Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Конференция

Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


BankLeoo
САВОЛ: Реал мухлисимиз?

Савол берилган сана: 28.03.2014 23:28

ЖАВОБ: Ҳа. Испан жамоаларига мухлисман.

Жавоб берилган сана: 01.04.2014 16:06


yahyohon
САВОЛ: ПФЛ клублари уйинини тасмага олувчи ходим сифатида ишга кириш учун каерга мурожаат килинади
клубгами?
телевидениягами?

Савол берилган сана: 13.03.2014 10:50

ЖАВОБ: Клубга ишга киринг.

Жавоб берилган сана: 21.03.2014 14:18


KOORDINATOR
САВОЛ: FINALDA BAVARIYA VA REAL UYNIDI!!!

Савол берилган сана: 04.03.2014 16:05

ЖАВОБ: Ўйнасин!

Жавоб берилган сана: 04.03.2014 21:32


Navik
САВОЛ: Салом Шерзод ака! Сизнигча АПЛ кучлими ё Ла Лига? Ушбу чемпионатларда бу йил кайси клуб чемпион бўлади? ЕЧЛ плей-офф жавоб учрашувида бирон*бир сюрприз кутаяпсизми?

Савол берилган сана: 04.03.2014 03:30

ЖАВОБ: Бирор бир лигани иккинчисидан кучли эканини белгилаб берувчи критерийлар кўп. Лига сифатида АПЛ албатта, ҳаммадан олдинда. Лекин испан клублари АПЛ клубларидан кучли деган фикрга борган сари кўникиб бораяпман:))
ЕЧЛ жавоб учрашувларида сюрприз қиладиган жамоани кўрмаяпман. Агар, МЮ Олимпиакос тўсиғидан ўта олса, мен учун сюрприз бўлади:))

Жавоб берилган сана: 04.03.2014 14:08


Famous
САВОЛ: Бавария (Хайнкес) ва Бавария (Гвардиола) хакида хам фикрингизни билмокчи эдим.

Савол берилган сана: 27.02.2014 16:14

ЖАВОБ: Баъзи бир футболчиларнинг майдондаги ўрни ва амплуаси (Филипп Лам, Кросс)алмашганини ҳисобга олмаса услуб деярли ўша-ўша. Шунчаки, Гвардиола жамоасида тўпга эгалик қилиш фоизи ўсди.

Жавоб берилган сана: 28.02.2014 10:49


Famous
САВОЛ: Челси (Бенитес) ва Челси (Моуриньо).
Фарк сезиляптими? Номлардан ташкари )

Савол берилган сана: 27.02.2014 16:12

ЖАВОБ: Албатта, неворуженным глазом)). Бенитесдан аввал бошидан фақат натижа талаб қилишди. Унга ўз услубига эга бўлган катта жамоа тузиш вазифаси қўйилмади. Шундай экан, Бенитес бор, мавжуд бўлган ресурслардан қисқа вақт ичида фойдаланишга мажбур бўлди. Мата-Оскар-Азар учлиги Бенитес намойиш этадиган, бироз рационал футболда асосий пландаги футболчилар эди.
Моуриньо жамоаси эса, клуб сафидаги ижрочиларга қараб, ҳар қандай ўйин намойиш эта оладиган салоҳиятга эга!

Жавоб берилган сана: 28.02.2014 10:39


Famous
САВОЛ: Класико ва ЛаЛига жозибаси Гвардиола ва Моуриньодан кейин пасайдими сизнингча? Улар пайтида роса жанжал куп буларди. Хозир эса иккала жамоа уйинчилари худди пионер болалар каби мулойим булиб колишган.

Савол берилган сана: 27.02.2014 16:11

ЖАВОБ: Мен ҳам шундай фикрдаман. Бу борада Моуриньонинг ҳиссаси анча каттароқ. Гап фақат майдондаги жанжаллар ҳақида эмас. Ўйин атрофи, матбуот анжуманларида Моуриньо Гвардиолага ҳам, унинг шогирдларига ҳам дарс, ҳам дам берарди:)) Ҳозир, футболчилар сиз айтгандек, анча мулойим бўлиб қолишган:)

Жавоб берилган сана: 28.02.2014 09:35


MILONA
САВОЛ: Роналдо хакли равишда 3та уйинда йукотилдими?

Савол берилган сана: 15.02.2014 20:14

ЖАВОБ: Йўқ. Унинг 3та ўйинга дисквалификация қилиниши ғирт тентаклик ва мантиқсизлик!

Жавоб берилган сана: 21.02.2014 10:48


MILONA
САВОЛ: ака 2013й узизнинг рамзи терма жамоаиз...

Савол берилган сана: 15.02.2014 19:52

ЖАВОБ: Петр Чех - Давид Алаба, Гари Кейхил, Леонардо Бонуччи, Лукаш Пишчек, Хави Мартинес, Эден Азар, Франк Рибери, Криштиану Роналду, Лионел Месси, Роберт Левандовски.

