23/11 01:00 | Хетафе | 2-0 | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | 0-1 | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | 3-0 | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | 1-2 | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | 4-2 | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | 0-5 | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | 1-2 | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | 3-0 | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | 2-2 | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | 0-0 | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | 1-4 | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | 2-1 | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | 0-0 | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | 0-4 | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | 2-3 | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | 4-1 | Эспаньол | ||
24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | - | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | - | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | - | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе |
akmalfcb |
САВОЛ: nimaga mani savollarimga javob bermadiz? Савол берилган сана: 23.05.2013 18:46 |
ЖАВОБ: Ҳамма саволларга жавоб беряпман. Етиб келмади сиздан савол. Жавоб берилган сана: 23.05.2013 20:01 |
Gayratbek |
САВОЛ: 1. Ёзилаётган мақолалар ПФЛ учун қанақадир текширишлар ўтказишга асос бўла олмайдими? Савол берилган сана: 23.05.2013 16:58 |
ЖАВОБ: Асосли ва ПФЛ доирасидаги қоидабузарлик бўлса, ҳа. Жавоб берилган сана: 23.05.2013 19:48 |
astonmarten |
САВОЛ: Salom.Ha biz rostdanam qulga tushib qoldig) B.A bizni soddaligimizdan foydalanib qulga tushirdi.B.A "maqola"yozdi biz esa(barsachilar) uni sukdik ,u esa bundan foydalanib kimlarningdir oldida uzini farishta qilib kursatmoqchiydi va u bu ishni qaysidir manoda uddaladi. Савол берилган сана: 23.05.2013 11:12 |
ЖАВОБ: Cалом. :)) Жавоб берилган сана: 23.05.2013 20:01 |
Azizi |
САВОЛ: Дўст кулфатда билинади. Сиз хақиқий дўст экансиз. Гап нима хақидалигини менимча тушундингиз. Савол берилган сана: 22.05.2013 19:27 |
ЖАВОБ: Йўқ, очиғи, тушунмадим. Жавоб берилган сана: 22.05.2013 20:20 |
Gayratbek |
САВОЛ: Бояги саволимни давоми. 6.Ҳокимият жуда зўр қуллаяпти футболни аммо менимча жамоада Нефтчидагидек катта ўзгаришлар қилиш керак. (Балки Нефтчида шарт бўлмагандир аммо Самарқандда қилиш керак) Савол берилган сана: 22.05.2013 13:07 |
ЖАВОБ: "Нефтчи"да ҳали катта ўзгариш бўлмади. Аниқроғи ўзгариш қайси томонга бўлганини анқи айтиш қийин. Яна бир гап, "Манчестер Сити"га ўхшаш ҳолат (яъни катта пул сарфлаб ҳам узоқ вақт чемпион бўла олишмаганди) Ўзбекистонда бўлиши мумкинмас, эътибор қаратилдими, дарров ўз мевасини намойиш қилади бизда :)) Бу бошқа жамоаларда эътибор камлиги билан боғлиқ. Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:40 |
Gayratbek |
САВОЛ: Асли Самарқандликман. Динамони мухлисиман. стд.узда чиқаётган мақолаларга кўра Динамо ачинарли аҳволда. Балки бошқа клубларда ҳам шунақа аҳволдир. 1. Ёзилаётган мақолалар ПФЛ учун қанақадир текширишлар ўтказишга асос бўла олмайдими? 2. Ахир Қувайт бой давлат клублари ОЧЛдаги унча мунча жамоага дарс бера олади. Лекин шунақа муаммолар сабаб ОЧЛда уларнинг жамоаси йўқ балки бизда майли ОФК билмасин аммо клубларни тартибга чақириш керакдир? 3. Бунақа футбол ривожлана олмайди-ку? Клуб раҳбарлари қаёққа қараяпти? Ахир футболчилар ҳам ишчику? 