22/11 16:00 | Нефтчи | 2-0 | Насаф | ||
22/11 18:15 | Қизилқум | 1-5 | Навбаҳор | ||
23/11 01:00 | Хетафе | 2-0 | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | 0-1 | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | 3-0 | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | 1-2 | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | 4-2 | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | 0-5 | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | 1-2 | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | 3-0 | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | 2-2 | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | 0-0 | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | 1-4 | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | 2-1 | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | - | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | - | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | - | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | - | Эспаньол | ||
24/11 00:45 | Парма | - | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | - | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | - | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | - | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | - | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | - | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | - | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | - | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | - | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | - | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | - | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | - | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид |
zimmer |
САВОЛ: Ассалому алайкум, 2011/12 йилги мавсумда Сити МЮдан охирги минутларда чемпионликни илиб кетгандан кейин, келаси мавсумда МЮ хам мана сенга камбек, мана сенга Ферги тайм дигандек 10-15та шунака галабалар килди. Бу атайлабдан килинганмикан, яьни САФ натижани хавф остига куйиб, узини режаларини амалга оширганмикин, фикризни билмокчидим. Савол берилган сана: 18.08.2013 21:40 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ундай деб ўйламайман. Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:53 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom bilmesizmi Bunyodkor vitsa prizidenti Bahrom Davlatov xozir qayerda umuman bu odam xaqida kop gapirilardi oxirgi paytlarda yoq bobqoldi Савол берилган сана: 17.08.2013 15:51 |
ЖАВОБ: Салом. Билишимча, футбол соҳасида эмас, ҳозир. Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:52 |
SHERYURAK |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizga mtj ga bosh murabbiy tanlash imkoniyati berilsa kimni tanlagan bo'lardingiz? Shaxsiy fikringiz. Савол берилган сана: 17.08.2013 04:35 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бошқани! Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:52 |
Dreams |
САВОЛ: Ассалому Алайкум! Менимча Уфф дагилар ва Косимов хам Ж Америка вакили тусигидан ута олишга ишонмаяпти шунгаям харакатлар буса булар бумаса йок дегандай булаяпти бу хусусда фикрингиз. Савол берилган сана: 16.08.2013 21:53 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Туркия билан ўйин учун ҳаракатлар бўлди-ку. Ўша ўйин номаълум сабабларга кўра йўқ бўлгач, албатта, рақиб топиш қийин. Ўйин бўлмаса, фақат йиғин ва машғулотлар учун легионерларни қўйиб юборишмайди. Шартномада шунақа шартлар қўйилади. менимча. Ҳаракатларга келсак, хўш, Уругвайдан ўта олмаймиз, бунга ишонмаймиз. Лекин бу жамоанинг таянч нуқтаси бўлмаслиги керак, хаёт давом этади. Осиё кубоги саралашлари бор, кейинги ривожланиш босқичи, режалари..Рақибдан ёки имкониятдан қатъий назар, қатъий режа асосида иш давом этиши керак. Керак! Керак... Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:52 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: assalomu alaykum. ishlar bilan charchamayapsizmi aka. nima deb o'ylaysiz bir kun kelib std.uz dan boshqa saytdan taklif tushsa siz har taraflama yaxshi bo'lsa o'sha sayt yoki nashr uchun xizmat qilarmidiz Савол берилган сана: 16.08.2013 19:07 |
ЖАВОБ: "Ҳар томонлама яхшироқ" бўлса, албатта. Амбиция, ижодий муҳит, муносабат, энг аввало Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:47 |
arstokrats |
