23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | 1-2 | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо |
komilrahim |
САВОЛ: Салоалейкум, рухсат беришса Косимов биринчи булиб кочишга тайёр МТЖдан,рухсат беришса Усмонов Косимовни бошка биронтасига (кимга булсаям) алмаштиришга тайёр лекин рухсат йук, или суршга ботнолишмаган, энди битта нормальный йул колди бундан буёгига Косимов Бунедкордан кетиши керак нима дейсиз Савол берилган сана: 17.09.2013 18:41 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қосимовни "Бунёдкор" мажбурлаб бўшатиш, терма жамоага мажбурлаб тренер қилиб қўйиш орқали бирор ижобий натижага эришиб бўлмайди. Қосимов истеъфога чиқишни истади, лекин уни бўшатишмади. Бу ерда муҳими - айнан ҳозир Қосимов терма жамоада ишлашни истаяптими ёки йўқми? Бу истак қанчалик кучли? "Бунёдкор"га келсак, аслида, мураббийнинг ўзи жамоа унинг МТЖ даги ишига ҳалақит бераётганини хис қилиши керак. Агар хис қилмаётган бўлса, демак ҳалақит бермаяпти экан, ишлайверсин. Ҳалиги машҳур анекдот борку, "Мен ёшлигимда қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Илгариям мана бу тошни кўтара олмасдим, ҳозир ҳам" - шунга ўхшаб, агар МТЖ ни бошқариш учун бор имконият билан ишга киришилмас экан, "Бунёдкор"да ишлайдими ёки йўқми, фарқи йўқ. Жавоб берилган сана: 18.09.2013 12:40 |
outranker |
САВОЛ: salom. Anji bu mavsumda hali g'alaba qozonmadi. Buning asosiy sababi nima deb o'ylasiz? Ularga nima yetishmayapti? Савол берилган сана: 17.09.2013 13:08 |
ЖАВОБ: Салом. Аввалига омадсизлик ва муҳит таъсир қилди. Ҳозир эса, "Анжи" таркиб бўйича Россиядаги энг кучсиз клуб. Балки "Томь" ёки "Урал"дан кучлироқдир, лекин у жамоалар бошидан бошлаб мавсумга шундай кириб келишди, "Анжи"да эса... Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:23 |
Gayratbek |
САВОЛ: Истеъфо қабул қилинмабди. Билмадим Қосимов қандай қабул қилади бу қарорни Аммо энди менимча на Абрамов на Қосимов термага яқинлашмаслиги керак. Қосимов мувафаққиятсиз ўйнаганда катта саботаж бўлди. Абрамовда ҳам шу ҳол бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. (Албатта ҳар қандай мураббий танқиддан қочиб қутула олмайди, аммо бу ерда масаланинг бошқа томони ҳам бор) Р.Бердиевнинг энди энди суяги қотаябди у термага келса ва хато қилса қаттиқ зарба булиши мумкин. Яхшиси четдан олиб келиш керак. Ўзимизда эса Шквириндан бошқа номзод йўқ. Янаям билмадим. Савол берилган сана: 17.09.2013 12:25 |
ЖАВОБ: Савол қани? Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:22 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. Nasaf va Bunyodkor o'rtasidagi Uzb kubogi finali 25 - sentabr kuni yana Toshkentda bo'lar ekan. Bunga sabab viloyatdagi boshqa stadionlar talabga javob bermasligi bilan izohlanadimi yoki shunchaki "Paxtakor" stadioni ham "neytral" stadion hisobiga o'tib ketaveradimi? Svetafor haqidagi maqolaizni o'qib ancha muncha narsani tushunib yetdim. Kimnidir bo'shatish norozilikni (muammoni emas) to'xtatadi degan gapiz judayam to'g'ri. Mirabror Usmonov Qosimovni istefosini qabul qilmabdilar. Nima ham derdik omad tilab qolamiz. Qahramon aka sizningcha, aslida M Qosimov termaga juda bemavrid chaqirilmaganmidi? Савол берилган сана: 16.09.2013 20:23 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа, бемаврид бўлганди ҳаммаси. Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:21 |
