Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: Biz muxlislar shunaqamiz hozir bir ikki vaqt alamzada bulib yuraveramiz keyin Osiyo kubogi uchun bir ikki hashaki jamoalarni yutgandan sung yana olqishlay boshlaymiz ammo Jahon chempionatichi nima buladi
Balki bizda J.Ch. alami faqat Osiyo kubogiga ta'sir qilib keyinchalik yana uzimizni bush quyvoramizmi

Савол берилган сана: 11.09.2013 11:09

ЖАВОБ: Футбол шунақа. Албатта, "ҳашаки жамоалар"ни ютганимиздан сўнг яна хурсанд бўламиз. Футболга мана шунақа тарзда боғланганимиз дуруст, бўлмаса, тез қариб кетамиз :))

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:37


Imperator
САВОЛ: Qahramon aka. Kechagi dilxiraliklardan keyin sizdan udarrr maqola kutayabmiz. Iltimos jim o'tirmang... Katta islohotlarga sabab bo'luvchi maqolalar yozish qo'lingizdan keladi ahir...

Савол берилган сана: 11.09.2013 11:08

ЖАВОБ: Мақолалар ислоҳотларга сабаб бўлмайди :))

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:36


Gayratbek
САВОЛ: Agar J.A.ning bironta jamoasi bilan uynaganimizda balki yupanch bulardi borolmasak ham
Raqib kuchli edi deb turaverardik.
Ammo ammo hech bulmasa shu safar to'g'ri xulosa chiqarilib nimadir o'zgartirilar ekanmi
Qosimov aytganidek yangi qon quyilar ekanmi

Савол берилган сана: 11.09.2013 11:08

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:36


shaxbozz
САВОЛ: Salom Qaxramon abe. UZB. MTJ JCH-ga chiqomadi. Nima disiz aka birarta maqola yozin UFFni "jonkuyar mutasaddi" raxbarlariga bag'ishlab intizorli bilan kutamiz

Савол берилган сана: 11.09.2013 10:52

ЖАВОБ: Салом. Ёздим

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:36


Ilxom
САВОЛ: Jinnicha savol demang kosimovdi federatsiyani sudga bersam bulami asablarimi tulab berishsin tulasin javob bermasiz sizdanam kunglim koladi xa aytgancha sizi endi ( zborniy ) tugrisida bezovta kimiman

Савол берилган сана: 10.09.2013 22:49

ЖАВОБ: :)))

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:35


komilrahim
САВОЛ: эшитдизми шахзода кепти, бу яхшиликка эмас, уйинга тахминим 2-2 еки 3-3,олдинги сафар шахзода кеганида Абрамовни крайни килишувди, энди бу сафар ким крайни буларкин, Косимов булишига ишонмаепман, нима дейсиз

Савол берилган сана: 10.09.2013 11:13

ЖАВОБ: Узр, жавоб беришга кеч қолдим.

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:35


akmalfcb
САВОЛ: Salom.

1)Kecha Uzb-Yaponiya (19) o'yinini ko'rib hafsalam pir bo'ldi ochig'i. Bularam aynan MTJning qolipidagi o'yinni ko'rsatishdi. Yaponlarga havasim keldi, har bir hujumi avvaldan o'ylangan, ma'lum kombinatsiyaga asoslangan, bo'lar bo'lmasga to'pni havodan uzatavermaydi. Kelajagimiz yoshlarimiz deymizu, lekin O'zbek futbolining kelajagi shu bo'lsa bo'lmagani yaxshi emasmi. Avval ham shu mazmundagi savol bergandim. Hozir akademiyalardagi tarbiya tizimini, ta'lim dasturini modernezatsiya qilish, tubdan o'zgartirish vaqti kelmadimikan? Nega bizda Neymar, Oscar... kabi yaqqol ajralib turadigan futbolchilar yetishib chiqmayabdi. Endi judaaa Neymar bo'lmasayam El shaaravy, Pol Pogbaga o'xshash yoshlarimiz yo'q! Ayb kimda? Yoki rostdan ham bizda iqtidorlar umuman yo'q. Yoki yuqoridagi aytib o'tilgan narsalarni o'zgartirish vaqti keldimadimikan...?!
Fikringiz...?