САВОЛ: 1. nima deysiz shuxrat maqsudov yordamchi murabbiy lavozimiga munosibmikan. Menimcha gol bulganda ehtirosga berilishdan boshqasiga yaramaydiyov. 2. Bizda a.tolbjonov, m.usmonov, r.akramovlarni uzbek futboliga befarq bulmagan muhlislarni barchasi taniydi, deyarli haftada bir marta bulsa ham saytlarda usmonov unaqa dedi, tolibjonov bunaqa qildi aralash maqolalar chiqadi. Ispaniya, Angliya, Italiya, Germaniyalarda ham shunga uxshas lavozimdagi shaxslar bizdagidek murabbiylardan avtoriteti balandmi. Савол берилган сана: 15.08.2013 23:41 |
ЖАВОБ: 1. Терма жамоада Мақсудовнинг функциялари, жавобгарлиги, таъсири ҳақида билмасдан, хулоса чиқариш қийин. Умуман ердамчи мураббийлар фаолиятини ташқаридан туриб таҳлил қилиб бўлмайди. 2. Албатта. Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:45 |
dilikdima |
САВОЛ: ЖАВОБ: Ўлганларнинг руҳи тирикларни қўлламайди. **************** Salom aka, tepadagi mavzuda savol, ba'zida shu saytlada o'qib qolaman bironta musulmon bo'magan futbolchi vafot etsa userla uni joyi jannatan bo'lishini tilashadi, umuman shu boshqa din vakilini joyi jannatdan bo'lishini so'rab duo qilish to'rimi? Савол берилган сана: 15.08.2013 23:39 |
ЖАВОБ: Билмадим Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:43 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom mana yana 1-2kundan keyin orziqib kutgan Angilya chempionati start oladi bilmesiz mabodo sport kanalimiz oyinlarni olib beradimi yana bir savol apl ni translyatsa qilish xuquqini ntv+ sotib oldi bu kanalni Uzbekistonda qanday ulanish mumkin va qancha summa tolanadi oldindan raxmat Савол берилган сана: 15.08.2013 23:08 |
ЖАВОБ: Cалом. Спорт канали олиб бермаяпти ва мен ҳайронман. Билишимча, транслация ҳуқуқини олиш жудаям вахима қиладиган даражада қиммат эмас. Ҳамкорлик қилиш бошқа: масалан, Скай спорт ёки Жазийрага ўхшаган каналлар АПЛ билан ҳамкорлик қилишади. Лига тасвирнинг ўзини бериб қўя қолмай, шарҳловчи ва мухбирлар учун шароит, маълум миқдорда интервьюларни таъминлаш, аккредитация бериш мажбуриятини олади. Шунчаки ҳуқуқни сотиш эса, "тасвирни истаган ердан топаверинглар, кўрсатаверинглар, қаршилик қилмаймиз" мазмунида бўлади холос. Адашмасам, Тожикистон 60-100 мингга барча кучли лигаларни намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Истаса, НТВ+ни улаб қўяди. истаса устидан ўзи шарҳлайди. Биздаям бироз қиммат нархга бунинг иложини топса бўлади, менимча. Қандайдир миллион евролардан келинаётганини тушунмадим. НТВ+Футбол канали кабел ТВ ларда бор, адашмасам. Жавоб берилган сана: 19.08.2013 11:43 |
Bauyrzhan |
САВОЛ: Хафтанинг кайси кунларида дам оласиз ва айнан сайтдан кандайдир моддий манфаат борми? Яна бир савол, хамма футбол мухлислари эх аттанг мен футболчи булганимда эди деб хаёл килишлиги сир эмас, айтингчи сиз хам футболчи булганингизда Олий Лига савиясидан юкорирок савияга кутарила олармидингиз, агар кутара олганингизда реал таклиф булганида Динамо К ни танлармидингиз Шахтёрними Савол берилган сана: 15.08.2013 17:43 |
ЖАВОБ: Ҳамма қатори якшанба куни дам оламан. Сайтдан моддий манфаатим йўқ. Футболчи бўлганимда, қанақа бўлиши ҳақида фикр билдириш қийин, албатта. Шунчаки, симпатия бўйича, "Динамо" кўпроқ ёқади менга. Умуман ҳар қандай давлатда миллий футболга яқинроқ жамоалар кўпроқ ёқади: "МЮ". "Ювентус"... Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:16 |
JONNYREAL |
САВОЛ: Ассалому алайкум. sayyod.com сайтига кириб турасизми? Савол берилган сана: 15.08.2013 15:41 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ. Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:13 |
mamrino |
САВОЛ: Ўша уффузни архивига киролмаганим учун сиздан сўрагандим. Малол келган бўлса узр. Савол берилган сана: 15.08.2013 12:24 |
ЖАВОБ: "Қидирув" орқали кириш умуман қийин эмас. Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:13 |
komilrahim |
САВОЛ: 14 санаям келди... МТЖ чоррахада эмас, тупикда, вокеалар ривожи Иорданиядан утолмасилигимизни курсатаяпти менимча, У бошчилигади УФФни кулидан бирор бир жуяли иш ишкелмасли яккол курниб колди, утган йилги муваффакиятли уйин ва натижаларни тасодиф экан. Буларга кушиласизми. Савол берилган сана: 14.08.2013 15:50 |
ЖАВОБ: Йўқ, жа унчалик эмас. Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:12 |
Bauyrzhan |
САВОЛ: Салом, саволим хабарларни ким таржима килади ва хабар матннини асосан ким теради. Баъзида грамматик хатоларни хам куриб турамиз. Тугри хеч ким баркамол эмас, лекин сал эътиборлирок булинглар Савол берилган сана: 14.08.2013 13:02 |
