23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
OSKARKANN |
САВОЛ: Ассалому алейкум. А.Толибжоновнинг ва қанақадир А.Аминовнинг интервьюларини ўқиб,улар ЖЧга чиқа олмаганимизнинг асосий айбдорлари сифатида лигонерларимизнинг ишончсиз ўйинларини кўрсатишмоқда.Эшитишимча А.Аминов Р.Акрамовнинг жияни экан.Шундан хулоса Аминовнинг фикрлари бу айнан Акрамовнинг фикрлари.Демак терма жамоалар маркази рахбарлари саралашдаги ўйинларимиздан чиқарган хулосалари,тахлиллари "лигонерларимиз" бўйнига тушмоқда.Акрамов ва Толибжоновлар,балким Қосимов ҳамдир асосий айбни футболчиларга юкламоқда.Тўғри Қосимов хамма айбни ўз бўйнимга оламан деди,лекин бу гаплар пресса учун айтилган гап деб ўйлайман. Қосимовнинг ҳам фикри айнан Толибжонов ва Акрамовларники билан бир хил бўлиш эхтимоли кўп.Сизга шунақа туюлмаяптими? Лекин лигонерларимиз ўйинимизни қилиб беришгандику. Хамма ўйинларни эсга олсангиз "энг яхши ўйинчи" ҳам,"гол уриб натижа олиб келган ўйинчи" ҳам айнан лигонерлар. Савол берилган сана: 24.09.2013 11:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, бизда бироз тескари: Ютса мураббий - даҳо, ютқазса, футболчилар ютқазади. Жавоб берилган сана: 02.10.2013 12:48 |
liverpoollik |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qaxramon aka! Aytingchi qachon biz ham U-17 terma jamoamizni ukalarimiz deydigan zamonga kelamiz? Yoshim 20 da! Lekin U-17 ni ko'rib o'z-o'zimga savol beryapman: Men o'smayapmanmi, yoki ular o'sib ketyaptimi? Савол берилган сана: 23.09.2013 14:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ёшингиз яна бироз улғайса.. :)) Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:21 |
qorqoploni |
САВОЛ: Assalom - u alaykum Qahramon aka. Sizningcha, terma jamoada aniq nima (murabbiydan tashqari) o'zgarishi kerak? Савол берилган сана: 23.09.2013 14:03 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Терма жамоа атрофи ва унга бўлган муносабат кўпинча, мураббий атрофига қурилади. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:21 |
Gayratbek |
САВОЛ: Октябрда Африканинг бирон жамоаси билан ўйнаймиз деган гаплар бўлганди. Бўладими йўқми? Савол берилган сана: 23.09.2013 12:14 |
ЖАВОБ: Ишониш қийин. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:19 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://www.uff.uz/news/sections/liga/93323 Мана шу мақолада ёзилганлар ҳақиқат бўлиши мумкинми? Савол берилган сана: 23.09.2013 12:06 |
ЖАВОБ: Ўз кўзи билан кўрган одам ёзяпти. Мен қандай қилиб, бу ерда ўштирган ҳолатда, "ҳақиқат" ёки "ҳақиқат эмас" дея оламан? Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:15 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалом алейкум, Мойес уйинчиларни яхши рухлантиряпти Сити 4-голни ургандан кейин рухан тушиб колмади МЮ. Лн уни таркиб танлаши Виланова касал булган пайтидеги Роурани эслатяпти. Фердинанд-Видич, Янг-Валенсия жуфтлиги мавсум бошидан бери алмашмаяпти. Янгиликлар факат травма булганда килиняпти. Бу вактинчамикин ? Савол берилган сана: 23.09.2013 05:53 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Умуман Мойес "Эвертон"да ҳам жуда кам футболчи ёрдамидан фойдаланган. Ҳатто статистика бўйича, энг кам ўйинчи алмаштирадиган мураббий бўлган экан, ўтган йили. Менимча, Мойесда ҳозирча дадиллик етишмаяпти. "МЮ"да озми кўпми,Ж чемпионлик таркиби бор эди, бирор нарсани кескин ўзгартиргани қўрқяпти, эскиси эса, ўзиники эмас, Фергюсонники. Муаммо шу ердан чиқяпти. Мана шундай мағлубиятлар ва танқидлар уни бироз дадилликка ундаса, яхши бўларди. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:18 |
JasurReal |
