23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | 1-2 | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо |
outranker |
САВОЛ: Salom! 29-avgust kuni Yevropaning yil o`yinchisi aniqlanadi. Bu sovrin Riberi Messi va CR7dan ko`ra ko`proq haqliroq, bu aniq, lekin nima bo`lganda ham sizningcha kim g`oli bo`ladi? Савол берилган сана: 27.08.2013 20:42 |
ЖАВОБ: Салом. Билмасам. Риберига беришсин :)) Жавоб берилган сана: 28.08.2013 17:01 |
kechirasiz |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон. Сиз саволимга чукуррок карасангиз буларди. Мураббийлар хар хил булади. Хозирги замон Мураббийи -психолог, тактик,ота,диктаторлик,ургатувчи,етиштирувчи,йуналтирувчи,тарбияловчи ва хоказоларни узига жамлаши керак. Бизнинг купчилик мураббийларимизда бу жихатларни маълум кисми бор. Мураббий жамоада катта оилани,конун-коидани яратиши керак. Ёш Футболчи этапма-этап асосий жамоа сари утиб боришса максадга муофик булади. Усмирлар жамоаси,ёшлар, асосий таркиб,терма ,чет эл чемпионати. Амет Мемет каби мураббийлар фаолиятини анча олдин бошлашган,аммо Бердиевчалик хурмат козонишмаган . Бердиевга бахо бериш хали эрта булиши мумкин. Насафни жорий йилда асосий таркибнинг 10га якин аъзоси тарк этди. Булар Бошкович, Переплёткинс, Мусаев, Тураев, Филипосян... Жарохати борлар. Демак Бердиевда канакадир кобилият бор. Савол берилган сана: 27.08.2013 13:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тўғри айтдингиз, ҳали эрта. Ҳозир фақат бугунги "Насаф" учун Бердиев ўзбек мураббийлари ичида энг оптимал вариант эканини айтиш мумкин холос. Буям баҳсли тарзда. Жавоб берилган сана: 28.08.2013 17:01 |
Azizi |
САВОЛ: Поповнинг шархларига койил коламанда (F-1). Хакикий уз ишининг устаси. 2.Бизда Д. Файзиев боксни шундай шархлайди, менимча. 3. Сиз учун спорт шархловчиларидан ким идеал? Савол берилган сана: 27.08.2013 12:51 |
ЖАВОБ: Футболдан бошқа спорт ўйинларини томоша қилмайман. Идеал деб баҳо беришим учун, ўша касб талаблари ҳақида аниқ ўлчовга эга бўлишим керак. Яъни соҳа мутахасси бўлишим лозим. Мен фақат "ёқади-ёқмайди" тарзида фикр билдиришим мумкин холос :)) Жавоб берилган сана: 28.08.2013 16:58 |
nasafiya |
САВОЛ: Avtoritet tugrisidagi fikringizga unchalik quwilmayman. Abramovda avtoritet bormidi? Bowqargan jamoalari zurga urtamiyonalar qatoridagi traktor va lokomotov edi. Futbolchi sifatidaku umuman hech kim tanimasdi. Yana bir savolim. Twitterda kup iwlatiladigan IMHO degan suzmi iborami nima manoni beradi? Савол берилган сана: 27.08.2013 08:42 |
ЖАВОБ: Мен Бердиев ва Қосимовни солиштираётиб бу тушунчани тилга олдим ва бу борада Қосимов устунроқ эканини айтдим. Чунки Бердиев МТЖ да ишламаган, нима дейишим мумкин у ҳақида? Агар у МТЖ га келиб, ўз билим ва услублари билан футболчилар орасида авторитет қозона олса (Абрамовга ўхшаб), демак хато айтган бўламан. Жавоб берилган сана: 27.08.2013 11:02 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. Ko'pchilik mashxur futbolchilar va murabbiylarni FUTBOL MENING HAYOTIM degan gaplarini eshitib qolamiz. Qahramon aka shaxsan siz uchun futbol nima? Futbol hayotingizda qanday o'rin tutadi? Савол берилган сана: 26.08.2013 21:39 |
