Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Famous
САВОЛ: А. В. Боашнинг мураббийлик ишига кандай бахо берасиз? Челси уни четлатиб тугри карор килганми?

Савол берилган сана: 15.03.2013 04:45

ЖАВОБ: "Челси"дан кетказиб тўғри қилишганми, йўқми, билмадим, факт: Челси оқибатда ЕЧЛ ни ютиб олди. Аммо "Тоттенхэм"даги фаолиятини ҳозирча ижобий баҳолайман. Кўпчилик, бу муваффақятларни фақат Бэйл билан боғлашяпти, аммо мен бу фикрга қўшилмайман.
АПЛ нинг жуда кўп жамоаларида мураббий алмашди, бир қатор муҳим трансферлар амалга оширилди. Менимча, энг қийин вазифа Боаш ва Лаудрупда эди. Сабаби, "Челси", "Ливерпуль" каби жамоаларда қанчалик ўзгариш қилинган бўлмасин, эски, тайёр базани устига қурилди. Мабодо бирор нима ўхшамай қолса, ўтган йилги тажрибага ҳам мурожаат қилиш мумкин эди. "Тоттенхэм" эса системанинг энг асосий икки позициясидан айрилди.
Лука Модрич - ўтган йилги статистика бўйича, АПЛ футболчилари ичида энг кўп тўп оширилган футболчи бўлган. Яъни, "Тоттенхэм" футболчилари аксарият ҳолларда тзпни Модричга етказиб беришни афзал кўришган. Р.ван дер Ваарт - ярим ҳимоядаги активлиги билан бир қаторда, ҳужумларни якунлаш борасида ҳам анча фойдали ўйинчи бўлган. Кўряпсизми, жамоа ўйини бутунлай янгидан шакллантирилиши керак эди. Дембеле, Дэмпси каби янги футболчилар ҳали тўлиқ киришиб кета олмадилар, Боаш қаттиқ истаган бир трансфер (Моутиньо) амалга ошмай қолди, ҳужумчилар - айниқса Адебайор ўтган йилги формасидан анча узоқда. Скот Паркер ҳақида ҳам шу гап.
Шундай бўлса-да, "Тоттенхэм" ўтган йилгидек чиройли ўйнамаётган бўлса-да, яхши натижани қайд этяпти. Боаш қайси пайтда кимга ишонч билдиришни жуда яхши уддалаяпти. Бэйлнинг ҳар ўйинда гол ураётгани эса, бу мураббийнинг ожизлиги эмас, ижрочилар ўтган йилгидан кўра кучсизроқ эканини билдиради холос.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:47


Famous
САВОЛ: "Гильотина" сузи кандай маънони англатишини биласизми?

Савол берилган сана: 15.03.2013 04:43

ЖАВОБ: Европада одамларнинг калласини оладиган мосламами? )

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:36


Gayratbek
САВОЛ: Анчадан бери шу саволни бераман дейману эсимдан чикади.
Эл классикода кимга "балет" киласиз?
Мени уйлашимча футболчиларимиз Испания ва Португалияда уйнаб кета олишса керак. Атлетико Ф.Мусаевни кузатяпти деган миш-мишлар таркалганига айтяпман.

Савол берилган сана: 14.03.2013 21:39

ЖАВОБ: 1) Ҳеч қайсинисига. 2) Балки, ўйнаб кета олишлари мумкин. Саноқли футболчилар.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:35


Gayratbek
САВОЛ: Менимча Насаф футболчиларини текин куйиб юборяпти шекилли? Булмаса Тураев ва Филипосян кейинги йили Мусаев ва бошкалар улар бизнинг даражамизда анча пул туради тугрими? Аммо Насаф молиявий муаммоларга уралишиб колган. Лекин бу сабаб туфайли ушбу футболчилар сотилган деган фикрдан йирокман.

