққизта тўп ўтказдилар. Айтиш керакки, «Андижон» энг кўп тўп ўтказиб юбориш бўйича пешқадам бўлиб турибди. Балки ҳимоячилардан ташқари дарвозабон ҳам ёрдам бера олмаётгандир. Сиз нима деб ўйлайсиз?
- Бу ҳолатда дарвозабонни айблай олмайман. Чунки буюк Яшинми ёки шунга ўхшаш дарвозабонми, бундай 2-3 метрдан зарба берганда эсанкираб қолиши табиий. Ўйинда шундай вазиятлар бўладики, бутун жамоа эътиборини ҳимояга қаратади. Керак пайтда бутун жамоа ҳужумга ўтади. Ўтказиб юборган голларимизга назар ташласак, тўққизтасидан олтита тўпни стандарт вазиятлардан кейин ўтказиб юбордик. Бундай вазиятда ҳужумчилар ҳам, ярим ҳимоячилар ҳам ёрдам беришлари лозим. Бизнинг камчилигимиз айнан стандарт вазиятларда билинмоқда. Шу боис ўз дарвозамиздан тўққизта тўп ўтказиб юбордик. Ҳозирда мана шу камчилиликларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Шу ўринда кўпроқ гол уриш учун имкониятларимиз ҳам бўляпти. Қачонки улардан тўғри фойдалана олсак, кейин яхши натижа бўлади.
- 4-турда «Андижон» - «Динамо», «Навбаҳор» - «Бунёдкор» ва «Шўртан» - «Металлург» ўйинидаги натижалар кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Бу сиз учун ҳам шундай бўлдими?
- «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» каби жамоалар кучли улар албатта ютиши керак деган фикрларга кўпчилик ўрганиб қолишган. Лекин мен учун кутилмаган натижалар эмас. Ҳар бир ўйин, ҳар бир жамоа учун олдинга қадам ташлаш учун имкониятдир. Бу худди 50х50 деганидир. Умуман мен кутилмаган натижаларни кутмайман.
- Айни пайтда барча ишқибозлар жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларини муҳокама қилмоқдалар. Сиз уларга нима деган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда мухлисларга катта раҳмат. Уларнинг сабрига, тушкунликка тушмасдан бизни қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорман. Улар яхши от кейин чопади қабилидаги фикрлар билан бизга далда бўлишяпти. Лекин мен бундай ҳолатдан қониқмаяпман. Нега ютқазаётганимизнинг сабабини биламан. Хурсанд қилаётган томони шуки, ишқибозлар бизни ташлаб қўйишмаяпти. Улар нафақат менга, балки жамоага ҳурмат билан қарашади. Барча мухлислар бизга ишонч билан қарашмоқда ва уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Киритилган сана: 20.04.2012 17:15. Ўкилди: 4498 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.