Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum. Hozirda Sanjar Tursunovni Uzbek futbol muhlislari, jurnalislar va mutahassislari terme jamoamizning yetakchi va kelajak futbolchisi sifatida tilga olishyapti. Lekin Rossiyaning autsayder klubida ham muqim uringa ega bula olmagani yetmaganidek, transfer oynasi vaqtida ham unga bulgan qiziqish Rossiyaning favorit klublari tomonidan OAV habarlariga qaraganda jiddiy qiziqish bulmayapti. Nima deb uylaysiz, bizning mutahassislar va muhlislat uning haqiqiy imkoniyatini baholay olishmayaptimi yoki Rus mutahassislarimi? Yoki bizning futbolimiz (etakchi futbolchimiz) Rossiya futbolidan shunchalik orqada qolib ketganmi?

Савол берилган сана: 16.01.2013 20:25

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бизнинг ўз ўлчовимиз, русларнинг ўз ўлчови бор. Биз терма жамоа ўйинларига қараб баҳо берамиз, конкрет мутахасси учун бу ўйинлар хулоса учун етарли бўлмаслиги мумкин. Ёки яна "ўз жамоасини топиш" деган фактор бор, Санжар мана шу борада муаммога дуч келаётгандир.
Лекин Санжарнинг интилишлари таҳсинга сазовор. Ўйлайманки, келажакда янада муҳимроқ ўйинларда, насиб қилса мундиалда ўзини ҳозирги тасаввурлардан юқорироқ савияга эга эканини исботлай олади ва ўз жамоасини топади.

Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:09


Beknazarov
САВОЛ: Стадион.уз ва шунга ўхшаш сайтларда кунига ўнлаб хабарлар келтирилади. Сиз ана шу хабарларга 100% ишонасизми, ёки вақти-вақти билан ушбу сайтларда хам қўпол қилиб айтганда асосли бўлмаган миш-мишлар хам хабар сифатида оммага тақдим этилиши мумкинми масалан, мухлисни эътиборини ўзига қаратиш мақсадида?

Савол берилган сана: 16.01.2013 13:28

ЖАВОБ: Чет эл хабарларида манба аниқ кўрсатилади, демак мабодо бу матбуотнинг миш мишлари бўлса, сайтнинг айби йўқ, текшира олмаймиз. Иложи борича, ўзига яраша эътиборга эга бўлган ва ёлғон хабар тарқатмайдиган манбалардан олишга ҳаракат қилинади.
Ўзбек хабарларига келсак, тажрибамда, сайтни атайлаб қиздириш учун ёлғон хабар қўйилганини эшитмаганман. Қандайдир асос бўлади ва кейин бу амалга ошмай қолиши мумкин. Лекин бир марта алдайсиз, икки марта алдайсиз, кейинчи? )

Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:24


Beknazarov
САВОЛ: Ассалому алайкум! Қахрамон ака тасаввур қилинг ЕЧЛ финалида Реал ёки Барселона бошқа бир, Испанияга тегишли бўлмаган жамоа билан ўйнаяпти. Масалан, Барселона-МЮ ўйнаса Мадридлик Реал фанатлари Испаниялик мухлис сифатида Барсага мухлислик қилишига, ёки Аксинча финалда Реал ўйнаса Каталониялик мухлислар уларни ғалаба қозонишини чин дилдан исташига ишонасизми? Масалан мен Лондонлик мухлислар МЮ ни қўллаб-қувватлашига ишонаман лекин, Барса ва Реал мухлислари орасида бу муносабатни тасаввур хам қила олмайман негадир. Шу хақида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим?

Савол берилган сана: 16.01.2013 13:20

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Доимий рақобатда бўлган клублар ва уларнинг мухлислари ўртасидаги бу муносабат табиий жараён. Ўша Лондонда ҳам, "Арсенал" мухлислари "Тоттенҳэм"нинг еврокубоклардаги мувоффақиятини ижобий қабул қилмайдилар, масалан.

Жавоб берилган сана: 18.01.2013 16:39


EASPORTS
САВОЛ: Assalomu aleykum!
ECHLda yuventus vs real, manchester vs bavariya,barselona vs bavariya,myu vs yuventus, shu juftliklarning qaysi biri finalda o'ynashi xoxlaysiz. Yoki clasicoga yetadigani yo'qmi.