Gayratbek |
САВОЛ: Svet uchib qolsa ham mayli Lekin kubok finali Paxtakorda utkaziladi. Unda viloyatlarga stadion qurib berishni nima keragi bor. Савол берилган сана: 16.09.2013 19:07 |
ЖАВОБ: Жуда кўп мамлакатларда финал ўйини пойтахтда ўтказилади. Бу нормал ҳолат. Шаҳсий фикримча, ҳар йили олдиндан бирор стадионда белгилаб, ўша ерда ўтказиш керак. Навбати билан. Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:21 |
Gayratbek |
САВОЛ: Azizbek Haydarov 14 sentyabr kuni 90 daqiqa uynabdi Demak ba'zilarning Qosimov sabotaj qurboni buldi degan gapi rostga uxshayapti Menimcha ba'zi futbolchilar uzi uchun oxirgi imkoniyat ekanini esdan chiqargan va bir umr yosh bulib qolamiz deb uylagan Oh lekin guruhbozlik, guruhbozlik Савол берилган сана: 16.09.2013 19:04 |
ЖАВОБ: Савол қани? Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:20 |
Gayratbek |
САВОЛ: Biz reytingda 4 o'rindamiz Ammo JChga bormaymiz Qizig'a FIFAdan kimdir keldi va biz yutqazdik ammo kutarilibmiz. Ilohim bir biriga bog'liq bulmasinda Савол берилган сана: 16.09.2013 19:02 |
ЖАВОБ: Боғлиқ эмас. Рейтингда натижалар эътиборга олинади, биз Корея билан бир хил очко тўплагандик. Кейин Иордания билан ўйинлар ҳам рейтингда ўртоқликлардан кўра, юқорироқ баҳоланади. Жавоб берилган сана: 17.09.2013 16:18 |
BankLeoo |
САВОЛ: Салом К,ахрамон ака фикрингизни билмок,чи эдим нима деб уйлайсиз В.Абрамов шу вак,тни кутиб хеч к,аерда ишламаябдими ? М.Усмонов барибир уни М.т.ж га бош булишига к,уймайдими? Савол берилган сана: 15.09.2013 10:56 |
ЖАВОБ: Салом. Балки. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:14 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Наҳотки, икки йил давомида қилинган ишлар бехуда кетса? Наҳотки яна уч йил олдинга қайтиб боришга мажбур бўлсак? Наҳотки энди терма жамоамиз ўзгаради? Ахир менга ёқаётганди-ку? Сизгачи? Пишириб ейсизми ўша йўлланмани? Ёқармиди ёки йўқ? Assalomu Aleykum Qahramon aka. 1yarim yil oldingi maqolezda haq bo'lganingizni o'shanda sezgandm. Abramov qaytishiga ishonasizmi Савол берилган сана: 15.09.2013 09:11 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Таклиф қилишса албатта, қайтса керак. Чунки у айнан ҳозир, мана шу жамоа билан нима қилиш кераклигини аниқ биладиган ягона мураббий. Лекин уни таклиф қилишадими, йўқми, билмадим. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:14 |
arstokrats |
САВОЛ: oliy ligani tv orqali targ'ibotni kuchaytirsa muhlislar soni kupayamasmikan. Yani uyinlardan oldin qisqa qisqa prevyu roliklar berilsa, uyin payti jamoa tarkibi kursatiladigan menyuni zamonaviylashtirishsa, futbol sharhida turning ramziy terma jamoasi elon qilinsa va hokazolarda. Hozirgi holatda tv ni uzi "e bu oddiygina uzimizni ligaku, vahimaga ne hojat" deyotgandek tuyuladi. Boriga shukur qilib translyatsiyani yaxshilash kerakmidi. Baribir angliya bula olmaymizku, boriga shukur qilish kerakdir. Lekin shurtan bunik uyini stadiondan kurgandan sung sizni talab va taklif loyihangizni naqadar tug'ri ekanligini anladim. Nima deb uylaysiz shuncha natijasizlikdan keyin futbolimizda islohatchalar bularmikan Савол берилган сана: 15.09.2013 01:03 |
