Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


komilrahim
САВОЛ: сог саломатмисиз аввало сог булинг, "стадион"дагилар сог булинглар. сог булсаларингиз колган нарса булаверади, энди буегига синган каламларни скочлаб бошкатдан чархлаб яна янги ва янги маколаларни кутиб коламиз.

Савол берилган сана: 24.07.2013 17:16

ЖАВОБ: Рахмат катта.

Жавоб берилган сана: 25.07.2013 10:17


nuriddin
САВОЛ: kecha efirga uzatilgan va hozirgina takroran namoyish etilgan futbol sharhi oxirida Mirabror Usmonov sizlarga qarata, kelinglar eshigimiz ochiq dedilar. Yaqin kelajakda stadion.uz vakillari UFF ga borish rejasi bormi?

Савол берилган сана: 23.07.2013 14:35

ЖАВОБ: Ҳа,балки.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:39


BankLeoo
САВОЛ: Салом К,ахрамон ака нимага камномасиз ёки Б.Абдулланинг конф.яси олиб ташлангани сизга хам тасир к,илдими менимча у инсон купчиликка ДАМИНГИ ОЛ деявергани узининг дам олишига тугри келди шекилли?

Савол берилган сана: 23.07.2013 13:40

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, таъсир қилмади. Шунчаки, ҳозир бироз шунақа пайт. Долзарб мавзуда айтадиганимизни айтдик, яна давом этиш ҳам фойдасиз, ҳам зерикарли. Бошқа жиҳатдан, футболда танаффус.

Жавоб берилган сана: 26.07.2013 19:34


ELiverpool
САВОЛ: Мен хафа булардим, нега Давлатимиз шундай шароитлар килиб берябдию, булар натижа килишмайди деб. Рости М.Усмоновнинг фикирлари бунчаликга боради деб уйламаган эдим. Энг аламлиси бу киши хам Косимовни Мураббий деб эмас балкий уша футболчи сифатдида билар экан. Усмонов жаноблари куйинг уни футболчилигини мураббий булиб уша сиз санаган медалу хурматнинг кай бирига эришган мана шундан гаприн. Балик бошидан дегани шу булса к.к
НА ИЛОЖ ФУТБОЛИМИЗ ВА ФЕДЕРАЦИЯДА УЗГАРИШ БУЛИШИ УЧУН ДЕКАБИР ОЙИНИ КУТАМИЗ. Зора футболни футбол(кандайдир шахслар, ордерлар сифатида эмас) сифатида тушунадиган рахбар келса. Бу мени фикирларим эди. Сиз хам бу инсондан манашундай фикрларни кутганмидиз. Муносабатизни билмокчи эдим.

Савол берилган сана: 23.07.2013 07:22

ЖАВОБ: Жуда кўп гаплар гапирилди. Муносабат билдиришни истамайман. Бир гап айтишим мумкин - Алам қилди!

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:39


futbolvatani
САВОЛ: Salom xozir bir maqolani oqib savol tuguldi.
Angilyalik futbolchilardi kopi boshqa chempionatlarda juda kam ozi umuman oldindan owen bekham apl da yulduz bolishgan oz vaqtuda lekin ispaniyada oz darajalaridan pastroq oynashgan ammo apldagi legionerlar ozlarini boshqa chempionatlarda juda erkin xis qilishadi bunday oyunchilar koplab topiladi
Sizningcha bunga sabab nima

Савол берилган сана: 23.07.2013 01:38

ЖАВОБ: Cалом.
Ўзи умуман Англиялик фтуболчилар четига кўп чиқишмаган. Бекхэм ва Оуэндан ташқари, яна Стив Макманаманни эслаш мумкин холос. Уч нафар футболчи билан бирор аниқ хулоса бериш қийин. Бекхэм "Реал"га ўтганида шоубизнесга яиқнлашиб қолаётганди, Оуэн борганида Роналдо бор эди, яъни ҳар бирининнг ўз сабаби бор. Умуман "Реал"да ҳамма юлдузлар ҳам ўйнаб кета олмаган, фақат инглизлар эмас.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:37


akmalfcb
САВОЛ: salom, Qahramon aka manam bir maqola yozgandim, endi jaa maqola desam oshirib yuborishim mumkin-u. shunchaki oddiy muxlis sifatidagi qarashlarim, fikrlarim... sizga shuni qandey yuborsam bo'ladi? o'qib ko'rib baho berarmidiz?