САВОЛ: Salom Kaxramon aka Murabbiy bo'lish uchun qayerda o'qish kerak Савол берилган сана: 22.09.2013 19:24 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:16 |
BigBon |
САВОЛ: Қосимов билан яна 3 йиллик шартнома тузиш керак,акс ҳолда ҳозир кетса кейинги цикл 4-босқичида яна мураббий бўволади Савол берилган сана: 22.09.2013 18:22 |
ЖАВОБ: :)) Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:22 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://www.uff.uz/news/sections/sng/93141 1. Айнан мана шу интервью ҳақидаги фирингизни билмоқчийдим. 2. Бу инсон бизнинг мураббийлар ОЧЛда тактик жиҳатдан мот бўлганларини кўрмаган ё эшитмаган. Шунинг учун бизникилар рус мураббийларидан яхшироқ деган. Ёки бу шунчаки интервью учун айтиладиган илиқ фикрларми? 3. Хиддинкпарастлик деган ғоясисига(фикрига) оз-моз қўшиламан. Бизда ҳам шунақа вазият бўлиб қолса футболчиларимизда маҳаллий мураббийларни менсимаслик ёки бошқачароқ муҳит юзага келиши мумкин. Нима дейсиз? 4. Лекин озгина ўйиг сифатини яхшилаш ва барқарорлик учун трамплин сифатида четдан мураббий келиши керакмикин? 5. Азамат Абдуллаев исм шарифли инсон ҳақида фикр билдирилган. Бу инсонни танийсизми ким у? Савол берилган сана: 22.09.2013 13:47 |
ЖАВОБ: 1. Интервью ҳақида қанақа фикр айтиш мумкин? У ерда турли фикрлар бор, баъзиларига қўшилса бўлади, баъзиларига йўқ. Мисол учун, Абрамовнинг ОТЖ ва МТЖ ни бошқариши муваффақиятсизликка сабаблардан бири дебди. Қосимовниг муваффақяитсизлиги ҳақида гапиратуриб эса, "Бунёдкор"да ишлагани ҳақида гап-сўз йўқ. 2-3. Қўшилмайман. Ўша Россияда ҳам қаранг, яхши, қизиқарли жамоа қилаётган мураббийларнинг кўпи чет эллик. Маҳаллийларни бармоқ билан санаш мумкин - Слуцкий, Карпин, Бердиев...Бўлди. 4. Керак. Нега? Гап фақат савияда эмас, муносабатда ҳам. Масалан, чет эллик мураббий қандайдир натижа учун олиб келинади. Натижага масъулиятли бўлган мураббий ўзига шароит талаб қилади. Етарлича муносабат сўрайди. Бўлмаса, ишламайди. Демак ўша талабни бажариш учун ҳам терма жамоа атрофида ижобий силжиш бўлиши мумкин. Маҳаллий мураббийларчи? Исталган пайтда, "вазифа ЖЧ га чиқиш эмас эди" деб муносабат тескари бўлиб кетиши мумкин. Ёки ЎФФ қилиб бера олмаган шароитлар ҳақида гап айта олмайди. 5. Азамат Абдураимов демоқчи бўлган, менимча. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:13 |
sherjaxonfcb |
САВОЛ: Salom qalaysiz iltimos bashoratlarni o'tgan turdagi ochkolarni qo'shib qo'ysin aytib qo'ying Савол берилган сана: 21.09.2013 18:40 |
ЖАВОБ: Салом. Бу иш билан шуғулланмайман. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:15 |
masterklass |
САВОЛ: Ассалом алайкум. 2014 йил бошидан янги мураббий келиши аниқ бўлди бунга муносабатингиз? Савол берилган сана: 20.09.2013 18:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Келаверсинчи. Жавоб берилган сана: 23.09.2013 15:15 |
Gayratbek |
САВОЛ: Иқтисодчисиз билсангиз керак Қосимов Бунёдкорда 1 ствака ишлайдими термадами Бизда бир одам максимум 1.5 ставка ишлаши керакку Савол берилган сана: 20.09.2013 15:20 |
ЖАВОБ: :)))))) Жавоб берилган сана: 20.09.2013 15:32 |
Kakastad |
САВОЛ: -Bobojon O'zbekiston milliy termasi so'nggi bor qachon buyuk g'alaba erishgandi? -Bolajonim aniq esimda yo'q. U paytlar yer yuzida Dinozavrlar yashardi.)))) Tasavvur qiling sizga shu savol bilan murojat qilishsa buva bo'lganingizda? Menda javob bor. Bolam u paytlar juda yosh edik. MTJmiz Rossiya maydonlarida o'tadigan Mundial yo'llanmasini qo'lga kiritib 30 mlnlik xalqimiz orzusini ro'yobga chiqargandi. Bu xalqimizning eng katta yutug'i edi. Ushandan beri biz muntazam Mundialda qatnashayapmiz derdim. Савол берилган сана: 20.09.2013 00:16 |
ЖАВОБ: Менимча, ҳар қандай ҳолатда жавобларимиз бир хил бўлса керак :) Жавоб берилган сана: 20.09.2013 10:50 |
