Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


SHahrixon
САВОЛ: Кахрамон ака ишлариз яхшими. Агар Косимов футболчи булмаганда , одамлар хозиргидек тош отармидилар унга? Бир уйлаб куринг, Агар шу натижага Абрамов эришганда, айримлар уни бошида кутаришарди.

Савол берилган сана: 22.06.2013 19:35

ЖАВОБ: Аксинча бўлса керак, менимча.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:34


dilikdima
САВОЛ: Ака узр яна бир савол, испания сегундасида Реал кастилия и Барса Б жамоалари 1 или 2 чи уринни олса примерода катнашадими? Катнашмаса сабаб?

Савол берилган сана: 21.06.2013 23:12

ЖАВОБ: Йўқ, қатнашмайди. Бир йил олдин масалан, "Барселона Б" Сегундада ғолиб чиққан, лекин Ла Лигада қатнашмади. Сабаби, эгаси битта жамоанинг бир лигада қатнашиши мумкин эмас.
Лекин кубок баҳсларида тўқнаш келиш мумкин. Масалан, роппа роса йигирма йил олдин "Реал" Испания кубоги финалида "Реал Кастилья" билан ўйнаган.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:33


dilikdima
САВОЛ: Кахрамон ака салом алейкум, ака айрим журналистлага койил комадим, нимага Косимовга ва уни жамоасига журналистла хужуми хаммаси тугагандан кн бошланди, шуунча аклли фикрла боракан нимага олдинро беришмади шу танкидларини маслахат сифатида, кассалини олдини олган яхшимасмиди?

Савол берилган сана: 21.06.2013 23:09

ЖАВОБ: Билмадим. Ўзидан сўраш керак.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:27


Kitoblik
САВОЛ: qahramon aka 2018 gacha osiyoni qo'lga olishimiz kerak,siz nima diysiz?

Савол берилган сана: 21.06.2013 22:36

ЖАВОБ: Бирор жойга чақиришяптими?

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:26


Kitoblik
САВОЛ: salom qahramon aka! Biz mundialdan 95%quruq qoldik desam hato qilmayman,lekin bir narsa meni o'ylantiradi:nega osiyo chempioni bo'lish uchun jon jahdimiz bilan kurashmaymiz? Menimcha oldin osiyoda o'z mavqeyimizni mustahkamlab ofkni bizga bo'lgan etiborini o'zgartirishimiz kerak,bizni omadsizligimizga ofk ham o'z hissasini qo'shdi deb o'ylayman, mana siz o'ziz arang bajaradigan yumushni hali ulg'aymagan g'o'r bolayizga ishonasizmi? hullas birinchi o'rinda o'zimizni dunyoga emas osiyoga ko'rsataylik,zinapoyadan yuqoriga navbat bilan qadam qo'yiladi birdan yuqoriga sakramaslik kerak,ko'p gapirganim uchun uzr!buni hammasi alamzadalikdan.

Савол берилган сана: 21.06.2013 22:34

ЖАВОБ: Салом. Биз бирданига сакрамаяпмиз-ку, ЖЧ саралашидаям Осиёдаги жамоалар қатнашади, Осиё чемпионатидаям. Шунчаки, саралаш бироз қийинроқ, сабаби ўйинлар бир вақтда бўлиб ўтмайди. Ҳар доим турли футболчилар турли спорт формасида бўладилар, тайёргарлик учун вақт кам ва ҳоказо.
ОФК ЎФФ га нисбатан алоҳида, ёмон муносабатга эга, деб ўйламайман.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:26


