Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


GloryMan
САВОЛ: "Мен ичик муҳитни дарз кетаётгандек бўлиши" деганда Эврани жамоадан кетаман дейиши,Ван Персини машғулотлардан нолиши ва яна баъзи ўйнчиларни фикрларини назарда тутгандим.Мойесни машғулотларда жисм.тайёргарликка урғу бериши, ўйинчи/га кўп юклама бериши, ўйиндан олдин тушкунлик... балким қайсидир жихатдан ўйинчилар ҳақдир?

Савол берилган сана: 25.10.2013 11:26

ЖАВОБ: Эвранинг кетаман дейиши, муҳитга боғлиқ эмас, менимча. Унинг ёши ўтиб боряпти, агар унга таклиф қилиниши мумкин бўлган шартнома шартлари ҳозиргидан бироз пасайиши ҳам мумкин. Эврани тушунса бўлади, масалан собиқ жамоаси "Монако"да унга сезиларли даражада яхшироқ шароит ваъда қилиниши шубҳасиз. Балки, Фергюсон даврида Эвра умрини охиригача шу ерда қолиши мумкин эди, Мойес эса қанот ҳимоячиларнинг жисмоний ҳолатига катта талаб қўяди. Бейнсни эсланг, деярли ҳар ҳужумда рақиб майдонига бориб келарди. Шундан келиб чиқиб, Мойес Эврани ўрнини мавсумнинг баъзи ўйинларида босиши мумкин бўлган футболчи ахтарди. Айтмоқчиманки, бу ерда қандайдир конфликт йўқ, шунчаки, ҳамманинг ҳам ўз манфаати бор - бу ерда албатта, мураббий биринчии навбатда жамоа манфаатини қўяди.
Робин ван Персининг гапларини бироз ошириб юборган бўлишлари мумкин ОАВда. Асосийси бу ҳеч қандай салбий оқибатга олиб келмади, Мойес оддий қабул қилди ва ҳатто уни мақтаб ҳам қўйди. Захирага михламади, Робин яхши спорт формасида бўлмаса ҳам, майдонга туширди. Муаммо йўқ, менимча.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:12


komilrahim
САВОЛ: чемпионатимизда охирги тур уйинларида урилган голларни сонидан юкори уринлардаги командалар уз уринларни яхшилаш учун росмана "харакатга" тушишганга ухшайди,шеър борку хар бахор шу булар такрор, бизада хар кузда шу ахвол. чемпионатни ахволи шу буганидан кегин МТЖ дан яна нимани кутиш мумкин. Федерацияни бошидан оегигача ислох килиш керак битта йул шу булса керак, нима дейсиз.

Савол берилган сана: 24.10.2013 18:44

ЖАВОБ: Ўрнига ким ва қандай федерация бўлишини билишимиз керак, аввал.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:20


mamrino
САВОЛ: Ока туғилган кунингиз муборак бўлсин. Яхши ниятлариз амалга ошсин. Фарзандларизни рохатини кўринг. Соғлик тилайман.

Савол берилган сана: 24.10.2013 07:42

ЖАВОБ: Раҳмат

Жавоб берилган сана: 24.10.2013 13:18


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум.Юзерларимиздан бири Бруно Метьсю хакида савол берибди, Метьсю бир ойча олдин оламдан утди...

Савол берилган сана: 23.10.2013 21:46

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Эшитмаган эканман. Балки эътибор қаратмагандирман. Лекин савол берилган вақтда ҳали вафот этмаган экан.

Жавоб берилган сана: 24.10.2013 13:17


GloryMan
САВОЛ: Бугунги кунда Европадаги асосий мавзу МЮ ва Мойес.Ўтиш даврини қийин бўлаётгани, ўзаро ички муҳитни дарз кетаётгандек бўлиши таҳлилчию танқидчиларга зўр мавзу бўлмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз буларнинг ҳаммаси биргина Мойеснинг келиши билан боғлиқми ёки бу муаммолар олдиндан бўлиб,Мойеснинг келишига авж олдими?
жавоб учун олдидан рахмат!

