Кириш Регистрация
01/07 00:15 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
01/07 00:45 Женоа 1-3 Ювентус
01/07 01:00 Барселона 2-2 Атлетико T
01/07 17:00 Оренбург - Урал
01/07 17:00 Уфа 0-0 Рубин
01/07 19:00 Локомотив 3-0 Қизилқум
01/07 19:00 Андижон 0-0 Бунёдкор
01/07 19:00 Қўқон-1912 2-0 Машъал
01/07 19:30 Арсенал Тула 1-3 Ахмат
01/07 19:30 Тамбов 1-2 Зенит
01/07 22:00 Сочи 1-1 Динамо Москва
01/07 22:00 Ростов 1-1 Краснодар
01/07 22:00 Борнмут 1-4 Ньюкасл
01/07 22:00 Эвертон 2-1 Лестер
01/07 22:00 Арсенал 4-0 Норвич Сити
01/07 22:30 Алавес 0-2 Гранада
01/07 22:30 Валенсия 0-2 Атлетик Бильбао
01/07 22:30 Болонья 1-1 Кальяри
01/07 22:30 Интер 6-0 Брешиа
02/07 00:15 Вест Хэм 3-2 Челси
02/07 00:45 Фиорентина 1-3 Сассуоло
02/07 00:45 Лечче 1-2 Сампдория
02/07 00:45 СПАЛ 2-2 Милан
02/07 00:45 Верона 3-2 Парма
02/07 01:00 Бетис 0-2 Вильярреал
02/07 01:00 Вальядолид 0-0 Леванте
02/07 19:00 Бухоро 1-2 Металлург
02/07 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон
02/07 20:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
02/07 20:00 АГМК 0-0 Насаф
02/07 22:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенҳэм
02/07 22:30 Реал Сосьедад - Эспаньол
02/07 22:30 Эйбар - Осасуна
02/07 22:30 Аталанта - Наполи
03/07 00:15 Манчестер Сити - Ливерпуль
03/07 00:45 Рома - Удинезе
03/07 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

Блог

Абдумутал Абдуназар

«Катта»лар ичидаги «кичик»

«Бечора» Абрамов айбдор! Сайтда акс-садо

Баҳо:
+-1; -0

Бундан бироз аввал, Бобомурод Абдулла ўзининг блогида Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?, деб номланган мақоласини сайт ўқувчилар эътиборига ҳавола қилди. Агар ушбу мақолани ўқимаган бўлсангиз, аввало Бобомурод Абдулланинг блогидаги мақолани ўқиб чиқишингизни маслахат бераман...

Шахсан мен мақоладаги кўплаб фикрларга қўшилмайман. Энг асосий қўшилмайдиган тарафларим бу - Абрамовни барча камчликларда бош айбдор сифатида эътироф этилишидир. Аслида мақоланинг ўзи ҳам Абрамовга қаратилганку :)

Савол: Австралия билан ўйинни кеч ўтказилишида Абрамов айбдорми?!

Жавоб: Йўқ(!) Австралия ўзи шунга мажбур қилди!

Мақолани бироз олис ўтмишдан, жа олис эмасу хўўўв БАА терма жамоаси билан бўлган ўйиндан бошлаймиз...

Ёдингиздами, ўша турда гуруҳдошларимиз Ироқ ҳамда Австралия терма жамоалари келишган холда, 23 ноябрь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган ўйинни 23-да эмас, балки 22 ноябрь санасида ўтказишганди. Аслида эса бу “кенгрулар”нинг найранги эди. Шундай айёрлик уларга 24 соатлик қўшимча тикланишга имкон берса, бизникиларга 24 соат кам тикланиш, БААдан Австралиягача бўлган 14 соатлик парвоз ва қўшимча толиқишни ҳам берар эди.

