23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | 1-2 | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо |
shaxbozz |
САВОЛ: Salom Qaxramon aka! Sizi maqolalarizi Futbol plyus gazetasida ko'p o'qiman. Sizga Neftchi klubini xozirgi va ertangi kuni haqida savol bermoqchidim. Xozir kamandada katta o'zgarishlar amalga oshirilyapti. Nima deb o'yles shu ketishta kamandamiz yana yulduzli paytlariga qaytarmikin? yoki xozirgidan ko'ra boshqacha yo'l tutish kerakmi, Kamandani boshqacha shakllantirgan maqulmi. Sizga Amet Memetni uslubi malummi shular haqida ozgina fikr bildirib o'tsangiz. Bizga bu narsalar mavhumga o'xshab ko'rinyapti. Javobizi kutib qolaman Савол берилган сана: 06.09.2013 10:42 |
ЖАВОБ: Салом. "Нефтчи"да кичик револьюция рўй берди. Қайсидир маънода ўша револьюцияни амалга оширганлар ҳозир жамоани бошқармоқдалар. Бундай ҳолатда бошқарувчиларда ҳаммаси яхши томонга ўзгарганини мухлисларга исботлаш мақсади устунлик қилади. Мос равишда таркибни кучайтиришга бўлган ҳаракат, иштиёқ сезилмоқда. Лекин биз бугунги "Нефтчи"нинг Саркисянники билан солиштира олмаймиз. Вақт қисқа. Бир икки йил ўтсин.Айтиш мумкинки, бизда кўпроқ модий тарафи аҳамиятлироқ, пул кўпроқ бўлса юқори ўринларга даъвогарлик қилиш мумкин, бўлмаса, қийин. Жавоб берилган сана: 06.09.2013 12:05 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom terma jamoa oyinlari yaqinlashgach yana osha xayajon yana osha umid uchqunlari paydo bolyabti sizdaxam shunday xissiyotlar bolyabtimi garchi,jahon chempionatiga chiqishga imkoniyatrimiz ancha pastlab ketgan bosayam baribir nimagadur ishonging keladi manimcha odamda ishon umid xechqachon sonmasa kerak yana qayta qayta paydo boluradi Uzbekiston jahon chempionatiga chiqa olmagan taqdirdayam Савол берилган сана: 05.09.2013 22:26 |
ЖАВОБ: Салом. Терма жамоани яхши кўриш керак. Уругвайдан ўтамизми ёки йўқми, қатъий назар, ҳар бир ўйинда жамоанинг ғабала қозонишини тилаш етарли. Барибир ҳар доим ғалаба мағлубиятдан яхшироқку, тўғрими? ) Жавоб берилган сана: 06.09.2013 11:49 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. 1)Futbolda omad haqida gapirishadi. Sharxlovchilar, futbolchilar, mutaxassislar... umuman futbolda OMAD so'zini juda ko'p eshitamiz. Omadni futbolga aloqasi bor deb o'ylaysizmi? Umuman hayotdachi, o'zi nima u sizningcha? 2)6-10- sentabr kunlari muhim o'yin bo'lib o'tadi. MTJga omad va zafar tilab qolamiz albatta. Savolim MTJga Abramovni qaytarish qay darajada to'g'ri bo'ladi deb o'ylaysiz? Iordaniya to'sig'idan o'tsak yoki o'ta olmasak demoqchimasman. Umuman keyinchalik ham Vadim Abramovning yana bosh murabbiy bo'lishi ijobiy tasir qiladimi? yoki o'ziz maqolalarizda yozganiz kuchli boshqaruvchi ruhidagi murabbiy kerakmi? Menimcha bunday murabbiy bizda yo'q! ... ? Савол берилган сана: 05.09.2013 16:23 |
