26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
bekgafurov |
САВОЛ: Кахрамон ака сизнинг бошингиздан шундай хиссиётлар утганми яъни кайсидур мураббийни, футболчини ёки футболга алокаси бор бирор кишини жудаям каттик танкидга олганингизда уша одам тарафидан бирор таъзик утказилиши мумкинлигини уйлаб юрагингизни вохима босганми. Хар калай уларнинг хаётда моливий жихатдан ва таниш билиш дегандек сизга нисбатан анча юкорирок хисобланиши мумкин. Тугри аввало Худодан бошка бандасидан куркмаймиз. Аммо оркамизда оила бола чака дегандек. Хуллас саволим хазил аралаш чин булсада жавобингиз учун олдиндан рахмат. Ижодингизга бефарк эмасман омад тилайман. Савол берилган сана: 12.07.2013 13:53 |
ЖАВОБ: Йўқ, унақа ҳолат бўлмаган. Ўзимни қўрқмас, деб мақтамоқчи эмасман, шунчаки, мен танқид қилган инсонлардан унақа ишларни кутмайман. Ишонмайман. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:05 |
ADVOKAT |
САВОЛ: салом Кахрамон. Танкид ва танкидчиларга муносабатингиз? Савол берилган сана: 11.07.2013 20:40 |
ЖАВОБ: Салом. Танқидчилик жуда масъулиятли жанр. Танқидчидан жуда катта билим, экспертлик салоҳияти ва холислик талаб қилади. Футболда унақа журналист йўқ. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:04 |
BukharaMU |
САВОЛ: Assalom alaykum Q.Aslanov! "Мурод Ризаев: Айб — айбсиз айбдорлардами?" maqolasiga 10ballik sistemada nechi qo'yardiz? Савол берилган сана: 11.07.2013 19:58 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Экспертлик қилмайман. Мақолани ўқидим, баъзи фикрларга қўшиламан, баъзиларга йўқ. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:03 |
LIVERPULREAL |
САВОЛ: Салом! Уфф.уз сайтига ким асос солган? Савол берилган сана: 11.07.2013 16:47 |
ЖАВОБ: Салом. Фарҳод Абдувоитов, Шерзод Қосимов, Олимхўжа Бўронов, Шуҳрат Шокиржонов. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 11:44 |
OSKARKANN |
САВОЛ: Сизга бир нечта саволим бор. 1) Сиз узингизга узтоз деб биладиган журналист ким? 2) Сизга унчалик услуби ёкмайдиган журналист ким? 3) Сизнингча ёш журналистлар орасида энг талантлилари кимлар? 4) Сиз ёктирган шархловчи ким? Савол берилган сана: 11.07.2013 14:28 |
ЖАВОБ: 1) Журналистикани касб тушунчаси билан чегараламаган бўлардим. Журналистика бу хунар эмас, аввало, ҳалоллик, холислик, бефарқ бўлмаслик ва ҳоказо. Яъни хаётда, яшаш тарзида ким устозлик қилган бўлса, барчасини журналистикага таъсири бўлиши керак, деб ўйлайман. Айнан мақола ёзишимга эса, дастлаб Хайрулла Ҳамидовнинг мақолалари сабаб бўлган. Кейин Аброр Имомхўжаев, Алишер Никимбаев, Аваз Бердиқулов, Шухрат Мустафоевларнинг ёзганларидан ниманидир олишга ҳаракат қилганман. Василий Уткиннинг ҳам услуби ёқади. 2) Жавоб бермаганим яхши. 3) Мен ёш журналистлар ичида, ўз нуқтаи назарини ушлаб, давомли фикрларини бериб бораётган ёш журналистни кўрмаяпман. Мисол келтирингчи? 4) Тан оламан, ўзбек шарҳловчилари ичида севиб тинглайдиганим йўқ. Ўзбекистон ўйнаганда, деярли шарҳ эшитмайман, Европа футболини Россия каналларидан кўраман. НТВ Плюснинг деярли барча шарҳловчилари ёқади, яна Владимир Стогниенко ва Трушечкин ҳам. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:02 |
