Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Gayratbek
САВОЛ: Айтувдимку битта иккита пачак командани ютамиз ва яна хурсанд буламиз деб.
Лекин бугун Тошкентдагидан ишончлирок уйин булди.
Дебютантлар хакидаги фирингизни билмокчийдим.
(Шодиевнинг супер :) голи зур чикди-я)

Савол берилган сана: 15.11.2013 19:49

ЖАВОБ: Ўйинни кўра олмадим, афсуски.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 14:04


Atsteyka
САВОЛ: Телефон ракамингизни алмаштирдингизми чойхонага чакираман десам учирилган деди.

Савол берилган сана: 13.11.2013 16:41

ЖАВОБ: Узр. Айнан ўша кунлари телефон аппаратим бузилгани учун ишлатмагандим.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 14:04


ELiverpool
САВОЛ: Assalomu alaykum, Qaxramon aka.
Kuni kecha L.Skalariy va S.Sharipovlarning bergan intervyulari xammaning tilida, xar ikkisi xam qaysidir ma'noda portlaw bo'ldi. Ayniqsa Sharipovniki. Yuqoridagilaq bo'yicha sizning fikringiz qanday.

Савол берилган сана: 11.11.2013 17:34

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Портлаш бўлгани йўқ. Фақат мухлислар орасида кенг муҳокама қилинди холос. Айбланган шахслар, клублар ва мабодо бу гаплар билан қизиқиши керак бўлган ташкилотларнинг эътиборидан четда қолди. Назаримда.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 14:03


SNAYPERS
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Bunyodkor(Qo'qon) jamoasi 2009- yilda birinchi ligada g'olib chiqqandi. Lekin jamoa farm klub bo'lgani uchun Oliy ligada qatnashishga ruxsat berilmagandi. Nima deb o'ylaysiz, o'shanda Bunyodkor(Qo'qon)ga imkoniyat berish kerak edimi?

Савол берилган сана: 09.11.2013 22:35

ЖАВОБ: Салом. Фарм клуб бўлгани учун эмас, молиявий сабаб туфайли қатнашмаган. Агар фарм клубга рухсат берган тақдирда ҳам (бу нотўғри) "Бунёдкор" олий лигада иккита жамоа ушлаб турмаган бўларди. Биринчи лига ва олий лига сметаси ўртасида бир неча баробар фарқ бор.
Ўшанда, мабодо янги ҳомий топилса, олий лигада ўйнашга тўсқинлик йўқ эди. Албатта, расман "Бунёдкор" ҳомийлигидан воз кечган ҳолда..

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 13:28


Gayratbek
САВОЛ: Nasaf yil davomida chiroyli uynadi. Harakat qildi. Uzidan quyidagi jamoalardan ustunligini kursatdi. chempuon Bunyodkor va vitse chempion Lokoni mag'lubiyatga uchratdi. Menimcha kelgusi yilda Xalqaro maydonda Uzb sharafini himoya qilishga munosib edi.
Endi nima buladi?
Bu jamoada hech bulmasa OFK kubogida ishtirok uchun imkoniyat bormi ya'ni kelgusi yil ham bizga 2.5 urin ajratilganmi?

Савол берилган сана: 08.11.2013 23:43

ЖАВОБ: "Насаф" чиройли ўйнаган бўлиши мумкин, лекин Тошкент жамоаларидан камроқ очко тўплади. Турнирда асосий кўрсаткич шу.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 13:23


Gayratbek
САВОЛ: Nigeriya chempion buldi
Chiroyli va ishonchli g'alaba
6 uyinda 4 jamoa bilan uynabdi qizig'a?
Osiyoni quya turaylik. Afrika va Shimoliy amerikalik usmir va yoshlar bir necha bor chempion (Nigeriya bugungisi bilan 7 marta finalda uynabdi) bulishlariga qaramay kattalar urtasida tuzukroq natijaga erishishmagan. Nega?

Савол берилган сана: 08.11.2013 23:38

ЖАВОБ: Билмасам. Африкада ўсмирлар тезроқ улғайишгани учун, айниқса жисмоний тарафдан устунликлар бордир. Лотин Америкаси билан солишитириш шартмас, масалан Европа билан таққослаганда, Европада футболчининг янада ўсиб бориш учун шароитлар яхшироқ. Африкалик футболчи эса, янги даражага чиқиш учун муҳит алмаштиришга тўғри келади, бир нечта бошқа қийинчиликлар ўртага чиқади. Буни ҳамма ҳам енгиб ўта олмайди.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 13:26


Gayratbek
САВОЛ: Нурафшон деган жамоа буларди эслайсизми?

