Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Smile
САВОЛ: Endi +ga savollar..))
uzbek kinosidagi siz eng yoqtirgan film? Oxirgi chiqqan "Qovun"ni kurdizmi? Kurgan busez yoqdimi? Kurmagan busez kurin..
Suraganim odamlarimizi ongini saviyasi hozirgi chiqayotgan bir martalik yengil yelpi uzbek kinosi b-n bir xil bupqopti shundey kinoni yarim odam bachkana diyapti yarmi tushunmasdan oxirgacha kurmapti..

Савол берилган сана: 29.04.2013 12:53

ЖАВОБ: "Қовун" ёқмади. Умуман Зулфиқор Мусоқовниг ҳамма мақтайдиган кинолари ҳам менга унчалик ёқмайди. Яхши бошлаб, охирини ғалати фалсафа қилиб ташлайди. Бу шахсий фикрим.

Жавоб берилган сана: 30.04.2013 12:44


Smile
САВОЛ: Assalomu alaykum! Agar oliyga chiqsa matbuot kotiblikka taklif etishsa nima derdiz?))

Савол берилган сана: 29.04.2013 12:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ.

Жавоб берилган сана: 30.04.2013 12:42


Chimketlik
САВОЛ: ассалому алейкум. Кахрамон ака бошка давлатлардан яшайдиган узбекларга Узбекистон мтж уйинларига чипта олишни имконини яратишни иложи борми? Куп бор футболга бориб чипта булмай уйинни куролмай кайтган вактларимиз булди. 2. бошка давлатда Узбекистон мтж фан клубини очса буладими?

Савол берилган сана: 28.04.2013 20:11

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Агар олдингидек бўлса, тошкентликларда ҳам билет учун кафолат йўқ. Балки Қатар билан ўйингача ўзгарар. Масалан, интернет орқали савдони йўлга қўйиш ҳақида фикрлар ўртага чиқувди яқинда.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 11:00


Smile
САВОЛ: Assalomu alaykum! Bugungi Loko bn uyin haqida fikriz? Yutqaziwi aniq busayam oma harakat qipkurishdi uyinchilaram muxlislaram molodsi)) hammasidanam stadiondegi muhit yoqdi ayniqsa sbornidelardi uyin paytidayam sizlab gapiriw, uyindan keyin karsak chalib kuzatiw, bularkanu baklashka yo örindiq otmasdanam utirsa)) Keyin T. Kapadzeni tayinlanuvi haqida: biron maqsad kuryapsmi yo shunchaki?

Савол берилган сана: 28.04.2013 00:06

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, яхши ўйин бўлди. Қўқонликлар ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилишди. Кападзенинг тайинланишидан бирор аниқ хулосага келиб бўлмайди, лекин янги ҳомий топилгани ва балки 1-2 йилдан сўнг олий лигага чиқиш вазифаси қўйилиши мумкинлиги ҳақида гаплар ҳам чиқди. Билишимча, агар шундай бўлса, Баҳром Ҳакимов "старт"да турибди :)))

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:59


Famous
САВОЛ: Лукас Моура истеъдодига кандай бахо берасиз? Нега грандлар уни сотиб олишмаяпти?

Савол берилган сана: 27.04.2013 15:31

ЖАВОБ: Лукас Моура жуда истеъдодли футболчи экани шубҳасиз. Биринчидан, ПСЖ ҳам суперклуб бўлишга ҳаракат қиляпти ва Лукаснинг қарорини оқласа бўлади. Сабаби, бирданига кучли ва рақобатбардош таркибга, кучлироқ лигага ўтса, йқолиб қолиши ҳам мумкин эди. Бошқа бразилияликлар ҳам асосан Голландия, Португалия ёки Франция чемпионатлари орқали топ клубларга ўтишган. Роналдо, Роналдиньо, масалан. Истисно фақат Кака бўлса керак.
ПСЖда юқори мақсадлари билан бирга, таркиб энди қуриляпти, ўзини кўрсатиш имконияти кўпроқ, ҳали ҳар бир чизиққа ўша савиядаги иккитадан футболчи йўқ.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:56


Dinamachi
САВОЛ: Aka,bundes liga hech qachon A seria,APL böla olmaydi menimcha,fikriz

