24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
herolion |
САВОЛ: Савол берилган сана: 05.02.2013 20:17 |
ЖАВОБ: dilshodbek, узр "Масалан, Анвар Солиевнинг терма жамоага кириб бориш жараёнини эсланг. У аввал "Пахтакор"да ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнаб юрди" - ўнг қанот ҳимояси эмас, "ўнг қанот ярим ҳимояси" деб ўқилсин. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 20:20 |
dilshodbek |
САВОЛ: echl da psj ni imkoniyatini qanday baxolay olasiz har holda ularda shu turnirni ikki bor yutgan murabbiy bor Савол берилган сана: 05.02.2013 17:34 |
ЖАВОБ: Менимча, агар қуръадан омад келса, ярим финал жуда яхши натижа сифатида баҳоланиши мумкин. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 20:12 |
dilshodbek |
САВОЛ: assalomu alaykum . milliy termamiz ning ximoya va yarim himoyasida yosh futbolchilarga imkoniyat berilyapti, lekin hujumda unday emas t.abduxoliqovni yig'inlarga chaqirishmayaptiham, nima deb o\ylesiz temurxo'ja ga imkon berilsa ishonchni oqlavorarmikin Савол берилган сана: 05.02.2013 17:32 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тўғри, ҳозир ҳужумчилар борасида муаммолар бор, айнан шунинг учун ҳозир Тимурхўжа Абдуҳолиқовга ишонилиши керак бўлган палла деб ўйламайман. У бироз нозик дидли ва ўзига хос футболчи, қачонки футболдан завқланиши керак бўлганда, босим енгил бўлганда, таркибга киришиб кетиши ва ўсиб бориши мумкин. Шацких ёки Гейнрихни ўрнини босиш вазифаси билан термага жалб қилиш оқибатида, кейинчалик ундан фойдалана олмай қолишимиз мумкин. Масалан, Анвар Солиевнинг терма жамоага кириб бориш жараёнини эсланг. У аввал "Пахтакор"да ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнаб юрди, аста секинлик билан жамоадаги ўз фигурасини кенгайтириб борди, муҳим футболчига айланди. Билмадим-у, Темурхўжада айнан Солиевга хос жиҳатларни кўраман. Бу ғирт шахсий фикрим, адашаётган бўлишим ҳам мумкин. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 20:11 |
NASCAR |
САВОЛ: Ношукрлик ва қониқмасликни қандай фарқлайсиз? (Конфингиз номидаги "+"дан фойдаландим) Савол берилган сана: 05.02.2013 11:34 |
ЖАВОБ: Амалга ошиши тўлиқ инсонга боғлиқ бўлган ишлар бор, унга боғлиқ бўлмаган ишлар бор. буни ажратиб олиш унчалик қийин эмас, аслида. Ризқ, бойлик, хусн, обрў, тақдир, ўлим - буларнинг ҳаммаси Инсон ихтиёридан ташқарида содир бўладиган нарсалар. Ҳар қандай вазиятда шукр қилиш керак бўлади. Инсон жисмонан чиниқиш, билим олиш, маънан юксалишга ҳаракат қилиши мумкин - бу унинг ўзига боғлиқ жиҳатлар, айнан мана шуларда қониқмаслик керак. Қисқа қилиб айтганда, ҲАРАКАТ дан қониқмаслик керак, НАТИЖА га эса шукр қилиш керак. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 15:05 |
NASCAR |
САВОЛ: Анчадан бери блиц-вью бўлмаган экан сиз билан :)) (Саволлар аввал берилган бўлса, маъзур тутасиз!) Ал Пачино ё Гир? Саёҳат учун: Германия ё Англия? Сизга ёққани: Роналдиньо ё Месси? Кино формати: 2Д ё 3Д? Фейсбук ё Твиттер? Фергюсон ё Михельс? Аргентина ТЖ ё Испания ТЖ? Юселл ё Билайн? :)) Савол берилган сана: 05.02.2013 11:31 |
