27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | 0-0 | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | 1-0 | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | - | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль |
Hamkor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Ака голеодор хужумчилар камайганлигига (йуколганлигига) олий лигада клублар сони камайганлиги канчалик таъсир килди деб уйлайсиз? Уйинлар камлиги учун мураббийлар хам натижа учун уйнамокда йукотиладиган очко кадри ошиб кетди. Савол берилган сана: 15.06.2013 10:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, жамоалар сони билан боғлиқ эмас. Ҳимояланиш анча осон, такомиллашди, бунга қарши эса кучли хужум ташкилотчилиги керак. Мураббийларимиз ҳимояни яхши ташкил қила оладилар, лекин ҳужум ташкил қилишга келганда, унақа деб бўлмайди. Деярли ҳамма жамоалар бир бирига ўхшаш, қашшоқ услубда тўп сурадилар. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 18:33 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka,maqolangizdagi rasmlarni körolmadim. Teldan va ayfondan ham körsatmadi. Rayonga chiqqandim bu yerda komp yö.qanday körsam böladi. Yo joylashtirmaganmisiz. Савол берилган сана: 15.06.2013 02:16 |
ЖАВОБ: Билмадим сабабини, лекин телефондан кирганда кўринмаяпти. Мобил эмас, веб версиясига кириб кўрингчи.. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 18:30 |
JasurReal |
САВОЛ: Assalomu - alaykum Qaxramon aka. Sizga bir savol bilan murojat qilmoqdaman. Shu men Murabbiylik soxasida o'qishga kirmoqchi edim shunga qayerga murojat qilsam bo'ladi. Yoki Toshkentda oliy o'quv yurti bormi? Javob uchun oldindan raxmat!!! Савол берилган сана: 15.06.2013 00:14 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 02:02 |
NASCAR |
САВОЛ: Жаҳон миқёсидаги юлдузларни "болаларга ўрнак бўлади" дейдиганларни тушунмайман. Роналду ё Мессини яқиндан билмаймиз. Уларни футболчи сифатида биламиз холос. Лекин мен ўғлимга, масалан, Мессининг никоҳсиз фарзанд кўргани ё Торреснинг баданидаги татуларини намуна қилиб кўрсатолмайман. Биз учун уларнинг майдондаги ҳаракатидан бошқа ўрнак йўқ, менимча. Тем более, биз - шарқликларнинг стандартларимиз ва кумирларимиз умуман бошқа. Бу сизга берилган саволмасди аслида. Шунчаки юзерларнинг фанатикларча билдираётган фикрлари ғашни келтиради. Умрида бир мартаям кўрмаган, суҳбатини олмаган одамлар ҳақида биннималарни оғиз кўпиртириб гапириб, қирпичоқ бўлишлари ачинарли. Агар лозим топсангиз чоп қилинг. Йўқасам, ўчириб ташласангиз хафа бўлиш йўқ. Раҳмат! Савол берилган сана: 14.06.2013 14:11 |
ЖАВОБ: Фикрингизга қўшиламан. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 02:02 |
NASCAR |
САВОЛ: Одил Аҳмедов Россияда пул топади. У Россия билан бирга Ўзбекистондаям солиқ тўлайдими? (Умуман, Ўзбекистон фуқаролари ҳақида гаплашсак) Солиқ қонунчилигимиз бу ҳақда нима дейди? Савол берилган сана: 14.06.2013 14:01 |
ЖАВОБ: Очиғи, билмайман )) Жавоб берилган сана: 15.06.2013 02:02 |
futbolvatani |
САВОЛ: salom bir savol Brazilya bilamiz istedotlarga tola lekin oxirgi paytlarda nima uchun bu darajada past oyin korsatayabti xozirda jahon darajasidegi oyinchilar deyarli kam Brazilya tarkibida xar doim brazilya termasi deganda jahon chemiponlari yulduzlar koz oldimizga kelardi xozir buni aksi bunga sabab nima deb oylaysiz Савол берилган сана: 14.06.2013 13:48 |
