Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум!
Топдим ёки эврика биз ниҳоят ёмон уйнаб ҳам ғалаба қозондикку тўғрими?
Демак бизда ростдан ҳам потенциал бор нима дедингиз ака?

Савол берилган сана: 27.03.2013 20:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки. Лекин Ливан анча кучсиз жамоа эди.

Жавоб берилган сана: 31.03.2013 10:32


komilrahim
САВОЛ: битта зур танкидий маколадан бусин, илтимос, (стадион ахволи, футболчилар жисмоний холати, бошидан тактикани нотугри танлангани ва хоказо) саволим буса куйдагича Гейнрихни атрофида булаетган вокелардан хабардормисиз нима бупти узи, кеча уфф.уз да хабар берилди кегин олиб ташланди.

Савол берилган сана: 27.03.2013 12:10

ЖАВОБ: Билмадим. Ўйинга тушмагани учун хафа бўлиб, терма жамоадан кетаётгани ҳақида ёзворибди. Лекин, адашмасам, у фикридан қайтган, ўша ёзганини ҳам ўчирворди.

Жавоб берилган сана: 31.03.2013 10:32


Dinamachi
САВОЛ: Aka,savolimni 1-qismi yani + va - öynagan 2tadan öyinchi kim,va nima un qolib ketibdi.

Савол берилган сана: 27.03.2013 11:29

ЖАВОБ: Фарҳод Тожиев, Сервер Жепаров ва Анзур Исмоиловлар анча фойдали ўйин намойиш этишди. Турсунов ва Ҳасанов ўз имкониятлари даражасидан пастроқ ўйнашди. Менимча.

Жавоб берилган сана: 31.03.2013 10:31


astonmarten
САВОЛ: Salom Qahramon aka avvalo kechagi g`alaba bilan tabriklayman.Aka manimcha pensyanerladan voz kechishdi vaqti keldi Baqoyiv kecha uyinda umuman kurinmadi tug`ri u golga asesentlik qildi lekin qolgan vaziyatlada yiqilishdan boshqa ish qilmadi,Hasanov ham uncha yaxshi uynamadi qaytanga Zoteyiv tushgandan kin uyin kuchaydi.Shu haqida fikrizdi bilmoqchi edim.

Савол берилган сана: 27.03.2013 10:40

ЖАВОБ: Футболчиларни пенсионер ва ёш тоифаларига ажратмаслик керак. Терма жамоага жалб қилинишда икки тоифа бўлади: ушбу савияга мо ёки мос эмас футболчилар. Тамом.
Албатта, мураббий келажак учун ҳам параллел равишда пойдевор қўйиб бориши керак, аммо сиз айтаётган тақлидда эмас.

Жавоб берилган сана: 27.03.2013 11:46


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум
Кечаги уйинга 2 хил шарҳ бериш мумкин деб ўйлайман.
1. Ўта нурсиз ғалаба. Сабаби ўртамиёналар сафига минг истиҳола билан киритиладиган, чемпионатида келишилган ўйинлар туфайли бир нечта асосий ўйиниларидан айрилган, энг юлдуз футболчиси ва плеймекери Рода Антар футбол билан хайрлашган бир пайтдаги жамоа устидан зўрға қозонилган ғалаба.
2. Руҳий томондан устун (5:2), интизомли жамоа устидан керак пайтдаги зарур ғалаба. Бунинг устига биз учун "мавсум" бошланмаганди. Йигитлар "оптимал" формада эмас.
Шу тўғрида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Лекин ғалаба бу ғалаба, аммо бундан ўта хурсанд бўлиб, олдинги хатоларни такрорламаслик керак деб уйлайман.

Савол берилган сана: 27.03.2013 08:41

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Нурсиз ва зарур ғалаба.

Жавоб берилган сана: 27.03.2013 11:44


Dinamachi
САВОЛ: Aka,kechagi öyinda eng yaxshi öynagan 2ta va minus 2ta öyinchimiz kimlar. Nima un. 2.nimaga hamma abramovni söragich böb qoldi. Axir M.Q natija körsatyaptiku. Sizni fikringiz,qay tarafdasiz.