Савол берилган сана: 22.10.2013 19:03

ЖАВОБ: Жамоадаги ички муҳитда муаммолар бор деб ўйламайман. бу ҳақида бирор нарса эшитмадим. Ўйиндаги ўзига хос кризисга келсак, кутилган ҳолат. "МЮ" натижа борасида ҳам, ўйин борасида ҳам,ҳозиргидан оғирроқ ҳолатларга тушган, яқин тарихда ҳам. Икки йил олдинги "Базель"ни эсланг, ёки боксинг дейлардаги "Блекберн", "Ньюкасл"лардан кетма кет мағлубиятларни эсланг.
Шунчаки, у пайтларда Фергюсон бор эди. Фергюсон бундай вазиятлардан авваллари ҳам чиққани боис, бу сафар ҳам бирор нарса ўйлаб топишига ишонишарди. Мойес эса аввал бунақа ҳолатга тушмаган, демак, ишонч учун етарли асослар кам. Бу жиҳат "МЮ"ннг "ожиз нуқтаси"га айланди ва бирданига ҳамма ташлаб қолди. Ахир, шунча пайтгача, Фергидек генийнинг соясида турган ва кўпчилик ёқтирмайдиган жамоада муаммо пайдо бўлди, ниҳоят "МЮ" ни ҳам танқид қилиш имконияти бор энди, албатта ҳамма бунданй фойдаланиди-да :))
Бунинг устига жамоа кутилгандек ўйнаб кета олмаяпти, Мойесдан эса тезкор қарорлар кутишмоқда. Албатта, Мойес ҳаммасини эътиборга олмоқда, ўзи учун нима керак, ким кераклигини аниқлашда давом этмоқда. Ахир у биров анча йиллар ўзи учун тузган жамоа ролига ўтирди, тўғрими? Мойес навбати билан ҳаммани синаб кўрмоқда ва ўз "МЮ"сини қуради барибир. Ёзда бир нечта футболчилардан бутунлай воз кечилса ҳам ҳайрон қолмайман.
Назаримда, бу жараённи энди, мавсум давомида қилаётганининг сабаби, шундоғам чемпион таркибга эга бўлган "МЮ"ни ўштган йилги мавсум инерцияси билан, минимум ўзгаришлар билан қайсидир нуқтагача бошқармоқчи бўлди. Балки, тақвим эътибора олиниб, ўтган йилги МЮ ни сақлаб туришга ҳаракат қилингандир. Аммо, ўхшамади. Нима қилардик, энди. ҳаммаси кутилгандек бўлавермайди-ку.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 16:03


akmalfcb
САВОЛ: Salom, 1)Man yu treneri Devid Moyesni borgan sari tanqid qilishyabdi. agarda mavsumni ikkinchi yarmigacha ham vaziyat o'zgarmasa trener almashadi deb o'ylesizmi? Mabodo shunaqa bo'lsa, MAN yuga Atletiko Madrid treneri Diego Simiyone qanchalik mos deb hisoblaysiz?

2)Qahramon aka nega keyingi paytda konferensiyada juda sustsiz?

Савол берилган сана: 20.10.2013 08:49

ЖАВОБ: Салом.
1) Танқид қилиняпти, бу табиий ҳолат. Натижа яхши эмас. "МЮ" у мавсум чемпионшипга тушиб кетмаса керак. Агар шу иш бўлмаса ёки қандайдир катта жанжал юзага келмаса, Мойесга етарли вақт беришади, ва бу тўғри иш бўлади. Унга осон эмас, ҳамма тушуниб турибди.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:52


shaxbozz
САВОЛ: Bratan tinchmisiz bizi bitta iltimosimiz bor akam. Neftchi haqida maqola yozo'di shuni stadion.uz saytida chiqareli Adminlaga aytib iltimos oma gruppavoy farg'onali fanatla nomidan yozilgan o'qib ko'rin======

"Neftchi muxlislarini xursand qilishini xoxlardik"

