A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Блог

Иқтидорига шубҳа йўқ «терма жамоасиз» тўпурар ҳимоячи

Баҳо:
+2; -0

Бугун «Локомотив» расмий сайти жамоа сафида янги бир футболчи кўрикдан ўтаётганини маълум қилди. Бу футболчи охир-оқибат «Локомотив»да қоладими-йўқми, номаълум. Аммо 25 ёшга тўлиш арафасида бўлган футболчининг қизиқ тақдири бор.

Эмиль Кенжисариев номи 2008-2009 йилларда Қозоғистон ва Қирғизистон матбуотини роса тўлдирган. Умуман, қулай имконият бўлиши билан ҳозир ҳам тўлдиради. Қирғизистонлик бу футболчи 2008 йилда Қозоғистон терма жамоасидан чақирув олган, ўшанда қозоқ матбуоти: «ФИФА қоидаларига кўра, 18 ёшгача бир мамлакат шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоа сафида майдонга тушган футболчи, кейинчалик фуқаролигини ўзгартириб, бошқа терма жамоада ўйнаши мумкин. Қозоғистон футбол федерацияси айнан шу имкониятдан фойдаланиб Эмилни терма жамоага таклиф қилди», деб ёзганди. «Терма жамоа ҳар нима бўлганда ҳам терма жамоа. Ҳамма нарса ёқди», деганди футболчи қозоқ термасидаги илк йиғинидан сўнг.

Кенжисариев 2010 йили Қирғизистоннинг «АКИПресс» ахборот агентлигига берган интервьюсида нима учун Қозоғистон фуқаролигини қабул қилгани, умуман, қайси терма жамоа аъзоси эканлиги ҳақида айтиб берганди.

«Мен Қозоғистон фуқаролигини Қирғизистон терма жамоасида ўйнамаслик нияти билан олганим йўқ, аксинча, мен у вақтда ёш эдим ва мени ҳеч ким танимасди. Қозоғистонда легионерларга нисбатан лимит бор. Ўша вақтда мени хорижий легионер сифатида жамоага қабул қилишларига ишониш қийин эди. Бу футболчилар орасида оммалашган амалиёт. Шунинг учун ҳам мен фуқаролигимни ўзгартириб, Қозоғистон фуқароси сифатида фаолиятимни давом эттира бошладим Шундан сўнг менга Қозоғистон терма жамоасида тўп суришни таклиф қилишди. Бу воқеа мен «Астана»да ўйнаётган вақтим, жамоа бош мураббийи Арно Пайперс бир вақтнинг ўзида Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият олиб бораётган вақтда рўй берганди. Бу, ўз навбатида, жамоатчилик эътиборини жалб қилди. Қозоқ матбуоти менинг термада ўйнашим мумкинлиги ҳақида кўп ёзди. Қозоғистон футбол федерацияси вакиллари ҳам менинг терма жамоада ўйнашим мумкинлигини айтиб, бу масалани ҳуқуқий жиҳатдан қандай ҳал қилиш мумкинлиги устида ишлашларини айтиб ўтишди».

«Худди шу вақтда Қирғизистон терма жамоасидан таклиф туша бошлади. Шунда Қозоғистон томони менга хат ёзиб, Қирғизистон учун ўйнамаслигимни билдиришни сўрашди, чунки улар қозоқ термасида тўп суришим учун иш олиб боришаётган эди. Шунинг учун ҳам мен хат ёзиб, Қирғизистон терма жамоасига таклиф қилмасликларини сўрадим. Менга маълум бўлгани, Қозоғистон футбол федерацияси менинг Қозоғистон термасида ўйнай олишим учун ҳуқуқий имкониятларни ҳали ҳам изламоқда. Ҳар хил фикрлар бор. Аввалига, беш йил кутиш керак дейишганди. Бу беш йиллик муддат якунига етай деб қолди. Кейин яна беш йил...».

«Қозоғистон терма жамоасида ўйнай олмайман — чунки буни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қила олишмаяпти. Қирғизистон терма жамоасида ҳам ўйнай олмайман — чунки бошқа мамлакат фуқаросиман. Шундай қилиб, мен терма жамоаси йўқ ўйинчи бўлиб турибман. Бу ҳуқуқий характердаги муаммо, бу билан ҳуқуқшунослар шуғулланишлари керак».

