Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


UzbLondonda
САВОЛ: An'ana davom etarmikin?

Савол берилган сана: 24.04.2013 10:23

ЖАВОБ: Қайси анъана?

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:10


Gayratbek
САВОЛ: Оҳ лекин Барселона деганди Хайрулла Хамидов бир пайтлар.
1. Бу алоҳида бир ўйиндаги натижами ёки инқирознинг бошланишими?
2. Балки авлодлар алмашинуви бошланаётдир?
3. Тўғриси Бавариянинг бунақа устунлик билан ғалаба қозонишини кутмагандим. Ҳисобдаям ўйинни ташкил қилиш борасидаям. Сувни кўрмай иштонни ечиш керакмаску аммо Бавария менга ҳозирги кунда Европада тенгсиздай кўриняпти.

Савол берилган сана: 24.04.2013 09:14

ЖАВОБ: Бу ҳақида блогда мақола ёздим.

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:17


Gayratbek
САВОЛ: http://std.uz/news/detail/45961 манзилдан
"Хихон шармандаси" атамасини ўқиб қолдим. Нима воқеа руй берган бу атамага мос билмайсизми?

Савол берилган сана: 23.04.2013 16:10

ЖАВОБ: Ҳозир аниқ деталларигача айтишим қийин, адашмасам, Евро-84 саралаш ўйинларининг сўнгги турида Испания финал босқичига чиқиши учун МАльтага 12 та гол уриши керак бўлган ва испанлар буни уддалашган. Воқеа Европада шов шувга айланган. Интернетдан тўлиқ версияларни топсангиз бўлади, билишимча, "Чемпион"газетасида Нодир ака Мирҳодиев ушбу ўйин ҳақида мақола ҳам қилганди.
Менимча, русчадан таржима бироз нотўғри бўлибди, "Хихон шармандаси" эмас, "Хихондаги шармандагарчилик" бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:13


AMATEUR
САВОЛ: Osiyo futbolini Arab shayhlari (pullari) boshqaradi degan gapga qanday qaraysiz? Ishonasizmi? Menimcha,biz vahima qilgan darajada bulmasa kerak ularni ta'siri.

Савол берилган сана: 23.04.2013 13:25

ЖАВОБ: Албатта, масалан натижаларни кўринг, нечта араб жамоалари турнирларда ғалаба қозониб ёки жаҳон чемпионатига чиқяпти?

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:09


Dinamachi
САВОЛ: aka g'alaba bn tabriklayman. M.Yu chempion APL.
Aka hozirda van Persini narxi qanchaga chiqdi.

Савол берилган сана: 23.04.2013 12:37

ЖАВОБ: Рахмат. Унинг ёши ўтиб боряпти. Энди ошмаса керак

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:08


SHARQ
САВОЛ: Ассалому алайкум! МЮ ва САФ нинг ишига мехри баланд Кахрамон табриклайман!

Савол берилган сана: 23.04.2013 11:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат )

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:08


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Хайрият, укимаган экансиз))). Уша эски масала буйича, яъни клубларни хусусийлаштириш хакида сураган эдим. Кайси йуллар билан фойда олиш мумкин, узи битта камандани сотиб олиш канча туради, кимга мурожаат килиш керак ва х. Шулар хакида маълумот керак эди. Сизникими, бошкасими аник эсимда йук газетамикине шу хакда макола чикканди. Агар Сизники булса сайтга жойлашни иложи борми?

Савол берилган сана: 23.04.2013 10:53

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Очиғи, ҳатто Англияда ҳам дунё бўйлаб мухлисларга эга бўлмаган клублар футбол орқали ҳаражатларни қоплай олишмайди. Ўз ПФЛ фақат Ўзбекистон билан чегараланганини ва ПФЛ АПЛ эмаслигини эътиборга олсак, бу умуман иложсиз нарса. Ҳар йили 3-5 миллиард пул сарфлаш ва ҳаражатларнинг кичик қисмини ҳам футболдан топмаслик, узоққа бормайди ва ярим йўлда қолиб кетиши шубҳасиз. Ёки у сарфлаган пулларини қайсидир йўллар билан чиқариб олишга ҳаракат қилади - келишилган ўйинлар, тотализатор орқали пул топиш ёки даромадларни легалллаштириш ва ҳоказо. Бу эса футбол учун янада хавфли.