Савол берилган сана: 16.01.2013 09:27

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, Эл Классико жонга тегди. "МЮ" - "Бавария"ни истардим )))

Жавоб берилган сана: 16.01.2013 10:52


sanches
САВОЛ: Ассалому алейкум !
Барселонанинг Малагага карши кечаги уйинидан кегин купчилик Бускетс курсатган уйинни мухокама килишга тушябти. Сизнингча хам Бускетс кеча хайрон коларли даражада уйин курсаттими ? Ахир у шу уйини билан Барселона асосий таркибидан урин олган,ва бир канча гранд клублар назарига тушиб улгурган.Ё одамлар кур ёки Бускетс узи шунака кузга ташланмайдиган уйинчи.
Сизнинг бу борада фикрингиз менга кизик .

Савол берилган сана: 14.01.2013 12:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, ҳайрон қолдирмади, мен Бускестни дунёдаги энг яхши таянч химоячиси деб биламан. Албатта, бирга бир эмас, ўз клубидаги ўрни ороқали солиштирганимизда - масалан Туренинг Ситидаги, Керрикнинг МЮ даги, Алонсонинг Реалдаги, Бускестнинг Барсадаги ўрни қабилида... Гвардиола уни ўзи ташкил қилган "Барселона"даги энг асосий систематик ўйинчи деб айтган, Дель Боске агар футболчи бўлишни орзу қилса, айнан Бускестни танлашини айтган ва ҳоказо. бу янгилик эмас.
Тўғри, унга соя соладиган бир нечта жиҳатлар бор - 1) ёрқинроқ шериклар билан ўйнаётганлиги 2) симуляцияга мойиллиги

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 13:33


SOBITGERMAN
САВОЛ: assalomu alaykum. menda o'zbekistonning fair play ni haqqoniy yutib olganiga shubham bor. menga qandaydir o'zbek siyosiy kuchlari aralashgan ko'rinadi. shu haqda qanday fikrdasiz?

Савол берилган сана: 14.01.2013 10:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим. Кўп нарсани ҳал қиладиган совринмаску, шунчаки, рамзий аҳамиятга эга, менимча. Балки, Блаттер Ўзбекистонда ривожланиш кўргандир, ЖЧ ни олиб қўйганига хижолат бўлгандир, яъни "совокупность" бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:49


Farsenal
САВОЛ: Salom. 2-blogiyzni ham yurgizib turing. Faqatgina 2 ta hikoya uchun ochilmagandir u blog?

Савол берилган сана: 14.01.2013 10:35

ЖАВОБ: Салом. Хўп.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:45


Barsaeal
САВОЛ: Ассалому алейкум Кахрамон
ака! Бир шоир (кимлигини
билмайман) "биз мозий билан
уйг'унлашган халкмиз"
деганди. Сизнинг фикрингиз
кандай?

Савол берилган сана: 13.01.2013 19:22

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен бу гапга унчалик тушунмадим.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:45


FarkhodFayz
САВОЛ: Agar Realdigi mana shunaqa tushunarsiz holatlar tugallanmas ekan Manchester Yunaytedning Keyingi bosqichga chiqishi deyarli aniq. Qatorasiga 3-4ta o'yinda Real ko'cha futbolini ko'rsatmoqda. Faqatgina Ronaldu digan o'yinchini hozir qizilmas, oq formada o'ynavotgani uchun Real tushunmagandi qanaqa ahvolga kep qoganini. Ronaldu Sosedad va Seltaga qarshi o'yinlada bir o'zi yutdi. Mourinyoga hayronman agar san Malaga, Sosedad, Selta Va Osasunaga qarshi o'yinlada komandeyni tayyorlab chiqmasakansan, Old Traffordga g'alaba uchun borish kulgiliku. Yahshiyam Bugun Ronaldu o'ynamadi. Realning hozirgi kundigi haqiqiy yuzi bugun Osasunaga qarshi o'yinda ko'rindi. Bunga sabab nima dp o'yliysiz. Ronaldu bir o'zi yo Realni Chorak finalga olib chiqadi yoki Yo'q. Finaldan oldingi finalga 1oy vaqt qolganda Realning bunaqa o'yini odammi xafa qivotti. Manchester baribir yutadi oka)

