Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


ELiverpool
САВОЛ: У-22 хакида кайси сайтга кирсайз мухокама, МТЖ хакида хам шундай булганди. Лекин уфф томонидан хеч кандай узгариш булмаганди. Худдики хеч нарса булмагандай юришибди, нахот шунчалик этиборсиз булишса, нима уларни иши факат федерацияга пул топиб пулни купайтириш булса, буларни килган бирдан бир яхши иши шу булди.
Сизнингча МТЖми, У-22ми, нимада хатолари. Майли тайоргарликни гапирманг бошка томонларничи?
Мени Араблар мураббийнинг "Узб ни тактикаси оддий, уни урганиш ун бош котириш к.к эмас" деган гаплари мени ич ичимни емирди, угилбола булиб, огзи бурним кон булса хам кузимдан ёш окмаганди, лекин Миллий жамоаларимизга нисбатан айтилаётган манабу гаплар мени йиглатди. Рости йигитли сузим йигладим.
Абрамовни танкид килгандим хозир бундан афсусдаман, лекин, ушандахам Косимовни МТЖга кайтишини билганимда факат махтардим. Майли кургили!
У22 уйни хакида кискача фикрз?

Савол берилган сана: 17.01.2014 16:03

ЖАВОБ: Бу жамоада майдонга тушган футболчиларнинг потенциали юқорироқ анча. Ушбу турнирга қараб баҳо бериш тўғри эмас, сабаби, етарлича тайёргарлик кўрилмади. Кейин, гуруҳ ҳам кучли эди. Менимча, аралаштирмасдан, Туркияда қатнашган таркибни жўнатиб қўя қолиш керак эди.

Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:20


SNAYPERS
САВОЛ: Bayram bilan tabriklayman Qahramon aka. O'sha Berardi bilan Realdagi Xeseni qiyoslasa bo'ladimi? Ko'pchilik Xeseni kelajakdagi Raul Gonzales demoqda.

Савол берилган сана: 14.01.2014 23:53

ЖАВОБ: Раҳмат.
Билмадим, балки. Хесе келажакда "Реал"нинг етакиси бўлиини таҳмин қилишаётгандир, лекин услубан Раулга ўхшамайди.

Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:13


SNAYPERS
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Sassuolo futbolchisi Domeniko Berardining o'yinlariga qanday baho berasiz?

Савол берилган сана: 14.01.2014 17:19

ЖАВОБ: Салом. "Милан"га тўртта гол урди :). Умуман олганда, иқтидорли, келажаги порлоқ ёш футболчи. Менимча, "Ювентус" яна 1-2 йил тегмай турса яхши бўларди.
"Сампдория"да Икарди деган ўйинчи ўтган йили ўзини кўрсатганди, бу йили "Интер" таркибида кўп ўйнамаяпти.

Жавоб берилган сана: 14.01.2014 17:43


stdqoqon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамонжон U-22 Узбекистон-Хитой уйинини куриб футболчиларимизга аччиниб кетдим,чунки устиларидаги формалари жуда хам хунук узларига анча улчами катта экан нахотки шу формаларни Адидас ёки Наек формалари билан кийинтиришни иложи йук, шу чемпонатда энг хунук форма бизларники шекили,шу формада уйнаб берган йигитларимизга катта рахмат. Бизи МТЖга JOMA дан бошка эпикировка йукми деман УФФда бу ишларга ким маъсул,хар холда калок мамлакатмасмиз шекили.Сиздан илтимос яхши макола ёзганизда шунга алохида этибор беринг зора УФФ дагилар "JOMA"дан воз кечишса келажаг авлод учун яхши иш булган булармиди. Жавобиз учун олдиндан катта рахмат Ишкбозлар бахтига сог-саломат булинг

Савол берилган сана: 14.01.2014 12:25

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бўлган воқеа. 06.12.2013 йили Мираброр Усмонов ҳузурида Бобур Акмалов формаларнинг сифати ҳақида кескин савол берди. Ўша ерда Асқар Толибжонов ҳам ўтирган эди. Усмонов Толибжоновга қарата, ишора қилди, Толибжонов саволга жавоб берди. 2014 йил учун янги формаларга буюртма берилганини ва ушбу формалар юқори сифатли ва дизайнга эга бўлишини таъкидлади. Усмонов бунақа нарсаларда пул аямаслик кераклиги ҳақида қўшимча қилди. Шунингдек, формаларнинг сифати ҳақида танқидий ёзмаган бирор бир мухлис ёки журналист Ўзбекистонда қолмади. Яна нима қилиш керак, ҳайронман!

