24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
MadridRMA |
САВОЛ: salom. Siz Florentino peresning o'rnida buganizda Mourinyoni jamoada olib qolgan bo'larmidiz? Va nima sababdan? Савол берилган сана: 12.03.2013 09:37 |
ЖАВОБ: Салом. Мен унинг ўрнида бўлганимда, вазият ҳақида кўпроқ ва аниқроқ маълумотга эга бўардим, демак нима қилишим мумкинлигини ҳозир айта олмайман :) Менимча, Жозедан бошқаси "Реал"ни бугунги даражада кучайтира олмасди. Олиб қолиш ва кетказиш эса бутунлай бошқа масала. Энди "Реал" қандайдир омадсизлик босимидан озод бўлди, келажак учун пойдевор қўйиб бориш керак. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:15 |
futbolvatani |
САВОЛ: Yana bir savol apl.da mavsum yakunida manashu 4ta jamo orasidan qaysi biri sizningcha ch/ligasiga yolanmani qolga kiritadi totenhem chelsea arsenal liverpool shulardan 2tasi va qaysi jihatlari bilan Савол берилган сана: 12.03.2013 04:47 |
ЖАВОБ: "Тоттеҳэм" ва "Челси". "Челси" чинданам буларнинг ичида энг кучли таркибга эга, "тақачилар" эса "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан кўра кўпроқ очкога эгалар. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:13 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom yana la liga xamda apl xaqida etibor berib qarasak la ligada 4-o'rin uchun malaga real sosedat valensiya betis klublari kurash olib borishyabti apl da esa totenhem chelsea arsenal liverpool shuni ozi apl di qay darajada kuchliligini bildermedimi Савол берилган сана: 12.03.2013 04:38 |
ЖАВОБ: Салом. Ўйин борасида олиб қараганимизда ўша "Малага" ёки "Бетис" АПЛ жамоаларидан кам эмас. Алоҳида ўйинларда буни пайқай олмайсиз ҳам. Лекин бюджет, таркиб, амбиция борасида АПЛ жамоалари анча юқори - демак узоқ масофаларга яхшироқ югура оладилар. Менимча, "Ливерпуль"ни ҳозироқ Ла Лигага олиб борсангиз, учинчи ўрин учун кураша олади, "Бетис"ни АПЛ га олиб борсангиз, кучли ўнликка кириши қийин. Бу ерда чинакам иқтисодий омил ҳам бор, Англия футбол асосичиси ҳисобланади, профессионеал клублар анча олдин шаклланган ва бир йўналишда давом этмоқда. Испанияда эса бироз бошқача, ўз вақтида (балки ҳозир ҳам) футболга сиёсатнинг аралашуви кучли бўлган, диктаторлар футболни қурол қилишган, мамлакатда турли миллатлар яшайди. У ерда футбол фақат бизнес эмас, устунликни кўрсатиш керак бўлган сиёсат ҳам. Сиёсат эса катта пул талаб қилади, пул эса ҳар доим бўлмаслиги мумкин, тўғрими? Яъни икки лигани ҳадеб солишитиришдан фойда йўқ, аниқ жавоб ҳам топиш қийин, ўлчовлар ҳар хил, вазият ҳам. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:12 |
LeoMessi |
САВОЛ: Ассалому алейкум, Қахрамон ака!!! Ака Бугун EЧЛ доирасида Барселона ва Милан ўйини бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдим. Бу мен учун ҳам муҳим, ҳам қизиқарли бўларди. Олдиндан рахмат. Barselona, Mes que un club! Савол берилган сана: 12.03.2013 02:16 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳамма қатори, бу ўйин ҳақида фикрлар кўп эмас. Ўйин қандай бошланиши, қайси сценарийда ўтиши маълум. Фақат асосий масала иккита: Барселона биринчи голни қачон уради? "Милан гол ура оладими? Мана шу икки саволнинг жавоби қайси жамоа фойдасига бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонса керак. Мисол уун, "Милан" гол урадиган бўлса, мезбонларнинг тўртта гол уришларига ишонмайман. Лекин айнан ҳозир, ҳисобда орқада бўлса-да, "Барселона"ни фаворит деб биламан. Иккита гол уриш уларнинг қўлидан келади. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:05 |
