22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
OSKARKANN |
САВОЛ: ассалому алейкум. Б.Абдулла деган журналист бўларди. Шу одам хозир нима иш билан машғул? Газеталарда кўринмай қолди? Олдиндан рахмат. Савол берилган сана: 31.01.2014 15:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Унинг мақоласини берадиган газеталар беркилиб кетди, деярли. Ушбу сайтга тухмат тошини отганлар билан бир сафда бўлиб, бу ерни ҳам тарк этганди. Балки "Футбол шарҳи"да кўриб қолармиз, насиб. Жавоб берилган сана: 31.01.2014 17:14 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Клубларни хусусийлаштириш хакида маколез чиккандан кейин, твиттерда реклама тугрисида савол бергандим, лекин жавоб бермадиз. Чет эл компаниялари клубларимиз билан шартнома килиб махсулотларини реклама киса буладими? Пахтакор "Вадафон" билан шартнома килиб либосларида реклама киса. Ундан кейин хусусийлаштиришни бир вактлар "сверх тупизм" дегандиз? Халиям шу фикирдамисиз? Савол берилган сана: 31.01.2014 10:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бир гуруҳ сичқонлар мушкудан қандай қутулишнинг йўлини роса ахтаришибди. Охири ечим топишибди - "келинглар, мушкунинг бўйнига қўнғироқча осиб қўяйлик, у келаётганда, жиринглаб, хабар беради, биз қочамиз" дейишибди. Ҳамма хурсанд бўлибди. Қутулдик мушкудан, дейишибди. Тарқалишаётганда савол бўлибди: - Мушукнинг бўйнига қўнғироқчани ким осади? Асосий масала шунда эмасми, тўғрими? Хусусийлаштириш ҳақидаги у фикрим сал бошқача. "Клубларни хусусийлаштириш" - бу муаммонинг ечишга қаратилган йўл эмас, балки, муаммолар ечилгандан кейин бўладиган самара. Ўшанчун, доим, клубларни хусусийлаштирсак, яхши бўлади, деб ечим сифатида кўрсатаверманглар, демоқчи эдим холос. Аввал, маҳсулот яратилади, харидорлар пайдо бўлади, кейин бизнес ҳақида ўйлаш мумкин. Бу ҳолатда ким бирор клубни хусусийлаштириш ҳақида ўйлайди? Футболни шу даражага кўтариш керакки, хусусий секторда бунга талаб пайдо бўлсин, ҳеч бўлмаса, реклама жиҳатидан. Бирор бой бир йилда фалон пулни шунчаки сарфлаётганини намойиш қилишдан қўрқади, бу бир. Иккинчидан, "Пахтакор" "Вадафон"ни қаерда реклама қилади? "Пахтакор" ку майли, масалан "Бухоро"ни биз бир йилда икки марта телевизорда, узоқдан кўриб қоламиз. "Вадафон" бир йилга неч пул тўлаши керак бу учун? Бу икки. "Клубларни хусусийлаштириш керак" деган дори, гўё, бургага қарши дори тайёрлаган Афанди, "аввал бургани ушлайсиз, қитиқлайсиз, кейин кулганида, оғзига бир томчи доридан соласиз, бурга ўлади" дегандек гап-ку :)) Жавоб берилган сана: 31.01.2014 17:11 |
dilshodbek |
САВОЛ: aguero kuchlimi suaresmi Савол берилган сана: 30.01.2014 17:42 |
ЖАВОБ: Савия борасида тенг футболчилар деб биламан, кимга қанақа. Шахсан мен учун Суарес кучлироқ. Жавоб берилган сана: 31.01.2014 16:59 |
dilshodbek |
САВОЛ: salom. manchester siti nega bunchalik kuchayib ketti Савол берилган сана: 30.01.2014 17:26 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Мураббий 2. Мураббий 3. Трансферлар, таркибдаги рақобат. 4. Бошқа жамоаларнинг, ақнйиса Иттиҳадда, жамоага бўлган муносабати. Масалан, йил бошида, "Сити" сафарда яхши ўйнай олмаётганди, ўшанда рақиблар ҳам далилроқ эдилар. Англиядан ташқаридаги жамоалар билан ўйинларда ҳақиқий куч билинади, яқинда "Барселона" билан, масалан. Жавоб берилган сана: 31.01.2014 17:01 |
Famous |