Савол берилган сана: 13.01.2013 02:02

ЖАВОБ: Менимча, "Реал"даги муаммолар тактика ё таркиб туфайли эмас, кўпроқ муҳит ва мотивация билан боғлиқ. Моуриньо учун шогирдларини "Осасуна"га қарши руҳлантира олмаётгандир ("Барселона" анча ўзиб кетди), балки. Лекин ЕЧЛ да бунақа муаммо бўлмайди. "Реал" ЕЧЛ да асосий фаворитлардан бири бўлиб қолаверади.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:45


FarkhodFayz
САВОЛ: Bu yilgi Oltin Top qaysidir jihatlari bilan 1999-yilgi Oltin top topshirilish voqeasiga o'xshab ketti. O'shanda Devid Beckham jamoasi bilan yutish mumkin bo'lgan barcha narsani yutib olgandi, amma qattandir Rivaldo Valensiyaga urgan gollari evaziga Oltin Topni ilib ketgandi.

Савол берилган сана: 12.01.2013 20:52

ЖАВОБ: Ҳа, балки.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:42


FarkhodFayz
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Chempion gazetasining 2008-2009- va qisman 2010 yildigi ayovsiz tanqidlari mana endi o'z mevasini berayotgandek. Tanqid kelajak mevasi digan gap bor. Demey tanqid bugunnimas, kelajakda foyda bo'ladi. O'sha paytlardigi o'rinli tanqidlar, foydali takliflarning aks sadosi, nafi mana endi kelayotgandek. Futbolimiz biz istagan holatga kelmoqda digan yahshi umidimiz bor. Oka shunaqa ajoyib ishlarga, katta kuch bo'la oladigan gazetalar yaratish uchun yana Hayrullo kerakmi? Sizchi? To'g'ri ana hammasi yuribdiku soyada diyishiz mumkin, va haqsiz. Huddi bir vaqtlar Hayrullo sizni kashf qilib bizga ajoyib qalamkash tuhfa etgani kabi, siz ham mana shunaqa buyuk ishlarga qodirsiz degan umiddaman. Siz ham orqangizdan ajoyib shogirdlar qoldirasiz dp umid qilib qolaman.

Савол берилган сана: 12.01.2013 20:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Яхши газеталар яратиш учун, аввало, пул керак. Яъни хомий. Ва яна кучли менежер. Бусиз ҳар қандай кучли газета узоққа бормайди.

Жавоб берилган сана: 14.01.2013 11:41


barsafc
САВОЛ: Ijtimoiy tarmoqlardan foydalanaman dediz. Man sizni Facebook da ko'raman. Shu muloqot.uz da ham bormisiz yoki yo'q ? Shu saytda ham bolglarizni qo'yib borsayiz zo'r bo'lardi lekin)))

Савол берилган сана: 10.01.2013 23:30

ЖАВОБ: У ерда йўқман. Бўлмасам ҳам керак :)

Жавоб берилган сана: 11.01.2013 11:55


seriy
САВОЛ: Ака иккитасидан биттасини танланг:
1. МЮ Реални ЧЛнинг навбатдаги уйинида ютиб финалда Барсага ютказса хам рози буласизми???
2. Реал МЮни ютиб финалда Барсани ютишига мухлислик киласизми?
Ака биланман, сизга МЮ жуда екади, лекин Роналду ва Жозега хам симпатиянгиз баланд. Илтимос, жавобсиз колиб кетмасин ва аник иккаласидан бирини танлашни унутманг. Олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 10.01.2013 22:24

ЖАВОБ: 1) Ҳозир розиман, "Реал"ни ютгач, албатта, ғолибликка умид қиламан )
2) Йўқ, ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Умуман финалда "Реал - "Барселона" ўйнашини истамайман.

Жавоб берилган сана: 11.01.2013 11:54


futbolvatani
САВОЛ: Salom myu vs liverpool oyindan nimalar kutyabsiz liverpool myuga jiddiy qarshilik korsata oladimi

Савол берилган сана: 09.01.2013 23:24

ЖАВОБ: Салом. Албатта, жиддий қаршилик кўрсатади. Айниқса охирги ўйинларда жамоа айниқса ҳужум чизиғида кучли ўйин кўрсатмоқда. Жерард эса ажойиб формада.