Assalomu aleykum Neftchi PFK raxbar va mutasaddilari. Ushbu murojaatnomani yozishdan maqsadimiz biz uchun qadrdon va sevimli bo'lgan jamoamiz Neftchi klubining ko'rsatayotgan o'yinlari haqida.
Jamoaga 2 -davra boshida tajribali trener va maxoratli o'yinchilar bilan to'ldirildi va bu o'z samarasini berdi. Natijalar yaxshilana boshlandi o'yinga sifat kirdi. Olmaliq Bunyodkor va Gulistonga qarshi jamoamiz juda mazmunli o'yin ko'rsatdi va muxlislar o'z etiborlarini va umidlarini katta futbolga, sovrinli o'rinlarni ko'rishga ishona boshladilar. Buning uchun barcha trener va mutasaddi raxbarlarga, sevimli o'yinchilarimizga o'z minnatdorchiligimizni izhor etamiz.
Afsuski jamoamiz so'nggi turlarda mazmunsiz o'yin namoyish etishmoqda avvalgi o'yinlardagi shijoat va g'ayrat, g'alabaga bo'gan ishonch kamayib ketdi. Vaxolanki muxlislar qiziqarli va shiddatli, xujumkor o'yinga oshiqib borishayotgan edi. Xozir esa yana muxlislarning xafsalalari pir bo'lgan xolatda Neftchidan soviy boshlahdi.
Jamoa tarkibida maxoratli va tajribali o'yinchilar yetarlicha deb o'ylaymiz. Jamoa ko'rsataoytgan o'yin aksariyat muxlislarga yoqmayapti. O'yinda xujumkorlik deyarli yo'qalib boryapti, qanotlardan uyushtirilayotgan xujumlarda qanot yarim ximoyachilarimiz xujumga yordamga o'tishga cho'cishadi yoki umuman qo'shilishmedi natijada xujum markazdayoq uzulib qolyapti. O'yinchilarimizdan xafsirash va cho'chish juda kotta bo'lyapti, trenerlar ruhiy jihatdan o'yinchilarga qatiy ko'rsatmalar berishlari shart deb o'ylaymiz. To'g'ri bizni jamoa taktikasiga aralashishga xaqqimiz yo'qdur lekin biz shu jamoaning xaqiqiy muxlislarimiz jonimiz achishganidan shu gaplarni aytyapmiz.
Xozir jamoamiz murabbiylar shtabi xavas qilsa arzigulik darajada. Lekin jamoaga yana bir tajribali murabbiyni jalb etilsa yaxshi bo'lardi. Biz muxlislar Vadim Abramovni jamoaga taklif qilinishini Neftchi PKF raxbarlaridan so'rab qolardik. Amet Memetning tajribali mutaxassis ekanligiga xech kimning shubxasi yo'q. Biz bu murabbiyni xurmat qilamiz va kelgusida jamoada maslaxatchi murabbiy sifatida ish yuritishda chin dildan istab qolardik.
Vadim Abramovni jamoamizda ish boshlashini deyarli butun farg'ona axli xoxlamoqda. Biz bir gurux Marg'ilonlik muxlislarning jamioamizni kelajagini qayg'urib yozgan ushbu murojaatnomamiz faqatgina saytning o'zida qolib ketmasligini xolardik. O'ylaymizki Neftchi PFK raxbarlari tomonidan ushbu murojaatnomamiz ko'rib chiqilib farg'ona axlini xursand qiladigon ishlarni amalga oshirishadi.
Jamoamizning va Neftchi PFK barcha xodimlarining kelgusi ishlariga omad va zafarlar tilab qolamiz.



bratan chiqaramiza saytta. Oldindan raxmat akam

Савол берилган сана: 19.10.2013 13:59

ЖАВОБ: Фикрлар учун рахмат, братишка. :))
Сайт адресига жўнатсангиз яхши бўларди.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:51


ToyToy
САВОЛ: Ассалому алейкум ! 1. Акажон Узб 17 усмирларимизни кичик мундиалдаги имкониятларини кандай бахолайсиз чемпийонликка умид килса буладими? 2. МТЖ мураббийи алмаштирилса (илохим алмаштирилсин) сизнингча ким энг макул номзод ? Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 19.10.2013 06:01

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Гап чемпионликда эмас. Имкон қадар йигитларнинг потенциалини дунёга намойиш қила олишмизда. Мана, мунтазам ЖЧ да ўйнаб келмоқдамиз, сўнгги 4 йилдаги тўртинчи ЖЧ да ўйнаяпмиз, лекин ҳали кучли чемпионатлардан чақирувлар бўлмаяпти. Демак қаердадир нотўғри қиляпмиз.
2. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:50


ELiverpool
САВОЛ: Ассалому алайкум. Байрамлар билан.
1. Мтж уйини хакида кискача фикрингиз.
2. Энди Косимов уз жойида коладигандай туйилмаябдими.
3. Менимча Ветнам Ганконга нисбатан хужумкоррок уйнади, агар булар хам худди Ганконга ухшаб химойага ётганда Косимовнинг яккаю ягона тактикаси канотлар хам иш бермай улар очко олиб кетишарди. Таркиб ва тактика буйича фикрингиз?

Савол берилган сана: 16.10.2013 21:02

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Керакли натижага эришганимиз, шу билан бирга, камчиликлар кўзга ташланганидан хурсандман. Ҳам уч очко олдик, ҳам ҳаммаси яхши эмаслигига амин бўлдик. Мурод Ризаев айтганидек, 5:0 ютиб, ҳаммаси зўр, деб қолишимиз кейин зараримизга ишларди.
2. Йўқ.
3. Катта фарқ кўрмадим. Гонконг билан ҳам вазиятлар бўлган, бирорта гол урганимизда, шунақа сценарийни кутишимиз мумкин эди. Менимча, Вьетнам кучлироқ бўлса керак Гонконгдан.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:48


qorqoploni
САВОЛ: Qahramon aka, mana kecha Vetnamni yutdik. balki chindanam tarkibni yoshartirish (saralashda bizga Jamshid va Sardor kabi o'yinchi yetishmadi - ku )vaqti kelgandir, nima deb o'ylaysiz?

Савол берилган сана: 16.10.2013 15:06

ЖАВОБ: Қўшилмайман. Вьетнамга қарши ўйиндаги ҳолат фақат Сардор ёки Сергеев, Искандаров каби футболчиларнинг тақдирига таъсир қилиши мумкин - масалан, ўзига ишонч ортди, муҳитга мослашди ва ҳоказо. Лекин зинҳор, терма жамоа сиёсатига таъсир қилмаслиги керак. Шунчаки, шунақа ўхшаб қолди. Термада доим энг кучлилар ўйнаши ва рақобат бўлиши лозим. Масалан, Зотеев Ливан ва Қатарга қарши захирадан яхши чиқди, ҳамма гапирди. Иордания билан ўйинда эса ишончни оқламади. Агар Сардорнинг зарбасини дарвозабон қайтарганди, ҳисоб очилмаслигиям мумкин эди, тўғрими? Аниқ белгиланган тактика асосида, майдонга тушиб, вазифани бажариш бошқа, иккинчи таймда тушиб, ўйин сценарийсига (тактикасига эмас) киришиб кетиш бошқа. Вьетнамга қарши ўйинда биз сценарийни ўзгартира олдик холос, тактик жиҳатдан бирор ечим топганимиз йўқ. Рақиб ҳам кучсизроқ эди биздан.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:46


Gayratbek
САВОЛ: кечаги ўйиндан кейин ниҳоят А.Гейнрих термадаги юлдузи сўнди. қўшиласизми?
Ҳаттоки голни нишонламади-я
Ким муаллиф бўлсаям иккинчи голдан сўнг ҳеч бўлмаса меҳнат қилган Турсуновни табриклаш керак эди. Шериклари табрикладику?

Савол берилган сана: 16.10.2013 11:46

ЖАВОБ: Гейнрихнинг бугунги терма жамоада ўрни йўқ, деб биламан. Бу фикр Гейнрихнинг салоҳиятига соя солиш учун эмас, балки бошқа мураббий. бошқа жамоада фойдалироқ бўлиши мумкиндир, лекин ҳозирги термада эмас.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:41


SNAYPERS
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Qurbon Hayiti muborak bo'lsin! O'zbek futbolining beshigi bo'lgan Qo'qon futbolining bugungi ahvoliga qanday baho berasiz?