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:17


bahromjon
САВОЛ: Охирги ун йилликдаги энг еркин уйинчилардан битта жамоа тузинг илтимос аник булсин. Позициялар буйича ва албатта мураббийни хам номма ном курсатинг узбекистонлик уйинчиларидан демокчи эдим. Мархамат...

Савол берилган сана: 23.04.2013 01:39

ЖАВОБ: Позиция бўйича тузим қийин. Дарвозабон: Нестеров. Ҳимоячилар: Ашурматов, Алиқулов, ярим ҳимоячилар: Қосимов, Жепаров, Кападзе, Аҳмедов, Ширшов, ҳужумчилар: Максим Шацких ва Александр Гейнрих. Мураббий: Абрамов

Жавоб берилган сана: 24.04.2013 10:07


Gayratbek
САВОЛ: ЖАВОБ: Салом. Мана бу ерда ёзганман.
http://std.uz/blogs/author/herolion/articles/1454
Ушбу мақолани ўқиганман. Албатта биз ҳали ЖЧга чиққанимиз йўқ. фикримча сиз МТЖни 1998 йилги Болгария ҳолатига тушиб қолишимиздан хавотирдасиз.
Сабаби 1994 ЖЧда 4-ўринни олган болгарлар 1998 ЖЧда айнан ўша таркиб билан қатнашиб гуруҳда қолиб кетганди. бунинг устига 6-1 ҳисобидаги мағлубиятни ҳам қабул қилиб олганди.

Савол берилган сана: 22.04.2013 17:06

ЖАВОБ: Ўша 1994 йилдаям лекин 3-ўрин учун баҳсда 0:4 ютқазишганди :)

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 19:47


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Бундан олдинги менинг саволим "сверхтупизм" хисоблаб жавоб бермаганингизни тушундим. Майли, уша одам кимлигини вакти келиб айтаман. Лекин фойдаси ва зарарлари хакида Сиздан маслахат олсам буладими?

Савол берилган сана: 22.04.2013 17:05

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, минг бор узр. Ўша саволингизга "жавоб"ни босаман деб ўчиб кетиб қолди. Қайта тиклаб бўлмади. Саволни ўқишга ҳам улгурмагандим. Бошқаларга берган жавобларда қистириб ўтай дедим, лекин, кўрасизми, йўқми, ўзингиздан савол кутгандим.

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 18:48


Gayratbek
САВОЛ: Биринчи марта савол берганимдан жавобини оляпман худди онлайн мулоқотга ўхшайди. узрда агент однода курганман аммо стд.да эмас гап йўқ. сиз ҳам футбол мухлисларига савол йўллаш ҳақида ҳеч уйлаб кўрганмисиз?

Савол берилган сана: 22.04.2013 17:02

ЖАВОБ: "Футбол мухлиси" мен учун бегона бир ҳолат эмас, ўзим ҳам мухлис бўлганим учун умумий саволлар туғилмайди. Конкрет бир шахсга нисбатан пайдо бўлиши ммукин.

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 19:46


Gayratbek
САВОЛ: ПФЛни кузатиб боряпсизми? Жорий мавсум кимлар кашфиёт бўлиши мумкин?

Савол берилган сана: 22.04.2013 16:56

ЖАВОБ: Кашфиёт кутганим йўқ. Кашфиётларнинг кейинги фаолиятини кузатсангиз, бунга эътибор ҳам қилмай қўяркансиз. Яхшиси, ўша эски кашфиётлар ниҳоят кучли фтуболчи сифатида шаклланишини истайман. Масалан, Нагаев, Зотеев, Ҳасанов, Мусаев...

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 16:59


Gayratbek
САВОЛ: Футбол агентлари ҳақида фикрингизни билмоқчийдим. Биров керак дейди биров керакмас дейди. Агент футболчи учун керакми ёки футбол учунми нима деб ўйлайсиз?

Савол берилган сана: 22.04.2013 16:55

ЖАВОБ: Бу соҳада кўп нарса билмайман, умуман Ўзбекистонда бу соҳа тубдан бошқачароқ тизимда ишлайди. Умуман олганда, фойдаси бор, албатта.

