Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


komilrahim
САВОЛ: ока сиздан колаверса бошка хамма журналистлардан илтимос битта дуппидайгниа МТЖни уйинига ижобий тасир киладигон макола бусин, илтимос Хитой билан канака уйнашидан катий назар битта Ж.Кореяни ерворишга рухлатирадгон макола бусин, илимос...

Савол берилган сана: 05.06.2013 14:37

ЖАВОБ: ҳамаси табиий бўлсин. Чегарани билиш керак. Баҳрайн билан 2009 йилда Тошкентда ўйнашимиздан олдин руҳлантириш шу даражада бўлиб кетгандики, футболчилар оёқлари қалтираб қолганди. "Перегорели" :))

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:23


Gayratbek
САВОЛ: http://www.uff.uz/news/sections/articls/9239
Мана шу мақола ёдингиздами?
Санаси 10.01.2010 экан

Савол берилган сана: 05.06.2013 13:23

ЖАВОБ: Ҳа. ёдимга тушди. :)

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:21


AMATEUR
САВОЛ: Salom.Meni bir judayam kungilchan oshnam bor.U kungilchanlikni ba'zida judayam oshirvoradi mening nazdimda.Masalan,u uziga yoqmaydigan kishi bilan uziga yoqmaydigan mavzuda yarim soatlab gaplashib utiradi,usha odamni kunglini qoldirmaslik uchun.Meni esa bunaqa vaziyatlarda shiorim boshqacharoq: Nimaga endi uzimga yoqmagan kishi va mavzuda soatlab gaplashib vaqtimni bekorga ketkazishim kerak.Undan kura usha vaqtimni boshqa foydaliroq narsaga sarflaganim yaxshimasmi.
Xullas shunaqada.Ba'zida o'ylab qolaman meniki nato'g'rimi deb.Sizningcha kimni qilgani tug'riroq,oshnamnimi yo meni?
(Iltimos, savolim erish tuyulmasin.Uqiganlarga xam)

Савол берилган сана: 05.06.2013 13:20

ЖАВОБ: Салом. Билмасам.. ))

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:21


Azamatjon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Кечаги уйинлар натижаси ва гурухимиздаги холат барчани уйга толгандек килиб куйди.Ва футбол сайтида кейин танишлар орасида хам шундай фикр юрибдики Корея б-н дурранга умид киламиз ё кичик хисобда ютказиш керак деган. Но ман нимагадир бу Кореяни илгариги карислар эмас Узбекистон МТЖсини дупосслаб калтаклаб урадиган балки уни хурмат килган холда чучиб уйнидиган карисларни курвоман.Тугри хозир хаммада босим кучли лекин карисларники бизаникидан юкори. Шундай экан Кореяни сафарда ютиб келишимизага ич ичимдан ишонгим келаяпти! Сизнингча хозирги холатда Корея энг устун куринсаям ахвол бизларникидан яхши эмаску?!

Савол берилган сана: 05.06.2013 11:14

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:19


Dinamachi
САВОЛ: 1.kavani neymar suares falkao hozirda bozorni egasi(yo edi).men un kavani ustunroq. Neymarni faqat yoshi uni ustun tomoni.Siz un qaysi bn va nima un. 2.Z.XOLMURODOV & A.BERDIYEVlar uzoq vaqt töpurar böldi,lekin mtj.ga taklif etilmadi.nima un yoki ularda nima yetishmaydi. 3.Iguainni qay tarafi qadirlanadi yoki boshqalardan ustunroq,benzemadan demadim. (uni hurmat qilaman,va ashaddiy muhlisiman)

Савол берилган сана: 05.06.2013 09:17

ЖАВОБ: 1. Уларни таққослаш қийин. Неймар умуман яққол ҳужумчи эмас.
2. Холмуродов ўз пайтида жалб қилинган, ЖЧ-06 саралашида ўйнаган ҳам. Нима етишмаганлигини билмадим. Мисол учун, балки, Максим Шацких ва Гейнрихлар даврига тўғри келиб қолганликлари туфайлидир?
3. Игуаин доим захира варианти бўлган. Қайсидир қийин пайтда гол уриш керак бўлганида, биринчи навбатда ундан кутишмаган. Ҳозир ҳам шунақа.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:19


Dinamachi
САВОЛ: Aka,savollar: 1.qatar vs eron juda nursiz öyin körsatdi menimcha bunga nima sabab.hozir bori shumi yo öyin qiymati balandligimi. 2.Liv-kor öyinida adashmasam kor 6ta sariqli öyinchini tushurmadi asosida bu shunchaki yo asosi öyin uzb bn deganimi. 3.kor bn öyinda uslub jihatdan eng + va - 2tarafimizni aytaolasizmi. 4.davron xoshimov inomov hatto shoraxmedovdan hozirda yaxshiroq,fikriz. D.Xoshimov öyiniga qanday qaraysiz.

