Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


akmalfcb
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Sharhlovchi Mirzahakim To'xtamirzayev: "Milliy terma jamoamiz kuchli terma jamoalar (top 15 talikka kiruvchi terma jamoalar masalan) bilan o'rtoqlik o'yinini o'tqizib, juda yirik xisobda yutqizib, ancha vaqt o'zimizga kelolmay yurganimizdan ko'ra o'rtamiyona jamolar bilan kuch sinashganimiz balki ma'qulroqdir..." degandi. adashmasam o'shanda Ispaniya qaysidir osiyo jamoasini yirik hisobda yutganligi uchun shu gapni aytgandi.

sizning fikringiz qanday? MTJ uchun shunday kuchli termalar bilan o'ynashning afzallik taraflari bormi? MTJ uchun qaysi termalar munosib sizningcha? yoki siz ham Mirzahakim akani aytganlariga qo'shilasizmi?

Савол берилган сана: 11.08.2013 16:35

ЖАВОБ: Салом. Фалон жамоа билан ўйнаш зарарли, деб бўлмайди, албатта. Лекин бир неча вариантлар ичидан танлашга тўғри келиб қолса, эътиборга олиниши керак. Мисол учун, Испания асосий таркиби билан ўйнаш молиявий ёки имиж тарафидан фойдалидир, лекин футбол тарафидан ўртачароқ терма жамоа билан ўйнаш яхшироқ бўлиши мумкин. Ўйинни ташкил қилишдаги баъзи жиҳатларни яхшилаб олиш имконига эга бўламиз, ахир рақибларимиз ўша даражада-ку, тўғрими?
90 дақиқанинг 90 фоизида испанлардан тўп ололмай югуришдан нима фойда? )) Мабодо ЖЧ га чиқиб қолсак ёки плей-оффда Уругвайга ўхшаган жамоалар билан ўйнашимизга тўғри келиб қолсагина, кейин, топ жамоалар билан ўйнаш фойдали бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:29


Gayratbek
САВОЛ: Биз аслида бошқача йўл тутишимиз керак экан. Самолетда ҳалокатга учраган Дания, Чили ва Замбия каби термаларни "11 август куни Пахтакор 79" деган номдаги хотира турнири ташкил этиб уларни таклиф этиб туртлар кубоги уюштиришимиз керак экан. Қаранг Бу жамоалар билан утказилган ўйин ҳам термамизга саралаш уйинлари учун фойда ва мухлислар учун катта байрам буларди. Менимча таклиф қилинса бу жамоалар йўқ демасди.

Савол берилган сана: 11.08.2013 11:16

ЖАВОБ: Менимча, иложи йўқ. ФИФА тақвимида бунақа турнир ўтказишга шароит йўқ.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:26


Gayratbek
САВОЛ: Алексей Николаев Туркияга кетди дейишганди. Бухорони заявкасида кўриб қолдим, гол ҳам урди. Уни танийман асли Зарафшонлик йигит. оғир босиқ юлдузлик касали йўқ
Динамода бўлган гапларни эшитгандирсиз. Қачонгача бизда бунақа нарсалар давом этаверади?
Пулни деб К.Мурзоев Динамо(К)га кетолмаганди. Энди Николаев. Ишқилиб Николаев воқеаси охиргиси булсинда

Савол берилган сана: 11.08.2013 11:11

ЖАВОБ: Адашмасам, Камолиддин Мурзоев бир йил "Динамо" ўринбосарлари сафида ўйнаган. Агар футболчи уларда етарлича илиқ таассуротр қолдирганида, ўзбек клуби сўраган сумма улар учун қийинчилик туғдирмаган бўларди. Шунчаки, фикрим бу, аслида ўшанда қандай сабаблар тўсиқ бўлганини анқи билмайман.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:25


Gayratbek
САВОЛ: Пахтакор-79
Шу воқеага ҳам 34 йид бўлибди. Мен уларнинг ўйинини фақат расмларини курганман. Натижаларини ўқиганман. Аммо футболимиз тарихида жудаям кучли, севимли ва келажаги порлоқ жамоа бўлганини биламан.
Жойлари жаннатдан бўлсин. Термамизни уша инсонларни руҳи поклари қуллаб, Бразилияга бориш насиб қилсин.

