Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Beknazarov
САВОЛ: Ассалому алайкум!!! Кахрамон ака мен Ливерпул мухлисиман. Ушбу жамоа мана кейинги ўйинларни яхши ўтказиб туринир жадвалидаги ахволини аста секинлик билан яхшиламоқда. Бир нарсани тушунмайманда вақтида МЮни хам, Реал(ЕЧЛда)ни хам янчиб ташлаган жамоа аутсайдерларга қарши ўйинларда жуда кўп очко йўқотади ва доим чемпионликдан қуруқ қолиб кетади. Тўғри, таркиб у қадар кучли эмас лекин, Арсенални нималар қилиб ташлаганини кўрдикку. Нима деб ўйлайсиз, жамоа барқарор ўйин намойиш эта олмаслигининг асл сабаби нимада ёки, рухиятдами? Яна битта савол: Ливерпулни шу майсумда АПЛда чемпион бўлиш имкониятларини қандай бахолайсиз? Мен фақатгина арсенал билан бўлган ўйиндан келиб чиқиб гапирмаяпман хуллас бу хам бир яхши ниятда )

Савол берилган сана: 13.02.2014 11:57

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Балки ўқигандирсиз, ўтган йили "Ливерпуль" ҳақида савол беришганида, бошқа тренерлардан фарқли равишда, Роджерсда аниқ йўналиш намоён бўлаётганини ва баъзи ўйинларда жамоа топ клубларга хос ўйин кўрсатаётганини айтгандим.
Ушбу мавсумда жамоа янада барқарорлашди, энди юқори савиядаги ўйинлар сони кўпайди. Лекин менимча, ҳали чемпионлик учун етарли эмас. Асосий сабаб, жамоа захира ўриндиғи жуда қисқа, у ердан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган ёки айни савияда ушлаб тура оладиган футболчилар деярли йўқ, ҳисоби. Ҳозир майдонга тушаётганлар бутун мавсум шюқори савияда ўйнашга кучлари етмайди барибир, қачондир уларни ўрнини босишга тўғри келади. Бу мавсум Ливерпул Лига кубогидан эрта чиқиб кетди, Еврокубокларда қатнашмади, шунинг учун АПЛ да яхши формани сақлаб турибди.Аммо келаси йил унақа бўлмайди. Яна 2-3 трансфер билан ва таркиб сақлаб қолинса, келаси йили балки чемпионликка даъвогарлик қилишлари мумкин.
Шундай бўлса-да, жамоанинг ҳужум чизиғи йил бошидан бери барқарор ўйнаётгани, шунингдек, деярли барча асосий ҳиоячилар жароҳатда бўлсалар-да, салбий таъсирини камайтиришга эришгани учун Роджерс таҳсинга сазовор. Бу муаммоларни у ҳужумдаги самарадорлик билан енгмоқда, адашмасам, гол уриш бўйича, деярли "Сити" билан бир хил кўрсаткичдалар.

Жавоб берилган сана: 14.02.2014 13:47


SNAYPERS
САВОЛ: Кахрамонжон, Куконнинг Темирйулчи жамоасининг 1992- 1995 йиллардаги уйинларини эслайсизми? Рустам Абдуллаев, Дамир Рахматуллин, Хайитбой Ирисбеков, Степан Атоян, Зохид Нурматов, Наримон Осмонов, Игорь Голованов, Алфред Дитрих, Ойдинбек Алиев, Эрик Ермаков, Мухтор Курбонов, Соли Курбонов. Бош мураббий Бахром Хакимов

Савол берилган сана: 12.02.2014 17:30

ЖАВОБ: Ҳа, яхши эслайман. Бирор ўйинни қолдирмасдим. Икки марта олтинчи ўрин, бир марта бешинчи бўлишганди. Кубок финалида пенальтилар сериясидан ютқазишган.
Баҳром Ҳакимов 1992-1993 йилларда ишлаган холос. Кейин МҲСК га кетган. 1994 йили жамоани Мотлах бошқарган. 1995 йилда бир неча бор мураббий алмашганди, ўша йили клуб олий лигани тарк этган.