Жавоб берилган сана: 14.01.2014 17:47


outranker
САВОЛ: Salom!
O'tgan yili FIFA Fair Playni bizga bergandi. Bu yil Afg'onistonga. Savol:aslida qanday kriteryalarga asoslanib bu sovrin Federatsiyalarga topshiriladi?

Савол берилган сана: 13.01.2014 23:58

ЖАВОБ: Салом. Анқи қоида йўқ, менимча. Қандайдир рағбатга ўхшаш эътироф.

Жавоб берилган сана: 14.01.2014 17:44


arstokrats
САВОЛ: Salom Qahramon aka, men qura tashlash qoidalari haqida suramoqchi edim. Korupsiya aralashsa qurani qalbaki qilish osonku. Masalan farqlanishi kerak bulgan sharchaga sirpanchiq suyuqlik sepish, sovutish, og'irroq detaldan yasash va hokazolar mumkunku. Shunga uxshash tasirlarni tekshiruvchi qoidalar bormi. Oxirgi vaqtda shubxali quralar kupaydi. Ronaldu va Blatter janjalidan sung, Ronalduga Zlatan boshliq armiya junatildi.

Савол берилган сана: 13.01.2014 19:26

ЖАВОБ: Салом. Унақа нарсаларни ўйламайман.

Жавоб берилган сана: 14.01.2014 17:44


futbolvatani
САВОЛ: Salom Qahramon aka Angilyada nima sababdandur Brazilyalik top xujumchilar deyarli yo bomaganam qogan kuchli beshlik chempionatlarda aksincha bunga sabab nima

Савол берилган сана: 11.01.2014 21:46

ЖАВОБ: Салом. Манимча, услуб билан боғлиқ. Лекин ҳозирда инглиз топ клублари британча услубдан чекинишмоқда. Келажакда жанубдан кўпроқ футболчилар ўйнай бошласа ажабланмайман. Аргентина, Уругвай, Испаниядан легионерлар кўпайди масалан.

Жавоб берилган сана: 13.01.2014 11:52


stdqoqon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамонжон качон макола ёзасиз согиниб колдик
саволим: 1)Хозирда чет элдан жисмоний тайёргарлик буйича мураббийларни олий лигамизни барча клубларига мажбурий равишда булиши тугрисида кандай фикр билдирасиз агар шу нарса ухшаб колса МТЖга фойдаси булармиди,чунки бизни футболчиларимизда жисмоний тайёргарлиги яхшимас бу куп уйинларда билиниб колмокда уйинларни охирида шидат йуколиб колади,шу тугрида хам бир яшхи макола ёзсангиз буладими кенгрок килиб. 2)Сизни ёки бошка журналистни МТЖ мураббийлар штабига жалб килиш масаласига кандай карайсиз,чунки журналистларни фикр мулохазаси хам МТЖга ёрдам булармиди чунки журналист курган камчиликни муррабийлар курмаслиги мумкин шу хакида карашлариз,жавобиз учун олдиндан рахмат

Савол берилган сана: 11.01.2014 11:24

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. "Мажбурий" қилишдан фойда йўқ. Мана, ҳамма клубларда ПРО лицензияли мураббийлар бўлсин дейилган, лекин бу билан, клублардаги бош мураббийларни зўр савияли деб ўйламайман.
2. Йўқ, фойдаси йўқ. Журналист мутахассис эмас, мураббийлардан кўра мухлисларга яқинроқ одам савия борасида.

Жавоб берилган сана: 13.01.2014 11:45


Famous
САВОЛ: конференция юритиш учун яна у бу арбобларни таклиф килсангизлар буладими? Действующийлари эса чанг булиб етибдику

Савол берилган сана: 11.01.2014 00:51

ЖАВОБ: Гапингиз тўғри.

Жавоб берилган сана: 13.01.2014 11:43


serendipity
САВОЛ: Javob uchun rahmat! Sizni to'g'ri tushungan bo'lsam bu musobaqada yarim finalga chiqqan terma jamoalar olimpiadaga to'g'ridan- to'g'ri yo'l oladi. Lekin bu musobaqada 22 yoshdan kichik bo'lgan futbolchilar qatnashadi. Musobaqa reglamentida esa 1991-yil 1-yanvardan keyin tug'ilgan futbolchilar qatnashishi mumkin ekan. Olimpiada 2016-yilda bo'lib o'tadi. Bu davrda bu futbolchilar 24-25 yoshlarda bo'ladi. Ammo olimpiadada 23yoshdan kichik futbolchilar qatnashishi mumkin ,xolos. Shunisiga tushunmadim.Iltimos shu narsaga aniqlik kiritib bersangiz.

Савол берилган сана: 10.01.2014 12:42

ЖАВОБ: Узр, ўтган сафар "Оманда" деган жойига эътибор бермай, U22 ҳақида умумий жавоб бергандим. Олимпиадага йўлланма 2015 йилдаги худди шунақа турнирда ўйналади.

Жавоб берилган сана: 13.01.2014 11:43


serendipity
САВОЛ: Assalomu alaykum! Omanda bo'lib o'tadigan U-22 Osiyo chempionati qanchalik e'tiborga molik va foydali chempionat? Umuman, bu chempionatdan va terma jamoamizdan nimalarni kutyapsiz?

Савол берилган сана: 10.01.2014 11:49

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу чемпионат ҳаттоки, австралиядаги Осиё кубогидан ҳам фойдали ва муҳим бўлиши мумкин. Ушбу турнир Олимпиада учун ҳам саралаш мусобақаси ҳисобланади. Биз узоқ муддат ўтадиган саралашларда муваффақиятли қатнашмаганмиз, лекин қисқа турнирларга яхши натижага эришиш имкониятимиз бор. Олимпиада йўлланмаси эса жуда муҳим: эртага МТЖ да ўйнайдиган футболчилар учун яхши халқаро тажриба, ёшларимизни жаҳонга кўрсатиш имконияти. Бунақа имкониятлар ўзи шундоғам кўп эмас.

Жавоб берилган сана: 10.01.2014 11:57


Bekmilan
САВОЛ: Салом Кахрамон ака Англия, Испания, Франция, Италия ва Германия чемпионат уйинларида нечта сарик карточка тупланиб колганда кейинги уйинни утказиб юборади. Масалан жахон чемпионатлари саралаш, ёки финал боскичларида 2 та адашмасам сарик карточка олган уйинчи кейинги уйинни утказиб юборади. Кучли бешликдаги чемпионатлардаям шу холатми ёки купрок карточка олганда утказиб юборадим? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 09.01.2014 20:19

ЖАВОБ: Cалом. Ҳар хил, бир текшириб кўриш керак. Масалан, Испанияда 5 та сариқдан сўнг ўтказиб юборади. Англияда ҳам адашмасам, шунақа, фақат у ерда кубок ва чемпионат ўйинлари бирга ҳисобланади.

Жавоб берилган сана: 10.01.2014 11:40


zimmer
САВОЛ: Ассалом алейкум. Рунини шартномани узайтирмаслиги деярли аник буп колди. Бобби Чарлтонни рекордини янгилаб, жамоа тарихига киришга якин турганда нега кетмокчи ?
Мойес интервюларида Янузайга мехри булакчалигини сездириб куйяпти. Бу мухитга, Янузайни узигаям салбий таьсир килмасмикин ?
Сулшерни АПЛга келиши шундогам катта босимда ишлаетган Мойесга ортикча булди. Нима дейсиз, Сулшер кейинчалик МЮга кутарилиши ун зина булармикин Кардифф ?