Савол берилган сана: 27.04.2013 12:23

ЖАВОБ: "Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг". Бундеслига деярли барча кўрсаткичларда А-Сериядан ўзиб кетган, баъзи кўрсаткичларда АПЛ га етиб ҳам олган.
Фақат битта минус, Германияда юқори амбицияларга эга бўлган топ клубларнинг йўқлигидир. Бюджет, йўналиш бўйича ҳам ўша мақсадларга ҳғамоҳанг бўлиш нуқтаи назаридан айтяпман. Масалан, ўша "Боруссия"нинг ЕЧЛни ютиши мумкин, лекин бу ўзига хос воқеа бўлади холос, сабаби дортмундликлар айнан ЕЧЛ ғолиби бўладиган даражада етиб келганлари йўқ, бу ерга. Жамоа энг кўп маош оладиган футболчиси "КПР"даги Кристофер Самбадан кам оларкан. Шунинг учун, бу жамоа келаси йили юлдузлардан айрилиб қолса ҳам ажаб эмас. Қайсидир маънода, 2008 йилдаги "Пахтакор"га ўхшаб. "Пахтакор" майдонда ва таркиб жиҳатидан "Бунёдкор"дан кам эмасди, аммо бюджет ва маош сезиларли даражада кам эди. Бундай ҳолда футболчиларни узоқ вақт ушлаб туриш қийин. Бир йилга етади, ҳам, чунки футболчилар кучлироқ жамоага ўтиш учун ўзларини намойиш қилишга ҳам ҳаракат қиладилар. Кейин? Левандовски ёки Гундоганга "Реал" ҳаридор бўлса, дарров кетадилар, чунки Европада футболдан мақсад ҳам шу - топ клубда топ даражада ўйнаш. Ҳар қандай маънода. Дортмунд эса ҳамма маънодаги топ клуб эмас.
Аммо бу минусларни бартараф этса бўлади. Биринчидан, лигани томоша қилишяпти, бу эса пулни жалб қилади. "Байер", "Шальке" ёки ўша Дортмунд ҳам кучли бўлишга ҳаракат қилиши мумкин. Иккинчидан, "Бавария" лойиҳаси ҳам муҳим. Бу муваффақиятли чиқиб, Европани ўзига жалб қилса, бошқа жамоалар ҳам унга яқинлашишга ҳаракат қиладилар.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:53


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum. Bugun uzb. Kubogi bahsida lokomotiv quqonda mehmon bularkan. Uyinga tushasizmi? Agar tushsangiz Sadriddin Abdullaevni uyiniga etibor qaratib kuring.

Савол берилган сана: 27.04.2013 09:14

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тушдим. Қайси маънода сўраганингизни билмадим-у, лекин айнан биринчи лига жамоаларига қарши ўйин футболчига баҳо беришда асос бўлмаслиги керак.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:45


Famous
САВОЛ: Снукерга кизикасизми? Хозир Шон Мёрфи ва Грейм Дотт бахси шунака ажойиб буляптики, уйкуни енгиб куришга арзийди.

Савол берилган сана: 27.04.2013 03:20

ЖАВОБ: Тасодифан кўриб қолсам охиригача томоша қилардим. Анча илгари. Ҳозир қизиқмайман. Футбол шунчалик кўпки, бошқа спортга вақт қолмайди :)

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:44


Famous
САВОЛ: ЧЛ, Евролига голиблигини кулга киритган футболчилар, хамда маглуб булган финалчилар кушимча рагбатлантириладими? Ёки шартномада белгиланган маош билан чекланишадими?

Савол берилган сана: 27.04.2013 03:18

ЖАВОБ: Шартномаларда маошдан ташқари мукофот ва рағбатлар ҳам қайд этилади, билишимча.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:43


Famous
САВОЛ: Соч устирган Пепени Иосиф Кобзонга ухшатишибди. Икковини бир вактда куз олдизга келтириб куринг, овоз чикариб куладиган холат вужудга келиши мумкин экан ))
(узр, саволсиз)

Савол берилган сана: 27.04.2013 03:10

ЖАВОБ: :)))))))

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:42


Arxeolog
САВОЛ: Odnoklassniki.ru saytida stadion.uz jurnalistlaridan yana kimlar bor.

Савол берилган сана: 26.04.2013 23:51

ЖАВОБ: Билмадим. Лекин ким аккаунт очган бўлса ҳам, кўп кирй қўйган бўлса керак. Мен ҳам шундай масалан.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:42


JONNYREAL
САВОЛ: Жавоб учун рахмат.
Яна битта)
Х.Хамидов маколаларини интернетдан топса буладими, булса каердан?

Савол берилган сана: 26.04.2013 00:01

ЖАВОБ: Шунга ўхшаш саволга аввал ҳам жавоб бергандим. uff.uz архивидан қидириб кўринг.

Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:41


beckTU
САВОЛ: Александр Бюттнер МЮ да мавсумни жуда яхши бошлганди. Кейинчалик нима учун майдонга тушмай кетди, хатто гол урганди? Жарохат олдими? Лекин Эврани духини тушириб куйувди бола.

Савол берилган сана: 25.04.2013 17:40

ЖАВОБ: Шунчаки, Эвра куилганидан анча яхши ўйин кўрсатиб юборди. Менимча, ушбу мавсум Эвра учун Манчестердаги энг яхши мавсум. Албатта, бунга Бюттнернинг келиши ҳам таъсир қилгандир.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:28


hetler
САВОЛ: Salom!!!
YCHL Finalida kim yutadi dib uylaysiz Bavariya yoki BD?

