Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


EASPORTS
САВОЛ: Salom.Ibrohim afellayni o'yinlarini kuzatganmisiz.agar jarohat olmaganda barsani asosiy tarkibida qolarmidi.u yangi mark overmars bo'lardi.NIMA DEB O'YLAYSIZ UNI QISMATI KRKICHNIKIGA O'XSHAMAYAPTIMI.YOKI BARSA UNGA ISHONCH BILDIRARMIKAN.

Савол берилган сана: 28.05.2013 10:09

ЖАВОБ: Салом. Жароҳат олмаганида фаолияти қандай кечиши мумкинлигини билмадим. "Шальке"да эса у қадар барқарор ўйин кўрсатмади.

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:29


Farsenal
САВОЛ: Салом. Шахсии хаётингизга доир саволларим бор эди. 1. Оилада неча киши яшайсизлар? 2. Оилангиз учун хар кунлик озик овкат ва бошка заърур буюмларни харид килиш учун тез тез бозорга кириб турасизми?
3. Узбекистондан бошка кайси мамлакатларда булгансиз?

Савол берилган сана: 28.05.2013 09:32

ЖАВОБ: Оилада кўпчилик яшаймиз. Онам, синглим, укамнинг оиласи, менинг оилам. Бозорга одатда, укам боради. Туркия ва Тожикистондан бошқа жойни кўрмаганман :))

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:33


Kitoblik
САВОЛ: Qahramon aka mundialga chiqsak termamiz imidjini uzgartirgani yahshimi yoki shu yunalishda davom etgan maqulmi?.

Савол берилган сана: 28.05.2013 09:01

ЖАВОБ: Имиж деганда нимани назарда тутяпсиз?

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:32


Kitoblik
САВОЛ: qahramon aka MTJ kelajagi haqida qanday fikrdasiz?.

Савол берилган сана: 27.05.2013 22:15

ЖАВОБ: Бу ҳақида "Футбол Мундиал"га мақола ёздим.

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:32


Kitoblik
САВОЛ: salom. Nemisla futbolda ispanladan utdi deb uylaysimi?

Савол берилган сана: 27.05.2013 22:11

ЖАВОБ: Салом. Йўқ, улар деяри тенг савиядалар. Ҳозир эмас, ўша 2010 даги жаҳон чемпионатида ҳам, ўтган йилги Европа чемпионатида ҳам Германия испанлардан ёмон ўйин кўрсатмади.

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:31


Kitoblik
САВОЛ: salom. Qahramon aka aql yoshdamas boshda diyishadi sizga hurmatim baland lekin saytda shunaqa insonlar borki hohlagan jamoani va hohlagan muhlisni haqorat qiladi,bundan ayrim admin va bloggerlarimiz ham mustasno emas,bularga qarshi saytda biror bir chora kuriladimi yoki hammasi uz holicha turaveradimi,umuman bunga siz qanday qaraysiz?javob uchun oldindan rahmat,sog' va omon buling.

Савол берилган сана: 27.05.2013 20:38

ЖАВОБ: Салом. Сайтда фақат блог ва конференция юргизаман.

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:30


izzatulin
САВОЛ: hozirda realga kimla zarur deb ayta olasiz luiz suarez yo kavani anchelotti yo xaykens

Савол берилган сана: 27.05.2013 19:38

ЖАВОБ: Кавани. Анчелотти.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 20:20


Gayratbek
САВОЛ: Термамиз учун энг қийин ва балки энг лаззатли дамлар яқинлашмоқда. Кўпчилик айтганидек чиройли ўйин ва синовлар ўтказиш учун ноқулай давр деб ўйлайман. Ҳозирги вазиятда биз учун тўғри йўл Қосимов қандай таркиб, тактика ёки услуб танласа шунга рози бўлиб Ватан учун мухлислик қилишимиз ва футболчиларимизга далда бўлиш деб ўйлайман.
Қосимов жамоаси керак вақти сафарда (Қатар, Эрон) 6 очко олишга эришди. Ҳозирги пайт эса ундан ҳам кераклироқ:) Бизникиларга босим халақит бериб қуймасмикан?
Менимча таркибдаги ўзгаришларнинг айни вақти Осиё кубоги даври ва саралаши бўлса керак(Япония, Корея ва баъзилар) нима деб уйлайсиз?
Ф.Тожиевнинг ҳозирги пайтдаги руҳий ва жисмоний ҳолати ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо Ливан билан баҳсда у ярқ этиб,чиқиб термамизни кучайтириб юбора олди. Мен қолган икки ўйинда ушбу футболчини барибир заҳирадан ўйинга чиқарган бўлардим. Сабаби бизникиларнинг жисмонан 90 дақиқа югуришга ҳоли етмайди. Тожиев эса 2 таймда ўйинни кучайтира олади деб ўйлайман. Сизчи?
Бердиев Нега Нефтчидан кетганидан хабарингиз йўқми?

Савол берилган сана: 27.05.2013 17:23

ЖАВОБ: Босим ҳалақит бериши шубҳасиз. ЕЧЛ финалини кўрган бўлсангиз, уч йилдан бери финалда ютқазаётган "Бавария"га ҳам бу ҳалақит қилди ва ўйиннинг аксарият қисмида ўз кучини тўлиқ намойиш қила олмади. Биз учун муҳими Қатар билан ўйин, чунки Кореядаги ўйинни тушуниб турибман, бутун жамоа бўлиб ҳимояланамиз ва имкон бўлганида қарши ҳужумга чиқамиз ва стандартлар. Қатар билан ўйин эса муҳими, биз бу ерда бир нима ўйлаб топишимиз керак. Афсуски, айнан ўйлаб топишга келганда оқсаяпмиз ва вазиятнинг ҳукмига қараб қоляпмиз. Яхшиямки, Тошкентдаги ўйинда Қатар фақат ғалаба учун ўйнайди ва олдинга боришга мажбур бўлади. Демак, биринчи голни ўтказмаслик керак. Акс ҳолда жуда қийин бўлади.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 20:19


Kitoblik
САВОЛ: salom. Nasaf haqida ham maqola yozsayiz,buni sizni ijodizdan uqish juda maroqli.

Савол берилган сана: 27.05.2013 12:16

ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Насиб қилса.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:41


MANUTDBARSA
САВОЛ: Салом Кахрамон ака ушбу маколага кандай фикрдасиз? http://www.uff.uz/news/sections/europe/75449

Савол берилган сана: 27.05.2013 08:58

ЖАВОБ: Ўқидим. Қандайдир муаммо чиқар балки, лекин мақоладаги фикрларга қўшила олмайман. "Барселона"га яна бир юлдуз кераклиги аниқ эди, лекин Мессининг ўрнига эмас. Жамоада ўз "мен"ига эга бўлган футболчи керак, эътибор берсангиз, ҳозирги таркиб шунчалик Мессига боғланганки, баъзи вазиятларда футболчининг ўзи қарор чиқаришгаям қўрқади. Неймар керак бўлганда вазиятни қўлига олишдан қўрқмайди, балки бу Мессини ортиқча босимдан халос қилар.
Кейин Бразилия-Аргентина қарамақаршилиги илгаригидек негатив йўқ, ҳаммаси дўстона, менимча.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:41


ajina
САВОЛ: Кинода рол таклиф килишса уйнармидингиз? Тагин Дилноза Кубаевани маъшукаси ролига-я))

Савол берилган сана: 27.05.2013 04:14

ЖАВОБ: Нега ўзингиз ёқтирадиган Дилноза Кубаевни ҳаммага ёқади деб ҳисоблайсиз? :)

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:37


NASCAR
САВОЛ: Қайсидир Европа клубида ишлашга таклиф қилганларида нима қилардингиз? Ғояларингиз уларни қизиқтирса. Айтайлик, Астон Вилла, Севиля ва ҳоказо.

Савол берилган сана: 26.05.2013 19:46

ЖАВОБ: Уларни қизиқтирадиган ғояларим бор, деб ўйламайман. Лекин АПЛ манга кўпроқ ёқади.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:35


streetracer
САВОЛ: Salom. Chelsea va Bavariya UEFA Super kubogi uchun qachon o`ynaydi, habariz bormi?

Савол берилган сана: 26.05.2013 19:28

ЖАВОБ: Салом. Августда. Лекин аниқ кунини билмайман.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:35


NASCAR
САВОЛ: Неймарнинг Барсадаги фаолияти қандай кечаркин? Месси билан чиқиша олармикан? Нима деб ўйлайсиз?

Савол берилган сана: 26.05.2013 18:51

ЖАВОБ: "Барселона" бу бир оиладек, нафақат Месси, бошқалар билан ҳам чиқишиб кетиши муҳим. Бу олдиндан айтиб бўлмайдиган энг муҳим риск. Ҳаммаси Неймарнинг "Барселона"га бўлган муносабатига боғлиқ. Клубни ўзидан юқори қўйса, дастлабки қийинчиликларга сабр қилади ва ҳаммаси яхши бўлади.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:34


NASCAR
САВОЛ: АбрамРович Моурни Челсига қайта таклиф қилиб хато қилмадими? У борган жойида узоқ ишлолмайдику бабир. Унинг устига тортишадиган потенциал рақиблардан бири - САФ фаолиятини якунлади :))

Савол берилган сана: 26.05.2013 18:47

ЖАВОБ: Адашмасам, Абрамович даврида "Челси"да энг узоқ ишлаган мураббий ҳам - Моуриньо. "Шу опамга шу поччам" дермиди :))

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:33


NASCAR
САВОЛ: Кечирасизу, сиз билан Твиттердан кўра бу ерда мулоқот қилиш қулайроқ экан. Ҳар ҳолда саволларни жавобсиз қолдирмайсиз Конфингизда :))
Раҳмат.

