Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


RONALDINYO
САВОЛ: assalomu alaykum Qaxramon aka
barselonani mag'lubiyatlariga asosiy sabab deb nimani kursatgan bular edingiz...

Савол берилган сана: 27.02.2013 16:04

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида мақолада батафсил ёзишга уринганман.

Жавоб берилган сана: 27.02.2013 16:42


SHARQ
САВОЛ: Ассалому алайкум! Имкон топиб маколалар ёзаётганингиз учун катта рахмат! Айтганингиздек биз хам уша нащрдаги давр учун газета хариди учун 2 баробар ундан куп пул тулаб олишга рози эдик - афсус олдимиздан оккан сувнинг купам кадрига етавермаймиз _ажаб эмас, хозирча борингизга шукур!

Савол берилган сана: 26.02.2013 22:34

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Эътироф учун рахмат, лекин парданинг орқасидан қатъий назар, шуни даъво қилиб чиқяпмизми, демак шунга яраша талаб қилаверинг :))

Жавоб берилган сана: 27.02.2013 16:41


RONALDINYO
САВОЛ: assalomu alaykum Qaxramon aka.
xozirgi zamonaviy futbolda pele nechta gol urgan bular edi. Albatta shaxsiy fikrizni suradim
2. Bugungi kundagi Barselonaning mag'lubiyatlari ga asosiy sabab deb nimani kursatgan bular edingiz
oldindan raxmat javobiz uchun

Савол берилган сана: 26.02.2013 17:00

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Менимча, бу тарзда савол қўйишнинг ўзи нотўғри. Ҳар бир даврнинг ўз тарозиси бор, тўғридан тўғри солиштириб бўлмайди. Мисол учун, у пайтда персонал ўйнайдиган "киллер" ҳимоячиларга қарши ўйинларда Месси жароҳат олиб, аллақачон футболни тарк этган бўлишиям мумкин эди.
2) Бу ҳақида мақола ёздим.

Жавоб берилган сана: 27.02.2013 16:40


KOMILJON
САВОЛ: Qahramon aka siz faqat gazetaga maqola yozib pul topasizmi yo bowqa iwlarni ham qilasizmi?

Савол берилган сана: 26.02.2013 13:14

ЖАВОБ: Мен ҳозир газетага мақола ёзмаяпман ҳам, бу соҳада пул ҳам топмаянман. Умуман беш йилдан бери мақола ёзаётган бўлсам, фақат "Стадион" газетасидаги 8 ойлик фаолиятим давомида барқарор ойликка ишлаганман. "Чемпион"да эса ҳар хил вазият бўлган, лекин ўша нашрдаги давр учун пул тўлаб ишлашга ҳам розийдим :))

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 13:55


komilrahim
САВОЛ: Жавобингизни изохлаб берин "Мени Узбекистонда ким чемпион булиши кизиктирмайди"

Савол берилган сана: 26.02.2013 13:11

ЖАВОБ: Бирор жамоага мухлис эмаслигимни назарда тутгандим.

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 13:49


komilrahim
САВОЛ: салом, саволим куйидагича,янги мавсумда Локомотив жамосининг потенциали хакида кандай фикирлар билдира оласиз.

Савол берилган сана: 25.02.2013 16:31

ЖАВОБ: Салом. Таркиб кучли. Ҳатто чемпион ҳам бўлиши мумкин. Лекин мени Ўзбекистонда ким чемпион бўлиши қизиқтирмайди, бошқа савол қийнайди: бугун "Локомотив"да тўпланган футболчиларнинг ўйин савияси ўсиб борадими?

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 11:14


fathquqon
САВОЛ: Гаджиев,Р.Рахимов,К.Бердиев мана шундай мутахасисларни ЖЧ чикаетган жамоаларимизга таклиф килсак ,хозирги футболимиз тугрироги катнашмокчи булаетган мусобакаларимиз бизни мураббийларимизни хаяжонга солиб куядими ман демокчи булганим тепадаги мут-слар 4-5йил ишлашса ,обруйи ва билими шу макомдаги кишилар ишлайдиган вакт келдими ?

Савол берилган сана: 24.02.2013 17:17

ЖАВОБ: Нега айнан бу номларни тилга олдингиз? Бердиевнинг ўз иши бор, шунча йиллик меҳнатини ташлаб қўймаса керак, мабодо "Рубин"дан кетадиган бўлса-да, ўша жамоанинг ёшларини тарбилаш ниятида эканини бир неча бор айтиб ўтган. Гаджиев ва Раҳимовлар футбол мутахассис сифатида бизнинг мураббийлардан кучли бўлиши мумкин, аммо бизга нафақат ўйинни тушунадиган, шу билан бирга бошқарувчилик (Бердиевга ўхшаб) қила оладиган мураббийлар керак.