Савол берилган сана: 11.08.2013 11:08

ЖАВОБ: Ўлганларнинг руҳи тирикларни қўлламайди.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:23


democrat
САВОЛ: Нега маколаларингизда келтирган уткир саволларингизни матбуот конференцияларида уфф мутасаддилари еки терма мураббийсига бермайсиз еки нега беролмайсиз?

Савол берилган сана: 10.08.2013 21:40

ЖАВОБ: Биринчидан, мен матбуот анжуманларида қатнашмайман. Иккинчидан, одатда, менда, матбуот анжуманлари форматидаги саволлар деярли бўлмайди. Сиз айтаётган ўша ўткир саволлар кўпинча риторик бўлади. (Кимдандир интервью олишга тўғри келса, саволлар тайёрлашим мумкин холос)

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:22


Bauyrzhan
САВОЛ: Яхшимисиз, сайтда мухлислар аудиториясин купайтириш учун нима янгиликларга кул урмокчисизлар, ёки шунча мухлис бизга этадими. Жахонда Ювентус жуда кучли мухлислар аудиториясига эга булса хам, 70 фоиз туринликлар Торинога ишкибозлик килишади, сизларнинг мухлисларингиз качон уфф.уз дан купаяр экан а?

Савол берилган сана: 09.08.2013 22:14

ЖАВОБ: Салом.
Юзерлар ҳам турлича бўлади. Актив юзерлар - сайтнинг доимий ташрифчилари. Кунига бир неча марта кириб, фикрлар қолдиришади, конференцияларда қатнашишади.
Пассив юзерлар - шунчаки, очиб қўйишади ва янгиликларни ўқиб туришади. Кўпроқ Европаникини.
Менимча, сайтимиз актив юзерлар бўйича уфф.уздан орқада эмас. Буни комментлар сони ва салмоғидан билса бўлади. Пассив юзерлар сони эса уфф.узда бир неча баробар кўп. Чунки, сайт бу соҳада биринчи бўлган, брэнд даражага етиб улгурган. Сайт деганда, кўпчилик, айнан уфф.узни билишади.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:19


Legenda
САВОЛ: Ассалому алайкум!
МЮдан ва бош мураббийи Мозесдан бу йил совринлар кутса буладими?
Мозес кандай тактик схемада "ижод" килади,
хар доимгидек 4-2-3-1? Фабрегесни кайси позицияга кузлаётган эди Мозес? Олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 09.08.2013 21:16

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Схема катта аҳамият касб этмайди. Асосийси, ҳужум қилиш ва ҳимояланиш вақтида футболчиларнинг ҳаракати. "МЮ"нинг "Севилья" ва "Уиган" билан ўйинларини кўрдим.
Назаримда, Мозес Фергюсондан фарқли равишда марказдан ҳужумларни уюштиришга кўпроқ ҳаракат қилса керак. Фергюсонда қанотда тезкор футболчилар бўлса етарли, Кэррик орқали ҳам ўйнайверарди. Мозес рақиб жарима майдони яқинида қисқа пасларни кўпайтиряпти. Бунинг учун албатта, испан стилидаги Алкантара. Фабрегас, Модрич каби футболчилар керак бўлади. Қизиғи, Фергюсон пайтида, интелектуал-техник футболчиларнинг иши у қадар юришмаганди. Верон, Андерссон, масалан. Бекхэм, Криштиану, Наниларда кўпроқ британик анцент бор, тезкорликка асосланган техника. Мойес эса айнан тўпни қисқа зонада ҳам ўзида сақлаб тура оладиган ва майда ва ўрта масофага пас бера оладиган комбинация футболчиларни истамоқда.
Трансферлар ўхшамагач, Бэйлга эътибор қаратмоқчи бўлишаётгани, бу шунчаки таркиб кучайтиришга қаратилган холос. Барибир Мойес юқоридаги таърифга мос футболчини сотиб олишга ҳаракат қилса керак, пастроқ мақомдагини бўлса ҳам.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:16