Azamatjon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Хозир хам уша уйинлар купчилик ишкибозларни ёдидан учмаяпти,биз узимиз олдимизга куйилган вазифани уддалай олмадик! Айбдор деб хамма турли позициция ва фикрларда туришибди. Энди бунча ачинишу кимларнидир сукиш б-н олдинга силжимаймиз. Лекин умумий жихатдан Федерациямиз шунча хатолик килган экан бунга нега улар томонидан бирор бир чикиш булиб нокал мухлислардан узр суралмади,ёки бирор бир реформалар бошланмади. Гуёки Федерациямиз бунга тайёрдек,ёки белгиланган вазифа бажарилгандек туюлвотти. Энди биз ЖЧ га 2018 да харакат килишимиз керак манимча,чунки бундай локайдлигу мухлислар фикр ва мулохазаларини Федерациямиз 1 тийнга олмас экан "боримиз шу!" эканлиги накадар тугри эканлиги тушингандекман. Аслида айбни футболчилардан эмас балки улар устидан назорат урнатган Федерациямиздан кидиришимиз керак экан! Шу даражадаям локайд булишадими, алам килганча тишимизни тишга куйиб чидаб юравераканмизда,ФИФА тавсия бериб уйинни бир хил вокт утказинглару лекин буни келишувга кура амалларинг деган булса,бизаникилар дарров Эронни БУЙРУГИГА куниб утиришса-я! Бу ёгига хали Иордания хам БУЮРСА индамай бажараверамиз, унга хам кунамиз шекилли! Буларни умумлаштириб бир мухлис дарди ёки шунга ухшаш бир макола ёзсангиз деб илтимос килиб колардим! (Аслида бундай журналистлар у-н заказ макола бериш кандайдир ноурин эканлигини билсамда сиздан шуни сураяпман).Сог булинг!

Савол берилган сана: 21.06.2013 17:37

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фикрларингиз учун рахмат

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:12


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Э келинг яхши гаплардан гаплашамиз. Интернетга купинча нима оркали уланган. Айтмокчи булганим Интернет провайдерни кайси биридан фойдаланаси. Билайнми, Узонлайнми, Юсеел, ТПС ёки ЭВО? Агар Куконни "центири"да яшасангиз Ман Сизга тавсиям ТПС ни бир куринг тарифларини, скоростлариям йиртворишга))). www.tps.uz Ишхонезгаяам уласа булади)).

Савол берилган сана: 21.06.2013 15:58

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ишхонада тпс га уланган. Уйда билайн модем ишлатаман.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:11


komilrahim
САВОЛ: Терма жамоа мавзуси чайналвуриб чайналвуриб латтаси чикиб, латта хиди чикишни бошлабди, сотилган сотилмаган, стадиондаги сирли мухлислар грухи, яна бирбалоларми. сиздан бошка мазулар хакида яхши яхши маколалар кутиб коламиз

Савол берилган сана: 21.06.2013 12:47

ЖАВОБ: Хўп.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:11


beckTU
САВОЛ: Кахрамон ака, мен Косимовни айбдор санаётганларга каршиман. Косимов бор имкониятдан максимал фойдаланишга харакат киладиган ИНСОН!!! Унга шароит яратиб берилмади. Талаб килиши керак эди дейдиганларни бирортасиям талаб килолмайди хозирги рахбариятдан. Талаб килиш ортикча харакат булиши кундай равшан. Яна бир фикрим узбек футболига ХЕЧ КИМ КОСИМОВчалик узини фидойи килолмайди!!! У узбек борига каноат килади. Яхши шароит яратмай туриб уни икки марта кийин ахволга солган айнан УФФ айбдор. Хозирги рахбарият билан хеч кандай ЕВРОмураббий балоям килолмайди. УФФ га сиёсатчи-иктисодчи эмас футбол мутахассиси рахбар булмас экан хеч нарсани орзу килмаган маъкул. Факат футбол хакида уйлайдиган одам одам керак. Олимпия кумитасига рахбар буладиган эмас. Хуллас бизда футбол якин 20-30 йил ичида бундан узгармайди. Лекин Косимовни кучли мураббифлигига шубха килмайман. Савол- сиз умумий муаммолар хакида гапириб, конкрет айбдорлар хакида гапира олмаётганлигингизни тан оласизми? Ягона айбдор Косимов деманг факат.

Савол берилган сана: 21.06.2013 09:32

ЖАВОБ: Тасаввур қилинг, сиз оилапарвар эмас, сиёсатчи-иқтисодчи эрсиз. Уйга ош қилиш учун масаллиглар олиб келдингиз. гуручниям ўртачасидан олдингиз, гўшт олмадингиз ва ҳоказо. Сизнинг айбингиз кўриниб турибди, лекин агар ош тагига олиб кетса, айб фақат шароит ва масалликда бўладими?

