24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
NASCAR |
САВОЛ: Бир савол кўп келади миямга: грузинлар футбол мактаби биздан шунчалар кучлими? Арвеладзе, Хизанишвили, Хизанейшвили, Каладзе - булар Европада анча муваффақиятли тўп сурганлари. Буёқда РПЛни гуллатганлар бор. Ниманинг ҳисобига? Ўзи бир ҳовуч аҳолиси бўлса... Ўйлаб кўрсам, ҳатто арманлар ҳам биздан кўпроқ ва сифатлироқ легионерларга эга экан Савол берилган сана: 26.01.2013 09:59 |
ЖАВОБ: Ҳа, ўша авлодда ростанам Грузияда жуда яхши футболчилар жамланишганди. Нега улар билан Европада яхши натижа кўрсатишмагани мен учунам қизиқ. Умуман олганда ҳам грузинларда ёрқин, индвидуал футболчилар ҳар доим кўп бўлган. Месхи, Шенгелия, Кипиани... Ниманинг ҳисобига? Шунақа миллат. Бизда ҳам ўз устунликларимиз бор. Уларда нанилар, бизда кэрриклар кўпроқ туғилади. :) Жавоб берилган сана: 28.01.2013 10:59 |
Burgut |
САВОЛ: Assalomu alaykum Men Fudbol zakovati da qatnashmoqchiman Lekin buning uchun fudbo`l bashoratida faol bo`liw keregakan men ularga qatnatshmagandim Yaqinda bo`ladigoniga qatnashib yaxshi o`rin olsam Zakovatta ishtirok etsam bo`ladimi ? Демак, тайёрланиб туринг, 28 январь, душанба куни ўтказиладиган “Онлайн-Викторина” сизга навдатдаги мусобақа — “Футбол-Заковати” учун эшикларни очиб беради. shu joyi menga umid bag`shladi viktorina nechchida bowlanadi iltimos aniq vaqtini yozvorin Савол берилган сана: 24.01.2013 19:24 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Хабарим йўқ, сайтни кузатиб борсангиз, хабар беришади. Жавоб берилган сана: 28.01.2013 10:53 |
dilshodbek |
САВОЛ: assalomu alaykum. uzb u 20 tarkibida gi futbolchilar ning imkoniyatlaridan murabbiylar to'liq foydalana olmayotgandek tuyulyapti jamoviy oyinda kamchiliklar bordek.shu haqida sizni fikrizni bilmoqchi edim. Савол берилган сана: 24.01.2013 19:08 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бундай турнирларга, айниқса ёш жамоаларга сал бағрикенгроқ муносабатда бўлиш керак. Вазифа турнирда 6 нинг ўрнига, 4-ўриннни олиш эмас, терма жамоа учун потенциал номзодларни тарбиялаш. Агар мураббий мана шу мақсадни биринчи планга қўйган бўлса, ҳаммаси жойида. Уларни ҳозирдан қолиплаб ташлаб бўлмайди, улар футболдан завқ олишлари керак. Дриблинглар, зарбаларга эркинлик бериш керак. Биз Убайдуллаев жамоасидан натижа кутдик, оқибатда кимларга эга бўлдик? Ҳозир асосий МТЖ нинг натижалари ёмон эмас, ёшларга нисбатан босимни сал камайтирайлик. Шу холос. Камчиликларга келсак, уларнинг юзага чиққани яхши, сиз кўрган жиҳатларни мураббий ҳам кўрган бўлиши табиий. Ўйинларда бор имконияти-ю омад билан ҳамоҳанг ўйнаб, ажойиб натижа кўрсатиб, кейинчалик ўзлари қўйган юқори даражага чиқа олмай хуноб қилишгани ёмонроқ бўларди. Жавоб берилган сана: 28.01.2013 10:52 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Ассалому Алайкум Кахрамон ака. Яхшимисиз. ЯНГИ ПРОФИЛАРДА СИЗГА БИРИНЧИ БОЛИБ КОНФЕРЕНЦИЯДА САВОЛ Жунматяпман савол шундай : стд.