ЖАВОБ: "Шунча натижасилик" деб сиз айтяпсиз, бошқаси б" биз ЖЧ да рекорд натижага эришдик, ёшларимиз саккизталикка киришди" деб қарсак чалишади. Ислоҳот ёки ўзгаришга бўлган талаб, натижалардан эмас, раҳбарнинг ишига ва муаммоларга бўлган муносабатидан келиб чиқади. Аслида, доим, ютуқларга эмас, муаммоларга, натижага эмас, сабабларга эътибор қаралиши керак. Ютуқ, натижа бу кўпинча тасодиф ҳам бўлиши мумкин, муаммо эса аниқ мавжуд нарса. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:12 |
Bukalik |
САВОЛ: Мени бир савол қийнамоқда Мексика-2011 дан сўнг ўртоқ А.Талибджанов бу таркиб(U-17) йўқ бўлиб кетмаслигини, улар учун камида 2-3 ойда бир йиғин ўтказиб беришни бу ёшларни асраш керак эканлигини айтганди. Қани энди ваьдага вафо? Савол берилган сана: 14.09.2013 17:03 |
ЖАВОБ: У жамоанинг баъзилари Мусаев жамоасига қўшилишди ва давом этишяпти. Умуман, қайсидир ёш терма жамоани узоқ вақт асраб юришга қаршиман, доим, 50-60 талаб номзод бўлиши керак. Ҳар қандай терма жамоада рақобат керак. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:10 |
kechirasiz |
САВОЛ: Ярк этган мураббийлар футболимизда охирги йилларда куринмаяпти. Мураббийларимиз маълум жойгача ривожланиб келиб ,кейин котишяпти. Уларга манимча интилиш учун хеч нарса йукдек. 90йиллардаСаркисян, 2000йилдаАгамуродов. Мана Шквирин, Бердиев деганимиз билан улар нимага караб харакат килишяпти,максад нима номаълум. Англияда оддийрок клуб мураббийининг максад ва стимуллари бор. М:Роджерс яхши маош,тарихий клуб,яхши ном козониб,европада уз урнига эга булиш кабилар билан озикланиб ишлайди. Бизда минг уринганинг билан борадиган жой маълум. Бир Абрамов усишни бошлаётганди,у бирор арабларнинг бой клубига утсайди,мураббийларимиз учун хам стимул пайдо булармиди? Косимов адашди,у плейофдамураббийликни топшириб, уз рейтингини саклаб колиши керак эди. Унинг савиясини Озодийдаги галаба,Катардаги галаба,Тошкентдаги Ж.Корея билан дуранг ва тошкентдаги Катарнинг янчиб ташланиши кутариб турарди. Аднан Хамад Косимов килган хатони килмади.Сизнинг фикрингиз. Нима учун бизнинг мураббийларда усиш йук,бошка сабаблар хам борми? Савол берилган сана: 14.09.2013 15:10 |
ЖАВОБ: Мактабда ўқиб юрганимизда, мажбурлаб ҳам ўқита олишмасди. Уй вазифаси қилмасдик, дарсларга тайёрланмасдик. Кейин лицейга кирдим. У ерда баъзи синфдошларим ҳатто, кечаси ухламай ҳам дарс тайёрлашарди, фанларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишарди. Ҳеч ким мажбурламаса ҳам. Сабаби, домлаларнинг қаттиққуллигида ёки ўқувчиларнинг характерида эмас. Лицейда бизга йўлнинг охири кўрсатилган, яъни, "ўқисанг, мана бунақа бўлади, институтга кирасан, келажакни таъминлайсан" ва ҳоказо фикрларни сингдира олишганди. Мактабда эса, одатда, бундай психология билан шуғулланишмайди, кўпчилик ўқиш нега кераклигини ҳам тушунмайди. Айтмоқчиманки, бизда