Савол берилган сана: 27.03.2013 08:04

ЖАВОБ: Мен ҳар доим терма жамоа тарафидаман. Бугунги кунда Абрамов мавзусининг кўтарилиши терма жамоамизга салбий таъсир кўрсатадими, демак қаршиман. Бугунги мураббийимиз Қосимов, барча танқид, талаб, таклиф ва мақтовлар унга бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 27.03.2013 11:43


Famous
САВОЛ: Термамиз курсатаётган натижалардан барчамиз мамнунмиз. Лекин уйин сифатиданчи!? Бизнинг уйинлар Леванте, Рубинларникига ухшаб колмаяптимикин? Айникса 2004 йилги Греция термасини эслатяпти. Кандайдир ута эхтиёткор, омадга таянган уйинларга ухшайди. Ким билсин, бугунги омадли рикошет булмаганида нурсиз якун булармиди балки. Керакли натижаларга эришилаётганлиги учун хам купчилик бу нарсага эътибор бермаяпти. Агар шу мазмунсиз уйин билан доим галаба козонсак, ман иккала кулим билан "ЗА" буламан )). Абрамов ва Косимовни солиштирмокчи эмасману, "муйловли акамиз" жамоаси уйнаганида доим ташаббусга эга булиб, ракиб дарвозасига рахна солиш хадисини олганди.

Савол берилган сана: 27.03.2013 02:23

ЖАВОБ: Греция билан солиштирмаган бўлардим, улар ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланишган. Бизнниг кечаги ўйинимизда пала партишлик кўпроқ эди. Тўғри, Қосимов жамоаси Абрамов даври билан солиштирилганда, бирмунча прагматик кўринади, аммо масаланинг бошқа тарафи ҳам бор.
Эътибор беринг-а, нега ҳар қандай мусобақанинг ярим финали ёки финали бироз зерикарли ўтади? Сабаби, жамоаларнинг йўқотадиган нарсаси анча катта бўлади ва бу ҳаммага ортиқча босим юклайди. шунинг учун икки даврни тўғридан тўғри солиштирмаган бўлардим. Ҳозир биз жаҳон чемпионатининг деярли остонасига келиб қолдик, ўз ўзидан очко йўқотиш оқибатининг хавфи янада каттароқ. Хаяжон, эхтиёткорлик, босим - бугунги кунимиз учун айнан табиий нарсалар. Ҳозир асосан иложи борича очко йўқотмасликка ҳаракат қилиш керак.
Кеча биргина очко билан Япония ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган бўларди. Бу улар учун жуда муҳим эди, чунки улар июнда конфедерациялар кубогига ҳам борадилар. Лекин кўрганингиздек, бунинг уддасидан чиқа олмадилар.

Жавоб берилган сана: 27.03.2013 11:42


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Сиздан анчадан бери одноклассникидаги Мирзахаким Тухтамирзаев хакида сурамокчи эдим. Шу профилни хакикийлигига булган шубхам кундан кунга камайиб кетяпти, яъники хакикиймикан деб уйлаб коляпман)))). Ёзаётган статуслари тугри чикяпти. Сиз хеч эътибор берганмисиз?

Савол берилган сана: 25.03.2013 18:01

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Шахсан менга (бошқа сайтларгаям)Мирзаҳаким Тўхтамирзаев телефон қилиб, ўша профилга алоқаси йўқлигини айтганди ва шунга асосланиб сайтда хабар қилинган. Статуслари баъзида тўғри чиқиб қолаётган бўлса, балки футбол соҳасига яқинроқ кишидир, ахир фақат ҳақиқий М.Тўхтамирзаевнинг статуси тўғри чиқади деган қоида йўкку :))

Жавоб берилган сана: 25.03.2013 18:36


komilrahim
САВОЛ: Шу беш олти кун ичидиги футбол атрофидаги вокеалар жа жонга тегди, билмадиму Ливанни ютсак хам ЖЧга чиксак хам хозирги сооставни тренерлари билан бирга алмаштириш керак, саволим шундан иборатки сизнингча ЖЧга чиккандан кура кутилдик деб бошка жамоаларга мухлислик килганимиз соглигимиз учун фойдалирокмасми.

Савол берилган сана: 25.03.2013 16:10

ЖАВОБ: Футбол - бу уруш эмас, аввало кўнгилочар ўйин. Агар миллий футбол асабингизни ўйнаётган бўлса, буни борича қабул қилишга ўрганишингиз ёки умуман воз кечишингиз ҳам мумкин. Биз жаҳон чемпионатимизда ўйнашимиз шарт ёки кимнидир ютсама бўлмайди, деб ўзингизни қийнашга мажбур эмассиз. Хаёт давом этаверади :))
Бошқа жамоаларга, ҳатто ўша "Реал" ёки "Барселона"га мухлислик қилаётганлар ҳам ҳар доим бахтли эмас, ишонинг.

Жавоб берилган сана: 25.03.2013 18:39


Famous
САВОЛ: Авваллари ЖЧ йулланмасига тугридан-тугри мезбон мамлакат ва охирги чемпион эга буларди. Бу коида узгарганми? Испания хозир саралашда катнашмокда.

Савол берилган сана: 25.03.2013 02:33

ЖАВОБ: Ҳа. ЖЧ-2006 дан бошлаб, чемпион жамоа ҳам саралаш ўйинларида иштирок этяпти.