САВОЛ: Юзерлар учрашувига муносабатингизни билдирибсиз. Койил, жуда лунда жавоб берибсиз. Хоп, унда айтингчи, узингиз хам шу сайтда чойхонага бориш-бормаслик хакида гплашгансизку ) Ва яна, елкангизга кокиб, "жойингга утир укам" дейишлари хакидаги фикримга нима дейсиз? Хар холда "откат" деган нарсалар бор ) Савол берилган сана: 30.01.2014 01:43 |
ЖАВОБ: Тушунмадингиз, бориш-бормасликни ёмон демадим, сайтнинг ривожланиш стратегиясида бунақа нарсалар бўлмаслиги керак, деган маъно эди. Яъни биз учун қизиқ, фойдали, мазза, лекин сайтга зарар келтириши мумкин. 2) Ишламасдим. Жавоб берилган сана: 31.01.2014 16:58 |
outranker |
САВОЛ: Salom! Mirabror Usmonov TV da AT ni ishdan olish olmaslik haqida savolga javob bergandi. Unda biror tashkilotning rahbari tajriba to'plashi uchun ancha yillar kerakligi va qisqa vaqt mobaynida rahbarni ishdan olish no'to'g'riligini haqida gapirgandi. Ushanda adashmasam hech qaysi rahbar boy tajribaga ega bo'lgan holda tashkilotga bosh etib tayinlanmaydi degan ham edi. Savol. 1) Aslida ham bizda ATdan tajribaliroq, xalqaro munosabatlarda aktiv bo'la oladigan, chet el TJlariga o'xshab ish tutadigan inson yo'qmi? 2) Siz MUZni o`rnida bo'lganizda, yoki umuman sizni qo'lingizda ishlaydigan biror bir bo'lim boshlig'i oddiy xatolarga yol qoyganda nima ish tutardiz. Bilaman bu yerda MUZning AT haqidagi fikri biznikidan 180 gradusga farq qiladi.... Савол берилган сана: 29.01.2014 19:35 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Ундай деб ўйламайман. Ҳар бир раҳбар бошқарувда ўзига қулай бўлган система яратади ва кадрларни шунга кўра танлайди. Толибжонов Усмоновни қониқтириб, бошқа кўпчиликни қаноатлантирмаётган экан, демак муаммо бор. Система раҳбар учун эмас, ишнинг самарадорлиги устига қурилиши керак. Самара бўлмаяптими, демак, бу ҳақида ўйлаб кўрилиши ва раҳбар ўзидаги қулайликни қурбон қилиб бўлса ҳам, иш учун самаралироқ бўлган мутахассиларни танлаши шарт. Менимча. Назаримда, иккинчи саволга ҳам жавоб бўлди. Жавоб берилган сана: 31.01.2014 16:56 |
Kakastad |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Олдинги саволларимга жавоблар учун рахмат! Кизикконлигим учун хам узимизни Гарбликлар б.н тенглаштириб юборганимни тушундим. Сизга яна битта саволим: Сизда рухшунослик хусусияти борми? Маколаларингизда менимча бу акс этади. Шахсан фикримча. Савол берилган сана: 28.01.2014 23:08 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Руҳшунос деб ўйламайман. Кўпинча, мақола ёзаётганда ўзим билан гаплашгандек, тортишгандек бўламан. Мақолаларни асосан газетага эмас, нетга ёзишдан бошлаганим туфайли бўлса керак, мухлисларнинг изоҳи билан олдиндан ҳисоблашишга, ва олдиндан тушунтириб кетишга ҳаракат қиламан. Балки, шу туфайли шунақа кўринса керак, одамлар бир бирига ўхшайдику, тўғрими? )) Жавоб берилган сана: 31.01.2014 16:53 |
stdqoqon |
САВОЛ: Ассалому аллайкум Кахрамонжон макола учун катта рахмат, роса яхши зур ёзилган,Сиз УФФни хаттоларини курсатиб бердиз, хали узбек футболида муаммолар калашиб ётибди сиздаканги жонкуярлар купайишини тилайман. саволим Рустам Акрамов ким узи,бирон мартда биронта терма жамоада уйнаганми узи ман буни билмайман,узбек футболи учун нима арзирли иш килиб нима койилатган,Хиросима-94 даги ютугимизни айтмаганда ушанда бизга омад ростакамига кулиб бокан эди. Илтимос А.Толибжонов ва Р.Акрамовларни ман уйнаганлари тугрисида билмайман бу зотлар олдин футболчи булганми Сиздан шу хакида билмокчи эдим. Жавобиз учун олдиндан рахмат Савол берилган сана: 25.01.2014 11:18 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қандай футболчи бўлганликлари, менимча, бугунги ишларига баҳо беришда таъсир қилмайди. На ижобий, на салбий. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:29 |
