Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: Aka 2 marta o'qib chiqdim
To'g'risi ozgina mujmalroq menimcha atayin shu tarzda yozgansiz.
Lekin fikringiz to'g'ri. Biz o'zimizga yarasha dastur ishlab chiqishimiz darkor. Buning uchun Bizda Nikimbayev, Akromov, B.Davlatov, Islomov, Iniliyeev va Abramov qolaversa eng keragi Sarkisyan kabi futbol ichida menejerlik, murabbiylik va nazariya bilan shug'ullangan mutaxassislarimiz bor. (kimningdir familiyasini qolib ketgan bo'lsa ranjimasin)
Agar Zarafshonda Qizilqum klubi forma atributkalari yana balo qashqalari sotiladigan magazin ochishsa aniq bilaman klub uchun juda katta foyda manbai buladi. Men 100 dan ortiq kishi ishlaydigan jamoada ishlayman va jamoamda 50 foizdan ortiq kishi futbol ishqibozi uziga bulmasa bolasiga busa ham olib beradi.
Lekin siz hech bumasa shunday yul tutgan nechta futbol klubini bilasiz. Sanashga bitta qulingiz yetsa kerak))).

Савол берилган сана: 12.02.2013 22:01

ЖАВОБ: Ўзбекистонда замонавий талабларга мос менежерларни танимайман, сиз санаб ўтган инсонларни ҳам ўша қаторга қўя олмайман, афсуски.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:10


Sumurfchalar
САВОЛ: salom man futbol zakovatida ishtrok etdim ammo yozgan narsalarim hech kimga ko'rinmadi mani internetim uzonline bo'ladi?Iltimos savolim javobsiz qolmasin

Савол берилган сана: 12.02.2013 21:23

ЖАВОБ: Викторинага боғлиқ саволларга менда жавоб йўқ. Сайтнинг конференциясидан сўранг.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:09


dilshodbek
САВОЛ: manchester bu mavsum apl da deyarli raqobatdan xoliligi ko'rinib qolyapti , menimcha bu mavsum m yu da deheya hammadanham foydaliroq bo'lyapti, sizning fikrizcha deheyami yo boshqasi?

Савол берилган сана: 11.02.2013 17:46

ЖАВОБ: Бугунги кунда мен қизиққан ва ёқтирган дарвозабон Ди Хеадир. Унда оргиналлик бор, унга ўхшайдиган бошқа дарвозабон йўқ. Лекин ҳали ҳам хатолар ва камчиликлар кўп, "МЮ" даражасидаги жамоаларда эса, яққол қусури бўлмаган дарвозабон бўлиши керак. Ўтган йилга нисбатан прогресс борлиги шубҳасиз, аммо ушбу АПЛ мавсумдаги МЮ нинг асосий қаҳрамонлари ҳозирча бошқалар - ван Перси, Эвра, Рафаел, Кэррик. Менимча.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:08


outranker
САВОЛ: UZB terma jamoasi BAA va Livandan oldin biror o'rtoqlik o'yini yoki yig'in rejalashtirganmi?

Савол берилган сана: 11.02.2013 15:29

ЖАВОБ: Бунинг иложи йўқ.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:05


nasafiya
САВОЛ: kecha Lokomotiv- An Nasr uyinini kurdingizmi? Ushbu uyin haqida mulohaza yuritmoqchimasman. lokomotiv hatoga yul quydi va maglubiyatga uchradi. Hozir Sadriddin Abdullayevning uyini haqida fikringizni bilmoqchidim. Shaxsan man kecha uni uyinidan tuliq qoniqish hosil qildim. Agar u shunday stabil uynasa terma uchun yaxshi nomzod ekanu

Савол берилган сана: 10.02.2013 12:22

ЖАВОБ: Ўйинни кўра олмадим. Абдуллаев қачон стабил ўйнади? Мавсумда энди биринчи ўйини ўтди-ку? :))) Талантли футболчи, лекин айнан барқарорлик етишмасди.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:05