Famous |
САВОЛ: Бизнинг футбол клублар даромадни каердан олишади? Мухлис тушмаса, трансляциядан фойда булмаса нимани хисобидан фойда келади? Уша айтилган "Саноат банк" ва "Шуртангаз" деб ёзилган реклама щитлариданми? ). Газ рекламасидан нима фойда? Ман масалан, билмиман уйимга кайси ташкилот гази берилвотганини. Газ борми, булди-де )). Хохласам хам танлолмайманку, "Манга Шуртанни уйини ёкади, Шуртангаз газидан беринглар" деб ). Четлашиб кетдим, узр. Мавзуга кайтсак, даромад каердан? Клуб ва стадионда футболчилардан ташкари юзлаб одамлар ишлайди. Уларга маош нимани хисобидан берилади? Хакамлар хам хар бир уйин учун чунтакка сигмайдиган пуллар олишаркан. Тагин келишилган уйин деб бонг уришганига хам хайронман. Савол берилган сана: 12.03.2013 01:36 |
ЖАВОБ: Билишимча, ҳақиқий маънодаги футбол даромадлари (чипталар, транслациялар, реклама, трансферлар) клубларимиз даромадининг жуда оз қисмини ташкил қилади. Бизда клублар асосан йирик корхона, завод, хокимиятларнинг қарамоғида туришади. Менимча, бугунги кунда бошқа йўл ҳам йўқ - умуман биз бозор иқтисодиётига эндигина ўтиб боряпмиз, тушунчалар ҳам ўша шароитда шакллангани йўқ. Рекламага бўлган муносабат ҳам шунга яраша, бунга сизнинг саволингизданам билса бўлади. Демак, хусусий клублар, йирик реклама-ҳомийлик шартномалари ҳақида ҳозир бонг уришдан фойда йўқ, тўғрими? ) Шу билан бирга футболни бутунлай йиғиштиришниям истамаймиз, айниқса халқ. Давлат ҳам, шунинг учун, футболни ижтимоий соҳа сифатида кўриб, маблағларни йўналтиришга ҳаракат қиляпти. Вақтинча бўлса ҳам, бу ҳозирги шароитда тўғри йўл. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:01 |
Famous |
САВОЛ: Майдон чети реклама щитлари билан уралган булади. Реклама берувчининг щити майдоннинг кайси булагида туришига караб тулов олинадими, ёки щитларнинг жойлашуви ахамиятсиз булиб бир хил тулов буладими? Савол берилган сана: 12.03.2013 01:16 |
ЖАВОБ: Албатта, кадрга тушиш эхтимолига қараб ҳам фарқ қилса керак. Мухлислар учун чипта нархлари ҳам ҳар хил-ку ) Жавоб берилган сана: 12.03.2013 13:55 |
RONALDINYO |
САВОЛ: kelishilgan uyinlar xozir xam o'zbekistonda bormi sizni fikriz Савол берилган сана: 11.03.2013 14:20 |
ЖАВОБ: Бўлса бордир. Тепасида турмаганман. Жавоб берилган сана: 12.03.2013 14:29 |
Prokuratura |
САВОЛ: Yaqinda xizmat yuzasidan futbolimiz ichida kup yillardan buyon yurgan 1inson bn suhbatda buldim. Shu insonning aytishicha, xatto Qosimovning ham yowi 1yowga kichraytirilgan ekan. Lekin bu iwni uni uzi emas, uwa paytdagi murabbiylari majbur qiliwgan ekan. Shu haqda fikriz aka? Савол берилган сана: 10.03.2013 23:45 |