Буни Абрамов ҳам БАА билан бўлган учрашувдан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида айтиб ўтганди: “Эртага эрталаб, Австралия томон йўл оламиз. Ҳозирда узоқ, деярли 14 соатлик парвоздан бошқа бизни ҳеч нарса ҳавотирга солаётгани йўқ. Бу парвоз албатта кишини жуда толиқтиради. Шу ўринда бир нарсага эътиборни қаратмоқчиман. Рақибларимиз, Австралия ва Ироқ кеча ўйнаб бўлишган. Демак, уларда тикланишга биздан 24 соат ортиқча вақтлари бор.”, дея анча “терлаганди” мураббий.

Бу ҳам майли, БААдан Австралияга парвоз қилувчи А380 авиалайнери маҳаллий вақт билан соат 10:00да, узоқ Австралия томон учиши керак бўлганди. Лекин, қанқадир номаълум сабабларга кўра лайнерни парвози 2 соатга кеччинканди. Хай, икки соатга кеччикани ҳам майли, узоооқ парвоздан келган делегациямиз аъзоларини, австралияликлар ўша вақтда Uff.uz ёзишича, у даражада яхши кутиб олишмаган. Буни “австралияча” меҳмондорчилик дейиладими?! Ёки...

Учрашувдан аввал Абрамовни матбуот анжуманидаги фикрларини келтираман, ўқиб чиқинг, балки ёдингиздан кўтарилгандир, лекин Абрамовнинг эътирозларидан “жон” бор эди: “Мени бошқа нарса қизиқтиради. Нимага энди рақиб биздан кўра яхшироқ тикланиш имкониятига эга бўлди?! Аҳир барча жамоалар бир ҳил вазиятда тўп суришлари керакку. Бу сафар эса бундай бўлиб чиқмаяпти. Австралия Ироқ ўзаро ўйинни 22 ноябрь куни ўтказишга келишиб олди. Нима учун бизни бу ҳақда ҳеч ким огоҳлантирмади?! Жамоалар келишиб олишибди. Хўп. Аммо бизни розилигимизни ким сўради?! Ишонинг, жамоа 14 соатлик парвоз қиладиган бўлса, тикланиш учун қўшимча 24 соат бу жуда катта омил.”

Хўш энди шунда ҳам уларга бирор “ответ” қилишга Абрамовни мураббий ёки терма жамоамиз делегацияси аъзоси сифатида ҳаққи йўқми?! Менимча бор!

Бир кун аввал ўйин ўтказиши борасида гуруҳдаги бошқа жамоалар билан ҳисоблашмайдиган, рақибни яхши кутиб олмайдиган, ўзича ҳийла қиладиганларнинг саломига яраша алик қилиниши керак. Тошкентда қиш чилласининг ўртасида ўйинни 20:00да ўтказилиши бу Австралия учун Абрамовнинг “сюрпризи”! Буни оқламаслигингиз мумкин кўпчилигингиз, балки Абрамов “ўзи” учун қилаётгандир? Йўқ “ўзи” деган жойига мутлақо қўшилмаган бўлардим...Ахир Австралия ўзи биринчи бўлиб “юришни” амалга оширди!

Яна кимлардир эътироз билдиришлари мумкиндир, австралияликлар Ироқ билан ўзаро келишиб, ўйин санасини суришга ҳақлари бор эди, ОФК бунга рухсат берган. Ҳаммаси қоидалардан чиқмасдан амалга оширилди, эплаб Ўзбекистон ҳам БАА ни кўндириши керак эди - дея. Шунақаларга жавоб: Ўйин вақтини белгилаш ҳам мезбон жамоа ихтиёрига қолдирилган. ОФК бунга рухсат берган. Ҳаммаси қоидадан чиқмасдан амалга оширилди. Австралия ҳам ўшанда ўйин вақтини эрталабга қўйиши керак эди! Тамом!

+ Факт: ЖЧ 2010 саралишининг 4 раундига қуръа ташлаганида ва айнан Австралия билан бир гуруҳдан жой эгаллагинимизда Рауф Инилеев: “Мени Австралияга қарши ўйин эмас, балки узоқ парвоз ва футболчилардаги толиқиш хавотирга солмоқда” деганди.


Савол: Тошкент “дерби”сини кўчирилишида бечора Абрамов айбдор?!