ЖАВОБ: Салом. Футбол бу қизиқиш. Лекин хаётимда хаддан ташқари кўп вақтни олаётган қизиқиш. Камайтириш керак :)) Жавоб берилган сана: 27.08.2013 11:01 |
kechirasiz |
САВОЛ: Яна бир бор салом. Куйидаги саволимга тез-тез жавоб бериб утибсиз,рахмат. Демак жамоаларда Насафдагидек таркиб булса хохлаган мураббий Насафнинг хозирги натижаларини кайд эта олади. Бердиев керакли пайтда керакли жойда пайдо булди демокчисиз. Унда Косимов ва Абрамовда бир хил танлаш имкони бор эди. Лекин уйин сифати ва футболчиларнинг усиш даражаси 2 хил. Манимча эса Бердиев киска муддатда Демьяненкодан жуда катта тажриба урганди . Савол берилган сана: 26.08.2013 14:00 |
ЖАВОБ: Йўқ, мен унақа демадим. Агар ҳозир Меметни "Насаф"га, Бердиевни "Нефтчи"га олиб келиб қўйсак, барибир "Насаф" юқорироқ ўринда бўларди эди, дедим холос. Кейин, мураббийларни бу тарзда солиштирмаслик керак, ҳеч қачон икки мураббий бир хил вазият ва имкониятга эга бўлмайди. Жавоб берилган сана: 27.08.2013 10:56 |
arstokrats |
САВОЛ: Qahramon aka, hozir hammani qiziqtirayotgan narsa bu "mtrk premer liga uyinlarini translyatsiyasini sotib olib kursatadimi" degan savol bulsa kerak. Savolim shuki MTRK translyatsiaga ketadigan pulga PFL klublari uchun HD videokameralar olib beribsa, operatorlarni qatargami, baa gami uqishga yuborsa maqulmasmi. Ahir usha BAA, Qatar, Rossiya chempionatlarini qiziqarli qilib turgan jihat kameralar soni va operatorlar mahoratiku. Menimcha chempionatimiz rivoji uchun qilinadigan ishlardan biri ham shu 2. Shu jihatni saytda maqola ochib ovozga quysa bulmaydimi. Yani har doimgi aplmi, yoki pfl translyatsiyasi rivojimi kurinishiga uxshash. Савол берилган сана: 25.08.2013 23:44 |
ЖАВОБ: "транслацияга кетадиган пулга..." - савол туғиладия, "транцлацияга кетадиган пул" борми ўзи? :)) Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:09 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Salom, mtrk aplning o'yinlarini t.yalarini sotib olishida qandaydir million dollarlardan gapiryapti dedingiz, tojik kanali ozroq summaga sotib oldimi? Yoki biznikilar narhni suniy oshirib korsatishyaptimi? Савол берилган сана: 23.08.2013 22:13 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим, ким нимани атайлаб қилаётганини. Лекин миллион доллар эмас, билишимча. Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:08 |
kechirasiz |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон.Насаф- пахтакор уйинини курдингизми? Мана шунака бахсларни купрок булиши учун асосий фактор мураббий деган фикрга кушиласизми? Масалан иктисод борасида Нефтчи, динамо,бухоро, навбахор жамоалари колаверса футболчилар номлари борасида хам бу жамоалар насаф билан бир хил. Металлург, олмалик жамоалари уз уйин услубига эгалар. Етакчиларга осонликча очко беришмайди. Оддий мисол У . Тошев ва Р. Бердиевни таккосласак хам булади. Таркиб У. Тошевда кучлирок эди. Фикрингиз. Савол берилган сана: 23.08.2013 20:03 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Насаф"нинг таркиби ҳам, имкониятлари ҳам сиз санаб ўтган жамоалардан кўра анча юқори. Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:08 |
RONALDINYO |