ЖАВОБ: Ҳозир, ўсиб келаётган ва бўлажак суперюлдуз деб таҳмин қилаётган футболчилар энг кўп Бразилияда. Неймар, Моура, Гансо, Фернандиньо, Эрнанес, Рафаел ва ҳоказо... Жавоб берилган сана: 15.06.2013 02:01 |
Timuray |
САВОЛ: Кахрамон ака сизга савол Амем мемет нега бунедкордан кетганлигин билмайсизми? Хамма тактик установкаларни билишимча А.мемет килиб келган Савол берилган сана: 14.06.2013 12:48 |
ЖАВОБ: Йўқ, хабарим йўқ. Қосимовнинг дастлабки йилларида Мемет унга бу жиҳатдан ёрдам берган. Лекин Қосимовнинг ўз йўналишига эга бўлган алоҳида мураббий сифатида шаклланиши учун бу узоқ давом этмаслиги аниқ эди. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 02:00 |
Eldarado |
САВОЛ: салом. Косимов менимча Корея билан уйинда Кримец тушириш керак эди. Пишурни яхши тухтатиб уйqн бермаганди. Балки 2 метрли корейсни тухтатиб колар эдими..?! Кейин Шохрух Гадоевни нега тушираябди.хайронман. Шохрух факат бир хил ва жуда оддий уйнаябди. Футболчи деган универсал булиши керак. Уни урнига Зотеев яхши деб уйлайман. Сизни фикринизчи? Савол берилган сана: 14.06.2013 11:13 |
ЖАВОБ: Салом. Мураббийдан фарқимиз шунда. Биз ўйиндан кейин кўрган камчиликларни у ўйиндан олдин кўришга мажбур. Топса ютади, тополмаса, қарори хато сифатида тилга олинади. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 01:58 |
JASURKASIMOV |
САВОЛ: Салом манашу боскичда хужумчларимиз атиги 1 гол уришипти! Озодий стадионида Бакоев! Нахотки Миржалол Косимов шунга этибор бермаса?! Нима булар Осиеда уролмаяпти мундиалда урадими?! Бас етар ГОЛ МАШИНАСИГА ИМКОНИЯТ БЕРИШ КЕРАК! ЕКИ АНВАР БЕРДИЕВ ВА РУЗИМБОЙ АХМЕДОВЛАРНИ ЧАКИРИБ МАСТЕР КЛАСС УТКАЗИШГА ЕРДАМ СУРАШ КЕРАК! АНВАР ВА РУЗИМБОЙНИ МИРЖАЛОЛ ЧАКИРМАСА, ЯНА УЯЛМАЙ ХУЖУМЧЛАРИМИЗ ГОЛ УРА ОЛИШМАЯПТИ ДЕЙДИ! УРАДГАНИНИ ЧАКИРМАСА! Савол берилган сана: 14.06.2013 03:37 |
ЖАВОБ: Анвар Бердиев ҳам, Рўзимбой Аҳмедов ҳам Бақоевдан бир калла паст футболчилар деб ҳисоблайман. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 01:57 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka,holis aytganda mtj.da kapadzeni vaqti ötibdi degan fikrga qanday qaraysiz. Савол берилган сана: 14.06.2013 01:21 |
ЖАВОБ: Бундан тўрт йил олдинам Кападзенинг даври ўтди, деган фикрлар янграган эди. Аммо шундан сўнг ҳам, у юқори савиядаги ўйинларни ўтказди. Гап ундан қандай фойдаланишда. Футболчининг ёши ўтган сари имкониятлари чекланиб боради. Аммо ундан фойдаланиш нуқтасини ўзгартириб, ҳали ҳам фойда олса бўлади. Райан Гиггз бунга мисол. Жавоб берилган сана: 15.06.2013 01:56 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: Ассалому-алайкум Кахрамон ака. 1-саволим. Макола еки бирор бир шеър езгим келса кимга мурожаат килишим керак? 2-саволим. Алибобо Рахматуллаев уйини, жисмоний холати канака? Менимча уни асосий таркибда куйиш вакти келмадимикан? Бунедкор таркибида икккинчи булимда майдонга тушди хамки жамоа уйинида ранг-барангликни кургандайман. Фикрингиз? Савол берилган сана: 13.06.2013 12:02 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Аввал, ёзинг, кейин Олимхўжа Бўроновга мурожаат қилинг. 2. Балки, захирадан тушганида, яъни бироз чарчаган ҳимояичларга қарши фойдалироқ ҳаракат қилар ҳозирча. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:10 |
Krishzeven |
САВОЛ: aka bitta savol bermoqchiydim. Nimaga muhlislar uzimizi jamoalardan kura chet elnikiga kuproq jon kuydirishadi. masalan Bobomurod Barsani haqorat qilovdi hamma epirildi, TJ ni haqorat qilsa xech kim indamaydi Савол берилган сана: 13.06.2013 11:31 |
ЖАВОБ: Бу нормал ҳолат. Бобомурод Абдулла МТЖ ни ҳар қанча ҳақорат қилиши мумкин, мухлис буни қабул қилади. Чунки журналистнинг ўзи ҳам ўзбекистонлик, яъни Қатар ёки Эронни эмас, Ўзбекистоннинг мухлиси, шунга жон куйдираётгани аниқ. "Барселона" билан ҳолатда эса унақа эмас. Айтайлик, Ўзбекистонда бир гуруҳ "Барселона" фанатлари бўлса, Бобомурод Абдулла ўша гуруҳдан ташқаридаги одам, демак ташқаридан қилинган ҳақорат одамга оғир ботади. Масалан. у "Нефтчи" футболчиларини ҳақорат қилса фарғоналиклар бош кўтаради, "Пахтакор"га ташланса, тошкентликлар ёпирилиб келади. "Хоразм"ни танқид қилса, хоразмликлар хафа бўлишмайди, чунки Бобомурод Абдулла Хоразм учун бефарқ эмаслигини билишади. Табиий ҳолат. МТЖ га келсак, бу жамоани ҳам бор кучи билан ҳимоя қилиш мумкин мухлислар. Айтайлик, четдан ҳақорат бўлганида. Мабодо, Василий Уткин блогида Ўзбекистон МТЖ ни ҳақорат қилса, ўзбек мухлислари у ерга ёпирилиб боришларига ишонаман. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:09 |
SHahrixon |
САВОЛ: Кахрамонака яхшимисиз. Ака дуо килайлик, "Узбекистон - Катар" уйинини Мурод Ризаев шархламасин! Савол берилган сана: 13.06.2013 00:08 |
ЖАВОБ: Нима фарқи бор? Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:05 |
Gayratbek |
САВОЛ: (Ё Худойим бундай бўлмасин) Агар калькулятордагилар амалга ошмай плей оффга тушсак, унда Уммонними ёки Иорданияними ютсак бўларкан. Аммо !!! Ж.Американинг 5-жамоаси бўлишга катта эҳтимол билан Уругвай яқин турибди. Сўнгги жаҳон чемпионатининг 4-ўрин соҳиби, жаҳон чемпионати 2010 нинг энг яхши ўйинчиси ҳам уларда. 1. Менимча мабодо (худо кўрсатмасин) плей оффга тушсак, бу бизнинг тарихимизда биринчи бор Э.америка жамоаси билан ўйнаганимиз билан ёдда қолса керак тўғрими? натижа эса бўлмаслиги 85 фоизга аниқ.. 2. Наҳотки чиқолмасак???????????????????????????? Савол берилган сана: 12.06.2013 21:34 |
ЖАВОБ: Балки. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:04 |
akmalfcb |
САВОЛ: salom, kechagi Korea Uzb o'yinini ko'rgan bo'lsayiz 88 - daqiqada bir o'zbek muxlisini ko'rsatdi. o'sha muxlis o'zini tabloda ko'rib qoldi shekilli xursandligidan o'ynab ketsa bo'ladimi, o'sha muxlisdan juda nafratlanib ketdim to'g'risi. jamoamiz mag'lubiyatga uchrab turgan bir paytda ekanga qarab tirjayishiga qanday baho berish mumkin? umuman aqlimga sig'dira olmayapman. Савол берилган сана: 12.06.2013 16:22 |
ЖАВОБ: Салом. У учун камерага чиқиш Ўзбекистоннинг ғалабасидан кўра муҳимроқдир. Нима бўпти? Атрофимда футболга қизиқмайдиган ёки "Реал"ни МТЖ дан кўра яхши кўрадиган одамлар бор. Бирортасидан нафратланмайман. Футбол бу қизиқиш, ҳамма ўзи учун ўзи белгилаб олади муносабатни. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:02 |
Kitoblik |
САВОЛ: salom qahramon aka. Siz mtj haqidagi so'ngi ikki maqolayizda real gapni aytgansiz ortiqcha hissiyotga berilmasdan, vaziyatga qanday bulsa shundayligicha yondashasiz (qo'shmay) man sizga qoyilman, keyingi natijamiz tahminan qanday bulishini sizni uzizdan holis so'zizdan bilsam degandim yani ohirgi tur. Савол берилган сана: 12.06.2013 10:21 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Қатарни енгсак керак, лекин йирик ҳисобларга ишониш қийин. Жанубий Кореядан умид қилиб қоламиз. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 17:00 |