Савол берилган сана: 22.07.2013 15:27

ЖАВОБ: Салом. herolion@mail.ru

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:34


Famous
САВОЛ: Тевеснинг МСити чемпионликни кулга киритгандан сунг, нишонлаш пайтида "R. I. P. Fergi" деб ёзилган плакатни намойиш килгани анча шов-шув булган эди. Уша харакатлари МСити клуб рахбариятига хам хуш келмаган шекилли, Тевес босим остида колди, огохлантириш олди. Клубда уни чикиштирмай куйишди. Мана энди Ситидан кетгач, у енгил тортгани хакида айтиб утди.
Шу гаплар ростми, кандай фикрдасиз?

Савол берилган сана: 21.07.2013 22:22

ЖАВОБ: Тевеснинг ўша ҳаракатига нисбатан "Сити" қандай муносабат билдирганидан хабарим йўқ. Лекин Тевеснинг ўзи жамоадан кетишни истади. (Мафияни танлади :))

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:34


komilrahim
САВОЛ: нима деб уйлайсиз ертуладагилар нимадан купрок фойда олишлари мумкин, бахрайнга йулланмани сотибми еки Ж.Америка жамоаси билан уйиндаги билетданми

Савол берилган сана: 21.07.2013 11:46

ЖАВОБ: "Ертуладагилар" деганингиз ким?

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:32


mamrino
САВОЛ: Ассалом Алейкум сиз нима деб ўйлайсиз ТВда нима учун футбол шархидан бошқа футбол хақида тахлилий кўрсатув йўқ. Ахир уларда кенг имконият борку. ЖЧС Бошланмасдан олдин олдинги саралашлардаги натижалар, ўйинлар видеоси, таркиб қанақа бўган, мураббий ким эди, жч чиқишимизга ўша пайт нима халақит берган, Хозирги пайтда ўша хатоларни такрорламаслик учун нима қилиш керак? Шунақа кўрсатув қилишга нима халақит қивотди деб ўйлайсиз.

Савол берилган сана: 21.07.2013 09:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ташқаридан туриб, бирор нарса дейишим қийин. Каналдагиларни қандай шароитда (ижодий) ишлашларини билмайман. Бунинг устига бундай форматдаги кўрсатувлар асосан мутахассиларнинг фикрига суянилиши керак. Бизда эса мутахассислар умуман танқидий ёки таҳлилий фикр билдиришдан ўзларини олиб қочишади. Кўрсатувга келганлари ҳам жуда жўн, умумий гаплар билан кифояланишади. Менимча, футбол журналистикасидаги энг катта муаммо шу - мутахассислик вазифасиям аслида мутахассис бўлмаган журналистлар зиммасига тушиб қолаётганидир.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:32


LeoMessi
САВОЛ: Ассалому алейкум. Қахрамон ака соғликларингиз яхшими?
Барселона бош мураббийи Тито Виланова соғлигидаги муаммолар сабабли истефога чиқди. Очиғи бу хабар Барселона мухлисларига жуда қаттиқ тасир қилди. Ўша дамда инсон хаёти бебаҳо эканлигини тушиниб етиш мумкин.

Энди Барселона бошига ким келади деган савол кун мавзусига айланмоқда. Номзодлар саноғли, лекин бу номзодлар рўйхати соат сайин ошиб бормоқда. Барса ўз қадриятларига эга бўлган буюк жамоа. Назаримда уни бошқариб борадиган мураббий албатта Барселона аввал иш олиб борган бўлиши керак. Мени танловим Луис Энрике.

1) Барселона бош мураббийлигига кимни тахмин қиляпсиз?
2) Янги келган мураббий ҳозирда дунёни забт этган Тики-так услубини жорий этаверадими ёки ўз услубига жамоани бўйсиндирадими?

Имкони борича кенгроқ жавоб кутаман. Олдиндан рахмат. Ишларингизга омад!!!

Савол берилган сана: 20.07.2013 22:42

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Узр, жавоб кечиккани учун саволингиз қийматини йўқотди. Луис Энрикени таҳмин қилгандим.
2) "Барселона" раҳбариятида ҳам услуб, имижни қадрлайдиганлар ўтиришибди. Мураббий таклиф қилинаётганда, барча мураббийлар ичидан эмас, айнан жамоага, услубга, таркибга мослари ичидан қидиришади. Шундоқ қараб, энг топ тренерлар ичидан бирини таклиф қилиш бу клубга хос эмас.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:28


SURXAN
САВОЛ: Sport kanalida ilgari futbol plus Fifa ko'rsatuvlari bo'lardi shuni tiklashni tiklashni iloji yo'qmikan?