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 11:13


NASCAR
САВОЛ: Термамиз плеймейкерлигини Ҳайдаровга топшириб, синаб кўрилишига қандай қарайсиз? Шу болада маҳорат ва тажрибадан ташқари қандайдир оригиналлик ва ностандарт фикрлаш кучлидек туюлади менга.

Савол берилган сана: 24.02.2013 15:18

ЖАВОБ: Замонавий футболда "плеймейкерлик бир футболчига атайлаб топшириб қўйиш" йўқ. Тўғри, баъзи жамоаларда йиллаб тўпланган тажриба ёки жамоа ичидаги авторитет туфайли табиий равишда шундай мақомга чиқадиган футболчилар бор. Ҳозирги терма жамоамизда ҳужум ташкил қилиш ва креативликка жавоб берадиган бир нечта футболчилар мавжуд, Ҳайдаров ҳам шу футболчилар сирасига киради, менимча.

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 11:09


Gayratbek
САВОЛ: Қайси машҳур ўйинчилар билан шахсан танишсиз?
Бундай деганимни сабаби Д.Турдиалиев шарҳлаганда ўйинчиларнинг характери қилиқлари ва бошқа жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтардилар.
Масалан 2001 йил меҳмонда БААга 4-1 ҳисобида ютқазгандик ўшанда биринчи таймда Кошелев алмаштирилганди. Д.Турдиалиев кейинги баҳсда Кошелев ўзбек тилини жуда яхши билади. У ўтган ўйинда мен нимадир хато қилдимки алмаштиришди деб ўзидан қаттиқ хафа бўлган деб айтиб ўтганди. Кошелев эса ўша бахсда киритилган иккала голга ҳам ҳаммуаллифлик қилганди.
Сиз ҳам терма ёки клубларимизнинг баҳслари ҳақида кўп марта шарҳлар ёзгансиз. Балки алоҳида ўйинчиларга алоҳида тўхталиб ўтилса ўйинда яхшиликка ўзгариш бўлармиди?
Инсон фақат танқид эмас баъзан мақтов эшитишга ҳам эҳтиёж сезадику тўғрими?
Биз фақат танқид қилмаймизку деб ёзманг илтимос)

Савол берилган сана: 23.02.2013 19:31

ЖАВОБ: Машҳур ўйинчилар билан шахсан таниш эмасман. Гапингиз тўғри, фақат шарҳ ва интервьюлардан ташқари, алоҳида футболчилар ҳақида оргинал мақолалар ҳам керак. Лекин бу, ўзингиз қайд этганингиздек, ўша футболчиларни майдон ташқарисида ҳам биладиган, оддий мухлис билмайдиган маълумотларга эга бўлган журналистлар ёзгани дуруст.

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 11:06


futbolvatani
САВОЛ: Salom xozir kallamga bir narsa kebqoldi man uefa mdh taklifini korib chiqishga rozi boldi fifa esa yoq agar uefa bunga rozi bolsa g'arbdegi jamolaram oz ligasini tuzishiga harkat qilishi mumkinku real barsa myu chelsea milan liverpool bavariya va yana bir nechta top klublar birgalashib xuddi mdh ligasiga oxshagan chempionat tuzish taklifi bilan chiqishi mumkin adashmasam xuddiki nimaga rossiya ukrainaga ruhsat berdi bizga ruhsat berishmedi digandek siz shu narsaga qanday qaraysiz chunki bu taklif biroz oldin aytishgandi europani top jamolari agar eshitgan bolsangiz

Савол берилган сана: 23.02.2013 06:26

ЖАВОБ: Cалом. G14 амалга ошмаётганига сабаб фақат УЕФА эмас. Турли бошқа сабаблар ҳам бор. "Ана, ановиларга рухсат бердингиз-ку, биз ҳам шундай қиламиз" қабилида ҳал бўладиган ишлар эмас. Шунингдек, ҳозирги, "Миллий чемпионат + ЕЧЛ" тизими улар учун мукаммал деб ўйлайман, қачонки қандайдир, ўта принципиал қарама қаршиликлар юзага келмаса...