Gayratbek |
САВОЛ: Shu Barselonaga faqat poraxur va ta'magirlar prezident buladi shekilli? Yodingizdami Roseldan oldingi president Joan Laporta ham lavozimni topshirgach, kup aybi ochilib qolgan edi. Bunisini lavozimda vaqtidayoq misi chiqib qoldi. Ammo tan olish kerak Rosel davrida jamoa juda kuchli uyin kursatdi. Lekin bunda men Roselning xizmati bor deb uylamayman. Савол берилган сана: 24.01.2014 11:22 |
ЖАВОБ: Билмадим. Менга кўпроқ, "Барселона" жамоасининг ўйинлари қизиқтиради. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:27 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://std.uz/blogs/author/Xasanali/articles/1787 maqola haqidagi fikringizni emas. Undagi taklif haqidagi fikringizni bilmoqchi edim. Савол берилган сана: 24.01.2014 11:16 |
ЖАВОБ: Шунга ўхшаган таклифни мен 2008 йилда, "Ўзгар, ПФЛ" деган мақоламда берганман. Голландия чемпионатида амалда қўллаб кўрилганди. Бу янгилик эмас, билишимча, ЎФФ да буни қўллаш борасида жиддий ишлар олиб борилган, ўрганилган. Лекин олий лига клублари, айниқса, пешқадам жамоалар бунга рози бўлишмаган. Шунақа деб эшитгандим. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:22 |
Kakastad |
САВОЛ: Жеймс Камерон ва Мелис Абзалов биласиз режиссерлар. Улар орасида ухшашлик бор. Худди Ферги ва Саркисяндек узок муддат бир клубда ишлагандек,улар хам кино сохасида узок йиллардан бери ишлаб келишмокда,лекин Камерон фильмлари узига хослиги бу унинг фильмларини бутун жахонда аудиторияси бир хиллигида,инсон кунглини топа олишида. Янги-янги "юлдуз"лар ва рекорд даражасидаги даромадлар бу у учун янгилик эмас. Мелис Абзалов! У хам режиссер,лекин унинг битта камчилигини айтаман. Унинг фильмларини курсангиз худди 1 та фильм кургандай буласиз. Кискаси гурухбозлик. Саволим: Мелис Абзалов хеч качон энди Камерон даражасига ета олмайди,чунки камчилиги жуда куп.Камчиликлари,гурухбозлиги сабаб уни фильмлари чет эллар талаб килинмайди. Футболимизда мухлисга екадиган,жахон футболичалик бизни кизиктирадиган режиссерларни таклиф киладиган пайт келмадимикан? М.Абзалов Камеронга хеч качон ета олмаслигини биламиз. Футболимизни хам шу такдир кутмаслиги учун,жахон даражасидаги футбол куришимиз учун "яхши ссенарий" ва "Футболдаги Режиссер" керакмасмикан? Фикрларингизни кутиб коламан! Савол берилган сана: 24.01.2014 04:48 |
ЖАВОБ: Камерон бир хил кинолар чиқараверса, ўз даражасида узоқ қолмаслигини, рақобат уни чиқариб ташлашини жуда яхши биларди. Хўш, ўзбек кинолари, айтайлик, 12 йил олдинги "Муҳаббат синовлари"дан кейин қанчалик ўзгарди? Ҳеч қанчалик. Фергюсон ҳам, Саркисяндан фарқли равишда, давомли изланиш ва ҳаракат бўлмаса, муваффақият бардавом бўлмаслигини билар эди. Хуллас, режиссер келиши учун, шунақа режиссерга талаб бўлиши керак. Шунақа мезонлар керак. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:27 |
Kakastad |