ЖАВОБ: Бу ҳақида фикр билдирилмайди-ю: ё тўғри дейилади, ёки инкор қилинади. Prokuratura билмаган нарсани, мен қаердан биламан :)) Бошқа факт ҳам бор: Миржалол Қосимов - ўзбек футболига энг кўп меҳнати сингган футболчилардан бири. Жавоб берилган сана: 11.03.2013 12:06 |
futbolvatani |
САВОЛ: salom oliy liga oyinlari otadigon stadion maydonlardi kordizmi manimcha bu maydondsa futbol oynashga odam qorqadi xaddan tashqar xarob axvolda togrisi futbolchilarga raxmim keldi naxotki butin bir shaxardegi 1dona stadiondi zormas mayli yaroqli darajada saqlab turish shunaqa qiyimi ob havo bahona bolalamediyu agar etibor berib qaralsa ja unaqa kotta mablag ketmasa kere yoki stadiondi direktori yoqmi bizda yomon bir odat bor davlatikimi mulkimi faqat foyda olishdi kozledi shaxs a ishlashga keganda axvol bunaqa manimcha xamma ayb uff da emas odamlarda ozimizda shu xaqda fikriz Савол берилган сана: 10.03.2013 17:05 |
ЖАВОБ: Cалом. Биласизми, Қўқондани Марказий ўйингоҳнинг ғарбий қисми 1995 йилда қайта қуриш мақсадида бузилган. Салкам 15 йил у ерда қурилиш ишлари олиб борилди, лекин стадион бинога келмади. Ниҳоят, 2008 йилда Давлат дастурига тушди ва 6 ойда трибуналар тўлиқ битказилди. Айтмоқчиманки, сиз айтаётган муаммолар асосийси эмас, чунки уларнингечими бор ва буни ҳамма билади. Навбати билан, вақт ўтиб, барчаси замонавий кўринишга келишига ишонаман. Футболимизнинг асосий муаммолари эса бошқа - тўғри ва соф муносабатнинг камлиги, мутахассис кадрларнинг етишмаслиги ва ҳоказо. Аввало шу муаммоларни ечиш керак. Жавоб берилган сана: 11.03.2013 12:16 |
Gayratbek |
САВОЛ: Нега биз фақат ўзимизникилардан мағрурланмаймиз мана масалан руслар Португалия ё бошқа кучли давлатлар билан уйнашса ўз ўйинчиларини улардан ҳаттоки ошириб юборишади Бизда эса йирик ҳисобда мағлубият ё бўлмаса дуранг дейишади ҳа ўйинчилар нима қилсин ҳеч ким ишонмаса уларда ҳам ўз ўзидан ишонч пайдо бўлиб қолмайдику тўғрими Футболчилар ҳақида оригинал мақола керак дегансиз кимга айтсак ёза олиши мумкин ҳеч бўлмаса телефонини беринг айтайлик илтимос қилайлик Агар Зарафшондан бўлса (ўйинчи) ёрдам берайлик. Футболчи ҳам одамку унгаям рағбат керакдир. Яна бир мисол бизда кўп ўйинчиларнинг ёши тўғрисида турли гаплар юради. Агар футболчи шахси тўғрисида мақола кўпайса ҳалигидақа ишлар камаярмиди? Савол берилган сана: 09.03.2013 18:51 |
ЖАВОБ: Билмадим. Фикрингизга қўшилолмайман Жавоб берилган сана: 10.03.2013 13:54 |
Gayratbek |
САВОЛ: Ассалому алайкум Қаҳрамон ака!!! Бу саволни анчадан бери ёзмоқси эдим аммо комп.да нет учиб қолибди. т-ндан эса кўп нарса ёзиш қийинроқ (билсангиз керак) Шарҳловчиларимиз ҳақида кўп мунозара кетмоқда. Шунга бир ўзимча эксперимент қилиб кўрдим. НТВ+ ва Спорт канали шарҳловчилари ҳақида. ПСЖ-Валенсия ўйинини шундай бошладим. (МЮ-Реал ҳақида ундай деёлмайман. Чунки футбол кўргим келганди.) Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Сольдадо икки ҳимоячи орасидан ўтиб зарба берди ва зарба ўта кучсиз чиқди аммо аниқ. Даврон Файзиев: Анча мазмунсиз зарба бўлди!!! НТВ+(Кимлигини билмайман рости): Что за удар!!! А что за удар!!! Биринчи таймда Дино Коста узоқдан (ўзбек футболчиларидек) ўта ноаниқ зарба йўллади. Даврон Файзиев: Ҳозир ўйинчи нимадир қилмоқчи бўлди НТВ+: Очень бесполезный удар Биринчи тайм ўрталарига келиб ўйин суръати кескин тушиб кетди. Даврон Файзиев: Ҳозир ўйин суръати тушиб кетди. НТВ+: Наконецто команды начнёт играть Шундан кейин мен ҳам ўйинни кўриш учун бошқа текширишларни қилмадим. Лекин эътибор қилган бўлсангиз ҳар иккала канал шарҳловчилари деярли бир хил шарҳлаб боришди. Спорт канали НТВ+ дан қандайдир 2-3 секунд олдинроқ кўрсатаётган эди шунинг учун Давронни улардан эшитган гапини такрорлаган деёлмайман. Аммо бизда ҳам шарҳловчилар яхши шарҳлашига ҳеч бўлмаса НТВ+ даражасидан паст эмаслигига амин бўлдим. Лекин танаффусда бир йигит бир кун олдинги ўйинларни шунчалик мазмунли шарҳладики... Тўғри шарҳловчиларга эътироз бўлмоқда Сиздан ҳеч нарса сўрамайман масалан уларни танқид қилиб мақола ёзинг ёки бошқа бирон ниима қилинг деб, сабаби сизнинг касбингиз жуда ҳам оғир ва яна биламанки агар 10 та ёзувчи бўлса ва уларга ёзиш орқали тоғ чўққисигша чиқиш мумкин дейилса шундан қаламини чархлаб борганлар 1 ёки 2 таси чўққигача бориши мумкин қолгани ўз ўзидан четда қолиб кетаверади тўғрими? Менимча бизда футбол трансляциялари кам бўлгани учунгина шундай муаммолар вужудга келяпди деб уйлайман. транляция кўп бўлиши учун кўп маблағ керак маблағ учун...??? Сиз бу ҳақда жавоб ёзгансиз. Ҳозир ҳам саволимга қисқагина жавоб ёзиб қуясиз охирида :))) ҳам булади Катта ўзгариш қилиш имкони мавжуд эмаслигини тушуниб турибмиз, аммо кичкина бўлса ҳам нимадир қилиш керак? КЕРАК? КЕРАК? КЕРАК? КЕРАК? КЕРАК? КЕРАК? Савол берилган сана: 09.03.2013 18:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Иложи бўлса, саволни сал қисқартириброқ беришга ҳаракат қилинг. Агар сизни қониқтираётган ва рус шарҳловчилардан фарқи сезилмаётган бўлса, муаммо йўқ, бемалол кўраверинг. Бошқа кимдир, ёқмаяпти, дейди, шу холос. Бошқа фикрларингизга келсак: НТВ Плюсда масалан, ҳар бир шарҳловчи бир ҳафтада нари борса, иккита футболни шарҳлайди. Менимча, ўзимизникилардаям бунақа имконият бор. Чархланишга келсак, Спорт ТВ бу миллионлаб аудиторияга эга бўлган телеканал, кимнидир чархлайдиган тажриба майдончаси эмас. Аввало чархланиб, тайёр бўлган кейин микрафон қаршисига келиши керак. Мен уларнинг шарҳловчилик қобилиятига тил текиза олмайман, сабаби, мен ўзим микрафон ушламаганман қўлимга. Лекин янграйдиган баъзи фикрлар томошабин сифатида асабни ўйнайди, бу алоҳида масала. - Гарет Бэйл ўтган йили танҳо юлдуз эди, бу йили юлдузлар кўпайиб кетди "Тоттенхэм"да - 100 фоиз пенальти! Лекин ҳакам бермасдан тўғри қилди. ва ҳоказо. Нима қилиш керак? Катта ўзгариш, кичик ўзгариш, переворот, революция, ихтиро керак эмас, шунчаки, шарҳловчиликка ишга шарҳловчиликка қобилияти борларни олиш керак. Бу ҳар қандай ташкилотда амал қиладиган оддий ва тушунарли қоида. Бунга амал қилмасдан, танқидларга жавобан "жигар"ни кўрсатишнинг кераги йўқ. Жавоб берилган сана: 10.03.2013 13:43 |
Famous |