Жавоб берилган сана: 11.01.2013 11:55


barsafc
САВОЛ: Assalom-u alaykum !
1)"МЮ" ижрочилар борасида "Реал"дан бироз кучсиз. Айниқса ҳимоя ва ярим ҳимоя марказида яққол муаммолар борки, очиқ футболга ўтиш хавфли.
Realda ham himoyani a'lo darajada deb bo'lmaydi manimcha. SAF da ayniqsa yarim himoyada tanlash imkoniyati ko'proq emasmi ? SAF har xil tarkibni ko'p sinab ko'rdi yaxshi samara berdi.
2)Realda hujumchi masalasi chatoq emasmi ? RVP va Chicharito iguain hamda benzenadan ko'ra samara beryaptiku.
3) Real va MYu o'yinida Realni favorit deb aytib o'tibsiz. Qanday sabablarga ko'ra ? (Savollar Barselona muxlisi bo'lganim uchun Realga qarshi tarzda berilmagan)

Савол берилган сана: 08.01.2013 17:03

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Гап танлаш имкониятининг кўплигида эмас. Агар гап узоқ масофадаги турнир ҳақида кетганида, кимларнидир жароҳат олиши натижасида танлов имконияти ёрдам бериши мумкин эди. Аммо биз ҳозир конкрет ўйинлар ҳақида гаплашяпмиз, номзод ҳар қанча кўп бўлмасин майдонда ўшалардан фақат 2 таси ўйнайди. "Хедира+Алонсо" эса, "МЮ" нинг ҳар қандай ярим ҳимоя жуфтлигидан устунроқ, фикримча.
2) Ҳужум қилиш дегани бу айнан 1-2 ҳужумчи эмас, ҳужумда иштирок этадиган бошқа футболчилар, шунингдек, ҳужумни ташкил қилиш савиясини ҳам тушунса бўлади.
3) Қайтараман: Мен фақат таркиб нуқтаи назаридан "Реал"ни устун дедим, чунки ўйинга 1.5 ярим олдин, гапирадиган бошқа факторлар йўқ. Ҳаммаси, клубларнинг ўша кундаги руҳий ва жисмоний ҳолатларига, шунингдек, ўйиндаги воқеалар ривожига боғлиқ. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Албатта, "Реал"ни ютиши мени ҳайрон қолдирмайдиган кам сонли жамоалар ичида МЮ хам бор.

Жавоб берилган сана: 09.01.2013 15:10


Gayratbek
САВОЛ: 1.Hasanali ota kim?
2.U qaysi saytda faoliyat ko'rsatadi uff dami std dami?
3.Bir qancha vaqt oldin Hasanali ota va Q.A. bitta odam degan gumonlar bilan yuzerlar yozgandi. Iltimos sharh bersangiz.
4. MDH chempionati agar yo'lga qo'yilgan chog'da ham, bizdan hech kim qatnashmasligi mumkin. To'g'rimi? Unda bu tortishuvdan maqsad nima?
5. Men siz tarafdaman. Noto'g'ri uylamang iltimos. Lekin biz AFC damiz va biz rus va ukrainlar nazarida qozoqlardan ham orqadamiz. Ularning fikricha bizning jamoalar qo'shilganidan foyda yo'q. Ular UkrRus chempionati barpo qilmoqchi shekilli?

Савол берилган сана: 07.01.2013 21:41

ЖАВОБ: 1) Тушунмадим, "Отинг нима, Тешавой" дан бўлди-ю :)
2) "Фаолият кўрсатиш" деганда профессионал ишлашни назарда тутсангиз - ҳеч бирида.
3) Кулгили. Мениннг қобилиятим ҳақида шунақа юқори фикрда эканликларидан хурсандман. (ҳатто ёзган комментимдан ҳам тажрибали юзерлар кимлигимдан дарров билиб олишади)
4) Агар МДҲ чемпионатига бизни таклиф қилган тақдирларидаям, ҳеч ким шахсан менинг фикримга биноан иш қилмайди. Тортишувдан мақсад - тортишув.
5) Ҳа, менимчаям шундай. Қозоқлардан орқада деб ўйлашмайди, лекин, назаримда.