Савол берилган сана: 20.07.2013 16:37

ЖАВОБ: Иложи албатта, бор.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:26


sosss
САВОЛ: assalom aleykum... oka sizxam ketip kolmang! uzi bizni ishtadigan ikkta jurnalit bor undanam bittasi kitebti.afsus!endi ular makolayam yozmaydimi? neyatiga yetti bazi xoji kiz yuzerlar!!!!

Савол берилган сана: 20.07.2013 09:16

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Хўп.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:25


uzbarsa
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon Aslanov.
“Журналист” ва “мухлис” сўзларини атайлаб бириктириб ёзаяпман. Чунки бугунги ғалаёнда баъзи мухлисларнинг ҳақорат кампаниясига жимлик билан шериклик қилаётган журналистлардан ташқари, мухлис номидан туриб, мухлис даражасига тушиб, турли никлар ортига беркиниб олиб, фикр билдираётган, шарҳ қолдираётган ва ҳаттоки “Мухлис мақоласи”ни ёзаётган ҳамкасбларим ҳам бор.
Bobomurod Abdulla maqolani mana shu joyida kimni nazarda tutgan ekan?

Савол берилган сана: 19.07.2013 22:35

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, ўйлаб кўрмадим, менга қизиқмас ким ҳақидалиги.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:25


komilrahim
САВОЛ: Журнамухлис ғалаёни-ни укидизми Б.А. маколага бахо бермасдан охирида езган гаплари тегиб кетди,(Шундай экан, бекордан бекорга “Қосимов – ярамас, Абрамов – зўр”, “Қосимов, йўқол!” ва “Абрамов, қайт!” дейвериб, плей-оффнинг муҳим ўйинларидан олдин терма футболчилари ва мураббийларининг руҳиятини чўктиравергандан кўра, бугунги кунда мавжуд мураббийлар штабига ва футболчиларга ишонч билдиринглар. “Плей оффда Иорданиядан ўтсак ҳам, Жанубий Америка вакилидан барибир ўта олмаймиз!” деган гапни такрорлаб, ўйиндан олдин термамиз футболчи ва мураббийларини мағлуб қилавергандан кўра, “Биз сизларга ишонамиз!” деб, миллатимизнинг бош жамоасини руҳлантирган яхши эмасми?!)эмуш ОТЖ ни мухим уйинлари олдидан канака килиб жамоани рухлантирувчи маколаларни езгани эсимиздан чикмиди энди бунака килиб сайрашини карен. Шу гапларга нима дея оласиз. узига конференцияга езмокчидим конф йук бупкобти.

Савол берилган сана: 19.07.2013 20:16

ЖАВОБ: Нимаям дердим...

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:24


arstokrats
САВОЛ: Menimcha tizim ancha mukammal har holda hozirgisidan. Osiyo portugaliyasi deyishimga sabab men portugaliyani janubiy amerikalik futbolchilar uchun uefa darvozasi deb bilaman. Bizda ham shunday bulib ketarmikan. Balkim kulguli tuyular. Masalan PFL hindistonlik (ularda ham futbol rivojlanar odam qilgan ishni odam qiladiku) yoki shunga uxshash davlat futbolchilari uchun rossiyaga darvoza bula olarmikan. Bunday deyishimga sabab usha 3 chi byudjet ham kupayishi kerakku transferlar orqali. Hozirda uzbekistonlik talantlar 4 tagina klubni bezab turubdi.
Yana bitta savolim bor edi.
Shu yoki shunga uxshash tizim biror mamlakatda sinalganmi. Natija qanaqa bulgan misollar keltira olasizmi

Савол берилган сана: 19.07.2013 19:41

ЖАВОБ: Ҳа, йил ўтган сари учинчи бюджет кўпайиб бориши назарда тутилганди.

Жавоб берилган сана: 24.07.2013 16:24


izzatulin
САВОЛ: bobomurod abdulla konfrensiyasi olib tashlandimi

Савол берилган сана: 19.07.2013 18:49

ЖАВОБ: Билишимча, муаллифнинг ўзи шуни истади. Ўзиям мухлислар битта саволни айлантириб чайнайвериб безор қилиб юборишди-да. Мен ўрнида бўлганимдаям шунақа қилган бўлардим.