САВОЛ: assalomu alaykum bu yilgi transferlar ichida qaysi sini tugri va qaysisini noturi degan bulardingiz. Shaxsiy fikrizi suradim xolos Савол берилган сана: 23.08.2013 15:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳали ўйинлар ўтмасдан бирор нарса дейиш қийин. Янги футболчиларнинг кўпи илк турларда жуда сермаҳсул ўйнаган бўлишса-да, камида бир икки ой кузатиш лозим. Мисол учун, Обемеянг биринчи турда хет трик қилди, лекин кейинги икки ўйин кўнгилдагидек чиқмади ва ҳоказо. Бэйлга тўланган 100 миллион эса, чинданам, ғалати. КУ қанчалик кучли футболчи бўлмасин, бу жуда кўп. Бэйлни олиб келиш "Реал" учун нега кераклигини ҳали тушунмаяпман. Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:07 |
nasafiya |
САВОЛ: Kechagi Nasaf vs Paxtakor uyinini kurdingizmi? Savolim R.Berdiev xaqida edi. Utgan osiyo ch.l.da ham Berdiev boshchiligidagi Nasaf shaxsan uzimga yaxshi taassurot qoldirgan edi. Jamoa qiziqarli, muhlisbop, ochiq uyin kursatgandi. Tajribasizlik uylashimcha Nasafga qattiq pand bergandi. Mana oradan 2 yil utib Nasaf ijrosida tuliq uyinni kurish imkoniga ega buldim va kechangi uyinda uzb.da yana bir uz imzosiga ega murabbiy yetishib chiqqanidan hursand buldim. R.Berdievni hozirgi uzbek murabbiylari orasida qaysi uringa quyasiz? Qosimovga nisbatan ustun va kamchilik tomonlarini aytib berolasizmi? Савол берилган сана: 23.08.2013 08:48 |
ЖАВОБ: Бердиевни Қосимов даражасидаги мураббий деб биламан. Лекин терма жамоада ёки "Бунёдкор"да у Қосимовнинг натижаларини кўрсата олиши қийин. Сабаби, Қосимовнинг устунлик жиҳати унинг юлдуз футболчиларга нисбатан авторитети, Бердиевда бу йўқ. Айнан "Насаф"да Бердиев ўша керакли авторитетга эга ва бу ҳам қайсидир маънода натижаларга ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:03 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom, Uff.uz saytida E. Ermatovning "Мураббийлар! Месси, Роналдуларни қишлоқ ва шаҳар кўчаларидан изланг!" (>>http://www.uff.uz/blogs/author/EBBRF_77777/articles/2571<<) degan maqolasini o'qidim. Shaxsan u yerda yozilgan fikrlarga unchalik qo'shilmasdim. Maqolada yosh futbolchilar chekka shaxar qishloqlaridaligi, faqat ularni topib, imkoniyat berish kerakligi haqida yozilgan. Pele, Eysebio kabi yulduz futbolchilar ham “ko’cha futboli”da kirib kelganligi eslatib o’tilgan. Savol tug’iladi: O’sha chekka qilshloqlardagi “talant”larni topdik ham deylik, ho’sh, ularni tarbiyalay oladigan “talant”li murabbiylar bormi bizda? Nima akademiyalarda iqtidorli yoshlar yo’g’u, hamma “talant”lar chekka chekkadami? Menimcha unday emas, muammo ularni topishda emas, to’g’ri tarbiyalay olishda. Yerga nihol ekkandan keyin, qanday parvarishlasa o’shanday meva beradi-ku., shunday emasmi? Savolim, hozirgi futbolimiznining aynan yoshlarga berilayotgan tarbiya tizimini tubdan o’zgartirish kerak emasmikan? Futbolimiz bir xil qolipga tushib “qotib” qolgan. Uff Angliya, Ispaniya futbol maktablarining tizimini o’rganib, o’zimizga taqdid qilishga harakat qilsa qanday bo’larkin? Kerak bo’lsa yevropalik yosh futbolchilar bilan ishlovchi murabbiylar vaqti vaqti bilan yurtimizga kelib mashg’ulotlar o’tqizib tursa, yosh murabbiylarimiz futboli rivojlangan mamlakatlarga bilim olish uchun borsa. Biron nimani o’zgartirish kerakku. Fikringiz…? Савол берилган сана: 23.08.2013 05:31 |