4. Самарқанд керак бўлса Республикамизнинг энг қадимий шаҳри. Ҳозирги кунда Самарқандда олиб борилган ишлар орқали шаҳар янада навқирон ва чиройли бўлиб кетган. Бу шаҳарда бир эмас балки 2 жамоа Олийда ўйнаши керак деб ўйлайман. Бунга имконият бор, истеъдод етарли ва стадионлар бор. Негадир Самарқанд Динамони лидерлар сафида ҳеч кўрмаганман.?. Савол берилган сана: 22.05.2013 13:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Самарқанднинг энг қадимий шаҳар экани, навқиро ва чиройли бўлиб кетганининг олий лигада қатнашадиган жамоалар сонига алоқаси йўқ. Бунақа мантиқ билан футболни бошқариш нотўғри. "Динамо" 1999-2000 йилларда жуда кучли жамоа бўлганди, етакчилар сафида юрган. Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:38 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://std.uz/news/blogs/author/herolion/articles/1587 мақолангиз қани ўқиб бўлмаяпти? Иложи булса gayratbarnoyev@mail.ru га ташлаб юборинг Савол берилган сана: 22.05.2013 12:59 |
ЖАВОБ: http://www.stadion.uz/blogs/author/herolion/articles/1587 Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:33 |
Azamreal |
САВОЛ: Ростини айтсам ман Жозедан кн бошка мутахассисларга унчалик хушум йук ) агар мани танлаш хукиким булганида Каранкани танлаган булардим. Энди савол: Сизнингча Айтор Каранка Реални бошкаришга курби етадими чемпион килишга? Савол берилган сана: 22.05.2013 01:39 |
ЖАВОБ: Мен Фернандо Йерро вариантини ҳам ўйлаб кўрган бўлардим. Пеп Испанияда эканида, орзуим Йерро-Гвардиоланинг тренер сифатидаги баҳсини кўриш эди. :) У - яхши мутахассис, мураббий сифатида билмадим-у, спорт директори сифатида Испания МТЖ нинг сўнгги йиллардаги ютуқларида хизмати беқиёс. Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:32 |
Gayratbek |
САВОЛ: Bugungi natijadan faqat va faqat pfl yutsa kerega? Har holdauyinlarni kechiktirish vaqtini uzgartirish degan bosh ogriqlar bulmaydi :) Савол берилган сана: 21.05.2013 21:49 |
ЖАВОБ: Аҳа :) Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:30 |
astonmarten |
САВОЛ: Kiyin ikkinchi savolim B.Aning faqat Barsaning muxlislariga yopishib olishi uni uzi haqiqiy antibarsachi fanat ekanligini bildirmaydimi? Савол берилган сана: 21.05.2013 19:10 |
ЖАВОБ: Уни антибарсачи деб ўйламайман. Ҳар қандай жамоа бўлганида ҳам шунақа мақола ёзилган бўларди. Шунчаки, "Барселона" қўлга тушиб қолди :) Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:30 |
astonmarten |
САВОЛ: Assalomu alayku Qahramon Aslanov.Men jurnalist bulanimda B.Ani maqolasiga javoban "Dinni niqob qilgan jurnalistning jamiyatga hujumi"degan maqola yozardim.Siz shu etirofga qanday fkirdasiz? Савол берилган сана: 21.05.2013 19:07 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен журналистман ва унақа мақола ёзмадим. Шунинг ўзи фикримни ифода этяпти. менимча )) Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:29 |
futbolvatani |
САВОЛ: salom xozir bir futbol korsatuvi korib otirib kallamga bir fikr kebqoldi mana xozirgi paytda osiyoda ligonerlar tizimida cheklov bor 3+1 shu cheklovdi kamaytirsa bu osiyoda futbol rivojlanishi yanada kuchayarmidi misol uchun 5+6 yoki 6+5 tizimga otqazish yani osiyo ch/ligasida shu xaqda qanday fikrdasiz umuman legionlerlar cheklovidan qanday mafaat koradi ofk osiyo jamolariyam moliyaviy jihatdan mumao bolmasa kere ayniqsa osiyo ch/ligasida qatnashedigon jamolarda Савол берилган сана: 21.05.2013 16:48 |