Sumurfchalar
САВОЛ: sizningcha Ronaldo kuchlimi yoki Messi

Савол берилган сана: 10.02.2013 09:08

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:03


barsafc
САВОЛ: Assalom-u alaykum ! Yevropa chempionlar ligasi nimchorak bosqichidan kimlar o'ta oladi deb o'ylaysiz ? Galatasaroydan qanday natijani kutish mumkin. Tarkibda o'zgarishlar qildi bir muncha

Савол берилган сана: 09.02.2013 23:47

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Ювентус"дан бошқа барча жамоалар учун ҳали кураш олдинда. "Галатасарай"да имконият бор, аммо туркларнинг гуруҳ босқичидаги ўйини менга ёқмади. "Шальке" билан осон бўлмаса керак.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:03


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум
Ҳозирги кунда ҳужумчилар дефицит бўлганлиги сабабли қўйидаги мақола мени қизиқтириб қуйди.
http://www.uff.uz/news/sections/liga/60073
Ушбу мақоладан парча:
Миллий чемпионатимиз тўпурари номини қўлга киритган футболчилар орасида энг ёши «Пахтакор» ҳужумчиси Валерий Кечинов ҳисобланади. Кейинчалик фаолиятини «Спартак» (Москва)да давом эттириб, Россия фуқаролигини қабул қилган ушбу футболчи 18 ёшида голеадор бўлганди. Бу борада энг фахрий футболчи бразилиялик машҳур Ривалдодир. У 2009 йили жами 20та гол уриб, тўпурар бўлганида, аллақачон 37 ёшни уриб қўйганди. Умуман олганда, миллий чемпионатларимиз тарихида Кечинов ва Ривалдодан ташқари, қолган тўпурарларнинг ёшлари қуйидагича кўриниш олган: Игорь Шквирин - 35 ёш; Анвар Бердиев - 34 ёш; Миржалол Қосимов - 28 ёш, Илҳом Мўминжонов - 28 ёш; Алишер Холиқов - 28 ёш; Анвар Солиев - 27 ёш; Милош Трифунович - 27 ёш; Равшан Бозоров - 26 ёш; Марсель Идиатулин - 26 ёш; Сервер Жепаров - 26 ёш; Носир Отақўзиев - 25 ёш; Рустам Дўрмонов - 24 ёш; Павел Соломин - 24 ёш; Умид Исоқов - 23 ёш; Олег Шацких - 21 ва 22 ёш; Бахтиёр Ҳамидуллаев - 21 ва 24 ёш; Шуҳрат Мирхолдиршоев - 21 ва 22 ёш; Жаъфар Ирисметов - 20, 21 ва 24 ёш.

Ҳозирги кунда фақат 30 ёшдан ўтиб кейин тўпурар бўлиш мода шекилли? Ирисметов 20 ёшда тўпурар бўлган экан. Айни пайтда энг кучли ёшлардан Абдуҳолиқов ва Нагаев (23-24 ёшларда) десак улар ҳам 10 та атрофида гол уришяпди. Бир пайтлар ё ҳимоячиларимиз кучсиз бўлишган. ё ростдан ҳам чемпионатимиз йилдан йилга кучайиб боряпди:))).
Муаммо сизнингча нимада. менимча иштирокчи жамоалар сонига боғлиқ эмас шундайми?

Савол берилган сана: 09.02.2013 08:47

ЖАВОБ: Билмадим. Аниқ жавоб бериш қийин. Лекин ҳужумчилар билан боғлиқ муаммолар борлиги рост.
Ёшга келсак, илгари ҳам ёзгандим, 90-йилларда олий лигада Ўринбосарлар мусобақаси йўқ эди. Асосий таркиб бор эди холос. Футболчилар ҳам тезроқ асосий таркибга кириш учун ҳаракат қилишарди, ўз навбатида мураббийлар ҳам, футболчини синаш учун тез тез майдонга туширишга мажбур эдилар. "Ўринбосарлар мусобақаси" пайдо бўлгач, ёшлар йиллаб ўша жамоада ўйнаб, кун ўтказиб юрадиган бўлиб қолди. Менга қолса, ушбу мусобақадан воз кечган бўлардим. Ортиқча дахмаза, ана, агар клублар исташса, ўсмирлар жамоасини тузишсин ва қандайдир мусобақалар ташкил қилиб ўйнашаверсин.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:01