ЖАВОБ: 1) Ал Пачино 2) Англия 3) Роналдиньо 4)2Д 5)Фейсбук 6)Фергюсон 7) Испания ТЖ 8) Билайн Жавоб берилган сана: 05.02.2013 14:57 |
NASCAR |
САВОЛ: Торрес учун энг яхши ечим "Челси"дан (вақтинча ё бутунлай) кетишми? Вазият сал бошқачароғу лекин Анелканинг "Реал"даги фаолиятига ўхшаб кетяпти Савол берилган сана: 05.02.2013 10:58 |
ЖАВОБ: Ҳа балки. Гап фақат кам гол уришда эмас, зеро, Агуэро, Тевез, Бензема ва яна бир нечта ҳужумчилар Торресдан кам гол уришган бўлса-да, айнан Торрес атрофида гап сўзлар кўп. Менимча, унинг муҳим голларни ура олмаётгани бўлса керак, масалан у Евро2012 тўпурари бўлса-да, голлари у қадар муҳим эмасди. "Челси" да ҳам шу аҳвол. Назаримда, бу психологик тўсиқ, Торресда ишонч етишмаяпти. Кетиш керак. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 14:53 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: assalomu alaykum sizni yaxshi ko'rgan jamoangiz va o'yinchiz qaysilar hozirda qaysi jamoada to'p suradi Савол берилган сана: 04.02.2013 14:10 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Жамоалардан "МЮ" ёқади. Футболчилардан алоҳида ажратишим қийин. Ўтмишдагилардан, РОберто Баджо кумирим бўлган. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 14:49 |
adgjm |
САВОЛ: Salom, Qahramon aka. Balotelli-Shaaravi juftligini Milanda ko'rish qiziq deb aytdingiz. Terma jamoada-chi? Bunga qanday qaraysiz va bu tandemdan nimani kutyapsiz? Савол берилган сана: 04.02.2013 13:44 |
ЖАВОБ: Cалом. Кучли, қизиқ, аммо беқарор. Жавоб берилган сана: 05.02.2013 14:48 |
EASPORTS |
САВОЛ: Salom. Kecha real mag'lub bo'ldi.bunga klasikodan keyingi charchoq sabab bo'lishi mumkin. Savol barsada ham shunday holat bo'lishi mumkinmi.barsa valensiya bn o'ynaydi. Rourani o'rnida bo'ganizda qaysi o'yinchilarni tushirgan bo'lardiz. Савол берилган сана: 03.02.2013 10:48 |
ЖАВОБ: Cалом. Роуранинг ўрнида бўлганимда, бу саволга жавоб беришим ммукин эди. Ахир қайси футболчи қандай ҳолатда эканини Роура билади-ку )) Жавоб берилган сана: 03.02.2013 11:42 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: viktorina va bashoratlar qanchagacha davom etadi Савол берилган сана: 02.02.2013 23:00 |
ЖАВОБ: Билмадим. Сайт ёки Олимхўжа Бўроновнинг конференциясига мурожаат қилинг. Жавоб берилган сана: 03.02.2013 11:43 |
Krishzeven |
САВОЛ: Реал кале, ока? Иккинчи таркиб биланам Барса билан тенг уйнадийку? Савол берилган сана: 02.02.2013 01:27 |
ЖАВОБ: Иккинчи таркиб эмас, баъзи футболчилар майдонга тушмади холос. Лекин уларнинг щрнига ким тушди? Варан, Эссьен... Улар учрашувнинг энг яхшилари бўлдилар-ку? :))) Пепе ўйнаганда, Варан майдонга тушмасди. Ўшанда "Реал" кучлироқ бўлармиди, айтиш қийин. Жавоб берилган сана: 02.02.2013 12:31 |
Ribery |
САВОЛ: Салом, ман шахсий фикризи билмокчидим, нима деб уйлайсиз, реал кучлими ёки Бавариями? Савол берилган сана: 01.02.2013 12:34 |