Жавоб берилган сана: 13.02.2014 11:35


Kakastad
САВОЛ: Ассалому алайкум!!! Кахрамон ака углим 19 ёшида Олимпиада чемпиони булмаса унга футбол уйнашни бас килишини сурайман!!! Биласизми нега? Мессидан зур булмаса футболчи булди нимаю,булмади нима!!! Мен унга Мессидай футболчи булиш талабини куяман. Шу фикримга нима дейсиз? Углим МТЖ даги футболчиларга ухшаб хакоратлар эшитишини хохламайман. Уни хакоратлашларини эмас,ундан фахрланиб юришларини хохлайман. Саволим эса футбол мактабларимизда нормативларни кучайтиришга кандай карайсиз?

Савол берилган сана: 11.02.2014 22:08

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Замонавий, кучли, ўқиган мутахассислар керак. Бошқарувда ҳам, энг пастки қатлам - болалар футболида ҳам.

Жавоб берилган сана: 13.02.2014 11:33


Famous
САВОЛ: Salom.
Olloviddinning sexrli chirogi filmini kurgandirsiz. Shu film syujeti garchi ertak bulsada, xayotimizda kurish mumkin bulgan narsalarni ertak shaklida berilgan.
Masalan, milliy futbolimizning zerikarli bulishida "Oling quda - bering quda" iborasi avj olgan. Endi futbolimizda bu qadar loqaydlik bulsa, MTJ dan qanday qilib yuqori natija kutish mumkin?

Савол берилган сана: 11.02.2014 16:39

ЖАВОБ: Салом фикрингизга қўшиламан. Биласизми, кўпчилигимиз иллатларни ёмон кўрамиз. Ёмон кўргандек бўламиз. Аммо ўзимизга керак бўлганда, бунга эътибор қаратмаймиз. Кимдур кимгадир лаганбардорлик қилса, ёқтирмаймиз, лекин ўзимиз шу ишни қилишимиз мумкин. Яъни биз лаганбардорликни эмас, лаганбардорлик кимгадир фойда келтираётганини ёқтирмаймиз холос :)))

Жавоб берилган сана: 13.02.2014 11:32


arstokrats
САВОЛ: 1.Qahramon aka Pfl kubogiga va klublarimizni bir biri bilan urtoqlik utkazishiga qanday qaraysiz. Bu uyinlar yangi mavsumga chanqoqlikni kamaytirmaydimi. Masalan klublarimiz deyarli bir biri bilan uynab bulishdi. Shu tizimni APL da tasavvur qiling albatta minus.
2. Raxbarlarni yoshlar futbolidagi usishni uzlariga bog'lashiga nima deysiz, juda kulguliku. Menimcha shunchaki oltin avlod, tamom. Agar chindan ham qandaydir islohotga bog'liq bulganda savol tug'uladi-iroqchi, biz arang yutgan suriyachi. Jurnalistlar shu haqida hech yozishmaydi.
3.Talab va taklif maqolasidagi g'oyani Usmonovga kursatmadingizmi, umuman raxbarlar qandaydir munosabat bildirishdimi
4. Federatsiya kelishilgan uyinlarga qarshi qanday kurasharkin. Dalillar nima buladi, kimlar taxlil qiladi? Uzi umuman uyinni kim sotib oladi, kim sotadi, sotishga va sotib olishga nima majbur qiladi?

Савол берилган сана: 11.02.2014 13:47

ЖАВОБ: 1. Йўқ, зарари йўқ, менимча.
2. Ёшларнинг муваффақиятли натижалари кўп жиҳатдан, албатта, уларга яратиб берилаётган шароитлар билан ҳам боғлиқ. Мақтанса бўлади. Лекин, бу кўрсаткичлар бажарилиши зарур вазифаларнинг бир қисми холос. Муаммолар ҳақида кўпроқ гапириш керак.
3. Йўқ, билмадим.
4. Кўрамиз.

