24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо | ||
26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед |
Gayratbek |
САВОЛ: Туркия?! Бу бизнинг жаҳон футболидаги обруйимизми? Ёки ташкилотчилик маҳоратимизми? Энди сигирларни ким соғади Билетчиларга ачинаман. Савол берилган сана: 06.08.2013 12:38 |
ЖАВОБ: Ҳали ЎФФ дан бирорта расмий тушунтириш чиқмади. Шунисига ҳайронман. Нега? Бақир чақир қилиб туркларни (худди япон ҳакамларидек) сўкиш, шу орқали ўзини қолаш керакмасми? Ёки биздаям айб ўтганми қандайдир ва шуни чиқиб кетишини истамасдан, қозонни ёпиб қўя қоламизми? Асл сабабини эса билмайман. Об ҳавони сабаб қилиб кўрсатилгани кулиги туюляпти. Ўзбекистон вариантидан кўра Гана қизиқроқ эканига шубҳа йўқ - масала, Туркия айнан шунинг учун биздан воз кечдими? Мантиқан қараганда, 1-2 кунда у жама билан келишиш қийин. Демак, улар биз билан келишиб, захира вариант сифатида олиб қўйиб, кучлироқ раиқб ахтарганми? Агар шундай бўлса, ҳақсиз, ҳам эътиборсизлик, ҳам ташкилий муаммо... Ёки Аёллар ўртасидаги ЖЧ билан боғлиқ воқеалар эсга тушади. Аслида биз истамаганмиз, лекин рад этмасдан, шароитлар яратишда атайлаб панжа ортига сурилган ва шу тарзда рақибни шунга мажбур қилганмиз. Билмадим. Бу шунчаки хом хаёллар. Лекин, биринчи вариант ҳақиқатга яқинроқ кўриняпти. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 17:06 |
Gayratbek |
САВОЛ: ЖАВОБ: Коллежларда документи ўқиётган профессионал футболчилар ўша коллеж шарафини ҳимоя қилишади. Худди универсиададек. :)) 100 фоиз тўғри оддий мисол эсингизда бўлса Даврон Файзиев Самарқанд термасида ҳам Жиззах термасида ҳам уйнаган. Универсиада тарихини излаб куринг бу ҳақда газеталар ҳам ёзганди. 6 йилда иккита олий маълумот зўра.(адашмасам Бухорода ҳам уйнаган) Лекин ҳеч ким исботлай олмайди. ТДЖТУ да ҳам худди шундай. Ҳа майли Битта топишмоқ бор эшитгансизми? Подшо қизини иккита чавандоздан қайси бирига беришни билмай қийналиб қойилмақом пойгани ўйлаб топади. Яъни финишга кимнинг оти (ўзи эмас) иккинчи бўлиб келса шунга қизимни бераман дейди. Чавандозлар буни эшитиб нима қилган биласизми? Отларини алмаштириб чоптиришган. Футболда ҳам шунга ўхшаш бирон нима топилмаса, айтганиздек бунақа чемпионатларда документи ўқиётган проффилар ўйнайди. кашфиётдан дарак булмайди. (Масалан дегим келяпти лекин тузукроқ фикр йуқ Савол берилган сана: 06.08.2013 12:35 |
ЖАВОБ: Тўғри. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 17:00 |
xasanboy |
САВОЛ: Айтганча фикрингизга фикр билдириш эсимдан чикиб колибди. Агар пулинг керакли олиб билишда хам гап куп. Мана масалан Пеллегрини хам САФ ни изидан боряпти. Мойесчи Фабрегасларни сурайдимией, Швайнштангерларни сурайдимией обрусини тушириб, кулингдан келса ёш пайти олиб, узинг етиштир шундай юлдузларни., худди Моуриниё, САФ, Пеллегрини, Хайнкесга ухшаб. Месси ёшликдан иктидор эгаси, уни хеч ким сотмайди. Гвардиоланинг омади шундай футболчи билан ишлагани Ха, айтганча маколам нима булди. Савол берилган сана: 06.08.2013 11:09 |
ЖАВОБ: Нима демоқчисиз? :) Жавоб берилган сана: 06.08.2013 17:00 |
Famous |
САВОЛ: Туркия билан уйин колдирилибди. Бунга манимча сабаб, молиявий талаб кондирилмаган булса керак. Тугрисиямде, нима кераги бор бу уйинни? Биз Туркияни уровени эмасмизку. Хоп, уйнади хам дейлик, нима узгарарди? 0-3 ютказиб, огрикли нукталаримизни куриб оламизми? Шундогам маълумку огрикли нукталар. Ундан кура, Иорданияга якин термалар билан уйнаш керак, Ирок, Уммон, БАА... Э, умуман нима зарил шу нарсалар? Учта цилиндрли Матизга молден ёпиштирганиз билан Бест булиб колмайдику... Сиз нима дейсиз? Савол берилган сана: 06.08.2013 01:33 |
ЖАВОБ: Очиғини айтсам, менга умуман фарқи йўқ. Шунақароқ кайфиятдаман. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 16:59 |
RONALDINYO |
САВОЛ: salom Qaxramon aka qalesiz, ishlariz yaxshimi. Savol: nima deb uylesiz barselona bu yil yana shiddatkor bula oladimi, uzini ustunligini qaytara oladimi, yangi murabbiy xaqida fikriz. Iloji bulsa barselona xaqida maqola yozsez agar iloji bulsa Савол берилган сана: 05.08.2013 23:55 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳозирча, янги мураббий ҳақида аниқ фикр билдириш қийин. Қаттиққўл эканини гапиришяпти. Расмий ўйинлар бошлангач, кўп нарсага ойдинлик киритилади. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 16:59 |
shaxarskiy |
САВОЛ: aka nimaga saytda reklama yoki sukinishlarga yul quyib beropsila axir bu sport sayti busa ularni tegiwli tartibda ogoxlantirila yoki yozishtan cheklap quyila Савол берилган сана: 05.08.2013 22:33 |
ЖАВОБ: Хўп. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 16:57 |
shaxarskiy |
САВОЛ: Qaxramon aka uzbek futboliga nima buloptii yoki raqiblarimiz bizni mensimay quyiwtimi aa,mana turkiya xam rad javobini beropti mayli bu urtoqlik uyini uynamasa uynamasin bizayam ulib turganimiz yuq.(aka endi nima buladi javobgarlik kimni buynida?) 2.odil axmedov xaqidagi mish mishlarga oydinlik kiritizla aka iltimos unga tel qip surenglar axir jurnalistsizlar sizlarga imkon bor. Савол берилган сана: 05.08.2013 20:17 |
ЖАВОБ: 1) Бунга жавоб ёздим. 2) Аслида Аҳмедов воқеаси биргина блоггер томонидан илгари сурилган версия эди. Бўлиши мумкин, лекин кенг муҳокама учун етарли манба эмас. Шунинг учун ҳам, РОссияда бу воқеаларда Аҳмедов умуман тилга олингани йўқ. Сайтда шунчаки, ўша версияда ҳамюртимиз номи тилга олингани учун кичик хабар қилинди холос. Энди буни нега уфф.уз шишириб, ҳатто "Зенит" билан ҳам боғланиб юрибди, мутлақ бехабарман :)) Жавоб берилган сана: 06.08.2013 17:09 |
xasanboy |
САВОЛ: Майли Мамлакатни футбол хам бойитиши мумкин Мен гапимни Россияда мехнат килаётган фукароларимиздан бошласам. Мана каранг, мен хам Озарбойжонга бориб мехнат килиб кайтдим. Муомала хакида, сал паст келсанг, боскилаб ташлашади, Озарбайжонликлар хам четдан келганни барибир айиришади ва доим асабига тегиб юришади. Мен эса Озарлар билан дуст эдим, юртдошларим билан булажак жанжалларда айирувчи эдим. Улар билан доим куч синашиб юрардим. Россияга хали бормаганим билан эшитишларим буйича узларидан бошка миллатларни чёрный деб аташаркан. Огайнимдан эшитишимча, футбол булган куни бизникилар кучага чикишмас экан, агар жамоалари ютказган булса, эртага бошка миллат вакиллари (Урта Осиёликлар) ни пичоклаб кетишганини куришаркан. Мана масалан Россияга борган легионерларимиз узбеклар (Ахмедов ва хк.) ни ривожлантиришмаяпти. Турсунов Аланияни Олий лигага чикишида хиссаси катта, лекин "Иш битти, арава лойдан утди дейишди. Туропов Россия ёшларидан устун булса устундирки, улар эса обруини тушуриш учун хизмат килиб юборишди. Рус агенти эса Узбекистон футболини ерга урди. Россияда Узбекистоннинг рус уйинчиларига эътибор беришяпти холос. Козогистонлик КАZMАCHINES никли юзер хам Узбекларни ерга уряпти. Шуларга курсатиб куйиш учун биз хам УЕФА га утишимиз керак. Майли хозир эмас, масалан 5 йилдан кейин. Биз Россияни хам ютишимиз мумкин, ана ундан кейин нима килишар экан. Куркманг, биз Козогистон МТЖсидай кучсиз эмасмиз, шарманда булмаймиз. Менимча 1-уринда чемпионат туради, ЖЧ эмас. Агар юртимизга Европанинг кучли жамоалари келиб турса: Чемпионатимизга кизикиш хам ортади; Стадионларимиз хам тулади; Мамлакатимизга кучли тренерлар хам келади, Демяненкога ухшаган; Футболчиларимизни савияси хам ошади; Футболчи буламан деган ёшларни сафи хам купаяди; Агар бирор ютукка эришсак (Масалан, ЕЧЛ, ЕЛ ни гурух боскичига чиксак) ЕВРО хисобига клубларимизни бюджети хам бойиди. Масалан БАТЭ ЕЧЛ ни гурух боскичига чиккани учун УЕФА дан олган пул, ушбу клубнинг 1 йиллик харажатларини тулик копларкан. Бунёдкорнинг ОЧЛ да катнашиши молиявий фойда келтириши тугул, аксинча, харажатларни келтириб чикаради; Энди уйлаб кураверинг. Бор имкониятларимиздан яхшилаб фойдалана олсак, Европада чемпионатимизни савияси ошган сари хамма бизни хурмат килишни бошлайди. Ха мамлакатни футбол хам бойитиши мумкин. Мухтарам Президентимиз айтган гаплари бор "Хеч нарса мамлакатни спортчалик дунёга танита олмайди" деган. Айтишингиз мумкин футбок кандай бойитади деб, масалан чемпионатимиз савияси ошган сайин футболчиларимизнинг трансфер бахолари хам ошади, клубларимизга ютуклар хисобига Европадан маблаглар келиб туради ва соликлар хам ошади. Энди фараз килиб куринг, ОФК да каергача борамиз, нари борса Сантосдай була олармиканмиз. Мана якинда курдингиз Сантосни ахволини Барселона билан уйинда. Биз эса УЕФА га утсак, Барселона билан уйинларгача шаклланиб оламиз. Бирдан чикмаймиз, качон Барселона каби жамоалар билан уйнашга лойик булсак, ушанда дуч келамиз. Сантосдан унчалик кучсиз эмасмиз, факат 3, 4та уртамиёна уйинчилари бор, бизнинг Ахмедовга ухшаган. Ушанда узимизда чиккан юлдузларни саклаб колишимиз мумкин, чемпионатимизда га четга юбормаймиз сундириш учун. Мана Мираброр Усмонов урнига кадр етиштираётганини айтган эдилар, улардан талаб килсай булмасмикан? Халкимизнинг обруси ошиши учун? Энди шу ерда тугатсам хам булар. Мушохада узларингиздан АЗИЗ мухлислар. Нима дейсиз шунга Кахрамон ака, хатоларим булса узингиз эт-бетини тугрилаб юборинг. Савол берилган сана: 05.08.2013 18:12 |
ЖАВОБ: Илтимос, Бу ер мақола қабул қиладиган жой эмас. Саволлар бўлса, бемалол, мақолаларингизни сайт почтасига жўнатинг ёки Олимхўжа Бўронов ёки сайт конференцияси билан боғланинг. Жавоб берилган сана: 06.08.2013 16:57 |
xasanboy |
САВОЛ: Кахрамон ака худога шукр, жахлдан тушибсиз. Мен учун сиздай илмли журналистлар билан бахслашиш кизикрок. Мен учун САФ юлдуз, сиз эса килган ишларини менсимаябсиз. Майли, Гвардиоланинг иши хатода, факат Мессига ишониб. Факат 1та футболчига ишонилмайди, курдингиз натижасини. Ибрахимовни олиб колиш керак эди. Нахотки шу ёш Мессига гапини утказа олмаса, менимча Месси хужумчи ортида уйнаши керак эди, Ибрахимович эса центр форвард булиши керак эди, Худди МЮ каби. Моуриниё Роналдосизам уйнашга харакат килиб курди, кизикиб. Шунча жамоаларда ишлаб юлдузсизам ЕЧЛни олди. Улар кейин юлдуз булди. Яна бир гап, мени УЕФАга утиш хакидаги фикрларимга кандай карайсиз, укиётгандирсиз ахир? Хеч булмаса 5 йилдан кейин? Мана Усмонов бушайман деяпди, унинг урнига келадиганга шундай талаб куйсак булмайдими? Балки укимагандирсиз фикрларимни, масалан Россияга бориб ишлаётган йигитларимизни хурлашяпди, менсишмаяпти. КАZMАCHINES никли юзер Узбек халкини ерга уряпти. Россияда Узбек футболчиларимизни ривожлантиришмаяпти. Масалам Ахмедов. Мана якинда Туропов Россияни ёшларидан устун булса устундирки, улар эса обруини ерга уриш учун хизмат килиб юборишди. Биз Россияни хам юта оламиз. 1-уринда чемпионат ЖЧ эмас менимча. Европани кучли жамоалари Узбекистонга келиб уйнаб турса, чемпионатимизга кизикиш хам ортади, стадионларимиз хам тулади, футболчиларимизни савияси хам ошади, бирор ютукни кулга киритса Евро хисобида клубларимиз хам бойиди. Масалан ЕЧЛ, ЕЛ ни гурух боскичига чиксак. Кейин Россия каби давлатлар хам Узбекистонга паст назар билан карашмайдиган булишади, Россиядагилар хам обруси ошади. Россияда Узбекистоннинг рус уйинчиларига эътибор бериляпти холос. Шуни яхшилаб уйлаб куринг. Хохласангиз эт-бетини тугрилаб Хасанбой никли юзер деб макола чикарворинг. Савол берилган сана: 05.08.2013 13:18 |
ЖАВОБ: 1) Пеп Гвардиола ўша сизга ёқмаган қарорлари билан 4 йилда 14 та соврин ютди. Энди, "мана бунақа қилиши керагиди" деган гаплар ортиқча, менимча. 2) Албатта, УЕФА футболимизнинг ривожланишиги балки, туртки бўларди. Тўғри, аввало, ўзимизга боғлиқ, лекин шуни тушуниш керакки, ҳаракатлар самара бериш учун ҳам ташқи омиллар муҳим. Масалан, БАТЭ бир марта ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиққани учун УЕФА дан олган пул, ушбу клубнинг бир йиллик ҳаражатларини тўлиқ қоплар экан. "Бунёдкор"нинг ОЧЛ да қатнашиши молиявий фойда келтириши тугул, аксинча, ҳаражатларни келтириб чиқаради. 3) Фикрларингизни жамлаб, мақола кўришинига келтириб берсангиз, сайт админлари сайтда эълон қилишлари мумкин. Жавоб берилган сана: 05.08.2013 15:11 |
xasanboy |
САВОЛ: Кахрамон ака мен берган, бермаган саволларга жавоб ёзиб ташабсиз? Ха кучли тренер Вест Хемни хам кучайтира олади. Масалан, Сэр Алекс Фергюссон. У МЮни кабул килиб олганда хавфли зонада юрарди. Мен Рейкаардники демадим, Мессини ёрдами билан ютди дедим. Кани Мессини жамоадан олиб ташлангчи нима кила олар экан Гвардиола. Савол берилган сана: 04.08.2013 17:08 |
ЖАВОБ: Ҳар қандай жамоада, айниқса, Месси, Роналду, Бэйл каби суперюлдузлар ўйнаса, унинг йўқлиги жамоа ўйинида сезиларли муаммо туғдиради. Ўйин Месси атрофига қурилган, бунинг ёмон томони йўқ, агар Месси деган ўйинчи умуман бўлмаганда, бошқа гап, бошқа йўллар ахтарилган бўларди. Сэр Алекс Фергюсон "МЮ" га келганида жамоа турнир жадвалида пастроқда юрарди, тўғри. Аммо жамоага бўлган муносабат ўзгарганди. Фергюсон ўша давр учун бир қанча рекорд трансферлар амалга оширган. Бусиз ҳеч қайси тренер эплай олмайди. Жавоб берилган сана: 05.08.2013 11:06 |
Axilles |
САВОЛ: Assalom aleykum. Hurmatli Qahramon Aslanov avvalo sizga rahmat haqiqatni yozasiz maqolalarizda keyin har bir abzas bir biriga bog'lanib ketadi. Savolga kelsam bu balki savol balki bir talab yoki istak sifatida qabul qilishingiz mumkin. Terma jamoamizni hamma birday yaxshi ko'radi shuning uchun tanqidlar ostida qolib ketgan Murabbiyu rahbariyat nimadirlar qilishga majbur bo'lishyapti. Biz esa bir necha yil oldin BUYUK TARIXLI PAXTAKORIMIZDAN oddiygina nom qolganini kuzatamiz. Terma va Paxtakor bir biriga bog'liq ya'ni muxlislar paxtakordan futbolchi termaga chaqirilmasiligidan shikoyat qiladi lekin aslida Paxtakor shonli tarixidan boshqa hech narsa qolmagan. Shu paxtakorni shanini tiklash uchun bu masalani ham global darajaga ko'tarishimiz kerak. Oldin ham Paxtakor haqida yozgan maqolalaringizni o'qiganman. Lekin Sizdan ushbu mavzuda yanada kuchliroq maqola kutib qolaman. Global darajaga olib chiqishga turtki bo'lishi mumkin bo'lgan maqola. Oldindan rahmat! Савол берилган сана: 03.08.2013 18:44 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Пахтакор"нинг шонли тарихи ўша пайтларда бутун Ўзбекистоннинг жамоаси бўлгани билан боғлиқ. Ҳозир эса, унинг шони фақат маҳаллий даражада ўлчаниши табиий. Лекин, фикрингизни ҳам тушундим, албатта, "Пахтакор"га бефарқ бўлиш уда қийин. Умуман олганда эса, "Пахтакор" тизими бошқа клублардан кўра яхшироқ, фаолият доирасида боқимандалик эмас, айнан футбол ороқали хужалик фаолиятини юритишга доир ҳаракатлар ётибди. Ёшларга, мураббийларга эътибор ёмон эмас. Биргина муаммо - асосий жамоа амбицияларига бўлган муносабат янада ошиши керак. бунинг учун эса, етарли пул ҳам кераклигини биласиз. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 19:09 |
ArsenalUz |
САВОЛ: Ассалому алейкум Кахрамон ака. Сизнинг хамма маколаларингизни укиб бораман. Сизнинг футболимизни ривожлантириш тугрисида, олий лигамизни ислох килиш тугрисидаги бир неча маколаларингизни хам укиганман. Шунинг учун, бир неча кундан бери хаёлимда айланиб юрган бир фикрни Сизга йуллашга карор килдим. Ушбу хакида фикрингизни билмокчиман. Купчилик юзерлар колдираётган комментларда ёш жуда иктидорли йигитлар чека-чека кишлокларда колиб кетаётганини, уларнинг футбол мактабларида укишга имконияти йуклигини айтиб утишади. Мен качонлардир УФФ.уз сайтида укиган эдим касб-хунар коллежлари уртасида футбол мусобакаларини ташкил этиш лозимлиги тугрисида. Хакикатдан хам ушбу фикрни амалга ошириш юртимиздаги минглаб иктидорли болаларни юзага чикаришда энг кулай йул деб уйлайман. Албатта бунга Узбекистон футбол федерацияси ва Олий ва урта махсус таълим вазирлиги билан хамкорликда амалга оширса , хамда УФФ хомийлигида утказилса. У холда 1) Ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини ислох килишда яна бир катта фестивалга эга буламиз. 2) Бу турнир юртимизнинг энг чекка худудларигача камраб олиш имкониятини беради, чунки Республикамизнинг хар бир туманида 5-6 тадан касб хунар коллежи ва академик лицейлар мавжуд ва улар хар бир мактаб битирувчисини (9-синф) камраб олган.. 3)Иктидорли йигитларни юзага чикаришда кулайлик яратади ва ёшлар терма жамоаларимизга ва клубларга потенциал номзодларни такдим килади. 4)УФФ нинг оббрусига хам ижобий таъсир курсатади ва х.к. Буни ёшлар футбол фестивали деймизми ёки форуми деймизми ёки мусобака деймизми куйидагича ташкил этилади. 1. Туман микёсида. Республикамизнинг хар бир туманида уртача 5-6 та касб хунар коллежлари ва академик лицейлар мавжуд. Дастлаб улар уртасида мисол учун март ойи бошида мусобака ташкил килинади ва голиб жамоа Туман Хокими томонидан такдирланади. (Билишимча хар бир туманда футбол федерацияси ташкил этилган ва Хокимлар рахбар хисобланади). 2. Вилоят микёсида. Туманларда утказилган мусобакалардан саралаб олинган талабалардан туман терма жамоаси катнашади. Харажатларни камайтириш максадида Вилоят марказларида кичик турнир сифатида апрел ойининг биринчи ярмида утказилади. Ушбу турнирда Узбекистон футбол федерациясидан селекционер мураббийлар катнашиши шарт. Менимча УФФ да хар бир вилоят учун камида 2 тадан 25-30 та селекционерлар топилса керак. Ушбу турнирга хохласа клублар хам селекционерларини жунатса булади. Уларга УФФ расмий таклифнома юборади. Ушбу боскич голибига вилоят футбол федерациялари рахбарлари-вилоят хокимлари томонидан такдирланади. 3. Республика микёсида. Бу боскич хам кичик турнир шаклида май ойининг биринчи ярмида Вилоятлардан бирининг марказида утказилади ва вилоят терма жамоалари катнашади. Голиб, финалчи ва ярим финалчилар УФФ рахбари томонидан ва миллий терма жамоа бош мураббийи ёки машхур футболимиз юлдузлари иштирокида такдирланади. Агар бирор пичокка илинадиган футболчи чикмади деб уйлайлик (бунга ишонмайман), У холда УФФ хам, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хам хеч нима ютказмайди. УФФ ушбу мусобакани ОАВ да айникса телевидениеда реклама агетация килиш оркали узини обруйини оширволади, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги эса Касб-хунар коллежларида бир йилда уртача беш юз минг укувчи булса, хеч булмаса уларнинг ярмини спортга жалб килиб соглом турмуш тарзини йулга куйишда катта ишни амалга оширган булади. Камчиликлари булса узр сурайман. Оккургонлик. P/S: Юкоридаги фикримни УФФга йуллаш учун нима килсам булади. Савол берилган сана: 03.08.2013 12:32 |
ЖАВОБ: Коллежларда документи ўқиётган профессионал футболчилар ўша коллеж шарафини ҳимоя қилишади. Худди универсиададек. :)) Жавоб берилган сана: 03.08.2013 19:05 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom eshitishimcha davlat bloggerlarniyam litsenzalashmoqchi ekan bu bilan jurnalistarniyam umman bloggerlarniyan nazorat ostiga olishmoqchimi erkinlik qayogda qoladi. Савол берилган сана: 03.08.2013 03:42 |
ЖАВОБ: Салом. Мен мустақил блоггер эмасман, сайт доирасида фаолият юритаман. Шунинг учун бу мавзуда етарли маълумотим йўқ. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 19:04 |
xasanboy |
САВОЛ: Ассалому-алайкум!!! Бахслашганим учун узр. Ким кучли? Хаммани тан олган тактикада курашиб ютганми ёки узича тактика топиб ютганми? Гвардиоланинг тактикаси янгимас, факат тупни назорати хаддан ортик, худди Косимов химояси хаддан ортик булгандек. Гвардиоланинг тактикасини чипи чикдику, хатто Селтик хам йулини топди. Энди Моуриниёни каранг, кучсизрок жамоани олиб кучли жамоа шакллантирди ва Барселонани юта бошлади. Охирини айтсангиз танкидни кутара олишмади кэк саклаган уйинчилар.Челсидан хам ажойиб уйинчилар кутиб коламиз ва шунга ишонамиз. Бавария Хайнкесни жойи эди. Шунча натижа курсатган мураббийга нохаклик бу. Кетма-кет Гвардиола хам юта олмаса керак менимча ЕЧЛни. Пик формаси жамоа шакллантириш дебсиз. Хайнкес хам шаклантира оларди. Масалан, Шачири, Алаба, Тони Крус, Нойер булиб булган ва булажак юлдузларку. Гётзени Хайнкес хам олиши мумкин эди. Майли Алкантара дейлик. Гвардиола Барселона рахбарияти билан уришиб колган булса Анчелоттига ухшаб бошка жамоага утиб турсаям булардику, жудаям утишни истаса Хайнкесни омадсизлигидан кейин утарди. Мен учун Гвардиоладан Хайнкес кучли. Яна бир бор ахмокона фикрларим учун узр сурайман. Орзуим амалга ошса шу сохада мени хам танкидларингиз билан хурсанд киласиз деган умиддаман, лекин меъёрида. Савол берилган сана: 03.08.2013 01:02 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Хайкенс ТАКТИКАсини БАТЭ чилпарчин қилувди. Моуриньо кучсизроқ жамоага келибдими? "Реал"гами? Гвардиола "Барселона"га келганда қанақа эди? Худди "Реал" сингари, "Барселона" ҳам чемпион бўла олмаганди Испанияда. У келиб, бир йилда олтита кубок ютди. Сизга бу аргумент ўтмайди, Гвардиола тайёрига келди деб тураверасиз. Райкаардники эди жамоа дейсиз. Битта факт. Райкаард жамоасининг пики 2006 йилда бўлганди, тўғрими? Гвардиоланики эса 2009 йилда. 2011 йилда. 2011 йилда "МЮ"ни финалда ютган жамоа таркибида фақат 3 киши Райкаард таркибида ўйнаганди. Яна Гвардиола ҳеч нарса қилмаган дейсизми? Хайкенснинг нима алоқаси бор? У ҳозир қаерда ишлаяпти? Унинг ўзи шартномани узайтирмади-ку? Қизиқсизлар-да, мураббий сизга ўзини исботлаши учун, албатта, "Уэст Хэм"ни бошқариб чемпион бўлиши керакми? Яхшиси, Гвардиола менга ёқмайди, Моуриньо ёқади денг, тамом. Тортишиш бефойда. Ҳамманинг ўз танлови. Лекин бу танловингизни қандайдир ясама фактлар билан тўлдиришга ҳаракат қилиб ўтирманг. Шарт эмас. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 19:02 |
arstokrats |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Shu kunlarda OFC taftish komissiasi yurtimizda taftish utkazayapti. Nima deb uylaysiz OFC ham UEFA singari OCHL va OFC cubogi guruh bosqichlariga chiqish uchun utkazilayotgan pley off uyinlarini murakkabroq va keng qamrovli qilarmikan. Harqalay kvotalar miqdori oshardi. Masalan Uzbekiston uchun OCHL ga 1+2, OFC kubogi uchun 2+1 bulisa PFL da intriga kuchayardi. Chunki hozirda 5 va 6 urinlar uchun urtamiyona oltita jamoa bemalol kurasha oladi. Yul harajatlarini stadionga tashrif buyurgan muhlislardan tushgan pullar bemalol kutarsa kerak. Nima dedingiz Савол берилган сана: 02.08.2013 18:33 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ўша 5-6 чи ўринларда юрадиган жамоаларга ОФК кубоги керак эмас, деб қўрқаман. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 18:54 |
VIQOR |
САВОЛ: ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Таркибни ўзгарганини кўрмадим. **************** Гейнрих Иорданияга қарши таркибда йўқ. Бир нечта ёшлар эса кенгайтирилган таркибдан жой олди.Улардан айримлари асосий таркибга кириши мумкунку? Масалан Жамшид Искандаров. Савол берилган сана: 02.08.2013 11:34 |
ЖАВОБ: Менимча, асосий таркибни кўрсак, кейин бир нима дейиш мумкин. Кейин мураббийнинг вазифаси ёшларни жалб қилишгина эмас, улардан тўғри фойдалана билиб, жамоага қўша олишдир. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 18:54 |
VIQOR |
САВОЛ: Олдинига Хасанали ота,кейинчалик Бобомурод Абдулла билан сайтда ўзига хос рақобат ва фикрлар қарама - қаршилигини юзага келтирдингиз. Уларнинг иккаласи ҳам хозир сайтни тарк этишди. Кейинги "спарингингиз" ким бўлишини хоҳлардингиз? Савол берилган сана: 02.08.2013 11:29 |