ЖАВОБ: Салом. "Кучли" тушунчасини турли маънода қўллаш, тушуниш мумкин. "Бавария" таркибида Роналду, Ўзил каби футболчилар йўқ, лекин таркибдаги баланс, ҳар бир позицияда бир нечта тенг кучли футболчиларнинг мавжудлиги борасида "Бавария" ҳозир Европада тенгсиз. Алоҳида ўйинларда испан грандларига бас келиш қийиндир, лекин узун масофада, баъзида пайдо бўлиши мумкин бўлган жароҳат ва йўқотишларнинг ўрнини тўлдира олиш нуқтаи назаридан айтяпман. Керакли пайтда айнан қайси факторлар муҳим даражага чиқиши мумкинлигини билмаймиз. Жавоб берилган сана: 01.02.2013 14:47 |
EASPORTS |
САВОЛ: Assalomu aleykum. Bugun qishki transfer derazasi yopildi shu vaqt davomida qaysi transferlarni muhim foydali deb ayta olasiz.shaxsan o'zingiz qanday transferlarni kutgandingiz.keyin klasikodagi arbeloa bn alonsoning messiga qilgan ishini qanday baxolaysiz. Савол берилган сана: 01.02.2013 11:21 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қишда жамоалар кўпроқ ёздаги хатоларни тузатмоқчи бўлишади, яъни, биринчи даврада кўриниб қолган оғриқли нуқталарни ёпмоқчи бўладилар. шунинг учун ҳам мен учун қишки трансферларнинг мақсади тушунарлироқ - конкрет позицияга конкрет ўйинчи жалб қилинади. Ёзда эса, мураббийнинг йўналиши, мақсадини бирданига англаб ололмайсиз, тўғрими? Демба Ба, "Нюкасл"даги французлар, Льоренте каби трансферлар мавжуд муаммони ёпиш учун қилинганлиги шубҳасиз. Балотелли, Бекхэм каби футболчиларнинг трансфери эса, нафақат футбол, балки, жамоа оммавийлигини ошишида ҳам муҳим роль ўйнайди. Қандай ўйнашидан қатъий назар, масалан менга Балотелли-ал-Шаарави жуфтлигини майдонга кўриш жуда қизиқ. Виллианнинг "Шахтер"дан "Анжи"га ўтиши эса мен учун кутилмаган бўлди ва салбий фикрдаман. ЕЧЛ плей-оффига чиққан жамоа, потенциал бобида Виллиан ёзда "Челси" ёки "МЮ" каби жаби топ жамоалардан бирига ўтиши мумкин эди. Ҳайронман. Жавоб берилган сана: 01.02.2013 14:43 |
holis |
САВОЛ: Assalomu aleykum. Qahramonaka iltimos elklasikoda qaysi jamoaga muhlislik qildiz. Faqat futbolga balet qildim dimen bir jamoani tanlen. Савол берилган сана: 31.01.2013 02:30 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ростанам бирор жамоага мухлислик қилмадим. Шунақа бўлиши мумкинку? Жавоб берилган сана: 01.02.2013 11:03 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://championat.uz/uz/news/25938.html ни ўқисангиз менимча тушуниб оласиз. Савол берилган сана: 30.01.2013 17:02 |
ЖАВОБ: Албатта бундай ҳолатлар кулгили. Лекин журналистнинг шарҳини ҳам тушунмадим: "Шунда баҳсни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган футбол мутахассисларидан бири ФИФАнинг янги қонунига кўра фэйр плейдан киритилган гол инобатга олинмаслигини айтди" Шу жойини. "Фейр плей"нинг маъноси гол урмаслик, тўпни рақибга қайтариб бериш ва ҳоказо. Қанақа қилиб "фейр плейдан гол уриш"и мумкин? Гол урилса, фейр плей бўлмай қолади-ку? Бунақа терминни биринчи марта эшитишим. :))) Менимча, мутахассис жарима майдони ичидаги баҳсли тўпдан тўғридан тўғри киритилган гол инобатга олинмаслигини айтган бўлса керак. П.