Жавоб берилган сана: 13.02.2014 11:30


MILONA
САВОЛ: aka rus sharhlochisini TADJIKISTAN deganini qanday qabulqildiz?Shaxsan men tugri tushindim birinchidan fikri boshqa gapda edi ikkinchidan orqamizdan Ukraine keliyotgandi Bizni halq uni na onasiyu na uzuni qoldirdi e bulip turadida nima uzimizga kammi?Endi hamasini aytsam desan birovni qybini qidirgan bulaman.Bittasa uzu yetadi REAL:MYU UYINIDA OLD TRAFORD degani hali esimda :d

Савол берилган сана: 11.02.2014 11:31

ЖАВОБ: Мен очилиш маросимини Биринчи каналдан кўрдим. Губерниевнинг хатосини кейин эшитдим. Эътибор берганим йўқ, унча.

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:49


MILONA
САВОЛ: Qahramon aka BARSA City Bavaria Arsenal haqida fikirlariz kimda imkoniyat kuproq kimga bolet qilasiz kim kuchliroq va siznigacha kimlar 1|4 ga chiqadi

Савол берилган сана: 11.02.2014 11:27

ЖАВОБ: "Бавария"да имконият кўпроқ. "Сити" ва "Барселона" жуфтлигида бир нима дейиш қийин, ҳозирча имконият тенг бўлса керак. 1/4 га "Бавария", "Барселона", "Челси", "Боруссия". "Юнайтед", "Милан", ПСЖ ва "Реал" чиқса керак. :)

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:52


MILONA
САВОЛ: Salom aka shu tekin xur futbolchilarimizga pulni rasxod qiguncha shu svet gazni tuzadsak bumaydimi e tugrisi jonga tekgdi futbol kurib bumayapti rosti bizni terma jamoa 0- shu odamga alam qiladida shuncha ularga rasxod birtiyin foydayuq sizlartamondayam shunaqa problemalarmi

Савол берилган сана: 11.02.2014 11:26

ЖАВОБ: Салом. Яхши ният :)

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:50


Famous
САВОЛ: Salom. Mourinho va Pellegrini Ispaniyada raqobat qilardi, endi APLda.
Pellegrini Realdagi urnini Jozega bushatib, Malagani qabul qildi. Mourinho piching qilib, "man Realdan keyin past jamoani qabul qilmasdim" degandi. Pellegrini buni aksini isbotlab, Malagani CHL chorakfinalgacha oboruvdi. Shuncha narsani kurib xam Joze tan olmadi. Mana APLda xam ular orasida sovuq qarash davom etmoqda.
Aytingchi, Mourinho nega uziga odamlarni qarshi qilib quyadi? Raqibni kup kamsitadi, maglubiyatni tan olmaydi. Maqsadi nima? Pellegriniga muhlis bulmasam xam, uning Jozeni xar jabxada maglub qilishini xoxlardim.

Савол берилган сана: 10.02.2014 23:14

ЖАВОБ: Cалом.
Моуриньо ёмон одам эмас. Услуби, гапирадиган сўзлари, фикрлари унинг мураббийлик фаолиятининг бир бўлаги холос. У интервью бераётганда ҳам, матбуот анжуманларидаям, ҳамма жойда мураббийлик қилади. Шу орқали у рақибларга босим ўтказади, шогирдларининг руҳини кўтаради. Илгари Иброҳимовчи дунёда энг зўр ўйинчи дерди, "Реал"га келиб, Роналду, энди эса Азар "Олтин тўп" олади деяпти. Мантиқ қидирманг, бу бир провакация, мотивация...

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:37


qorqoploni
САВОЛ: Assalomu - alaykum Qahramon aka. 1. Sizningcha nima uchun ikkala klubimiz ham OCHLda yutqazdi? 2. Jamoalarimiz o'yin uslubi bir - biriga o'xshab boryapti (Lokomotivning kechagi o'yini, hujumi menga Bunyodkorni eslatib yubordi)degan fikrga qanday qaraysiz?

Савол берилган сана: 10.02.2014 11:36

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мурапббийларимизда қандайдир ўзига хос услубни сезмаганман. Жасур Ҳасанов "Бунёдкор"да қанақа ўйнаган бўлса, "Локомотив"даям шунақа ўйнайверади.

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:46


RUXSORTV
САВОЛ: Салом. Қаҳрамон ака сизни билан телефон орқали боғлансак бўладими ? Сизга ижодий масалада бир таклиф бор эди. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 10.02.2014 00:28

ЖАВОБ: Салом. Телефонни бу ерга ёзмаганим маъқул. herolion@mail.ru га чиқинг.