Савол берилган сана: 08.11.2013 01:13

ЖАВОБ: Ҳа, эслайман. "Бухоро" жамоасининг аввалги номи.
"Нурафшон" олий лигамизнинг илк мавсумлариданоқ етакчилар қаторида эди. Дастлаб тўртинчи ўрин, кейинги мавсумда бешинчи, 1994 йилда эса, ҳатто кумуш медални олишганди. Олим Тилляев, Садриддин Эшмирзаев, Михаил Фомин, кейин ҳозир исми эсимдан чиқди, дарвозабон ҳам кучли футболчилар эдилар.
1995 йилдаги воқеа тафсилотларидан хабарим йўқ. Шуни биламанки, "Янгиер"га қарши Бухородаги ўйинда ҳакам хатоси туфайли жанжал чиққан. Адашмасам, Сайфиддин эРматов бошқарган ўйинни. Ўйин меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган. Ўша ўйингача, "Нурафшон" футболчилари жуда узун ғалабали (аксарияти 1:0 ҳисоби) серияни уддалаб, турнир пешқадами "Нефтчи"га яқинлашиб олгандилар. Ўша ўйин туфайли ЎФФ "Нурафшон"ни мусобақадан четлатди, кейинги 12-13 учрашувда 0:3 ҳисобида мағлубият ёзди. Энг қизиғи, шу ҳолатда ҳам "Нурафшон"ни фақат уч жамоа қувиб ўтишга муваффақ бўлган холос ва бухороликлар бешинчи ўринда қолгандилар :))
Шундан сўнг, жамоа номи ҳам ўзгартирилди, "Бухоро"да кейин ҳам бир қанча иқтидорли футборлчилар тўп сурган бўлса-да, аввалги натижаларга яқинлаша олмади.

Жавоб берилган сана: 08.11.2013 12:10


Gayratbek
САВОЛ: http://www.uff.uz/news/sections/liga/98483
Rostdan ham Islom hujum chizig'ida uynayaptimi?
Ana yangilik. Ilgari Ahmedovning himoyada uynaganini kurgandik.
Balki termada ham shunday qilish kerakdir? :))

Савол берилган сана: 03.11.2013 21:41

ЖАВОБ: Шунақа деб ёзишибдику :)

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 13:04


Gayratbek
САВОЛ: E'tibor bergan bulishingiz kerak. U-20 Turkiya, U-17 BAA chempionatlarida va boshqalarida ham termamiz bitta ikkita uyinchiga yopishib qolyapti. Ular jarohat yoki kartochka tufayli maydonni tark etishsa yoki usha uyinchilar yopilsa bizni yengish oson bulyapti.
1. Bu nimadan dalolat?
2. Nahotki bizda sehrli tayoqcha bulmasa?
3. Asosan kerakli uyinlarda raqiblar bizning uyinimizni o'qib olyapti. (MTJda ham) Murabbiylarga qarta uyinni urgatish kerakmikan:) ?

Савол берилган сана: 03.11.2013 18:03

ЖАВОБ: Биринчидан, пайқаш қийин эмаски, бизда ўша ЖЧ лар савиясига мос келадиган ўйинчилар 20-30 нафар эмас, 10-15 нафар. Ўз ўзидан қайсидир футболчиларга боғланиб қолиниши табиий. Кейин, енгиш осон бўляпти, деб қаердан олдингиз? Франциядан мағлубиятимизга қайсидир ўйинчиларнинг йўқлиги таъсир кўрсатди демасдим, улар биздан бир бош баланд эдилар. Гондурас билан эса футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Ҳар бир жамоа сингари, бир киши кам бўлиб қолганликлариям таъсир кўрсатди, адбатта.