NEFTGAZ
САВОЛ: Xozir qatta turasiz Akam Toshkentdami yoki qo'qondami ? jurnalistikaga qanday kirib kelgansiz ? Oldingi savolimga (jurnalistlik haqida) to'liq javob bersangiz,
neftchini yangi stadioni biroz yoqmadi chunki boshqa o'zbekistondagi stadionlarni qiyoslaganda oddiyroqday, Qo'qon jamoasi Qo'qon 1912 bu yil oliyga harakat bormi, Farg'ona jamoalari ayniqsa neftchi xaqida maqolalar kutib qolamiz. Bularni oddiy bir muhlisingizni savollari va iltimosi deb biling

Савол берилган сана: 08.02.2013 16:47

ЖАВОБ: 1) Анкета шаклидаги саволларга жавоб беришни ёытирмайман :)
2) Журналист бўлиш ҳақидаги саволингизга яхши тушунмадим - агар мени журналист деб ҳисобласангиз, мен шунчаки сайтдагилар билан боғланиб, мақола ёзиб турганман. Шу холос. Бу ҳам осон, ҳам қийин.
3) "Нефтчи"нинг янги стадиони ҳали битмади-ку? Оддийроқ бўлиши мумкин, чўнтакка қараб.
4) Йўқ, олийга ҳаракат йўқ.

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 22:56


Imperator
САВОЛ: Yangi loyihangiz (MASKA)qachon ish tushadi?
Va u haqida ozroq ma'lumot bersangiz? Qanday ko'rinishda bo'ladi?

Савол берилган сана: 08.02.2013 12:23

ЖАВОБ: Яқин кунларда. Анигини мен ҳам билмайман. Дастурлаш бўляпти. Шуни айтишим мумкин: икки мухлиснинг ўзаро дуэли шаклида бўлади. Турли қуроллар билан :))

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:37


NEFTGAZ
САВОЛ: Жаноб Асланов сизга саволарим бор.
1. Биламизки Куконликсиз узимизни фаргона диёридан. НЕФТЧИГА КИЗИКАСИЗМИ ? Янги курилаётган стадионни кордизми ?
2. Журналистлик болиш учун нима килиш керак

Савол берилган сана: 08.02.2013 10:45

ЖАВОБ: 1) Қизиқаман, лекин мухлиси эмасман. Қурилаётган стадионнни кўрдим, сал узоқроқдан бўлса ҳам.
2) Журналист бўлиш керак

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:36


Famous
САВОЛ: Хозир бекорчиликдан Акфутболни очиб, гостевойга кирувдим. Роса алламбало ажи-бужи нарсалар ёзилган экан. Тагин хар куни ёзиларкан. Никлар номи хам вижир-вижир буб ётибди. Тушунарсиз ёзувлар.
Нима улар? Ким улар? Максад нима узи у ёзувлардан?

Савол берилган сана: 08.02.2013 02:24

ЖАВОБ: У сайтни юритмай қўйдим. Шунчаки спамлар бўлса керак. ЁПиб қўяман, маълумот учун рахмат. )

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:35


adgjm
САВОЛ: Salom, Qahramon aka. Gongkong bilan durang o'ynaganimiz yaxshi bo'lmadi, albatta. Lekin bu narsa Livan bilan o'yindan oldin sodir bo'lganini hisobga olsak, nechog'lik foydali yoki zararli bo'ldi?