уз да журналистика ишдан ташкари яна кандай иш билан шугиланасиз Савол берилган сана: 23.01.2013 06:19 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Аслида админ сифатида хабар ва шарҳлар киритиш билан шуғулланиш ҳам вазифамга киради. лекин сўнгги пайтларда банд бўлганим туфайли, фақат блог билан чекланяпман. Яқинда бир лойиҳани ишга туширмокчимиз, ҳозир техник томонлари созланяпти. Лойиҳа мазмуни - мухлислар ўртасида янги турдаги мусобақа. Жавоб берилган сана: 23.01.2013 17:19 |
Gayratbek |
САВОЛ: 1. Aka meni savolimni ma'nosi shu ediki RUSda ham UKRda ham unchalik e'tibor yo'q bu turnirga sports.ru ga kirib ma'lumot kurmadim. sport-express.ru da ham ma'lumot yo'q zurma-zuraki com-cup.com sayti tashkil etilgan xolos. Biznikilar 2 yosh kichikdir ammo xudbinlik emas bu aynan U-19 uchun (bizning saviyamizda emas!!!) kerakli turnir deb uylamayman. To'g'ri balki turnir yaxshidir ammo sun'iy maydon bu yoshdagilar uchun oxirgisi bulib qolishidan qo'rqaman. Menimcha U-21 ni junataverish kerak edi. Axir ular TJning yaqin kelajakdagi a'zolariku to'g'rimi? Mayli bular ish buldi. Menimcha guruhimizda aslida autsayder Qirg'izlar emas Qozoqlar ekanligi sensatsiya yoki ... nima deysiz? Agagr UZb chempion bulsa... Савол берилган сана: 21.01.2013 21:49 |
ЖАВОБ: Билмадим. Менинг фикримча, турнирнинг фойдали томонлари кўп. Барибир ўртоқликдан кўра мақоми юқори, рақиблар ҳам клублар эмас, терма жамоалар. Кейин, турли футбол мактаби йўналишлари бор - биз жаҳон чемпионатида ўйнашимизни эътиборга олсак, яхши тажриба. Учинчидан, ёш тоифаси чеклангани туфайли, бу ўзига хос ярмарка. Россия ва Украинада хусусий клублар кўпайиб бормоқда, демак, футболга ҳеч бўлмаса трансфер нуқтаи назаридан бизнесс сифатида қараляпти. Мақсад, номига легионер олиб келиш эмас, ростанам келажаги бор ва арзон футболчиларга қизиқиш бўлади. Ўзбек футболчилари учун эса, халқаро миқёсда ўзини намойиш қилиш учун яхши имконият. Чунки ЖЧ дан фарқли равишда, бу ерда ббосим камроқ, индивидуал маҳоратни намойиш қилиш имконият кенгроқ. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:28 |
NASCAR |
САВОЛ: Русларнинг шовинистлиги ҳаоиям қолмаган. Калитвинцевнинг "Кубан"га бош қилиб тайинлашганига кўпчилиги ҳайрон. Нимамуш "Бизда бунақалардан ўнлаб топилади. Нега айнан уни танлашганига ҳайронман", бу анча билимли ва фаросатли Черданцевнинг фикри. Россияда Премьер-лига клубларини муносиб бошқара оладиган мураббийлар шунақа кўпми чинданам? Савол берилган сана: 21.01.2013 17:27 |
ЖАВОБ: Бу шовинистлик эмас, шунчаки, Калитвинцев даражасидаги мураббийлар ўзимизда ҳам топилади, демоқчи бўлгандир. Лекин ростан ҳам русларда яхши мураббийлар кўп эмас. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:21 |
Kakastad |
