Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Dinamachi
САВОЛ: 1.Falkao monokada bu nima degani yani yana bir pul ustudagi jamoa paydo bölyaptimi. 2.agamuradovni intervyusini 6qidizmi,nima demoqchi, agamurodovga munosabatingiz murabbiy sifatida, 3.michuni 6yinini kuzatganmisiz fikringiz.

Савол берилган сана: 13.05.2013 14:32

ЖАВОБ: 1. "Пул устидаги жамоа"ларга ҳам хурматда бўлиш керак. Хўш, айтайлик, "Монако" топклубга айланмоқчи, сиз бошқа йўлини кўряпсизми? Реал, Барселона, МЮ, Милан каби клублар ёрқин тарихга эга, лекин оддий клубнинг улар билан беллашиши даражасига чиқа олиши учун икки баробар кўпроқ пул сарфлашига тўғри келади. Бу табиий ҳолат. Кучли клублар қанча кўп бўлса, шунча яхшику? Албатта, бундай жамоалар ичида "Челси"нинг йўлини тўғрироқ деб биламан, Абрамович дастлабки йиллари пул сарфлаш билан кифояланмай,яхши менежмент билан ҳам таъминлади. Тайёр юлдузларни сотиб олмасдан, иқтидорли, келажаги бор ёшларга эътибор қаратди.
2. Йўқ, ким ҳақида гапирганини тушунмадим. Агамуродовнинг аср бошидаги "Пахтакор"и жуда кучли эди. Мураббий сифатида катта ишлар қилган. Кейинги фаолияти ҳақида бир нима дейиш қийин.
3. Уни "Райо Вальекано"даги давридан бери кўп кузатганман. Яхши футболчи. Фақат Испания терма жамоасидаги рақобат туфайли у ерда ўйнай олмади. Бундан ташқари, унинг услуби ам ҳозирги ТЖ га унча мос эмас.

Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:34


Shavkatfcb
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. Хамма бирданига
Саркисянга карши суний босимни бошлаворганга ухшамаяптими? Ара кимгадур ёкмай колдимикан. Илтимос фикрларингизни тулик билдирсангиз.

Савол берилган сана: 11.05.2013 20:32

ЖАВОБ: Буни сезиш қийин эмас. Масалан "Фарғона ҳақиқати"да ҳам танқидий мақола ёзиб чиқилди. Бундай нашрлардаги мақолалар муаллифнинг фикридан кўра жиддийроқ, тўғрими?

Жавоб берилган сана: 13.05.2013 14:11


EASPORTS
САВОЛ: Salom.
Tito vilanova agar silvani olishmasa boshqa himoyachi kerak emas deyapti.Nima barsa ko'z ostiga olgan himoyachilar ichida silva shunchalik kuchlimi.FIKRINGIZ.

Савол берилган сана: 11.05.2013 16:16

ЖАВОБ: Салом. Менимча, "Барселона" иккита марказий ҳимоячи сотиб олса керак. Пике билан учта бўлишади. "Ювентус"га ўхшаб. Қанотларда Альба ва Алвеш бироз эркинроқ бўладилар. Пеп ҳам ўз даврида буни синаб кўришга ҳаракат қилган, лекин ижрочилар етарли бўлмаганди. Айниқса ҳимояда.

Жавоб берилган сана: 13.05.2013 14:10


Nodirjonnn
САВОЛ: Ha aytgancha dumg'aza sho'rvaga qalaysiz?

Савол берилган сана: 11.05.2013 16:12

ЖАВОБ: Шўрва унча ёқмайди. Бир парча гўшт учун бир коса сувини, яна картошка, сабзи ва шолғомларни ейиш... :)))

Жавоб берилган сана: 13.05.2013 14:08


NASCAR
САВОЛ: Мойес эплармикан? 1. Ғолиблик руҳи йўқ. Бирор марта МЮ, Арсеналларни сафарда ютмаган экан. Совринлар ҳақида-ку гапирмасаям бўлади. 2. Топ-ўйинчилар билан ҳеч ишламаган. Унга қанча вақт беришади деб ўйлайсиз?
П.С. Машина ҳайдашдан қўрқмасангизам бўлади. Мен ҳам 22 ёшда правани олволиб, қўрқа-писа 28 ёшда рулга ўтирдим. Рулдаям троллит қилса бўлади. Виртуал тролликдан кўпроқ кайф беради :))

Савол берилган сана: 11.05.2013 15:07

ЖАВОБ: 1) "Эвертон"да барибир имкониятлар чекланган эди. +озирдан бирор нарса дейиш қийин. 2) Аслида буни катта муаммо сифатида кўрмаса ҳам бўлади, аксинча, топ футболчилар одатда вазиятга профессионалроқ ёндошадилар. "МЮ" бир ёки бир нечта инсонларнинг фикрига боғланиб қолмаган, ўзига хос механизм, ўйлайманки, салбий ҳолатлар оғриқсиз ечилади.

