Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Конференция

Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


mamrino
САВОЛ: Мойез мю да фергюссонни ўрнини боса олармикин.

Савол берилган сана: 01.07.2013 01:29

ЖАВОБ: Олармикин?....

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 11:10


LIVERPULREAL
САВОЛ: BARSAYAM PAXTAKORGA UXSHAB ISTEDODLARNI OB QUYARKAN BUNI YAQINDA BILDIM! Siz bilarmidiz buni?

Савол берилган сана: 30.06.2013 01:40

ЖАВОБ: Шунинг учун тўртинчи ўринда юрибдида...Ўзингизни ўқитиб юборинг, хали кеч эмас....

Жавоб берилган сана: 30.06.2013 16:54


UZBEKISTONIM
САВОЛ: БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН!
ХАРДОИМ СИЗГА СИХАТ-САЛОМАТЛИК, ИЖОДИЙ ИШИНГИЗДА ОМАД ТИЛАЙМАН.

Савол берилган сана: 27.06.2013 16:38

ЖАВОБ: Рахмат

Жавоб берилган сана: 05.07.2013 18:03


JASURKASIMOV
САВОЛ: Салом! ЛИВЕРПУЛЬ БУ ЙИЛ КУЧЛИ 4 ЛИКА КИРАДИМИ?!))

Савол берилган сана: 14.06.2013 03:39

ЖАВОБ: Албатта, йўқ!

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 00:00


ShoxaShohrux
САВОЛ: Nega Tottenhamning óyinlarini bizni Sport kanali juda kam oliberadi. Faqat Man Utd, Chelsea, Arsenal, Liverpul, Man City lar bilan óynaganda olib kórsatadi. Nega boshqa óyinlarini olib kórsatmidi?

Савол берилган сана: 07.06.2013 20:58

ЖАВОБ: Сиз бошқа мамлакатларда бўлгани каби, трансляцияни пулга сотиб олиб кўрмайсиз. Аниқроғи исталган ўйин учун пул тўлаб томоша қилиш имконига эмассиз. Спорт канали, трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги учун, ёзиб олинган ҳолатда кўрсатади. Яъни, ўзи истаган футбол ўйинини трансляция қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Жавоб берилган сана: 05.07.2013 18:07


AbrorAhmad
САВОЛ: 1) Бугун "Бавария" кироллик тахтга чикди! Буни "барсачи"лар тан оладими йукми фарки йук? Лекин бутун дунё тан олди! Нима деб уйлайсиз Пеп бу "карнавал"ни муддатини анчага чуза оладими?
2) Пеп хали муким келиб урнашмасидан "Голливуд"ни бази "асосий рол"даги кахрамонларини "хайдаши" хакида миш-мишлар чикди! Фикрингиз? Рахбарияти "метин" Бавария бу холда шунчаки пашша куриб турмаса керак? Хар калай якинда "Пеп Неймарни танлади биз унга Гётцени таклиф килдик"-деб чикишди? Демак Пепда "босим" яхшигина деганими?

Савол берилган сана: 01.06.2013 06:16

ЖАВОБ: 1). "Бу футболчи бу ерда ўйнаб кета оладими", "бу мураббий жамоани кучайтира оладими"...Бу каби саволларга жавоб беролмайман. Олдиндан кўра биладиган қобилиятим йўқ. Ҳеч йўғи мураббий 1-2 ой ишласин олдин янги жамоасида.
2. "Бавария" менежменти, клубни бошқари сиёсати ва сиз таъкидлаган метин раҳбарияти доимо Европада барчага ўрнак бўлиб келган. Пеп ҳали иш бошламасидан олдин ҳам босим остида эди. Бу босим у жамоани қабул қилиб олгандан кейин янада кучаяди. Пеп кимни ҳайдайди, кимни таклиф қилишини билмайман. Лекин, ҳар қандай мураббий ўзига маъқул келга футболчисини раҳбариятдан сотиб олишни сўрашга ҳақли. Унинг қарашига, тактик схемаларига тўғри келмайдиган футболчилар эса кетиши керак. Раҳбарият унга шароит яратиб бериши лозим. Шароит яратилмаса, Пеп у ерда ишламаса керак.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 12:35


yahyohon
САВОЛ: Шархловчилик кобилиятингиз кай даражада, хар холда Дилшод Зохидлардан анча савияли шархлай олсангиз керак деб уйлайман (турдан-тургачада фикрларни эркин беришингиздан хулоса килиб)
Уйлаб курмайсизми?