САВОЛ: Ассалому алайкум! Биласиз март-апрел ойларида бизнинг майдонлар бугдой хосили олинган ерга ухшаб колади. Бизга хозирда ПФЛ ни зигирча кизиги йук. Футбол уйинлари вилоятларда ПФЛ истаган пайтда уйналаяпти. 14 00,14 30. Бухоро ПФК хам эшитишимча бир марта 19 30 уйинни бошлади. Уша уйин бизда бошкача булди. Биз уйинни мазза килиб томоша килдик ва мухлислар хам бемалол уйинга улгуриб стадионда купрокдай туйилганди. Шунака уйинларни кечрокга суриб футболимиз мухлислар учун уйналадиган пайтлар келармикан? Уйинга боролмаган такдирда ТВ оркали уйинни кузатишчи? Оддий мухлислар нима одам эмасмики уларни фикри инобатга олинмайди? Футбол халкимиз дам олиши учун уйналса булмайдими? Савол берилган сана: 24.01.2014 04:16 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Футболни бир маҳсулот деб тушунсак, унинг учун пул тўлайдиганлар мухлислар. Масалан, бозорда, кимдур ўз товарини лой, олдига бориш қийин бўлган жойда сотиб ўтирса, харидор бормайди, тўғрими? Демак, бизда футбол, ҳеч бўлмаса, муносабат нуқтаи назаридан унақа даражага етгани йўқ. Мухлис келадими, келмайдими, клубнинг бу билан иши йўқ. Афсуски. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:19 |
Bauyrzhan |
САВОЛ: Ассалому алейкум, саволим бир маколаизда тенглик хакида, яъни барча жамоалар хомийларининг бир "банка"га пул йигиши хакидаги яхши фикрни олга сурганидингиз. Оригинал фикр. Лекин хакикатда футболни ривожлантираман деб жон куйдираётган одамни узини курмадим УФФ да. Шунака коррупцион системада ишонасизми сизнинг гоянгизни. Савол берилган сана: 23.01.2014 22:53 |
ЖАВОБ: Коррупцион системада нафақат менинг ғоям, умуман ҳеч қанақа ғоя гулламайди. Ҳар қандай тизим барибир, ижрочилардан ҳалолликни талаб қилади. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:16 |
Gayratbek |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Бир қанча муддат мақолаларингизни соғиниб қолгандик, энди эса кетма-кет мақолалар. Бу балким У-22 билан боғлиқдир. Акромовнинг интервьюсини ва Сизнинг мақолангизни ўқидим. 1. Тайёргарлик - Аммо бир ҳафта Тошкентда, бир ҳафта БААда тайёргарлик ўталди. Ҳеч бўлмаса таркиб ва тактикани шакллантиришга етарли бўларди. Биз эса учта ўйинга уч хил таркиб билан тушдик. Тактика эса бошланғич таркиб учун ёмон эмасди-ю, ўйин давомида ўзгариш қилишга уринишлар бесамар кетганлиги сабабли ҳам натижа бермади. Бу менимча мураббийнинг жамоа билан яқин таниш эмаслиги учун дейдиган булсак ёрдамчи мураббийлар танқидга учраб қолишади. Аммо тайёргарликнинг кам бўлганлиги шу ўринда юзага чиқади, сабаби бош мураббий ҳамма вақт ҳам жамоада ҳал қилувчи овоз эгаси бўлади. 2. Мураббий Наҳанг тиши билан туғилади, Бўладиган бола бошдан қабилидаги жуда ажойиб ва ҳаётий мақоллар бор халқимизда. Мақсудов ўз имкониятини намойиш қилиши учун балки етарли шарт ва шароитлар бўлмагандир. Балким Шуҳрат акада биринчи мураббийлик иши бўлганлиги учун босим ҳосил бўлгандир. Аммо алоҳида услуб кўрмадик. Икки кунда ўйин ўтказаётган жамоанинг жисмоний ҳолатини ҳисобга олиши керак эди. Дурангга ўйнаётган жамоа сифатида учинчи ўйинда намоён бўлдик. Шундай экан ўша ўйинда тактикани ўзгартирмай чарчаган ўйинчиларнинг ўрнига янги кучлар тушиши керак эди. Сергеев ҳар қанча истедодли бўлмасин ўша ўйинда Темурхўжа унинг ўрнига тушиши яхшироқ бўларди. Ҳакамнинг пеналти бермаганлиги иккинчи даражали ҳар доим ҳам. ФИФА қоидаларига кўра ҳакамнинг қарори ўзгартирилмайди. Савол эсдан чиқибдику:) 1. Қосимов термада қолдими? Чет эллик ёки бошқа мураббий деган гаплар қолиб кетдими? 2. Бизда топ мураббийлар ишлашига халақит берадиган асосий омиллар нималар деб ўйлайсиз? Ахир билишимча Федерациямизда пул кўп эканку? 