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 13:02


Gayratbek
САВОЛ: Bir gal savolimga javoban iloji boricha qisqaroq savol bering deb yozgandingiz. Uzr oldingi savolim uzun bulib ketdi.
Shunga savolni davomini bermoqchiydim
Qo'shni davlatlardan ko'plab uyinchilar bizning chempionatda qatnashgan. Shulardan Neftchi himoyachisini o'zimizniki qilib olgandik (Familiyasi kelmayapti vich bilan tugardi shekilli)
Sizda tanlash imkoniyati bulganda Oliy ligamiz chempionatining 22 yillik tarixi davomida bizda uynagan legionerlardan (o'shnilardan) qaysi birlarini termamiz a'zosi bo'lishini hohlardimgiz?
Men masalan Gevorkyanni, Neftchida uynagan Xolmatovni tanlardim
2001 yildagi tajribani eslamang iltimos. SHunchaki Shu uyinchi termamizda bulsaydi degan fikr buladi-ku

Савол берилган сана: 03.11.2013 17:54

ЖАВОБ: Ривалдо :))

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 12:59


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka!
Bugun Paxtakorning medalsiz qolishi va kelasi yili OCHLda ishtirok etmasligi aniq bo'ldi.
Savolim faqatgina Paxtakor haqida emas.
Esingizda bo'lsa 2000 yilgi (LIVAN) krizisdan so'ng, Termamiz va parallel ravishda Paxtakor klubida yangi islohotlar o'tkazilgandi. Undan oldingi mavsumda Paxtakor chempionatda 4-o'rinni olgandi.(http://www.pakhtakor.uz/index.php?act=section§ion=20&subsec=61)
Islohotlar natijasi o'laroq 2001 yildan beri ushbu jamoa sovrindorlar safidan joy olib kelgan yoki kubok g'olibi bulgan va OCHLda muntazam qatnashayotgan yagona jamoa edi. Oradan 13 yil utib (raqamni qarang) Paxtakor medalsiz va kuboksiz qoldi. Qo'shimchasiga termamiz og'zidagi oshini o'z maydonida nisbatan kuchsiz jamoaga oldirib qo'ydi. Uyinlar (natijalar (OFK saralashi) emas balki natija hamdir(!)) tobora nursiz kurinish olib bormoqda.
Hohlaymizmi yuqmi har qanday termaning uyinini ushbu davlatning bayroqdor klublari uyinlari belgilab beradi. Ha bizda legionerlar kupdir ammo 2001 yil yangi Paxtakorni uyinini asosini tashkil qilgan yoshlar bugun turli klublarga tarqalib ketgan bulsalarda termamiz uyinini belgilab beruvchi ahamiyat kasb etganlar.
SHularni hisobga olib savol bermoqchiydim.
Kelgusi yildan nima kutyapsiz. Paxtakordan va termadan?1. Jarayondan kelib chiq yozsangiz.
2. O'z taklifingizni yozsangiz.
Kelgusi yilgi OCHLda aynan hozirgi paytda yuqori uchlikda turganlardan qaysi klublar qatnashishini hohlardingiz

Савол берилган сана: 03.11.2013 17:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Келаси йили терма жамоамизни ким бошқаради, қанақа аҳволда бўлади, буни билмасдан туриб, таҳмин қилиш қийин.
2. "Бунёдкор" ва "Насаф"

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 12:58


SNAYPERS
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Bitta savolim bor edi? JCH-2002 da Janubiy Koreyaning hakamlar yordamida yarim finalgacha yetib borgani to'g'risida qanday fikr bildirasiz?

Савол берилган сана: 31.10.2013 01:33

ЖАВОБ: Салом. Ҳа. Гуруҳда корейслар яхши ўйнашган. Лекин Италия ва Испания билан ўйинларда ҳакамлар уларнинг фойдасига кўп хато қилган. Аммо бу ҳам Корея ёмон ўйнади дейишга асос эмас, барибир. Яхши ўйнашган.

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 12:56


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум.
Gayratbek олдинда бир макола хакида сураган экан. Шу саволмасу.... озгина шу маколада айтилган гаплар хакида озгина шахсий фикрларим бор. Германия чемпионати хакида айтилган фикирларга умуман кушилмадим, кушилмиман хам. Германия бундеслигаси Англия чемпионатидан колиши мумкину лекин колган Европанинг любой (таржимаси исталган буса к-к) чемпионати билан харканакасига ракобат килоледи, керак буса устун томонлари жуда куп. Хар кайси сохада. Адашмасам 7 йилдан бери Бундеслигани кузатиб келаман. Сиз хам Германияни курмаслигизи биламан, Давлатака энди куришни бошлаган буса- бу дегани олдин зерикарли буган деганимаску тугрими? Бу гапларни Давлатакани узига айтиш иложсизлигини хисобга олганда, фикр алмашадиган энг ягона варянт узларида энди. Гийбатга йуймисиз кариндош))))).
Шухратбек Джураев. Фаргонадан.