ADVOKAT |
САВОЛ: салом Кахрамон, калайсиз? Рамазон ойида хам самарали ижод тилайман. Савол берилган сана: 11.07.2013 10:00 |
ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Жавоб берилган сана: 15.07.2013 11:43 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: САВОЛ: Кахрамон ака саломатмисиз! Сайтда камномосиз! "Бойкот килиш" канака булади тушунтирворинг. Рахмат Савол берилган сана: 10.07.2013 15:42 ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Шу ердамиз, кузатяпмиз "Бойкот" - Кўргазмали тарзда воз кечиш. Масалан, Кока Колага бойкот эълон қиласиз ва фақат Пепси ичасиз :) Жавоб берилган сана: 10.07.2013 16:06 ***************************** Унакада мен сегаретни БОЙКОТ килдим. Савол берилган сана: 10.07.2013 17:51 |
ЖАВОБ: Омад тилайман :) Жавоб берилган сана: 15.07.2013 11:43 |
MILONA |
САВОЛ: Ака масалан: мен хакам булишим учун кайерда укишим керак?ва умуман нечи йил укилади?сизнигча?савийали хакам булиш учун 1уринда нима керак? Савол берилган сана: 10.07.2013 16:20 |
ЖАВОБ: Билмадим :) Жавоб берилган сана: 15.07.2013 11:42 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: Кахрамон ака саломатмисиз! Сайтда камномосиз! "Бойкот килиш" канака булади тушунтирворинг. Рахмат Савол берилган сана: 10.07.2013 15:42 |
ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Шу ердамиз, кузатяпмиз "Бойкот" - Кўргазмали тарзда воз кечиш. Масалан, Кока Колага бойкот эълон қиласиз ва фақат Пепси ичасиз :) Жавоб берилган сана: 10.07.2013 16:06 |
MILONA |
САВОЛ: Салом!Рамазан муборек!Омад бахт ва саломатлик барча оилаиз ва кардошларга:-) Савол берилган сана: 10.07.2013 14:12 |
ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Сизга ҳам. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 16:04 |
Chimketlik |
САВОЛ: ассалому алейкум Кахрамон ака. Охирги вактда камномасиз. Барса Неймарни олди. Энди Мессини махсулдорлиги камаяди. Неймар Месси ракобати Барса зиёнига ишлаб колмасмикан. Вилья Месси орасида булган келишмовчиликни эслаб шундай фикрдаманда Савол берилган сана: 10.07.2013 02:16 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида ҳозирча бирор фикр билдириш қийин. Ҳатто мавсум бошида ҳам муаммо чиқмаса керак. Агар нимадир бўлиши керак бўлса, кейинроқ... Ҳаммаси мураббийга, жамоа муҳитига ҳам боғлиқ. Масалан, 90 йилларда ўзига хос оғир ҳарактерга эга бўлган юлдузлар - Стоичков, Ромарио ва Лаудруп биргаликда жуда яхши ўйнашганди. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 16:03 |
Ilxom |
САВОЛ: Равшан Эрматовни хатосига фикризи билмокчиди ростанам хатоми Савол берилган сана: 09.07.2013 22:06 |
ЖАВОБ: Ўйин охирида белгиланмаган пенальти борасида: у ерда яримта пенальтиям йўқ эди. Бу ҳақида бахслашишнинг ўзи ноўрин. "Бунёдкор" дарвозасига белгиланган пенальтида эса, манимча, қоида жарима майдони ташқаприсида бузилганди. Аммо қанот ҳаками пенальтига ишора қилди, хулоса қилиш мумкинки, ҳакам қоида бузилиши жарима майдони тиашқарисида бошланган бўлса-да, жарима майдони ичидаям давом этди, деб ҳисоблаган. Менимча. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 16:01 |
Famous |
САВОЛ: Кутлуг Рамазон ойи билан! Савол берилган сана: 09.07.2013 18:09 |
ЖАВОБ: Рахмат. Сизни ва конференциянинг бошқа ўқувчиларини Рамазон билан табриклайман. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:45 |
ELiverpool |
САВОЛ: Салом, Кахрамон ака бизнинг футболчиларга клублар томонидан куйилаётган нархлар чет-эл сотиб олмокчи булганларни кочимишига сабаб булмаябдими(ёшларни назарда тутгандим). Уша хали ёш узимизда олийда бир оз уйнасин димизда 1-2 йилдан сунг йук булиб кетишади, ундан кура МТЖ фойдас учун уларни арзонрокга буса хам сотиш керак эмасми. Шу масала буйича Сизнинг фикрингиз. Савол берилган сана: 09.07.2013 14:39 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа нархлар қиммат. Ўша пулга кучлироқ. ёшроқ, арзонроқ негр ёки сербни топса бўлади. Лекин МТЖ фойдаси учун уларни сотиш керак. деган гапга қўшилмайман. Мажбурлаймизми клубларни? "Пахтакор" ёки "Бунёдкор" ўз манфаатларига ва иқтисодига эга бўлган мустақил клуб. МТЖ манфаати улар учун бирламчи эмас ва шунақа бўлиши керак ҳам. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:45 |
Khariton |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон. Айтайлик, мухлислар томонидан канакадир иллат, келинг Тошкентлик хакамларни Пойтахт клубларига ён босиши хакида була колсин, коментлар купайиб кетди дейлик. ОЛда руй бераётган у ёки бу иллатлар хакида гап-сузлар купайганда, хамкасбларингиз билан, бир неча турни бевосита уйингохдан кузатиб, уйинчи ва хакам ва мухлислар билан канакадир рейдми, кидирув-суруштирув олиб борсангизлар булмайдими? Керак видео тахлил килиб, ПФЛга такдим этилса? Айтмокчиманки, Жахон футболидаги баъзи бир иллатларни айнан журналистлар очиб ташлашади. Биздаги шароит билан солиштирманг, дейишингиз мумкин. Лекин качондир, кайсидир журналист бошлаши керак-ку? Савол берилган сана: 09.07.2013 11:41 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бўлади. Фақат, Биринчидан, ҳакам хатолари унинг у ёки бу жамоага ён босганига асос бўлиб хизмат қила олмайди. Техник хато, дейилади тамом. Ҳамма жойда шунақа. Кейинги сабаблар эса, журналистикадаги муаммолардан келиб чиқади: 1) Журналистлар ичида мутахассиларнинг йўқлиги. Яъни ўша Европада собиқ футболчилар, ҳакамлар, мураббийлар турли кўринишдаги журналистика, экспертлик билан шуғулланадилар. Уларнинг конкрет фикрлари ўзига яраша авторитетга эга, чунки уларга мутахассис кўзи билан қаралади. Бизда журналистга паст назар билан қаралади, ростанам пастмиз ҳам. Айтайлик, бир ҳакамнинг қарорини таҳлил қилиб, ЎФФ га тақдим этамиз. У ерда ўтирган Лутфуллин масалан, "эй булар тушунмайди, қоидада бунақа бўлади" деса, албатта унинг асоси эътиборга олинади, тўғрими? 2) Хусусий журналистикада пул йўқ. Пул бордир, лекин сайт раҳбарлари кўпинча, футболдан узоқроқ кишилар. Табиийки, сувни кўришмаса, этикни ечишмайди. Кўп эътирозлар бўлади, нега Япониядан Тошкентга 200 лаб журналист келади-ю, биз бормаймиз. Дангасамизми? Балки. Лекин масалан, Япониядан келиб, 5-6 та расм олиб кетган бир фотожурналист ўша расмларни жуда катта пулга сотади нашрларга. Ёки нашрларнинг ўзи бутун харажатларини ўз бўйнига олиб, вакил жўнатади. Гонорар тўлайди. Ва ўша тўлаган гонорарига мос сифатдаги материал талаб қилади. Мен масалан юз км йўл босиб, "Нефтчининг" ўйинига бориб, жонли футбол кузатиб, таҳлилий шарх тайёрлашим мумкин. Ўша шархни нари борса, 10-15 минг сўмга сотишим мумкин, ишонасизми? Фидокорлик талаб қилишингиз мумкин, лекин мен журналистман, нега пулимни қурбон қилишим керак? Менинг фидокорлигим, айтайлик, вақтимни сарфлашим мумкин, манфаатсиз, гонорар олмасдан ўнлаб мақолалар ёзишим мумкин. Лекин пулимни оиламга сарфлайман, футболга эмас :)) Таклифингиз эса, тўпппа тўғри, лекин ўринли эмас. Аввал ПФЛ ўйинларга, мухлисларга, ҳакамликка бўлган муносабатини ўзгартираётганини сезайлик.. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:43 |
Gayratbek |
САВОЛ: Ёшлар термамиз жудаям қизиқ таассурот қолдирди. Бир ғалаба иккинчи сафар йирик мағлубият яна чорак финалда энг йирик мағлубият. 1. Қандай изоҳ берган бўлардингиз? Рости Франция билан ўйинни охиригача куролмадим асабим чидамади. 2000 йилги Ливандаги уйинни охиригача кургандим. 2011 Қатардаги уйинни охиригача кургандим. ўшанда жамоаларимиз ҳар ҳолда ҳужум қилишганди. Йирик мағлубият сабаби эса ҳимоядаги хатолар эвазига бўлганди. Бу сафар худди ўйинчиларимиз пахта даласидан йиғиб келтирилгану бир ювинтириб қўлига форма тутқазилиб 90 минут чидаб берсак бўлди дегандай ўйнашди. Шуниси алам қилди. Чорак финалнинг бошқа жуфтликларини қаранг. ўйинлар кўп голли аммо йирик ҳисоб йўқ. Жамоалар 118, 120, 120+2 дақиқагача курашиб гол уришяпти. Бизникиларчи майли асосий таркибдан 3 футболчи йўқдир майли 2 таркибдир майли Франция ўта кучлидир. Аммо ўйнаб туриб 6-0 га ютқазганда ҳам алам қилмасди. 2. Менимча бизникилар чорак финал бизнинг финишимиз дегандай ўйнашди. Фикрингиз? Савол берилган сана: 08.07.2013 09:52 |
ЖАВОБ: Ёшларимиз атайлаб ўйнамайдиган тактика танлади, демаган бўлардим. Шунчаки, биз рақиб имкон берганчааракат қилдик, Франция эса бир бош баландлиги кўриниб турибди. Ортиғига имкон беришмади. Эътибор берган бўлсангиз, Франция ўйинни жуда актив бошлади, лекин тезкор гол ура олмагач бироз суслашди. Айни ўша паллада, ёшларимиз бироз активлашиб, рақиб майдонига кўпчилик бўлиб ўта бошладилар. Биринчи голгача. Айтмоқчиманки, назаримда, Мусаев у қадар ёпилиб олиш ниятида эмасди, рақиб берган имконга қараб ҳужум уюштириш режаси ҳам бор эди. Иккинчидан, биринчи тайм охиридаги голлар футболчилар руҳиятига ҳам қаттиқ таъсир қилди. Ўта йирик ҳисобдан қўрқиб қолишди. Шундоғам таркибимизда дадил, ўйинни қўлига олиб, тўпни ушлаб тура оладиган футболчилар кам. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:27 |
fathquqon |