Савол берилган сана: 14.03.2013 21:37

ЖАВОБ: Бу ҳақида бирор маълумотга эга эмасман. Футболчилардан тушган маблағ эски қарзларни ёпишга кетган бўлишиям мумкин.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:32


Gayratbek
САВОЛ: Пахтакор ютди-мехмонда! Бунёдкор дуранг-уйда!?
Тасодифми, омадми?
Хозирги кунда чемпионатимизнинг энг юлдузли таркиби бу Бунёдкор ва Локода деб уйлайман. Пахтакор эса "Пахтакор болакайлари" билан тулиб тошган. совринли уринлар ушбу жамоалардан ортмаса керак.
Негадир бизда Германиядагидек Волфсбург ёки бошкалардек уртамиёналар чемпион була олишмайди ёки топ - 3 га якинлашолмайди?
айтганча бизда топ 3 ми ёки топ 4ми? (уз савиямизда)
Англияда хамма шундай дейишадику кучли 4 лик жамоаларини.

Савол берилган сана: 14.03.2013 21:34

ЖАВОБ: Бизда "Вольсбург" каби жамоаларнинг чиқмаслигига сабаб, Магатга щхшаган мураббийларнинг йўқлиги бўлса керак. Савияли мураббий қандай таркибга эга бўлишидан қатъий назар, жамоани максимал даражада етакчиларга яқинлаштира олади. Тўғри тайёргарлик ва тактика орқали. Бизнинг мураббийларнинг савияси пастлиги туфайли, қайси жамоа таркибида кучли футболчилар кўпроқ бўлса, ўша жамоа ютаверади.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:31


izzatulin
САВОЛ: olimxo'ja bo'ranov bilan qanday boglansa boladi

Савол берилган сана: 14.03.2013 19:15

ЖАВОБ: Сайт конференциясига ёзиб кўринг.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:26


LeoMessi
САВОЛ: Ассалому алейкум! Соғ-саломатмисиз?
Қаҳрамон ака, мана ЕЧЛ нимчорак финали ўйинлари ортда қолди. Бу босқични ҳар бир ўйини финалга тенг бўлди. Милан дастлабки ўйинда идеал ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, Барселона жавоб учрашувида рақибга ортиғи билан жавоб берди. Барсани 16 йиллик мухлиси сифатида шуни айтишим мумкин-ки, сешанба кунги оқшомдаги шижоаткор Барселонани кўрмаган эдим. Шу ўйин ҳақида ва Барсани келажакдаги ҳолати борасида фикрларингизни билмоқчи эдим.

Ака, эртага EЧЛ қуръа ташланади. Қуръадан сўнг жуфтликлар ҳақида сиздан мақола кутишга ҳақлимиз. Олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 14.03.2013 18:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Раҳмат.
"Барселона" ушбу мавсумдаги энг кучли ўйинини намойиш қилди, аммо менимча, 2 йил олдинги "Барселона" анча кучли эди.
Албатта, ҳаракат қиламан.

Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:25


axeles
САВОЛ: Salom Qahromon aka siz uff.uzda ruyxatdan utganmisiz?Utgan bulsangiz nikingizni nomi nima.Stadion.uzdachi? Javob uchun oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 14.03.2013 12:39

ЖАВОБ: Салом. Ҳа у сайтда руйхатдан ўтганман, лекин бир йилдан бери деярли фикр қолдирмаяпман. stadion.uz да herolion

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:06


Shavkatfcb
САВОЛ: Salom qaxramon aka xozirgina Bunyodkor Poxan oyini tugadi Qosimov taktikada manimcha adashdi sizning fikringiz Paxtakorning shijoatiga qoyil yoshlar bilan safardan ochko olib qaytdi Paxtakorning saloxiyatiga va siyosatiga qanday qaraysiz Neftchimizga nimaga fanatlik qilmaysiz va nixoyat FCB vs Milan oyinda nimani xis qildingiz man oyinni korib roxat oldim

Савол берилган сана: 13.03.2013 19:39

ЖАВОБ: Салом.
1)Биринчи таймда устунликни мустаҳкамлай олмадик. Тактикада адашди, дейиш бу жуда умумий гап - аниқроқ савол керак.
2) "Пахтакор"нинг салоҳияти ҳар доимгидек яхши, лекин сиёсатини оқламайман. Бир нечта тажрибали футболчилар ҳам керак.
3) "Нефтчи"га мухлислик қилмаслигимнинг сабаби, мен "Темирйулчи"га фанат эдим. Табиийки, "Нефтчи"ни ёмон кўрардим, чунки ҳар доим дербиларда қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонарди, футболчиларимизни олиб кетарди ва ҳоказо. Лекин ҳозир жамоага нисбатан илиқ муносабатдаман, "Бунёдкор" ва "Пахтакор"дан кўра кўпроқ куюнаман дейишим мумкин.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:05


izzatulin
САВОЛ: salom sport haqida yozgan sherlarimni std uzga joylashtirsam boladimi

Савол берилган сана: 13.03.2013 18:24

ЖАВОБ: Салом. Ҳа, бўлади. Сайт почтаси ёки Олимхўжа Бўроновга мурожаат қилинг.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:01


RONALDINYO
САВОЛ: Assalomu alaykum
BARSELONA NI KECHEGI UYINI XAQIDA SIZZI SHAXSIY FIKRIZ.