ЖАВОБ: Фикрингизга қўшиламан. Чекловдан мақсад, аслида, осиёлик футболчиларнинг манфаати учун қилингандек эди. Мисол учун, учта легионер олиб келган клуб тўртинчи футболчи учун Осиёнинг ичкарисидан номзод қидиришга мажбур бўлади. Натижада, ўртамиёна давлатларнинг ҳам юлдузлари юқори лигаларда ўйнаши мумкин. Аммо амалда бундай бўлмади. Корейс клуби четдан учта легионерни олиб келади, тўртинчи легионер мажбурий эмас, Ироқ ёки Ўзбекистондан легионер олишни ўрнига, корейс футболчисини ўйнатиб қўя қолади. Фикримча, ОФК агар нуфузини оширмоқчи бўлса, умуман легионер чекловини олиб ташлаш керак. Шундай бўлса, юлдуз футболчилар кўпаяди, ОЧЛ га эътибор кучаяди, маҳаллий футболчилар уларга қарши ўйинларда ки рақобатда ўсиб бораверадилар. Қачондир, ОФК клублари бойиб кетиб, лигаларни легионерлар босиб кетса, бу ҳақида қайта қайғуриб кўриш мумкин. Ҳозир умуман кераксиз чеклов деб биламан. Жавоб берилган сана: 22.05.2013 17:29 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: sizning eng yaxwi ko'rgan klubingiz va futbolchingiz Савол берилган сана: 21.05.2013 14:42 |
ЖАВОБ: Ўзимиздан бирор клубни алоҳида ажратиб кўрсатмайман, чет элдан "Манчестер Юнайтед". Футболчилар, ўзимиздан М.Қосимов, Н.Ҳасанов, С.Жепаров. Чет элдан Роберто Баджо, Андреа Пирло, Франческо Тотти, Роналдиньо. Жавоб берилган сана: 21.05.2013 15:26 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: nimaga chempionlar ligasi jahon chempionatiga saralash o'zbekiston kubogi bashoratlari yo'q Савол берилган сана: 21.05.2013 14:12 |
ЖАВОБ: Билмадим. Жавоб берилган сана: 21.05.2013 14:35 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Elgamo & Barsa_Messi блогида маколани укиб чикиб, маколани Сизнинг "почеркиз"га ухшатдим. Айтингчи УФФ га факат юзер сифатида кирасизми ёки кандайдир "алокалар" сакланиб колганми? Савол берилган сана: 21.05.2013 11:10 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. уфф.уз сайти админлари билан яхши алоқалар сақланиб қолган. Сайтга баъзида баъзида кириб тураман холос. У блогдаги мақолани мен ёзмаганман. Жавоб берилган сана: 21.05.2013 12:07 |
Famous |
САВОЛ: Узингиз хам фанатмисиз? Бир неча бор конфангизда сизга МЮ фанатисиз деган мурожаатга индамай розилик берганизга гувох булганман. Савол берилган сана: 20.05.2013 17:02 |
ЖАВОБ: Фанат деганда, шунчаки, мухлис, симпатия маъносида ишлатган деб қабул қилиб қўя қоламан. Мақолаларда буни четга суришга ҳаракат қиламан. "МЮ" га мухлислигим фанатлик даражасида эмас, бошқа жамоалардан кўпроқ ёқтираман, кўпроқ кузатаман, услуби, тарихи, футболчилари ёқади, шу холос. Твиттер ёки бошқа ижтимоий тармоқдарда хазил тариқасида бошқа жамоаларни "камситишим"им, мухлислар билан бахслашишим мумкин, лекин журналист сифатида тарафкашга айлантирадиган даражада кучли хобби эмас футбол. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 17:36 |
RONALDINYO |
САВОЛ: B.A. Maqolasidagi kaput BARSELONA ISPANIYA CHEMPIONI BO'LDI muddatidan oldin ronaldo messidan to'purarlikdan orqada tup uzatishlar borasida xam ancha oldinda. 1-2 ta mag'lubiyatdan keyin shunaqa fikrga borish tug'rimikin. Shaxsiy fikrizi bilmoqchiman. Савол берилган сана: 20.05.2013 16:15 |
ЖАВОБ: Билмадим. Мен блогда "Барселона" ҳақидаям, "Реал" ҳақидаям, Роналду ва Месси ҳақидаям жуда кўп ёзганман. Ахтариб топсангиз бўлади. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 17:30 |
Famous |
САВОЛ: Реалнинг Моуриньосиз кейинги такдири кизиктирмокда. Нима деб уйлайсиз, Жозе кетгач, ёрдамчиси Айтор Каранка хам кетиши мумкинми? Баъзилар уни Моуриньонинг кугирчоги дея ёмон куришаркан. Манам сезганман, Каранка Жозени химоя килиб, футболчиларга нисбатан бир-икки бор карши фикрда булган. Реал рахбарияти Моуриньога кушиб Каранкани жавобини берса тугри карор булармикин? Манимча Каранка кетмагани яхши эди, чунки клуб ичидаги мухитдан бохабар, футболчиларни хам яхши тушунади. Энди бир-икки ахмокона иши деб фойдали кадрни йукотиш яхши булмас. Тагин ким билади дейсиз... Савол берилган сана: 20.05.2013 14:12 |