САВОЛ: Салом ака! Мана сиз футболни жуда яхши тушунасиз ва купгина уйинларни кузатасиз тугрими? Бизда яъни Узбекистонда бунака инсонлар жуда оз! Сиз хам узингизни шархловчиликда синаб курсангиз булмайдими? Масалан уйин давомида бирор бир долзарб муаммоларни мухокама килсангиз. Бизга сизнинг фикрларингиз жуда кизик! Савол берилган сана: 21.01.2013 03:11 |
ЖАВОБ: Салом. Шарҳловчиликка қобилиятим йўқ. Фикрларимни эса, мақола шаклида билдириб боряпман. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:19 |
uzbars |
САВОЛ: ока ишлариз яхшими? нега ижодизда сокинлик? кайфиятиззи кутаришичун савол (балки илхом париларизз кеб колар-))): Франция солик системаси узгариши туфайли миллионерла бошка давлат фукаролигини кабул килишвотти. (мас. Депардье)Бзаям шундан фойдаланиб бирор бир француз футболчини термага таклаф кисекчи? Савол берилган сана: 20.01.2013 23:42 |
ЖАВОБ: Яхши янгилик, кайфиятим кўтарилди :)) Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:19 |
Gayratbek |
САВОЛ: Rosti faqat Ros-Uzb uyinini kurdim bugun qozoqlarni yutishipdi gap yo'q Ammo bunaqa maydon bizning futbolchilar uchun juda qiyinlik qilmoqda 1. Sun'iy maydonda uyinchini jarohat olganidan kura uynamagani durust emasmi? 2. Biz shunchaki U(21) ni junatsak nima bulardi? 3. Chempionlikdan nima naf? Савол берилган сана: 20.01.2013 22:10 |
ЖАВОБ: 1. Йўқ, барибир ўйнаш керак. 2. Саволни тушунмандим. Қайси У21? Турнир нафақат соврин учун курашиш, балки кейинги мусобақаларга таёрланиш учун ҳам хизмат қилади. Қатнашаётган жамоа келажакда Жаҳон Чемпионатида, Олимпиада саралашида қатнашади, шунинг учун мана шу ёш тоифаси асосида жамоа тузилди. 3. :)) Чемпионликдан одатда қанақа наф бўлади? Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:18 |
EASPORTS |
САВОЛ: Assalomu aleykum. Kecha barselona laligada 1-bor yengildi. Buning asosiy sababi nimada deb o'ylaysiz.Pikening qizil olib maydonni tark etgani uchunmi yoki barsa o'yinchilari o'yinga fizicheski tayyor bo'lmagani uchunmi yo boshqa sababdanmi sizni fikringiz? Савол берилган сана: 20.01.2013 10:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳар бир мағлубият сабабини учрашув бошидаги қандайдир муаммолардан излаш ҳар доим ҳам тўғри эмас. Шунчаки, ўйиннинг ўзидаги воқеалар ривожи ҳам муҳим рол ўйнайди. Ўзингиз айтганингиздек, Пикенинг четлаштирилиши, масалан Жавоб берилган сана: 22.01.2013 14:00 |
Famous |
САВОЛ: Дунёнинг купгина давлатларида, жумладан Россияда хам телеканаллар Европа кучли бешлиги чемпионатлари трансляциялари хукукини катта пул эвазига сотиб оладилар. Оддийгина РПЛ чемпионатини хам РФПЛ 110 млн долл.га сотаркан. Мана утган мавсум Испания кубок бахсларини сотиб олишга НТВ Плюс каналини курби етмади. Талабларга биноан, факатгина икки эль-классико уйинларини хамёнга сигмайдиган пулга сотиб олишди. Агар хукуксиз намойиш этилса катта жарима туланаркан. Кандай килиб бизнинг Спорт каналимиз исталган уйинни бепул намойиш эта олади? Бу нарса албатта мухлисларни хурсанд килиши табиий. Бизнинг каналлардан спрос йукми? Шундай булса, яна битта бошка Спорт канал очиб, спорт уйинлари намойишини кенгайтирса булмайдими? Ёки чегара борми? )) Савол берилган сана: 19.01.2013 04:42 |