Савол берилган сана: 30.10.2013 16:58

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Тўғри, Германия жуда кўп жиҳатдан бошқалардан ўзиб кетган, ҳатто АПЛ даражасидаги тизимга эга, дейиш мумкин. Мухлислар ташрифи бўйича эса етакчи. Менимча, зерикарли деганда, у ерда доим "Бавария" ҳамма жиҳатлардан бошқалардан кучли бўлгани айтилгандир. Тўғри, ҳар йили "Бавария" чемпион бўлолмаган, лекин бунга сабаб, "Бавария"нинг ўзи бўлган.

Жавоб берилган сана: 06.11.2013 12:42


Gayratbek
САВОЛ: Aka hozirgina uyin tugadi yigitlarga rahmat uyin uchun matonat uchun
Ammo hakamlik?
Aytgancha Gondurasliklar arabmi, musulmonmi, nasroniymi?
Shu biznikilar uyindan sung hakamga jamoaviy ta'zim qilishlari kerak edi. Balki FIFAdagi boboylarga bu narsa ta'sir utkazarmidi?
Boshqacha qiliq qilishsa FIFAni ..... qichishidan qurqaman

Савол берилган сана: 28.10.2013 23:34

ЖАВОБ: Гондурасликлар Испаниянинг мустамлакаси бўлган, асосан насроний.
Ҳакамлик у даражада ёмон бўлди демаган бўлардим. Тўғри, футболчилар ҳали ўсмир эканини эътиборга олиб, бироз методик ёндошса бўларди.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:33


ELiverpool
САВОЛ: Ассалому алайкум ака ишлариз яхшими.
1. Агар мумкин булса жавоб беринг. Сиз жуиналистикадан бошка кайси сохада яна ишлайсиз.
2. Усмирларимиздан кандай натижа кутиябсиз.
3. Классико хакидаги ва хамма гапираётган 2 пеналти буйича фикрингиз?

Савол берилган сана: 27.10.2013 10:00

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Соҳам иқтисод, шу соҳада ишлайман.
2. Нимчорак финал :)
3. Роналду йиқитилган пайтда менимча, бор эди.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:32


Gayratbek
САВОЛ: Hozigina El klassiko tugadi.
1.Kimga muxlislik qildingiz?
Klassikodagi gollar mualliflari degan joyga yana ikkita nom qushildi. Realdan gol urgan uyinchini oldin eshitmagan ekanman.
2.Shuncha payt nominal hujumchisiz uyinni Barsa o'yinlarida ko'rib yurgan ekanmiz-u Rel ishtirokida birinchi marta ko'rishim. Taktik sxema 1-4-6-0 bo'ldi.
Shu haqidagi fikringizni bilmoqchiydim. Benzema tayyor emasligi uchunmi yoki boshqa sababmi?
3. Negadir Barsa oldingidek pas-pas-va yana pas usulida uynamadi yoki raqib quymadi. Avvalgi mavsumlardagidek yaqqol ustunlik sezilmadi?