2)Iltimos SERVER burchak to'pini sen tepma faqat degim keldi.
Iordaniya Uzb o'yinini ko'rgan bo'lsangiz, futbolchilarimiz 1- taymda 3-4 marta burchakdan to'pni o'yinga kiritishdi. S. Jeparov yana avvalgi xunarini boshladi, burchak to'pining 1-2-sini o'ng oyoqda ko'tardi, rasvo. To'p maydondan chiqib ketdi, darvozabon qaytardi.. xullas havfli vaziyatlarga aylantirolmadik. Avval chap oyoqda tepishni o'rgan deganlaram bordir... Savol: naxotki M. Qosimov to'pni qadrlash kerakligini o'rgatmagan bo'lsa. Axir Qatar bilan o'yinda sardorimizning ham bu qilig'ini juda ko'p ko'rgandikku, nega futbolchilarimiz ma'suliyatni xis qilishmaydia? To'pni, vaziyatni qadrlash kerakku...?

Савол берилган сана: 09.09.2013 17:58

ЖАВОБ: 1) Бугун сайтда Андрей Вайбертнинг интервьюси чоп этилди. Ўша ерда болалар футболи ҳақида жуда тўғри фикрлар илгари сурилган. Ўқиб кўришингиз мумкин.
2) Бу ўйин десциплинанинг яхши эмаслигидан дарак. Яъни бурчак тўпларини бу тарзда амалга оширилишидан норозиликлар ўша Ливан билан ўйиндан бери давом этмоқда. Шунақа бурчак тўплари ҳам давом этмоқда, лекин.

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:34


Dinamachi
САВОЛ: Aka,ösha korea bn öyindan söng birinchi yozishim,lekin konf.ni doimiy öqiymanu yozishga qöl bormayotgandi. Aka,savollarim; 1hozirgi mtj.dagi yöqotishlardan qay birini örni bilinayabdi,yoki bilindi. 2.men M.Qdagi asl norozilik ildizini topgandekman. Yani ösha ayblovlar ham oqlanmadi,yani qanotga ham bog'lanmay öynasa ham bölarkan. Asl sabab M.Q.nima qilish kk bölsa öshani qilyapti yani möjiza,kashfiyot,kutilmagan qarorlar körmayapmiz.Inileyevni mashhur iborasini sözsiz körinishi. FIKRINGIZ

Савол берилган сана: 09.09.2013 16:38

ЖАВОБ: 1) Азиз Хайдаров, Игнатий Нестеров. Лекин, мен жавобни шунчаки, йўқотишларнинг энг муҳимлари деб бердим. Аслида Иорданияни уларсиз ҳам ютса бўларди бемалол.
2) Қўшилмайман. Бундан яхши ўйнай оламиз.

Жавоб берилган сана: 12.09.2013 15:30


BankLeoo
САВОЛ: Salom Qaxramon aka.Sport kanalida nima gaplar xabaringiz yuqmi? Bosh muxarir D.Turdalievni insult bulib ishga chiqmayabdi deyishmoqda buni translyatsiuaga aloqasi bormi?...

Савол берилган сана: 09.09.2013 13:56

ЖАВОБ: Салом. Давлат аканинг бетоб бўлиб қолганликлари ва ҳозир ишламаётганликлари рост. Лекин билишимча, ҳозир соғлиқлари анча яхши. Транслацияларга алоқаси, бўлса бордир.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:17


SHERYURAK
САВОЛ: assalom alaykum. Qosimov Iordaniya bilan o'yinlarga taklif etgan futbolchilardan tashqari yana qaysi futbolchilar mtjga foyda keltirishi mumkin deb hisoblaysiz? Aziz Haydarovni o'ynamayotganligi o'sha bir piyola choy ustida bergan intervyusi sabablimasmikan?