Жавоб: Йўқ (!) Абрамов ПФЛда ишламайди-ку!


Адашмасам, Абрамов терма жамоа “курси”сига келганидан буён бир марта Тошкент “дербиси” терма жамоа манфаати учун қолдирилди. Атига бииир марта. Ёки адашдимми?

Ўзи аслида регламент бўйича терма жамоа ихтиёрида 3тадан ортиқ футболчиси бўлган клублар, ЎзПФЛга мурожаат қилиб чемпионат доирасидаги ўйинларини қолдиришни сўрашга ҳақли шеккили? Агар шундай бўлса, Чернагорияга “Бунёдкор” клубидан 6 нафар футболчи Абрамов бошчилигида учиб кетишганди. Ўз-ўзидан маълумки, “Бунёдкор” ўйинни қолдиришни талаб қилса ҳам бўлаверарди.

Лекин, лекин, “Пахтакор” ФК расмий сайти ушбу ўйинни қолдирилиш сабабларини мана бундай тарзда изоҳлаган: “ПФЛ томонидан юборилган хабарга кўра, 29 майда бўлиб ўтиши керак бўлган Тошкент дербиси бошқа муддатга қолдирилди.

ПФЛ терма жамоалар манфаатини кўзлаган ҳолда шундай ўзгаришга қўл урди. Ҳозирча баҳснинг қачон ўтказилиши аниқ эмас. Чунки 1 ва 4 июнь кунлари миллий терма жамоамиз халқаро ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.”

Қизиқ ПФЛ “дерби”ни қолдиряпти Абрамов айбдор?! :)

Оддий ўйлаб қаралса “дерби” муҳумми ёки терма жамоа манфатими? Абрамов манфаати бу ерда хўўўв нечанчиям масала. Бир вақтлар Руний айтгандилар, дербиларингни пишириб ичинглар, деб...


Савол: Абрамов ким?

Жавоб: Ким у Абрамов деганлари?


Биласизми, Абрамов терма жамоага келганидан буён аааанча қорлар ёғиб, ерлар қуриди. У бугунги кунда футболчиларга ўзи истаганидай буйруқ беради, ўзи истаган футболчисини терма жамоага чақиради, тактикасига мос тушадиганини таркибга қўшади.

Бир тарафда бутун бошли матбуот Олим Навкаров Абрамовни “любимчиги” деб бонг уриб, мухлислар нолиётган бўлса ҳам бир нималар қилаб ўзи истаган футболчиларини чақирди. Бу айнан Абрамовга хос бўлган таваккалчилик ва “ўзиникини ўтказиш” бўлса керак. Бу айнан, натижага мен жавобгарманми, мени айтганим бўлади, дегани бўлса керак :)

Абрамов қайсидир маънода футболчиларга, унда танлов доираси кўп эканлигини ва Али ўйнамаса Валини, Вали ўйнамаса Ғанини чақиришни бошлади. Футболчиларга ялинмаслигини “курсатиб” қўйди.

Бугун клуби билан ўйнаб, эртага терма жамоага келишга “ноз” қиладиганларга, сен ўйнамасанг бошқаси ўйнайди менда танлов кўп, дегандай кўплаб “ўйин”ларни ҳам ташкил қилди. Бу унинг услуби. Бу услуб ўзини оқлаяпти. Натижа беряпти. Қачонгача натижа беради билмадим, лекин Абрамов бугунги кунда терма жамоаларимизга бошқача “руҳ” олиб кира олди...

Ўйинни 20:00га кўчириш ҳам унинг хоҳиши, саломга яраша алик олиш унинг услуби! Ёмонми?!

Ps. Агар 5 феврал куни ҳаво ҳарорати совуб кетса ёки қор кучайса, ўйин бошқа кунга қолдирилиши эхтимоли ҳам бор экан!