Жавоб берилган сана: 13.05.2013 14:07


nasafiya
САВОЛ: Assalomu Alaykum. Kecha Pahtakor - Nasaf o'yinini ko'rdingizmi? Ko'rgan bo'lsangiz o'yin haqida holis fikringizni bilmoqchi edim.

Савол берилган сана: 11.05.2013 10:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ўйинни кўра олмадим. Кўпчилик "Насаф"нинг яхшироқ ўйнаганини айтишди лекин.

Жавоб берилган сана: 11.05.2013 13:07


ManchesYu
САВОЛ: Салом! МЮ САФ сиз((( буни хатто энг фантастик рассом хам чизиб беролмаса к.к. Жуда уйланиб колдим! Адашмасам МЮ мухлисиз маколаизга кушимча савол? Нима деб уйлайсиз МЮ бу мусибатни олдини олиш у.н канча пул кетса хам Ранолдони кайтарадими шу бахона Руни хам коларди?

Савол берилган сана: 10.05.2013 00:12

ЖАВОБ: Балки. Фақат Роналду демайлиг-у, лекин МЮ ёзда таркибини бир-иккита юлдузлар билан тўлдириши керак. Илгари Фергюсон бор эди, унинг салобати ва ўзига хослиги билан "МЮ" барқарорликни кўрсата оларди. Мойес кучли мураббий. лекин ҳали Фергюсон эмас, "МЮ" нинг таркиби эса, тан олиш керак, рақибларидан бироз кучсизроқ. Масалан, Валенсия, Янг, Эванс каби футболчилар "Челси" ёки "Сити" асосий таркибида ўйнай олишмасди, менимча.

Жавоб берилган сана: 11.05.2013 13:07


Fotix
САВОЛ: Бунақа форматда бирор тайинли гап айтишим қийин. Мисол учун, бир пайтлар Япониями ёки Корея, эсимда йўқ, иқтисодиёт инқирозга яқин келиб қолганида, аҳоли уйидаги қимматбаҳо буюмларини олиб бориб банкка топширгандилар.
-------------------------

Японлар эмас Жанубий Корея эди
савол эмас шунчаки эслатма учун ёздим, узр :)

Майли битта савол бериб кетай
Саркисян хақида, унниг охирги ўйиндаги салбий натижалари хақида фикрингизни билмоқчи эдим

Савол берилган сана: 09.05.2013 00:28

ЖАВОБ: Очиғи, "Нефтчи"даги бугунги аҳвол ҳақида кўп нарса билмайман. Агар фақат натижаларга нисбатан айтадиган бўлсам, албатта, ёмон.
Мен ҳайрон қолган нарса, Саркисян ҳақидаги танқидий фикрларнинг бирданига ваамма жойда чиқиб кетгани. Бу қандайдир "яширин ҳаракат"нинг меваси бўлмаса, бу менга ёқди. Аслида Саркисян кетиб, ўрнига бошқаси келса, аҳвол яхшиланидми, ёмонланадими буни анқи айта олмайман, лекин салбий натижаларнинг футбол жамоатчилигида бунақа кескин реакция бериши яхши. Акс ҳолда, Саркисянга ўхшаганлар "мен бўлмасам бу бўлмайди" қабилида фикрлаб, буткул ҳоким бўлиб олишади ва бошқаларни эшитмай қолишади.

Жавоб берилган сана: 11.05.2013 13:04


NASCAR
САВОЛ: Фикрлариз туфайли шахсингизга ҳам қизиқиш бор. Тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Бухгалтерлик қилмай қўйганман, дегандиз бир. Ҳозир нима касб эгасисиз? Машина ҳайдайсизми? :)

Савол берилган сана: 08.05.2013 13:35

ЖАВОБ: Бутунлай қилмай қўйганман, демоқчи эмасдим. Барибир шу соҳадаман. Машина ҳайдашни билмайман. Кулгили туюшили мумкин сизга, лекин ростанам шунақа. Негадир қўрқаман, қизиқмаслигимнинг сабабиям шу. :))

Жавоб берилган сана: 08.05.2013 20:38


NASCAR
САВОЛ: МТЖ, насиб қилиб, ЖЧга чиқса, бошқа гуруҳдаги кучли терма-қатнашчилар биз билан арзонроққа ё текинга ўйнаши мумкинмикан? Фикриз қанақа? Каттароқ термани Тошкентда кўрармидик шу баҳона...