Савол берилган сана: 09.09.2013 09:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Азиз Ҳайдаровни атайлаб чақирилмагани ҳақидага гаплар фақат шунчаки, гап сўзлар бўлса керак. Фойда келтириши мумкин бўлган ва клубларида яхши ўйнаётган футболчилар бордир, аммо бу ерда асосйи савол: уларнинг айнан бугунги таркибга қанчалик кириб кетишлари. Янги ҳимоячилар ёки ҳужумчилар киришиб кетишар балки, лекин яритм ҳимоя деярли шаклланиб бўлган.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:19


Ilxom
САВОЛ: Ака салом терма жамоамиз сунги хал килувчи уйинларда доим панд беради10 куни иордания билан уйинда сунги дакикаларда гол куйвормасмикинмиз мен 0–0 хисоб кутяпман

Савол берилган сана: 08.09.2013 22:33

ЖАВОБ: Албатта, ғалаба қозонсак, яхши бўларди.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:16


Nodirjonnn
САВОЛ: Салом ака. Футболда 2,3,4,5,6,7,8,9,10 та голни нима деб атайди?
Масалан:
2-дубль
3-хет трик
4-давом этинг.......))))))

Савол берилган сана: 08.09.2013 15:47

ЖАВОБ: Салом. Қизиқиб кўрмаганман. :)) Интернетдан билиб олишингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:15


zimmer
САВОЛ: Ассалому алайкум, Дракслер МЮни канот ярим химоясини кучайтиролармикин ? Марказга бирорта плеймекер керакка ухшаяпти, Феллайни барибир шерикларини туп бн таьминлайдиган уйинчимас менимча.

Савол берилган сана: 08.09.2013 00:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Дракслер келажакда кучли футболчи бўлиб етишиши мумкин. Лекин айнан бугун у МЮ дек жамоа ўйинини бошқара олмайди. Кейин уни қанот футболчиси деб атамаган бўлардим.
Руни ҳужум ортида, Феллайни Кэррикдан бироз олдинроқда тўп суриши мумкинлигини ўйласакФ, анча кучли ярим ҳимояга юзага келиши мумкин. Кагава, шунингдек, яқинда янги шартнома имзолаган Нанини ҳам унутмаслик керак. Бу футболчиларда ҳам потенциал етарли.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:15


Wunshuw
САВОЛ: Агарда МЮ бу мавсумда кучли туртликка кира олмаса, сизнингча айб кимда булади?

Савол берилган сана: 07.09.2013 19:08

ЖАВОБ: Менимча, "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун курашади. Кучли тўртлик учун "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" кураш олиб борса керак. Мабодо, айтганингиздек бўлса, бу қандай бўлишини кўрмасдан туриб, қандай қилиб айбдорни аниқлаймиз?

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:12


Famous
САВОЛ: Мана кечаги уйин хам поёнига етди. Уйин бошланмасидан олдин бир акам нарда-парда уйнаб утирайлик деб таклиф киритди. Ман уларга бугун футбол куришимни айтиб, йук деди. У киши барибир футбол бошланиши билан келди. Менинг норози киёфамга караб, "вой нима уйин бу, шунчалик важныйми, Реал, Барсалар уйнаса хам майлийкан. Буларинг шофтолику" деди. Кейин бирга курдик. Ва хак булиб чикди. С. Турсуновнинг зарбасини куриб, сан шуни футбол деб атайсанми деди.
Хуллас, кечаги мазмунсиз уйиндан шу хулосага келдимки, бундай уйин сифати билан иккала жамоа хам ЖЧ га муносиб эмас экан. Иордания хам Россиянинг "Амкар"идан хам паст жамоа экан.
Сизга уйин ёкдими?

Савол берилган сана: 07.09.2013 18:18

ЖАВОБ: Йўқ, ўйин ёқмади. Бу ҳақида пастроқдаям сал батафсил тўхталдим. Турсунов "Газовик"да ўйнайди, унутманг, "Амкар" жуда яхши жамоа. :)

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:11


kechirasiz
САВОЛ: Ассалому алайкум. Терма уйинида нимадир етишмагандай. У нимадир айёрликми, мураббийнинг укувими, сюрпризларми, билмадим. Икки тенг кучли ёки бир жамоа ракибини яхши урганган пайтда мана шу юкоридаги факторлар иш бериши тайин. Маколангиздаги бир фикрингиз, яъни Яна бир камчилик мураббий футболчиларнинг устун жихатларидан фойдаланишни максимумга якинлаштирмаган. Масалан Бакоев "опережение"да яхши,хар кандай холатда(хох ерлатиб,хох хаводаги) курашда. Хасановни канотга боглаб куймаслик керак,айникса карши хужум пайтида, хар хар замонда Ахмедовдан марказий хужумда фойдаланиб туриш хам кул келади,яъниким Одилнинг бирга-бир вазиятдан фойдаланиш %и юкори. Бунака изланишлар оркали янада купрогига эришиш мумкин. Сизнинг фикрингиз.