Савол берилган сана: 05.06.2013 08:58

ЖАВОБ: 1. Қатар биринчи таймда ёмон ўйнамаётганди. Мағлубият амалда қатарликларни имкоинятдан маҳрум қилди, буниям эътиборга олиш керак. Бундан ташқари, Қатарда юқори савиядаги ўйинчилар кўп эмас, шунинг учун ҳам, масалан, Куинтананинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини дарров сездиради. Қатарнинг ҳужум чизиғи 70 фоиз Куинтана билан боғлиқ.
2. Нега бундай қилишганини билмайман. Лекин фақат сариқ карточкаси борлиги туфайли, сафардаги муҳим ўйинга туширмасликларига ишониш қийин. Ўзбекистон билан ўйинда ҳам, Ливандаги ўзйинда ҳам ғалаба учун 3 очко берилади холос, тўғрими? Кеча Корея ғалаба қозонганда, очколари сони 13 та бўларди ва жуда ажойиб имконият ҳосил қилган бўларди. Энди бўлса, икки ўйиндан биттасини ютиши шарт. Осон эмас.
3. Плюс жиҳатлари. 1) юқори тезлик 2) бош билан яхши ўйнаш. Минус жиҳатлари. 1) дуранг бизни кўпроқ қониқтиради, босим 2) тажриба бироз камроқ
4. Хошимов яхшироқдир. Лекин бугунги ўйинларда аввал кўпроқ ўйнаган, бошқалар билан ўзара тушуниши яхшироқ бўлган футболчи тушиши керак, деб ўйлайман. Ўтган ЖЧ саралашида, Японияни қаблу қилганимизда Ҳамза Каримов тушган ва унинг хатоси туфайли ягона голни ўтказиб юборганмиз. Ҳамза тажрибали футболчи эди, аммо муҳим ўйин олдидан бирданига тушириб юбориш ортиқча хаяжонни келтириб чиқаради, бу бизга керакмас. Ўйиндан кейин Рустам Акрамов Хамзани зўр ҳимоячи, зўр ўйнади деб роса ишонтиришга ҳаракат қилишган бўлса-да, ишонмагандим. Поезд кетиб бўлганди.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:15


Kitoblik
САВОЛ: salom. MtjmiZ o'rtoqlik uyini uchun nega aynan xitoyni tanlagan? Keyin tug'ilgan yiliz.

Савол берилган сана: 05.06.2013 08:53

ЖАВОБ: Салом. Биз Кореяда ўйнаймиз, шарқий жамоалар ичида эса энг кучлиси Хитой. Бу танлов табиий. Умуман эътибор беринг, Шарқий Осиёда қачолн яхши натижага эришган бўлсак, ўйиндан олдин мос ўртоқлик ўйинида майдонга тушганимиз ҳам фойда берган. 2008 да Япониядаги лурангдан олдин Корея билан ўйнаганмиз, 2012 да Японияда ютиб келишимиздан олдин ҳам Корея меҳмони бўлганмиз.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:07


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sekin asta arab davlatlarida ayollar futboli tashkil topib ular ham musobaqalarga qatnashishni boshlashyapti. Din bunga nima deydi? Sizning munosabatingiz qanday?

Савол берилган сана: 05.06.2013 08:22

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Дин бу ҳақида нима дейишини билмайман. шахсан менга ёқмайди. Бирор жойда кўрганмиз, мактабдами ёки маҳалладами, қизчаларнинг футбол ўйнаётганини? Нима кераги бор йўқ нарсани сунъий равишда пайдо қилиб..

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:05


akmalfcb
САВОЛ: Salom.
1. bir yili bunyodkor rivaldo, xose luis vilyanuella kabi yulduzlarni olib kelib shishib qoluvdi. keyin nimadir bo'ldiyu paq etib hammasi tarqalib ketdi. ko'pchilikdan bunyodkor homiylari bankrot bo'ldi deb ewitgandim shuni aniq sababini bilasizmi?

