Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Блог

The Referee

Ҳакамлик ва ўйин қоидалари

«Кристал Пэлас» — «Ливерпуль» ўйинида гол ҳисобга олиниши керакми ёки йўқ?

Баҳо:
+1; -0

Англия чемпионатининг 10-тури доирасида "Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин мерсисайдликларнинг 4:2 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонлар ўйин давомида устунликка эришишди ва 3 очкони қўлга киритишди. Учрашувда юз берган қизиқарли вазият эътиборимизни тортди.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино ўйиннинг 71-дақиқасида гол урди ва уни нишонлаш учун футболкасини ечди. Хўш, бунинг нимаси қизиқарли, футболкани ечгани учун сариқ карточка оладида, демоқчимисиз? Шошмай туринг.

Гап шундаки, Фирмино зарба берганидан кейин тўп ҳали дарвоза чизиғини кесиб ўтмасидан аввал ўйинчи футболкасини ечишни бошлади. Бу вазият қуйидаги видео ва суратда аниқ кўринган. Савол: тўп ҳали дарвозага кирмасидан аввал ўйинчи қоидани бузган бўлса, голни бекор қилиш керакми?

Келинг, таҳлил қиламиз. Видеолавҳа ва суратда кўриниб турибдики, ҳақиқатан ҳам тўп ҳали дарвоза чизиғини кесиб ўтмасидан аввал футболчи формасини ечиб, қоидаларнинг 4-бандини бузган. Бироқ Қоидага кўра 4-банднинг бузилиши туфайли ўйин тўхтатилмайди. Шу боис, гол ҳисобга олинади. Футболкасини ечган ўйинчига эса сариқ карточка кўрсатилади.

Шунга ўхшаш яна қандай ҳолатларда футболчига сариқ карточка кўрсатилишини эслатиб ўтамиз:

— мухлислар ва майдонни ажратувчи тўсиқларга чиқса;
— провокацион, ҳақоратомуз ёки иғво келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатлар қилса;
— бошини ёки юзини ниқоб ёки бошқа буюмлар билан ёпса;
— футболкани ечса ёки уни бошига кийиб олса.

Бизнинг хулоса: гол ҳисобга олинади ва футболчига сариқ карточка кўрсатилади.

Киритилган сана: 02.11.2016 18:04. Ўкилди: 16140 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик