Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


alphauz
САВОЛ: #15. NEYMAR 2013-08-01
20:04:58 0
Hammalaringni uzwmr.wen.ru
saytiga taklif qilaman.Saytimizda
o'zbekcha o'yin va dasturlar mp3
qo'shiqlar ham mavjud.Chiroyli
nik tayyorlash,yulduzlar
profili,online tema tuzish ham
bor saytga chat forum ro'yxatdan
o'tish joylandi UZWMR.WEN.RU
BIZDA HAR KUNI YANGILANISH!
............
Yuqoridagi so'zlar deyarli har bir maqola ostida qoldirilayapti. Iltimos adminla bilan birga bu NEYMAR nikli yuzerga chora ko'ringlar...

Савол берилган сана: 01.08.2013 23:25

ЖАВОБ: Хўп.

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:16


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум. Инглиз клубларининг трансфер бозоридаги сустлигини нима билан изохлаш мумкин? Испан ва француз клублари Неймар,Иско, Фалькао,Каваниларни сотиб олаётган бир пайтда МЮ ва Челси бирорта жиддий трансферни амалга оширмади, Сити эса катта пул сарфлаб Фернандиньо, Негредо, Навас, Йоветич каби уртамеёнадан юкорирок савиядаги футболчиларни харид килди.МЮ,Челси,Ситилар пул борасида Барса, ПСЖ,Монаколардан колашади деб булмайди-ку!

Савол берилган сана: 01.08.2013 18:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, кескин солиштирмалар қилиш шарт эмас, ҳар бир жамоа учун алоҳида сабаблар топса бўлади.
Масалан, "Челси" ўтган йили бир нечта муҳим трансферларни амалга оширди, энди кўп нарса ўзгартириш шарт эмас. "МЮ" ҳозирча ёпиқ эшикларни тақиллатаётган бўлса-да, 1-2 та катта трансфер ошириши аниқ. "Сити"нинг пуллари ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, тўғрими? Француз жамоалари эса, топга яқинлашишга ҳаракат қилмоқдалар, улар бу борада активроқ эканликлари табиий.
Умуман олганда, трансферларни фақат бир йиллигини олиб хулоса чиқармаслик керак. ҳар бир жамоа ривожланишнинг турли босқичларида туришибди, шунинг учун трансфер бозорига турлича ёндошишлари табиий. Ҳеч ким "ноль" таркибдан бошламайдику трансферларни )

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:15


shaxarskiy
САВОЛ: sizning qalamiz utkirligi uchun sizga murojat qildim kechirasizlaru bu gapni yozmasam bulmaydi.balki Qaxramon aka buni addelni tema qilip yozarsiz.nasaf va paxtakor uyinida tugri xatolik utgandir (axir xammamizam insonmiz xato qiliwimiz tayin be ayb parvardigor).matbuot anjumanida Murod Ismoilov bosiqlik bilan gapiribtilar ''— Ҳакамликка эътирозлар кўп бўлди. Сиз бу борада нима дея оласиз? — Ҳакамлик жуда нозик масала. Келинг кимнингдир гуноҳи бўлса, худо жазосини берсин...'' axir bitta xato uchun xudodan jazo suraw bu axmoqlik emasmi.tugri balki man wu xatoni kichgina dip uylarman balkim Murod akamiz uchun bu katta xatodir lekin bunaqa gap aytiw nourin bulardi.yana ruza oylari.bizni mundialga tugridan tugri chiqiwimmizga aybdor Niwimurani nima dip qargaylik unda...keling biroz bulsada terma jamoani tinch quyaylikda wu bizni dunyoga tanitayotgan,uzbek nomini kuklarga kutarayotgan fifa referelarimizga kuch quvvat tillaylik.zero biz jaxon arenalarida ularni kurip yuragimiz taskin topadi.shu fursatdan foydalanip uff ga xam ozgina suzim bor edi.xurmatli uff raxbarlari sizlardan iltimos sudyalarimizga kup bosim bermanglar ular wu turuwam uyin paytida ancha bosim ostida buliwadi.yana yoz faslida uzlaringiz xavo xaroratini kurip turibsizlar.iltimos bexostan aybdor bulgan sudyalarga qattiq chora kurmanglar...

Савол берилган сана: 01.08.2013 18:23

ЖАВОБ: Биз чора кўрмаймиз-ку, ҳакамларга. ))
Умуман мураббийлар учрашув тугаши билан жуда эмоционал ҳолатда бўладилар. Тўқсон дақиқа асаббузарликдан кейин, мураббий сўзларини жой жойига қўйиб, дипломатик жавоб бериши осон эмас. Лекин ўрганишлари керак.

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:11


ilmdor
САВОЛ: ЖАВОБ: Йўқ. Бунинг Усмоновга алоқаси йўқ.
Конференцияни муаллифнинг ўзи муҳаррирлардан илтимос қилди, Бундан хабарим бор.
Блогнинг олиб ташланиши эса, кўпроқ сайт раҳбарлари билан боғлиқ, менимча. Аввалги мақолаларидан бирида мақолада сўкиниш сўзларини ишлатгани учун мониторинг билан муаммолар юзага келганди.

"Стадион" сайтига киришнинг асосий сабаблари биттаси Сиз, иккинчиси Б.А. эди. (менимча купчилик кушилса керак). Ким нима деса хам у "мужик" эди. Энди бу сайтда маколалари чикмаса керак. Умид киламан Сиз билан бундай бумиди ва маколалариз ва фикирлариз билан хали куп танишиб борамиз. Булмаса масалан, Криштиану билан Месси бирданига футболни йигиштириб куйишса, футбол куп нарса йукотади.
Ха мйли Роналду кетибди, хич бумаса Месси Стадионда уйнаб турсин, нима дедиз)))))

Савол берилган сана: 01.08.2013 15:11

ЖАВОБ: Хўп, рахмат. :)

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:07


xasanboy
САВОЛ: Кечирасиз, яна бир бор фикр билдиришга рухсат берсангиз. Липпи узингиз айтгандай Ди Маттеога ухшаган уртамиёна мураббий. Yuventus чемпион булган булса клубнинг пули куп, уйинчилари кучли, Zidani хам бор булгани учун. Нафакат Zidаn, балки Тюрам, Недвед, Буффон, Дел Пиеролари хам бор. Италия терма жамоаси хам кучли. Лекин Италянча химоявий футбол йилдан-йилга оркага караб кетяпди. Буни чемпионатининг коэффицентидан хам билса булади. Мен учун Моуриниё энг кучли мураббий. У Гвардиолага ухшаб энг кучли клубга мураббий булишни истамайди. Тренерлик иши куринишини истайди. Гвардиолачи Мессини ёрдами билан шунча натижага эришди. Факат Месси эмас, бунинг учун хамма жамоа аъзоларини санаб чикишим керак. Тренерлар бешталиги Моур, Алекс, Пеллегрини, Анчелотти, Дел Боске. 1,2чидан бошкасини уринлари алмашиб кетган булса узр. Албатта бу менинг фикрим.

Савол берилган сана: 31.07.2013 20:31

ЖАВОБ: Мураббийликда осон вазифанинг ўзи бўлмайди. Кўп айтганман, Гвардиола дунё футболида ғоявий ва услубий тарафдан катта силжиш қилган, ўйини ташкил этишга бўлган муносабатни ўзгартира олган мураббий. Унга ҳозир дунёда юзлаб мураббийлар эргашмоқдалар. Бу жиҳатдан Жозе Моуриньони унга тенглаштирмаган бўлардим.
Доим кучли жамоаларда ишлаганига келсак, ким айтди "Бавария"да осон бўлади деб? "Бавария"нинг бугунги таркиби уч йилдан бери маълум йўналишда бўлган ва ўтган йили ўз пикига чиқиб бўлган жамоа. Яъни Хайкенс қолган тақдирда ҳам, бу йили "Бавария"да пасайиш бўлиши табиий эди. Немислар шуни олдини олиш мақсадида бир йил эрта ҳаракат қилишди ва Пепнинг вазифаси янги жамоа тузиш. Энг ёмони, унда босим ҳам катта, учта совринни ютса ҳам айблайдиганлар топилади. Аслида бу йили биргина соврин "Бавария" учун муваффақият саналиши керак.

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:07


xasanboy
САВОЛ: мен тортишиш учун келмагандим, сиз мен учун хакикий маънода КАХРАМОНсиз. Фикрларимиз бир ердан чикади деб уйлагандим. Шунинг учун бошкаларни конференциясига эмас сизни конференциянгизга келгандим. Каминага тортишиш ёкади деб уйласангиз хато киласиз. Лекин хато деб уйлаган фикрларим чикиб колса жим туролмайман. Абрамов уйин фалсафаси хакидаги фикрларингиз менга ёкди. СОГ БУЛИНГ.

Савол берилган сана: 31.07.2013 19:33

ЖАВОБ: Рахмат

Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:02


xasanboy
САВОЛ: Мен хамма саволларингизга жавоб беришим мумкин. Липпи кучли мураббийми узи? Нега унда паст жамоаларни бошкариб юрибди? Нега кучлилардан таклиф булмаган? Майли кучли хам дейлик чемпион булгунча каттик ишлаган ва футболчилар савияси. ЖАРда ракибларга менсимаслик рухи билан караган. Шу уринда Моуриниё кучсизларга хам менсимаслик рухи билан карамайди. Масалан ЦСКА.

Савол берилган сана: 31.07.2013 17:48

ЖАВОБ: Мураббийларни солиштиришга ўтсак, майдалашамиз. Липпи, кучли тренер, бир неча бор Италия чемпиони, ҳатто "Ювентус" билан ЕЧЛ ни ҳам ютган.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 18:16


xasanboy
САВОЛ: Косимов 2012-йилдаги натижаларини курмадим. Эрон билан булган уйиндан кейин кетувдим, сафарда эдим. Лекин Эронни хам Бадавий ёрдами билан ютганини эшитдим. Кандай натижани мактаяпсиз шунда буш жамоаларни ютганиними? Яхши Корея билан булган дурангни хисобга олсак. Кореяда булган уйин жудаям жахлимни чикарди лекин, курашиб ютказсак хам майли эди. Ишлаш принципи билан мени ишим йук, менга чиройли уйин булса булди. Бир одамга караб хаммага фикр билдиравериш хам яхши эмас. Сиз Липпини келтирсангиз, мен Моуриниёни келтираман. Хамма жамоада яхши ишлади. Реални охирини айтсангиз, уйинчилар кэк сакловчи экан. Япония тасодиф десангиз, 2та уйинда хам тасодиф булиши мумкинми? Яна 2-состав билан тенгма-тенг кураш. Бу дегани мураббийни савияси, 100%. Ш. Кореяни ютганимизни хам юксак натижа деб биламан.

Савол берилган сана: 31.07.2013 17:30

ЖАВОБ: Юзерларнинг ҳаммаси билан тортишиб бўлиб, энди мени олдимга келдизми :)))
Ҳеч кимнинг натижасини рўкач қилмадим, аксинча, мураббийга баҳо беришда натижага ёпишиб олмаслик керак, деган маънода айтдим холос. Натижа - бу таблода порлаб турган ҳисоб! Мени ҳам аввало, ўйиннинг мазмуни. ўша натида қандай қилиб кўлга киритилгани қизиқтиради, тамом.
Мураббий аввало жамоавий ўйин ва футболчилар савиясини ошириш йўлида ҳаракат қилиш керак. Ўша ишларни тўғри йўналишда олиб борса, натижа албатта келади.
Абрамов нега мухлисларга ёқиб қолди? Фақат ярим финалга чиққани учунми? Йўқ, масалан, 2007 йилда Ироқ Осиё чемпиолни бўлганди. Бўлган, тамом. Лекин Қатар - 2011 да Ўзбекистон фақат натижага эришибгина қолмасдан, барчанинг оғзига тушганди. Мутахассислар энг савияли ва кучли ўйнаётган жамоалар ичида кўп бор тилга олгандилар, таҳлил қилгандилар. Чемпион бўлади. деб айтишмагандир, лекин Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига камида қизиқ билан қарашга мажбур бўлишган. Сабаб?
Чунки, Ўзбекистон рақибга қаршилик кўрсатиш билан бирга, ўз ўйинини ҳам намойиш қилган. Мураббийнинг ютуғи мана шунда. Ироқ ёки Грециянинг асосий жиҳати рақиб кучини камайтирши бўлган, Ўзбекистон эса ўз ўйинини ҳам намойиш қилган.
Яхши ижро бўлса, футболчилар эплашса, кучли рақибларни қаршилигини синдиришни ўртамиёна тренер ҳам эплайди. Масалан, Ди Маттео. Ҳақиқий кучли тренер бўлса, биринчи рақамда ўйнашни билиши керак, ўз ўйинига эга бўлиши керак. Бу жиҳатдан Абрамовни Қосимовдан устун деб биламан. Қосимов кучли рақибга қаршилик кўрсатиши мумкин, аммо ўзидан ташаббус кутилганда, кўпинча, кўнгилдагидек бўлмаяпти. Масалан, ОЧЛ даги "Бунёдкор" ўйинларини олинг. Тошкентдаги барча ўйинларда ғалаба қозона олмадик.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 18:15


xasanboy
САВОЛ: фикрларимиз бир ердан чикибди. Асос излаб курсаммикан? Мен Европа футболига кизикардим, лекин Узбек футболига йук. Шунда рус сайтларида Узбекистон уни ютди, буни ютди дейишганидан кейин ОК ни плей-оффдан кузата бошладим. Австралияга ютказганимиздан кейин шархловчи 'уйлаб куринг шу ергача етиб келишимизни кутганмидингиз'-деди. Бундан уша пайтдаги футболимиз ахволини билишингиз мумкин. Майли бундан аввал хам ОК да чемпион булган булайлик. ЖЧ саралаш 3-боскичда кийин гурухга тушгандик. Биз уша гурухда рейтингда 3-эдик, лекин 1-уринда чикдик. Майли аввал хам 3-боскичдан чикканмиз. Лекин шундай жамоаларни юта олганмизми? Бу асос эмасми? Ютказиб юрардик Японияларга 8-1 га.

Савол берилган сана: 31.07.2013 13:45

ЖАВОБ: Йўқ, тушунмадиз :) Мен "Агар ҳозир фалончи мураббий бўлса, натижа яхшироқ бўлади" деган гапда асос йўқ, дедим. Сиз санаб ўтган ўйинлар, ростан ҳам Абрамов МТЖ да яхши ишлаганига асос холос. Агар эски натижаларни асос қилиб, келажк режаларини қурсак, Қосимовнинг ҳам 2012 йилдаги натижасига хавас қилса арзийди, тўғрими?
Демак, бу ерда асосийси ишлаш принципи, айнан бугунги жамоа ва футболчиларнинг унга муносабати каби, реал устунлик ва камчиликлар ҳақида гапирган маъқул. Мисол учун Марчелло Липпи ЖЧ-2006 да терма жамоани чемпион қилган. Бу натижани ЖЧ-2010 учун асос қилиб олсангиз, "Нега ЖАР да Италия гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади?" деган саволга жавоб топа олмайсиз :))
Айтомқчиманки, мураббий ҳақида фикр билдираётганда натижа эмас, ўша натижа учун амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам гапиришнинг фойдаси катта. Натижа шунчаки, тасодиф ҳам бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 14:19


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum.http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/85119 shu yerda yozilganlarni o`qidingizmi? Man Nepomnishiynung gaplariga to`liq qo`shilaman. M.Qosimov ketib boshqa murabbiy kelsa ham bizning futbolda o`sih bo`lshiga ishonmayman. Chunki o`sish bo`lishi uchun butun futbol tizimimizni (agar o`sha tizim bo`lsa) isloh qilish kerak. Puxta ishlangan tizimni joriy qilish kerak. UFF ga haqiqiy futbolni tushunadigan tashkilotchini, masalan, Alisher aka Nikimbayevni qo`yish kerak va ularga sharoit qilib berish kerak. Futbolga davlat miqyosiada etibor qaratilyapti deb mutasaddilar ko`p gapirishadiyu lekin bu narsa amalda o`z isbotini topmaydi. Nima deysiz Qahramon aka gaplarimga qoshilasizmi? Fikr va mulohazalaringizni kutib qolaman.

Савол берилган сана: 31.07.2013 12:04

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қўшиламан, футболимизга, клубларимизга илоди борича кўпроқ мутахассилар керак.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 14:20


ilmdor
САВОЛ: Узир битта нозик савол. Жавоб бермасез хам хафа булиш йук. М.Усмонов "охирига етаман" деб айтган буса, Б.А.ни сайтда блоги хам, конф.хам ёпиб ташланибди. Бу "Охирига етишни" бошланишимиди?

Савол берилган сана: 31.07.2013 10:21

ЖАВОБ: Йўқ. Бунинг Усмоновга алоқаси йўқ.
Конференцияни муаллифнинг ўзи муҳаррирлардан илтимос қилди, Бундан хабарим бор.
Блогнинг олиб ташланиши эса, кўпроқ сайт раҳбарлари билан боғлиқ, менимча. Аввалги мақолаларидан бирида мақолада сўкиниш сўзларини ишлатгани учун мониторинг билан муаммолар юзага келганди.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 10:28


arstokrats
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Chempionatimizda bazi klublarimiz logotiplarini uzgartirishsa bularmidi. Masalan shurtanniki shundoqqina paintda qilingan, mashal olmaliq andijonda homiy zavod nomi yozilgan, navbahorniki ham unchalikmas. Shularni urniga yahshirog'ini quyishsa buladiku. Oq buri, lochin va hokazolar ishtirok etgan. Profissionallikni shu yerdan boshlas kerakmasmi

Савол берилган сана: 31.07.2013 00:30

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кимдур шу ишни қилса, навбати билан ҳамма клуб қизиқиб қолишади. Ўзига "лақаб танлаш" жараёни сингари..)

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 10:51


xasanboy
САВОЛ: кечирасиз, саволни хато берибман. Абрамов келса футболимиз кучайишига ишонасизми? Мен ишонаман. Абрамов хатоларини куриб мен хам танкид килганман. Австралия билан уйинда Одилни позициясини ва Т. Жураевни. ОТЖда БАА билан уйинда 2-0га ютиб турибам юткизиб куйганини. Лекин барибир футболимизни савиясини анча оширган. Узим билган саволни бериб хато килибман. Савол бериб булгандан кейин пастдаги жавобларингиздан бирида: -узиз жавобини билган саволларингизни берманг, фикр йигишдан наф йук.- деган экансиз, экансиз, кечирасиз. Биринчи марта киришим конференциянгизга.

Савол берилган сана: 30.07.2013 19:35

ЖАВОБ: Ҳа, менимча, шундай. Лекин бу фикрнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Натижа ва ўйин ҳақида фараз қилиш нотўғри, лекин менга Абрамовнинг ишлаш принциплари кўпроқ ёққан.
1) Футбол жамоатчилиги учун доим очиқ ва мунозарага доим тайёрлиги. Абрамов доим матбуот анжуманлари уюштириб келган, интервьюлардан қочмаган ва доим муҳокамада бўлишга тўғри муносабатда бўлган.
2) Терма жамоага кенгроқ қараган. Алоҳида ўйинлар билан бир қаторда, авлодлар алмашинуви, ҳар бир позиция учун кўпроқ футболчиларга эга бўлиш, футболчиларнинг ТЖ га муносабатини яхшилаш ва ҳоказо йўналишлардаям иш олиб борган.
3) ОТЖ да ишлаши ҳам қайсидир маънода, терма жамоа келажагини ўйлаб қилинган эди. Эсланг, ОТЖ Осиё ўйинларида жуда бўш ўйин кўрсатди, бирорта футболчи Қатардаги Осиё кубогига жалб қилинмади. Бу ёшдаги футболчилардан МТЖга номзод бўлиб боришлари муҳим эди.
Ҳа, у икки марта ОТЖ ни "расво қилган". Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай ОТЖ нинг вазифаси натижадан кўра, асосий термага номзодларни тайёрлаш бўлади. Шу жиҳатдан Абрамов мураббийлик қилган ОТЖлардан кўпроқ футболчи кейинчалик МТЖнинг асосий ўйинчилари бўлишган.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 10:51


Famous
САВОЛ: Якинда Левандовскини интервьюси чикди. Гапига караганда, у Боруссияда яхши яшамаётгани, маълум кишилар бн можароси хакида тухталган. Маълум булишича, Левандовски Блащиковски бн жиддий сан-манга борган.
Булар шу совукчилик билан кандай килиб бир жамоада туп сура олиши мумкин? Авваллари худди шундай муаммо Руни ва Роналду орасида булган эди. Кейинрок улар ярашиб олган эдилар.
Айтингчи, футболчининг уз жамоадошини ОАВ оркали коралаб гапиришига кандай карайсиз? Нега клуб эгалари бу каби нарсаларга жиддий карашмайди? Орадаги келишмовчиликдан факат клуб нуфузи зарар курадику.

Савол берилган сана: 30.07.2013 19:32

ЖАВОБ: Албатта, ОАВ да уришиш яхши эмас, клуб тартибга чақириши керак. Аммо бунинг ўйинга қанчалик таъсир қилиши футболчиларнинг қанчалик профессионал эканликлари билан боғлиқ.
Бир икки йил олдин спортс.руда россиялик битр футболчининг интервьюси чиққанди. Исми эсимда йўқ. "Клубни бир оиладек тасаввур қилсангиз, адашасиз, ҳеч қаерда унақа эмас. Клуб ҳам бошқа корхоналар қатори - зиддиятлар бор, бири бирини кўра олмайдиган, бир бирининг севгилисини тортиб олган футболчилар бўларди. Лекин ўйин мобайнида бу сезилмасди" деганди. Адашмасам, бу интервью қайси мавзуда бўлганиям эсимда - "Зенит" футболчилари голни биргаликда нишонламасламаганликлари учун ОАВ да гуёки клубда муҳит жуда чатоқлиги ҳақида гап сўзлар чиқиб кетганди. Собиқ футболчи эса бунинг одатий ҳорл эканини айтганди.
Қаердадир ўқигандим, Гайдай билан Маргунов ҳам уришиб қолиб, бир неча йиллар умуман гаплашишмаган экан. Лекин бу уларга ажойиб классик фильмларни яратишларига тўсқинлик қилмади.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 10:25


Hamkor
САВОЛ: "Косимов
Буникдан кетган билан нима
узгарарди, бизга Абрамов уйин
фалсафаси керакку ахир. Майли шу
цикл тамом булсин, ундан кейин
узгартиришар мураббийни. Шунга
нима дейсиз?
Савол берилган сана: 28.07.2013
21:49
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бир
нарсани тўғри тушуниш керак,
Қосимов кетса, футболимиз яхши
бўлиб кетади, деган маънони
тушунмаслик керак. Шунчаки,
ҳозир у - мураббий, эртага бошқаси
келиб, яна қандайдир вазифа
ундаланмаса, у ҳам танқид
қилинади.
Жавоб берилган сана: 30.07.2013
17:17" - МТЖни кучайтириш учун ишни нимадан бошлаш керак деб уйлайсиз?

Савол берилган сана: 30.07.2013 18:44

ЖАВОБ: Муаййян бир вазифани айтиш қийин. МТЖ нинг кучига болалар футболи, клубларнинг савияси, иқтидорли футболчиларнинг кўплиги, ёш терма жамоаларнинг ҳолати, миллий чемпионат савияси, клубларда ишлаётган мураббийлар, терма жамоа тайёргарлигига муносабат, терма жамоа мураббийининг савияси ва ҳоказо ҳоказо ўнлаб омиллар ўз таъсирини кўрсатади.
Лекин анови факторлар ишламаяпти. демак, мана бу факторда айб йўқ, дейиш нотўғри. Терма жамоа мураббийнинг савияси ҳам МТЖни кучайтириш учун муҳим факторлардан бири.

Жавоб берилган сана: 31.07.2013 10:31


Gayratbek
САВОЛ: Uxshamapti maqolangiz Qahramon aka
Undan kura Iordaniya haqida uning uyini haqida taktikayu sxemalar haqida yozsangiz bulmaydimi

Савол берилган сана: 30.07.2013 18:07

ЖАВОБ: Ким учун? Кимга фойда?

Жавоб берилган сана: 30.07.2013 18:42


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Тугриси уша "Футбол шархи" курсатувини куролмадим, лекин сайтда чиккан маколада айтилганидек Сизни "черный список"да куриб хайрон колдим. Имомхужаевлар хакида хар-хил гаплар эшитиб тугриси унчалик ишонмагандим, лекин айтганларича бор экан. Р.Эрматов хакидаги фикирларига, уни ёнини шу даражада олишига хам тушуниш кийин. Агар олдинги килган хизматлари учун кейинги хатолари кечириш кераклиги шарт буганда, Каддафини оркасини упишятган булишарди. Демокчи булганим хаммаси "танкид-келажак меваси", "танкидни тугри кабул киламан" деб карриллаган одамлар аслида "сиркасини сув кутармайдиган" нозикойим экан. Сизни ишларизга омад тилайман.

Савол берилган сана: 30.07.2013 17:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат.

Жавоб берилган сана: 30.07.2013 18:40


Gayratbek
САВОЛ: Кўпчилик Қосимовни 10-0-0 схемада уйнайди деб киноя қиляпти.
Айтингчи сўнгги 4 йилдан бери (айниқса Абрамоқнинг юлдузли даври бошлангандан сўнг) биронта мутахассис ва журналист бизга шунақа жамоа рақиб бунга бунақа уйнаш керак бу ўйинчини тушириш керак деб мақола ёзганмикан.
Ёзилган мақоласи давлат тарихидан бошланиб унинг иқтисодиёти ва статистикасидан иборат бўлади. Бир иккита юлдузи бўлса шу қўшилади аммо тактикаси қандай мураббийи қандай қанда қилиб уларнинг ўйинини бузиш мумкин қандай қилиб уларга ўз сўзимизни (ўйинимизни) ўтказиш мумкин деган маънода мақола ёзмаган.
Илгари буларди. Х.Ҳамидов, А.Бердиқулов ва бошқалар баъзида.
Ҳозирчи?!

Савол берилган сана: 30.07.2013 16:20

ЖАВОБ: Ёзмаган бўлса ёзмагандир-да :) Мисол учун, Корея билан сафардаги ўйин олдидан Бобомурод Абдулла шунақа маънодаги мақола ёзганди.
(Айтганча, Ҳамидов ва Бердиқуловлар ҳам бунақа услубдаги мақола ёзишмасди)

Жавоб берилган сана: 30.07.2013 17:26


Gayratbek
САВОЛ: 1. Қосимовнинг интерюсига муносабатингизни билмоқчийдим.
2. Абрамов Қозоғистонга мураббий булса, кўпчилик қозоқларга мухлислик қилишидан қўрқаман.

Савол берилган сана: 30.07.2013 16:14

ЖАВОБ: 1. Интервью каттаку?
2. Нега қўрқасиз?

Жавоб берилган сана: 30.07.2013 17:24


alphauz
САВОЛ: CONCACAF JCH saralash musobaqasining yana necha turi oldinda? O'yinlar qachon bo'lib o'tadi?

Савол берилган сана: 30.07.2013 06:58

ЖАВОБ: Билмадим

Жавоб берилган сана: 30.07.2013 17:20

 

‹ First  < 26 27 28 29 30 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.