С. "Фейр плей" мавзуси футболда жуда баҳсли темалардан бири, масалан, Англияда бунга барҳам бериш ва ўйинни тўхтатиш фақат ҳакам қарори билан бўлиши кераклиги илгари сурилмоқда. Чунки, кимдир бунга амал қилмаслиги мумкин ва расман ҳақ бўлиб қолаверади, ҳакам ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Ўтган йили ОЧЛ ярим финалидаги жанжал ёки "Шахтер" хужумчиси Луис Адрианонинг голи бунга мисол бўла олади. Жавоб берилган сана: 01.02.2013 11:02 |
NASCAR |
САВОЛ: МТЖмиз ЖЧга чиқолса, Бразилияга сиз ҳам борасизми? Томошабин сифатида? (яхши ниятде) :))) Савол берилган сана: 30.01.2013 13:42 |
ЖАВОБ: Йўқ, албатта :)) Жавоб берилган сана: 01.02.2013 11:03 |
Abuamin |
САВОЛ: салом Кахрамон фикр билдирсак 1минус ёки пилюс 0 чикадибу нимани билдиради Савол берилган сана: 30.01.2013 06:27 |
ЖАВОБ: Салом. Мухлислар сиз билдирган фикрни +1 ёки -1 қўйиб баҳолаши мумкин. Жавоб берилган сана: 01.02.2013 11:03 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: assalomu alaykum siz o'ylab topgan MASKA o'yini qachon bowlanadi iltimos savolim javobsiz qolmaydi degan umittaman Савол берилган сана: 28.01.2013 21:02 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳозир ўзим ҳам билмайман, дастурлаш бўляпти. Яқин қолганда, албатта сайтда хабар берилади. Шуни айтишим мумкин, лойиха викторинага эмас, кўпроқ баҳс-мунозарага асосланган. Жавоб берилган сана: 29.01.2013 16:47 |
MuhlisUZB |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Yoshlar termamizni o'yiniga qanaqa boho beras. Nazarimda trener jamoaga mosmasdek. Musayvni o'rniga Abramov bo'sa qando bo'larkin. Савол берилган сана: 27.01.2013 00:33 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Абрамов ўз услубига эга бўлган яхши, тактик мураббий. Лекин Абрамов ўз юқори даражадаги футболини намойиш қилиш учун, бир нечта ўша даражадаги футболчиларга эхтиёж сезади. Унда ҳар бир футболчининг, айниқса ёшларнинг, муҳим жиҳатларини пайқаб, уни юзага чиқара оладиган қобилият кучли деб ўйламайман. Венгерлар бор, Моуриньолар бор, ҳоказо. Менимча, Абрамов - ёшлар мураббийи, яхши вариант эмас. У кўпроқ клубларга мос келади. Етарлича вақтда ўз ғояларини жамоага сингдириб бориш учун. Эътибор беринг, МТЖ ҳам ўшанда, ҳозир ҳам, кўпроқ клубга ўхшаб кетарди - бир неча йилдан бери бирга ўйнаган ва ўзаро боғламлар етарлича шаклланган футболчилар. Жавоб берилган сана: 28.01.2013 11:06 |
Gayratbek |
САВОЛ: Championat.uzda Igor Xudoydotov masalasini uqidingizmi Bu hakam haqida fikringizni bilmoqchiydim. Bunaqa hakamlikni nima deb sharhlash mumkin Савол берилган сана: 26.01.2013 21:46 |
ЖАВОБ: Ўқимадим. Сиз айтганингиздан кейин кириб, топа олмадим. Гап нима ҳақида? Жавоб берилган сана: 28.01.2013 11:00 |
‹ First < 58 59 60 61 62 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|