Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Блог

Жасур Раҳимов

А серия сарҳадлари

Италия чемпионати. Тарихга назар.

Баҳо:
+0; -0

Ассалому алайкум италия чемпионати мухлислари, сизларни италия чемпионатига бағишланган блог билан табриклайман. Бугундан бошлаб фақат ва фақат италия футболи хақида сухбатлашамиз. Ушбу блогда италия чемпионатига оид энг сўнги хабарлар, трансферлар, янгиликлар, тур ўйинлари хисоботлар хамда энг сара мақолалар бериб борилади. Ушбу блогни очишдан асосий мақсадимиз, Испания ва Англия чемпионатлари сингари Италия чемпионати хакида хам футбол мухлисларига етарли маълумот беришдан иборат.

Италия чемпионати ўтган аср 90 йилларда дунёдаги энг зўр чемпионат хисобланиб томошабоп лигалардан бири эди. Дунёдаги энг зўр мега юлдузлар италия чемпионатида тўп суришни орзу қилишган. Клублар бюджети европада энг зўрлардан бири эди.

Янги асрга келиб вазият тамомила ўзгариб кетди. Хозирги кунга келиб италия клублари испания ва англия клубларига нисбатан камтарона бюджетга эга бўлиб келмоқда. Лекин хозир хам бир нечта етакчиЮвентус, Милан, Интер, Наполи сингари клубларбошқа жамоаларга нисбатан яхши инфратузилмага эгалар. Клублар савияси ўтган асрга нисбатан пасайганлиги аниқ.

Айниқса келишилган ўйинлар туфайли юзага келган можародан сўнг италия чемпионатига бўлган қизиқиш янада тушиб кетди. Хозирда италия чемпионатианглия ва испания чемпионатларига нисбатан томошабоплиги, шиддатлилиги борасида ортда қолиши мумкин, лекин савия борасида рақобат қила оладиган кучли клублар мавжуд.

Италия чемпионати тарихига назар ташласак чемпионат олис 1898 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб келинади. Чемпионлик эришиш бўйича Ювентус бошқа клубларга қараганда анча илгарилаб кетган. Охирги йилларда чемпионликЮвентус, Милан, наполи, Рома жамоалари ўртасида кечмоқда.

Барча даврларнинг энг яхши тўпурарлари жадвали

Исми

Йиллар

Ўйинлар

Голлар

1

Сильвио Пиола

1929—54

537

274

2

Франческо Тотти

1992—н.в.

535

227

3

Гуннар Нордаль

1948—58

291

225

4-5

Жозе Альтафини

1958—76

459

216

4-5

Джузеппе Меацца

1929—47

365

216

6

Роберто Баджо

1985—2004

452

205

7

Курт Хамрин

1956—71

400

190

8-9

Джузеппе Синьори

1991—2004

344

188

8-9

Алессандро Дель Пьеро

1993—2012

478

188

10

Габриэль Батистута

1991—2003

318

184

Ўтган мавсум якунлари хақида гап кетганда Ювентус жамоасининг яна ўз қаддини тиклаб бораётганлигини эътироф этиш керак. Жамоа ўзининг 29 чемпионлигига эришди. Мавсум қахрамони, яъни йилнинг энг зўр футболчиси ва тўпурари Наполи клуби етакчиларидан бири Эдинсон Кавани хисобланади.

2012-2013 йилги мавсумнинг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олган. Самир ХАНДАНОВИЧ (Интер) - Андреа БАРДЗАЛЬИ (Ювентус), Гонсало РОДРИГЕС (Фиорентина), Уго КАМПАНЬЯРО (Наполи) - Хуан СУНЬИГА (Наполи), БОРХА Валеро (Фиорентина), Артуро ВИДАЛЬ (Ювентус), Марек ГАМШИК (Наполи), Мануэль ПАСКУАЛЬ (Фиорентина) - Антонио ДИ НАТАЛЕ (Удинезе), Эдинсон КАВАНИ (Наполи)

Италия кубоги учун икки пойтахт жамоалари кураш олиб бордилар ва якунда Рома жамоаси кубок эгаси бўлди. Лацио - Рома - 1:0

Тевес, Кальехон, Игуаин, Рейна, Гомес ва Майкон италия чемпионати ёзги мавсуминингасосий трансферлари хисобланади. Лекин шов-шовли трансферлар учун хали вакт етарли

����������� Чемпионат доимгидекИталия суперкубоги билан бошланди. 18 август санасида римдаги олимпия стадионида икки гранд жамоалар Ювентус-Лацио тўкнаш келди.

Муросасиз кечган бахсда Ювентус Лацио жамоасига имконият қолдирмади.

ЮВЕНТУС - ЛАЦИО - 4:0 (1:0)

Погба, 23 (1:0). Кьеллини, 52 (2:0). Лихтштайнер, 54 (3:0). Тевес, 56 (4:0).

Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси : Стефан Лихтштайнер.

2013-2014 йил футбол мавсуми 24 август куни Верона – Милан учрашуви билан����������� старт олади. Одатдагидек чемпионлик учун асосий давогарлар Ювентус, Милан, Наполи , Интер ва Рома жамоалари кураш олиб бориши кутилмокда. Ювентус ва наполи клублари имкониятлари бошқаларга қараганда бирмунча яхшироқ.

Демак 1 турда қуйидаги жамоалар ўзаро учрашадилар :

��������������������������������� Верона - Милан�������

���������������������������������� Сампдория - Ювентус��������

����������������������� ����������� Интер - Дженоа�������

���������������������������������� Торино - Сассуоло��

����������������������� ����������� Кальяри - Аталанта

����������������������� ����������� Лацио - Удинезе������

����������������������� ����������� Парма- Кьево����������

���������������������������������� Наполи - Болонья����

���������������������������������� Ливорно - Рома�������

����������������������� ����������� Фиорентина - Катани

Киритилган сана: 23.08.2013 10:39. Ўкилди: 16605 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик