Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


toledo
САВОЛ: Қаҳрамон, саволга нисбатан билдирилган муносабат ва берилган жавоб учун раҳмат. Бу каби асарлар фақат адабиёт ривожига хизмат қилиши хусусида билдирган фикрингизга мутлақо қўшилмайман. Ўз вақтида, 1986 йили, яъни “Плаха” биринчи марта чоп этилганидан кейин жуда катта баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган, лекин, бугунги кунда ҳам адабиёт, ҳам инсонийлик фалсафаси нуқтаи назарида “Плаха”дан юқорироқ асар бўлмаса керак... Айтматов ва Булгаков асарлари ўқимишли, яъни тарихга (жумладан, дин тарихига ҳам) қизиққан, умуман тарихни, яъни, турли талқинларда қайта-қайта баён этилаётган тарихни, тарихий воқеа ва ҳодисаларни ўқиб ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунишга ҳаракат қилаётган ўқувчилар учун мўлжалланган деб ҳисоблайман. Узр, бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимга ўз фикрим ва нуқтаи назаримни зўрлаб сингдириш ниятим йўқ. Сизнинг “Плаха"ни охиригача ўқишга сабрим етмаган. "Уста ва Маргарита"ни ярмига етиб бормаганман... Менинг ақлим етмади, очиғи” деб ўзингизни оқлашингиз (ўзингизни, менинг тушунишим бўйича, оқлашингиз), биринчи навбатда, вақт етишмаслиги сабабли айтилган бўлса керак. Ҳа, адабиёт – бу алоҳида мавзу ва адабиёт ҳақида чексиз гапириш мумкин...
Футболга оид, хусусан, футбол тарихига тегишли савол: Футбол тарихида муҳим ва аҳамиятли ўринга эга, умуман, футбол ривожига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатган шахслар рўйхатига кимларни киритган бўлардингиз?

Савол берилган сана: 04.07.2013 18:04

ЖАВОБ: Албатта, айтдим-ку, бу шахсий фикрим холос. Аммо ўша асарларни ўқимаган одам, нега ўқимаганлигига сабаб топиб, ўзини оқлаши шарт, қабилидаги муносабатни нотўғри деб биламан. Одам адабиётга қизиқиши, шу билан бирга бу асарларга мутлақо бефарқ бўлиши ҳам мумкин. Бу уни "чин адабиётни тушунмайдиган" ёки "чин адабиётни қадрламайдиган" инсонга айлантириб қўймайди. "Тушунмадим" деганда, айнан, оддий халқ учун бироз мураккаб эканига шаъма қилдим холос. Ха, майли. :)))
Менимча, фақат уч кишини ажратиб кўрсатиш қийин. 50-йиллардан олдин пойдевор қўйган инсонлар ҳақида маълумотим йўқ. Айнан бугунги кўринишдаги футбол ҳақида гаплашсак:
Пеле - Бундай инсонлар ҳар қайси соҳанинг ривожланиши учун муҳим шахслар. Футбол ижтимоий даражага чиқиб бориши учун, идеал юлдуз керак эди ва бу ролни Пеле бажарган. Яъни Пеле кўпроқ футболнинг ижтимоий бурчагини кўтарган.
Круифф - Футболдаги тактик революция айнан Круифф атрофига қурилган. У кўрсатган футбол, ўз даври учун дадил қадам эди ва "идеал" эмас, "бошқача", яъни келажак фтуболи деб таърифланарди. Круифф футболнинг ўйин қисмини, тактик бурчагини кўтарган.
Марадона - Футболга эмоция олиб кирди. У орқали футбол оддий мусобақа эмас, миллионлар ўйинига айланди. Футбол орқали сиёсий, ижтимоий шахсиятлар пайдо бўлиши мумкинлигини намойиш қилди. Марадона футболнинг учинчи, эмоционал бурчагини кўтариб туради.

Менимча, футбол айнан мана шу учта бурчак устига қурилиб, шу даражага етган. Албатта, бу вазиятга умумий баҳо берганда... Шунингдек, футбол ривожига хисса қўшган ўнлаб ажойиб мураббийлар, ташкилотчилар бор...

Жавоб берилган сана: 04.07.2013 18:38


toledo
САВОЛ: Ассалому алайкум! Футболдан ташқари қизиқишларингиз мени ҳам қизиқтириб қўйди. Адабиётга тааллуқли савол: Чингиз Айтматовнинг “Плаха” (Қиёмат-қойим), М.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” китоблари тўғрисида қандай фикрдасиз?