Савол берилган сана: 29.05.2013 13:46

ЖАВОБ: Тўғриси, бу хақда ўйлаб кўрмаганман.

Жавоб берилган сана: 30.05.2013 18:12


JASURKASIMOV
САВОЛ: Салом! РОНАЛДУ ВА МЕССИДА 2тадан угилари борми? Роналду офитсиантка киз билан курган фарзанди! Онаси офитсианкаг катта пул бериб уз неварасини сотиб олганди! Меси хам фаррош бн угили буган?

Савол берилган сана: 29.05.2013 13:34

ЖАВОБ: Ман билганим, уларни биттадан угиллари бор..

Жавоб берилган сана: 30.05.2013 18:11


Famous
САВОЛ: Арсенал анча йиллардан бери титулсиз келяпти. Лекин Венгер хамон уз урнида. Бу нарса унга булган хурматданми? Челси, МСити, Реал клубларида мураббийлар 2-3 йил совринсиз колса бушатилади.

Савол берилган сана: 16.05.2013 15:01

ЖАВОБ: Венгер қурумсоқда "кредит доверия" бор. Қачон тугаши ноъмалум))

Жавоб берилган сана: 24.05.2013 14:11


Famous
САВОЛ: Узингиз хам футбол уйнаб турасизми?

Савол берилган сана: 15.05.2013 00:42

ЖАВОБ: Ха, албатта

Жавоб берилган сана: 15.05.2013 16:05


beckTU
САВОЛ: В. Жалилов Динамо Самарканддан кандай бушатилган эди? Шу хакда Д. Имомхужаев билан тайёрлаган маколангизни укиб колдим?

Савол берилган сана: 14.05.2013 13:50

ЖАВОБ: Хозир эсимда йўқ. Анча бўлганку....

Жавоб берилган сана: 14.05.2013 18:03


Famous
САВОЛ: Барселонада инкироз бошланган куринади. Бир-иккита уйинга караб эмас, йил бошидан бери курсатаётган уйинларига караб бахо бервомман. ЧЛ плей-офф уйинларида яримфиналга кокилиб-сукилиб етиб келишди. ЛаЛига иккинчи даврасини хам мазмунсиз утказвотти. Майли, бу уларнинг муаммоси. Айтингчи, Моуриньо ЧЛ ололмагани, хамда Барселона инкирози унда кушимча мотивация уйготиб, Реалда колармикин?

Савол берилган сана: 09.05.2013 20:09

ЖАВОБ: Моуриньони кетиши ҳал бўлган нарса. Қиладиган иши қолмади уни Мадридда. Барса битта "перезагрузка" қилиб юборса ўзини яхши бўлиб кетади))Янги дарвозабон, янги марказий ҳимоячи...Неймар келса яна яхши бўлиб кетади)

Жавоб берилган сана: 14.05.2013 18:09


Famous
САВОЛ: Лукас Моура истеъдодига кандай бахо берасиз? Аввал уни танимасдим, ЧЛ бахсларида чиройли уйин курсатиб диккатга сазовор булди. Хайронман, гранд клублар уни харид килишмаётганига.

Савол берилган сана: 29.04.2013 00:03

ЖАВОБ: Моурани истъедодига гап йўқ. Келажакажда дунё миқёсидаги футболчилардан бири бўлади, шу темпда кетса. Тушунмадим, нимага хайрон бўласиз???? Моура гранд клубда ўйнаяпти. Ўтган йили уни сотиб олиш учун 15 тача гранд навбатда турган. ПСЖ эпчилроқ чиқиб қолди.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 15:15


Famous
САВОЛ: Агар Бавария ЧЛ да, Челси Евролигада голиб чикишса кизик холат гувохи булишимиз мумкин экан. Яъни, ёзда Суперкубок бахсида Бавария - Челси уйнашса, Гвардиола - Моуриньо бахси хам вужудга келиши мумкин экан. Чунки Жозе янги мавсумдан юкори эхтимол билан Челсини бошкариши мумкин. Сизга бу бахсни кузатиш кизикми? )

