Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


BukharaMU
САВОЛ: Salom Qahramon aka!
Tushimda "Ilohiyot" degan maqola yozgan ekansiz )) be xazil :).
Afsuski maqola nima haqdaligini eslolmadim.

Савол берилган сана: 17.07.2013 20:09

ЖАВОБ: Салом. :))

Жавоб берилган сана: 18.07.2013 13:04


dilikdima
САВОЛ: salom, aka nimaga ba'zi savollarga keskin javob berdiz a bazilarida qo'rqoqman didiz? G'alati...

Савол берилган сана: 17.07.2013 17:30

ЖАВОБ: Салом. Кайфиятга қараб бўлса керак.

Жавоб берилган сана: 18.07.2013 13:04


Richstar
САВОЛ: Aka yaxwimisiz? Odil Axmedov zaxirada qolib ketiwi yamon bulyapti. Uzi chempionatimizni zaviyasi pastligi tufayli qiziqiw past, wuning u4un muxlislar Odilga muxlislik qiliwyapti. Waxsan men Odilni Jusileydanam, Diaradanam, Denisovdanam ku4siz deb uylamiman menim4a sizam gapimga quwilasiz!? Balkim bowqa jamoaga utiwi kerakdur agar Odilni transferi buyi4a bronta yangilik bilsangiz yozvoring.

Савол берилган сана: 16.07.2013 20:58

ЖАВОБ: Билмадим. Мураббий Диарра ёки Денисовни танлаяпти ҳозирча.

Жавоб берилган сана: 18.07.2013 13:04


Khariton
САВОЛ: ЖАВОБ: Тортишгани одам йўқ-да :))
Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:58
Ман бу жавобдан сездимки, купчилик кайт этаётганидек, Миржалол Косимовни танкид кила олмас экансизлар?! Абрамов давридаги журналистлар хали хам уша-уша. Нималар демагансизлар, нималарни ургатмагансизлар, канака танкидлар килмагансизлар?! Хозир энг керакли паллада Косимов сингари сизлар хам сукунатда. Койил-э. Сентябр, ё купи билан Ноябрдан тилинглар чикади. Лекин халиги маколада узларинг ёзгансизлар: "Унда хайит утган булади".

Савол берилган сана: 16.07.2013 17:35

ЖАВОБ: Жавобга тушунмадингиз шекилли-а? Мунозара учун икки тараф бўлиш керак. Масалан, мавзу тренер ўзгариши керакми ёки йўқ? Ўзгариши керак, дейиш бўлса, мен бўлишим мумкин. Сайтда, ўзгармасин, деган бошқа журналистни топа олмаяпман.
Шахсан мен азалдан қўрқоқ бўлганман, ҳозир ҳам қурқоқман, бундан кейин ўзгармасам керак. Рахмат сизга!

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 18:13


MILONA
САВОЛ: Ака Т.Кападзе мабодо якиниз или кушниз масми?илтимос айтип куйинг шу одам Твга чикмасин жони ейди:1)Темир Биронта кизил омаган 2)Темур кайерда уйнаса уша каманда ЧМ буга айникса Омма деп жонга тегду шу одам

Савол берилган сана: 16.07.2013 16:45

ЖАВОБ: Йўқ, таниш эмасман.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 17:02


MILONA
САВОЛ: Салом!Ака сиз водийлик.Хайрон комисизми нейа Тошкентликлар бунча купол к,у'рс(хама мас алббата купчилик)Ахир Ватанимиз юзлари менимча улар тагин билмадим йокмаган буса узур бу менинг фикрим:-)

Савол берилган сана: 16.07.2013 16:42

ЖАВОБ: Салом. Нормал ҳолат. Туман марказида яшайдиган одам чеккароқ қишлоққа борса, ўзини эркинроқ тутади. Пойтахтлик вилоятга борса ҳам, шунга ўхшаш ҳолат. Шунчаки, шунақа муҳит.
Бошқаларни паст кўриб, кибр билан муомала қилиш эса, Тошкентлик бўлганидан эмас, тарбиясизликдан. Жуда хушмуомала ва ақлли танишларим кўп Тошкентда.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 17:01


xatirchiy
САВОЛ: 1) Журналистикани касб тушунчаси билан чегараламаган бўлардим. Журналистика бу хунар эмас, аввало, ҳалоллик, холислик, бефарқ бўлмаслик ва ҳоказо. Яъни хаётда, яшаш тарзида ким устозлик қилган бўлса, барчасини журналистикага таъсири бўлиши керак, деб ўйлайман. Айнан мақола ёзишимга эса, дастлаб Хайрулла Ҳамидовнинг мақолалари сабаб бўлган. Кейин Аброр Имомхўжаев, Алишер Никимбаев, Аваз Бердиқулов, Шухрат Мустафоевларнинг ёзганларидан ниманидир олишга ҳаракат қилганман. Василий Уткиннинг ҳам услуби ёқади.
2) Жавоб бермаганим яхши.
__________________________________________________________________________________________________________-
Нега Бобомурод Абдулла демадингиз? Айтаверинг. Ёки қўрқасизми?