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:45


Gayratbek
САВОЛ: Бизда шарҳловчилар кўп муҳокама қилинади. Ҳозиргина битта мақолани ўқиб қолдим балки шарҳловчиликка тегишли эмас-у аммо унга жуда яқин эканлигига амин бўлдим. http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=5746:2014-01-22-12-02-55&catid=42:adabiyot&Itemid=59
Юқоридаги мақолага кўра филологлар ва мутахассислар ҳамкорликда КЛни яратиши керак дейилган. Футболда ҳам худди шундай қилинса бу вазифага раҳнамолик қилишни ким зиммасига олгани маъқулроқ УФФ ми, СпортТВми ёки бошқа биронтами?
Саволимни тушунтиролдим шекилли?

Савол берилган сана: 08.02.2014 12:22

ЖАВОБ: Бу жуда қийин, шу билан биргаликда, жуда кўп вақт талаб қилинадиган иш. Балки 50-60 йиллар керак бўлар. Футболнинг ўзбекча терминологиясини яратиб, бугунги мураббий ёки шарҳловчиларга буни ўргатиб, натижага эришиб бўлмайди. Катта бир база яратилади, жуда кўп адабиётлар шу тилга таржима қилиниши, футбол борасида фойдали бўлган турли қўлланмаларни ёза оладиган ўзбек мутахассиларининг кўпайиши ва улар шу ишни қилишлари, академияларда ушбу тизимда ўрганиб чиққан болаларнинг улғайишлари ва ҳоказо ва ҳоказо. Ҳозир буларнинг бирортаси ҳам йўқ, лекин чўчимасдан илк қадамларни қўйиш керак.

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:41


roniking
САВОЛ: Assalom Aleykum.Sizning Hasanali ota maqolasi haqidagi fikringizni bilmoqchi edim.Nahotki R.Akramov yoki I.Ahmedovlarni o'zbek tilini o'zlashtirmaganlik uchun qattiq qoralash mumkin bo'lsa.Nahotki ular atayin ruscha gapirishmoqda.HAr kim qulay tilda gapiradiku.Jaxon durdonalaridan Chingiz Aytmatov umri bo'yi rus tilida ijod qilgan.Uning qanday patriot ekanini esa sizga ta'riflab o'tirishga hojat menimcha yo'q.Fikringiz?

Савол берилган сана: 08.02.2014 07:15

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, мақола мавзуси Ислом Аҳмедов эмас. Аҳмедов шунчаки, прототип қилиб олинган холос. Эътибор берсангиз, у ерда ўзбек тилини ривожлантириш, жиддий эътиборда бўлиш кераклиги айтилган. "Нима зиёни бор" деб давлат телеканалида русча интервьюлар таржимасиз берилса, давлат каналларида негадир русча кинолар берилса, жуда кўп соҳалардаги бланкалар, алоқа хатлари ва бошқа хужжатлар рус тилида бўлса, дарров "нимаси ёмон" деб эътиборсиз қарайверсак, қандай қилиб тилимизни ривожлантирамиз?

Жавоб берилган сана: 11.02.2014 12:44


futbolvatani
САВОЛ: Salom 1.savol mana angilya.chempionatida 3ta jamoa city chelsea arsenal qolganlardan ilgarilab ketti shularda qaysi birini imkoniyatini koproq baxolaysiz chempionlik uchun kurashda
2. Angilya klublari chempionlar ligasida oldingi yillarga nisbatan yorqin kuchli oyinay olishmayabti bunga sabab nima

Савол берилган сана: 07.02.2014 02:36

ЖАВОБ: Салом.
1) Менимча, "Манчестер Сити"нинг имконияти юқорироқ. Кучлироқ таркибга эга. Тағин ким билади... "Сити" де ҳар бир чизиқ учун иккитадан футболчи бор, деб ишонаётгандик, аммо "Челси"га қарши ўйинда Фернандиньо ва Агуэронинг ўрни роса билинди.
2) "Барселона", "Реал" ва "Бавария" кучайди. Кейин АПЛ да ички кураш ҳам кучайиб кетди, 4 ўрин учун рақобат ошиб бормоқда. Табиийки, бу ҳам етарлича куч олади. 5-6 йил олдин Топ-4 бўларди ва ЕЧЛ йўлланмаларини олдиндан нақдлаб олишарди. ЕЧЛ га бор кучни ташлаш қулайроқ эди.

