Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: Тасаввур қилинг мураббийсиз. Сизда ҳар бир чизиқда дунёнинг энг футболчиларини жамлаш имконияти бор. (Месси, Роналду...)Кимларни танлаган бўлардингиз?
Умуман сиз учун хаёлий орзулар жамоаси кимлардан ташкил топади.

Савол берилган сана: 03.06.2013 23:11

ЖАВОБ: Буффон.
Чап қанот ҳимояда Эшли Коул. Ўнг қанотда Лихштейнер. Марказда: Хуммелс билан Сильва.
Ярим ҳимоя. Таянч: Яхё Туре. Марказда: Пирло. Қанотларда Роналду ва Рибери.
ҳужумда: Месси ва Иброҳимович.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:53


Gayratbek
САВОЛ: Смоляченко ҳақида қандай фикрдасиз. Ушбу футболчи ҳам Р.Мелзиддинов сингари заҳирани тўлдирган ёш юлдуз сирасига кириб қолиши мумкинми?

Савол берилган сана: 03.06.2013 23:09

ЖАВОБ: Ҳа. Шунақа бўляпти-ку.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:48


MANUTDBARSA
САВОЛ: Салом Кахрамон ака,ака асимов ва нихоят танафусдан сунг яна термада.Ака шу бола шу 4та хужумчидан устун томонлари борми?менимча бор агар уткан мавсумдаги шашти ва формасини йукотмаган болса?нима дедиз?

Савол берилган сана: 03.06.2013 22:50

ЖАВОБ: Салом. Тўрттала ҳужумчида ҳам ўзига хос устун жиҳатлари ва камчиликлари бор. Лекин бири биридан бир калла баланд эмас. Менимча, асосий таркибда кўпроқ Фарҳод Тожиевга имконият берилади.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:48


NASCAR
САВОЛ: уфф.уз*даги Man_City никли мухлис мабодо Азамат Муродов эмасми?

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:20

ЖАВОБ: Билмадим. Лекин бунақа никни олиши мумкин бўлганлар ичида бошқа одамни танимайман. :)

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:47


NASCAR
САВОЛ: Қўқон тарафларга йўлимиз тушса, Сиз билан бирровга бўлсин кўришишга имкон бўлармикан-а? :)

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:13

ЖАВОБ: Ҳа, бемалол. Лекин айтиб қўяй, қизиқарли суҳбатдош эмасман. Мақолаларимга қараб баҳо берманг, мен билаш шахсан танишганлар аслида бошқа одам эканимни айтишган :))

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:46


NASCAR
САВОЛ: Мутахассис Йеррога ихлосингиз баландлигини биламиз. Сиз ҳалиям у Мадридни бошқара олади, деган ўйдамисиз? Албатта, ЕЧЛни юта олишниям ҳисобга олайлик.

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:12

ЖАВОБ: ЕЧЛ ни олиб беришга кафолат берадиган мураббий йўқ. Асосийси, жамоанинг кучли ўйин кўрсата олиши. Тўғри. ҳар қандай кучли жамоа учун ЕЧЛ бир чўққи мисоли. Аммо ҳар доим ҳам ЕЧЛ да энг кучли жамоа ғолиб бўлавермаган.
Масалан, Жозе Моуриньо "Реал"да ЕЧЛ ни юта олмади, аммо уч йил кетма кет ярим финалгача етиб келди. Шунинг ўзиям юксак натижа. Уёғига ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир футболчи пенальтини қийшиқ тепади, тамом. Шунинг учун Жозенинг "Реал"даги ишини муваффақиятсиз деб ўйламайман. Кетишига сабаб ҳам натижа эмас, жамоа ва мухлислар билан алоқанинг ёмонлашиб боргани. Албатта, бунга ҳам қайсидир маънода натижа таъсир кўрсатган бўлса-да.
(Дилшод Тўхтабеков бўпкетдим-е :)))

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:45


NASCAR
САВОЛ: Шарҳловчи ва ТВ журналистларимизга кўп эътирозлар билдирилади. Маббоооодо(унақа бўлишини асло истамайман), сизга нисбатан ўшандайин, касбий малака ва профессионализмга оид эътирозлар билдирилса, қандай йўл тутган бўлардиз? Ёзганиз ёқмаяпти. Ёзишинизни ўзгартиролмаяпсиз. Эътирозлар тинмаяпти.