Савол берилган сана: 03.07.2013 20:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
"Плаха"ни охиригача ўқишга сабрим етмаган. "Уста ва Маргарита"ни ярмига етиб бормаганман :)) Сизга ғалати туюлар балки. Бу асарлар адабиётнинг дурдоналари, қўшиламан. Аммо менга кўпроқ оддий, маиший мавзулар ёқади.
"Уста ва Маргарита"га ўхшаган асарлар кўпроқ адабиётнинг риволжига хизмат қилади, жамиятга эмас. Тарихлар оша қўлдан қўлга ўтиб юради, йиллар ўтган сари танқидчиларнинг ҳайратига сабаб бўлади ва ҳоказо, лекин омма буни тушуна олмайди. "Библия" фалсафасини ҳеч ким тушуна олмайдиган даражада мураккаблаштириб юборгани сингари, бу асарлар инсон ва хаёт мавзуга ўта чуқур ва фалсафий ёндошадилар. Ҳа шедевр, ҳа гап йўқ маҳоратга. Лекин аслида хаёт жумбоқлари у қадар мураккаб эмас, ҳаммаси оддий. Албатта, бу танқидий муносабат эмас, нотўғри, деб билмаяпман, шунчаки, ўзимнинг муносабатимни тушунтиришга ҳаракат қилдим холос. Менинг ақлим етмади, очиғи ))

Жавоб берилган сана: 04.07.2013 12:37


Hamkor
САВОЛ: Франция U20 жисмоний жихатдан жуда яхши тайёрланган. Уларга карши кандай уйнаганимиз макул?

Савол берилган сана: 03.07.2013 16:54

ЖАВОБ: Менимча, рақиб бизга имкон берган даражада ўйнай оламиз холос. Тактикадан кўра муҳими, бор кучни ишга солиш, хато қилмаслик, вазиятлардан фойдаланиш ва ҳоказо. Менимча, кўпроқ тўпсиз қолишимизга тўғри келади.

Жавоб берилган сана: 04.07.2013 12:30


Legenda
САВОЛ: ассалому алайкум! Италияниг охирги уйинларига караб, Пранделлининг мураббийлик ишига фикрингиз?

Савол берилган сана: 03.07.2013 09:28

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Пранделли Италия терма жамоасида ажойиб ишлаяпти. Ҳар сафар қойил қоляпман. У ҳақида ўтган йили Европа чемпионати пайтида мақола ёзгандим. Блогда турибди.

Жавоб берилган сана: 03.07.2013 13:01


dilikdima
САВОЛ: Ака футболдан ташкари фикрларизи билмохчидим, масалан кайси ёзувчини китоблари ёкади и кайси китоблани укиш учун тавсия киласиз? Энг севимли китобиз кайси? Сабаб?(жавоб ун олдиндан рахмат!)

Савол берилган сана: 03.07.2013 02:23

ЖАВОБ: Алоҳида ажратиш қийин. Ўзимиздан ҳамма қатори А.Қаҳҳор, Ў.Хошимов, Т. Малик, Ш.Холмирзаев, С. Аҳмад... Четдан мазза қилиб ўқиган асарларим "Чўқинтирган ота" ва Аҳмад Лутфи Қозончининг "Саодат асри қиссалари 1.2.3.4"

Жавоб берилган сана: 03.07.2013 13:00


wapstar
САВОЛ: Assalomu alaykum Qaxramonjon.
Savolim nima uchun penalti.uz ni yurgazmayapsiz?

Савол берилган сана: 02.07.2013 18:10

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Эплолмадим.

Жавоб берилган сана: 03.07.2013 12:51


yahyohon
САВОЛ: Барселона маглубияти, Испания маглубияти,
тики-така, испанча футбол гегемониясига чек куйилди деб хисоблайсизми, ёки мураббий хатоси булдими.

Савол берилган сана: 02.07.2013 10:35

ЖАВОБ: Испанча футболни эмас, Испания терма жамоасининг гегемонияси тугаяпти, десак бўлади. Қисқа пас тугади, энди узун пас бўлади ёки аксинча, деган гаплар нотўғри. Ҳар қандай услуб янги қон ва янги ғоялар билан ўсиб бориши керак. Мана шу жиҳатдан Испания таркиби эскирди, Хави тўрт йил олдинги Хави эмас, тўғрими? ЖЧ-2010 да деярли чемпионликни олиб келган Вильянинг ҳолати олдингидек эмас. Лекин барибир Испания кучли жамоалардан бири бўлиб қолаверади, ҳатто чемпион ҳам бўлиши мумкин яна. (кечаям, тезкор гол бўлмаганда, бутунлай бошқа ўйинни кўришимиз мумкин эди балки) Ахир барибир "Барселона" ЕЧЛ ярим финалига, Испания КК финалигача келди-ку, тўғрими? ))

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:46


mamrino
САВОЛ: Олий лигани ривожлантириш учун нима ишлар қилиш керак диб ўйлайсиз, умуман шу сайтда берилган мақолалар ва мухлислар фикрини уффда ёки пфлдагилар ўқишармикин. Нимага пфл бир жойда депсиниб тураверади, сиз нима деб ўйлайсиз?