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 16:57


Gayratbek
САВОЛ: Саломалайкум Қаҳрамон ака!
Баварияни ўйинларини кузата туриб, Гвардиола ҳақида савол туғилиб қолди. Ҳозирги кунда Баварияни ўйинлари жуда очилиб кетган. Кетма кет йирик ва чиройли ғалабаларга эришмоқда. Чемпионлик анча олдин ҳал этиб қўйилди.
Саволим қўйидагича Гвардиола 2013/2014 мавсумда қийналиб қолмасмикан. Сабаби Моуриньо ўрнига келган Рафа Бенитес жуда жуда қийналганди ва охир оқибат мураббийлик курсисидан бўшаганди. Бенитесни мураббийлик ишлари жуда яхши деб ўйлайман Валенсия билан чемпион бўлган, Ливерпул билан ЕЧЛ ғолиби умуман олганда ажойиб мураббий аммо Интерда Янаям кучайиши керак бўлган жамоа билан ғалабали ўйин кўрсатолмади.
Гвардиолани Барсадан бошқа ишини кўрмаганмиз. Барсада мавжуд жамоага мураббий унчалик ҳам керак эмас деган гапнинг исботини ушбу мавсумда бир неча бор кўрдик.

Савол берилган сана: 22.04.2013 16:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Қўшилмайман, "Интер"да Моуриньодан кейин жамоа янада кучая олмасди. Снайдер, Милито, ЭтоО, Майкон ва бошқа футболчилар учун ўша мавсум энг юқори нуқта эди, кейинчалик ўйин орқага кетиши табиий эди. Бенитес вазифасини ўхшата олмай қолган.
"Бавария"да эса таркиб анча ёш, балки Рибери ва Роббен пасаяр, аммо бугунги таркибга ҳатто бу ҳам катта таъсир қилмаслиги мумкин. Камида таъсир қилдирмаслик учун ҳам ҳаракат қилиш керак, ахир барибир ҳар қандай жамоа курорт эмас-ку, муаммолар бўлиши табиий.
"Барселона"га мураббий шарт эмас, деган фаразнинг акси исботланди менимча. Февралда.

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 16:56


Shavkatfcb
САВОЛ: Salom Qaxramon aka sogligiz yaxshimi? Sizga savol- mani milliy terma jamoamizni kelajagi xavotirga solmoqda avlodlar almashuvi sababli milliy terma jamoamiz bir necha yil ortamiyona bolib biz muxlislarni xafa qilmasmikan? umuman avlodlar almashuvi davrini tasavvur qilib koring va fikringizni ayting! oilangizga tinchlik va ijodingizga omad aka.

Савол берилган сана: 22.04.2013 09:42

ЖАВОБ: Салом. Мана бу ерда ёзганман.
http://std.uz/blogs/author/herolion/articles/1454

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 11:16


bahromjon
САВОЛ: Охирги ун йилликдаги энг еркин уйинчилардан битта жамоа тузинг илтимос аник булсин. Позициялар буйича ва албатта мураббийни хам номма ном курсатинг.

Савол берилган сана: 21.04.2013 23:32

ЖАВОБ: Битта таркибга сиғдириш қийин. Жуда кўп улар. :)

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 11:16


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум! Бир неча кун олдин бу еррда Керрик хакида гаплашгандик. Керрик "Йилнинг энг яхши футболчиси" номинацисига номзодлардан бири сифатида киритилди.Тугри Майклда голиб чикиш учун имконият кам, аммо барибир бу унинг учун эътироф. МЮда хозир ундан бошка кучли марказий ярим химоячи йук. Клеверли САФнинг ишончини окламади менимча, охирги мухим уйинларда у захирада колиб Гиггз майдонга тушяпти. Гиггз ва Скоулз табиий-ки хар бир уйинда катнаша олишмайди, Андерсон жарохатга моил футболчи. Шуларни хисобга олиб МЮ ёзда марказий ярим химоячи олиши мумкинми, сизнингча ким(сотиб олиш мумкин булганлардан) МЮнинг марказий ярим химоясини кучайтирган буларди.