Жавоб берилган сана: 26.02.2013 11:04


MadridRMA
САВОЛ: Aka qaysi o'yinni tomosha qigan bo'lardiz? va nimaga? Barsa-Man city, Real madrid-Yuventus, Bavariya-Milan, Real madrid-Chelsi.

Савол берилган сана: 22.02.2013 10:50

ЖАВОБ: Реал - Ювентус.

Жавоб берилган сана: 22.02.2013 11:50


futbolvatani
САВОЛ: Salom mana xozirgi paytda mdx chempionati tashlil.qilishga qattiq kirishishdi xattoki juda kotta miqdorda mablag ajratildi va xar bir galabaga 3ml dollardan oshiq mukofot pullari berish vada qilindi bu pullarni asosiy qismi teletranslyatsalardan tushadigon mablag evaziga olinar ekan axir yoshbolayam biladiku buncha puldi 10dan 1qismiyam translyatsiya toplay olmasligini siz nima deb oylaysiz nima uchun bu chempionat tashkil qilishga qattiq kirishishdi asil maqsad nima kopchilik bu ishni oxiri yoqligini yaxshi tushunib bilib turibdiku agar pul ishlab topish bolsa manimcha qilingan xarajati yarminiyam qoplamasa kerak axir bu chempionat tashkil qilingan taqdirdayam butun dunyo kormediku aksariyat mdx davlalari koradi

Савол берилган сана: 20.02.2013 00:15

ЖАВОБ: Салом. Қўшиламан, бу мавзу блефга ўхшаб боряпти ва баъзи баёнотлар фақат кулгига замин яратяпти.
Лекин бошқа тарафдан, у одамлар шунчаки ярим йўлда қолиб кетмасалар керак, фақат асосий мақсад яширинлигича қолмоқда.Менга битта версия ёқди - "фейр плей" қонунини четлаб ўтиш. "Анжи", "Зенит" каби жамоаларни УЕФА нинг фейр плей текшируви қийнаб қўйиши табиий, тўғрими? Яъни қилинаётган сарфлар футбол даромадларидан ошиб кетмаслиги керак. Миллер нима қилади? Бошқа чўнтагидаги қайсидир компания билан Лиганинг транслациялар ҳуқуқини катта пулга сотиб олади. Ўша сумма айланиб келиб, клубларга энди "ҳалол" йўл билан қайтиб келади. бу ерда пул фақат Миллерники эмас, бир нечта клубларники ҳам бўлиши мумкин. Натижада клуб бир неча миллион футбол даромадига эга бўлади - сарфлар учун йўл очилади.
Энг ёмони кейинги келадиган савол: Нега Миллер шу ишни ҳозир қилиб қўя қолмаяпти? Албатта, ўзи учун бегона лигага шунча пул тикишни истамайди. Демак янги лига унинг "ўз лигаси" бўлиши керак. Хуллас шу ва шунга ўхшаш мақсадлар учун мухлисларнинг айтайлик, "ДинамоК-Спартак" бахсига булган согинчдан фойдаланишлари яхши эмас.

Жавоб берилган сана: 22.02.2013 11:50


Gayratbek
САВОЛ: "Маска" да кимлар қатнашади масалан мен сайтга купроқ янгиликларни ўқиш учун кириб тураман. Қатнашиш учун нима қилишим керак?

Савол берилган сана: 18.02.2013 16:16

ЖАВОБ: Вақти келганда, бу ҳақида маълумот берилади. Лекин очиғи, вақти келадими, йўқми, кутавериб зерикдим. Афсуски, бизда футбол ОАВ ҳам футбол клубларидаги муаммоларга эга: Эгалар журналистикани тушунмайди.

Жавоб берилган сана: 22.02.2013 11:20


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум Қахрамон ака
Бир латифа эсимга тушиб шунга боғлиқроқ савол йулламоқчиман.
"Америка Кубогининг чорак финал учрашуви бўлмоқда. Майдонда Аргентина ва Уругвай терма жамоалари куч синашмоқдалар. Асосий вақт дуранг натижа билан якунланди, қўшимча вақтлар ҳам. Навбат пенальтилар сериясига келди. Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Диего Форлан дарвозанинг ўртасига юқорилатиб зарба бериб гол киритди. Шарҳловчи Умид Рўзиев ушбу ҳолатни шарҳламоқда:
— Форлан дарвозанинг юқори ўрта бурчагини нишонга олиб, гол киритди."
Сиз ҳам телеведиеда шарҳловчилик қилганмисиз ёки қилмоқчимисиз. Умуман сизга қаси маъқул қалам(клавиатура)ми ё микрофон?