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алакум. Европа клубларининг молиявий ахволи, йиллик даромади, харажатлари билан кизикасизми? Агар кизиксангиз бу борадаги маълумотларни каердан укийсиз?

Савол берилган сана: 09.08.2013 20:51

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, қизиқмайман. )

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:10


uzbars
САВОЛ: Kirib relayotgab Ramazon hayit sizga va oila a'zpolaringizga muborak bolsinishlaringizga rivoj va ijodizga barqarorlik tilayman

Савол берилган сана: 08.08.2013 22:24

ЖАВОБ: Раҳмат. Сизга ҳам муборак бўлсин.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:09


RONALDINYO
САВОЛ: eskirgan mavzu bulsa xam suramoqchiman:
nimaga bizni futbolchilarimiz terma jamoa uchun jon berib uynashmaydi axir vatan tuyg'usi xamma narsadan ustunku. Yurakdan uynashsa biz asabiylashib utirmasdik muxokama qilib endi bulsa chiqmagan jondan umid qabilida umid qilyapmiz.

Савол берилган сана: 08.08.2013 13:16

ЖАВОБ: Демак, ватан туйғуси ҳамма нарсадан устун эмас экан.

Жавоб берилган сана: 13.08.2013 13:08


RONALDINYO
САВОЛ: tanqidga qanday qaraysizz

Савол берилган сана: 08.08.2013 11:11

ЖАВОБ: Мени танқид қилишлари ёқмайди, албатта.

Жавоб берилган сана: 08.08.2013 12:18


komilrahim
САВОЛ: Одил Ахмедовни Анжида колади деган гаплар бор сизнингча бу унга фойдами еки хозр бошка клубга кетгани яхшимикан, Сизнингча

Савол берилган сана: 08.08.2013 10:31

ЖАВОБ: Қайси клуб эканига боғлиқ, албатта. Россияда клуб алмаштиришдан фойда йўқ, менимча. Аниқ ва барқарор ривожланиш йўлида кетаётган рус жамоаларини кўрмаяпман. Ҳар доим қандайдир жанжал, ўзгаришлар...

Жавоб берилган сана: 08.08.2013 12:17


ELiverpool
САВОЛ: Салом, бу йил Ливерпулдан нима кутиябсиз. Фикриз?

Савол берилган сана: 07.08.2013 20:20

ЖАВОБ: Салом. Кучли тўртликка кирса, жуда яхши натижа сифатида баҳолаш мумкин.

Жавоб берилган сана: 08.08.2013 12:16


Hamkor
САВОЛ: Келаётган Рамазон Хайитингиз муборак булсин, соглик, тинчлик ва омад тилайман. Чарчаманг.

Савол берилган сана: 07.08.2013 13:36

ЖАВОБ: Рахмат. Сизни ҳам табриклайман.

Жавоб берилган сана: 08.08.2013 12:16


Hamkor
САВОЛ: Уртоклик уйинларини ким ташкиллаштиради узи? ТФФга 3-куни отказ хати жунатилган булса ТЖМ 5-куни хам билет тайёрлаш билан овора булса М.К хам Локо билан уйиндан кейинги анжуманда хабар топса, балки хали М.У 12-куни Туркларни кеч копкетишди деб аэропортда утирар.

Савол берилган сана: 07.08.2013 13:33

ЖАВОБ: Билмасам...

Жавоб берилган сана: 08.08.2013 12:15


arstokrats
САВОЛ: qahramon aka iltimos kazmachines profilini uchirib tashlanglar. Nahotki shuncha gaplaridan keyin ham qoldirsanglar.

