24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
kechirasiz |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Саволим, локомотив жамоаси ва спорт тв атрофидаги миш-мишларга муносабатингиз. Цейтлин локо галабаси учун 30000000 олгани, уни дуппослангани, металлург дарвозабони ойнани тепиб синдириб жарохатлангани . Спорт твдаги гурухбозлик. Савол берилган сана: 15.04.2013 17:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳакамнинг 30000000 олиши - ёмон, ҳакамни дўппослашлари - ёмон, дарвозабоннинг ойнани тепиб синдириши - ёмон, телевидениедаги гуруҳбозлик - ёмон. Бу ҳақида фақат шунақа дейишим мумкин холос, чунки сиз келтирган воқеалар ҳақида аниқ маълумотларим йўқ. Жавоб берилган сана: 16.04.2013 17:53 |
komil |
САВОЛ: Салом Нима учун Бизни Спорт телеканалида Кучли бешликдан Германия чемпионати марказий уйинларини тугридан тугри олиб берилмайди? Мисол у-н Бавария,Боруссия,Байер... бошчилигидаги марказий уйинларни тугридан тугри олиб берса буладику, айникса Бавария ва Боруссияни бугунги кундаги уйинларига хар кандай жамоа хавас билан карашга арзийди ёки Турдан тургача курсатувида хам Бундеслига хакида деярли хеч кандай вакт ажратишмайди? Вахолангки бу Чемпионат сунги йилда А серияни ортда колдириб УЕФА рейтингида 3-уринда кутарилди.(балки бу саволни Спорт канали ходимларига берганингиз макул дерсиз?) ёки бизни Спорт канали шунчалик ортга колганми? кисман жавобини билсангиз сиздан хам эшитмокчи эдим. Савол берилган сана: 15.04.2013 15:58 |
ЖАВОБ: Cалом. Улар учун жавоб беришим қийин. Менимча, ТВ да асосийси мухлисларнинг қизиқиш доираси. Назаримда, "Бавария" мухлислари бизда Испания, Италия, Англия топклубларидан кўра камроқ. "турдан тургача"да эса шарҳловчилар иштирок этишади, улар Германия чемпионати ўйинларида кам ишлаганлари боис, маълумот ва фикрлар кам бўлиши табиий ҳол. Жавоб берилган сана: 16.04.2013 17:50 |
Arxeolog |
САВОЛ: YeChL da g'olib chiqiw uchun kimda imkoniyat ko'p deb o'ylaysiz? Савол берилган сана: 12.04.2013 20:30 |
ЖАВОБ: Учта жамоада деярли тенг. Дортмундда сал пастроқ, аммо ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 12:00 |
bahromjon |
САВОЛ: Пойтахт жамоаларидан кайси бирини бошкаларига нисбатан хаяжонлирок кузатасиз? Еки кайси бирига мухлислик киласиз? Савол берилган сана: 12.04.2013 20:06 |
ЖАВОБ: Фарқи йўқ. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 12:01 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Ассалому Алайкун Кахрамон Ака. Сизга саволим шундай. 1. Кайси Олийгохни Тугатгансиз ! 2. Д. ФАЙЗИЕВ СПОРТДАН ТАШКАРИ САЙТЛАРДА ХАМ ИШЛАГАНМИ, СТД.УЗ ГА ТАКЛИФ КИЛИБ КУРГАНМИСИЗЛАР Савол берилган сана: 12.04.2013 19:58 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети. 2. Унинг мақола ёзгани ҳақида эшитмаганман, ТВ бутунлай бошқа соҳа. Лекин таклиф қилиб кўрса бўлади, масалан, Россияда деярли барча шарҳловчиларнинг ўз блоглари бор. Даврон ТВ даги энг иқтидорли шарҳловчи сифатида, шу ишни ҳам бошлаб берса, ёмон бўлмасди, албатта. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:59 |
ishqiboz |
САВОЛ: Салом. Саволим МЮ ҳақида. Ситига ютқазиб қўйгандан кейин жамоа босим остида қолгандай тасаввур пайдо бўлмоқда менда. Сабаби, 12 очко етарлимасдек кўриняпти. Вест Хэм ва Сток Ситиларга уюштирладиган сафарлар, Арсенал ва Челси билан кетма-кет ўйинлар. Жамоа ҳозир санаб ўтган ўйинларимда ютқазиб қўйиши мумкин. Ҳоҳлаймизми йўқми Реалдан олинган мағлубият барибир таъсирини кўрсатяпти. Бунга Челси ва Сити билан ўйинлар мисол. Ўтган йилги ҳолат бир умрлик дарс бўлган. Сиз қандай фикрдасиз? Хавотирланишим асослими ёки уже чемпион бўлдикми? Жавобиз учун олдиндан раҳмат. Савол берилган сана: 12.04.2013 17:13 |
ЖАВОБ: Салом. Савол берган пайтингизда, "МЮ"нинг "Сити" билан ўйиндан кейинги ҳолати ҳақида билмасдингиз, кеча кўрдикки, ҳаммаси жойида. 12 очко жуда катта фарқ, яхши жамоа буни қўлдан чиқармаслиги аниқ. Фикрингизга қўшиламан, "Реал"дан мағлубиятдан сўнг, "МЮ" учун мавсум тугаб қолгандек бўлди, яна жамланиш қийин, айниқса бунақа катта фарқ билан. Уни сақлаб қолиш учун эса жамоада ҳамма нарса бор. Тақвимга келсак, "Сити" ҳам кучли рақибларга қарши майдонга тушади. Мавсум охирида, айниқса, аутсайдерлар хавфлироқ бўлишади. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:56 |