Савол берилган сана: 18.02.2013 16:14

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Мен микрафонда умуман ишламаганман, шунинг учун шарҳловчиларга бўлган муносабатим мухлис даражасида. Очиғини айтаман: Бугунги шарҳловчилар ёқмайди.

Жавоб берилган сана: 22.02.2013 11:19


Beknazarov
САВОЛ: Ассалому алайкум Қахрамон ака! Кеча Мирзахаким ака Тўхтамирзаев реални ўйинини шархлаётган пайтда: "Ронолду бугун ушбу мавсумдаги примеро учрашувларида 6-сариқ карточкани олди ва шу пайтгача карточкалар туфайли битта ўйинни утказиб юборган, қолган барча ўйинларда майдонга тушган" деб айтиб ўтди. Савол: Футболчи 2 та сариқ карточкадан кейин битта ўйинни ўтказиб юборишини хисобга олсак Ронолду шу пайтгача 2 та ўйинни, 6-сариқ карточкадан кейин эса навбатдаги 3-ўйинни ўтказиб юбормайдими?

Савол берилган сана: 18.02.2013 12:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ла Лигада 5 та сариқ карточка олган футболчи кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Жавоб берилган сана: 18.02.2013 13:11


UZBEKISTONIM
САВОЛ: Ассалому алайкум,яхшимисиз.Сайтда "Футбол заковати" тугашига оз вакт колди.Энди "МАСКА" номли лойихангиз качон сайтда берилади.Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 17.02.2013 22:20

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен ҳам кутяпман. Лекин тайёр эмас шекилли.

Жавоб берилган сана: 18.02.2013 13:12


MadridRMA
САВОЛ: Salom. Man utdni keyingi bosqichda deb hisoblasak buladimi? Real madridning imkoniyati qanday javob uyini oldidan...

Савол берилган сана: 17.02.2013 16:36

ЖАВОБ: Салом. Йўқ, имкониятлар ҳали ҳам тенг деб ҳисоблайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, МЮ нинг ютуғи, биринчи ўййиндан сўнг ҳам яхши имкониятни сақлаб қолганида. Бу жуда муҳим эди, зеро, Олд Траффорддаги ўйин олдидан "Реал" 5 кунда икки марта "Барселона"га қарши майдонга тушади. Бу фактор мадридликларга жиддий таъсир қилиши мумкин. Балки шунинг учун Моуриньо актив таркибни кенгайтиришга ҳаракат қиляпти ва кеча Мората, Кака каби футболчиларни ҳам майдонга туширди.

Жавоб берилган сана: 18.02.2013 13:14


USMONOV
САВОЛ: Sizni qishgi transferlarda eng xayratga solgan transfer???va eng kutilmagan???

Савол берилган сана: 15.02.2013 14:46

ЖАВОБ: Унчалик кутилмаган трансферлар бўлмади шекилли. Анельканинг "Ювентус"га ўтиши, аниқроғи, туринликларнинг бу қарорига яхши тушунмадим. Жамоага юқори классдаги ҳужумчи кераклиги анчадан бери муаммо, лекин ўртамиёналарни кўпайтиришда давом этмоқдалар. Бендтнердан кейин энди Анелька... Балки ёзда Льоренте бу муаммони ҳал қилар?

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:17


USMONOV
САВОЛ: salom!!!aytishlaricha Van Persi musulmon ekan shu tugrimi?

Савол берилган сана: 15.02.2013 14:45

ЖАВОБ: Салом. Билмадим

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:12


Barcafcdav
САВОЛ: Assalomu alaykum aka mani 2 ta savolim bor edi. Iloji bo'lsa faktlar bilan javob bersangiz.
1-o'yin markazdan boshlanganda birinchi o'yinchi, sherigiga tashladi. Sherigiga top tegishi shartmi, top markazdagi doiradan chiqib bolgan. Yoki ikkinchi komanda boshlab yuborsa bo'lovradimi?
2-savol: To'p tepildi himoyachi ataylab to'pni to'sdi qo'li bilan lekin to'p darvozaga kirib ketdi. Shunda gol inobatga olinadimi yoki penalte bo'ladimi. Aka biz spor o'ynab qolovdik. Javob uchun oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 13.02.2013 18:53

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Очиғи, бундай саволларга жавоб бера олмайман. Олимхўжа Бўроновга мурожаат қилинг :))

Жавоб берилган сана: 16.02.2013 23:11

 

‹ First  < 56 57 58 59 60 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.