Савол берилган сана: 05.01.2014 23:15

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Руни масаласи ҳали очиқ. Барчаси "МЮ"нинг кейинги иштирокига ва режаларга боғлиқ. Агар "МЮ" маълум йўлга тушиб олса ёки трансферлар орқали яна юқори мақсадлар қўйиши мумкинлиги ҳақида Рунини ишонтира олишса, шартнома узайтирилиши мумкин. Қаергаям кетарди, бошқа?
2. Мойес жим турган тақдирда ҳам, бутун ОАВ, жамоатчилик Янузайнинг ҳар қадамини кузатмоқда, керагидан ортиқ мақталмоқда, Криштинуга тенглаштирилмоқда. Буни назорат қилишнинг иложи йўқ ва ҳаммаси Қнузайнинг ўзига боғлиқ. Мойесдан талаб қилинадиган асосий иш - футболчинини ёшини ҳисобга олган ҳолда ортиқча зўриқтирмаслик, футболчи сифатида ривожланиши учун кўпроқ эркинлик бериш.
3. Ҳа, Сульшернинг "МЮ"чи экани ва Роберто Мартинеснинг "Эвертон"даги натижалари Мойесга босим уюштириш учун яхши қурол. Мойес "МЮ"даги бугунги муносабат ва режаларни бизга ўхшаб газета орқали билмайди, шунинг учун ўзини ортиқча қийнамаса керак. Ундан талаб қилинадиган вазифа оддий - жамоа ўйинини кучайтириш.

Жавоб берилган сана: 09.01.2014 14:19


nasafiya
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qahramon aka. Sizga 1 ta katta iltimosim bor edi. AFC-2011 dagi O'zbekiston-Qatar ochilish o'yini to'liq shaklda internetda qayerdan yuklab olish yoki ko'rish mumkin bo'lsa, iltimos ssilkasini bering. Umuman qanday yo'l bilan shu o'yinni topsam bo'ladi. Pullik bo'lsa ham mayli. Ildindan Rahmat!

Савол берилган сана: 05.01.2014 18:56

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, бир пайтлар қидириб тополмагандим.

Жавоб берилган сана: 09.01.2014 14:10


Safarali
САВОЛ: Салом Кахрамон ака, ЧЛ- 1999 Барселонада кечган финалдан сизда кандай таассуротлар колган.

Савол берилган сана: 05.01.2014 12:53

ЖАВОБ: Cалом. Унчаликмас. Чунки ўйинни бир кун ўтиб, ҳисобни билган ҳолда кўргандим. Аммо 90-дақиқаларга келиб, "балки алдашгандир" деган шубҳа ўтган. :)

Жавоб берилган сана: 09.01.2014 14:10


seriy
САВОЛ: Салом. Сизни ашаддий МЮ чи эканлигингизни биламан, ушанчун сизи МЮни хозирги уйини ва Д.Мойес хакида фикризи билмокчи эдим. Балки Мойесни бушатиб, урнига МЮ "рух"ида тарбия олган уйинчини мураббий килиб куйиш керакдир, масалан, Сульшер? рахмат.

Савол берилган сана: 02.01.2014 01:11

ЖАВОБ: Салом. Мавсум кўнгилдагидек кечмаяпти. Гуёки вазият ўнглангандек бўлиб туриб, узун мағлубиятсиз серия бўлаяпти-да, яна ҳаммаси бузилиб қоляпти. Барчасида Мойесни айблашга қўшилмайман. Бу ерда муҳим жиҳат Мойеснинг келгани унинг қарорлари эмас, Фергюсоннинг кетганидир. Бу катта йўқотишни тўлдириш нафақат Мойес, балки ҳеч кимнинг қўлидан келмаслиги шубҳасиз.
Мана, масалан, Моуриньо бўлганида яхшироқ бўларди, дейишяпти. Лекин қаранг, Жозе салоҳият жиҳатидан "МЮ" дан кам бўлмаган "Челси"га келибоқ, етмиш миллионга яқин пул сарфлади. Виллиан, ЭтоО, Эссьен, Де Брюйне, Шюррле.. Буларсиз "Челси" ҳозирги жойда бўлармиди?
Ёки тренерини ўзгартирган "Сити"ни олинг. Лигадаги энг кучли таркибга эга бўлган жамоа Фернандинио, Негредо, Навас, Йоветичларга юз миллиондан ортиқ сарфлади. Бундай ҳаражатларсиз, Фергюсоннинг ўрнини босиш мумкинмиди Мойесга? Ахир у ҳам таркибдаги муаммолар ҳақида бошданоқ гапирган ва ярим ҳимоячи ва ҳимоячи сотиб олиш ҳақида сўраганди. фақат Феллайни сотиб олинди, у ҳам сўнгги дақиқаларда ва ҳали жамоага фойда келтиргани йўқ.
Шундай ҳолатда ҳам, муаммо ҳар бир клубда бор. "Сити" сафарда ўйнашни энди ўрганди, "Челсми "ўйини ҳам кўпчиликка ёқмаяпти. "МЮ" шу таркиб билан ҳам, агар жароҳатлар бўлмаганда, ўз майдонидаги баъзи очколарни олиши ва бугун турнирнинг бошларида юриши мумкин эди.
Хуллас, муаммолар жуда кўп, Мойес ҳаракат қиляпти, баъзида ўхшаяпти, баъзан йўқ. Тўлиқ айбни унга тўнкаш керак эмас. Бу бир тарафдан яхшидир, мураббий турли ҳолатларга тушиб, у ердан чиқиб кетиши орқали ўзига ишонч ва Манчестердаги ўз номига эга бўлади. Агар ҳаммаси силлиқ кечганида, ҳатто бир икки йил ўтиб ҳам уни "Фергининг жамоасини ўйнататяпти, унинг алоқаси йўқ" деган гаплар бўларди барибир. Энди эса, ҳаммаси ўзиники бўлади.

Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:37


ELiverpool
САВОЛ: Биласизми мен кечаги УФФ ни янги йил базмида Усмоновнинг гапларини тв оркали курдим ва эштдим. Мана бизни ёшларни фалон давлатлар сураябди, мен 8 йил ичида манака килдим, буни килдим энди натижа куяман силар бажарасилар деб худди уша Футбол шархдаги гапларини гапирда, демак бизни Уфф бир шахсга богланиб булибди. Хар бир гапи шахсий чикябди, "биз" эмас, "мен" хар бир факт ва натижани мен килдим ва х.к
бу билан шуни англадимки Жч2018 га хам умид йук.

Савол берилган сана: 01.01.2014 00:15

ЖАВОБ: Ҳали гуруҳ ўйинлари бошланмади-ку, нега умидни узасиз? :) Умуман қилинган ишларга баҳо, умуман футболга нисбатан хулоса беришда фақат мундиал йўлланмаси билан чекланиб қолмаслик керак. Мана, 1 голга яқин келдик йўлланмага. Лекин футболда муаммолар тиқилиб ётибди.

Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:27


SHahrixon
САВОЛ: Ассалому алейкум ! Кахрамон ака кандайсиз? Ишлар яхшима? Янги йил билан! Бу муборак байрамда сиз кандай кайфиятда булсангиз шу кайфият йил охиригача сакланиб колади. Билмасангиз билиб олинг, ака!

Савол берилган сана: 31.12.2013 18:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Хўп, раҳмат. Менимча, сиздаям ҳозир кайфият яхши экан, шундай бўлиб қолсин. :)

Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:26


Ilhombekt
САВОЛ: Qahramon SSSR chempionatidagi "Paxtakor"ning o'yinlarini eslaysizmi? Qaysi yillardagi SSSR chempionatlarini kuzatgansiz?

Савол берилган сана: 31.12.2013 17:29

ЖАВОБ: 1990 ва 1991 йиллардаги СССР чемпионати ўйинларини кузатганман. 1990 йилда "Пахтакор" 1-лигада ўйнаганди ва "Спартак Алания", "Металлург"З ва "Локомотив" билан бирга олий лигага йўлланмани қўлга киритган. Кейинги йили лигада қолиш учун кураш олиб борган ва уддалаган. Ўша пайтлардаги жуда кўп ўйинлар, мураббийлар - Новиков ва кейин Иноятов, футболчилар - Оганесян, Пятницкий, Галиев, Қосимов, Шквирин, Магомедов, Денисов, Перескоков, Шарипов, Ҳасанов, Маъруфалиев ва бошқалар.. Эсда қоларли ўйинлар - "Динамо" Киев билан иккала учрашув (2:0 ва 3:3), "Спартак", "Шахтер" (Қосимов бурчак зарбасидан гол урганди), "Арарат" устидан Тошкентдаги ғалабалар, кейин душанбедаги ғалаба, жуда қадрли ва эсда қоларли бўлган.

Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:25


Ilhombekt
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Yangi yilingiz bilan. Qaysi oliygohni bitirgansiz? Shuni bilmoqchi edim.

Савол берилган сана: 31.12.2013 17:26

ЖАВОБ: Cалом. Раҳмат. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети.

Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:19

 

‹ First  < 13 14 15 16 17 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.