Савол берилган сана: 26.10.2013 23:41

ЖАВОБ: 1. Ҳеч кимга мухлислик қилмадим. "Реал"дан гол урган ўйинчи Туркиядаги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси етакчиларидан бири эди. Яхши таассурот қолдирган.
2. Биринчидан, Бензема тайёр эмас. Иккинчидан, юз миллионлик футболчига ҳам жой топиб бериш керакку? :)
Умуман олганда, назаримда, Анчелотти хатога йўд қўйди. Роналдуни марказий ҳужумчи сифатида қўйиш, унчалик яхши қарор эмас. Айниқса, "Реал" кўпроқ тўпсиз қолиши мумкин бўлган ўйинда. Нега?
Айтайлик, Бензема каби номинал ҳужумчилар етарлича муддат тўпсиз қолиши, ўз имкониятини кутиб сабр қилиши мумкин. Уларнинг услуби шундай. Давомли тўпсиз ҳаракатланиб, раиқбга босим уюштиради ва керакли пайтда тайёр туради. Роналдучи? У Бенземадан фойдалироқ, яхшироқ гол ура олиши аниқ, аммо мана шу нуқтада унинг номинал ҳужумчи эмаслиги панд беради. У тўпсиз узоқ қолишни истамайди, натижада, тўп ахтариб тез тез орқага қайтаверди. Гоҳ Бэйлга, гоҳ Ди Марияга ҳалақит берди, керакли пайтда эса олдинда "Реал" ўйинчиси қолмади. Роналду ёмон ўйнамади, қачонки, қанотларга ўтганида, ҳужумлар хавфли тус олди, тўғри, лекин қайсидир маънода ўз вазифасидан бироз четланди. Шахсий фикрим, албатта.
3. "Барселона"нинг ҳозирги тренери - Мартино. У Пеп эмас, Виланова ҳам эмас, ўзига яраша услуби бўлиши табиий. Албатта, "Барселона"нинг ажойиб устунлиги бўлган "тика така"дан бутунлай воз кечиш аҳмоқлик, фақат Мартино унга ўзи лозим топган пайтларда мурожаат қилмоқда.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:31


Gayratbek
САВОЛ: http://interfutbol.uz/maqolalar/tahlil/25-Tahlil/27339-2013-10-24-04-20-20
Mana shu maqolani o'qib ko'rdingizmi?

Савол берилган сана: 26.10.2013 23:34

ЖАВОБ: Ҳа, ўқиб кўрдим. Илтимос, "бу мақолага нима дейсиз" қабилида сўраманг, у ерда ҳам кимнингдир шахсий фикри ёзилган, умумий хулоса қила олмайман-ку :). Шу мавзуда бирор аниқ савол бўлса, бемалол.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:22


Gayratbek
САВОЛ: http://std.uz/news/detail/60029
Ижтимоий тармоқларни реклама қилишяптими дейман)))

Савол берилган сана: 26.10.2013 17:21

ЖАВОБ: Тушунмадим. Изоҳлардан нима демоқчи бўлганингизни англадим, лекин бу шунчаки техник хато, тўғрилашибди.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:21


Unitedsfan
САВОЛ: Ассалом-алайкум.МЮ хакида блог очганингиздан хурсандман.МЮнинг фан сайтларидан бирида у-бу нарсалар ёзиб,таржима килиб тураман.Шуларни блогга куйиш имкони борми?

Савол берилган сана: 25.10.2013 14:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. herolion@mail.ru га жўнатинг, лозим топсак, албатта.

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:19


GloryMan
САВОЛ: Кейин хафта бошида Фергюссоннинг автобиографиясини чиқарилиши ва ўзи прес.конф-яда айтган фикрлари ҳам МЮ атрофидаги гап-сўзлар кўпайтирди.Китобда ёзилган танқидий фикрлар,прес.конф-ядаги гаплар ўйинчиларда баъзи эътирозларни келтириб чиқармоқда. Мана шу ҳам МЮ нисбатан салбий қарашларни кучайтирмаяптими?
Сизни фикрингиз?
жавоблар учун олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 25.10.2013 11:32

ЖАВОБ: Фергюсон доим ўйинларни ёки ҳакамларни сотиб олиб чемпион бўлардик, деганида, балки жамоага қарши салбий муносабатлар юзага келиши мумкин эди. :)
Фергининг ёзганларининг бугунги "МЮ"га таъсири йўқ. Тилга олинган кўп футболчилар фаолиятини якунлаган. Ўйнаётганларига эса балки, ижобий таъсир қилгандир. Масалан, Руни эътироз қилди ва Мойес билан муносабати яхши эканини айтди. Бу ҳам жамоанинг жипслиги учун фойдали эмасми?
Кейин, Фергюсоннинг китоби илмий ёки қўлланма эмас, мухлислар учун ёзилган, мутахассислар учун эмас. Назария эмас, муносабатларга урғу берилган. Буям тўғри. Ахир китоб сотилиши керакку? "Рақиб кучли эди, биз ҳам бўш келмадик, яхши тайёрландик" деган гаплар ёзилса, ким сотиб олади: :)

Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:18

 

‹ First  < 15 16 17 18 19 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.