Савол берилган сана: 20.04.2013 21:44

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Менимча, "МЮ"га икки нафар марказий ҳимоячи керак.
1) Ҳужумкор креатив ярим ҳимоячи. Модрич, Азар, Снайдер каби футболчиларга менимча, шу мақсадда эътибор қаратилганди. Эрнанес (Лацио) бор, масалан.
2) Курашувчан. Мисол учун Видал мос келиши мумкин. Жонс баъзи ўйинларда эплай олиши мумкин, аммо Видал ҳужумни бошлашда ҳам яхши ўйнай олади. Погба МЮ га мос келмади, у кўпроқ Туре, Виейра каби услубда ўйнайди, тўпни ўзида МЮ ўлчовида кўп сақлаб қолади. МЮ да тўпдан тез ва вақтида ажралиш жуда муҳим.
Мана шу икки хил ярим ҳимоячи билан Кэррик тандем бўла олмайди. Унда креативлик ҳам ўртача, курашувчанлик ҳам. У кўпроқ Бускестга ўхшайди, асосан тўғри позиция танлаш ва биринчи пасни беришда уста. Юқоридаги футболчилар олинганда, "МЮ" учта марказий ярим ҳимоячи билан ўйнашга мажбур. У ҳолда эса, қанотларга путур етади.
Сих ҳам кавоб ҳам куймайдиган вариант, албатта, Клеверли-Кэррик жуфтлиги эди, бири бирини тўлдиради. Лекин бу ҳолда, қанотлар ўта кучли бўлиши керак, афсуски, Янг ҳам, Нани ҳам, ВАленсия ҳам ишончни оқлай олишмаяпти.
Вариантлар кўп, менимча, битта бузғунчи марказий ярим ҳимоячи олинади. Кагава ва Руни орқароққа тортилиб, креативлик қўшилади. Ёки Уэлбекни ҳам ниҳоят ярим ҳимояга ўтказилиши мумкин. Мавсум давомида битагина гол уриб, яна АПЛ нинг энг яхши ўйинчи бўлишга даъвогарлик қилаётган ҳужумчидан яхши ярим ҳииоячи чиқса керак :)

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 11:15


Hamkor
САВОЛ: ЖЧ йулида ракибларимиз кулларидан келган хамма нарсани килишяпти, харакат килишяпти (йигинлар, уртоклик учрашувлари, хакамлар, чартер рейслар ва х.к.)Бизда булса Косимовни иши БУНЁДКОР ортмаса керак (31-майгача ОЧЛда 4та чемпионатда 4та уйин бор) Агар ЖЧга чикишни хохласак Косимов хеч булмаса шу 2 ой факат МТЖ билан шугилланиши зарур. Фикрингиз?

Савол берилган сана: 20.04.2013 18:40

ЖАВОБ: Ўтган йили МТЖ туфайли "Бунёдкор" муҳим ўйинларни бой берди. Бу сафар акси бўлиши мумкин. Ҳар икки жамоада менежмент бор, бу ҳолат қониқтираётгани ажабланарли, албатта.

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 11:02


Famous
САВОЛ: 2009 йил ЧЛ ярим финалида Челси - Барселона (1-1) уйинида хакам Т. Х. Эвребе килган хатолари хаммага маълум. Бирок уша хатолар сузи куштирнок ичида ишлатилса тугри булиши кейинрок маълум булди.
Уша уйиндан олдин УЕФА масъул котибларидан бирининг Эвребе билан булган сухбати оммага ёйилиб кетди. Котибнинг гаплар тахминан куйидагича булган экан: "Ярим финал уйинлари бошланяпти. Буни каранг, бу гал хам 2008 йилдагидек финал такрорланиши якин турибди. МЮ ва Челсида имкониятлар юкори. ЧЛ анча нуфузли турнир. Ишкилиб, кизикиш пасаймаса булди. Сизга эса ушбу уйинни ишониб топширяпмиз. Сиз тажрибали хакамсиз. Ишингизни адолатли бажараверинг. Хеч кандай тазйик ва босимларга эътибор берманг. Сиз ФИФА тоифасидаги хакамсиз. Сиз бизнинг химоямиздасиз. Омад тилайман".
Бу гаплардан тугри хулоса чикарган Эвребе "адолат" билан бошкарди. Дархакикат, уйиндан кейинги тазйик, тахдидлардан УЕФА Эвребени химоя килди.
Сиз бу хакда кандай фикрдасиз? Сизнингча, бу гаплар ростдан хам булганмикин, ёки уйдирмами? Узим ишонишни хам, ишонмасликни хам билмайман. Чунки юкоридаги сухбат расман тасдикланмади.

