Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: fifa.uz loyihasiga qatnashyapsizmi
fikringiz qanday ushbu loyiha haqida

Савол берилган сана: 05.03.2013 17:03

ЖАВОБ: Фикрим ижобий. ПФЛ ўйинларини таъқиб қилишни осонлаштиради, ўзига яраша оммавийлашишга хисса бор лойиха деб ўйлайман. Эсингизда бўлса, бу сайтдаям қилиш ниятимиз бор эди, програмист ва ташкилотчилар "парот" қилдилар :))
Мен қатнашганим йўқ, ўйинчи олиб сотиш учун пул тўлаш кераклиги ёқмади. :)

Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:10


KOMILJON
САВОЛ: Fifa.uz da Fantasy futbolda jamoangiz bormi? Bor bölsa unda kimlar bor?

Савол берилган сана: 05.03.2013 15:21

ЖАВОБ: Йўқ, жамоам йўқ. Бўлганида Пишчур аниқ бўларди :))

Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:09


Shavkatfcb
САВОЛ: PEP QORQOQLIK QILDI DEB OYLAYSIZMI SABABI BAVARIYA BILAN XAR QANDAY MUTAXASIS XAM MUVAFFAQIYATGA ERISHISHI MUMKIN. Tito Vilanova oyin uslubiga xech qanday ozgarish kiritmadi va bu bilan Gvardiola soyasida qolib ketdi deb oylayman Barcelona oyin uslubini ozgartiradiga vaqt keldi deb oylaysizmi yo sizning fikringiz?

Савол берилган сана: 05.03.2013 14:12

ЖАВОБ: Қўрқоқлик қилди, деб ўйламайман. Жуда катта риск-ку, мабодо ютса, ўзи шундоғам "Бавария" кучли дейишади, юта олмаса, демак мураббий эмас экан дейишади. Аксинча, босим жиҳатидан камроқ жамоани олишни қўрқоқлик дейиш осонроқ.
Кейин менимча, Пеп ким нима дейиши мумкинлигини ўйлаб ўтирмаган, у ҳаммага қандай мураббий эканини эслатиб бўлган. Унинг ёзда қаерга келиши мумкинлиги мана шу даражада кенг муҳокама қилинадиган тренерлар кўп эмас. Масалан ким? )

Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:08


RONALDINYO
САВОЛ: futbol siz uchun nima..

Савол берилган сана: 05.03.2013 13:11

ЖАВОБ: Қизиқиш.

Жавоб берилган сана: 08.03.2013 20:03


safarbek
САВОЛ: Salom Qahramon aka!!!

1, Bugun bo'lib o'tadigan Myu - Real bahsida kim Chorak final ga chiqadi deb o'ylaysiz? Kimning imkoniyatlari ko'proq.

2. Milliy terma jamoamiz uchun ham muhim o'yinlar yaqinlashmoqda, siz Livan va Katarni yutib JCH ga chiqishimizga ishonasizmi?

Савол берилган сана: 05.03.2013 11:49

ЖАВОБ: Салом.
1. Имкониятлар деярли тенг. "МЮ"да сал кўпроқ, сабаби ҳозирча ҳисоб - 0:0, бу ҳисоб эса, "МЮ" ни чорак финалга олиб чиқади.
2. Ҳар икки ўйинда ҳам Ўзбекистон имконияти рақибдан яхшироқ. Нега ишонмай? Лекин ғалабалар чўнтакда, деб ўйламаслик керак. Ўйнасак, эплай олсак, ютамиз. Осон бўлмайди.

Жавоб берилган сана: 05.03.2013 12:46


Shavkatfcb
САВОЛ: Salom qaxramon aka Livanni yutishimizga ishonasizmi? Xikoyalaringizni oqirdim xozirgi kunlarda yangilaridan yozyapsizmi? Asarlaringizni qayerdan topsam boladi? Ijodingizga omad

Савол берилган сана: 04.03.2013 21:25

ЖАВОБ: Салом. Ишонаман. Янгиларини ёзмаяпман, лекин ният бор.

Жавоб берилган сана: 05.03.2013 12:43


RONALDINYO
САВОЛ: sizni taxminizcha chempionlar ligasi finaliga kim chiqadi albbatta taxminiz suradim.
2. Messi yoki ronalduni tanlagani imkon bulganda kimi tanlagan bular edingiz

Савол берилган сана: 04.03.2013 20:15

ЖАВОБ: Ярим финал жуфтликлари маълум бўлмасдан, бу ҳақида гапириш бефойда. "Бавария", "Реал", "МЮ", "Барселона", "Боррусия"ларни фаворит деб биламан.