3. Моуриньо таржимон бўлган. Аммо жуда кучли мураббий. Бизда 14 та жамоа олийда ўйнайди. Шундан қайси бирининг мураббийси ёшлигида футбол ўйнамаган? (проф. даражада) Савол берилган сана: 23.01.2014 16:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Ҳа, қолди. Чет эллик мураббий ҳақидаги гаплар қолиб кетди. 2. Футболга бўлган муносабатдаги фарқлилик. Биласизми, ҳатто Россияда ҳам чет эллик мураббийлар яхши ишлай олишмаяпти. Сабаб? Мисол учун, "футболчиларни учрашувга мотивация қилиш" деган вазифа бор. Мураббий бу борада ишлаши керак етарлича. Европада эса, бу ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгули. "Футболчида нега мотивация бўлмаслиги керак?" деб сўрашади ва ҳайрон бўлишади. Терма жамоада эса, топ мураббийларни ишлатса бўлади. Пул ва шароит қилиб берилса бўлди. 3. Билмадим. Моуриньонинг ўзи - уникал. Унақалар дунёда ҳам кам. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:15 |
Imperator |
САВОЛ: Qiziq, userlar bilan uchraishishga nima uchun qarshisiz? Shaxsan man bunga ijobiy baxo bergan bolardim. Sababi sayt shu userlar uchun ishlaydi. Siz ham biz o'qib, osha mavzuda fikr bildirishimiz uchun maqola yozasiz tog'rimi?! Shunday ekan userlar bilan yaqinlik bu saytni yanada ommabop bolishiga hizmat qilmaydimi? Савол берилган сана: 22.01.2014 23:25 |
ЖАВОБ: Учрашувлар менга ёқади. Қизиқ, тўғри. Лекин айнан сайт манфаатини биринчи ўринга қўядиган бўлсак, зарари кўпроқ. Мисол учун, илгари, уфф.узда фақат никлар бўларди, ҳаммаси бир бири билан фақат футбол ҳақида баҳслашарди. "Бу ким экан?" деган фикр умуман бўлмасди. Сўнгги йиллар ушбу муносабатни туб тубидан ўзгартириб юборди. "Ие, фалончи ака, қалайсиз, ошга келасизми?"лар кўпайиб кетди. Бошқа сайтлардаям шунақа кўпроқ. Фикримча, сайт маданияти унақа бўлмаслиги керак. Фақат ушбу сайт ва мавзу доирасидаги муносабатлар билан чекланиши керак. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:11 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Салом Кахрамон Ака ! Узур Q килиб ёзолмадим. Ака Стд.уз да узгаришлар булиши мумкунми ? Тургинлик качонгача. Тушунамиз барчаларингни ишларинг бор. Сайт 2 ёки 3 чи даражададир. Лекин ургатиб куйган стд.уз бундай булиши керак шекили аслида... Майли лекин аввалги яхши холатларинга кайтишларинга истайдиган "ЧЕМПИОН" НИ собик мухлиси ... Савол берилган сана: 22.01.2014 11:35 |
ЖАВОБ: Cалом. Ҳозир сайтнинг муассислари ўзгарган. Сайт дизайнини ўзгартириш, сайтни ривожлантириш учун талаб қилинадиган техник имкониятларни яратиш режалари ҳақида айтишган. Лекин ҳали жимжитлик. Кутяпмиз. Жавоб берилган сана: 28.01.2014 15:08 |
Obidddin |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Европани барча жамоаларининг узининг асосий рангли (уй) футболкалари бор ва у узгармайди. Лекин бизнинг жамоалар бу йил сарикда уйнаса, келаси йил йул-йул еки бошка рангдаги футболкаларда уйнашади. Хатто лидер жамоаларимиз хам мактана олишмайди узининг асосий формалари билан. Масалан бир турда уз уйида кизил либосда уйнаса, кейинги сафар яна уз уйида кора либосда уйнайди (кайсидир мавсумда Локомотивда кузатгандим). Яна 2-3 мавсумдан бери жамоаларимизда бир мавсумда баъзи ранглар "мода" булмокда, масалан бир нечта жамоа бир хил рангли формада уйнашади. Биз профессионалликка интилмокдамиз, профессионаликнинг асосий омилларидан бири