ЖАВОБ: НТВ Плюс тижорий канал ҳисобланади. Спорт ТВ кўпроқ ижтимоий тарафга урғу бериб (масалан, халқ кўрсин) масалани ечиб келмоқда. Янги канал очилса, бу канал тижорий қабул қилиниши ва транслацияларда муаммо туғилиши мумкин. Тағин билмадим. Эшитишимча, Спорт ТВ ҳам Испания, Англия ва бошқа лигалар транслациясини сотиб олишни мўлжаллаяпти экан. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 13:55 |
Famous |
САВОЛ: Сизда НТВ Плюс Футбол канали борми? Бор булса, шу кунларда курсатяптими? Манда кечадан бери учиб колиб, урнига Спорт Плюс канали пайдо булиб колди. Бу ордона канал факат гандбол билан биатлон, баскетбол курсатаркан. Сабабини сурасам, спутникда связь йук, тез орада тикланиши керак дейишди. Савол берилган сана: 19.01.2013 04:19 |
ЖАВОБ: Гап шундаки, НТВ Плюс 56 Бонум1 спутнигини таъмирлаяпти. Жараён 15 январь - 1 февраль оралиғида давом этиши маълум қилинган. Янги спутникка сигналлар аста секин ташаляпти, ҳаммаси тугаса, кейин бир нима дейиш мумкин. Мисол учун, менда ҳатто ўша сиз айтган каналнинг HD вариантининг сигнали ҳам чиққан. Фақат уни кўриш карта янгиланиши керакмуш. Хуллас, 1 февралгача сабр қилиб турасиз. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 13:17 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom.Rossiya va Uzbekiston yoshlari bahsida nimalarni oziz uchun kashf qildiz yoki bu oyinda nimalar oldiz ozizga Савол берилган сана: 19.01.2013 02:22 |
ЖАВОБ: Салом. Ўйинни кўра олмадим. Лекин қозоқлар билан ўйин ёқди. Қайсидир жиҳатдан, бир пайтлардаги "Қайрат" ва "Пахтакор" тўқнашувларини эслатиб юборди, сабаби ҳар икки давлат футболи ҳали ҳам ўша йўналишдалар. Қозоқларда жисмоний кўрсаткичлар ва тезлик, бизда эса техника ва тактика. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 13:12 |
NASCAR |
САВОЛ: Миллий лигамизнинг чет элга (масалан, Осиёга) тарғиб қилиш учун қандай таклиф берган бўлардингиз? Ҳар ҳолда биз учун чакана пул тушмасди-ёв... Савол берилган сана: 18.01.2013 16:45 |
ЖАВОБ: Тарғибот барибир қандайдир асос билан амалга оширилади. Менимча, ҳали ПФЛ ни Ўзбекистон ичкарисидаги тарғиботи ҳа етарлича эмас. Умуман. Шундай бошлайлик. Жавоб берилган сана: 22.01.2013 13:09 |
NASCAR |
САВОЛ: Асосий сабаб шундаки, кўпинча мухлисларда ўзи хурмат қилган журналистнинг фикрини авторитет ҳисоблаб, осонлик билан эргашиб кетиш одати бор. Ник орасига яширинганда эса, мухлис у билан яхшироқ мунозарага киришади. Яъни мақсад шунчаки сайтни қиздириш, мунозараларни кўпайтириш учун бўлган холос. уфф.узни кузатган мухлислар бу никларнинг ҳеч кимга зиёни тегмаганини билишади. ************** Чинданам никлариздан шахсан мен ёмон гап чиқмаганини кўрмаганман. Самимий жавоб учун миннатдорчилик билдириб қўйишни зарур деб билдим. Раҳмат! Савол берилган сана: 18.01.2013 16:25 |