Савол берилган сана: 20.04.2013 16:02

ЖАВОБ: Бундай суҳбатларга ишонмайман. Мисол учун, Эвребе ростанам "Барселона"га ёрдам беришни ният қилганида, у жамоа футболчисига қизил бермаслигиям мумкин эди.
Ўша ўйиндан кейин, "Гол" кўрсатувида Равшан Эрматов билан ушбу масалада суҳбат бўлган. Эрматов ўша ўйиндаги ҳакамнинг барча шубҳали қарорларини таҳлил қилган ва ҳакам бир марта "Барселона" фойдасига, икки марта "Барселона" фойдасига хато қилганини айтган. У - мутахассис. УЕФА унга телефон қилиб, ""Гол"да Эверебени оқлаб бер, бўлмаса гап сўз кучайиб кетади" демаган бўлса керак :)))

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 11:00


Famous
САВОЛ: Хакамлар борасида хам саволим бор эди.
Европа уйинларида хакамлар хатоси куп кузатилмокда. Бу хатолар кимгадир фойда, кимгадир зарар беряпти. Бу хакда куп гапирилса хам, хатолар давом этиб келмокда. Нега мутасадди ташкилотлар хакамлар хатосига бефарк булишяптии? Футболчилар бирор куполлик ишлатишса-ю, бу нарса хакамнинг эътиборидан четда колиб кетса хам, уйиндан кейинги лавхалар оркали уша ташкилотлар футболчини жазолашади. Хакамлар хатоси эса четда колиб кетади. Улар чора курилмаслигидан, ташкилотлар томонидан кандайдир "заговор" борми деб хам уйлаб коламан. (Эвребе вокеаси бунга яккол мисол, уша вокеадан кейин баъзи тафсилотлар фош булган эди, кейинги саволимда тухталиб утаман).
Сизнинг фикрингиз?

Савол берилган сана: 20.04.2013 15:40

ЖАВОБ: Аввало, "ҳакам хатоси" деган тушунчани турлича талқин қилиш мумкин.
1) Техник хатолар, масалан яққол голни аниқлай олмаслик, офсайдни нотўғри белгилаш, ноҳақ пенальти белгилаш ёки белгиламаслик ва ҳоказо. Бундай хатоларга ташкилотчилар жуда тез реакция беришади. Масалан, ЖЧ-2010 чорак финалида Лемпардни голини ҳисобламаган ёки Тевеснинг голини хисоблаган хакамлар (Ларионда ва Розетти, адашмасам) дарҳол ЖЧ дан четлатилишганди. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, бундай хатолардан ҳеч ким кафолатланмаган, тажрибали ҳакамлардаям учрайди. Ҳакам ҳам инсон, робот эмас, назарий тарафдан ҳам аниқлай олмаслик ҳолатлари бор. Бундай хатолар учун қаттиқ жазолашлар бўлса, эртага умуман ҳакам қолмаслиги мумкин.
2) Услубий хатолар. Масалан, Йошиданинг хатоси. Яъни қоидаларни нотўғри қўллаш, чалкаштириб юбориш ва ҳоказо. Бу ҳолат ҳакамнинг етарлича савияга эмаслигини кўрсатади ва одатда, узоқ муддатга четлаштирилиши мумкин.
3) Атайлаб ён босиш. Ҳар қандай қарор бундай хулосага асос бўлмайди. Бу футбол ташқаорисидаги далиллар билан қувватлантирилиши шарт. Бу ҳолда, жазо янада қаттиқроқ бўлади.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тушунмовчилик ёки мунозаралар йўқ. Мухлислар орасида, футбол жамоатчилигида асосий мунозаралар бошқа ҳолларда, яъни, ҳакам ихтиёрига ҳавола қилинган вазиятларда юзага келади. Бу шундай ҳолатки, ҳакам қандай қарор қабул қилмасин, у ҳақ деб баҳоланади. Бутун дунё айблаган ҳакам ҳам расман оқланиши мумкин. Бу ҳақида мақола ёзганман. Мана бу манзилда ўқишингиз мумкин агар қизиқ бўлса:

http://www.uff.uz/news/sections/other/15160

Жавоб берилган сана: 22.04.2013 10:53

 

‹ First  < 46 47 48 49 50 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.