ЖАВОБ: Биринчидан, Хасанали ота ҳеч қаерга кетгани йўқ. Иккинчидан, мен ҳеч нарсани юзага келтирмадим. Жавоб берилган сана: 03.08.2013 18:52 |
VIQOR |
САВОЛ: Кўп журналистлар билан, асосан Тв,радио ва нашрларда фаолият юритувчи хамкасбларингиз билан мулоқат қилиб тураман. Мени ажаблантирадиган нарса худди санъат ва спортда бўлгани каби журналистикада ҳам "юлдузлик касалига"чалинганлар бордек. Шунга муносабатингизни билмоқчи эдим... Савол берилган сана: 02.08.2013 11:23 |
ЖАВОБ: Салбий Жавоб берилган сана: 03.08.2013 18:51 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. 1. Qolgan 7ta o'yinda Mag'rur tarzda o'ynab, qanaqadir avtogollardan qo'rqmaydigan, bizga va o'ziga ishonch beradigan, Koreyani "yorvoraman" dp Seulga boradigan terma afzalmi(Rio ga bormasa ham), yoki Mundialga 3 o'yinda yirik hisobda yutqazishdan qo'rqadigan termami??. 2. "Qo'zivoy Ronaldu" dagi juda ko'p joylari shahsiy tajribalar yoki kuzatuvlar natijasimasmi. Unaqasigayam, bunaqasigayam traktovat qisa bo'ladidey. 3. Motivatsiya yoqolib qolganda nimadan kuch olasiz, yoki holatlardan. 4. Hayotimizni bizga jamlangan fazilatlar to'plami emas, faqatgina bizni hayot yo'limizdagi Tanlovimiz hal qiladi. Shu gapga munosabatiz. Савол берилган сана: 02.08.2013 10:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Савол беришда бир томоннинг устунлиги билан иккинчи томоннинг камчилигини қўймаслик керак ) 2) Қизиқ хулоса :) Ростини айтсам, биринчи бўлишни жуда яхши кўраман. Шу жиҳатдан, Роналдунинг туйғулари кўпинча менга бегона эмасдек туюлади. Аслини олганда эса, ўйлаганларим ғирт хом хаёл бўлиб, у умуман бошқача одамдир, балки. Кўпроқ, Роналдунинг биз учун пайдо бўлган образи муҳокама қилинган. 3) Журналистикани футбол билан таққослаб бўдлмайди. Футболда аниқ делгиланган вақтда майдонга тушасиз, қаердан бўлса ҳам мотивация топишга мухтожсиз. Биз эса мотивация бўлмаса, анча вақт ёзмай юришимиз мумкин, табиий рақишда пайдо бўлгунча. Умуман олганда эса, мен илк мақолаларимни сайтларда қўя бошлаганим, яъни мақоламга бўлган муносабатлар тезда, коммментларда пайдо бўла бошлагани билан катта мотивацияни қўлга киритганман. Балки, фақат газета учун ишлаганимда, бундай бўлмаслиги мумкин эди. 4) Аслида ўша фазилатларнинг кўпи ҳам танловларимиз натижасида пайдо бўлса керак. Яхши одамлар бор, лекин эътиқоднинг ўзгариши натижасида ёмондан яхшига айланган одамлар ҳам борку, тўғрими? Фикрингизга қўшиламан, ақлнинг вазифаси ҳам, масъулияти ҳам шу - тўғри танловни амалга ошириш. Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:28 |
VIQOR |
САВОЛ: Assalomu alaykum, salomatmisiz? Ishlarda omad! Qosimov nihoyat MTJ tarkibida özgarishlar qilishga qaror qilgan körinadi. Bu köpchilikni talabimi yoki murabbiyning xolis tanlovimi bilmadim...ammo (xudo saqlasin!) özgargan tarkib bilan ham keyingi öyinda muvaqffaqiyatsizlikka uchrasak murabbiy muxlislar va jurnalislarni talabi uchun ayblamasligiga ishonasizmi? Савол берилган сана: 02.08.2013 10:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Таркибни ўзгарганини кўрмадим. Жавоб берилган сана: 02.08.2013 11:16 |
‹ First < 25 26 27 28 29 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|