Киритилган сана: 02.02.2012 00:22. Ўкилди: 4780 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FUDBOLQIROLI
Сана: 28.02.2012 19:00. FUDBOLQIROLIга ёзиш
+0; -0
man t6risi 4unmadim manim4a b6tta abramov haqida gap ketvoti.a

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 09.02.2012 00:55. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
Ухшамабди тугиси. Аникроги, Бобомурод акани маколасини укиб чикдим. Унда биргина Абрамов эмас. Ажойиб усулда,футболимиздаги бир канча куз илгамас камчиликликларни айтиб утган.
Кискаси хафа булмангу бу маколангиз Бобомурод Абдуллани маколасига жавоб бера олмайди. У киши аник-тиник тушинтириб куйган....
Барибир катталар олдидиг кичиклигиз билиниб колибди.

Ушбу фикрга жавобан


MOMOQALDIROQ
Сана: 04.02.2012 06:03. MOMOQALDIROQга ёзиш
+0; -0
GOLKIPER
:)))))))

Ушбу фикрга жавобан


GOLKIPER
Сана: 03.02.2012 20:46. GOLKIPERга ёзиш
+3; -0
Бобомурод нима деяптию, бу бола нима деяпти...
-Ховв, манга караларинг, бу болани адабини бериб чириган, курт еган олмадан икки коп берворларинг :)))

Ушбу фикрга жавобан


DEVILS
Сана: 03.02.2012 14:34. DEVILSга ёзиш
+1; -0
Нима бўлганда хам терма жамоамизга омад тилайман! Олға йигитлар!

Ушбу фикрга жавобан


DEVILS
Сана: 03.02.2012 14:33. DEVILSга ёзиш
+0; -0
Нима бщлганда хам терма жамоамизга омад тилайман!

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 03.02.2012 10:54. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
SERENADA | 03.02.2012 08:54
__________
3- серияси хам чикибди))))),
агар Сиз 4-серияси хъакида олдинрок хабардор булишни хохласанги 0980 га 1ни жунатинг килиб ПДФ версиясига обуна булинг, обуна нархи атига 2 $))))

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 03.02.2012 08:54. SERENADAга ёзиш
+2; -0
Бу хам прессани узига хос стили ва хийласи. Бу стилдан ЧЕМпионни дастлабки сонларида фойдаланилганди. Бу прессани рейтингини ошириш учун уйлаб топилган. Аслида Б.А ни маколасиниям манабу унга жавобниям иккала муаллиф биргаликда ёзган булиши хам мумкин.

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 02.02.2012 20:48. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
Bu maqoladagi fikrlarni ertalab ishxonada bittasiga jon kuydirib tushintirgandim. O'zimni gaplarimni o'zimga qaytarib gapirganday bo'psiz :)

Ушбу фикрга жавобан


BARSATOTAL
Сана: 02.02.2012 20:02. BARSATOTALга ёзиш
+0; -0
Avstraliya bilan bulgan uyindan keyingi matbuot anjumanida Abramov Toshkentda Avstraliyaga Syurpriz tayyorlashini ochiq aytgandiya ana syurprizu mana syurpiz ana kir yuvish mashinasiyu mana kanservatoriya:)uxlatib quyarmushlar:))

Ушбу фикрга жавобан


BARSATOTAL
Сана: 02.02.2012 19:51. BARSATOTALга ёзиш
+1; -0
Qosimov va Inileev ga kursatgan hunarlari haqida yozmabsanku?mukofot pularini yuq qilib uzi kelgach darrov tiklab olgani,ha mtjga urtoqlik uyinlarini uyishtirib bermagani haqida ham raddiya yuqku?:)

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 02.02.2012 15:04. TOTTIга ёзиш
+0; -0
SNICKERS
Уффф...
Уйин утказилиш муддати ху сентябрдами, октябрдами аникланган, улар уша вакт каёкдан билсин 5 февралга келиб Тошкентда бунака об-хаво булишини?! Даже "ухлатиш"нигина уйлаган Абрамовнинг узи хам хозир бармогини тишлаб колган булса ажаб эмас!

Кейин, совук булса колдирилмайди, пага-пага кор ёгса колдирилади лекин!