ЖАВОБ: вақтида савол бердиз. Техник сабабларга кўра, конференция ҳақиа саволингизнинг жавоби охирига етмай қолганди. Хуллас, эътирозингиз ўринли. шунинг учун ҳозир бироз услубни ўзгартирганман. Конференцияни очаман, мабодо қайсидир саволга жавоб бериш истаги бўлмаса, шундай қолдиряпман - ва кайфият туғилганда, жавоб беряпман. Базида жавоб кечикаётганини сабаби шунда. Лекин узоқ кечиктирмасликка ҳаракат қиламан. Сизгаям рахмат. Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:29 |
NASCAR |
САВОЛ: Узр, яна ўзингиз ҳақингизда савол. Конфда баъзида саволларга истамайгина жавоб берганиз гувоҳиям бўляпмиз. Савол муаллифиям буни билмаганликка олиб (балки тушунмасдан) савол беришда давом этади. Шу саволларни игнор қилиб кетсангиз бўлмайдими? Ўзи сиз жавобсиз қолдириб кетадиган саволларам бўп турадими? Савол берилган сана: 18.01.2013 16:18 |
ЖАВОБ: Йўқ, ҳамма саволга жавоб бераман. Эътирозингиз ўринлидир, чунки доим кайфият ҳар хил бўлади, баъзида шунақа тасаввур уйғотишим мумкин. Лекин бунда мухлиснинг айби йўқ, конференция очилдими, бунга жидди Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:26 |
NASCAR |
САВОЛ: Ливерпул ҳақида сўрамоқчийдим. Бунчалик беқарор ўйин боиси нимада бўлиши мумкин? Вроде ижрочилар компанияси яхши йиғилганку Савол берилган сана: 18.01.2013 16:14 |
ЖАВОБ: Яхши компания, балки таркибда етарлича баланс йўқдир. Жерард, Суарес каби футболчилар бир тараф-у, лекин Даунинг, Хендерсонлар бошқа тараф. Ўша ЕЧЛ даги ажйиб мавсумларда ҳам жамоа айнан таркибдаги мувозанат туфайли енгилмас даражага чиққанди. Агар АПЛ да кули тўртликдаги жамоаларга қарасангиз, айнан уларда ҳар бир чизиқда савияли футболчиларнинг мавжудлигини кўрасиз. Бу шахсий фикрим албатта, шунчаки жамоа бир йўналишни танлаб, маълум вақтгача оғишмаслиги керак. шунда таркиб табиий равишда балансировка бўлиб боради, бошқалар етакчилар савиясига яқинлашадилар. шунчаки вақт керак, "Ливерпуль" раҳбарлари эса, "балки адашётгандирмиз" деган хаёлга кўп бормоқдалар. Бу умумий ташхис, ушбу мавсум эса, балки жамоа раҳбарларига ишонч уйғотаётгандир. Сабаби, олдинги йиллардан фарқли рақишда, бу йилги баъзи ўйинларда "Ливерпуль" ўта юқори савияни намойиш қилди. Мисол учун "КПР" ва "Сандерленд" билан охирги ўйинлар. русчасига айтганда, "есть к чему стремится" :))) Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:37 |
NASCAR |
САВОЛ: уфф.узда herolion, Montyor, Hosimovich, Gaygu никлари сизга тегишли эканлигини биламиз. Ундан ташқари роббен10 ҳам сиз бўлсангиз керак, деб ўйлайди кўпчилик. Бунча кўп ник очишингиз боиси нима? Савол берилган сана: 18.01.2013 16:08 |