Kakastad |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon Aslanov(yoki Qahramon aka). Men ilgari sizga ko'p savollar nilan murojaat qilardim. Tanigan bo'lsangiz keraga? Bu safar savol emas iltimos bilan murojat qilmoqchiman. Xabaringiz bor o'smir ukalarimiz JCH da ishtirok etishadi. Albatta bu haqda maqola chiqarasiz. Ularga mening ham so'zlarimni yetkizsangiz!!Quyida ozgina ukalarimga "ponyatka" bermoqchiman. Aziz va bizning futbolimiz kelajagi bo'lgan ukalarim!! Avvalambor JCH chiqib O'zbekiston bayrog'ini yuqori ko'targanlaringiz uchun sizlarga,uztozlaringizga va albatta ota-onalaringizga ming rahmat!!! Shu yoshda mamlakatda va jahonda tengsiz bo'lishlaringiz uchun hamma imkoniyatlar sizda bor! Xudo xoxlasa Mundialda O'zbekistonimiz bayrog'ini yanada yuqoriroqga o'rnatishlaringizga ishonaman! Eng yuqoriga o'rnatib kelsangizlar ham mayli! U-17 Mundialida qatnashdim deb o'zlaringizni juda balandga ko'tarib yubormanglar. Mundialdan so'ng ham o'z ustilaringizda tinimsiz ishlanglar. Ollohga shukrkim internet degan informatsialar bor. Shu internetdan Messi,Ronaldularning mashg'ulotlarini,qanday ovqatlar yeyishni,nimalardan tiyilishni nafaqat o'zlashtiringlae,balki yana biror yangilik qilib ulardan o'tib ketinglar! Nimaga o'ta olmas ekansizlar? Kim aytdi iqtidor kerak deb? Tinimsiz mehnat va yana mehnat,izlanush kerak. Mashg'ulotlar davomida yztozdan eshitgan dakkilaringiz ustida o'sha kunni o'zida 1-2 soat qolib yakka holda shug'ullaninglar. Ulardan hech qayeringiz kam emas. Hech qayeringiz ortiq ham emas. Sizlar Vatanimiz O'zbekistonni yuzisizlar. Vaqti kelganda Barselona yoki Realda o'ynayatgan bo'lsangizlar ham MTG yig'inlariga albatta kechikmasdan kelinglar. Bu sizdan keyin o'sib kelayatgan yosh avlodimizga juda ham foydali bo'ladi. Sizlarga hali ko'p narsalar haqida aytmoqchiman... Xa mayli kelasi safar,ya'ni Mundialdan so'ng. So'zlarim esingizda bo'lsin. Hammasi Vatan uchun!!! Hammasi G'alaba uchun!!! BAA maydonlarida O'zbekiston madhiyasini baralla aytayatganingizda bilingki butun O'zbekiston sizlar bilan bir tanu bir jon. Oltin bu- vodiylar jon O'zbekiston!!! Савол берилган сана: 19.09.2013 23:57 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Жавоб берилган сана: 20.09.2013 10:48 |
Gayratbek |
САВОЛ: Истеъфо қабул қилинмабди. Билмадим Қосимов қандай қабул қилади бу қарорни Аммо энди менимча на Абрамов на Қосимов термага яқинлашмаслиги керак. Қосимов мувафаққиятсиз ўйнаганда катта саботаж бўлди. Абрамовда ҳам шу ҳол бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. (Албатта ҳар қандай мураббий танқиддан қочиб қутула олмайди, аммо бу ерда масаланинг бошқа томони ҳам бор) Р.Бердиевнинг энди энди суяги қотаябди у термага келса ва хато қилса қаттиқ зарба булиши мумкин. Яхшиси четдан олиб келиш керак. Ўзимизда эса Шквириндан бошқа номзод йўқ. Янаям билмадим. Савол: Термамизни кучайиши фақат мураббийга боғлиқми Савол берилган сана: 19.09.2013 19:32 |
ЖАВОБ: Йўқ, фақат мураббийга боғлиқ эмас. Мураббийгаям боғлиқ. Жавоб берилган сана: 20.09.2013 10:48 |
Hamkor |
САВОЛ: Косимов янги йилгача ОК саралашидаги 3та уйинда ёшларни тушириб ютиб куйса, УФФ янги тренер изламай куйса керак. "Шундок кучли тренеримиз бор экану билмай юрибмиз" деб. Савол берилган сана: 19.09.2013 15:05 |
ЖАВОБ: Учта ўйинда ёшларни тушириб ютиб қўйса... Жавоб берилган сана: 20.09.2013 10:47 |
Famous |
САВОЛ: Олдинлари конфангиз хар ярим соатда обновление буларди. Савол берсак, 10 минутдан кейин ответ тайёр буларди ). Энди эса 1-2, гохо эса 3-4 кунгача отсрочка оляпсиз. Бунинг боиси нимада? Сайтга кизикиш пасайдими, ёки шахсий юмушлариздан ортишиз кийин бувоттими? Савол берилган сана: 19.09.2013 00:08 |