Бундан аввалроқ, 2009 йилда, қозоғистонлик журналист Александр Ляхов Кенжисариев Қозоғистон терма жамоасида ҳеч қачон ўйнай олмаслигини ёзиб чиққанди: «ФИФА 2008 йилнинг 30 июнь куни тасдиқлаган янги қоидаларга кўра, бир терма жамоа сафида расмий учрашувларда, яъни, ФИФА, УЕФА ёки бошқа минтақавий конфедерация томонидан ташкил этилган мусобақаларда майдонга тушган футболчилар бошқа бир терма жамоа сафида ҳаракат қила олмайдилар. Билмайдиганлар учун: 2004 йилнинг кузида 17 ёшли Кенжисариев Қирғизистон терма жамоаси учун 3 та ўйин ўтказган, эътиборлиси, унинг дебюти 8 сентябрь куни, Баҳрайнга қарши жаҳон чемпионати саралаш учрашувида рўй берган. Ушбу ўйинда Эмиль 70-дақиқада майдонга тушиб, 86-дақиқада гол ҳам урган! Шундай қилиб, ФИФА қоидаларидан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, Эмиль Кенжисариев Қозоғистон терма жамоаси учун расмий учрашувларда келаси йили ҳам, ундан кейинги йилларда ҳам майдонга туша олмайди... Шубҳасиз, ўз дарвозасидан то рақиб дарвозасигача чап қанотни тўла ёпа оладиган бундай футболчи бизнинг (Қозоғистон) терма жамоасига керак, аммо, қадимги римликлар айтишганидек: «Dura lex, sed lex», яъни, «Қонун аёвсиз, аммо бу – қонун».

Эмиль Кенжисариев тошкентликлар чап қанотини кучайтира оладими-йўқми, бир нима дейиш қийин. Эътиборга молик сўнгги воқеа сифатида унинг «Ростов» кўригидан ўта олмаганини айтиш мумкин. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг «SportInfo.kz» интернет-нашри мухбири Эрик Садиков нисбатан кескин, ким билади, балки — очиқ — фикр билдирган.

«Афтидан, Эмиль Кенжисариевнинг дўстлари (футболчилик фаолиятини якунлаши билан агентга айланган одамлар) қирғиз футболининг 24 ёшли тарбияланувчисига, уни Россия Премьер-лигасининг «Ростов» жамоасининг БААдаги илк йиғинига жўнатиб, совға ҳозирламоқчи бўлишган.
Ростовликлар бош мураббийи Сергей Балахнин футболчи ҳақида хулоса чиқариши учун бир тайм ва учта машғулот етарли бўлди — йигит жамоанинг ҳатто захирасига ҳам тортмайди. Вазиятни оғирлаштирмаслик учун Кенжисариев уни йиғинга жўнатган кишиларнинг қистови билан Дубайдан Тошкентга қайтиб, айни вақтда формасини тиклаб туриш учун шуғулланмоқда ва агентларидан янги таклифларни кутмоқда. Фаолиятини қайси клуб ва қайси мамлакатда давом эттириши ҳозирча номаълум. У ҳозир ўзига ўзи эгалик қила олмаяпти, агентлар тили билан айтганда — уни бошқаришмоқда...
Кенжисариев икки йил ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўриши керак эди. Сўнгги мавсумларда унинг ўйини сезиларли пасайди. Ўтган йили чап қанот ҳимоячисини амалда кўриш учун «Томь» вакиллари «Қайрат» – «Ақтобе» ўйинига келишганди. Биринчи бўлимдан кейиноқ улар ўзлари гувоҳ бўлган манзарадан хафсалалари пир бўлганди. Кўринишидан, футболчи ўзига нисбатан талабни тушириб юборган ва ўсишдан тўхтаган. Унга маслаҳат берадиган киши ҳам бўлмаган. У бор тайёргарлигим бундан кейин ҳам етади, деб ҳисоблаган. Маълум бўлдики, бу тайёргарлик фақат Қозоғистон чемпионати учун етарли экан. Бошқа кучлироқ чемпионатга кейинроқ ҳам кетса бўлар, аммо «Ростов» футболчилари ва мураббийлари бир нарсага амин бўлишди — Эмиль бугун тайёр эмас. Иқтидорига шубҳа бўлмаган футболчи Россия премьер-лигасидан яна таклиф оладими-йўқми — масала...».

Мана шунақа гаплар. 2010 йилги МДҲ Кубогининг энг яхши тўпурари (6 та гол) ҳисобланган бу ҳимоячи, ким билади, агар «Локомотив»да қолса, қайтадан очилар. Яна ким билади: Ўзбекистон терма жамоасидан ҳам таклиф олар. Лекин бир нарса аниқ: унинг иқтидорини ҳамма тан олади; агар у муваффақиятсизликка учраса, ҳамма ачинади...

Киритилган сана: 26.01.2012 17:24. Ўкилди: 2262 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


IVANOVIK
Сана: 31.01.2012 13:08. IVANOVIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KHARITON
Сана: 27.01.2012 11:28. KHARITONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 27.01.2012 10:38. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIRZOBEK
Сана: 26.01.2012 23:46. MIRZOBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.