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 02.02.2012 14:41. SNICKERSга ёзиш
+-1; -0
TOTTI

хуп,шу учрашувга комиссар тайинлаётганлар, 5-февраль куни кечаси Тошкентда совук булишини билмайдими? Манимча билса керак. Демокчиманки,уйинни кечаси утказишга каршилик килиб,учрашув совукдан колдирилиши мумкинлигини олдини олса булмайдими? Хар холда кундизи жа уйинни колдирадиган даражада совук булмайди-ку.

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 02.02.2012 13:54. TOTTIга ёзиш
+0; -0
SNICKERS
Уйинни бошлаш-бошламаслик Абрамовни кулидамас. Комиссарни кулида. Комиссар хохлаб колса - колдирилади хам!

Ушбу фикрга жавобан


TANQIDCHI
Сана: 02.02.2012 13:38. TANQIDCHIга ёзиш
+0; -0
SKYWORTH
"Закас" мақолалар иккаласи ҳам демоқчимисиз? Агар шунақа ўйлаётган бўлсангиз фолчи экансиз. Мен бу мақолани блогимга қўяётганимни бошқа админлар ҳам билишмаганди. Фақат Қаҳрамон Асланов биринчилардан бўлиб ўқиди....Шу...
Агар мақолаларимиз одамларни сайтга қизиқишини оширишига сабаб бўлса бу коллективни ютуғу бўлади :) Билиб билмай мақтаб ҳам қўйибсиз рахмат :))

Ушбу фикрга жавобан


MTEGRA
Сана: 02.02.2012 12:38. MTEGRAга ёзиш
+0; -0
Икки тарафни мақоласида ҳам жон бор лекин хиссиёт кўп қўшилган.

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 02.02.2012 12:20. SNICKERSга ёзиш
+-1; -0
Ps. Агар 5 феврал куни ҳаво харорати совуб кетса ёки қор кучайса, ўйин бошқа кунга
қолдирилиши эхтимоли ҳам бор экан!

____
шу жумлани кайси ахмокни ёзганига асосланиб кушдингиз, хайронман ?!

Ушбу фикрга жавобан


SKYWORTH
Сана: 02.02.2012 12:04. SKYWORTHга ёзиш
+2; -0
Абрамов мухлисларни онгигача захарлаб улгирибдими, коил колмасдан иложи йук.Факат бир нарсани эсдан чикарманглар!
Абрамов хеч качон юрт учун ва мухлислар учун
ишламайди.Балки уз
манфаатларидан келиб чикиб ишлайди. Федерация пулни оз
туласинда,хуй ишлайди. Узр лекин!

Ушбу фикрга жавобан


SKYWORTH
Сана: 02.02.2012 11:59. SKYWORTHга ёзиш
+2; -0
Хар иккала маколани хам укиб чикдим. Бобомуродни ва бу укамизни ёзганлари, сайтга булган кизикишни мухлислар
орасида янада орттириш учун килинган иш холос,бошка нарса эмас! Манимча, бекордан бекорга биринчи макола муаллифни айблаб
ётибсизлар.

Ушбу фикрга жавобан


BEKMIRZO
Сана: 02.02.2012 10:52. BEKMIRZOга ёзиш
+0; -0
Men bundan bir tarafdan xursand bo'ldim, ya'ni Aus ni xiylasidan ko'rinib turibdiki o'z uylarida bo'lishiga qaramay O'zb OTJ sidan cho'chigan. Hatto bu imkoniyatdan foydalana olmay ochko yo'qotishi esa bu haqiqat ekanligini isbotlaydi. Hozircha bizni xursand qiladigan natijani qayd qilyaptimi demak Abramovga ishonamiz. Xudo xohlasa albatta yutamiz. Olg'a O'ZBEGIM.