Савол берилган сана: 25.04.2013 16:16

ЖАВОБ: Салом. Ҳали финалда иккиси ўйнашиям аниқмас. Мабодо шундай бўлса, албатта, "Бавария" фаворит. Лекин ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳар доим кучли жамоа ютавермаган.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:27


JONNYREAL
САВОЛ: Ассалому алайкум. Иложи булса кечаги уйин хакида макола ёзинг ака. Кеча, Реалнинг охирги пайтлардаги уйинига умуман ухшамади. Манимча бу Боруссиянинг бу даражада кучлилигидан эмас

Савол берилган сана: 25.04.2013 14:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Боруссия" жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, вазиятлардан фойдаланиш бўйича. Эсласангиз, "Малага" билан ўйинларда дортмундликлар жуда кўп вазиятларни кўкка совургандилар.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:26


Rahimberdi
САВОЛ: Setikkinaya sizga real va barsa finalga chiqolmasa oltin to'pni kim oladi deb savol bermoqchi edim lekin o'zim ham ishonmagandim bunga, menimcha final nemischa bo'ladi, oltin to'pchi kimga tegarkin a?

Савол берилган сана: 25.04.2013 13:08

ЖАВОБ: "Реал" ва "Барселона" ўтган йили ҳам финалга чиқолмаганди. Аммо Олтин тўп даъвогарлари ҳам, ҳатто рамзий терма жамоа ҳам фақат ўшалардан тузилганди. Яна шундай бўлса, ҳайрон қолмайман.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:20


Dinamachi
САВОЛ: Aka, savollar; 1.klop mourdan 1bosh ustun 3-mur ekanligini isbotladi. Zero pep va klopp shunchaki yengdi.tög'ri mour hali klopni aniq yengadi pep va fcb kabi ammo bu prinspial öyin böladi.bu kechagi öyin un emas,ohirgi bor-real 5ta öyini va 4yillik fcb-real ösha 5-0,6-2 lardan keyingi g'alabalar uchun aytdim. 3-fergusson ortiqcha tarif kkmas savol FIKRINGIZ,NIMAGA. 2.bir safar nominal hujumchila davri emas hozirgi futbol degandiz. Menimcha hozir leo va cr7 soyasida shunday körinyapti. Ulardagi pasayish(qachondir böladi)qoganlani yuzaga chiqaradi. Fikringiz. 3.ibragimovich, manjukch,levandoviski,falkao,kavani qaysilari nominal huj yo emas,nima un 4.levandoviski qaysi grandlar uslubiga mos hujumchi,transferi qancha

Савол берилган сана: 25.04.2013 09:36

ЖАВОБ: 1. Бир бош устун демаган бўлардим. Клоппнинг бугунги жамоаси унинг юқори савиядаги мураббий эканини исботлади. Жозе Моуриниьо аллақачон буни исботлаган. Бир ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Кейинги фикрларингизни тушунмадим.
2. Номинал ҳужумчилар даври эмас, деганда, бошқа маънони назарда тутгандим. Илгари яққол, ҳимоявий ишлардан ажратилган ўйинчилар бўларди, ҳозир бундай эмас. Яъни энди номинал ҳужумчи деганда, универсалроқ футболчиларни назарда тутамиз. шунинг учун, комбинацион ўйинларда ва фақат ҳужумни якунламай, ҳужумларни ташкил қилишда бевосита иштирок этадиган Кавани, Фалкао, Суарес каби ҳужумчиларга талаб юқори. Вьери, Индзаги каби услубнинг даври ўтди, ҳозирда.
3. Манчестер Юнайтед. Умуман Дортмундликларнинг ўйин услуби МЮ га ўхшаб кетади, буни олдин ҳам айтгандим.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:19


Arxeolog
САВОЛ: Real nimaning hisobiga Borussiyadan o'tishi mumkin. Jamoa pozitsion hujumda juda qiynalyapti. Borussiya qarshi hujumda o'ynashi tabiiy. ''come back''bo'larmikin?

Савол берилган сана: 25.04.2013 08:56

ЖАВОБ: Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:13


Hamkor
САВОЛ: Бир курсатувда буларди, мухлислардан сиз кутган савол, сиз кутмаган савол,сиз учун энг яхши саволлар кайси? охирги ойдаги ёки умуман конференция бошидан, олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 24.04.2013 17:33

ЖАВОБ: Очиғи, бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Ажратиб кўрсата олмайман. Менимча, бу шарт эмас, сабаби, мен юлдуз эмасман, яъни саволлар мен ҳақимда эмас, кўпроқ қайсидир фикр ҳақидаги мулоқотларга асосланган.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:13


Azizi
САВОЛ: Ассалому Алейкум. Барсага Гвардиолага ухшаб уз янги гоялари, бошка тактикаси билан (тики-такадан воз кечиб) келадиган ва унга ухшаб жамоани тубдан узгартирадиган (у келганда клубдан канча уйинчилар кетказилганини эсланг) мураббий керакми?

Савол берилган сана: 24.04.2013 11:53

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Гвардиола тубдан ўзгартирмаган, такомиллаштирган. Ҳа, менимча, янгилик керак.

Жавоб берилган сана: 25.04.2013 19:11

 

‹ First  < 45 46 47 48 49 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.