Савол берилган сана: 27.04.2013 03:05

ЖАВОБ: Албатта кизик)

Жавоб берилган сана: 28.04.2013 19:57


Famous
САВОЛ: Рус сайтларида айтишларича, ЧЛ ярим финалида Мюнхенда уйин олдидан майдон маркази сув билан буктирилган экан, якобы Барселона кийналиши учун. Ёмгир натижасида булган дейдиган булсак, у ерда дренаж аъло даражада йулга куйилган экан. Шу гапга кандай карайсиз?

Савол берилган сана: 27.04.2013 02:48

ЖАВОБ: Бўлиши мумкин. Биринчи марта эмас, бунақа ҳолат илгари ҳам бўлган "Барса"га қарши ўйинлар олдидан. Лекин, ўйлашимча "Бавария" бусиз ҳам ушбу ўйинда "Барса"ни мағлубиятга учрата оларди. Майдон ҳолатини таъсири сезилгани йўқ.

Жавоб берилган сана: 28.04.2013 20:00


Famous
САВОЛ: Бундеслига пешкадамлари ЛаЛига пешкадамларини йирик маглуб этишди. Бундан кайси чемпионат кучли экан деган хулоса чикариш мумкинми?

Савол берилган сана: 26.04.2013 13:59

ЖАВОБ: Иккита ёки битта ўйинда хулоса чикарадиган бўлсангиз Белорусия чемпмионати Германия бундеслигасидан ҳам кучли!!

Жавоб берилган сана: 26.04.2013 15:48


Famous
САВОЛ: Бас, шундай экан, демак биз УЕФА га утсак, аутсайдер булиб колмаймиз, тугрими? Узи УЕФА га утишимиз фойда-зарарига кандай карайсиз?

Савол берилган сана: 26.04.2013 13:55

ЖАВОБ: УЕФАга ўтиш бизга ҳеч қандай фойда олиб келмайди. Хеч қандай. Пулсиз, авторитетсиз УЕФАда бир кун ҳам яшай олмайсиз..

Жавоб берилган сана: 26.04.2013 15:52


Famous
САВОЛ: Литва, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Норвегия, Болгария, Шим. Ирландия, Македония, Исландия, Венгрия...
Сизнингча, Узбекистон МТЖ шулардан кайси бирларидан устун булиши мумкин? Умумий уйин буйича.

Савол берилган сана: 23.04.2013 04:16

ЖАВОБ: Айни пайтда юқоридаги терма жамоалар ўйини ҳақида бирон нима деёлмайман. Улардан кам жойимиз йўқ. Ўйнаса бўлади.

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 14:23


Famous
САВОЛ: Теннисчи кизлардан ким сизга купрок ёкади? )

Савол берилган сана: 23.04.2013 04:09

ЖАВОБ: Серена Уильямс - Аёллар орасида барча замонларнинг энг яхши теннисчиси, мен учун!

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 14:22


komil
САВОЛ: Салом Шерзод ака Нима учун Бизни Спорт телеканалида Кучли бешликдан Германия чемпионати марказий уйинларини тугридан тугри олиб берилмайди? Мисол у-н Бавария,Боруссия,Байер... бошчилигидаги марказий уйинларни олиб берса буладику, айникса Баварияни бугунги кундаги уйинларига хар кандай жамоа хавас билан карашга арзийди ёки Турдан тургача курсатувида хам Бундеслига хакида деярли хеч кандай вакт ажратишмайди? Вахолангки бу Чемпионат сунги йилда А серияни ортда колдириб УЕФА рейтингида 3-уринда кутарилди.(балки бу саволни Спорт канали ходимларига берганингиз макул дерсиз?) кисман жавобини билсангиз сиздан хам эшитмокчи эдим.

Савол берилган сана: 15.04.2013 15:34

ЖАВОБ: Бу саволиннизни "Спорт" канали ҳодимларига етказиб қўяман!

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 23:57

 

‹ First  < 2 3 4 5 6 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.