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:07

ЖАВОБ: Шарҳловчилардан фарқли равишда, мухлислар мени шунчаки, ўқишни бас қилишлари мумкин. Шунақа имконият бор.
Менимча, бундай ҳолат бўлса, аудиторияни қисқартиришга ҳаракат қилардим. Мисол учун, ҳозир ҳамма ўқийдиган сайтда мақола ёзяпман, ҳамма норози бўла бошласа, алоҳида қандайдир блог очишим ва иложи борича, ёзганларимни қадрлайдиганларга тавсия этишим мумкин мақолаларимни. Сабаби. мақсадим, журналистика олрқали нимагадир таъсир қилишим ёки машҳур бўлиш эмас, фикрларни ким биландир баҳам кўриш осон. Ёшлигимда ҳеч ким ўқимасаям, дафтар тутиб, ўйин натижалари ва қисқа шархлар ёзиб юрардим :)

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:41


NASCAR
САВОЛ: 1. Қаттиқ қизишган пайтиз нима билан шуғулланасиз? 2. Йога ва медитацияларга муносабатиз қанақа?

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:04

ЖАВОБ: 1. Характерим қизиққон эмас. Бунақа ҳолатларни эслай олмаяпман. 2. Қизиқмайман.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:37


NASCAR
САВОЛ: Маълум бир вақт нетдан узилиб, Моур Реал билан орани қай тариқа очди қилганини билолмай қолдим. Ким кимга товон тўлади? :)

Савол берилган сана: 03.06.2013 20:02

ЖАВОБ: Ҳеч ким товон тўламади. Жозе шартномани муддатидан олдин бекор қилингани учун "Реал"дан пул талаб қилиши ёки "Реал" Моуриньо учун "Челси"дан пул талаб қилиши мумкин эди. Шартноманинг тугатилишидан ҳар икки томон манфаатдор бўлгани учун келишиб қўя қолишди.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:36


komilrahim
САВОЛ: Камлик килмасмикан факат Катарни ютиш, камлик килмаслиги учун Катар Эронни ютиб бериши кере, бунака булса Катар биза билан уйинда улигини тиригини чумчегини ташаб уйниди, бунака вазиятда улани ютиш сурок остида колади, Эрон Катарни ютса охириги Ж.Корея билан уйинда улигини тиригни ташиди Ю.Корея унгача ЖЧга чикбуган булади так что 3 очко етарлимас менмича, шунакамасми?

Савол берилган сана: 03.06.2013 19:04

ЖАВОБ: Ҳисоб китоблар ҳақида илгариям мақолалар ёзилди. Назарий томондан фақат Кореянинг имконияти биздан юқори холос. Эрон ва Қатардан кўра яхшироқ шароитдамиз. "Ўлигини ташлаш" - балки, лекин осон бўлади деб ким айтди? )

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 19:38


astonmarten
САВОЛ: Salom.Odnodagi profil uzizdikimi yoki burov yolg`ondan sizni nomizdan ochib olganmi?

Савол берилган сана: 03.06.2013 18:57

ЖАВОБ: Салом. Ўзимники. Лекин кўп кирмайман.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 19:37


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. ФИФА уйинини уйнаб турасиз бундан хабарим бор. Сизга кайси йилгиси купрок ёкади. Масалан манга 2006 "Ворлд кап" купрок манзур буган. 07,08 унчалик кизикмасрок яъни иккалиси деярли бир хил эди. 09 олдингиларидан яхширок чикканди. 10 йилгиси эса умуман манга ёкмаган. 11 графикаси, уйинчиларни бошкариш томонларидан мазза килиб 2 йил уйнадим. 12 уйнаб курмадим, лекин 13 умуман ёкмади, кайсидир жихатлари билан 10 йилгини эслатиб юборади.... Сизга кайси йилгиси купрок ёкди?

Савол берилган сана: 03.06.2013 18:42

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Албатта, янгиси эскисидан яхшиланиб борган, кўпинча. Лекин катта силжишларни яхши эслайман. Масалан, 2004 менга умуман ёқмаган. 2005 да олдинга катта қадам ташланган, тўпни назорат қилишнинг иложиси пайдо бўлган. Кейин, башарани ясаш ҳам зўша йилдан қўшилганди :)
2006 даям катта ўзгариш бўловди, менга ёққанди. Кейин, 2009 менга ҳам ёққан. 2008 да мухлисларнинг ғалати чинқириғи асабимни ўйнаган ва бошқа ўймаганаман :))
2011 ни кеч олдим, бир ой ўйнамасдан 2012 чиқди. Менга жуда ёқди. Ҳозирам ўшандаман :). 2013 ни ҳали ўрнатмадим, билишимча фарқ катта эмас. Лекин, эшитишимча, ўйинчиларни кўпроқ ўйнатиб, юлдуз қилишингиз ўзингизга боғлиқ экан. "Профессионал рост"ни айтяпман. :)

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 19:37


komilrahim
САВОЛ: яхшимисиз Кахрамон, битта саволим бор факат жавобдан бош тормаслигизни суриман, Узбекистон МТЖни ЖЧ га чикишига ишонасизми, ишонсангиз сал пал ишончиззи асолеаб берсез илтимос?