2. yevropaning deyarli barcha klublarining mashxur laqablari bor, masalan "qizil iblislar", "qirollik klubi", "ko'k anorranglilar", "taqachilar" ... bu laqablarni muxlislar, xalq qo'ygan to'g'rimi?
savolim bizni klublarimizni laqablarini xalq, muxlismas klubni o'ziga o'zi qo'yib oladi? "qaldirg'ochlar", "sherlar", "yo'lbarslar"mish... ismi o'yiniga mos bo'lmagan bu laqablarni klub o'ziga 'ozi qo'yib olishiga qanday qaraysiz? siz uchun kulgulimasmi?

oldindan raxmat javoblar uchun

Савол берилган сана: 05.06.2013 05:57

ЖАВОБ: Салом.
1. Пул тугаб қолди. Аниқроғи, ўша пулни сарфлашга муносабат ўзгарди, демак, уни сарфлаш эхтиёжи ўртадан кўтарилди. Бунга қайсидир маънода, уч йил ичида "Бунёдкор" кутилган ғалабани қўлга кирита олмагани ҳам таъсир кўрсатгандир.
2. Лақаблар тарихий қандайдир жараён, шаҳар номи, жамоа формасининг ранги ёки бошқа сабаблар туфайли табиий равишда вужудга келади. Бу клубнинг имижи учун ҳам хизмат қилади. Клубларимиз ўз имижи ҳақида қайғурмасдан, бунинг энг бошланғич талабларини (масалан, ранги ўзгармайдиган спорт формаси) бажармасдан туриб, ўзларига лақаб тўқиб олганликлари чинданам ғалати.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:04


akmalfcb
САВОЛ: Salom. Futboldagi "omad" tushunchasiga qanday qaraysiz? Omad futbolda bor narsami?

Савол берилган сана: 05.06.2013 05:27

ЖАВОБ: Салом. Ўзи умуман хаётда "омад" деган тушунчага эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Чунки бизнинг ақлимиз воқеани бутунича қамраб ололмайди.
Мисол учун, бир одам тасодифан самолётга кечга қолди. Омади келмади-а? Лекин ўша самолёт осмонда портлаб кетди. Омади келдими? Бирор воқеага яхши бўлди ёки ёмон бўлди, деб баҳо бериш имкониятимиз йўқ экан, омад ҳақида гапириш бефойда. Футболда ҳам.:))

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 19:00


AbrorAhmad
САВОЛ: Ас-саламу аълайкум!

Эххх Қаҳрамон ака хозиргина Ливан - Кория уйини якун топди ака (хисобни биласиз албатта)!

Мани саволим хакамлар хакида бугун 'кингру' 8 минут кушиб Корияни сийлади, Катар бн уйинда Нишимура 7 минут кушиб карисларни сийлади ака бир гап бор бу ерда! ОФКда кимлар ЖЧ чикишини руйхати бор шекилли а?

Савол берилган сана: 05.06.2013 00:38

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Руйхат ҳақида билмадим-у, лекин ростанам, охирги икки ўйин Корея гол ургунча давом этяпти.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:57


Gayratbek
САВОЛ: Қатар билан ўйинда 90+7 дақиқада гол, Ливан билан ўйинда 90+4 дақиқада гол уришди. Биз билан ўйинда ҳакамларни алмаштириш. Пойтахтдан узоқ шаҳарда уйинни ўтказиш. Корея Корея Корея шу қилганига бизникилар ютиб 1997 йилдаги воқеани қайтаришса эди.
Кореянинг Тошкентда 1-5 ҳисобида ютиб Франция 98 га йўлланма олишганди.
Ливан билан ўйинни кўргандирсиз. Ўйнасак ютсак буларкана нима дедингиз?

Савол берилган сана: 05.06.2013 00:35

ЖАВОБ: Жанубий Корея оптимал таркибда ўйнамади. Иккинчидан, Ливан билан ўйинда биз қанақа ўйнаганимиз эсингиздадир?