Савол берилган сана: 15.10.2013 07:05

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ҳар тарафдан қараш мумкин. Агар шаҳарда футбол мухлисларининг кўплиги, жамоага бўлган эътиборга қарасак, Қўқонда олий лига жамоаси бўлиши керак. Чунки олий лигадаги кўп жамоалар бу жиҳатдан биздан орқада.
Лекин агар шаҳарнинг салоҳиятини эътиборга олсак, қийин. Эътибор берсангиз, олий лигада вилоят марказлари ёки катта, пули кўп заводларнинг жамоалари барқарор туришибди холос. Қўқонга бу оғирлик қилиши ҳам мумкин.
Билишимча, ҳозир эътибор кучайган. Пул бор. Аниқ мақсад қўйилиб, олий лигага ҳаракат қилиняпти. Майдон майсаси, стадион, табло, база ва бошқа жиҳатлардан иш олиб борилмоқда. Албатта, узоқроқ муддатга бўлишини умид қиламиз.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:39


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум! Сизга терма жамоа хакида савол бермагандим,саволим терма хакида.Англия терма жамоасидан ишкибозлар хар доим юкори натижаларни кутишади.Аммо инглиз терма жамоаси кутилган натижаларни курсатаётгани йук.Охирги пайтларда анлиялик журналистлар хам,фанатлар хам уз терма жамоаларидан юкори натижалар кутмай куйишди,жахон чемпионатида хам Англия терма жамоасининг муаффакиятли иштирок этишига англиялик мутахассислар,журналистлар ва ишкибозлар ишонишмаяпти.Бизнинг хам хамма нарсани борича кабул киладиган вактимиз келмадимакан?Хар ЖЧ саралашидан олдин "албатта Жахон Чемпионатига чикамиз",кабилидаги фикрлар янграйди,ёки Жанубий Кореа билан сафардаги уйиндан олдин "албатта галаба козонамиз",каби фикрлар билдирилди.Уйиндан кейин эса мураббийни,футболчиларни,хакамларни,яна кимларнидир ёмонлашни бошлаймиз,бир-биримиз билан жанжаллашамиз,агар футболимизга тугри бахо бера бошласак салбий натижалардан кейинги асаббузарликлар анча камаярмиди?

Савол берилган сана: 13.10.2013 20:21

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Буни бирор қарор ёки гап билан амалга ошириб бўлмайди-ку. Ҳар ким термадан нима кутишни, ўзи учун ўзи белгилайди. Бор, "Терма ҳеч қаерга чиқа олмайди", деб умуман ўзбек футболини йиғиштириб қўйган мухлислар ҳам. истасангиз улар сафида бўлишингиз мумкин, аммо кимдур жиддий қараб, асабини ва вақтини сарф этаётган экан, унга ҳам ақл ўргатмаслик керак. Юқори вазифа эса, доим бўлгани дуруст.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:34


masterklass
САВОЛ: Ассалому алайкум,Спорт ТВ хали хам Испания чепионатини олиб бермаяпди бу йилги эл классикони кўрмаймиз шекилли? Сизнинг фикрингиз.

Савол берилган сана: 12.10.2013 17:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Аҳа, шунақа шекилли.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:31


komilrahim
САВОЛ: Косимо на у еклик на бу еклик булиб колди МТЖга на кетишини билади на колишини, УФФ алахсираган одамга ухшаб колди охирги пайитда, килинаетган ишлар Косимовни синдириб куйиши мумкин как тренер сифатида, Ветнам билан булидган уйин ва колганларни Косимов юкори кутарилган бош билан утказа оладими нима дейсиз, русларда ибора борку "Хлопнут дверю перед уходом".