Савол берилган сана: 13.03.2013 15:05

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Жуда кучли ўйнади.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:00


astonmarten
САВОЛ: Salom Qahramon aka nimaga koferensiyada sizdan boshqa hech kim yuq?Diyarli

Савол берилган сана: 13.03.2013 10:15

ЖАВОБ: Салом. Билмадим, уларга савол бериб кўрдингизми?

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:00


Dinamachi
САВОЛ: tabrik. Aka yana saytda bilvosita uchrashayotganimizdan hursandman 1.paxtakor 2o'yindan buyon passiv harakat,ustinliksiz g'olib.bu omadmi yoki taktika v kutilgan natija. 2.taktika bo'lsa bu usulni hozirgi paxtadagi eng maqul,ustun va eng nozik nuqtasi qaysi tarafi. 3.biz kuchli mar. him kozakka ega bo'lyapmiz,fikriz.

Савол берилган сана: 13.03.2013 00:25

ЖАВОБ: 1) Пассив демаган бўлардим, шунчаки, жамоа ҳолатидан келиб чиқиб, ташаббусни сақлаб туришга ҳаракат қилишмаяпти. Нега ё омад, ё тактика деб фақат биттасини танлаш керак? Икковиям бўлиши мумкин-ку? )
2) Нозик тарафи, жамоа анча ёш, тажриба камроқ. Бу оЧЛ да таъсир қилиши мумкин.
3) Ҳа ҳозирча шунақа. Афсуски биз илгари кучли марказий ярим ҳимоячи Шерзод Каримовга ҳам эга бўлаётгандик. Асосийси футболчидан тўғри фойдаланиш ва унинг ўсиб боришидир. Умид қиламиз.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 14:00


Gayratbek
САВОЛ: Бугунги пахтакорни таркиби хакида кандай фикрдасиз
Мен узмча уларни Исмоилов болакайлари дед атаган булардим
Тугриси жамоа келажаги порлок ассоциация тугрр тарбиялаш учун кучлирок мураббий керакми дейман

Савол берилган сана: 12.03.2013 22:41

ЖАВОБ: Исмоилов эмас, "Пахтакор болакайлари" :)) Чунки таркибни ёш футболчилардан ташкил топаётгани бу "Пахтакор"нинг имзоси.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 13:54


uzbarsa
САВОЛ: Salom Qahramon aka Stadion gazetasini qayta ishga tushirish imkoni bormi?

Савол берилган сана: 12.03.2013 19:38

ЖАВОБ: Салом. Йўқ, менимча.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 13:52


Richstar
САВОЛ: Aka yaxwimisiz? Odil Axmedovni oxirgi uyinlarida pasayiw bugani bilinip turibdi. Bir yil oldingi Odil bilan xozirgisini an4a farqi bor. Sizning4a buni sababi nima? Xozirda Fozil Musaev Odildanam, Azizdanam, Timurdanam ku4liroq kurinyapti.?

Савол берилган сана: 12.03.2013 19:18

ЖАВОБ: Фарқ бўлиши табиий. У жароҳат туфайли узоқ вақт даволанди. Кейин эса Россия чемпионатида танаффус бўлди. Мусаевда ўсиш кузатилаётгани, яхши албатта.