ЖАВОБ: Cалом. 1) Ҳаётда ўзимизга боғлиқ бўлган сабаблар бор, ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабаблар ҳам бор. Одатда ўзимизга боғлиқ бўлмаган омилларни омад, тақдир, ризқ деб аташади. Лекин таҳлиқ қилишда ва сабабларни ўрганишда, фақат ўзимизга боғлиқ сабабларни ўрганишимиз керак. Чунки омад, тақдир деганимиз билан, бу тушунчаларни тўлиқ бошқара олмаймиз, эртага яна кутилган натижага эриша олмай қоламиз. Бирор мағлубиятни омадга тўнкашимиз осон, лекин нима фойда? Келаси ўйинда омаддан умид қиламизми? Яхшиси ўз хатоларимизни таҳлил қилсак, келаси ўйинларда имкониятимиз ошадику. Мисол учун, "Челси" билан "Бавария"га омад келганини айтишди, сабаби энг сўнгги сонияда ҳисобни тенрглаштиришди, пенальтилар сериясида ютишд ва ҳоказо. Лекин кимга кўпроқ омад келганини қанақа ўлчай оламиз? Ахир ўша голгача ҳам бир неча вазиятлар бўлди ва унда омад "Челси" томонида бўлган эдику? Шунинг учун бу тушунчага катта эътибор қаратиш керак эмас. Ривоятларга кўра, бир саркарда қўшинига шунақа кўрсатмалар бериб, ҳар бир деталгача эътиборга олиб тайёрланар эканки, четдан кузатганлар "бу одам Худонинг мададига ишонмайди, шекилли" деб ўйлашлари мумкин экан. Кейин, кўрсатмалар тугагач, хонасига кириб, шунақа дуо қилар эканки, эшитганлар, "бу одам қуролсиз жангга кириб кетяптими?" деб ҳайрон бўлишаркан. Яъни четки таъсирларни ҳисобга олиш, уларни қабул қилиш, ундан рози бўлиш керак, лекин кўпроқ маҳорат, ҳаракат ва тайёргарлик ҳақида қайғуриш керак. Чунки бизнинг ихтиёримиздаги жиҳатлар - мана шулар. 2) Мақолаларимда ёзганман. Аввало, терма жамоа ўз йўналишини белгилаб олиши ва шунга мос мураббий қидириши лозим. Жавоб берилган сана: 06.09.2013 11:47 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Ertaga termamiz o'yniydi. Nimagadir bu safargi o'yinda oldingi ajiotaj yo'q. Hattoki 3-bosqichda qanaqadir muxlislar, gazeta, saytlarning etibori yuqoriroq bo'lgandek. Yoki buni sababi ishonchsizlikdami. Oka sizda qanaqa hislar o'tmoqda Савол берилган сана: 05.09.2013 16:14 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Чайнайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Қачонки, "Терма жамоа ҳақида гапирма, борига рози бўл" дейилгач, терма жамоада атрофидаги жараёнларда журналист ва мухлисларнинг таъсири нолга тенг экани англангач, шунақа ҳолат бўлади, одатда. Жавоб берилган сана: 06.09.2013 11:48 |
outranker |
САВОЛ: Salom. Toshkentdagi MTJ uyiniga nisbatan kamroq muhlis keladi deb o'ylaysizmi? Савол берилган сана: 03.09.2013 21:11 |
ЖАВОБ: Салом. Эртанги ўйин натижасига ҳам боғлиқ. Тўғри, аввалги ўйинларидек 100-200 минг сўмлик билетларга аншлаг бўлмайди. Агар кассада айтилган нархларда сотилса ва Иорданиядаги натижа ижобий бўлса, етарлича мухлис тушса керак. Барибир стадион тўлишига ишонмайман. Жавоб берилган сана: 05.09.2013 16:12 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Aka salom. Bilmaysizmi ko'pgina kommentlarda yuzerlar Sport tv mizni yevro o'yinlarni olib bermasligida T Bakirxujayev aybdor deyishyapti, bilaman bunday bo'lishiga birgina bu odam aybdor emas, faqat nega aynan Bakirxujayev. Савол берилган сана: 03.09.2013 20:07 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, билишимча, Тўлқин Бакирхўжаевнинг бунга алоқаси йўқ. Жавоб берилган сана: 05.09.2013 16:10 |
dilikdima |
САВОЛ: aka nima deb o'ylisiz nimaga kagava 'ochilib' ketmadi MYU ahir uni potensiali ancha yuqoriku Савол берилган сана: 03.09.2013 15:59 |
ЖАВОБ: Бошида жароҳат панд берди. Кейин, билмадим. Яна, Германия бундеслигаси билан АПЛ нинг фарқи ҳам етарлича, назаримда. Умуман олганда эса, яна бироз сабр қилайликчи... Жавоб берилган сана: 05.09.2013 16:10 |
Sharofiddin |
САВОЛ: Ассалому алейкум, Кахрамон. Узбекистон тера жамоаси мухлисиман. Козогистонда тураман. Бизада узбек телеканаллари куринмайди. Шунинг учун терма жамоа уйинларини компьютерда, интернет(USB модем) оркали куришга мажбурман. Купинча Live-tv да. Лекин трансляция сифати яхши эмас,яни,купинча котиб (тормозить этиб)колади. 1 минут куринса 2-3 минут котиб (загрузка булиб) туради. Трансляция сифатини оширса буладими? Уйинни интернетда сифатли курса буладими? Илтимос, шу хакида ёзинг. Олдиндан ташаккур билдираман! Савол берилган сана: 03.09.2013 15:00 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу соҳалар менга бегона. Шуҳрат Шокиржонов ёки Сардор Юсуповга мурожаат қилсангиз, яхшироқ бўлади. Жавоб берилган сана: 05.09.2013 16:09 |
Azizi |
САВОЛ: "Мен фақат "ёқади- ёқмайди" тарзида фикр билдиришим мумкин холос :))" Майли билдирингчи :) Савол берилган сана: 03.09.2013 09:50 |
ЖАВОБ: Деярли кўрмайман. Фақат Ўтбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда ўзбек шарҳловчиларини эшитаман. У пайтда фарқи йўқ, эътибор ўйинга қаратилади менда. Жавоб берилган сана: 05.09.2013 16:08 |
toledo |
САВОЛ: Қаҳрамон, Eliverpool билан ёзишмаларингизга рухсатсиз аралашаётганим учун узр сўрайман. Лекин, Сизнинг “ўша интервью учун М.Усмоновга маълумотлар тўплаб берган ва урғуни қаерга қаратиш кераклиги маслаҳат берган, рапорт тайёрлаган мутахассислар буни хис қилмай, қаердадир хатога йўл қўйдики, интервью кўпчиликка ёқмади. Менимча.” деган фикрингингизга бир қўшимча қилмоқчиман: ўша “мутахассислар” кўп нарсани ҳис қилганлар ва билганлар, лекин атайлаб шундай йўл тутганлар, урғуни ўзлари хоҳлаган нуқтаи назар ва йўналишга қаратганлар. Айтгандек, Пахтакор-79 ҳақидаги мақолаларингиз учун раҳмат! Савол берилган сана: 03.09.2013 09:31 |
ЖАВОБ: Балки ҳақдирсиз. Жавоб берилган сана: 03.09.2013 09:48 |
yahyohon |
САВОЛ: Шацких кучлими, Шквиринми (уфф.узда шунака макола куриб колдим) футболчи сифатида, иктидор ва хоказо... Савол берилган сана: 01.09.2013 20:45 |
ЖАВОБ: Таққослаш қийин. Услубий жиҳатдан бироз фарқ бор. Лекин икковининг энг кучайган вақтини таққослаганда Шквирин кучлироқ бўлса керак. Жавоб берилган сана: 02.09.2013 12:44 |
BukharaMU |
САВОЛ: Davron Fayziyev bilan qaysi jurnalist gaplashgan bo'lsa o'zini qanaqa saviyadagi jurnalist ekanini ko'rsatib qo'yibdi."Odnoklassniki.ru dagi o'sha sizmi yo'qmi" deguncha translyatciya nima bo'lyapti shuni aniqlashtirsa bo'ladiku.Davron bilmasa undan kattroq odam bilar nima bo'lishini.Iltimos shu gaplarni yetkazib qo'ying. Савол берилган сана: 01.09.2013 00:45 |
ЖАВОБ: Балки сўрагандир. Агар Даврон бу ҳақида айтишни истаганида ёки етарли маълумотга эга бўлганида айтарди. Жавоби берилмаган саволни қўймагандир журналист. Жавоб берилган сана: 02.09.2013 12:41 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Angliya chempionining transfer borasidagi uji tizimli tarzdagi omadsizliklari sababi faqatgina murabbiy faktori dep o'ylaysizmi. Yoki bu raqobatdan qo'rqishmidi. Shahsiy fikriz agar hozir Old Trafforddagi g'ishtli zahira o'rindig'ida saqichni xush ko'radigan inson bo'lganida, Fabregas, 2ta