Савол берилган сана: 12.10.2013 15:04

ЖАВОБ: Узр, ўйин ўтиб кетди. Саволга жавоб топилмади, янги саволлар пайдо бўлди.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:31


Gayratbek
САВОЛ: Esingizdami bizda bir uyinchi bular edi Usha uyinchi haqida hech qayerdan ma'lumot topolmayapman
Topganlarim faqat Wikidan tashqari http://www.goal.com/en/people/uzbekistan/13376/ilyas-zeytulayev
va http://www.footballtop.com/players/ilyas-zeytulayev
ikkinchi ssilkada uni Italiya fuqarosi sifatida qayd etishgan. Bu nima degani?
Siz ushbu futbolchi haqida bironta ma'lumotga egamisiz (new)?

Савол берилган сана: 11.10.2013 12:31

ЖАВОБ: Йўқ. Ҳозир Википедияга қарасам, Италия В сериясидаги жамоалардан бирида ўйнар экан.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:30


Famous
САВОЛ: Салом. Бирор махсулот камчилигига енгил каралиши хакида сурамокчи эдим.
Масалан, кинофильм экранга чиккандан сунг, кино зур чикса актёрларни олкишлаб кетишади. Ухшамай колса, режиссёр айбдор. Нега айнан режиссёр? Нега жойларни тугри танламаган рассом эмас? Нега кам пул тиккан продюсер эмас? А борингки, нега саёз сюжет ёзган сценарий муаллифи эмас? Кино зур чикса кадр ортидагилар умуман эсланмайди. Факат актёр зур булади.
Бу каби холатлар куп жойларда, савдода, ишлаб чикаришда, хизмат курсатишда, хатто футбол, теннисларда хам учрайди.
Шу хакда нима дейсиз?

Савол берилган сана: 10.10.2013 13:38

ЖАВОБ: Салом.
Масалан, бирор кино ҳақида ўша соҳа кинотанқидчиларининг фикрларини ўқиганмисиз? Сценарий, рассом ёки дизаёнерлар, костюмлар билан ишлаш, овоз режиссёри, актёр маҳорати, режиссёр ёки оператор хатолари ва ютуқлари ҳақида таҳлилий муносабатлар бўлади. Чунки у - мутахассис, анатомик олим сизга қараб туриб, турли парчаларга бўлган ҳолда тасаввур қила олганидек, улар ҳам ўша кинони тит-питини чиқариб, баҳо бера олишади. Ҳаммаям шу ишни қила оладими? Йўқ, албатта.
Ҳеч қачон футбол мухлисидан мутахассис талқинини ёки ҳеч бўлмаса, бунга уринишни ҳам кутманг. Ҳатто журналистларданам куутмаган маъқул. ҳаракат бўлиши мумкинЮ, лекин ўхшамайди. Улар натижага ёки ўйинга "ёқди-ёқмади" деб баҳо берадилар. Бошқа йўли ҳам йўқ. Ёқса, кимдур мақталади, ёқмаса, албатта кимдур айбдор бўлиб чиқади, нормал ҳолат. Ҳамма жойда шу.
Муаммо сиз айтган даражада намёон бўлаётганининг сабаби, бизда, масалан, шу футболда ҳам, мутахассиларнинг талқини етишмайди. Бўлаётган ҳолатларни мустақил, футбол ўлчовларида таҳлил қилиб, оммага етказаётган бирор мутахассис борми? Ҳа, баъиза кўрсатувларга келиб, сўралган савол бўйича ўз фикрларини бериши мумкин. Лекин шуни касб қилиб, мунтазам ёритаётган мутахассис борми? Йўқ!
Бунинг сабабларига атрофлича тўхталса бўлади, мақола қилиш ниятим бор. Лекин бу - футболимиздаги энг катта муаммо. Нафақат мухлислар, балки мутасаддилар фикрига таъсир ўтказиш учун ҳам керак. Мисол учун, мен "МТЖ мағлубиятига Қосимов айбдор" деб мақола ёздим дейлик. Усмонов буни ўқиб. Акрамовни чақиради. Бу ҳақида нима дейсан, деб сўрайди. Акрамов, "Да, нет, нотўғри, бу оддий назариётча журналист холос, футболни тушунмайди. Аслида мана бунақа мана бунақа" деб илмий тилда бир нарсаларни дейди. Хўш, Усмоновга қайси мулохаза ўринли туюлади? Албатта, профессорники, тўғрими?
Энди худди ўша мен илгари сурган фикрни, бирор хурматли мутахассисЮ масалан, Биродар Абдураимов мақола қилиб чиқса, Акрамов худди шу муваффақият билан рад эта оладими? Усмонов "Ие, Биродар акаям, бир нарсани билар, шунча йил фтубол ичида юрганку?" деб сураши мумкин энди. Энди отмазка бироз қийинроқ кечади, тўғрими? :)