мураббий ўз устида ишлаб, билимини ошириб, янги ғояларни футболга тақдим қилишга шароит йўқ. Очко оли учуш янги ғоя, билимлар эмас, бутунлай бошқа нарсалар керак бўлишини билишгач, кимга керак бу? Қаранг, юртимизда қирққа яқин, балки ундан кўпроқ ПРО лицензиясига эга тренерлар бор. 14 жамоа + ТЖ ларни чиқариб ташласак, камида 20-25 нафар ПРО мураббийлар деярли ишсизлар, тўғрими? Мураббийлик кўпроқ касб сифатида. Қайсидир ишлаётган мураббий ўз жамоасига қандайдир янги ғояни олиб кириб, мухлислар учун қизиқарли футбол намойиш этишни бошласа, албатта, жуда қизиқ. Лекин бу билан натижа келмаслиги мумкин ва мураббий ишидан айрилади. Янги иш топиш қийинлигини тасаввур қилдингиз, албатта. Хуллас бу жуда чигал ва чуқур муаммо. Менимча, масаланинг туби - клубларда футбол менежментининг деярли йўқ даражада экани билан боғлиқ. Ҳақиқий футбол раҳбарлари йўқ, клуб учун ривожланиш йўналишини белгилаш, шу йўлда бир неча мавсум ҳаракат қилиш, бир йўналишда ишлаш каби нарсалар бегона. Асосан футболга тушунмайдиган ҳомийлар ёки раҳбарлар бўлгани боис, асосан, бир нечта ўйинларнинг натижасига қараб қарор чиқаришади. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:08 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. 1. Qahramon aka siz maqola yozguncha maqolaga tuyg'u yoki shunga o'xshash narsalarni aralashtirib yuborgan vaqtlariz bo'lganmi? Masalan bir maqola yozasiz va undan qoniqish hosil qilasiz, lekin keyinchalik yana qayta o'qiganizda qayeridadir oshirib yuborganligizni sezasizmi? 2. MTJga chet eldan murabbiy olib kelinishiga ko'pchilik qatorida man ham ishonmayabman. sizchi ishonyabsizmi? Chetdan murabbiy olib kelinmasligining sababi moddiy tarafga bog'liq emas nazarimda, sizningchachi? Савол берилган сана: 14.09.2013 02:42 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Ҳа, эмоция аралашган пайтлар бўлган. Лекин "ошириб юборибман" деган фикр бўлмаган кейин. Умуман жуда кам орқага қайтаман, қайтганда ҳам, ўша пайтдаги эмоцияни бугунги кундаги ҳолат билан баҳолаш нотўғри. Айни ўша пайт учун ёзилади кўпинча ва мухлислар ҳам айнан ўша пайтда ўқишади. Масалан, архив сифатида ёки китоб қилиб чоп этилса, албатта. ўша мақолаларни танламаган бўлардим. 2) Балки, ҳақдирсиз. Яна бир томони, чет эллик мураббийни танлаш, улар билан музокарага қиришиш осон эмас. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 11:58 |
beckTU |
САВОЛ: Аслида Косимов хам кахрамон булмокчийди, натижага факат у айбдор эмас деб уйлайман. Уни футболни тушунмайдиганлар ёки буйрукбозлар синдириб куйди. Хазил гапмас калбида буюк режалари бор инсонни синдиришди аблахлар! Бемаврид термага чакириб синдиришди. Унинг хозирги рухий холатини тушуниш керак. Коммент колдирадиганлар шуни бир уйлаб курса яхши буларди. Савол берилган сана: 13.09.2013 17:50 |
ЖАВОБ: Фикрингизга қўшиламан. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 11:55 |
Gayratbek |
САВОЛ: САВОЛ: Салом ака. Футболда 2,3,4,5,6,7,8,9,10 та голни нима деб атайди? Масалан: 2-дубль 3-хет трик 4-давом этинг.......)))))) 4- покер 5- флеш 6,7, 8,9 - бунча гол урадиган ҳужумчилар ҳозирги кунда йўқлиги сабабли номлар билан аталмаган. Ака ҳозирги кунда ўзи ярим ҳужумчи деган атамани футболга киритадиган вақт келмадими? Савол берилган сана: 13.09.2013 15:43 |