Жавоб берилган сана: 09.01.2013 15:05


FarkhodFayz
САВОЛ: Qahramon aka Sport saytlaridan boshqa yana qaysi saytlarga kirib turasiz.
2. Har doim ko'rib boradigan ko'rsatuvingiz bormi Tvda(Ntvdigi ajoyib ko'rsatuvlardan tashqari)

Савол берилган сана: 07.01.2013 16:36

ЖАВОБ: Ижтимоий тармоқлар ва ютуб. Менимча, ҳар қандай янгиликни ёки "ссилка"ни шу ердан топса бўлади.
2)Унақа кўрсатув йўқ. Лекин турли мавзуларда яхши кўрсатувлар кўп - кайфиятга қараб, алоҳида айтмайман. Футбол кўрсатувлари ичида, НТВ Плюсдан ташқари, Россия2 даги "Удар головой"ни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан.

Жавоб берилган сана: 09.01.2013 14:59


FarkhodFayz
САВОЛ: Assalomu Aleykum! Real-ManYun o'yinida, Yunayted o'zining o'yinini o'ynarmikin yo huddi 2007-yil yarim Finaldigi Barcelonaga qarshi qo'llagan taktikaning yuqori ko'riniwini maydonga olib tushularmikin, Van Persini qochib ketishi yoki Chicharitoning qaysidir himoyachidan ildamroq harakat qilishiga umid bog'lanarmikin. Yunaytedning bu o'yindigi imkoniyatini qanaqa baholiysiz. To'g'ri Real hozirgi kunda Manchesterdan ko'ra yahshiroq futbol namoyish etmoqda, nazarimda Madridda juda yopiq taktikasini ko'ramiz Ser Aleksdan. Uyog'iga Old Traffordda Schoulsmi yo boshqasidan shedevr kutib qolamiz. Istardimki bu o'yinlar taktikalar jangiga aylanib ketmasligini, haqiqiy futboldan zavq olib, esingdami O'sha O'YIN dp eslab yurishimizga arziydigan o'yin bo'lishini kutib qolaman.

Савол берилган сана: 07.01.2013 10:56

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қўшиламан, менимча, МЮ ўйин бошида бироз активлашиб, кейинчалик ёпилиб боради. "Барселона" билан охриги финалда ҳам, ушбу мавсумда "Челси", "Сити"га қарши ўйинлардаям шунга ўхшаш режа кузатилди. Сабаби маълум, "МЮ" ижрочилар борасида "Реал"дан бироз кучсиз. Айниқса ҳимоя ва ярим ҳимоя марказида яққол муаммолар борки, очиқ футболга ўтиш хавфли. Яхшиси, Руни ва ван Персиларнинг кам имкониятлардан унумли фойдалана олиш қобилиятларига кўпроқ урғу қаратилса керак. Манимча.

Жавоб берилган сана: 07.01.2013 11:02


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum. Rostdanam H.Qodirov nomi ostida maqola yozadigan odamni yoshi ulugmi? U ham rosmana jurnalistmi?

Савол берилган сана: 06.01.2013 15:30

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, ёшлари анча улуғ инсон. Менга ўхшаган журналист, яъни хаваскор

Жавоб берилган сана: 07.01.2013 10:52


Richstar
САВОЛ: Men sizni fikringizga qushilaman. Men Alisher akaga osiyoda kim kuchli Kagava, Xonda Axmedovmi deb savol berdim. Ular Kagava deb javob berdilar. Wundan keyin ularning xar bittasini uyinini kurib chiqdim. Tugrisi xolis inson sifatida Axmedov ulardanam kuchliroq kurindi. Ishoning bu gapim Axmedov UZBEK bugani uchin emas!

Савол берилган сана: 05.01.2013 00:23

ЖАВОБ: Балки. Лекин Кагаванинг юқори савиядаги ўйинлари Аҳмедовникидан кўпроқ. Германиядаги охирги мавсумини эслаш кифоя. Балки Аҳмедовда бундай имкониятнинг ўзи бўлмагандир. Хуллас, ҳар ким ўзича, ўзи учун ҳал қилади буни.

Жавоб берилган сана: 07.01.2013 10:51

 

‹ First  < 60 61 62 63 64 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.