Gayratbek |
САВОЛ: Бавария — Барселона Боруссия Д — Реал Мадрид Наҳотки финалда Эл классико бўлса Бавария йирик ҳисобдаги мағлубият ўчини олармикан Савол берилган сана: 12.04.2013 15:40 |
ЖАВОБ: Шунинг эҳтимоли юқори, биринчи жуфтликда "Барселона"нинг имконияти кўпроқ деб ўйлайман. Сал. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:52 |
Gayratbek |
САВОЛ: Салом Қаҳрамон ака ОЧЛ гуруҳ ўйинларида икки клубимиз ҳам ёш ўйинчиларни майдонга туширди. Пахтакор асосий таркибда Бунёдкор заменадан (хавфли хисоб булса ҳам) Қайси бири тўғри позиция танлади деб уйлайсиз. Ёшлардан фойдаланиш борасида. (Менимча Бунёдкор тўғри қиляпди, сабаби ўйинчиларни бирданига эмас секин аста катта футбол ҳавосига мослаяпти) Савол берилган сана: 12.04.2013 15:37 |
ЖАВОБ: Бунга алоҳида бир қоида йўқ. Ҳар бир футболчи учун алоҳида қараш керак вазиятни. Рақобат бор, яъни, демак, "Пахтакор"да айнан ўша позиция учун ёш футболчи устунлик қиляпти, шу холос. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:51 |
Mardiyev |
САВОЛ: Salom bir xil savollar ham chiqarilmay qolishi mumkinmi? Савол берилган сана: 11.04.2013 23:58 |
ЖАВОБ: Салом. Имкон қадар қолдирмайман. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:50 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka yangi maqola yozmay qöydingiz. 1.paxta iskandarov va sergeyev borasida shoshmayaptimi. 2. Савол берилган сана: 10.04.2013 19:22 |
ЖАВОБ: Ёзяпман. Сергеев ва Искандаровларни майдонга тушираётганими? Менимча, нормал, бу ёшда "Олтин тўп"га даъвогар бўлганлар бор. Фақат уларга катта босим туширмаслик керак, буни мураббийлар мендан яхшироқ билишади, албатта. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:49 |
bahromjon |
САВОЛ: Ассалому алейкум Кахрамон Асланов! Аввалги саволимга берган жавобингиз учун рахмат. Навбатдаги саволим : Пахтакор жамоасига, тугрироги осие чемпионлар лигасидаги икки жамоадан кайсинисига кизикишингиз юкорирок? Пахтакорнинг имкониятларини кандай бахолайсиз. Химоячисиз (биргина Даврон Хошимов номинал химоячи холос) уйнаетганига кандай карайсиз? Ростдан хам пахтакор узбек футболи байрокдорлигига (бугунги кунда албатта) ишонасизми? Савол берилган сана: 10.04.2013 12:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳар икки жамоамизга бирдек мухлислик қиламан. Аммо потенциали юқорироқ бўлгани учун "Бунёдкор"га умид ва ишонч каттароқ. Жавоб берилган сана: 15.04.2013 11:48 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka! Savolim quyidagicha. Hozirda u, "NEFTCHI" ning o'yinlarini barqaror deb aytolmayman. Sizda bu taklifga imkoniyat qay darajada bilmadimu, lekin zamonaning zayli bilan (Farg'ona) NEFTCHI klubiga bosh murabbiyligiga nomzodiz qo'yilsaaaa.......:) Савол берилган сана: 09.04.2013 07:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фикрларингизга қўшиламан, "Нефтчи"нинг натижалари барқарор эмас, мен мураббий бўлсам, натижалар барқарорлашишига ҳам ишонаман. Ҳамма натижалар бир хил яъни йирик мағлубиятлардан иборат бўлади :)) Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:16 |
bahromjon |
САВОЛ: Хурматли К. Асланов саволимни жуда жиддий кабул килмаган холда, лекин самимий жавоб беришингизни истардим. Савол шундай: Маколаларингиз остида мухокамаларда жуда куп катнашаман ва деярли барчасига сиздан (Heroliondan) жавоб оламан. Жавобларда сизни кандайдир салбий эмоциангиз бордек таассурот уйгонади менда. Айтингчи мухокамадаги фикрларим сизни ростдан хам гашингизга тегадими? Сурардимки тулик ва очик жавоб берсангиз! Савол берилган сана: 08.04.2013 21:06 |
ЖАВОБ: Йўқ. Комментлар ичида фақат шахсиятга ўтилганлари ғашимга тегади холос. Сизнинг комментларингизда ундай нарса сезмаганман. Балки қайсидир фикрларингизга эътироз билдиргандирман ва бу сизга қўпаол туюлгандир. Узр сўрайман, қўполлик қилиш нияти ҳеч қачон бўлмаган :) Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:14 |