ЖАВОБ: Салом. Фикрингиз тўғри, инобатга оламиз. Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:11 |
ishqiboz |
САВОЛ: Салом! Келаётган байрамлар билан! Адашмасам, йил бошида "МАСКА" деган лойиҳа бўлади дегандинглар. Шу лойиҳа нима бўлди? Қизиқарли бўлишига шубҳам йўқ эди. Савол берилган сана: 13.08.2013 15:35 |
ЖАВОБ: Салом. Дастурий тарафдан кўнглимдагидек бўлмаяпти. Жавоб берилган сана: 15.08.2013 19:09 |
RONALDINYO |
САВОЛ: uziz xam goxida futbol uynab turasizmii Савол берилган сана: 13.08.2013 14:53 |
ЖАВОБ: Ёшлигимда шуғулланганман. Вақт келиб, футбол ва ўқишни танлаш эхтиёжи пайдо бўлганда, ўқишни танлаганман. Чунки, барибир ёрқин талант эмасдим, футболда келажагим мавҳум эди. Ҳозир баъзида ўйнаб турамиз, жуда кам лекин. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 15:25 |
Famous |
САВОЛ: Динамо рахбариятининг Клецков масаласига нима дея оласиз? Савол берилган сана: 12.08.2013 18:10 |
ЖАВОБ: Вазиятни икки томондан эшитганимиз учун холис фикр билдириш қийин. Агар ҳар иккисининг гапларини тўғри деб билсак, расман "Динамо" ҳақдек туюляпти. Ҳар ҳолда, йил охиригача шартномаси бор футболчини исталган нархга сотишлари мумкин ва қўйилган нарх ҳам у қадар очкўзлик эмас. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 15:23 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom Kecha Bunyodkor xamda Paxtakor ortasidegi oyindi kordizmi shu xaqda taxliliy maqola yozish niyatingiz bormi oyin xaqida fikirlariz Савол берилган сана: 11.08.2013 22:37 |
ЖАВОБ: Салом. Ўйин яхши бўлди. "Пахтакор"нинг ўйини кўпроқ ёқди. Жамоа юқори мотивация билан ўйнагани кўриниб турибди. Аммо бу етарли эмас, барқарорлик учун. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 15:21 |
Gayratbek |
САВОЛ: Негадир сўнгги икки мақолангиз ҳам архивдан олинган? Савол берилган сана: 11.08.2013 21:29 |
ЖАВОБ: Ҳа. 11 август бўлгани учун шу мавзуга оид мақолалар қўйилганди. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 15:19 |
Axilles |
САВОЛ: Hurmatli Qahramon Aslanov! Paxtakor haqidagi iltimosimni yerda qoldirmaganingiz uchun sizga rahmat! Maqola juda ta'sirli. O'sha millat yuzi hisoblangan paxtakorimiz hozir yo'q. Aniqrog'i hozir oddiy klub. Hamma narsa pulga taqalishi mumkin. Paxtakor akademiya va yoshlariga ishonch bildirishi yaxshi lekin bu jamoamiz xalqaro maydonda O'zbekistonni obro'sini ko'tarishi kerak fikrimcha. Misol uchun Ajax, Arsenal ham huddi shu paxtakorga o'xshab yosh o'yinchilarni rivojlantirib keyin transferidan pul topadi. Huddi shu ishni paxtakor emas balki boshqa klubimiz qilishi va paxtakor esa millatimiz O'zbekistonni xalqaro maydonda yuzi bo'lishi va NOMIGA munosib futbol o'ynashi kerak fikrimcha. Ha tanasi boshqa dard bilmas. O'sha paxtakorni yoshi ulug'larimiz haligacha sog'inadi. Shu insonlar hurmati uchun ham paxtakorni rivojlantirish zarur. Buning uchun esa...... Javobiz uchun oldindan rahmat! Савол берилган сана: 11.08.2013 19:50 |
ЖАВОБ: Салом. Менимча, бири иккинчисига ҳалақит бермаслиги керак. Жамоа академиясида жуда кўп малакали мутахассислар ишлашади. Шунчаки, бош жамоада шунча меҳнатни якунига етказа оладиган савиядаги мураббий ишлаши керак. Гап фақат чемпион бўлиш ёки ОЧЛ да финалга чиқиш эмас, жамоа ва футболчиларнинг ўйин савиясининг ўсиб боришидадир. Шу тарафдан қараганда, "Пахтакор"нинг ҳаракатлари ниҳоясига етмай қолаётгандек. Одил Аҳмедовдан ташқари, клубда бир текисда ўсиб, юқори савиядаги жамоалардан қўним топган футболчилар умуман кўзга ташланишмаяпти. Навбати билан келажаги порлоқ футболчилар оддий олий лига савиясида қолиб кетишмоқда. Мисол учун, Тачмурод Агамуродовнинг ишини яхши баҳолайман, аср бошида унинг қўл остида ўйнаган футболчилар маҳорат бобида ҳам ўсиб боришган. Кападзе, Николаев, Жепаров ва бошқалар, масалан, бошқа клублардан келиб қўшилишган бўлишса-да, "Пахтакор"да юқори даражага чиқишган. Ҳозирда, умуман охирги 5-6 йилда бу кузатилмаяпти. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 15:19 |
mamrino |
САВОЛ: Салом. Хайитлариз билан. Бир илтимос Х.Хамидовнинг футбол мақолаларидан топиб блогга қўйинг иложи бўлса? Савол берилган сана: 11.08.2013 18:18 |
ЖАВОБ: Салом. Нега? Агар ростанам, қизиқсангиз, уфф.уз архивидан исталганча топиб ўқишингиз мумкин. Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:30 |
‹ First < 23 24 25 26 27 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|