Савол берилган сана: 01.07.2013 01:39

ЖАВОБ: Олий лигани ривожлантириш учун, биринчи навбатда, стадионлардаги шароит ва транслацияни яхшироқ қилиш керак. Биринчи босқич бу.

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:42


uzbars
САВОЛ: Кахрамлн ака ишлариз яхшими? нега ижодизда жимжитлик? ёзинг бир маза килиб укийлик!

Саволим бир маколеззда чемпионат ривожланиши учун клубла кучли булиши буничун албатта маблаг, хомийлик, реклама, ... лекин 90-йилла ёки 00лани бошида манимча клублани ахволи бундан яхшимасиди, аммо чемпионат кзуро утарди, иктидорлаям купрогиди...

Савол берилган сана: 30.06.2013 19:48

ЖАВОБ: Рахмат.
90-йиллардаги футбол, биринчидан, харажатлар жиҳатидан хаваскорликка яқинроқ бўлган. Иккинчидан, собиқ иттифоқ чемпионати парчалангач, ўша чемпионатнинг олий, биринчи, иккинчи лигасида тажриба орттирган жуда кўп маҳоратли футболчилар бор эди. Биринчи пунктга қаранг, мана шу маҳоратли футболчилар бугунги оддий футболчилар олаётган пуллардан бир неча боробар кам ойликка ҳам ўйнаб юришаверган.

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:41


LIVERPULREAL
САВОЛ: Salom! FUTBOL BAWORATI OLIY LIGANI KUZATAYAPSIZMI? Juda qizgin Ketayapti kuchli yuzlikga kiriwni uzi bir baxt bupturibdi! Bir nima qilib kuchli yuzlikga kirdim maqsad yil oxirida ku4li 20talikda bulish))

Савол берилган сана: 30.06.2013 01:35

ЖАВОБ: Салом. Йўқ кузатмаяпман.

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:38


Chimketlik
САВОЛ: ассалому алейкум. Миржалол Косимовни камчиликларини айтиб танкид кила оласизми? танкид кила олмасангиз сабаби нимада?

Савол берилган сана: 30.06.2013 01:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мени танимаяпсиз шекилли, Абдулламан, Абдулла (с) :))

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:38


dilikdima
САВОЛ: ака чет жамоаларини эмблемаларида ислом динига тугри кемидган белгила бор масалан, Барса, Милан да хоч или крест, МЮ да иблис тасвирланган, шу камандалага мусулмонла мухлисли килишига ва шу камандалани формасини кийишига муносабатиз канака? Шахсий фикриз?

Савол берилган сана: 28.06.2013 21:22

ЖАВОБ: Билмадим. Мен "МЮ"га мухлислик қиламан. Формасини кийиб юрмайман лекин. )

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:38


kechirasiz
САВОЛ: Салом . Хар бир инсон умри давомида илм урганиб,билимларини ошириб боради,уз сохаси буйича. Хамкасб ва устозлардан канака хислат ва билимларни узингизда булишини хохлардингиз? Масалан: 1.Никинбаев, 2.Бобомурод Абдулла
3. Ахбор Имомхужаев
4.Мирзахаким Тухтамирзаев
2. Х. Хамидов

Савол берилган сана: 28.06.2013 19:42

ЖАВОБ: Салом. Билмадим, қисқа жавоб бериш қийин. Бу ҳақида мақола ёзганман блогда. Ўқиган бўлсангиз керак. ("Устозларим")

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:37


ELiverpool
САВОЛ: Салом.1.Сизнингча агар биз Иордания тусигидан утсак Ж.Америкадан ким бизга ракиб булади.
2. Ёки ким ракиблик килишини хохлардиз.3. МТЖда бирон кузга куринарли узгариш булади деб уйлайсизми. Масалан, мураббий ё таркиб борасида, фикрингиз.
4. Ёшларимиздан нима кутиябсиз, уларнинг орасидан МТЖга муносиблари борми.Жавоблар учун рахмат.