Evertonlik, madridliklar allaqachon kelgan bo'larmidi qizil iblislar safiga. Prosta bunaqa omadsizliklar MYU ning imidjiga juda salbiy tasir bo'votgani ko'rinib turibdi Савол берилган сана: 30.08.2013 22:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. МЮга топ классдаги марказий ярим ҳимоячи керак эди. Албатта, бундай футболчини топиш ва олиб келиш қийин. Феллайни барибир келса керак, маҳенимча у захира вариант сифатида ушлаб турилибди :) Жавоб берилган сана: 02.09.2013 12:40 |
ELiverpool |
САВОЛ: Salom. Umuman men sizning futbolga qarawlarizi xurmat qilaman. Sizning xar bir maqola va fikringizni o'qib boriwga xarakat qilaman. Savolim wuki, O'wa wovwuli M.Usmonovni intervyusidan so'ng sizda qanday xislar paydo bo'ldi, o'z fikirlarizni federatsiyaga borib aytdizmi. Umuman Usmonovni gaplaridan va ma'lumot beriwdan wuni angladimki bu inson FUTBOLni umuman tuwunmas ekan, uning birdan bir yutug'i moddiy tomondan yo'l topa olayotgani bo'lsa kerak. Wuning uchun u futbolni va muxlislarni xech qachon tuwunmasa kerak. Siz bu insonga qanday tarif bergan bo'lardingiz. Yaqindagi Uff saylovi xaqida fikirlariz. Савол берилган сана: 30.08.2013 16:55 |
ЖАВОБ: Салом. ЎФФ раҳбаридан футбол мутахассиси даражасини ёки мухлис даражасидаги қизиқишни кутмаган маъқул. Бундай бўлиши шарт эмас. Унинг асосий вазифаси ташкилотчилик ва бошқарув тизимини йўлга қўйиш, тўғри одамларни танлаш ва ҳоказо. Энг асосийси, таъсир доираси кенг бўлиши керак, бу жиҳатдан Усмоновга эътироз билдириш қийин. Назаримда, унинг ўрнига келадиган одам барибир таъсир доираси жиҳатидан пастроқ бўлса керак, деб ўйлаяпман. Лекин раҳбарда бошқаларда яхши таасурот қолдириш, кўп нарсани тушунадигандек кўрсатиш вазифаларини ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бундай интервьюларнинг халқ дарди, ўша давр тренди билан ҳамоханг бўлиши, мухлислар кутган гапларнинг айтилиши катта аҳамиятга эга ва жуда муҳим. "Шайтанат"да Асадбек Анвар билан гаплашиш олдидан тарих ҳақида, Холидий ҳақида маълумот тўплаб олгани ва шу орқали Анварда илиқ таассурот уйғотиб олгани эсингиздами? :)) Хуллас, ўша интервью учун М.Усмоновга маълумотлар тўплаб берган ва урғуни қаерга қаратиш кераклиги маслаҳат берган, рапорт тайёрлаган мутахассислар буни хис қилмай, қаердадир хатога йўл қўйдики, интервью кўпчиликка ёқмади. Менимча. Жавоб берилган сана: 30.08.2013 18:39 |
outranker |
САВОЛ: Salom! CHL dagi o`lim guruhi sizningcha qaysi? Nisbatan kuchsizroq guruhchi? Bizni paytga kelganda turk litseyga kiradigan o`quvchilar ko`payib ketgan, va tartib raqam berilayotganda, 1,8,16,25,35 vhz tartibda ketgan, shuning uchun menga 222 tekkan, silani davrinadachi? Савол берилган сана: 30.08.2013 12:49 |
ЖАВОБ: Cалом. Назаримда, "Челси" иштирок этаётган гуруҳда, қолган уч жамоа нисбатан анча кучсизроқ. Кучли гуруҳ, агар жамоалар имконияти бир бирига яқинлигига эътибор қаратсак, албатта - "Арсенал", "Олимпик", "Наполи", "Боруссия". Қизиғи, бу гуруҳда бирортаям чемпион йўқ :)) Жавоб берилган сана: 30.08.2013 18:29 |
Wunshuw |
САВОЛ: Bu savolim antiqaroq. Men FUTBOL PLYUS deganda H. Xamidovni ko'z oldimga keltirardim, hozir e'tibor beribman: sizning k-yangiz ham shunday nomlanarkan, nega? Савол берилган сана: 30.08.2013 07:00 |