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 02.02.2012 10:30. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
Бир тарафда бутун бошли матбуот Олим Навкаров Абрамовни “любимчиги” деб бонг уриб, мухлислар нолиётган бўлса ҳам бир нималар қилаб ўзи истаган футболчиларини чақирди. Бу айнан Абрамовга хос бўлган таваккалчилик ва “ўзиникини ўтказиш” бўлса керак. Бу айнан, натижага мен жавобгарманми, мени айтганим бўлади, дегани бўлса керак :)
_____________________

Бунга танкид эшитган, бундан кейин хам эшитади, бу нормал холат, эсланг уша пайтта Умрзоков, Таран, А.Ашуровлардан кандай кутулганимизни,
Минг узиникини утказмасин, "любойи" хатто Дел Боскею, Мауриноси хам матбуот билан хисоблашади.
Менга Локомотив ишига аралашиши ёкмаяпти, Шадрин, Тухтаходжаевларни утишида терма мураббийлигидан фойдаланмокда, эртага бошка ихтиёрий жамоадан зур уйинчи етишиб чикмасин, унинг нигохи купрок Локомотивга каратилади, мана шундан чучияпман.
Шу муааммони кутариб чиккан журналистни маколасига +1 куйиш мандан.

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 02.02.2012 10:04. ONLINEга ёзиш
+2; -0
Б.Абдулланинг маколасиниям хозиргина укидим. Очиги оддий бир мухлисни маколасидай бубкопти. У кишидан бунака макола кутмагандим. Бир нарсани хар хил ёки соддарок тушунтираман деб хаддан зиёд жумлани истоф килиш бажканалик булиб кетади. Мухлисни эътирози уринли булса макола муаллифига бундан огири бумаса керак. Энди буёги умумий. Префессионаллик журналистдаям булиши керак. Хеч бумаса оддий мухлис уни маколасини укиб энсаси котмасин. Бир фикр кебкоса шуни минг кучадан айлантириб, неча битта кераксиз гаплар бн бойитиб мухлисга тагдим килиш бу мухлисни камситиш деб биламан. Сал изланиш керак, ишлаш керак. Шу сайтдаям бор ижод килаётганлар, ана бориб яхшилаб укинглар маколасини, урганиглар. Хар бир гапда маълумот бор. Илхоми кемаса албатта нимадир ёзиш шармаску, ундан архивдан куйган яхши. Бунака эмоцияга берилиш, бир фикрни катиятлик билан ифода этиш йуллари маколада ярамайди.

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 02.02.2012 08:54. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
Абрамов ва терма жамоаларимиз шунчалик машхур булиб кетганмиди-а?

Ушбу фикрга жавобан


TARALLABEDOD
Сана: 02.02.2012 08:38. TARALLABEDODга ёзиш
+2; -0
"Хамма нарса ғалаба учун" деган шиор ЎФФнинг бош шиори бўлиб қолиши керак.
Жуда кўп мамлакатлар футболда ғолиб бўлиш учун турли хил найрангларни ишлатадилар. Хатто ЖЧ ўйинларида футболчиларни енгил захарлаш холатларини хам эшитганмиз. Лекин мен бундай ноқонуний харакатларга қаршиман. Фақат қонуний "ғирромлик" холатларидан фойдаланиш эса бемалол мумкин: масалан футболчилари сариқ карточкаларини "тозалаш", ўйинни бироз кечроққа суриш ёки аксинча, қоқ тушда ўтказиш ва хоказо.
Менга қолса 20-00 эмас, 21-00 да бошлаган бўлардим.

Ушбу фикрга жавобан


JAMOLIDDIN
Сана: 02.02.2012 08:11. JAMOLIDDINга ёзиш
+0; -0
Ps. Агар 5 феврал куни ҳаво ҳарорати совуб кетса ёки қор кучайса, ўйин бошқа кунга қолдирилиши эхтимоли ҳам бор экан!
==================
Nega qoldirilarkan? Biza Arab davlatlarida indamasdan o'ynimizka 60% namlikda ula nega qorda o'ynamidi?! Tushuntirib bering iltimos. Yoki shunday qonun bormi?

Ушбу фикрга жавобан


TANQIDCHI
Сана: 02.02.2012 01:33. TANQIDCHIга ёзиш
+0; -0
MUVOZANAT
Сиз учун Бобомурод Абдулла ҳақ, мен учун ноҳақ!
Абрамов нима учун МТЖ манфаати ўйлайди?