ЖАВОБ: Янги атамалар шарт эмас. Аксинча, бугунги кунда сиз "ярим ҳужумчи" деяётган амплуани илгари "ҳужумчи" деб аташган :) Жавоб берилган сана: 16.09.2013 11:55 |
komilrahim |
САВОЛ: ЖАВОБ:Ҳали вазиятга ЎФФ нинг реакциясини кўрганимиз йўқ. Балки умуман ҳеч нарса ўзгармаслиги мумкин. ------------------------------------------------------ Хеч нарса узгармаса УФФнинг котта хатоса булмайдими Савол берилган сана: 12.09.2013 18:01 |
ЖАВОБ: Ҳа, бўлиши мумкин. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 11:53 |
Famous |
САВОЛ: Салом. Гейнрих термага кайтса тугри буладими, ё булмайдими? Савол берилган сана: 11.09.2013 23:47 |
ЖАВОБ: Салом, агар ростан ҳам фойдаси тегса... Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:44 |
Gayratbek |
САВОЛ: По высказыванию Касымова на счёт отставки скажу своё, чисто субъективное мнение. НЕ СТОИТ!!! На этих уроках и ударах люди учатся и мудреют, и это урок Мирджалол уже получил. Надо расти далее, учить людей и учиться самому. Тренер он молодой и очень перспективный, через уже немного лет может стать одним из самых лучших спецов в этой сфере. Fikringizni bilmoqchiydim Савол берилган сана: 11.09.2013 16:43 |
ЖАВОБ: Қўшилмайман. Кимнидир тажриба тўплашини ёки ўсишини кутиб юравермаймизку. Истиқбол (перспектива) ҳам ҳали мавҳум. Терма жамоага айни пайтда бошқарув салоҳиятига эга бўлган мутахассис бошқарсин. Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:43 |
outranker |
САВОЛ: Salom! 1. uff.uz saytida ko'plab UFF ga atalgan maqolalar va shunga uxshash narsalar yozilayapti. Garchi bular ko`p narsani o`zgartirmasa ham yozishayapti. Lekin nega Std.uz hech qanday maqola yozmadi kechagi uyinga atab. To'g'ri bu orqali muammolarni hal etib bo`lmaydi, lekin std.uz auditoriyasi kengaytirib muhlislarni jalb etish uchun hech bo`lmaganda bitta maqola ayni muaddao bo`lar edi. Sizdan bitta zo`r maqola kutayipmiz, hammani jalb etaoldiganidan 2. Alohida blog yuritish haqida o`ylab ko`rganmisiz? Савол берилган сана: 11.09.2013 12:31 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Асосий сабаб - хостинг билан боғлиқ муаммолар туфайли сайт яхши ишламаяпти. Иккинчидан, албатта. мақолалар ёзилиб борилади. Воқеалар ривожига қараб. Кечаги натижа янгилик эмас, бирданига осмонни оёғидан қилиб ташлагани. 2. Ҳа. Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:40 |
komilrahim |
САВОЛ: 2-2, 3-3 тахминларим тугри чикмади лекин ундан баттари булиб кетти шекили, буни хаммасини битта косимовни истефоси билан ювиш нотугримасми энг ачинарлиси, майдонда жон жахти билан уйнаган боллага алданиб колмадими. эхххх аслида нима булганини хеч качон билолмимиз Савол берилган сана: 11.09.2013 12:02 |
ЖАВОБ: Ҳали вазиятга ЎФФ нинг реакциясини кўрганимиз йўқ. Балки умуман ҳеч нарса ўзгармаслиги мумкин. Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:39 |
‹ First < 19 20 21 22 23 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|