ЖАВОБ: Шунчаки. "Футбол ва ундан бошқа мавзулар" маъносида. Ўша кўрсатувга алоқаси йўқ. Жавоб берилган сана: 30.08.2013 11:50 |
outranker |
САВОЛ: Salom! Pastda Turk litseyda o`qiganman debsiz. Usha paytda ham o`quvchilarga tartib raqamlari berilardimi, berilgan bo`lsa sizni nomeriz nechchi edi. Meni tartib raqamim 222 edi)))))) Савол берилган сана: 29.08.2013 17:09 |
ЖАВОБ: Салом. Одатда, кириш имтиҳонлариги ўрнига қараб номер бериларди. Сиз "иккичи" экансиз-ку :)))Менинг рақамим "сифр кирк ики" эди )) Жавоб берилган сана: 30.08.2013 11:50 |
Ilxom |
САВОЛ: Kosimovdadan natija Abramovdan taktika sifat ikalasini TMJga murabbiy kilib kuysakchi fikriz Савол берилган сана: 29.08.2013 13:00 |
ЖАВОБ: Қўшилмайман. Жавоб берилган сана: 30.08.2013 11:48 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. 6- 10- sentabr kunlari MTJ ni muhim o'yin kutib turibdi. Lekin biron jiddiyroq raqib bilan o'rtoqlik o'yini bo'lmaganligi chatoq ish bo'ldida... 1) Hech bo'lmasa rossiya 1- divizionidagi klublar bilan o'rtoqlik o'yini o'tqizsa ham bo'lardiku. albatta man oddiy muxlisman, gaplarim noto'g'rdir balki. Siz har holda futbolni ichidagi odamsiz. shunga qanday fikr bildirasiz? umuman terma komandalar klublar bilan o'rtoqlik o'yini o'tqizishi qanchalik to'g'ri va qanday minus taraflari bor? 2)Nasaf yarim himoyachisi Ilhom Yunusovning o'yinlariga +5 baho qo'ysa bo'ladi? Sizningcha u Milliy terma jamoa safida o'ynashga loyiqmi? yoki tajriba yetishmaydimi? Fikringiz...? Савол берилган сана: 28.08.2013 22:46 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Менимча, клублар билан ўртоқлик ўйин, айниқса, психологик тарафдан зарар бўлади. Кейин унақа ўйинларнинг мақоми ФИФА даражасида бўлмайди. Яъни легионерларимиз МТЖ га келишга клубдан рухсат ололмасликлари мумкин. Одатда, ўзаро шартномаларда, расмий ўйинлар ва ФИФА кунларидаги ўртоқлик ўйинлари учун рухсат берилиши кўзда тутилади. "Оқлар" ва "Кўклар" ўйинига легионерлар келмаганининг сабаби шу деб ўйлайман. 2) Лойиқ. Шнучаки, ярим ҳимояда кучлироқ футболчилар ҳам бор. Тажриба эса ўйнаш орқали қўлга киритилади. Жалб қилиб туришнинг зарари йўқ, менимча. Жавоб берилган сана: 30.08.2013 11:48 |
kechirasiz |
САВОЛ: Ассалому Алайкум Кахрамон. Блогингиздаги маколани укидим. Саволимга уша ердан жавоб топдим. Усиш тугрисида тугри гапиргансиз. Мураббийларимиз ичида устирувчи, йуналтирувчи,тактик(камчиликни ёпиб, устун томонидан самарали фойдаланувчи) мураббийлар бор: Косимов, Шквирин, Бердиев. Олмаликда Акмал Шоахметов Искандарни ишини бажаряпти,гарчи Искандардай иктидори булмаса хам ишини курсатяпти. Агар Искандар унинг урнида булса Олмалик янаям кучайиши аник. Бердиев Алланиёзовни, Гадоевни, Илхом Юнусовни янги даражага кутаряпти. Бу ерда сиз айтган футболчининг устун жихатидан фойдаланиш бордек. Ман хам шу жихатни эътироф этишингиз учун саволимни кайта-кайта юбордим, маколангизни саволимдан келиб чикиб ёздингиз демокчимасман,аммо вактида ёзилган макола булди. Савол берилган сана: 28.08.2013 18:38 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат Жавоб берилган сана: 30.08.2013 11:44 |
‹ First < 21 22 23 24 25 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|