Ушбу фикрга жавобан


KHARITON
Сана: 02.02.2012 01:27. KHARITONга ёзиш
+0; -0
Хали бу (уйин изгирин 20:00да булиши) канака эффект беради, номаълум. Ва бу тескари натижа хам бериши мумкин. 1-дан Кенгуриларни енгиш шарт деган уй бир неча ойдан буён айтилмокда. Абрамовда эса бу иштиёк 2-баробар кучли. Бу футболчиларга катта босим олиб келади. Хув ФИФАга хат ёзиб кайта уйналган уйинни эсланг. Окибати маълум. 2-дан Бошқалар "ифлос" йўлдан юрса, биз ҳам айнан шу йўлдан юришимиз керак...дегани эмас!деган пастдаги жумлани такрорлайман. 3-дан барибир Футбол МУХЛИС учун, адоватга жавобдан мухлис азият чекмаслиги керак.

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUD
Сана: 02.02.2012 01:17. XUSHNUDга ёзиш
+0; -0
Мувозанат.


Мен хам бу ерда проффесионаллик коидаларига зид нарса курмаяпман. Хатто Австралия хам узини фойдаси учун коидаларни чегарасигача боряпти. Нега энди биз хеч булмаса уз майдонимизда уйин вактини кулайрок пайтга тугирламаслигимиз к.к экан. Шундай имтиезларга фифа рухсат бер-ган. Бу емонмаску

Ушбу фикрга жавобан


MUVOZANAT
Сана: 02.02.2012 01:11. MUVOZANATга ёзиш
+-1; -0
Савол: Тошкент “дерби”сини кўчирилишида бечора Абрамов айбдор?!

Жавоб: Йўқ (!) Абрамов ПФЛда ишламайди-ку!
****************************

Билиб туриб билмасликка олибсиз! Хўш, ПФЛдан ким илтимос қилади?! Бунёдкорми ёки Пахтакоми? Ким манфаат кўради? МТЖми? МТЖн ким бошкаради?! Абрамовми? ёки ПФЛ Абрамовга илтимос килиб, мана болларни олинг 2 та командадан дейдими ...
Сиз УФФ ва ПФЛни ички мухитини билмасдан туриб, бунака саёз гапларни ёзманг ... Бобомурод Абдулла 100 ХАҚ!
Бобомурод ака

Ушбу фикрга жавобан


MUVOZANAT
Сана: 02.02.2012 01:07. MUVOZANATга ёзиш
+-1; -0
Хўш энди шунда ҳам уларга бирор “ответ” қилишга Абрамовни мураббий ёки терма жамоамиз делегацияси аъзоси сифатида ҳаққи йўқми?! Менимча бор!
__________________________________

Ҳечқанақа ҳаққи йўқ! Зўр бўлса ҲАЛОЛ ўйнаб ютсин! Бизга найрангли ғалабалар керакмас.
Бошқалар "ифлос" йўлдан юрса, биз ҳам айнан шу йўлдан юришимиз керак...дегани эмас!

Ушбу фикрга жавобан


MUVOZANAT
Сана: 02.02.2012 01:04. MUVOZANATга ёзиш
+0; -0
XUSHNUD | 02.02.2012 00:58

Футбол Профессионалникни талаб қилади!

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUD
Сана: 02.02.2012 00:58. XUSHNUDга ёзиш
+1; -0
Харкалай В. А жахонда олдида хам характер курсата оладиган инсон. Узи аслида Б. Абдулла салбий санаетган нарсалар бизни фойдамизга ку бундай олиб караганда. Кизик

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 02.02.2012 00:48. FOTIXга ёзиш
+0; -0
Yaxshi chiqibdi

lekin menimcha bu yoganlaringini Bobomurod Abdulla ham yaxhsi biladi

lekin bilgni holda yozgan,

bu yomon

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 02.02.2012 00:39. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
қойил. тeзкор "ответ"!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.