Савол берилган сана: 07.02.2013 23:33

ЖАВОБ: Салом. Ҳа, бу жиҳатдан фойдали бўлди, дейиш мумкин. Тошкентда икки марта кетма кет 0:0 ўйнамасмиз ҳар ҳолда. Агар шундай бўлса, ростанам муаммо ҳақида ўйлашга ҳожат ва асос етарли бўлади. Бу ўйин ёрдамида, Ливан билан ёмон натижа тасодиф эмаслигини исботласа бўлади. Умид қиламизки, ундай бўлмайди.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:35


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu lykum
1. Kechagi uyindan hafsalangiz pir buldimi (kutmaganmidingiz) yoki ...?
2. Tursunov - Gadoyev almashtirishi yaxshi uylangandiyu ammo Jeparov-Bikmayev ga tushunmadim. To'g'ri Jeparov 90 minut uynolmasdir ammo boshqacharoq yul yaxshimidi. Har holda Bikmayevda men Shatskixning bir zamonlar termada uynagan davridagidek uzini asrash hollarini va unchalik faolmaslikni kurdim. Qisqasi uyinga kirishib ketolmadi.
3. Bu uyin menimcha ogohlik qo'ng'irog'i bulishi kerak deb uylayman. Hozir kupchilik kabi Qosimovni tanqid qilish emas qullab quvvatlash kerak. Sababi terma jamoada ha deganda murabbiyni almashtirish har doim ham yaxshi oqibatlarga olib kelmaydi. Menimcha Qosimovning uzi ham bu uyindan xulosa chiqarib olgan va "ayb"ini Livan Qatar qolaversa J.Koreyaga qarshi uyinlarda yuvadi degan umiddaman. To'g'ri kechagi uyinning ahamiyati katta edi. Har holda 2013 uchun dastlabki uyin edi ammo katta shahrlarda ham kichik omadsizliklar bulib turadiku to'g'rimi?
4. Bu futbol bunda hamma narsa bulishi mumkin ammo biz ham barselona singari g'alabani sug'urib olishni urganishimiz kerak.

Савол берилган сана: 07.02.2013 13:30

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Худди шундай ўйин бўлиши мумкинлигини кутгандим. Натижани эса йўқ, гол ура олмадик.
2) Бир нима дея олмайман, ўйинни кўрмадим.
3) Чекловлар керак эмас. Кимдир танқид қилади, кимдир оқлайди, ҳаммада турли фикр юзага келади, ҳамма ўз ҳолича ҳақ, лекин ҳеч ким абсолют ҳақ эмас. Буни Қосимов ҳам тушуниши керак. "Қосимовни танқид қилсак, тағин олиб ташлашмасин" ёки "Мураббийнинг кўнгли чўкмасин" деган гаплар нотўғри. Бир фикрингизга қўшиламан, огоҳлик қўнғироғи. Шу тарафдан яхши бўлди, Ливан билан ўйинга дарс бўлиши мумкин. Осиё чемпионатига эса барибир чиқамиз ))
4. "Барселона" эмасмиз. У жамоа ҳам ҳар доим ғалаба қозонгани йўқ.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:29


Hamkor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Гонконгга карши уйинда энг яхши ким булди деб уйлайсиз? Менимча Игнат, охирги дакикалардаги харакати булмаганда... кейинги уйинда боллар оёклари калтираб уйнашарди. Рахмат.

Савол берилган сана: 07.02.2013 12:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки. )

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:32


barsafc
САВОЛ: Assalomu alaykum ! Hormang ishlar bilan. Bugungi terma jamoamizni o'yini ko'rgandursiz ? Fikriz qanaqa ? Bunyodkorda ham terma jamoamizda ham ko'p va xo'p qo'llaniladigan bir uslub bor. Bu raqib jarima maydoniga to'pni yuqoridan uzatib berish. Manimcgh buni hamma bilib oldi endi boshqacharoq variantlarni ko'rsak bo'lmasmikan a ? Raqaiblar bizni usulni aniqlab olganday go'yo. Barsani uslubiga o'xshab ma'lum hammasi ammo barsada turli -tumanlik bor. Bizda o'sha uzatilgan to'plar ham qulay tarzda bormayaptida. endi yangi hujumchilarimizni sinab ko'rish vaqti kelmadimikin.