Савол берилган сана: 16.07.2013 15:14

ЖАВОБ: Ҳа. Қўрқаман. Саволларга жавобларни сиз эмас мен берсам, майлими?

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:45


Khariton
САВОЛ: Кахрамон, "Чемпион"нинг 2010 йил №51 сонида "Жарликда колган мухлис ноласи" Чемпион тортишувини бугун укиб турсам, Агар санаси-ю, тортишув Кахрамонига ахамият берилмаса, макола 3 йил утиб хам долзарб.
Балки журналистлар шу кеча кундузда яна бир тортишув киларсизлар?! Айтайлик, Стадион тортишув. Мавзу дерли уша.

Савол берилган сана: 16.07.2013 11:54

ЖАВОБ: Тортишгани одам йўқ-да :))

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:58


Gayratbek
САВОЛ: Бизникиларга муҳим ўйинлар олдидан нимадир етмай қолади. Эсингиздами Пахтакор бир йили ОЧЛ да бор йўғи уч нафар ўйинчини заҳирада заявка қилганди. Бу йил ёшларимиз чорак финалда янгилаган марказий ҳимоя билан ўйнашди.
Ё бизда ҳар доим 11 та ўйинчи бўлади ва заҳирадагилар номига қўшилишган, ё заҳирадагилар заҳирада занглаб қолишган?
(Айтганча Пахтакор ҳақидаги маълумотни излайман деб клуб веб сайтига киргандим. Қайси менюни очсам ҳам фақат олий лига жадвали чиқяпти. Ё хакерлар ҳужум қилган, ё сайтга кўз теккан. Клуб матбуот котибини танисангиз айтиб қўйинг илтимос)

Савол берилган сана: 16.07.2013 09:07

ЖАВОБ: Тўғри.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:58


Gayratbek
САВОЛ: Салом Қаҳрамон ака
Икки кишини ўзаро солиштиришдан қийини бўлмаса керак. Криштиано - Месси, Пеле Марадона, ва ниҳоят Абрамов Қосимов
Абрамовни ҳам Қосимовни ҳам ўзига яраша устун ва камчилик томонлари бор. Иккаласи ҳам натижа кўрсатган. Иккаласи ҳам бир қадам қолганда йиқилган. Олимпия термамиз саралаш давомида етакчилик қилиб бориб сўнгги ўйинда оғзидаги ошни БААга бериб юборди сўнгра плей оффда ўта муваффақиятсиз ўтди. Қосимов ҳам худди шунга яқинроқ лекин плей оффда қандай ўйнашини ҳеч ким билмайди.Қарангки биздан сўнгги турда ўтиб кетган жамоалар БАА(отж) ва Эрон (мтж) ларнинг кўпроқ қалами ўткирлик қилди.
Блогда ҳам ёзгансиз. Бу ҳақда олдин ҳам савол берганман. Лекин бу сафарги саволим бошқачароқ. Нима деб уйлайсиз 1. Балки бу икки мураббийни ҳам бош мураббий этиб тайинлоаш керакдир?
Ёки 2005 йилги саралаш ўйинларидагидек плей оффга Ҳеч бўлмаса икки ойга тажрибали мураббий олиб келиш керакдир?

Савол берилган сана: 16.07.2013 08:54

ЖАВОБ: 1) Икковининг бирга ишлаши яхши вариант деб ўйламайман. 1994 йилда Акрамов назариётчи эди, Абдураимовга мухтож бўлган. Абрамов Қосимовга мухтож деб ўйламайман. Қосимов ҳам Абрамовга мухтож эмас.
2) 2 ойга мураббий олиб келиш нотўғри. Тан олиш керак, Жанубий Америка вакилидан ўтиш қийин. Келажак учун ҳам пойдеворни қўйган ҳолатда, натижага ҳам эриришни ният қилиш керак. 2 ойга мураббийни олиб келасиз, у бор имкониятини ишга солиб нимадир қилади, мабодо ўтолмай қолса, яна бошидан бошлашга тўғри келади.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:57


ADVOKAT
САВОЛ: КУКОН-1912 олий лигага чика оладими? Мободо чикса клубни олий лига талабларига жавоб бера оладиган ракобатдош клубга айлантириш имкони мавжудми? Шу мавзуда тахлилий макола ёзмайсизми?

Савол берилган сана: 16.07.2013 08:54

ЖАВОБ: Пул бўлса, ҳа.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:54


Shavkatfcb
САВОЛ: салом.
Рамазон ойи оилангизга сихат-саломатлик келтирсин.
Ёшлар ЖЧ 2013 хакида тахлилий макола ёзасизми?
Нефтчига агар Абрамов келса... ва маблаг томондан таминланса Нефтчи аввалги 1990-1995 йилги салохиятига кайтоладими?

Савол берилган сана: 16.07.2013 02:44

ЖАВОБ: Салом. 1) Рахмат. 2) Йўқ. 3) 1990-95 йилларда "Нефтчи"нинг маблағи энг кўп эди. Яна энг кўп бўлса, ҳа.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:54


Wunshuw
САВОЛ: Assalomu alaykum, mening savolim: Xayrullo Hamidovning sport sohasidagi ijodini 10 ballik tizimda nechchiga baholaysiz?