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:56


Gayratbek
САВОЛ: Негадир Узбекистон ва Эрон ЖЧга борадигандек туюляпти

Савол берилган сана: 04.06.2013 20:06

ЖАВОБ: Балки. Ким билан боришимизнинг фарқи йўқ )

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:55


Fotix
САВОЛ: Leonardo da vinchi keksaygan davrlarda unga bevosita raqobat qilgan italiyalik yosh haykaltaroshni ismini bilmaysizmi.Fudboldan chetlashganim uchun uzur.
-----------------------------

Микеланжело :)

Савол берилган сана: 04.06.2013 19:54

ЖАВОБ: ..

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:55


AbrorAhmad
САВОЛ: Ас-саламу аълайкум.
Қаҳрамон ака куйирокда "Қўқон-1912" хакида саволимга жавоб йулладингиз. Бу саволим уни маънтикий давоми.

Якинда "Биринчи лига" курсатуви мехмони булган Тохир ака Копадзе "Афсуски регламентга кура 2-боскич бошигача биз янги уйинчилар учун заявка беролмаймиз, худо хохласа уша боскичдан бошлаб кучли таркиб йигамиз ва "Андижон" "Маъшал" каби жамоалар билан узаро уйинда очколар фаркини йукка чиказиб насиб этса имкон кадар шу йил "олий"га чикамиз"-деб айтиб утдилар (нафасларини муборак килсин). Сизни фикрингизча (баъзан булса хам, майдондан кузатиб турасиз экан.) хозирги асосан "махаллий" таркибимизни неччи фойизи "кучайиш"га мухтож!?
Асли куконлик булган хозирда бутун республика буйлаб таркалиб кетган иктидорларимиздан йигиб хам "олийбоп" жамоа килса буладими?

Ва (савол эмас бу!) шартим Куконим олий лигага чикса албатта битта "йиртаман" маколага карзсиз ака!!!:)))

Савол берилган сана: 04.06.2013 19:34

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳозирги таркиб билан олий лигада ўйнай олмаймиз. Аниқроғи, натижага эришиб бўлмайди. Имконият ва шароит бўлса, албатта, маҳаллий йигитларни йиғиб, яхшигина жамоа қилса бўлади.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:54


Hamkor
САВОЛ: Сешанбалар хакида намидир ёзинг, укиб турайлик, нима булса хам. Япония уддалади, биз хам 11 куниёк йулланмани хал кисак керак нимагадир жуда ишоняпман. Олдиндан тайёлаб туринг.

Савол берилган сана: 04.06.2013 18:11

ЖАВОБ: Менимча, мабодо ўша куни ЖЧ га чиқсак. мақола шарт эмас. Ҳеч ким ўқимайди. Ҳамма ёзади :)

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:53


NASCAR
САВОЛ: Пойтахтлик мухлислар жуда сезгирми дейман. Учта клубнинг стадионга йиғадиган мухлислари биргаликда Нефтчиникдан камроқ. Нега унақа?
Ҳа энди пойтахт-да, развлечение кўпроқ, футболдан чалғитадиган нарса кўп десак, бошқа давлатларда Тошкентдагидан минг чандон кўпроқ ўйин-кулгу имкониятлари мавжуд. Лекин томошабинлар сонидаги фарқ пойтахт ва пойтахт атрофидаги клубларда бунчалар каттамас. Сизнинг версиянгиз, плиз...

Савол берилган сана: 04.06.2013 15:30

ЖАВОБ: Тўғри, Лондонда ҳам Тошкентдагидан минг чандон дам олиш масканлари кўп. Лекин шу билан бирга, футбол ҳам мана шундай дам олиш масканларидан бири ҳисобланади.
Нега бизда одамлар оилавий бўлиб кинога ёки паркка боришади-ю, футболга боришмайди? Бу саволни овоз чиқариб ўзингизга бериб қўрсангиз ҳам жавоби ўзи билан - бизда футболга бориб дам олиб бўлмайди. Йўқ, ўйин савиясини назарда тутмаяпман, киноларимиз савиясини олдида, чидаса бўлади. Шунчаки, стадионда дам олиб бўлмайди бизда. Ихоталар, текширишлар, асаббузарликлар, хизмат кўрсатишнинг деярли йўқлиги ва ҳоказо. Шунинг учун футболга фақат футболнинг ашаддий мухлислари кирадилар холос.