Биринчидан, Қосимов мана шу таркиб билан максимал жамоа яратди, деб ҳисобласангиз, бу сизнинг фикрингиз. Мен ундай деб ўйламайман. Шу холос. Иккинчидан, мен умумий муаммони тан олмай, фақат бирор шахсни ёки мураббийнигина айбдор қилган ва шу бўлмаганда муаммо бўлмасди, деб ёзган бирорта мақоламни топиб кўрсатинг олдин...

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 11:18


Timuray
САВОЛ: Асаллом алейкум!Сизга саволим йук блогизда хаммасини укидим,Сизга уз минатдорчилигимни билдирмокчиман холос.Ойлаб блоглари маколласиз турган блогерларни куриб бугун кулгим келди.Самый обективный узи сиз. Узб катар уртасидаги уйин сотиб олинганлиги хакида эштизми,факат сал кечрок келишилган 2-таймда,1-таймда эса бизнинг жамоа бессмысленный навеслари билан 1-голни хам эпламади.Катар 2млн$ олиб кетди.Бу факт
Рахмат!

Савол берилган сана: 20.06.2013 20:22

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен сиз айтоан фактга хам, 2 миллион долларга ҳам кўзим билан кўрмаганим учун ишонмайман. Лекин Қатарнинг иккинчи таркиби бор имкониятини ишга солди, демайман ҳам ҳеч қаерда.

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 11:19


Catalan
САВОЛ: Конфедерациялар кубогида иштирок этаётган Италия терма жамоаси имкониятларини қандай баҳолайсиз?

Савол берилган сана: 20.06.2013 19:13

ЖАВОБ: Имконият бор. Испания ва Бразилиядан кўра камроқ, албатта.

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 11:19


Hamkor
САВОЛ: Узи 2009 йил Бахрайндаги уйиндан кейин ТЖга бунчалик мухлислик килмокчи эмасдим, 11-куни умуман ишламадим, 11-дан 18-гача деярли ишламадим, 18-куни умуман кулим ишга бормади уйиндан кейинги ахволимни тасаввур хам килолмайсиз, менимча бунакалар кам эмасмиз. Бунчалик булмаслиги учун нима маслахат берасиз? (футбол курманг деманг)

Савол берилган сана: 20.06.2013 18:28

ЖАВОБ: Бунақа чекловдан кейин бирор нима дейишим қийин :)

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 11:21


futbolvatani
САВОЛ: Salom man yana bir karra amin boldim FIFA tashkiloti man oylagandek toza tashkilot emas ekan chuki jahon chempionati saralash oyinlarida kopgina oyinlar kelishilganini kora bilib turib hammasiga koz yumdi edni manda 2018-2022 yildegi jahon chempionatlarini sotganligiga shubha yanada kuchaydi shu xaqida fikirlariz

Савол берилган сана: 20.06.2013 18:21

ЖАВОБ: Салом. Анкетага ўхшатиб, битта саволни ҳаммага берадиганларга жавоб бергим келмайди. Мақсад нима? Масалан икки киши икки хил жавоб берса, тўғрисини қандай аниқлайсиз? Аниқлай оладиган савияда бўлсангиз, менимча, савол беришингиздан мантиқ йўқ. Шунчаки фикр йиғиш эса шарт эмас. конференция бунинг учун очилмаган.

Жавоб берилган сана: 21.06.2013 11:21


uzbbest
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Oldingi voqealani eslashdan foyda yo'qligini yaxshi bilaman lekin Vatan shon shuhrati turganda odam o'zini tutishi qiyin ekan. Hech qachon bunchali alam qimagandi, JCH naqd edi afsus.
1) 1-tur Uzb vs Iran 0:1 ........
2) 2-tur Liv vs Uzb 1:1. Omadsizlik.
3) 4-tur Uzb vs Kor 2:2. Himoyadagi xatolar
4) 7-tur Uzb vs Liv 1:0. Ko'pro gollar ursa bo'lardi.
5) 7-tur Kor vs Qat 2:1. 90+7 minda gol va Koreaga +2 ochko.
6) 8-tur Liv vs Kor 1:1. 90+7 minda gol va Koreaga +1 ochko.
7) 10-tur Kor vs Iran 0:1. Himoyachini xatosi.
Mana shulardan hech bo'lmasa 1 tasi bo'lmaganda Uzb JCHda bo'lardi. Hammasi bizga qarshi ishladi. Buning sababi nimada deb o'yliysiz? Nahotki biletlar muamosining kasri termaga urdi? Qattadir „Omad mardlarga kulib boqadi” digan frazani o'qigandim. Qatar 2-tarkib bilan o'ynagani shubhali xattoki o'yin kelishilgan deb o'yladim. Agar shunday bo'lsa bu mardlik emas. Balkim Yaratgangan mana shu yoqmagandir. Fikringiz?