Савол берилган сана: 03.06.2013 17:39

ЖАВОБ: Биз қандайдир мавҳумлик ҳақида гаплашмаяпмиз-ку, тўғрими? Иккита ўйин бор, шулардан биттасини ютсак ҳам, ЖЧ га чиқиш имкониятларимиз кескин юқори. Демак саволни "Қатарни енга оламизми?" деб қўйиш ҳам сизнинг саволингиз билан таҳминан бир хил. Ҳа юта оламиз. Буни исботлаш шарт эмас :)

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:24


raulstar
САВОЛ: Капеллони мисол келтирибсиз. Менимча Дон Фабио Рус футболини бир бош баланд кутаргани йук. Кайтанга уйин сифати тушиб кетган, жудаям зерикарли уйнайди. Тугри натижалари стабилний хатто качон ютказгани хам эсимдамас. Лекин футбол факат натижадан иборатмаску )) Яна бир саволим термамизга Роберто Мартинесни обкелса канака буларкан? Хозир барибир Испания футбол эталони, футболи, футболчилари, мураббийлари...

Савол берилган сана: 03.06.2013 12:47

ЖАВОБ: Бир бош баланд кўтаргани йўқ, тўғри. Унақа демагандим. Шунчаки, Адвокат даврида бошқа тўғри қарор йўқдек кўриниб турган вазиятни ўзгартира олгани таҳсинга сазовор.
Мартинесга талабгорлар тиқилиб ётибди. Менимча, "Эвертон"ни бошқарса керак.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:21


Azizi
САВОЛ: Ассалом Алейкум. Сиз бир жавобингизда SPORTS.RU ни куп кузатиб бораман дегандингиз. Биласизки у ерда куп шархловчиларнинг конференциялари бор. Нима деб уйлайсиз бизда хам шундай килишнинг вакти келмадимикан? Хар холда танкидий фикрларимизни уларнинг узларига ёзиб сифат усишига эришармидик? Ёки рози булишмасмикан? Таклифимни уйлаб куринглар.
PS:Лекин тасаввур килиб узимни кулгим келиб кетди. :)

Савол берилган сана: 03.06.2013 12:31

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Яхши фикр. Таклиф қилиб кўриш ниятимиз бор. Фақат мухлислар ҳам мунозараларда самимий бўлишлари керак бўлади. шунақа ҳолат бўладики, телевидениянинг барча хатоси учун шарҳловчини топволиб сўкишади. :))
Бир нарсани тўғри тушуниш лозим. Конференция бу ҳеч кимнинг мажбурияти ҳам, масъулияти ҳам эмас. Мухлис журналистдан ўз саволларига жавоб олишни истайди, журналист ҳам ўз навбатида конференциядаги мулоқотдан роҳатланиши керак. Конференцияда турли айбловларга жжавоб бериб ўзини оқлаб ўтириш ҳеч кимга ёқмайди.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:19


Gayratbek
САВОЛ: Xayr Mour Salom Mour
Tan olish kerak Joze Chelsining yangi tarixidagi(Abramovich) eng kup murabbiylik qilgan va o'rtamiyona futbolchilarni (Drogba, Lampard, Chex va boshqalar) yulduz darajasiga kutara olgan. Uning davrida almashtirib bulmas 10 talik degan atama bor edi. Hattoki Liverpulda uzini kursata olmagan J.Koul Barsada zo'rg'a yarim mavsum kun kechirgan Gudyonsen Chelsining asosiy yulduzlari edi. Robbendan boshqa Mour tarkibidagi fitbolchilarning boshqa jamoalarda asosiy figura bulganini eslay olmayman.
Savolim.
1. Ikkinchisi birinchisidek muvafaqqiyatli bularmikan?
2. Hozirgi Chelsida yana almashtirib bulmas 10 talik atamasi paydo bulsa kimlar bulishi mumkin. (taxminan)
3. Mudatidan oldin shartnoma buzilgani uchun sud orqali falon pul undirib olib yana ushbu jamoaga qaytish erkakning ishimi? U ertaga natija kursata olmasa yana shunday voqea ruy bermaydimi?
4. Abramovich boy odam. Pul unga meros qolmagan. O'zi ishlab topgan. Demak aqlli inson. Mourning qaytishi balki piardir?