Савол берилган сана: 16.07.2013 00:10

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 7 балл.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:51


Famous
САВОЛ: Реал хакида сурамокчи эдим.
Капелло Реални чемпион килиб, кувилди. Нимамиш, Реал чиройли уйин курсатмапти. Капеллодан кейин канча мураббийлар кеп кетди. Уйлашимча, буларнинг барида Вальданонинг хам айби бор. У Пересга Моуриньони тавсия килиб обкелтирди. Моуриньо кандай шахслигини билишса хам, Кироллик клубига чакиришди. Жозе бошкарувидаги Реал жентльмен макомини йукотиб, агрессив хунук жамоага айланди. Натижалар хам маълум. Уч йилда учта титул. Бошиданок Вальдано Моуриньони химоя килиб, мактаб юрди. Билиб турса хам у тараф булаверди. Нега? Вальдано Пересдан куркканиданми? Мана Вальдано Реалдан кувилди хамки, биринчи булиб Моуриньога тош отишни бошлади. Нима бу, шестёркаликми? Тугриси, Вальданони шу ишини куриб, "Маугли" мультфильмидаги Табаки исмли чиябурининг "а мы идем на север" деган жумлалари эсимга тушаверади ).
Сиз бу хакда нима дейсиз?

Савол берилган сана: 15.07.2013 21:35

ЖАВОБ: Менимча у қулоқ бўлса керак. Тағин билмадим.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:46


Ilxom
САВОЛ: Уругвайни уйинларини курдик. Иорданиядан амалласак уругвайни (ёки бошка) юта оламизми. Жав уч рахмат

Савол берилган сана: 15.07.2013 20:55

ЖАВОБ: Ҳар қандай жамоани ютса бўлади.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:49


arstokrats
САВОЛ: Qahramon aka viktorina bulimini pul tikadigan qilsa bulmaydimi. Horijda shunaqa alohida saytlar bularkan

Савол берилган сана: 15.07.2013 19:24

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 16.07.2013 16:49


Famous
САВОЛ: Вальбуенага Барселона кизикяпган экан. Эшитмадингизми?

Савол берилган сана: 15.07.2013 17:53

ЖАВОБ: Ҳа. Бемалол қизиқиши мумкин :)

Жавоб берилган сана: 15.07.2013 18:12


NASCAR
САВОЛ: Миржалол Қосимов ОЧЛга ғолиб бўлиши ёхуд Трема Жамоани ЖЧга олиб чиқа олиши учун нима содир бўлиши / нима қилиши керак?

Савол берилган сана: 15.07.2013 14:43

ЖАВОБ: Фантастика эмас. Биз эмас, ҳатто Корея биргина гол урганида ҳам биз жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик, тўғрими? :))

Жавоб берилган сана: 15.07.2013 14:48


Putbol
САВОЛ: Asalom aleykum Qahromon aka maqolalaringiz men u4un doimo qiziq. hohlasangiz maqola yozing hohlamasaiz yoq. lekin men statistikaga ko'roq qiziqman. abramov va qosimov butun MTJdagi murabbiylik foliati davomina necha g'alab,necha durag,necha mag'lubyat bo'lgan va nechta o'yinda.bu Statirtika muhlislargayam qiziq bo'lardi.

Савол берилган сана: 13.07.2013 23:46

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Қосимов натижалари (расмий ўйинлар): Япония 1:1, БАА 1:0, Баҳрайн 0:1, Қатар 4:0, Австралия 0:2, Япония 0:1, Баҳрайн 0:1, Малайзия 3:1, 3:1, БАА 0:1, Ливан 1:1, Корея 2:2, Эрон 1:1, Қатар 1:0, Ливан 1:0, Гонконг 0:0, БАА 1:2, Корея 0:1, Катар 5:1
ЖАМИ: 19 ўйин, 7 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият. Т-Н 24-17

Абрамов натижалари: Катар 2:0, Кувайт 2:1, Хитой 2:2, Иордания 2:1, Австралия 0:6, Корея 2:3, Қирғизистон 3:0, 4:0, Тожикистон 1:0, 3:0, Шимолий Корея 1:0, 1:0, Эрон 0:1, Япония 1:1, 1:0
ЖАМИ: 15 ўйин, 10 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият Т-Н 25-15

Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:15


begzod
САВОЛ: assalomu aleykum qahramon aka manga bir narsani tuwuntirib bering bu vladimir kozak hususida aniqrog'i u 2010yilgi 19 yowga4a b6lgan futbol4ilar orasida osiyo 4empionatida qatnawgandi hozir esa oradan 3yil 6tib yana nima uni yowi kattalawmaydimi iltimos tuwuntirib bering oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 13.07.2013 20:51

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, Козак Кабаев жамоасида ҳам ўйнаган. У пайтда шерикларидан ёшроқ бўлган. "19 ёшгача" билан "19 ёшлилар"нинг фарқи борку?

Жавоб берилган сана: 15.07.2013 12:07

 

‹ First  < 29 30 31 32 33 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.