ЖАВОБ: Аниқ айтиш қийин. Шунчаки саволлар камайди, шекилли. Жавоб берилган сана: 20.09.2013 10:47 |
komilrahim |
САВОЛ: агар МТЖ ни бошқариш учун бор имконият билан ишга киришилмас экан, "Бунёдкор"да ишлайдими ёки йўқми, фарқи йўқ. _______________________________________________________ тугри кушиламан лекин УФФ Косимов кандай ахволдалигини куратуриб била туриб карор чикарибди, энди буегига Косимовга олдингидан яхширок шароит яратиб бериш керак, буйнидаги Бунедкор деган юкни олиб ташлаш керакку, бу бугунги кундаги энг очевидный карорлардан булиши керак деб уйлайман Савол берилган сана: 18.09.2013 15:09 |
ЖАВОБ: "Бунёдкор"да ким мураббий бўлиши кераклигини ЎФФ раҳбари ҳал қилмайди. Бу клуб раҳбарияти ва Миржалол Қосимов ўртасидаги иш. Б уқарорга мана шу икки тарафдан бири келиши керак. МТЖ ҳам шунақа. Демак, Қосимовнинг икки жойда ишлаши МТЖ раҳбари сифатида ЎФФ ни ҳам, "Бунёдкор" раҳбарини ҳам, Миржалол Қосимовни ҳам қониқтиряпти. Бўлди. Жавоб берилган сана: 18.09.2013 15:35 |
Bauyrzhan |
САВОЛ: Салом, саволим бевосита сайт хакида. Биласиз, сайтда узбек юзерлари билан бир каторда, козок ва козогистонлик юзерлар хам фикр колдиришади. Аммо кейинги пайтда провакаторликни узига касб килиб олган битта юзер дастидан (айнан, хар хил никдаги бир одам) сайтдаги баъзи козогистонликлар (Мироналдо, Чимкетлик ва бошкалар) жуда камнамо булиб колишди. Сиз у провакаторни биласиз ва кулингиздан келганча курашаябсизлар. Сизнинг у хакидаги фикрингиз... Савол берилган сана: 18.09.2013 12:30 |
ЖАВОБ: Салом. Очиғи, анчадан бери сайтдаги комментларни кузатганим йўқ, шунинг учун қайси юзер ва қайси воқеалар ҳақида айтганингиздан хабарим йўқ, лекин янада эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинади. Рахмат. Жавоб берилган сана: 18.09.2013 12:51 |
OSKARKANN |
САВОЛ: Ассалому алейкум. Имомхўжаевлар, Б.Абдулла Қосимов билан жуда яқин муносабатда деб эшитганман.Шунинг учун ҳам Қосимовни хар қандай холатда оқлашади."Стадион.уз" сайти журналистлари ким билан яқин? Абрамовми ёки бошқаси билан? Кўришиб, телефонлашиб турасиларми? Савол берилган сана: 18.09.2013 10:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, шахсан мен атиги бир марта, интервью олган пайтимда учрашганман. Бошқа гаплашмаганман. Биласизми, холислик, нохолислик ҳақида жуда кўп айблашади, талаб қилишади, масалан мухлислар. Аслини олганда, ҳар бир мақола қайсидир маънода субъективдир, у ерда шахсий фикрлар бор, демак, журналист тарозибон эмас, доим ниманидир қоралаб, ниманидир тарафини олади. Чегарани англаб олиш баъзида мушкулга ўхшайди, лекин мен ўзим учун жуда аниқ белгилаб олганман. Икки жиҳатдан: 1) Кимнидир мақташим ёки танқид қилишим ўша мавзудаги фикрларим асосида ҳосил бўлса, холислик деса бўлади. Кимнидир мақташим ёки танқид қилишим ўша одам билан шахсий муносабат (дўст, қариндош, пул олиб ва ҳоказо) натижасида ҳосил бўлса бу - нохолислик. Вассалом. 2) Футболда, футбол шахслари ҳақида фикрлар ўзгариб туради, чунки ўша фикрларга асос бўлувчи фактлар доим ўзгарувчан. Янгилари қўшилиб туради. Лекин ўлчовлар фактлардан эмас, принциплардан келиб чиқади. Ҳам шахстпараст бўлиб, ҳам принципни сақлаб қолишнинг иложи йўқ. Бугун фалончини мақтаб, эртага танқид қилиш, нохолислик эмас. Чунки кеча мақташ учун, бугун танқид қилиш учун асослар пайдо бўлмоқда. Ёмони: бир ҳолат учун бирини танқид қилиб, иккинчи одамни худди шу ҳолат учун мақташ. Мана бу ўлчовларнинг бузилганидан дарак, яъни нохолислик. Жавоб берилган сана: 18.09.2013 12:50 |
‹ First < 18 19 20 21 22 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|