beckTU |
САВОЛ: Кеча факат Гадоевнинг майдонга тушиши нотугри карор булди! Афсус! Савол берилган сана: 12.06.2013 10:13 |
ЖАВОБ: Буни ўйиндан кейин айтяпсизми ёки ўйин бошланиши билан шу қарорга келдингизми? Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:59 |
Famous |
САВОЛ: Бахоргача чидолмадим маколаси бошидан ёкмаган эди. Хаммаси агар-агарлардан иборат эди. Энди кейинги хафта, худо сакласину, калькуляторли маколангиздаги натижалар кайд этилмаса, яна бошланади "агар-агар"лар. Агар Нишимура голни хисоблаганда эди, агар Тожихуроз рукани кайд этганда эди... Нега шулар, МТЖ Эрон ва Катарда ютолмаслигимиз, Тошкентда Ливан бн дуранг уйнашимиз мумкинлигини хисобга олмай, факат бировдан айб кидиради? Такдири азал деган гап хам борку... Ишкилиб, Яратган бизнинг куп йиллик орзумизни армонга айлантирмасин. Савол берилган сана: 12.06.2013 02:30 |
ЖАВОБ: Агар бувимда ... бўлганида, у бувам бўларди. )) Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:59 |
Dinamachi |
САВОЛ: Muloxazalarim; 1.naxotki oddiy 15yillik muxlis köra olgan holatni mutaxassis köra olmasa. Eslasangiz D.Xoshimov sal oldinroq haqida söragandim.(shoraxmedovni goli un emas,umuman öyini un aytayapman)M.Q. esa hatto yig'inga ham chaqirmadi. Nahotki buni un bunikda yoki legioner bölish kerak. 2.korea uslubi haqida köp yozildiyu janob "mutaxassislar" öylay olishmadimi.Ösha uslub oldida amalda hech nima qila olmadik.na 2qavatda na padborda, faqat islom.dagi tabir joiz bölsa tug'ma imminuted kuchi bn 40% padborlar olindi.na unga qarshi uslub,na öyinchi tanlanmadi. Jips öynash bu 2-töpni yo padborni olish degani emasku. 3.maydonga qilgan ishlariga köra emas qilish mumkin bölgan ishiga qarab tushurilmidimi. Савол берилган сана: 12.06.2013 00:57 |
ЖАВОБ: Биз Жанубий Корея билан сафарда ўйнадик ва атиги бир марта автогол ўтказиб юбордик. Ёмон ҳимояландик, демаган бўлардим. Фақат ҳужумда ҳам ўйинимиз чиқмади. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:57 |
Gayratbek |
САВОЛ: Австралия билан ўйиндан олдин ҳам шундай ажиотаж бўлганди. БАА билан ўйиндан олдин ҳам шундоқ. Ж.Корея??? Менимча тенг курашда ютқаздик. Ақли расо одам Корея ва Ўзбекитон орасида Корея нисбатан! кучли эканлигини билиб ютқазишимизни билганди-ю "Ватан танланмайди" деганидек ғалаба учун умид қилганди. Шахсан мен бугунги ўйиндан хурсандман. 1. Балки Корея Эронга ютқазар балки биз қатарни 6-0 га ютармиз. Аммо биз ЖЧга муносибмиз нима дедингиз? 2. Қосимов тактикадан ютқазмади. Футболчилар ўйиндан ютқазмади. Бугунги ўйин тақдирини эпизодлар ҳал қилди деб уйлайман. Фикрингиз? 3. Нима деб ўйлайсиз. Борамизми? Савол берилган сана: 11.06.2013 23:12 |
ЖАВОБ: Мағлубиятга учраган ўйиндан кейин хурсанд бўлиш қийин. 1. Билмадим. Чиқсак, демак муносибмиз. 2. ҳамма ўйин тақдирини эпизодлар ҳал қилади. Лекин менга ёқмагани, иккинчи таймда вазиятни ўнглаш учун керакли ҳаракатларнинг бўлмагани ва деярли хавфли вазият ярата олмаганимиз. 3. 1-га қаранг. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:55 |
‹ First < 35 36 37 38 39 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|