Жавоб берилган сана: 21.03.2014 14:14


MILONA
САВОЛ: масалан Барса Сити. Бавария Арсенал ва бошка уйинлар хакида фикирлариз умуман сизнингча кейинги боскичда кимлар чикада РахматАка

Савол берилган сана: 15.02.2014 19:49

ЖАВОБ: "Сити"дан "Барса"га қарши бошқача ўйин кутгандим. Дастлабки 20 дақиқани кўриб ҳафсалам пир бўлди. "Барса" тўпни эгаллаши табиий эди. "Сити" эса тўпни олиб қўйишга ҳаракат ҳам қилмади. Ҳеч қандай прессинг ва майдон марказидаги кураш йўқ. Шунчаки ҳимояланишди ва Сильва ва Негредога ўхшаган футболчиларнинг индивидуал маҳоратига ишонишди. Бу эса хато экани иккинчи бўлим бошида кўриниб қолди. Бундай вазиятда "Барса" оғзидагини олдирадиганлардан эмас.
"Арсенал" - "Бавария" ўйинида Озил пенальтини голга айлантирганида вазият умуман бошқача тус олиши тайин эди. "Бавария" тажриба ва айрим ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозонди. Бу жуфтликда ҳам ҳаммаси ҳал бўлди деярли. "Атлетико" - "Милан" жуфтлигида ҳали кураш давом этади.

Жавоб берилган сана: 21.02.2014 10:56


Gayratbek
САВОЛ: 1. Пастдаги баъзи саволларга башоратчилик одатим йўқ дегансиз, лекин баъзи клубларнинг чемпионатдаги ўринларини аниқ қилиб ёзибсиз. Қизиқ одатингиз бор экан:)
2. Спорт каналида баъзида кўриниш бериб қоласиз. Агар сир бўлмаса қаерда ишлайсиз?
3. Спорт каналини телефон рақами ўзгармаганми? Локони ўйини бўлиши керак бўлган куни тушолмадим. Ёки кодини нотуғри терганмиканман. Ҳар ҳолда вилоятданман.
4. Сўнгги марта мақола ёзганингизга бир ярим йил бўлибди. Мақолаларингиз мен учун анча қизиқарли эди. Негадир сусайиш. Тиничми?

Савол берилган сана: 13.02.2014 18:51

ЖАВОБ: 1. Мендан палон жамоа нечанчи ўринни олади деб сўрашади. Палонинчи ўринни олади десам, сиз башоратчи эмассиз деб кетидан савол беради. Мен фақат ҳамма сингари таҳмин қилишим мумкин. Лекин бу башоратчиликка кирмайди, менинмча. Бу ўйинда неччию нечи бўлади, ким ғалаба қозонади, нечанчи ўринни олади каби мазмундаги саволларни деярли ҳаммасини ўчираман.
2. Иш жойим ЎФФ матбуот хизмати.
3. 214-14-74, мен фақат шу рақамини биламан.
4. Вақт.....

Жавоб берилган сана: 21.02.2014 11:01


Gayratbek
САВОЛ: 1. Ниҳоят Абрамовни иш устида кўрар эканмиз. Аммо кеч эмасми?
2. Сафарали Сиддиқовнинг ОЧЛда 0+3 квотаси ҳақидаги мақола кўпроқ аччиқ устида ёзилганга ўхшайди. Агар ОЧЛда 3 та бутун, ОФК да 1+1 та ўрин бўлса ривожланиш 0+3 дан 5 баравар олдинга силжиган бўларди. Чемпионат кўчаярди. Нима деб ўйлайсиз? Кўпчилик клубларимиз умидсизликка тушмаган ва ўртамиёналикка даъво қилмаган бўларми-ди?
3. Реал Мадрид академиясида ё Испанияни бошқа бир кантерасида ўзбек футболчиси бор эди. Исмини эслолмаяпман. Ушбу футболчи ҳақида бирон янгилик билмайсизми?
4. Б.Абдулла билан охирги марта қачон юзма-юз кўришгансиз?
5. Бу йил Қизилқум ўйинларини Навоий шаҳрида ўтказар экан. Демак Зарафшон шаҳри катта футболсиз қолиб кетадими? Айби чўлда 200 км ичкарида жойлашганими? Ўтган йили стадион ремонт бўлади шунинг учун Навоийда вақтинчалик ўйналяпти деган гаплар бор эди. Февралнинг ҳам ярми ўтди Аммо стадионда ўзгариш йўқ. Ахир ОЛ да фақатгина Зарафшоннинг 3 та базаси бор эди. Яна 2 таси чўлда. Энди улар нима бўлади?

Савол берилган сана: 13.02.2014 18:38

ЖАВОБ: 1. Буни вақт кўрсатади.
2. ОФК Кубогида дан қўшимча ўрин берилиши Чемпионат кучайишига таъсир кўрсатади деб ўйламайман. Балки хато ўйлаётгандурман. ОФК Кубоги савияси бизни чемпионатимиз савиясидан кучли эмас. Маъқола аччиқ устида ёзилган, албатта.
3. Хабарим йўқ.
4. Бобомурод Абдулла билан миллий терма жамоа ўйинларида тез-тез юзма-юз кўришиб турамиз. Охирги марта, адашмасам Иорданияга қарши Тошкентдаги ўйинда кўришган эдик.
5. Бу саволингизга аниқ жавоб бера олмайман. Билганим шуки, бу ҳолат вилоят Футбол Федерацияси қарори билан боғлиқ. Чунки вилоятдан қанча жамоа қатнашиши ва ўйинларнинг қаерда бўлиб ўтиши биринчи навбатда уларга боғлиқ. Стадион муаммоси ҳам уларники.