Жавоб берилган сана: 05.03.2013 12:42


ishqiboz
САВОЛ: ""Чемпион"да эса ҳар хил вазият бўлган, лекин ўша нашрдаги давр учун пул тўлаб ишлашга ҳам розийдим" мана шу жавобингизни Мадриддаги ўйиндан сўнг КР7нинг сэр Алекс билан тушган суратига ўхшатдим. У дамларни ҳамма соғинган.

Савол берилган сана: 04.03.2013 11:21

ЖАВОБ: )))

Жавоб берилган сана: 04.03.2013 12:23


BukharaMU
САВОЛ: Assalom aleykum!
Mana Livan bilan ham o'yin yaqinlashyapti. MTJmiz ahvolidan xabariz bormi? Rasmiy xabar bo'lmasa ham (uzun quloq xabarlardan) ;) aniq gapiradigan bo'lsam hammamiz Livanni yutishini xoxlaymiz lekin imkoniyatlarimiz yuqorimi? Yoki bir nima deyishga hali ertami?

Савол берилган сана: 03.03.2013 22:50

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ўша ўйинда ғалаба қозониш имкониятимиз Ливанникидан юқори. Бу аниқ.

Жавоб берилган сана: 04.03.2013 12:23


fathquqon
САВОЛ: Бахт формуласи деган курсатув бор.Актер ва эстрада юлдузлари билан с/ж уларни фикрини билиш хакидаги курсатув.Саволимни тушунтириш йулидаги мисол бу.Футболчи мураббий куйинки футбол ичидаги ва атрофидаги кишилар билан шунга ухшаш курсатув килинса ,албатта хомийлик жойида булса шундай курсатувни бошкарармидингиз ?

Савол берилган сана: 03.03.2013 18:12

ЖАВОБ: Йўқ. Унақа қобилиятим йўқ :)

Жавоб берилган сана: 04.03.2013 12:22


RONALDINYO
САВОЛ: futbolchi bulganda yevropani qaysi komandasida to'p surgan bular edingiz

Савол берилган сана: 03.03.2013 17:00

ЖАВОБ: Манчестер Юнайтед :))

Жавоб берилган сана: 04.03.2013 12:21


Gayratbek
САВОЛ: Навбахорда Байрамов номига бош мураббий экан натижа учун эса Аскаралиев жавобгар кабилидаги маколани укиб колдим (стд.узда)
Демак Байрамов "А" лицензиясини укиб эмас сотиб олган ва уша лицензия берганлар хакикий истеьдодга эмас кугирчокка берган эканда
ДЕМАК узб футболи.... уфф ....

Савол берилган сана: 03.03.2013 12:42

ЖАВОБ: Кизишиб кетиб саволимни якунлай олмадим
бу когоз нимага керак узи
агар шунака булса лицензияси учун таькик нимага керак
е лицензияси борлар ...
Федерация балки баьзи истеьдодга имкон берганда яхшимиди узи шундок хам мутахассислар кам булса яна Наманганда хамма хам ишлай олмайди
---------------

Саволингизнинг давомини чиқариб қўя қолдим. :)
Фикрингизга қўшиламан, лицензиялаш ростанам мураббийлар савиясини оширишга қаратилганми ёки йўқми, аниқ атйиш қийин.

Жавоб берилган сана: 03.03.2013 15:37


Lexus
САВОЛ: Ассалому Алайкум Кахрамон ака. Узр озгина вактингизни олиб куйидаги саволларни бермокчиман:
1) Ислом.узга кириб турасизми ва умуман динга эътикод килишингиз кай даражада? Факатгина 5 вакт наоз укийсизми ёки диний китоблар оркали билимингизни ошириб борасизми? (сизни эътикодли деб эшитганман)
2) Биламан шархловчилар мавзусида гапиришни хохламайсиз. Лекин мухлислар хам кимгадир мурожаат килиб ушбу муаммони бартараф килишни хохлашади. Масалан, хозирги кунда "Спорт" телеканалимизда факатгина Файзиев ва Тухтамирзаевларгина талаб даражасида шархлай олишади. Колганлар эса бир суз билан айтганда "ноль бутун миллиондан ноль". Нахот Турдиалиев ушбу муаммога панжа орасидан караса? Ахир хар-хил кастинглар утказиб яхши шархловчилар топса булади-ку. Мен-ку доим футболни НТВ+дан кураман, лекин хаммада хам бу имконият мавжуд эмаслигини Турдиалиев яхши билса керак. Бир-икки марта "Спорт" телеканалидан футбол куриб ишонасизми, 5 дакика чидай олмадим. (яна кайтараман ноль, ноль ва яна ноль...). Качонгача Чавини Хави, Жордини Хорди дейишади? Узларини Дохдабеков ёки Чумаев деб талаффуз килсак ёкармикин? Ургуни кайси харфга куйишниям билишмайди хаттоки. Э.. гапирса гап куп, сиз нима дейсиз (дарвоке НТВ+, Радуга, Континент, Триколор пакетларини улаб берадиган танишим бор, керак десангиз телини бераман Куконга бориб хам улаб бераверади).
3) 26-март хам якинлашяпти (агар рози булсангиз бирга олиб бораман Тошкентга, вакт булса албатта) кунгилда хавотир борми ёки хотиржаммисиз? Амаллаб ЖЧга чикиб олдик дейлик, лекин кундек равшанку бу уйинимиз билан у ерда шарманда буламиз-ку... Уйинимизни кучайтириб етиб боришимизга кузим етмаяпти, хорижий мутахассис олиб келмасликларига 90% ишонаман. Умуман хар кандай мутахассис бизни хозирги шароитимизда ёрдам беролмаслигиниям биламан, сабаби ёлгон билан порахурликка бархам берилмас экан, ривожлана олмаймиз. Сизнинг фикрингчиз-чи?
4) Охиргиси Барса хакида: Менимча, Роура уз елкасидаги елкасидаги масъулиятни хозирча Чави билан булишиши керак (Чавини вактинча уйновчи мураббий сифатида синаб куриш оркали, кайтараман бу мени шахсий фикрим). Умуман Тито бу огир дард билан барибир Барсани узок бошкара олмаса керак. Сизнингча, хозирги даражани ушлаб колиш учун кайси мураббийни олиб келиш керак?
Саволларга батафсил жавоб ёзасиз деган умиддаман. Сог булинг!