САВОЛ: Анжининг уйинларини хеч кузатасизми? Жудаям мазмунсиз, зерикарли уйинлар. Ман охирги уйинни назарда тутиб эмас, умуман олганда, хали бирон ёркин, ажойиб уйини гувохи булмадим. Таркиб десак, унча-мунчаси хавас киладиган уйинчилар йигилган. Мураббий десак, дунёнинг топ-мураббийларидан бири ишлаяпти. Пул десак, исроф даражасидан хам зиёда. Это'Онинг маоши шунчалик осмонупарки, Ибрагимович ва Снейдер икковининг маошини бирга кушса хам етмайди. Бу нарсаларни кандай аташ мумкин? Бойлик эрмагими, тукликка шухликми, ёки "бели огримаганнинг нон ейишини кур" деганими? ). Милан, Арсеналлар камчиким клублар булса хам, Анжидан бирмунча тузук уйин курсатишади ) Савол берилган сана: 09.03.2013 02:03 |
ЖАВОБ: Менимча, бу табиий ҳолат. Жамоа сунъий ташкил қилиняпти. Бир таркибда ўйнаб турган футболчиларнинг футболдаги статуслари ер билан осмондай фарқ қилади. Кимдир пенсияга тайёргарлик, бошқаси бошқа клублар учун зинапоя, кимдир пул учун, бошқаси шунчаки, доғистонлик. Сиз кутгандек эмоциялар динамикаси вужудга келиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Мана, "ПСЖ" нинг ўйинларини ҳам кўраётган бўлсангиз, "Анжи"га ўхшаб кетади. Буни муаммо сифатида қарамаслик керак, шунчаки, шунақа бўлса шунақа бўлади :) Жавоб берилган сана: 10.03.2013 13:30 |
Famous |
САВОЛ: Агата Кристини укиганмисиз? Шундай булса таассуротларингиз? Узим авваллари унинг мухлиси эдим, лекин орада кулимга Жеймс Хедли Чейзнинг асарлари тушди-ю, кумир алмаштиришга мажбур булдим )) Савол берилган сана: 09.03.2013 01:37 |
ЖАВОБ: Очиғини айтганда, жаҳон адабиётидан кўп ўқимаганман. Айниқса, бир бири билан таққослаш учун етарли даражада кўпроқ ўқиган бўлиш лозим. Мен эса, иккита ундан, битта бундан, наригидан яна битта - шунақа тарзда. :)) Жавоб берилган сана: 10.03.2013 13:26 |
Teatrofdrims |
САВОЛ: Qahramon oka õzb chempionatini Angliya darajasiga olib chiqish uchun nimalar qilish kerak Савол берилган сана: 08.03.2013 15:37 |
ЖАВОБ: Пастроқда битта латифа бор. Ўшани ўқинг - Хазиллашяпсизми? - Ўзиз бошладизку ))) Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:22 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: assalomu alaykum. mening savolim shunday: Igoer shkviringa biror bit terma jamoani bersa bo'lmasmikAN, MASALAN, OLIMPIA TJ? anchadan beri olmaliqda? na ochlga chiqadi(moliyavit muammo) va birinchi ligaga tushadi. maqsadi ko'rinmaydi shu klubning, hech bo'lmasa sho'rtanni olsa yaxshi bo'lardi Савол берилган сана: 08.03.2013 11:52 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Футбол менежер" ўйнаяпсизми? ))) Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:20 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Rooneyni Manchester Yunayted uchun 2011-yildan beri eng muhim o'yinda zahirada qoldirilishi, Fergussonning unga bo'lgan ishonchsizligidan dalolatmasmi. Van Persini undan ustun ko'rvotganini bildirmayaptimi bu holat yoki bu oddiy taktik rejamidi, nima dip o'yliysiz. Bu holat manga 2003-yildigi Beckham bilan aynan Realga qarshi o'yindan keyingi holatga yaqinroq bo'lib ko'rinvotti. O'ninchimiz ketarmikin jamoadan? Савол берилган сана: 08.03.2013 11:43 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, шунчаки