Савол берилган сана: 19.06.2013 22:34

ЖАВОБ: Салом. Бунақа қонуниятларни излашга ҳаракат қилманг, адашиб кетасиз.

Жавоб берилган сана: 20.06.2013 11:50


Catalan
САВОЛ: Assalomu-alaykum!
Nima deb o'ylaysiz? Sizningcha "pley off"da Iordaniya bilan o'yin "Ummonni suzib o'tishdan" oson-mi?

Савол берилган сана: 19.06.2013 21:47

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, бу жамоаларнинг фарқи унчалик катта эмас.

Жавоб берилган сана: 20.06.2013 11:11


komilrahim
САВОЛ: салом, навбатдаги маколангиз нима хакида булади, сир булмаса

Савол берилган сана: 19.06.2013 17:08

ЖАВОБ: Салом. Буни ўзим ҳам билмайман

Жавоб берилган сана: 20.06.2013 11:11


uzbarsa
САВОЛ: Salom.Koriya Eronga uz obrusini sotivorishini kutganmidiz?

Савол берилган сана: 19.06.2013 15:19

ЖАВОБ: Салом. Корея биздан фарқли равишда, ўзи учун қониқарли натижа қайт этди. Тамом.

Жавоб берилган сана: 20.06.2013 11:11


Dinamachi
САВОЛ: Aka,sezdingizmi hech kim sxema haqida gapirmay qöydi.gapira olmaydi hamda. Zero,kechagi 1ta gol va 5ta hujum hammasini ochiq körsatdi. 1.M.Q.ni boshqa iloji ham yöq ekan. Ximoyachilar saviyasi 3talikga javob bermas ekan. 2.kechagi shakldagi sxemada jiddiyroq kamanda kamida 5ta gol uradi. 3.gap sxemada emas joylashishda dersiz,lekin denisov va odildan boshqa kimda kördiz töp raqibda bölgan birga bir holatda 1martadan köp töpni toza olib qöyganini. Töpga kurashda demadim.Umid,umid,umid,umid.umid

Савол берилган сана: 19.06.2013 13:32

ЖАВОБ: Савол қани? Фикрга шарҳ эмас, саволга жавоб берсам яхшироқ бўларди :)

Жавоб берилган сана: 20.06.2013 11:09


Imperator
САВОЛ: Hafa bo'lmangu lekin siz aytgandek ikki goleador hujumchi bilan o'ynash unchalik havfli emasligini kecha o'z ko'zlarim bn ko'rdim. Genyrih umuman tamom bo'pti. Obezatelno to'pni 2-hujumchiga Geynrix yetkazib berishi kerak degan narsa noto'g'ri. Hujumkor o'ynashimiz kerak bo'lgan taqdirda o'sha siz aytgan 2ta goleador hujumchini tushirib, to'pni yetkazib berish ishlarini Jeparov, Axmedov va qanot yarim himoyachilarimizga qo'yib berishimiz kerak.
Fikringiz?

Савол берилган сана: 19.06.2013 11:46

ЖАВОБ: Кечаги ўйин билан мен умуман хулоса чиқармаган бўлардим. Яна қачондир олтита гол уриш керак бўлса ва рақибга ҳеч нарса керак бўлмаса, фикрингизга қўшиламан.

Жавоб берилган сана: 19.06.2013 12:45


akmalfcb
САВОЛ: Salom, nima deb o'ylisiz bizani futbol yevropadan nechchi yil orqada hozir?

Савол берилган сана: 19.06.2013 09:56

ЖАВОБ: Салом. Агар ўшанча йилдан кейин етволамиз, деб ўйласангиз, "Ахиллес ва Тошбақа" парадоксини ўқинг )

Жавоб берилган сана: 19.06.2013 11:12

 

‹ First  < 33 34 35 36 37 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.