Савол берилган сана: 03.03.2013 12:18

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) ислом.узга кириб тураман, лекин рўйхатдан ўтмаганман. Ўзимни диндор деб ҳисобламайман-у, (умуман кишиларни бу тарзда ажратишга қаршиман) лекин дин мени баъзи ишлардан қайтара оладиган даражада эътиқодим бор деб ҳисоблайман. Бу қанчалик етарли ёки кам, мен билмайман.
2)Чавини Хави дейдиганлар НТВ+ даям бор, ҳатто кўпроқ. :)).
3) Клуб доирасида хорижий мураббий балки фойда бермас, агар сиз айтаётган муаммолар бўлса, асосан пастки қатламда бўлиши керак. Терма жамоа даражасида эса, хорижий мураббий ёрдамига таянса бўлади - лекин айтганингиздек, аввало футболимиз даражаси ўша мақсадларга мос ёки мос эмаслигида. Биз хорижликларниям ишлатганмиз, натижалар маҳаллий мураббийлардан катта фарқ қилмаган. мураббийнинг савияси футболимиздаги муаммолардан бири, аммо асосий ва ягона эмас. Яъни, хорижий мураббий келса, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, демаган бўлардим. шу билан бирга, улардан фойда йўқ, бошқа муаммолар тиқилиб ётибди, дейиш ҳам хато. Энг камида, хорижий мураббий (агар ростанам юқори савияли бўлса) терма жамоа тайёргарлигининг ўз дастурини тузиш ва буни амалга оширишнинг таъминланишини талаб қилиш имкониятига эга бўлади. (26 март куни ўйинни телевизордан кўраман :))
4) Билмадим, балки. Биз кўпинча, футбол менежер ўйнаймиз, у ердаги ўзаро алоқалар ҳақида, асл ҳолат ҳақида фақат қисман биламиз холос. Агар танлаш керак бўлса, менимча, Луис Энрике яхши вариант. Лекин қайтараман, Луис Энрикенинг ҳозирги "Барселона"даги авторитети, футболчилар билан муносабати ҳақида кўп нарса билмаймиз.

Жавоб берилган сана: 03.03.2013 15:35


MadridRMA
САВОЛ: Salom. Barselonaning Realdan u4ralgan 2ta mag'lubiyatida faqat Vilanovaning yo'qligi sabab bo'ldi deb o'ylaysizmi?

Савол берилган сана: 03.03.2013 09:16

ЖАВОБ: Салом. Қисман, ҳа. Шунингдек, "Барселона" айнан бугунги кунда жисмоний жиҳатдан ҳам "Реал"дан кучсизроқ экан.

Жавоб берилган сана: 03.03.2013 15:24


BukharaMU
САВОЛ: Assalomu aleykum Qahramon aka!!!
Pastdagi savoldan qochishga harakat qilganday ko'rinyapsiz nazarimda. Haqiqatdan ham sharlovchilarimiz oddiy xatolarga yul quyapti. Ayrimlarini talaffuzi 0. Biz muxlislar buni sezyapmizku nahotki siz ko'rmayabsiz? :) keyin sizni bilimiz bemalol ularni tanqid qilishga yetadi deb o'ylayman (seryozna) yoki sharhlovchilarni kopchiligi tanish bo'lgani uchun ham tanqid qilolmaysizmi? Javob uchun oldindan rahmat. :))