Жавоб берилган сана: 25.03.2013 12:33


nasafiya
САВОЛ: http://zahiriddin.blogspot.kr/ assalomu alaykum. Shu sahifadagi maqolalarni uqib kuring aka. Qiziq, ancha srmazmun ekanmi?

Савол берилган сана: 24.03.2013 21:06

ЖАВОБ: Хўп, кириб кўраман.

Жавоб берилган сана: 25.03.2013 12:35


Dinamachi
САВОЛ: Aka, xolatlar haqidagi savolimdan maqsad. Eron bizga gol urdi,biz eronga javob bera oldik. Men faqat aynan nima un zarur paytda yani biz tashabbusni olganda yoki oxirgi 10minutda ötkazayapmizu, raqib shunday xoldaligida urolmayapmiz, buni öyin jihatdan sababiga fikrizni bilmoqchidim.

Савол берилган сана: 24.03.2013 20:44

ЖАВОБ: Менимча, бу таркибимизда тезкор футболчиларнинг камлиги, яъни тезкор қарши ҳужумлар уюштира олмаслигимиздан бўлса керак.

Жавоб берилган сана: 25.03.2013 12:33


Dinamachi
САВОЛ: Aka bir xolatga e'tibor berdim; 1xolat. terma jamoalarimiz va kulublarimiz ham gol urishi zarur paytda naborot ötkazvorayapti. Misol: 1.özb-baa 2-3, 2.özb-eron0-1, 3.pohang-bunik. Javob öyini. 2-xolat raqiblarimiz shunday holatga tushganda biz deyarli foydalana olmayapmiz. Misol: 1.baa-özb 2-1 kechagi öyinda bizlarda 40minut bunga imkon böldi. 2.eron-özb 0-1 ösha g'alabadan xursand böldik. Yaxshiyam eron gol urib qöymadi,bölmasa. Vaholanki bu öyinda biz g'alaba qilmadik faqat natija böldi. Eronga vaqt etmadi. Agar 2golni ura olganimizda keyin ayta olardik biz kuchli. 3.yap-özb öyini. Bu 2xolatni qanday baxolaysiz va sharxlaysiz. PS. Etgancha bu menimcha murabbiyga bog'liq emas. Bu abramov va qosimov jamoalarida ham bor. Bir qancha misollar boshqa trenerlarimiz ishida ham bor.

Савол берилган сана: 24.03.2013 12:25

ЖАВОБ: Бу шунчаки тайёр хулосага далилларни мажбуран ёпиштириш :)
Тошкентда бизга гол керак бўлганида Эроннинг ютиб кетганини мисол қилиб келтиряпсиз. Худди шу ҳолатнинг Эрондаги вариантини қабул қилмай, яна битта уришимиз керак эди, деяпсиз :)))

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:40


Famous
САВОЛ: Ман Челси клуби уйинларини анчадан бери, уша Дзола, Т. А. Фло уйнаган пайтлардан бери кузатаман.
Абрамович клуб хужайини булганидан кейин анча узгаришлар булди. Клуб грандлар микёсига кутарилди. Лекин охирги пайтлар инкироз кузатиляпти. Роса мураббийлар алмашди. Хамма айбдор деб мураббийни курсатади. Нега? Тугри, мураббий хатолар килиши мумкин. Ахир мураббий "исполнитель" булса. Бу оксуяклар хеч узларини хафа килмай, факат битта одамга ёпишиб олган. Нега футболчиларни, клуб рахбариятини айблашмайди? Челсида кайси уйинчини сотиб олишни мураббий эмас, рахбарлари хал килади. Балки Челси мураббийи сделкалардан "доля" олар, лекин уйинчиларни у узича танлаб иш бошлолмайдику. Челсида мураббий худди кугирчок вазифасини утаётгандек назаримда. Окибатда калтак факат мураббийнинг бошида синади. Бу инглизларнинг айби узларига куринмай, факат бировни чайнашади.
Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Савол берилган сана: 24.03.2013 05:44

ЖАВОБ: Албатта, фикрларингизга қўшиламан.
Шунингдек, мураббийнинг ўзини хурмат қилиши ҳам катта аҳамият касб этади. Мисол учун, Карло Анчелоттининг ёрдамчиси у билан масалахатсиз ишдан бўшатилгач, мураббий ишлагиси келмай қолди. Ёки Моуриньо билан ҳам шунга ўхшаш воқеалар бўлган, у истамаган трансферлар, ишга аралашиш ва ҳоказо. У ҳам ишлашни истамади. Яъни барибир қанчадир миқдорда мураббийларда ҳам айб бўлади. "Қўғирчоқ"ликка ўзини лойиқ кўрибдими, демак чидаш керак :))

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:29


futbolvatani
САВОЛ: Assalomu alekum sizga savolim biroz qiyin yoki oylantirishi mumkin futboldi qanday tashasa unutsa boladi shu xaqda xech oylab korganmisiz :)

Савол берилган сана: 23.03.2013 01:02

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Футбол кўрмасликка, футбол сайтларига камроқ киришга ҳаракат қилинг. Бошқа машғулотлар билан кўпроқ шуғулланинг. Қандайдир вақт ўтгач, футбол ҳақида камроқ қайғура бошлайсиз.