beckTU |
САВОЛ: Ака Баварияни чемпионлиги билан табриклайман!!))) Савол берилган сана: 08.04.2013 15:16 |
ЖАВОБ: Менга "Боруссия" кўпроқ ёқади :) Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:12 |
BukharaMU |
САВОЛ: Assalom aleykum Qahramon aka. " Men-Abramovchiman! " maqolayizni ehtiros bilan yozilganini tan olasizmi? Savolni noo'rin bergan bo'lsam oldindan uzr so'rayman =) Савол берилган сана: 08.04.2013 14:26 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Саволингиздан кейин мақолани қайта ўқиб чиқдим ва "мана шу ерини бекор ёзибман" деган фикр пайдо бўлмади. Демак, ўша эхтирослар фикрлашимга таъсир қилмаган. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:11 |
raulstar |
САВОЛ: Menimcha hozirgi Man. Sityni faqat Yupp Haynkes eplay olsa kerak? (Mourinyo bormayman degan :) ) Савол берилган сана: 08.04.2013 12:39 |
ЖАВОБ: Билмадим. Яхши мураббийлар кўп. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:08 |
raulstar |
САВОЛ: Bavariadagi Xavi Martines haqida qanday fikrdasiz? Men tahminan Bavarianing 10-tacha o'yinini ko'rdim lekin birorta o'yinda uning foydasi tekkanini ko'rmadim )) Савол берилган сана: 08.04.2013 12:35 |
ЖАВОБ: Унинг позициясидаги бошқа футболчилар ҳам у қадар ёрқин кўзга ташланмайдилар. Мартинес йил бошида бироз киришиб кета олмади, ҳозир эса "бавария"нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиб улгурди. Гвардиола пайтида унинг таъсир доираси янада ошади деб ўйлайман, бир пайтлар Пеп уни Барселонага олиб келмоқчи ҳам бўлганди. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:08 |
Smile |
САВОЛ: Aka Assalomu alaykum! Stadionga tushib turiptilarmi? Tasurotlar? Loko b-n uyindan nima kutyapsiz Uz.TYni Quqon futboliga ma'lum miqdorda pul ajratishinimi yo UzTYni har tomonlama sobiq a'zolaridan (futbolchilardan tortib ...) qattiq qarshilik?))) Савол берилган сана: 07.04.2013 16:02 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билишимча, ғолиб икки ўйин натижасига кўра аниқланади. Ягона ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин, аммо икки ўйинда қўқонликлар етарлича қаршилик қила олмасалар керак. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:06 |
Azamreal |
САВОЛ: Мани сизга саволим йук факат сизга рахмат айтмокчиман, факат сиз хамма саволларга жавоб ёзасиз, твитизда хам активсиз. Тасанно! Каниди бошкалар хам сиздай актив булганида?! Савол берилган сана: 07.04.2013 03:27 |
ЖАВОБ: Эътироф учун рахмат. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:05 |
futbolvatani |
САВОЛ: salom bolajak raqiblarimiz Korea vs Qatar oyini kordizmi agar korgan bosez ulardi oyin sifati bizga qaraganda aancha yaxshi yutqazganiga qramasdan Qatarham ajoyib oynadi.Shu xaqida oziz fikriz Uzbekiston bularga qarshi oyinda ayniqsa jismoniy jihatan hamda ruhiy jihatan ozlarini yaxshi tayorlash kere manimcha 1 orinda jismoniy tayyorgarlika etibor berishsa yaxshi bolardi ayniqsa Koreaga qarshi oyinda bu juda muhim chunki Koreaga qarshi mehmomnda oynemiz. Савол берилган сана: 06.04.2013 23:43 |
ЖАВОБ: Салом. Очиғи, иккита параллел ўйинни кўриб, савияни солиштирадиган даражада мутахасси эмасман. 1996 йилги Осиё Кубогининг биринчи турида Япония ва Сурия ўзаро куч синашган. Кейин эса ўша гуруҳдаги Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнаганди. Иккала ўйинни ҳам кўрганман, шиддат, тезлик ва кўп жиҳатларда иккинчи жуфтлик яққол устундек кўринганди назаримда. Чунки японларнинг Сурияга қарши ўйини жуда паст суратда бўлган, ўйин унчалик қовушмаган, зўрға иродали ғалабага эришишган. Аммо кейинги турда Япония Ўзбекистон дарвозасига 4 та жавобсиз тўп йўллаган. сурияни ҳам юта олмаганмиз. Айтмоқчиманки, жамоа ўйини рақиб ўйини билан ҳамоҳанг тарзда етилиб, бир динамик мувозанатда кўтарилиб, пасайиб туради. Таққослаш қийин. Мутахассислар эса футболчиларнинг кўрсаткичлари, тўпсиз ҳаракатланиш ва бошқа жиҳатларни ҳам кўра оладилар ва қандайдир хулоса берадилар. Жавоб берилган сана: 09.04.2013 14:04 |
‹ First < 48 49 50 51 52 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|