Савол берилган сана: 07.09.2013 13:03

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Таркиб борасида Иордания ва Ўзбекисттонни тенглаштирмаган бўлардим. Ўзбекистон бу борада яққол кучли. Ўйин давомида бу сезилмаган экан, демак тайёргарликнинг кўнгилдагидек бўлмагани ёки мураббийларнинг камчилиги бўлиши мумкин.
Иккинчи томондан, Иордания ўз майдонида шу пайтгача кучли ўйин намойиш этаётганди. Ўзбекистон бу ерда ўзи учун мақбул ҳисобни стратегик вазифа қилиб олгани ва ўз имкониятидан келиб чиқиб, темпни пастроқ ушлаб туришга ҳаракат қилган бўлиши мумкин. Буни биз Тошкентдаги ўйиндан сўнг билиб оламиз. Яъни ростанам Иорданиядан устунликни намойиш эта олмаяпмизми ёки бу белгиланган вазифамиди?

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:09


Azizi
САВОЛ: Ассалом Алейкум. Югославиянинг бир нечта давлатларга булиниб кетишининг футболга таъсири хакида фикрингиз?

Савол берилган сана: 07.09.2013 12:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бир давлат бир нечта кичик давлатчаларга бўлинди ва навбати билан ҳар бири яхши таассурот қолдириб турибди. Югославия 60-70 йилларгача Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган. 80-90 йилларда бироз пасайиш кузатилди. Бугунги ҳолатга олдинги Югославияни таққослаш қийин, чунки, жуда кўп нарсалар ўзгариб кетди. Футбол шакли шамойил жиҳатидан, унга бўлган муносабат 80-йиллардан фарқ қилади. Югославия айнан бугунги шароитларда ўзини қандай кўрсатиши мумкинлигини айтиш қийин. Шахсий фикримча, балки, бугунги Хорватиядан сал кучлироқ бўларди, аммо топлар қаторига кирмасди барибир.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:07


akmalfcb
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Uff.uz sayti bloggerlar uchun tanlov eloq qilibdi. sizni maqolalarizni shu saytda ham ko'rishni hohlardim :)

Савол берилган сана: 07.09.2013 12:16

ЖАВОБ: Салом. Қаерда ўқишингизнинг нима фарқи бор? :)

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:03


Hamkor
САВОЛ: Кечаги уйинда (Иордания-Узбекистон) Насимов ва Турсуновлар узларининг савиясидан пастрок харакат килишди. Умуман уйин хакида фикрларингиз кандай?

Савол берилган сана: 07.09.2013 09:46

ЖАВОБ: Насимов ва турсунов ҳақидаги фикрларингизга қўшиламан. Лекин аслида уларнинг қандай спорт формасида бўлганликлари менга қоронғу. Мураббийлар йиғинда Турсуновдан қониқиш ҳосил қилганликларига ҳайрон бўлдим.

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:01


shaxbozz
САВОЛ: javoblariz uchun spasiba bratan. Ishlarizga omad tilab qolaman. Onda-sonda shunaqa o'zimizi qiziqtirgan savolladan berib turamiz. Chunki siz o'zbe futbolini anchadan beri yoritib kelas. Siz o'zbe futbolini kechasini ko'rgansiz bugununi ko'rib turivsiz va aytalamanki kelajaginiyam orttirgan tajribalariz va qarashlariz orqali taxmin qila olasiz bunga shubham yo'q. Aka Neftchi 1-2 yil ichida Chempion bo'b ketsa bitta o'tirish mandan.

Савол берилган сана: 06.09.2013 16:22

ЖАВОБ: 1-2 йилда? Битта семиз қўй олиб бораман :))

Жавоб берилган сана: 09.09.2013 15:00

 

‹ First  < 20 21 22 23 24 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.