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:37


Dinamachi
САВОЛ: Aka,kapadzeni hurmat qilgan xolda tan olaylik,u qandaydir vaziyatlardan orqada qolib ketayotganday,avvalgi shijoat ham körinmayapti. 2.M.Qga kimdir tushuntirish mumkinmi,özb.da boshqa hujumchi deb atalgan öyinchilar borligini.

Савол берилган сана: 22.03.2013 23:32

ЖАВОБ: Биров тушунтирмагани яхши. Бош мураббий ҳал қилади.

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:36


Dinamachi
САВОЛ: Aka,bugungi öyindan hafsalam pir böldi. Mag'lub bölganimizdan emas,men aynan yangilik körmadim,öyin borasida ham, taktik tarafdan ham.

Савол берилган сана: 22.03.2013 23:28

ЖАВОБ: Янгиликларни пайқай оладиган даражада футболни тушунмаймиз, икковимиз ҳам. :))

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:35


Gayratbek
САВОЛ: Футбол қизиқ уйинда жамоанг ютса охирги дақиқалар секин ўтади. Ютқазса тез ўтади. Бўёқда Ливан Таиландни 3-0 ютмоқдаю биз эса мунғайиииб ўтирибмиз.
бизда таран ҳужумчи мавжуд аммо тезкор ҳужумчи йўқлиги панд бермоқда. бугун ҳам сезилди. Нагаев Сергеев йўқдан кўра борлари шулардан фойдалансак яхши бўларди.
Эксперимент ўтказадиган вақт эмасу Лекин Пахтакорда Сергеев яхши ўйнаганди (ОЧЛда)эсингиздами?
Бояги саволимдагидай огоҳлик қўнғироғи энди момақалдироқдай овоз чиқаряпти Ливанни ҳисобини қаранг

Савол берилган сана: 22.03.2013 21:45

ЖАВОБ: Кечаги ўйин ҳақида иккита мақола ёздим. Ортиқ бирор нима дея олмасам керак :)

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:34


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум
Бизникилар ўйиндан сўнг далда бўлиш ўрнига баттар ишончсизлик билдиришяпти. Ютқазиш ёмон, бироқ ҳақиқий мухлис бунда қилмаслиги керак.Тўғри бугун мағлубиятга учрадик аммо нима бўлганда ҳам http://www.uff.uz/news/sections/asia/66555 каби мақолалар бизга ҳозирги вазиятда умуман керак эмас деб ўйлайман. Нима дедингиз?
Бугун Ахмедовнинг ўйини чиқмади. Тўғриси ва ачинарлиси чиқмади, эсизз.
Терма жамоалар маркази кейинги режаларни июнь ойида ўйлаб кўрар экан. Қосимов ҳам ҳеч бўлмаса июлгача термада ишлагани яхши деб уйлайман. Бунёдкор ҳам керак лекин бу ерда маслаҳатчи сифатида ишласа ҳам бўларди.
Огоҳлик жинғир жинғири энди қасир қусур бўлиб кетди. Тўғри хулоса чиқариш керак.

Савол берилган сана: 22.03.2013 21:37

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бу керак, бу керак эмас, деб белгилаш шарт эмас, ҳамма ўз фикрини билдиради. Аммо шахсан мен, вахима қиларли даражадаги воқеалар бўлди, деб ўйламайман. БАА соаға жамоа эмас, ўзаро ўйинларда улар кўпроқ ютган. Биз ҳам жагранд эмасмиз, қаторасига ҳаммани ютавергани.

Жавоб берилган сана: 24.03.2013 17:34


Famous
САВОЛ: Навруз айёмингиз кутлуг булсин! Оилангизда тотувлик ва хотиржамлик хукм сурсин. Танингиз сог булиб, хеч качон дард нималигини билманг. Ижодий ишларингиз файзли булишда давом этсин!
Орзуга айб йук, яхши ният ярим мол. Илохим, хаммамизга Узбекистон - Жахон Чемпиони деган шарафли номга эга булганини куриш насиб килсин : - )

Савол берилган сана: 22.03.2013 04:32

ЖАВОБ: Тилаклар учун рахма. Сизни ҳам табриклайман.

Жавоб берилган сана: 22.03.2013 12:35

 

‹ First  < 51 52 53 54 55 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.