Жавоб берилган сана: 05.06.2013 18:52


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Бугунги уйинлардан нималар кутяпсиз? Масалан ман, Ж. Кореяни ютишини, Катар ютмаслигини купрок хохлаяпман. Корея ютса кейинги турда бизда купрок имконият булиши мумкин. Катар ютмаса, охирги турда ютиш имконияти хам бизда купрок булиши мумкин. Эрон билан бизни ишимиз булмаслиги керак.

Савол берилган сана: 04.06.2013 14:21

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қаранг, агар Эрон Қатарни ва кейинги турда Ливанниям ютса, сўнгги тур олдидан биздан ўзиб кетиши ҳақиқатга яқинроқ. Сўнгги тур пайтида гуруҳда учинчи ўринда бўлишимиз яхши эмас. Яхшиси, Тошкентдаги ўйин олдидан ҳеч бўлмаса, иккинчи ўринда бўлсак, ҳаммаси ўз қўлимизда бўлади.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 14:32


arstokrats
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Men qushni konferensiyada Suhrat akaga MTJ uyinlari translyatsiya saviyasi haqida savol bergandim. Lekin u kishi savolimni PFL doirasida tushundilar shekilli, tuliq javob ololmadim. Demoqchi bulganim darvozalar ortida kameralar ishlab turibdi, pauk ishlab turibdi. Lekin havfli vaziyatlarni va gollarni faqat asosiy kameradan qayta qayta kursatishadi. Vaziyatlarni men yuqorida aytib utgan kameralardan ham takror berishni iloji yuqmi yoki operatorlarimizni dangasaligidanmi. Mana shu muammolar haqida maqola yozsangiz yahshi bulardi. Javob uchun oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 04.06.2013 11:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу борада тегишли маълумотга эга эмасман.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 11:55


Azamatjon
САВОЛ: Ассалому алfйкум Кахрамон ака! Мани саволим бироз футболдан ташкари мавзуда. Сиз шу сайтда "Офсайд" блогингиз бор,но негадир анчадан бери янги ижод махсулларидан янглик киритмаяпсиз,ёки бунга вакт ажратмаяпсизми ёки бу борда вактинчалик "пауза" килдингизми? Тугриси шу 2ала хикоянгизна укиб койил колдим.Агар бу хикояларни автори курсатилмай бирор жойда чоп этилса,бу хикояларни рахматли адибларимиз Уткир Хошимовни асарларидан ёки Саид Ахмаднинг "Коракуз мажнун" хикоялар тупламидан олингандек туюлса керак!(Хар холда ман шу авторлар асарига ухшатдим) Бу борада хам янги ижоларингиз булса албатта блогга куйишингизни сураб колардим.Кейин хозирги купчилик ёшлар укаларимиз деярли бадий китоблар укимай куйишган ва бунга нима сабаб булвотти деб уйлис ва илгаригидагидек одамларни яна китоб укишга кайтариш мумкинми? (ман ундай булишига ишонмаяпман). Кейин мана шундай асарлар ёзишда кайси ёзувчиларимизнинг ёки Жахон адабиёти намоёндаларининг асарлари сизга илхом келтиради?

Савол берилган сана: 04.06.2013 09:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, ҳикояларим бор, навбати билан қўйиб бормоқчиман. Шунчаки, футбол сайтига унча тўғри келмаса керакЮ деб ўйладим. Алоҳида блог очсам, қўйиб бораман.
Устоз адибларга тенглаштиршингиз нотўғри, мавзу яқин бўлгани учун шунақа туюлаётгандир. Аммо ёзувчиликка даъво қилмайман.
Ёшларнинг китоб ўқимай қўйганлиги бор гап, аниқ сабаб кўрсатиш қийин. Бошқа қизиқиш объектларининг кўпайиб кетгани, тарбия, мактабдаги таълим, яхши китобларнинг камлиги, хуллас ҳар бири алоҳида мавзу.
Жаҳон адабиётига унчалик қизиқмайман. Кўп ўқимаганман, Дойл, Кристи, Дюма, Толстой, Стендаль, Кополла.. Ҳар соҳадан бир шингил, алоҳида чизиқ бўлмагани учун чет эл адабиётига баҳо бера олмайман.
Ўзимиздан Саид Аҳмад, Ш.Холмирзаев, А.Қаҳҳор, Т.Малик, Ў.Хошимовларнинг ҳикоялари ёқади.

Жавоб берилган сана: 04.06.2013 12:09

 

‹ First  < 37 38 39 40 41 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.