Савол берилган сана: 07.08.2013 01:49

ЖАВОБ: Бунақа никка кўзим тушмаган экан. Хўп, қараймиз.

Жавоб берилган сана: 07.08.2013 11:11


RONALDINYO
САВОЛ: beyl sizni fikrizchi qancha arzidi

Савол берилган сана: 07.08.2013 01:30

ЖАВОБ: Билмасам.

Жавоб берилган сана: 07.08.2013 11:10


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум! Глейзерларга муносабатингиз кандай? Фикрингизни батафсил ифодаласангиз

Савол берилган сана: 06.08.2013 18:54

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Менга уларнинг қурумсоқ эканликлари ёқмайди. Аммо улар бошқарувчи сифатида қандай эканликларини келаётган мавсумда тўлиқ кўришимиз мумкин холос. Сабаби, илгари Алекс Фергюсон бўлган. У клубдаги барча қарорларни, трансферларни ўз авторитети билан ёпиб турган. Глайзерлар деярли бир тийин ҳам сарфламасликлари мумкин, барибир Фергюсон боридан бирор яхши жамоа тузиб кетаверган. Яъни клубдаги барқарорлик, "Ливерпуль" ёки "Арсенал"даги муаммоларнинг кузатилмаганлиги Глайзерларнинг хизмати эмас, кўпроқ Фергюсоннинг борлиги билан эди.
Ушбу мавсумда эса, Глайзерлар катта саҳнага чиқишлари талаб этилади. Мойес ҳар қанча кучли тренер бўлмасин, жамоага бўлган ташқи муносабат ҳам, босим ҳам, имиж ҳам салбий томонга ўзгаради. Рақибларга мос бўлиш учун эса "МЮ" бир нечта яхши трансферларни амалга ошириши шарт. Ҳозирча эса, уринишлар самарасиз бўляпти.

Жавоб берилган сана: 07.08.2013 11:10


xasanboy
САВОЛ: Эх, кайфият хам тушиб кетди. Шунча бош котирибмана, ёкмаган булса бошидан айтмайсизми шуни? Электон почтамга юборинг дегандингиз бир юзерга. Шунга электрон почта билан конф-яни нима фарки бор девдим. Сиздан бошкани танимайман. Сизни фикр бахси уюштириб хафа киб куйган булсам узр, кечирасиз.

Савол берилган сана: 06.08.2013 18:48

ЖАВОБ: Ҳечқиси йўқ. Узр. Лекин мақолани барибир сайт почтасига жўнатишингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 07.08.2013 11:04


xasanboy
САВОЛ: Кечирасиз мен "агар пулинг бор булса, керакли уйинчини олиб билишда хам гап куп" демокчи эдим. Фабрегас 1марта утмайман деса булдида, кайта-кайта таклиф жунатишни нима кераги бор. Факат клубни обрусини тушургани колади. Кискаси ким утади, ким утмайди шуни фахмлаш керак дейман-да
Кушилмасангиз кушилманг, узингиз биласиз.

Савол берилган сана: 06.08.2013 18:15

ЖАВОБ: Бир нарсани тушуниш керак: Клубда трансфер билан боғлиқ ишларда асосий ролда мураббий турмайди. "Мана бундай футболчи керак, масалан, фалон, фалон..", уёғига Фабрегаснинг нияти нима, Алкантара нега ўтмади, қанақа таклиф қилиниши керак ва ҳоказоларнинг Мойесга алоқаси йўқ.
Тўғри, Фергюсон мураббий бўлганида, музокаралар осонроқ кечарди, ҳар холда авторитет ва барқарорлик туфайли. Ҳозир эса Мойес "МЮ"да қандай ишлайди, маълум эмас.

Жавоб берилган сана: 07.08.2013 11:03

 

‹ First  < 24 25 26 27 28 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.