Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

The Referee

Ҳакамлик ва ўйин қоидалари

«Севилья» — «Барселона». Мессига сариқ карточка тўғри кўрсатилдими?

Баҳо:
+0; -0

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Барселона» сафарда «Севилья»га қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди (2:1). "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Лионель Месси, назаримизда, фаолиятидаги энг ғалати сариқ карточкасини олди.

ВАЗИЯТ
Мезбонлар футболчиси Нзонзи тўп билан югуриб кетаётган аргентиналик футболчининг бутсасини босиб олди ва Мессининг оёқ кийими ечилиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва «Севилья» футболчисига огоҳлантириш берди. «Барселона» етакчиси майдонда ўтирган ҳолда бутсасини кийишга уринди, аммо у ҳа деганда бунинг уддасидан чиқавермади. Шунда ҳакам ундан оёқ кийимни майдон ташқарисида кийишни сўради. Лионель майдон чети томон кетаётганида эса ҳакам унинг ортидан келди ва сариқ карточка кўрсатди...

Каталонияликлар ўз етакчиларига берилган огоҳлантиришнинг бекор қилинишини сўраб, Испания футбол федерациясига апелляция берди. "Барселона" раҳбарияти ушбу ўйинда ҳакам Мессига сариқ карточкани ноҳақ кўрсатган деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ҳужумчи бутсасининг боғичи узилиб кетганди ва шу боис ўйинчи оёқ кийимини тезда тартибга келтира олмаган.

Ўйин ҳаками Сантьяго Хайме Латре ўзининг ҳисоботида Аргентина терма жамоаси сардорига сариқ карточкани майдонни тарк этишни истамагани учун берганини ва футболчи шундан сўнг оёқ кийимини тартибга келтира бошлаганини ёзган.

Аввал вазият видеолавҳасини томоша қиламиз ва шундан сўнг таҳлилга ўтамиз.



ЕЧИМ
Аввало футболчига сариқ карточка кўрсатиш учун етарли асос бўлиши керак. Баҳсли карточкалар футбол оммаси томонидан қабул қилинмайди.

Агар футболчи ҳали майдонда ўтирганида ва ҳакам билан тортишганида (ёки норозилик билдирса) ҳамда бунинг учун огоҳлантириш берилганида — буни тушуниш мумкин эди. Лекин ҳакамнинг талаби билан майдонни тарк этаётган футболчига кўрсатилган сариқ карточка футболчилар ва клуб раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлади.

Шунингдек, ФИФА инструкциясида огоҳлантириш бериш шарт бўлмаган вазиятларда карточка мурожаат қилмаслик ва ҳакам кўпроқ ўзининг инсонларни бошқариш қобилиятини ишга солиб, футболчилар билан тарбиявий иш олиб бориш тавсия қилинган.

Агар шундай ҳолатлар учун кўрсатилган сариқ карточка иккинчиси бўлиб чиқадиган бўлса, вазият янада кескинлашади ва ҳакам ўзининг ҳақлигини исботлаши қийин кечади. Демак, шарт бўлмаган вазиятларда карточка кўрсатмаган маъқул.

Юқорида айтганимиздек, «Барселона» Мессининг сариқ карточкаси юзасидан аппеляция берди. Ҳозирча Испания футбол федерацияси ушбу шикоят юзасида қарор чиқармади.

Бизнинг хулоса эса — ҳакам мазкур вазият учун ўйинчига огоҳлантириш бермаслиги керак эди.

Киритилган сана: 09.11.2016 19:14. Ўкилди: 7061 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.