ЖАВОБ: Буни кейинги мураббий ҳал қилади. Каранка футболчилар орасида хурмати йўқ, деб ўйламайман, аксинча, айнан футболчилар билан соғлом муносабатни таъминлаш учун ҳам керак эди. Бир иккита хатони деб кадрлардан воз кечиш аҳмоқона иш эканига қўшиламан. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 15:23 |
Famous |
САВОЛ: Эскитдан "кузгу" хеч кимга ёкмаган. Б. Абдулла оширворган булса хам, фанат деган иллатни очиб берувди. Севган клубини дин макомига олиб чикканлар бизда бор эди. 22 декабрь куни бир суперклуб маглубиятга учраганида бир сайтда битта баттол фанат "э, худо, бугун жамоам юткизгандан кура, кеча киёмат булиб дунё йук булиб кетгани яхши эди" деган эди. Яна битта ипириски 24 апрелдаги маглубиятдан сунг, "энди худойинг хам бизга ёрдам беролмайди" деган эди. Бу нима? Фанатизмку! Мия ифлосланишику. Нега ушаларга индамай, "кузгу" вазифасини утаган журналист четлатилди? Уша журналист эгоист, ужар, бетгачопар худбин каби хусусиятлари булса хам, осмондан олиб гапирмайдику. Бироз бурттиришини хисобга олмаса. Савол берилган сана: 20.05.2013 13:00 |
ЖАВОБ: Тўғри. Шунга яқин мавзуда мен ҳам мақола ёзгандим. "Ўйин" деган. Бугун сайтга қайта қўйилди. Ростанам инсон бирор нарсага қаттиқ фанат бўлса, ўзи учун жуда хавфли. Ростанам. Ростанам. Лекин бировни очиқдан очиқ динсизга чиқариш ҳам нотўғри. Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "агар инсон тили билан мусулмонман деса ва унда мусулмончиликнинг ҳеч бўлмаса битта аломати кўриниб турса, уни кофирга чиқариш мумкинмас" деганлар. Унақа қилиш гунох, бунақа қилиш ширк, мана бу иш кофирлик дейиш билан, бировга "сен шунақасан" дейишнинг катта фарқи бор. Умуман бировнинг қалби, эътиқоди ҳақида хулоса чиқариш ва баён қилишга бошқа инсоннинг ҳаққи йўқ. Иккита воқеа бор. Биринчиси. Бир жангда бир саҳоба душмани ерга ётқизиб, энди ўлдирмоқчи бўлиб турганда у калима айтиб юборади. Лекин саҳоба барибир уни ўлдиради. Уни койиган пайғамбаримиз (с.а.в) га "У фақат ўлимдан қўрққани учун шунақа қилувди" деб жавоб беради. шунда Муҳаммад (С.а.в): "Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми, қаердан биласан?" дегандилар. Иккинчиси. Яна бир жангда бир мусулмон қаттиқ шиддат билан душманга қарши уришаётганини кўрган бошқа саҳобалар "Қойил, бу одам ҳақиқий жаннати" деб гапиришни бошлаб юборадилар. Шунда пайғамбаримиз "Агар дузахини кўрмоқчи бўлсангизлар, унга қаранглар" дейдилар. Ҳамма хайрон қолади. Қанақасига? Бироз ўтиб ҳалиги одам қаттиқ яраланади, оғриғига чидай олмай ўзини ўзи ўлдиради. Айтмоқчиманки, кофирлик, жаннатилик сифатлари аниқ баён қилинган бўлса ҳам, бировни "кофир", "дузахи" ёки "жаннати" дейиш ҳам бизга эмас. Қалб иши фақат Аллоҳга аён. Ҳатто пайғамбарлар ҳам Аллоҳ айтганичалик билишади холос бу ҳақида. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 15:18 |
Azizi |
САВОЛ: Ассалому Алейкум футбол мавзусидан узокрок савол. Мана бу маколани иложи булса вакт топиб укиб куринг: ru.m.wikipedia.org/wiki/Гибель_тургруппы_Дятлова Мен кандайдир шок холатини хис килдим. Фикрингизча бу ерда нима руй берган. Жиноят? Мистика? Табият кучлари? Савол берилган сана: 19.05.2013 19:32 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қизиқ. Бунақа жумбоқли ходисалар тарихда кўп. Бирор нима дейишим қийин. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:53 |
‹ First < 41 42 43 44 45 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|