ЖАВОБ: Таклифларингиз мутлақо тўғри, лекин барчаси табиий рақишда пайдо бўладиган эхтиёжлар натижасида пайдо бўлиши керак. Яъни клублар, маълум натижа кўрсатиш ёки ривожланишни давом эттириш учун ростанам ўз академиясига ва савияли бошқарувчи-мураббийларга эхтиёж туғилиши керак. Ана ўшанда, аввал бири, кейин иккинчиси сиз айтган тажрибага мурожаат қилишни бошлайди. Ҳозирда муваффақяит калити бошқа жойда. Имкон қадар кўпроқ пул олиш ва тажрибали футболчиларни жамлаб, натижа кўрсатиш. Мисол учун Ўзбекистонда энг яхши ўйинчи Геворкян дейлик. Бошқа пулдор клуб ўзи учун янги Геворкян етиштириши учун билим, маҳорат, меҳнат ва вақт керак. Геворкянни сотиб олиб ўйнатиш учун эса пул керак. Клубларда пул топиш учун маҳорат, билим, меҳнат ва вақт керак бўлмас экан, улар Геворкянни сотиб олиб қўя қолишади. Тамом. Жавоб берилган сана: 26.08.2013 11:01 |
komilrahim |
САВОЛ: олдинлари сайтдаги Никимбаев, Б.Абдулла конференцияларига хам кириб турардим, хозир факат нормальный конфлардан факат сизники колди. Никимбаевни конфи ва блоги тугилмасдан улди Б.Абдулланики шу кетишда йук булишикутилаётган эди тагинам анча ишлади. яна МТЖ тугрисида савол бераман шу мавзу атрофида Иордания билан уйингача саволлар жуда куп ишкилиб 2та уйиндан кегин янаям купаймаса эди. Нима деб уйлайсиз Бунедкорни Локо устидан ярим финалда эришган галабаси М.Косимовга кушимча куч багишлармикан Савол берилган сана: 22.08.2013 18:22 |
ЖАВОБ: Ҳа. Аниқроқ қилиб айтганда, Қатар билан ўйиндан кейинги омадсизликлар, жумладан, "Локомотив" ва "Пахтакор"га қарши омадсиз ўйинлардан кейин мураббийда ўзига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлгандир. Аниқ ифодалаб бўдмаса-да, спортчиларда бу ўз таъсирини ўтказади. Мураббий учун ҳам кўрсатилаётган натижалар муҳим - қарор чиқаришда ўзига нисбатан ишонч пайдо қилади, иккиланишларни камайтиради. Босимни йўқотади. Жавоб берилган сана: 22.08.2013 19:04 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. 1) Mana Angliya, Ispaniya, Germaniya... chempionatlari boshlandi. Savol nega sport kanali to'g'ridan-to'g'ri translyatsiyalar qilmay qo'ydi? Muammo puldami? yoki o'tgan yilgi chempionlar ligasi o'yinlari juda qiziqarli bo'lgani uchun qayta qayta ko'ryabmizmi? :) 2) kuchli 5 lik chempionatlaridan qaysi jamoalarga muxlissiz? 3) Nega bizning futbolda paxtakor, bunyodkor boshqa viloyatdagi komandalar bilan o'ynasa hakam albatta toshkentlik bo'lishi shart? Савол берилган сана: 21.08.2013 21:40 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Бу ҳақида пастроқда фикримни ёзгандим. 2) "МЮ" 3) Шарт деган нарса йўқ. Тошкентлик бўлмаслиги ҳам шарт қилинмаган. Сабаби, савияли ҳакамлар шундоғам кам. Кейин, пропискаси Тошкент бўлгани билан, кўп ҳакамлар вилоятлардан келган, бўлиши ҳам мумкин-ку? Мисол учун 90 фоиз журналистлар Тошкентда яшашади, лекин барча газеталар пойтахтга ён босади, деб хулоса чиқариш қийин. Бундан ташқари, айтайлик, бир тошкентлик ҳакам тошкентлик бўлгани учунгина пойтахтга ён босади демаган бўлардим. Шунчаки мухлислик туфайли касбини хатарга қўйишига ишонмайман. Жавоб берилган сана: 22.08.2013 19:00 |
abboskhon |
САВОЛ: Қаҳрамон ака сиз адашмасам Кукон турк лицейида укиганмисиз Савол берилган сана: 21.08.2013 14:48 |