Жавоб берилган сана: 14.03.2013 13:52


AMATEUR
САВОЛ: 25-kadrni inson ongiga ta'sir qilishiga ishonasizmi?Ya'ni usha insonninng keyingi harakat yunalishiga ta'sir qilishiga

Савол берилган сана: 12.03.2013 13:11

ЖАВОБ: Инсоннинг ҳаракат йўналишига (бу бирикмани яхши тушунмадим, балки кейинги танловига, хаётига демокчи бўлгандирсиз) таъсир қилишига ишонмайман. Лекин "подсознание"га бироз таъсири борлигини мутахассислар айтишган. Уларга ишонишдан бошқа чорам йўқ )

Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:28


ilmdor
САВОЛ: Асслому алайкум. Ишлариз яхшими? Сиздан бир нарсани сурамокчи эдим. Бир вактлар Москванинг "Спартак"и жуда ёмон натижалар курсатаётган махалда "Спартак" мухлислари "У вас совесть ест?" деган плакат кутариб чикишган эди. Сурмакчи буганим, бизда хам шунака этирозли баннерлар кутариб чикса буладими? Тугриси "Нефтчи" жамоси зериктирди, хуп ёшларни тарбиялаётган бусанг уз йулига, лекин натижаям керагу. Стадионга мухлисларни текингаям туплашаолмаётган бир вактда, 4000 сумга билет олиб уйинга кирсангу, буларни килаётган ишини каранг. Совукда уйин томоша киган кеган мухлисларга шуми хурмат? Бу уйинчиларку Чойхонадан чикишмиди. Хулласи Фурсатдан фойдаланиб "НЕФТЧИ" мухлисларини котта баннер килиб бу дангаса иш ёкмасларни уялтирадиган гаплар ёзиб чикишга чакираман. Нима дедиз Кахрамонака?

Савол берилган сана: 12.03.2013 12:51

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Аввало, кимга эътироз қилмоқчисиз, шуни аниқлаштириб олиш керак. "Нефтчи" ўзидан юқори ўринни олаётган жамоалардан кўра сезиларли даражада кам бюджетга эга. Бу жуда муҳим фактор. Тўғри, "Нефтчи" бир неча марта чемпион бўлган, совринли ўринларни уларсиз тасаввур қилиб бўлмасди. Аммо ҳозир вазият ўзгарганлигини ҳам унутмаслик лозим. уёғини сўрасангиз, "Болонья", "Нотингем Форест" каби жамоалар ҳам бир пайтлар юқори ўринларда юришган. Ҳозирчи? Буни шунчаки тан олиш керак.
Футболчиларнинг чойхонада юришлари, мураббийнинг хатолари, мухлислар хурмати учун бор куч билан ўйнамаслик - бу эътирозлар эса ўринли. Доимо янграши керак бўлган ва клуб эътибор қаратиши мажбур бўлган жиҳатлар. "Майдонга тушдингими, ҳар қандай муаммодан қатъий назар, борини беришинг керак"

Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:24


AMATEUR
САВОЛ: Salom.Sungi vaqtlarda,muhlislaringiz tomonidan maqolalaringizni salmog'i oldingidek emasligi haqidagi fikrlari bot-bot yangraydigan bulib qoldi.Hech shu haqida uylab kurdingizmi?

Савол берилган сана: 12.03.2013 12:50

ЖАВОБ: Салом. Савол берилганда албатта ўйлаб кўраман. Лекин буни муаммо деб ўйламайман. Сабаби маълум: газета ёпилди. Илгари мажбуран бўлса-да, газета учун бир нима ёзиш талаби бўларди. Ҳеч бўлмаса, "25-кадр" саҳифаси учун. Бу дегани ҳафтада камида битта мақола дегандек гап.

Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:19


MadridRMA
САВОЛ: man utd-chelsea o'yini haqida 2 og'iz gapirseyiz.....man utdga nima yetiwmadi g'alaba u4un. 4ar4oq b6ldi desez Real ham 4ar4oq bn yengdi man utdni(4ar4oq alomatlari yaqqol bilingandi o'yinda)

Савол берилган сана: 12.03.2013 10:17

ЖАВОБ: "Манчестер Юнайтед" ҳақида блогда ҳам ёзгандим, жамоа кучли рақиблар билан ўйинда яхши тайёргарлик ва тактика билан майдонга тушса-да, босимни йин охиригача ушлаб қола олмаяпти. Характер етишмаяпти. "Челси" билан икки ўйин, "Сити", "Тоттенхэм", қайсидир маънода "Реал" билан ҳам. Ярим ҳимоя чизиғи бироз бўш экани билан боғлиқ бўлса керак.

Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:17

 

‹ First  < 53 54 55 56 57 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.