Савол берилган сана: 26.05.2013 18:45

ЖАВОБ: Сизга ҳам рахмат. Бемалол :)

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:32


kechirasiz
САВОЛ: Салом. Термамиз олдида 2та мухим уйин якинлашмокда. Асаблар таранглашадиган ва хато кечирилмайдиган палла. Мана шу жойда совукконликни кандай саклаб колиш мумкин. Чиройли футбол курмаслигимиз аникрок. Балки ракибга "сюрприз" хозирлаш лозимдир. Хозир бутун Осиё уйинимизни урганиб булишди. Масалан кутилмаганда химоячини хужумда пайдо булиши, ёки Гейнрихни хужум ортига жойлаб,кутилмаган карорларни купайтириш.

Савол берилган сана: 26.05.2013 18:03

ЖАВОБ: Салом. Тўғри, чиройли футбол кўрмасак керак. Лекин барибир қандайдир режа керак, албатта, акс ҳолда фақат вазиятни ҳукмига ташлаш ҳам бўлмайди.
Кутилмаган импровизацияларни аввало, футболчилардан кутиш керак. Позицияларни алмаштириш рақибга суюрприз бўлишдан кўра, ўзимизга ноқулайлик туғдириши мумкин.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:32


Sumurfchalar
САВОЛ: Bitiruv oqshomingiz hali hamon yodingizdami.O'sha kunlarni sog'inasizmi.Futboldan tashqari bo'lsa ham uzur.

Савол берилган сана: 25.05.2013 16:17

ЖАВОБ: У пайтларда битирув оқшомлар ҳозиргидек дабдаба эмасди. Кейин 9-синфни битирганимизда, 11-синфлар ҳам битирган. Битирув кечасини улар қилишган. Биз шунчаки тугатганмиз холос. Мактаб даврларидан хотиралар кўп, лекин алохида битирув оқшоми ҳақида хотира йўқ.

Жавоб берилган сана: 27.05.2013 12:30


zimmer
САВОЛ: Ассалому алайкум, бугун термамизни ОЧ-2011деги уйинларини куриб роса алам килди Абрамовни бушатишгани. Олдиндан уйланган комбинациялар, уйинчилардеги шижоат Абрамов бн кетгандек. Шундай ажойиб тренерни бушатишга нахотки уша Эронни нохак галабаси асос булолса ? Сизнингча уни ишдан олинишини сабаби нима ? 2. Кайсидир маколаизда киска муддатли турнир бн ЖЧ саралашини фарки бор дигандиз. Абрамов булгандаям ЖЧ саралашида термамиз мазмунсиз уйин курсатиши мумкинмиди, яьни уша комбинациялару, шижоатни курмасмидик ?

Савол берилган сана: 23.05.2013 19:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ростанам, қисқа турнирга тайёрланишнинг осон ва қийин томонлари бор. Қийин томони, айни ўша пайтда жароҳатланган ёки яхши спорт формасига эга бўлмаган футболчидан фойдалана олмай қоласиз кейинги ўйинларда.
Осон томони, тайёргарлик учун етарли вақт бўлади, камчиликлар ўйиндан ўйинга тузатиб борилиши мумкин, йўл азоби, футболчиларнинг фикри ҳам клуб ҳақидаги ўйлаб билан бўлинмайди.
Осиё2011 даги ўйинларга келсак, ростанам жамоа чиройли ўйин кўрсатган. Лекин футболда "ундай бўлганида бундай бўларди" деб бўлмайди. Абрамов ЖЧ-2014 саралашида муаммоларга дуч келиши ва бугунгидан камроқ очко олиши мумкин эди. шу билан бирга бошқа мураббий Осиё кубогида гуруҳда қолиб кетишиям мумкин эди. Бу ҳақида тортишиш, солиштиришдан фойда йўқ.
Осиё 2011 даги ўйинлар фақат бир нарсани, ўшанда терма жамоамиз майдақам ёки майдапас, зерикарли футбол ўйнамаганини исботлайди. Бу факт.

Жавоб берилган сана: 23.05.2013 20:05


SBAYERN
САВОЛ: Qaxramonaka ch.l finalida kimga muxlislik qilas

Савол берилган сана: 23.05.2013 19:55

ЖАВОБ: Дортмундга

Жавоб берилган сана: 23.05.2013 20:01

 

‹ First  < 40 41 42 43 44 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.