Савол берилган сана: 28.06.2013 15:09

ЖАВОБ: Cалом. 1-2. Чили ёки Перу. Уругвақ қолган учрашувларда имкониятдан максимал фойдаланса, 4-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. 3. Билмадим. ЎФФ бош мураббийдан айнан нима истаётгани менга қоронғу. 4. Козак, Искандаров, Сергеев...

Жавоб берилган сана: 02.07.2013 14:35


VIQOR
САВОЛ: Бугунги мухлис универсал, жуда кўп нарсага қизиқади.Шахсан мен Офсад блогидаги мақолаларизи ўқиб завқ олардим. Лекин нимагадир блог офсайдда қолиб кетаётгандек. Янги мақолалар йўқ. Мазкур блог фаолияти қандай кечади? Янги мақола жойлайсизми?

Савол берилган сана: 28.06.2013 01:23

ЖАВОБ: Менимча, йўқ. Мабодо сайтдан ташқарида блог очсам, бу ҳақида хабар бераман. Ўша ерда қўйиб боришим мумкин.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:38


VIQOR
САВОЛ: Олдинги суҳбатларимизнинг бирида "нафақат футбол ҳақидаги балки бошқа турдаги ҳикояларимни ҳам китоб шаклида чоп қилдираман дегандингиз". Бу борада уринишлар нима бўлди? Жаноб Аслановнинг биринчи китоби қачон чиқади? Ёки чиқдими?

Савол берилган сана: 28.06.2013 01:13

ЖАВОБ: Бу ният холос. Ҳали режа даражасига кўтарилмади.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:37


VIQOR
САВОЛ: Ассалому алайкум! Жаноб Асланов мақолаларингиз тагидаги юзерлар фикрини ўқиб,мақоланингизни қайсидир қисмидан кўнглингиз тўлмаган ҳолатлар ҳам бўлганми?

Савол берилган сана: 28.06.2013 01:04

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, бўлади. Фикримни ўзгартиришим қийин-у, лекин маълум мавзуни етарли очиб бера олмаганимни сезиб қоламан.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:37


Wunshuw
САВОЛ: Salom alaykum, Qahramon aka, agar malol kelmasa quyidagi juftliklar haqida shaxsiy fikringizni bilmoqchi edim, xullas ikkisidan biri))). Oldindan rahmat!
1. Mourinyo-guardiola
2. Ronaldu-messi
3. Braziliya-ispaniya
4. Pirlo-xavi
5. Kasillas-buffon
6. Nаvbahor-paxtakor
7. Axmedov-jeparov
8. D. Fayziyev-z.imomxo'jaev
shu juftliklarda qaysi birini ustun qo'yasiz?

Савол берилган сана: 28.06.2013 00:41

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Гвардиола 2. Роналду 3. Бразилия 4. Пирло 5. Буффон 6. Пахтакор 7. Жепаров 8. Файзиев.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:36


FanofMadrid
САВОЛ: ЖАВОБ: Ундай деб ўйламайман.
Зафар Имомхўжаевни
лаганбардор деб ўйламайман.
Унинг суҳбатдошни чалғитиб
қўядиган жуда ўткир ва
танқидий руҳдаги саволларини
кўп кўрганман.
****
Zafar aka oldida masalan Navbahor, Qizilqum murabbiylari yoki aytaylik Inileev bo'lsa juda gapiradilar. Aksincha, ''savlatliroq'' biror kim: Qosimovmi yoki birorbir mas'ul shaxs bo'lsa ularning gapini ma'qullab turaveradi.
Shuning uchunmi ko'rsatuvlari doimo efirda. Achinarlisi ko'plab yosh jurnalistlar ham uning ''yo'lidan'' ketishyapti.
Buning o'zbek sport jurnalistikasiga ta'siri haqida fikringizni bilmoqchi edim...

Савол берилган сана: 27.06.2013 16:37

ЖАВОБ: Очиғи, билмадим. Спорт ТВ нинг ичкарисидаги шароитни, уларга қўйилаётган талаблар ва вазифалар ҳақида ҳеч нарса билмайман. Билмай туриб, фақат журналистларни айблай олмайман.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:35


UZBEKISTONIM
САВОЛ: БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН!
ХАРДОИМ СИЗГА СИХАТ-САЛОМАТЛИК, ИЖОДИЙ ИШИНГИЗДА ОМАД ТИЛАЙМАН.

Савол берилган сана: 27.06.2013 16:37

ЖАВОБ: Рахмат. Сизга ҳам.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:34

 

‹ First  < 31 32 33 34 35 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.