Жавоб берилган сана: 19.07.2013 19:05


Famous
САВОЛ: М. Лаудрупни уйинчи сифатида эслайсизми? Жуда махоратли уйинчи эди. Уйлашимча, мураббийлик сохасида хам уз урнига эга булмокда. Мальорка, Суонсилар бунга мисол.
Факат хайронман, унга Спартакда имкон беришмади. Эндигина бардак командани бир нуктага жамлаётганди. Нима деб уйлайсиз, Лаудруп Спартакдан уз хохиши бн кетдими, ёки рахбарият унга ишонч билдирмай куйдими?

Савол берилган сана: 19.07.2013 18:09

ЖАВОБ: Ўйинларини кўрганман, аммо, у пайтларда транслациялар ҳозиргидек кўп бўлмагани учун, унча кўп кўрмаганмиз.
"Спартак"даги фаолиятига келсак, умуман чет элликларнинг Россияда ишлаб кетишлари қийин. Менталитетга мослашиш қийин, айниқса ёш мураббийларга. Чет элда футболчиларга асосан қандай ўйнашни ўргатилса етади, русларни эса, ҳали ўйинлар учун мотивация пайдо қилиш, руҳлантириш ҳам керак. Европада "футболчини бор куч билан ҳаракат қилдириш" мураббийнинг вазифаларидан бири экани ҳақида айтилса, кулиб юборишса керак. У ерда ҳамма ўз ишини билиб қилади. Русларнинг чет эл клубларида узоқ ва барқарор ўйнай олмасликларининг ҳам сабаби шу ерда бўлса керак.
"Спартак"дан кетишига келсак, ўзи истамади, кўпроқ

Жавоб берилган сана: 19.07.2013 19:05


arstokrats
САВОЛ: Salom Qahramon aka.
Талаб ва таклиф maqolangiz std.uz tarixidagi eng zur maqola bulibdi. Shu maqola yuzasidan bir nechta savollarim bor edi.
1. UFF va PFL siz yozgan usulni bilishmaydimi yoki davlat rahbarlari Mirabror Usmonovdan 2-3 ta ochl darajasidagi klub yarat qolganlari yuraversin deyishadimi.
2. Bu usulda biz bora bora osiyo portugaliyasi bula olamizmi.
3. Siz aytgan farmatda baribir ham dastlabki yillar buny, paxta, nasaf, loko ilgarilab ketadi. Chunki ularda tarkib juda kuchli. Buni oldini olish mumkunmi.

Савол берилган сана: 19.07.2013 17:44

ЖАВОБ: Салом.
1. Бу шунчаки таклиф ва ҳали хом бўлган тизим холос. Энг тўғриси шу, шуни қилмаётганлар ўзбек футболи ривожини исташмайди. қабилидаги фикрлардан йироқман.
2. Португалия деганда нимани иназарда тутганизи билмадими, лекин ҳозиргидан яхшироқ бўлишига ишончим комил.
3. Йўқ. Нега уларнинг таркиби кучли ҳозир? Чунки шароитлар ва ойликлар энг яхши? Бюджет камайгач, улар бу таркибни шундайлигича ушлаб тура олишмайди. Ўз ўзидан баъзи футболчилар бошқа жамоалардан қўним топиб, таркиблар тенглашади.
Яна бир тарафи бор. Масалан бир қўқонлик футболчига танлаш учун Қўқон ва Гулистон жамоасини таклиф қилсангиз, албатта Қўқонни танлайди. Ойлик бир хил бўлса. Ҳозир ойликлар ўртасда фарқ катта бўлгани учун, футболчилар 2-3 жамоага интилишмоқда.

Жавоб берилган сана: 19.07.2013 19:01


Putbol
САВОЛ: Qahramon aka siz st.uzgi eng aqli terang jurnalisiz man u4un. qosimov va abramov davidagi umumiy mtjdagi foliati davomida necha oyinda galabala.durang.maglubiatlar (ortoqlik oyinlari ham) statistikasi gollar nisbati haqida maqola yozsangiz bu muhlislar u4un qiziq bo'lardi.

Савол берилган сана: 18.07.2013 10:55

ЖАВОБ: Шу конференцияда сўрашганди, мураббийларнинг статистикасини қўйдим пастроқда.

Жавоб берилган сана: 18.07.2013 13:05


Wunshuw
САВОЛ: Assalomu alaykum, bir maqola bor edi, shuni bir o'qib ko'ring, qaysi manzilga jo'natsam bo'ladi?
E-mailim: rahmonov_nodirbek@mail.ru

Савол берилган сана: 17.07.2013 22:24

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. herolion@mail.ru

Жавоб берилган сана: 18.07.2013 12:40

 

‹ First  < 28 29 30 31 32 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.