Савол берилган сана: 08.05.2013 13:33

ЖАВОБ: Ҳа. Масалан қуръадан кейин ўз гуруҳидаги жамоалар билан ўйнаш мумкин эмас. Кучли терма жамоалар тайёргарлик жараёнида турли савиядаги рақибларни танлашади. Албатта, ЖЧ иштирокчиси бўлган терма жамоаларда имконият юқори бўлади келишиш учун.

Жавоб берилган сана: 08.05.2013 20:37


astonmarten
САВОЛ: Salom Qahramon aka.Sizga bir iltimosim boridi.Agar iloji bulsa http://m.std.uz/conferences/author/herolion/200 mana shu yirda sizga savol bergan "axeles" niki egasini elektron pochta manzilini aytvorsayiz.Javob uchun oldindan raxmat !

Савол берилган сана: 06.05.2013 15:41

ЖАВОБ: Салом. Йўқ.

Жавоб берилган сана: 08.05.2013 20:36


Gayratbek
САВОЛ: Ассалому алайкум Қаҳрамон ака!
Шанба ва якшанба куни футболимизга берилаётган эътибор қай даражада эканлигини билиб олиш мумкин бўлди.
Масалан: бир неча стадионларда айнан 17-00 да футбол булаётганлигига қарамай Спорт ТВ айнан ўша вақтда Англия премьер лигаси баҳсларини намойиш этишди. (Ҳаттоки Тошкентдаги ўйинлар тўғридан тўғри намойиш этилмади)
Хуп бу ТВнинг муаммоси, сайтларчи?
стд.уз билан уфф.уз
ўйинда ҳисоб 0-1 булиб турган вақтда юқоридаги сайтлар эса 2-0 натижани курсатяпти. (Кейинроқ (кечроқ уша пайтгача сизга савол ёзгандим)стд тугрилади. Аммо 1-гол муаллифи ҳам хато ёзилди.)
1. Бу сайтлар маълумотни қаердан олишган бўлиши мумкин?
2. Биз олис Зарафшонданмиз. Бу ерга энг яқин шаҳар (Навоий)нинг узоқлиги 220 км.ни ташкил қилади. Четдаги футбол мухлислари асосий маълумотларни сайтлар ва ТВдан олишади. Маълумот оладиганларимиз эса буни кичик техник хато билан "изоҳлашади" шекилли а нима дедингиз?
3. Клуб матбуот котибларидан оддий ўйин ҳақидаги маълумотни олишни эплай олмаймизу яна ....
Оҳ лекин сайтлар сайтлар.

Савол берилган сана: 06.05.2013 10:00

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фикрларингизга қўшиламан. шуақа хатога йўл қўйилибди. Сабабини сайт конференциясидан сўраб кўринг.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:29


ManchesYu
САВОЛ: Салом Кахрамон ака! Хайрулла Хамидовни узтоз деб биласизми? Сиз ва Бабомирод Абдулла умуман бошка йуналишда ижод киласизлар тугри МТЖ манфати у.н уртадаги тортишув фойдали булиши м.н лекин аслида манимча сизларга Х. Хамидов етишмаяпди адашмасам умуман савол нега тортишасизлар(ОАВ оркали ,,чемпион" йук)? Нега А-серия хакида макола езмайсиз?

Савол берилган сана: 05.05.2013 23:03

ЖАВОБ: Салом. 1) Ҳа. 2) Кўпроқ АПЛ ёки Ла Лигани кўраман. Шунинг учун. Балки бирор нашрда шунақа вазифа топширилганда ўзимни мажбур қилишим мумкин эди.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:29


streetracer
САВОЛ: Salom! Agar Chelsea primier ligada 4 - orinni ololmasa lekin yevropa ligasini yutsa CHLda kelasi yili oynaydimi yoki yoq?