ЖАВОБ: Юқоридаги никлар ростанам меники. Бундан ташқари, Албертини, Хелд, ССЖ, Бажжожон, Эрик-Кантона каби никларим ҳам бор эди, ҳозир деярли бирортасини ишлатмаяпман. Лекин роббен10 мен эмас. Ҳеч қачон, журналист сифатида бирор гап айтишдан қўрқиб ник орасига беркиниш нияти бўлмаган, чунки никлар барибир бир кун ошкор қилинишини билардим ва уялиб қолишни истамасдим. Монтер ники билан ёзилган мақола эса, шунчаки, мухлис ниқобига кириш ўша мавзунинг яхшироқ эффект бериши мумкинлигига ишонганим учун эди. Агар бу қўрқоқликдан бўлганида, ўша никни қайта ишлатмай, "кўмиб" қўя қолардим. Асосий сабаб шундаки, кўпинча мухлисларда ўзи хурмат қилган журналистнинг фикрини авторитет ҳисоблаб, осонлик билан эргашиб кетиш одати бор. Ник орасига яширинганда эса, мухлис у билан яхшироқ мунозарага киришади. Яъни мақсад шунчаки сайтни қиздириш, мунозараларни кўпайтириш учун бўлган холос. уфф.узни кузатган мухлислар бу никларнинг ҳеч кимга зиёни тегмаганини билишади. Херолион никини журналистика билан шугулланганимга бир йилдан ошганида ошкор қилганман. У пайтларда, ник ортидаги инсон билан қизиқишмасди ҳам. Ҳозир эса, янги ник очиб икки оғиз фикр ёзишим билан тажрибали мухлислар дарров илғаб олишади. Шунинг учун маска очишга ҳожат қолмади :))) Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:22 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom mana kopchilik xozir apl dan laliga kuchli deb xisoblayabti bu ch/lugasi pley off ga ispan klublaridan 4tasi chiqani bilan boglashmi bu bolishi mumkinku tog'rimi shuni asoslab kuchini olchash notog'ri bosa kerek manimcha masalan xichkim aniq javob berolmediku keyingi mavsumham atletiko malaga valensiya shu saviyada oynolidi dib xichkim aytolmedi apl da bu narsaga ishonish mumkin chunki bu yerda ch/ligasiga kursh xaddan tashqari kuchli oxirgi yillarda buni kopchilik etiborga olmayabti agar laliga shu darajada kuchayib ketganda manimcha ch/ligasini xechkimga bermasidi jamolari xuddi angilya klublariga oxshab ozi oxirgi 7yilda ch/ligasini laliga jamolaidan faqat barsa yuta oldi apl jamolari 7ta finaldan 6tasida finalda oynagan 3tasida galaba qozongan songgi kubikni chelsea yuti apl ni 4ta klubi finallarda oynagan 2martdan deyarli manimcha laliga bu yilgi natijasi nisbiy agar bu 4-5yil davom etsa keyin manimcha aytsek boladi laliga apldan kuchli deb shundaham manimcha ichki chempionat tenglasha olmasa kerak apl ga qiziqarliligi tezligi boyicha Савол берилган сана: 17.01.2013 07:57 |
ЖАВОБ: Салом. Бу жуда мунозарали, шу билан бирга мунозараси кераксиз мавзу :))) Ҳар ким ўз ҳолича ўлчайди ва у ўша ҳолича ҳақ. Масалан мен қанақа ўлчайман? Тўғри, "Реал" ва "Барселона" АПЛ етакчиларидан ҳозир кучлироқ. Менимча. Лекин чемпионат 1-2 та клубдан ташкил топмайди. Чемпионат ўзаро ўйинлар орқали ёки еврокубокдаги натижалар биланина ўлчанмайди. Масалан, Испанияда нечта клуб ўз олдига ЕЧЛ да муносиб қатнашиш вазифасини қўйиб, ўз трансфер сиёсатини, ҳаражатларини, йўналишларини ўша ЕЧЛ даражасида белгилайди? Иккита, балки учта бўлиши ҳам мумкин. Яъни ЕЧЛ берадиган 4 ўринга потенциал даъвогар сони - унданам камроқ. "Малага", "Севилья" ёки ҳозир олтинчи ўрина бораётган "Райо Вальекано" ЕЧЛ плей офф босқичи ўлчамларида жамоа бўлишга ҳаракат ҳам қилмайди. Тўғри, "Малага" гуруҳда