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:27


Gayratbek
САВОЛ: Мен Фалькао воқеаси деганда унинг ёши билан боғлиқ можарони назарда тутгандим.
Шаҳсий фикрингизни ҳурмат қиламан. Аммо шу Германия ва Италия чемпионатлари айни кунларда тенг кучли шекилли

Савол берилган сана: 09.10.2013 10:29

ЖАВОБ: Балки. Баъзи жиҳатларда Германия кучлироқ, баъзи жиҳатларда Италия.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:09


Kakastad
САВОЛ: 1.Klublarimiz akademiyalari yosh vakillarini muntazam Real,Barsa,MYu dagi yosh avlodlari bilan o'rtoqlik o'yinlari tashkil qilib turilsa, murabbiylarimiz ham o'shalardan namunalar olib futbolchilarimizni shug'ullantirishsa. Qolaversa klub mutasaddilari ham Yevropa grandlari klub siyosatini o'rganib tahlil qilishsa,hech bo'lmaganda Osiyoda grand bo'lishimiz mumkinmi?
2.Osiyoda grand bo'lish bu biz uchun o'sish bo'la oladimi?
3.Qatar2011 dan keyin bizga e'tibor bera boshlashgandi. Shuni sezgandingizmi?

Савол берилган сана: 08.10.2013 00:35

ЖАВОБ: 1. Корея ёки Япония бўлишимиз учун футболдан бошқа жиҳатларда ҳам уларга яқинлашимиз керак. Бор имкониятлардан максимал фойдалансак эса, доим уларга қаршилик қила оладиган ва мунтазам яхши натижаларга эришадиган кучли терма жамоа бўлишимиз мумкин.
2. Тушунмадим?
3. Менимча, 2007 йиллардан бошлаб МТЖ мизга эътибор ошди.

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:08


Umarov
САВОЛ: Менимча,мтж га Шкв ирин еки Инилеев до стойний мураббийли кка айни вактда.чунк и улар вазиятга кара б уйинни еки уйинчи ни узгартира олади,К осимов акл б-нмас ж ахл б-н алмаштирди Зотеевни Иор-я б-н у йинда.аслида Хасано вни олиб Турсуновни тушириб Олегни чап га олиш керак эди.ки чик Жасур хам яхши вариант эди.Шквири нни отж га мураббий ликка сайласа хам я хши.инилеевни мтж га сайлаб ОЧ 2015га олиб бориш вазифас и куйилса яхши була рди.яна Косимов хак ида:у Зотеевдан Бейл яратмокчи булди унг канотга куйиб.Айтган ча четдан мураббийл икка яхши номзод Те о Бюккер,айнан у бул са Кореяни"янчиб"та шасак керак. Кахра мон ака,мана шу фик рларга кандай карай сиз,муносабатизи езв оринг илтимос.олдин дан катта рахмат!

Савол берилган сана: 07.10.2013 19:53

ЖАВОБ: Фақат олий лигадаги тажриба терма жамоада ишлашга етмайди. Балки ростанам Шквиринда етарли билимм ва салоҳият бордир, аммо буни четдан туриб айтиб бўлмайди. "Олмалиқ"даги фаолияти ҳам аниқ хулоса учун етарли эмас. МТЖ мураббийи бўлиш учун яна бир нечта талаблар борки, "Олмалиқ"да уларсиз ҳам ишласа бўладиган...

Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:05

 

‹ First  < 16 17 18 19 20 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.