Кириш Регистрация

Блог

Абдумутал Абдуназар

«Катта»лар ичидаги «кичик»

У кетди, ўзи йиғлаб бошлаб, йиғлатиб кетди...

Баҳо:
+-1; -0

Мавзу нима ҳақидалигини сарлавҳадан илғай олмаганлар, айнан манашу старлардан бошлаб мақолани ўқимай қўя қолишсин. Расмни кўрганларидан сўнг сарлавҳани ўқиб энсаси қотганларга ҳам таклифим шу. Чунки, пастда ёзадиган фикрларим сарлавҳадан баттароқ энсангизни қотириши мумкин. Ўзи ёзганларим кўп ҳам эмас...

Хуллас, бугун кема раҳбарлари кема бошқарувчиси бўлган капитанни кемадан тушириб юборишди. Худога шукурки тўғридан-тўғри денгизга улоқтиришмади. Акс холда чўкиб кетиши ҳам мумкин эди. Уни кичик бир қайиққа ўтқазиб, соҳил томон жўнатиб юборишди. Агар тешик қайиққа ўтқазишмаган бўлишса, албатта капитан соҳилга эсон-омон етиб олади.

Абрамов кетди... Тамом! Кетди! Тўғриси уни кетганини бошқача изоҳлай олмадим.

Бир нарсани эслайман, бир вақтлар Абрамовни терма жамоа бош мураббий этиб тайинлаганларни ёмон кўриб, уларга қўшиб Абрамовни ҳам танқид қилгандим. Бугун эса уни бош мураббийлик курсисидан кетганини эштиб уни бўшатганларни ўша вақтдагидан баттароқ ёмон кўриб кетяпман. Ўзининг терма жамоа бош мураббийлигидаги илк расмий ўйнини кўз ёшлари билан бошлаган мураббий, бугун ўз жойини кимдан қабул қилиб олган бўлса, яна ўша мураббийга қайтариб берди.

Бизга Осиё Кубоги баҳсларида чиройли ўйин ташкиллаштириб бергани, гарчи Лондон олимпиадаси йўлланмасини қўлга кирита олмаган бўлсада, бизга ажойиб ўйин кўрсатиб бераоладиган олимпия ва миллий терма жамоани шакиллантириб бергани учун Абрамовдан шахсан мен миннатдорман. Яна, Япония устида қозонилган тарихий ғалаба учун ҳам, Жаҳон Чемпионати саралашининг III-босқичидаги терма жамоамизнинг мазмунли ўйинлари учун ҳам, барчамизга ўзимиз яхши кўрадиган ҳужумкор ўйин кўрсата оладиган жамоани шакиллантириб бергани учун ҳам оддий бир футбол мухлиси сифатида ундан миннатдорман. Сизни эса билмадим...

Бугун Абрамовнинг кетганини ҳамма хар ҳил баҳоламоқда. Агар сайтларни, форумларни кузатаётган бўлсангиз, деярли 75-80% мухлислар унинг кетганидан афсусда. Қолгани эса ўзизга маълум. Ёзганимларимнинг бори шу. Ортиқча ёзгим ҳам келмади...

Айтмоқчи бўлган барча фикрларимнинг ижобий якуни сифатида айтмоқчиман: Абрамов, раҳмат сенга...

Негадир блогимга расмларни жойлай олмадим. Лекин бир мухлис сифатида кичик видеороликни youtube'га жойлаб қўйдим. У ерга ўтиб ВИДЕОНИ КЎРИШИНГИЗ мумкин.

Киритилган сана: 04.06.2012 22:10. Ўкилди: 7182 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


KALLAKESAR
Сана: 13.09.2013 20:41. KALLAKESARга ёзиш
+1; -0
Мир (жалол) ни урнида Вадим акани узи буганида т/ж миз ЖЧ га чик,арди лекин.

Ушбу фикрга жавобан


KALLAKESAR
Сана: 13.09.2013 20:41. KALLAKESARга ёзиш
+0; -0
Мир (жалол) ни урнида Вадим акани узи буганида т/ж миз ЖЧ га чик,арди лекин.

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 30.07.2013 00:07. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Миржалол Абрамовга қараганда бир бош устун мураббий!
Афсусланманг.

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 16.03.2013 23:11. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
Абрамов респект

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 16.03.2013 23:11. WUNSHUWга ёзиш
+-1; -0
Абрамов респект

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 06.06.2012 16:05. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
Илтимос, иложи булса, роликдаги музика кимники, айтворинг

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.