ажойиб ўйин кўрсатиб, "Милан"ни ортда қолдирди, лекин айтингчи, агар "Малага" гуруҳда қолиб кетганда нима бўларди? Айтарли ҳеч нарса, ана ўша "Малага" етакчисини АПЛ да ЕЧЛ юзини кўрмаётган "Ливерпуль" бир уринишда сотиб олиб қўйиши мумкин. Мен пул билан ўлчамаяпман, АПЛ жамоалари даражасини тушунтиришга ҳаракат қиляпман. АПЛ да камида "МС", "МЮ", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхем", "Ливерпуль" жамоалари учун муваффақият ўлчови айнан ЕЧЛ, улар шу йўлланмани қўлга кирита олмаган мавсумни "муваффақиятли" деб таърифлашмайди, ҳеч қачон. Хўш, қайси чемпионат рақобатбардош, жавоб ўзингиздан. Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:06 |
djbekfm |
САВОЛ: Aka Gvardiolaning qarori haqida fikrlariz qanday? Bu qurqoqlikmi? Савол берилган сана: 17.01.2013 00:47 |
ЖАВОБ: :)))) Яхши қарор, "Бавария" ўз анъаналарига эга бўлган, доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган, кучли таркибга эга бўлган ва ЭНГ АСОСИЙСИ Пеп Гвардиолага қониқарли таклиф берган клуб. Яна нима керак? ))) Қўрқоқлик деганда нимани назарда тутдингиз? - "Гвардиола ўзининг мураббий эканини исботлаш керак"? Бу унга нимага керак? У ўзининг кучли, ҳатто революционер мураббий сифатида аллақачон исботлаб бўлди. Уни мураббий эмас, Райкаарднинг жамоаси эди, жамоа чинданам кучли эди, дейдиганлар бекорларни бештасини айтибди - "чинданам кучли" жапмоалар кўп, ким бунақа жамоалар билан 16 та кубок ютяпти 3 йилда? Масалан, Сиз бошқа жамоага ўтиши керак эди, деяпсиз, худди ФИФА12 ўйнаётгандек, у ерга ўтсин бу ерга ўтсин, деб фикр билдиришлар бўляпти. Демак у қаерга борса, ўша жамоа уни қабул қилишга тайёр эканда? Демак, уни ҳамма кучли мураббий сифатида тан олиб бўлибди-да? )) Яна иккита жиҳатга эътибор қаратиш керак 1) Англияда "МЮ" да мураббий бор, "Челси" истаганда мураббийларни хайдаб солиши мумкин, "Сити"да етарлича муҳит йўқ, хўш қаерга бориши керак? "Бавария" бошқарув тизими, механизми бўйича анча барқарор, бу жиҳатдан "Барселона"га ўхшайди, Пепга айнан шу керак - футбол машғулотлари билан шуғулланиш. 2) "Бавария"даги босим бошқа жамоаларга нисбатан кам эмас, каттароқ. Мисол учун, у Бундеслигани юта олмаса, ҳамма айб Пепда бўлади, биринчи ўринга лойиқ жамоа билан чемпион бўлмади, қабилидаги эътирозлар бўлади. Яъни, "Бавария"да фақат Германия миқёсидаги кубокларни ютиш гуёки табиий ҳолдек қабул қилинади. Англияда, "кучли жамоалар кўп, менга 1-2 йил мухлат керак" деган гапларга асос топилаверади, лекин Германияда 2-ўрин гуё борини совургандек хулса уйғотади мухлислар учун. Бу худди пенальти тепишдек гап - урсанг, норма, уролмасанг, айбдорсан. Бу ерда қаҳрамон бўлиш учун ЕЧЛ ни ютишинг ёки қандайдир дахшатли футболни намойиш этишга мажбурсан. Агар Гвардиола чақириқдан қўрқадиган бўлса, бундан каттароқ чақириқ бўлиши мумкинми? Жавоб берилган сана: 18.01.2013 15:54 |
‹ First < 59 60 61 62 63 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|