Савол берилган сана: 05.05.2013 18:17

ЖАВОБ: Салом. Ўйнамайди.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:26


Dinamachi
САВОЛ: Paxta himoyachisi xoshimov 6yiniga fikringiz. Mtj.ga tortayaptimi 6yini va uslubi

Савол берилган сана: 05.05.2013 01:32

ЖАВОБ: МТЖ га жуда кўп футболчилар тортади ҳозир. Лекин ўша даражага киришиб кета оладими йўқми, буни билиш қийин.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:25


Dinamachi
САВОЛ: Aka, Bobomurod abdullani maqolasini 6qidizmi. Menimcha M.Q mavjud vaziyat va ijrochilar dan kelib chiqib mayda pastlar va t6p nazorati uslubini tanlayapti. Nega? 1.mtj va bunikda ham öyinchilar jismoniy jihatdan arab-fors 6yinchiladan zaifroq. Bu holda kam t6p nazorat qilgan jamoa köp kuch sarflaydi, mayda pastlarsiz buning iloji y6q. 2.bunik 2yildirki sharqda 6ynayapdi va M.Q muvaffaqiyat qozyapti. Korea,yapon 6yinchilari texnik va tezlik borasida ustun. Bunday sharoitda mayda pastlar va töp nazorati; 1.6yin tempini belglashni, 2.ochiq zonalarni kamaytirishni, 3.jamoaviy pazitsion hujumni taminlayabdi. Agar faqat oldinga va diagonal töp oshirilsa tezlik borasida ustun kor,yap kulublariga tashabbus va töp nazoratini berib q6yamiz. Bu uslub juda kuchli texnik va tezlikga ega ijrochilani talab qiladi. PS. Shartli barca usulida esa, texnik jihatdan mukammal bölmagan 6yinchi ham foydali 6yin namoyish etadi. Mayda texnik hatolar esa zich joylashuv holida yopiladi. Menimcha;pedro,sanches,buskets hatto xavi ham yakka olinganda avvalo tezlik va induvidual qobilyati bn juda mahtana olmaydi, menimcha bu uslubni yagona aybi tezkor qarshi hujumga 6tish muammosi

Савол берилган сана: 05.05.2013 01:29

ЖАВОБ: Фикрларингизга қўшиламан. Бу ҳақида ўз фикрларимни мақолада ёздим.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:25


JASURKASIMOV
САВОЛ: SALOM! 1 Twiterda @KAINBEK KIM? 2. TESHA TEKMAGAN GAPLAR UWA XAM KIM? Iltimos agar iloji bulsa tulikroq javob bersaiz!

Савол берилган сана: 04.05.2013 22:28

ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Ҳозир у - Фалончи Фалончиев десам, сиз учун нима ўзгаради?

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:24


Gayratbek
САВОЛ: узрку http://championat.uz/uz/news-8/29696.html ни ўқисин админларга айтинг

Савол берилган сана: 04.05.2013 18:22

ЖАВОБ: Хўп.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:23


Gayratbek
САВОЛ: ака ҳозиргача сайтда 2 -0 Қизилқум ютяпти маълумоти турганди Лекин эндигина 1-1 булди. 1- голни Мирзаев (Н) урганди. админлар жойидами?

Савол берилган сана: 04.05.2013 18:20

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:23


ajina
САВОЛ: Арабча футбол,яъни вакт чузишга карши хеч кандай чора куллаб булмаяпти.Аут,бурчак тупи,жарима тупи,жарохат олган пайтда шифокорларни майдонга тушган пайти каби тухталишлар урнига кушиб берилган дакикалар урнига,баскетболга ухшаб,уйин тухтаб турганда секундамерни хам тухтатиб туриш коидасини футболга олиб кириш оркали арабча уйинга чек куйиш мумкин.Тассавур килинг,эрта билан уйкудан туриб,мол-куйни ем-хашагидан хабар олиб,юз-кулни ювиб келиб,шундок ойнага карасангиз Блаттерга айланиб колдингиз.Юкоридаги коидани футболга зудлик билан киритар эдингизми ё бемалол соколни олиб,кармокни елкага осиб,кулга балик тутгани кетар эдингизми?))

Савол берилган сана: 04.05.2013 10:48

ЖАВОБ: Сиз айтгандек, таймер тўхтатиб қўйилса, қўшиб бериладиган дақиқалар чўзилиб кетади, деб ўйлайман. Стандарт йўқолади, бу эса, масалан телевидение учун ҳам ноқулайлик, тўғрими?
Вақт чўзишга қарши курашиляпти, масалан, майдон четига олиб чиқиб кетиб, эпизод охирига етмагунча, қайтиб майдонга қайтармаслик. Шунинг ўзи ҳам жиддий таъсир қилади. Менимча, олдингидек арабча футболларни кўрмаяпмиз.

Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:23

 

‹ First  < 43 44 45 46 47 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.