Жавоб берилган сана: 21.02.2014 11:12


MILONA
САВОЛ: Salom LCH PLEY OFF HAQIDA BATAFSIL FIKIRLARIZ

Савол берилган сана: 11.02.2014 11:31

ЖАВОБ: Салом. Саволни конкретлаштиринг, илтимос))

Жавоб берилган сана: 13.02.2014 13:30


Obidddin
САВОЛ: Ассалому алайкум Шерзод ака!
Спорт каналида еш журналист Даврон Кабулов булар эди. 1.Хозир у каерда, нимага Спортда, умуман ТВда йук?
2. Унинг журналистлик кобилиятига кандай бахо берган булардингиз?
Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 21.01.2014 23:24

ЖАВОБ: Ассалому алайкумю
1. Даврон айни кунда шоу-бизнес оламида фаолият олиб бормоқда. Маданий, кўнгилочар тадбирларни уюштириш билан шуғулланади.
2. Даврон кучли журналист.

Жавоб берилган сана: 31.01.2014 10:54


komil
САВОЛ: Айнан Баварияни мухлиси булганим учун хам ЦСКА, Ман Сити, Виктория билан уйинларда ахамият бердим хамон 4 та юлдуз. Лекин шуни аник биламанки 2002 йилда Чемпиолар Лигасида Чемпион булишидан (Валенсия билан уйиндан)олдин кукрак юлдузчалари 3 та эди.

Савол берилган сана: 04.11.2013 20:44

ЖАВОБ: Унақада бу саволингизга аниқ жавоб бера олмайман. Балки Германияда "юлдузчалар"ни ҳисоб-китоб қилишни ўз тизими бордир. Гуглдан титкилаб топсангиз бўлади.

Жавоб берилган сана: 04.11.2013 20:53


ARMANIC
САВОЛ: Assalomu aleykum. Negadir men +/- ishorasini qo'yolmayabman, kammentni yonidayam umuman chiqmayabdi, iltimos negaligini tushuntirvoring, yo faqat kampyuterda chiqadimi? Men telefondan foydalanaman.

Савол берилган сана: 03.11.2013 12:16

ЖАВОБ: Тўғриси, билмайман. Админлардан сўраб кўринг комментларда

Жавоб берилган сана: 04.11.2013 19:36


komil
САВОЛ: Шерзод ака мени бир савол кизиктиради. Бавария 5 карра Чемпионлар Лигаси сохиби булди лекин нима учун футболкасининг юкори чап бурчагида хамон 4 та юлдузча мавжуд. Жавоб учун олдиндан Рахмат

Савол берилган сана: 27.10.2013 20:43

ЖАВОБ: "Бавария" адашмасам Чемпионлар Лигаси ўйинларида 5та юлдузча туширилган футболкаларда ўйнашга ҳақли. Бундеслига ўйинларида эса 4та юлдуз билан ўйнайди. Сабаби, Бундеслигада юлдузчалар фақат мамлакат чемпионлигини қўлга киритган жамоаларга берилади. Мен "Бавария"нинг бу мавсум ЧЛдаги ўйинларини кўрмадим. Яхшилаб текширинг, балки 5та юлдузчадир?

Жавоб берилган сана: 29.10.2013 10:32


liverpoollik
САВОЛ: Sherzod aka bu javobingizni esingizdan chiqarmang! Siz bashoratchi emassiz!!!

Савол берилган сана: 18.10.2013 00:21

ЖАВОБ: Ғалати одам экансиз. Ўзингиз чемпион бўладими, йўқми деб савол бердингиз. Мен жавоб бердим. Сиз эса, башоратчи эмассизку дейсиз. Товба қилдим))

Жавоб берилган сана: 26.10.2013 00:06


Bauyrzhan
САВОЛ: Бора Милутинович хакида фикрингиз. У 5 марта ЖЧ иштирокчиси булгани билан унинг тактикаси ва карашлари эскирмаганмикан.

Савол берилган сана: 05.10.2013 15:40

ЖАВОБ: Агар эскирмаган бўлганида, ҳозир қандайдир, Замбия, Эфиопияга ўхшаган терма жамоаларни ЖЧ олиб чиқишга ҳаракат қилаётган бўларди.

Жавоб берилган сана: 06.10.2013 22:48


Oziljon
САВОЛ: Шерзодбек бу мавсум ЧЛ ярим финалига кимлар боради тахминнингиз

Савол берилган сана: 01.10.2013 05:56

ЖАВОБ: Тахмин ва башорат қилишни йиғиштириб қўйганман

Жавоб берилган сана: 04.10.2013 10:21

 

 < 1 2 3 4 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.