Савол берилган сана: 06.02.2013 22:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ўйинни кўра олмадим. Ўша куни Тошкентга боргандим, лекин улгура олмадим. Лекин эшитганларим ва лавҳалар асосида қандайдир тасаввурим бор.
Услуб ҳақида кўпроқ, қачонки, рақиб ҳам футбол ўйнаганда, гапириш мумкин. Агар бутун жамоа бўлиб ҳимояга туриб олишса, ҳар қандай жамоа ҳам бошқа йўл топа олмайди. Фақат "Барселона" баъзида қандайдир ёриб киришлар, қисқа комбинацияларга ҳаракат қилади, аммо таркибида Месси, Иньеста бўлиб туриб ҳам, баъзида буни уддалай олмай қолади, тўғрими? Агар Корея ёки Эрон каби тенг ўйин кечадиган ҳолатларда ҳам фақат юқорилатиб тўп оширишлар билан кифояланса, ана ўшандагина биз услубни таҳлил ва танқид қилишимиз мумкин, менимча.
Кечаги ўйин борасида мураббийга эътироз йўқ, вазиятлар бўлди, гол ура олмадик.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:22


outranker
САВОЛ: Nima deb o'ylaysiz bu durangdan biz o'yinimizni yo'qotib qo'ydik deb xulosa qilishimiz kerakmi yoki bu shunchaki mavsum oldidan tayyorgarlik vazifasini o'tab bergan o'yin sifatida qabul qilishimiz kerakmi?

Савол берилган сана: 06.02.2013 19:43

ЖАВОБ: Биз доим февраль ойида яхши натижа кўрсата олмаганмиз. Ўтган йили Япониядаги ўйин мустасно. ПФЛ даям, легионерларимиз ўйнайдиган лигалардаям футбол мавсуми эмас.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:31


Sumurfchalar
САВОЛ: fubol zakovatida har bitta guruhdan 1-2 o'rinlardagi ishtrokchilar chiqadimi yarim finalga

Савол берилган сана: 06.02.2013 13:59

ЖАВОБ: Билмадим. Бу лойиха ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман, кузатиш қизиқ бўляпти лекин.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:17


Famous
САВОЛ: Пеп Гвардиоланинг Брешиа таркибида туп сурганини эслай оласизми? Кандай уйнаган? Барселонадан шартномаси тугаб кетганмиди, ё кувилганмиди? Ман негадир эслолмаяпман. Баджони Брешиада уйнагани эсимда, Гвардиолани эса элас-элас эслаяпман. (Лекин унинг Барса таркибидаги уйинларини яхши биламан. Иньестага ухшардику, факат бироз хужумкор уйнарди.)

Савол берилган сана: 06.02.2013 02:58

ЖАВОБ: Ўйнаганини биламан, лекин ўша Брешиа ўйинларини фақат лавҳаларда кўрганман холос. Мен Иньестага ўхшатмаган бўлардим, Гвардиоланинг асосий "фишкаси" - марказда туриб узоқ ва ўрта масофаларга ўткир пасларни бера олиши эди.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:16


OMILJON
САВОЛ: Assalomu aleykum.
Milliy termamizni eng zaif nuqtasi qaysi dib o'ylis.
Umuman oganda qaysi nuqtada kadrla kam O'zbekistonda

Савол берилган сана: 06.02.2013 01:08

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.Мана бу позицияга щйинчи керак, деб айтиб бўлмайди, чунки ҳозир ҳимояланишдаям, ҳужумдаям деряли ҳамма иштирок этади. Қайси позицияда ўйнашидан қатъий назар, ҳужумларни якунига етказа оладиган футболчи керак. Бомбардир.

Жавоб берилган сана: 08.02.2013 12:15

 

‹ First  < 57 58 59 60 61 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.