САВОЛ: Ассалому алайкум.Сиз бизга караганда "ФИФА" сиз.Нега теле еки журналистларимиз Туркияда утаетган жч ни еритишда жуда суст харакат килишди,вахолангки у ерда бизни тж харакат килса хам.Узук -юлук хабарларни хисобга олмаганда.Охирги уйинимиз олдидан матбуот анжумани хам уткаазилмабди.Бу ишлар хам УФФ ни зиммасидами ? Савол берилган сана: 07.07.2013 23:52 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. ЎФФ ўз зиммасидагини амалга оширди, ўз котибларини жўнатди ва имкон қадар хабар бериб турилди. Хусусий нашр ва сайтларга келсак, менимча, иқтисодий тарафдан уларга хавас қилиб бўлмайди, шунинг учун Туркияга у қадар кўп журналист бормади. Аҳвол йилдан йилга ёмонлашяпти, масалан, Миср-2009 да жуда кўп журналистлар боришган, ҳатто алоҳида мини-сайтлар қилиниб, кенг ёритилганди. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:22 |
Azamatjon |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Юкорида бадиий китоблар ва авторлар хакида сухбат кетибди. Якинда кулимга бир бадиий асар ёзувчи Учкун Назаровнинг "Чаён йили" деган асари тушганди. Мана шу китоб умуман уруш даври ва инсонлар бошига тушган огир кисматни кимлар енгишию кимлар таслим булганлиги ёркин ифода этган сифатида эътироф этган булардим. Агар ушбу китобни укимаган дустларимиз булишса уларга тавсия килган булардим. Зеро хозирги тинчлик замонидаги оддий нарсалар кадрига етмай узини маълум ютукка эришмаган,омадим келмади деб юрган купгина инсонлар у-н сабр матонат борасида туртки булувчи ва олдинга интилишга чорловчи асар деб тавсия килардим.Узр савол бермаганим у-н! ))) Савол берилган сана: 05.07.2013 11:54 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, ўқиганман. Ҳошимжон эса, ўзбек адабиётида ўқиган образларим ичида энг ёмон кўрганим. :)) Жавоб берилган сана: 05.07.2013 12:10 |
Chimketlik |
САВОЛ: саволимга берган жавобингизга тушинмадим. Сизни танийман. Лекин Абулла эканингизни билмас эканман. Иложи булса тушинтириб беринг Савол берилган сана: 04.07.2013 21:45 |
ЖАВОБ: Шунчаки, хазил эди. Майли. Ўша саволингизга келсак, мақолалаларимни ўқиб бораётган бўлсангиз, бунақа савол бермасдингиз, деб ўйловдим. Жавоб берилган сана: 05.07.2013 12:09 |
toledo |
САВОЛ: Жавоб учун раҳмат! Қаҳрамон, айтилган асарларни вақт етишмаслиги сабабли охиригача ўқимагансиз деган фаразни мен билдирдим, узр. Бир ёқда - тирикчилик, яна сайтда конференция юритиш керак, ундан ташқари ижод ҳам қилиш керак. Улгуриш қийин, тушунаман. Бу хусусда шахсий фикримни билдирдим, холос, хафа бўлмайсиз. Ҳа, адабиёт – бу алоҳида мавзу ва адабиёт ҳақида чексиз гапириш мумкин... Пеле, Круифф, Марадона... Айнан шу тартибда келтирилган рўйхат менга маъқул. Лекин, рўйхатдаги учинчи шахс хусусида: Диего Армандо Марадона ўзининг бетакрор ижроси орқали футболни бойитди, лекин, аксарият ҳолларда, бемаъни ҳиссиётларга берилгани туфайли миллионлар ўйинига каттагина путур етказганига нима дейсиз? Футбол майдонида ва унинг ташқарисидаги беўхшов ҳаракату-қилиқлари ҳозирги “юлдуз” ва “юлдузча”лар учун намуна бўлиб қолмадимикан, а? Агар қарши бўлмасангиз - мавзунинг давоми, табиийки, мураббийларга тақалади. Бу хусусда учтагина ном билан чекланиш шарт бўлмаса керак, нима дейсиз? Савол берилган сана: 04.07.2013 21:42 |
ЖАВОБ: Ҳа. Улар жуда кўп ва турли йўналишларда футбол ривожига ўз хиссаларини қўшиб келганлар. Жавоб берилган сана: 05.07.2013 12:00 |
‹ First < 30 31 32 33 34 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|