булиб форманинг ранги хам рол уйнайди. Нимага хар бир жамоа уз рангига эга булиши кийинми, жамоанинг кандай формада уйнашини устидан назорат киладиган ташкилот борми, булса у каерга караяпти? Жавоб учун олдиндан катта рахмат! Савол берилган сана: 20.01.2014 18:05 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу назорат қилинишидан кўра, қандайдир ранг танлаш, бунга содиқ қолиш, тарғиб қилиш, ҳар бир профессионал клубнинг маркетинг стратегияларидан бири бўлиши керак. Масалан, "Кердифф Сити"нинг асосий рангги кўк ҳисобланган, янги эгаси эса клуб рангини қизилга ўзгартирди. Мана шунинг ўзи ҳам мухлислар орасида катта норозиликлар келтириб чиқарди. Ҳали биз у даражага етиб борганимиз йўқ, афсуски, ўша тарафга қараб юрмаяпмиз ҳам. Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:35 |
machito |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Ayta olasizmi futbolch. Uchun sotib olinadigan 1 komplekt forma taxminan qancha turadi? Савол берилган сана: 19.01.2014 21:27 |
ЖАВОБ: Салом. Билмайман. Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:31 |
Imperator |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Oka sizga azgina e'tirozim bor. Oxirgi paytlarda yozayotgan maqolalaringiz oddiy inson ongi bilan tushinilishi qiyinlashib bormoqda. Maqolalaringizda jimjimador va noyob so'zlar orqali fikringiz yetqazishga urinish ko'p kuzatilmoqda. Siz g'oya, fikrlash va takliflar borasida Olimxoja Bo'ronov, Zafar Qosimov kabi jurnalistlardan ustun turasiz. Ammo ularda tushuntirib berish san'ati yuqoriroq. Chunki ular xalq tushunadigan sodda tilda yozishadi. Balki bu sizning kamchiligingiz emas, balki aynan ustun tarafingizdir. Har holda kam kitob o'qigan odam bunday uslubda yoza olmaydi. Lekin iltimos bizdek omi xalqni ham o'ylang:) Oldinlari ya'ni UFF.UZ da ishlab yurgan paytlaringiz uslubingiz boshqacharoq edi. Har xil epigiraf, latifa, rivoyat, o'xshatishlar orqali soddaroq va eng asosiysi mazza qilib o'qiydigan o'tkir maqolalarni ko'p yozardingiz. Qo'shilasizmi?! Xafa qilgan bo'lsam uzur. Keyingi maqolalaringizda meni gaplarimni ham inobatga olsangiz minnatdor bo'lardim! Ishlaringizga omad! Савол берилган сана: 18.01.2014 14:37 |
ЖАВОБ: Салом. Фикрлар учун катта раҳмат. Инобатга оламан, албатта. Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:27 |
BankLeoo |
САВОЛ: Салом К,ахрамон ака. Нимага сиздан бошк,а конф.ялар ишламаябди менимча Стд.уз нинг бошк,а сайтлардан ажралиб турадиган хислати шу эди. Сизлар хам Чем.Азиага ухшаб юзерларни бир жойга туплаб футбол учрашуви ёки шунчаки учрашув ташкил к,илсаларингиз булмайдими? Менимча админларда Ж.Чга чик,аолмаганимиздан сунг умуман ишга иштиёк, йук,дай. Савол берилган сана: 18.01.2014 12:50 |
ЖАВОБ: Салом, билмадим. Балки савол ҳам берилмаётгандир. Масалан, бир юзернинг "админлар фақат Мойес ҳақидаги саволларга жавоб беради" дегандек комментини ўқидим. Мен берилган барча саволларга жавоб бераман, бунақа хулоса чиқариш учун, ҳеч бўлмаса, бир дона савол бериб кўриш керак. Юзерларнинг учрашуви, улар билан турли тадбирлар ўтказилишига қаршиман. уфф.узда ҳам фақат мен бунга қарши бўлганман, лекин барибир бу иш амалга оширилган. Мен буни сайтга зарар келтиради, деб ҳисоблайман. Тушунтиришим қийин, бу ерда :) Жавоб берилган сана: 22.01.2014 11:22 |
‹ First < 12 13 14 15 16 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|