тактик тарафдан шунга мажбур бўлинди деб ўйлайман. Руни ўнг қанот ярим ҳимоясида Мадриддаги ўйинда ўйнаганди, менимча, унчалик яхши ўйнай олмаган. Умуман жавоб ўйинида у фақат ван ПЕрсининг ўрнида ҳаракат қилиши мумкин эди, Фергюсон голландияликкка ишонч билдирди. Руни барибир иккинчи таймда тушиши кўзда тутилганди, афсуски, қизил карточка режаларни ўзгартириб юборди. Рунининг тушиши энди умуман бошқа мақсадларда рўй берди. Кетишига келсак, Англия матбуоти пашшадан фил ясашни яхши кўради. 2003 йилдаги Бекхэмнинг ҳолатига ўхшатмаган бўлардим. Фергюсоннинг ўзи ҳам унинг кетмаслигини айтди. Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:20 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Bunaqa o'yinlarni butun umrimiz davomida eslab yuramiz. I ne tol'ka o'yin, o'yindan keyingi Fergussonning razdevalkadigi ko'z yoshi, buyuk Giggsning 1000-o'yinida kiyib tushgan futbolkasiga MYUning barcha futbolchilariga imzo qo'ydirib Ronalduga sovg'a qilishi, Ronalduni ikkala golni ham nishonlamasligi. bunaqa klubga o'xshashi yo'q. Hayot bo'sa davom etadi. Fergussonda hali zvachka vagonn)) Савол берилган сана: 07.03.2013 00:17 |
ЖАВОБ: Ҳа, хаёт давом этади. Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:16 |
Shavkatfcb |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака, ман сизни Абрамовчи деб биламан, лекин ман М.Косимовни Абрамовдан кура курсатган натижалари учун кучлирок деб хисоблайман. Сиз М.Косимовни В.Абрамовдан кучли ва омадли мураббий эканлигини тан оласизми??????? Савол берилган сана: 07.03.2013 00:13 |
ЖАВОБ: Мен эса фикрингизга қўшилмайман. Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:15 |
uzbarsa |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Nimaga Stadion gazetasi faoliyati tuxtatildi? Bunga tanqid sababmi yani stadionda futbolimizdagi muammolarni kup tanqid qilinardi. Савол берилган сана: 06.03.2013 23:08 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, танқид туфайли эмас. Сабаблар кўп. 1) Ташкилий ишлар мукаммал йўлга қўйилмади. 2) Шунинг учун, газета жойларга ўз вақтида етиб бориши таъминланмади. 3) Аксарият ўзбек мухлисларига оддий ва қуруқ хабарлар кўпроқ ёқар экан. "Чемпион"даям бунга амин бўлгандик. 4) 2 ва 3 натижасида тираж ошмади 5) 4 туфайли, молиявий муаммолар юзага келди. Умуман бугунги даврда футбол газетасини ушлаб туриш осон эмас. Нет ривожланиб, кўпчилик сайтлардан ўқийдиган бўлиб кетган. Газета учун махсус оргинал лойиҳалар, материаллар керак. бу осон эмас. Журналистлар жуда жуда кам. Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:15 |
BukharaMU |
САВОЛ: Salom Qahramon aka! MU vs Real uyinidan juda g'azabda yuribman. Shu uyin haqida yaxshi 1ta maqola yozing bir xumorimdan tushay aka, "Zakaz maqola" deb tushunsangiz ham mayli faqat tugri ma'noda. Iltimos aka. Rahmat. Савол берилган сана: 06.03.2013 21:36 |
ЖАВОБ: Салом. Ёзгандим, менимча, ўқиб бўлдингиз ҳам шекилли. Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:11 |
‹ First < 54 55 56 57 58 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|