Савол берилган сана: 02.03.2013 00:59

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, шарҳловчилар билан шахсан танишман. Шунчаки, мен учун бундай саволлар тушунарли эмас. Сиз муайян муаммони кўриб турибсиз ва буни ёқтирмаяпсиз. Норозилар "шайка"сига мени ҳам аъзо қилганингиз билан ҳечнима ютмайсиз, тўғрими? "Аслида сиз нотўғри гапиряпсиз, шарҳловчиларга гап йўқ" дейишимниям кутмаяпсиз:)) Мақсад?
Агар мен бевосита Спорт канали билан алоқадор бўлганимда қандайдир оргинал жавоб эшитишингиз мумкин эди. Айни дамда эса икковимизнинг фарқимиз йўқ.

Жавоб берилган сана: 03.03.2013 15:23


RONALDINYO
САВОЛ: bugungi kunni eng yaxshi xujumchi sifatida kimi kuryapsiz

Савол берилган сана: 01.03.2013 17:30

ЖАВОБ: Яхши ҳужумчилар кўп, фақат биттасини ажратиш қийин. Фалькао, Кавани, Суарес, ван Перси ва ҳоказо.

Жавоб берилган сана: 03.03.2013 15:20


golbolsin
САВОЛ: "Hojiboy aka, qizil neksiyani haydayapsizmi?"(Hojiboy akaning hech qachon qizil neksiyasi bo'magan ekan) qabilidagi savollar ko'p tushadi sizga.
Savolim qo'shma chemionat (Rus/Ukr) haqida. Ko'p narsalar hali g'oyaligida aksariyat jamoatchilik tarafidan tanqidga uchragan. Shaxsan siz uchun qiziq bo'larmidi shunaqa chempionat?

Савол берилган сана: 01.03.2013 12:22

ЖАВОБ: Қўшма чемпионат ҳақидаги турли баёнотлар менга, сиз эсаб ўтган Хожибой Тожибоевнинг бир латифасини ёдга соляпти. Магазинларда ҳеч нарса қолмаган пайтларда пайдо бўлган машҳур латифа бўларди. Бир одам нима сўрамасин, магазинчи йўқ деб тураверади. Охири "хеч нарса йўқ бўлса, магазинни қўлфлаб кетавермайсанми" деса, магазинчи "қулф йўқда" деб жавоб берарди. Хожибой Тожибоев зша латифага пародия қилгандилар. Бу сафар, нима сўрамасин, магазинчи бор деб тураверади. ҳалиги одам "хазиллашяпсанми?" деса, "Ўзинг бошладинг-ку" - дейди магазинчи :))

Жиддий айтадиган бўлсам, менга "Спартак" - "Динамо"дан кўра, АПЛ ёки Испания чемпиоантини томоша қилганим қизиқроқ. Нафақат мен, аслида, россиялик аксарият ишқибозлар учун ҳам шунака бўлса керак. Менимча, стадионларга кириб, безорилик қиладиган ёки нетда бир бирининг устидан мағзава ағдарадиган қатлам учун маҳаллий футбол юқорироқ планда туради холос.

Жавоб берилган сана: 01.03.2013 16:38


PROMOUTER
САВОЛ: Салом! Сиз Навоига тойга борганизда енингизга бир юзер кебдида Олга Рузимбой дейдиган юзер ким диб сурабди сиз еса БОБОМУРОД АБДУЛАДАН СОРАНГ ДИБСИЗ ШУ РОСТМИ?))

Савол берилган сана: 01.03.2013 02:46

ЖАВОБ: Мен тўйга уч йилдан бери, Навоига эса туғилганимдан бери бормаганман.

Жавоб берилган сана: 01.03.2013 11:13


RONALDINYO
САВОЛ: maqola uchun raxmat juda zur chiqibdi.
Sizni xozirgi sharxlovchilarga fikringiz manimcha bu soxa deyarli bizda ishlamayapdi oddiy talaffuzni bilmaslik tugrimikan axir ularni butun uzbekiston kurayotganini xis qilmayapdimikanlar

Савол берилган сана: 01.03.2013 00:23

ЖАВОБ: Билмадим. Бу мавзуда мунозара қилишни истамайман. Мутахасси эмасман, шарҳловчилик илми ва асослари ҳақидаги билимим улардан устун эмас. Демак фақат "ёқади" ёки "ёқмайди", фикрига қўшиламан ёки қўшилмайман, дейишим мумкин холос.

Жавоб берилган сана: 01.03.2013 11:17


MILONA
САВОЛ: Salom!!!Nasaf urtamiyona kulubga aylandi sizni fikriz???

Савол берилган сана: 28.02.2013 13:25

ЖАВОБ: Салом. Сабаб?

Жавоб берилган сана: 01.03.2013 11:14

 

‹ First  < 55 56 57 58 59 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.