Савол берилган сана: 02.06.2013 13:00

ЖАВОБ: Моуриньо ўртамиёна футболчиларни юлдузга айлантирадиган мураббий, деган гапингизга қўшилмайман. Сиз санаган футболчилар шундоғам, келажаги порлоқ ва юлдуз бўлиш учун потенциалга эга бўлган футболчилар эди, яъни ҳеч қачон ўртамиёна бўлишмаган. Жо Коул, Гудйонсен каби футболчилар эса энг яхши даврларида "Челси"да бўлишган, шу холос. Шевченко "Миланда" порлаб, "Челси"да яхши ўйнолмагани сингари.
1. Билмадим.
2. "Алмаштириб бўлмас-10" атамасини энди эшитишим. Умуман олганда, Моуриньо ротацияларни ёмон кўради, қаерда ишласа, ўша жамоанинг энг кучли таркибини аниқлаб олиб, деярли барча ўйинларда туширади.
3. Билмадим.
4. Умуман топ клублардаги ҳар қандай қарорда пиардан ҳам улуш бор. Чунки уларнинг бизнесси шу, иложи борича кўпроқ эътиборни жалб қилиш. Клубнинг имкон қадар кўпчиликнинг эътиборида бўлиши янги шартномалар, янги лойихаларни етаклаб келади. Жозе Моуриньо шубҳасиз, омма эътиборини жалб қила олади, бу ҳам жуда муҳим жиҳат.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:15


Gayratbek
САВОЛ: Фифа.уз сайти ҳақида эшитгандирсиз?
Қатнашяпсизми? Менимча қоидаларидан хабарингиз бор.
Мен мавсум бошида Фарҳод Тожиевни сотиб олиб, кейин яна трансферга қуйиб ўрнига Иван Нагаевни олгандим. Сабаби Иван Нагаев бу йил янада кучайиб кучли ярим ҳимоячилар кўмагида купроқ гол киритади деб ўйлагандим. Аслида Тожиев ҳам менга ёқади. Қарангки бугунги кунда Нагаев заҳирада асосий ҳужумчи ва голеадор эса Тожиев(лар). Яна бир мисол энг қиммат ўйинчи Бердиев лекин ҳозирги кунда чемпионатимихда ушбу футболчи йўқ. (Яқинда Нефтчи билан шартномасини бекор қилди.) Футбол шунақа кутилмаган ҳолат ва натижалар бўлганлиги учун ҳам гузал ва жозибадор бўлса керак:)
Юқоридаги мисолни келтиришимдан мақсад саволим шунга алоқадор
Фифа.узда жамоангиз борми?
Агар ҳозирги кунда дедлайн очганингизда кимларни танлаган бўлардингиз?
Ёки бунақа нарсаларга қизиқмайсизми?

Савол берилган сана: 01.06.2013 22:08

ЖАВОБ: Бошқа сайтларда, масалан, спортс.руда фантезида жамоалар тузиб, ўйнаб тураман. Лекин фифа.узда жамоам йўқ. Сабаби, Ўзбек футболига қизиқишнинг йўқлиги эмас. Аксинча, ажойиб лойиха. Шунчаки, менга қанақадир тўловлар қилиш кераклиги ёқмади. :))

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:09


AbrorAhmad
САВОЛ: Ас-саламу аълайкум Куконда булсангиз Кукон-1912 уйинларига кириб турасизми? Хеч шу жамоа хакида бирорта макола ёзишни режалаштирмадингизми?

Савол берилган сана: 31.05.2013 14:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, кириб тураман. Режалаштирганим йўқ, лекин мавзу чиқиб қолса, ёзишим мумкин.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:06


AbrorAhmad
САВОЛ: Ас-саламу аълайкум ака узр ута шахсий савол булса!?
Ман Куконни Гиштли Масжид худудиданман, сизчи?
Бу шунчаки кизикиш!?

Савол берилган сана: 31.05.2013 14:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Космонавт".

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:06


Sumurfchalar
САВОЛ: salom aka.Sizlar futbol xabarlarini qaysi saytdan olib qaysi tarjimon dasturida tarjima qilasizlar.

Савол берилган сана: 31.05.2013 14:24

ЖАВОБ: Cалом. Алоҳида бир қоида йўқ.

Жавоб берилган сана: 03.06.2013 18:04

 

‹ First  < 38 39 40 41 42 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.