ЖАВОБ: Ҳа, адашмадингиз Жавоб берилган сана: 22.08.2013 18:56 |
arstokrats |
САВОЛ: Qahramon aka Samvel Babyanni menejerlik salohiyatini qanday baholaysiz. Agar u bulmasa paxtakor kelajagi qanaqa bulishi mumkun Савол берилган сана: 21.08.2013 14:31 |
ЖАВОБ: Мен унинг ҳамма қарорларини тўғри деб билмайман, лекин сиз салоҳиятини сўрадингиз - бу борада Ўзбекистонда унга етадигани йўқ. Жавоб берилган сана: 22.08.2013 18:56 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Терма жамоамиз худди шундай Хеч бир таёргарликсиз Абитурентга ухшаб боряпти ! Уни хамма дустлари куллаяпти ота онаси дуо киляпти лекин ? Ха 0 Да. ФАКАТГИНА УМИД илинжи бор холос. Иордания билан уйин якинкашган сари биз абитурент киёфасидамиз. Термани куллаяпмиз, ишоняпмиз, дуо киляпмиз. Лекин хеч бир таёргарликсиз, ора орада машгулот утказиб Иордан синовдан утоламизми ? Бундан ута олсак 2 Блок Жанубий Америка хам кутиб турибди. Бизда хам туркларга ухшаш ишонч ва матонатни кандай уйготиш мумкун ? Саволлар куп аммо шуларга жавоб берсез хурсанд булардим Савол берилган сана: 20.08.2013 23:30 |
ЖАВОБ: Саволларга тўлиқ тушунмадим. Умуман олганда, тайёргарлик кўрмасдан Иордания ютишимиз, тайёргарлик кўриб туриб ҳам ютқазишимиз мумкин. Майдонда ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин, демак, тайёргарлик кзўрмаслик керак экан, деган маънода айтмадим. Шунчаки, натижага таъсир қилувчи омиллар кўп, фақат биттасига ёпишиб олиб, хулоса чиқармаслик керак. Мисол учун, терма жамоамиз футболчилари кўп жабҳада иорданияликлардан кучли ва тажрибали. Жавоб берилган сана: 22.08.2013 18:40 |
Chimketlik |
САВОЛ: ассалому алейкум Кахрамон ака. Саволим козок футболи хакида. Шахтёрни чемпионлар лигасини плей офф бахсларида уйнаши, Актобени европа лигасидаги юришлари козок футболини кучлилигини билдирадими ёки бу тасодифми? Савол берилган сана: 20.08.2013 21:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кучли, кимга нисбатан? Жавоб берилган сана: 22.08.2013 18:38 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Якинда Мандат булди биласиз мандат вакти буджейтга кирганларга жуда бахтиёр, контаркчилар бироз хоргин аммо хозирдан тулаш йулларини уйлай бошлаган. Лекин киролмаганлар узгача кайфиятда. Айникса биринчи йил топширганлар ! Купчилиги хатто Калла 0 Булса хам Киришига умид киларди. Лекин киришолмади. Улар яна хам тайорланиш кераклигини нисбатан шунса шундики булмасам ёк. Сизда хам шундай буганми ? Яни биттада укишга кирганмисиз ? Савол берилган сана: 19.08.2013 19:40 |
ЖАВОБ: Мен математикадан халқаро олимпиадада бронза медал олганим учун Президент қарорига асосан имтиҳонсиз қабул қилинганман. Июлда документ топширганман ва талабалик билан табриклашган. Бунақа туйғулар менга бегона, афсуски :)) Жавоб берилган сана: 20.08.2013 12:46 |
notebook |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka! Ofsayd blogizdagi xikoyalarizga o'xshagan ijod maxsullariz bormi yana? Bor bo'lsa qayerdan topsa bo'ladi? Oldindan raxmat Савол берилган сана: 19.08.2013 16:05 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Алоҳида йиғилмаганди, менимча. Жавоб берилган сана: 20.08.2013 12:45 |
‹ First < 22 23 24 25 26 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|