Жавоб берилган сана: 07.02.2014 19:01


Kakastad
САВОЛ: Сиз М.Косимовни роса танкид килиб ездингиз,бошкалар(журналистлар) кушилишди ва Косимов термадан кетиб,журналистлар айтган,хохлаган мураббий келди дейлик,лекин уни хам Косимовдан фарки йуклиги билингач Кахрамон ака ва бошка журналистлар биз тугри йулдамиз, пойдевор куйдик деган фикрлар билдиришса алам килмайдими ака? УФФ даги муттахамлар качонгача мухлис калбини жарохатлайди? Оддий халкга Мундиал жуда зарур.

Савол берилган сана: 05.02.2014 04:32

ЖАВОБ: Ҳа, зарур.

Жавоб берилган сана: 07.02.2014 18:57


Kakastad
САВОЛ: МТЖ да факат айни дамда кучли булган футболчилар негадир чакирилмайди,чакирилса хам негадир узини йукотиб куяди. Доимий тарзда МТЖ мураббийлари ПФЛ ни кузатишмайди. Футболчилар хам хеч качон буни кутишмайди. Куккисдан термадан таклиф футболчиларни шоширмокда ва имкон факат 1 бор берилмокда. Термадан Косимовни, Шорахмедовни йукотиш керак деган фикр миямда чарх урадию,лекин айб уларда эмаслигини, корни катта амалдорлар таниш-билишларини термага тикишга ердамлари катталигини хам билиб турибман. Футболимизни турли ахлатлардан тозалаш керак демокчиману,лекин ахлат куплигидан футболимиз ахлат ичида йуколгандек гуеки. Уни турли фалокатлардан куткариш учун фидойи мухлислар керак. Фидойи мухлислар эса "дубинка" еб келишди стадионга кира олмай.Шунча харакатлар нахот зое кетди? Хар бир инсон орзу килади Мундиалда ватани мадхияси янграшини. Энди мени ишончим комил 2018,2022-йилларда биз хатто мундиал расмини хам кура олмаймиз. Косимовга ухшаган тренерлар б.н узокга бора олмаймиз. Футбол халол уйин. Унда Косимовга ухшаган луттивозлар ишламаслиги керак. Косимовдан яхши мураббийлар ишсиз юрибди,лекин Косимов 2 иш жойидан эхшигина хак оляпти. Бу холисликми?

Савол берилган сана: 05.02.2014 04:18

ЖАВОБ: Cавол йўқ, шекилли )

Жавоб берилган сана: 07.02.2014 18:56


Sallah
САВОЛ: Ассалому алайкум. Сайтда мухлислар билан савол жавоб килиш учун нима килиш керак?

Савол берилган сана: 04.02.2014 14:38

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Саволни тушунмадим.

Жавоб берилган сана: 04.02.2014 18:29


Kakastad
САВОЛ: Ассалому алайкум! Нечанчи йилдан футболга кизикгансиз? Демокчиманки,Узбекистоннинг футболини узгариш нуктаси деб кайси йилни биласиз? Кескин уйинлар,мухлислар тула стадионлар бизда булганди. 1997-йил МХСК хамма яхши футболчиларни териб олиб чемпион булганди,лекин шу чемпионатда МХСК хакамлар оркали эмас,бошкача услубда галаба козонганди,яъни МТЖ бош мураббийи Р.Мирсодиков кайси жамоа б.н уйнаса уша жамоа лидерлари МХСК б.н уйинга майдонга тушишмасди. Бухоро б.н уйиндан олдин дарвозабон Н.Хабибов, А.Захаров, Г.Шариповлар МТЖ дан таклиф олишади ва мураббий уларни МХСКга карши уйинда майдонга туширмайди. 2-дарвозабонимизда кизил карточкаси борлигини билган Мирсодиков. Бухоро дарвозасини дублдаги "банка" дарвозабон Юрий Цой эгаллайди. 2 асосий марказий химояда хам дублдан уйинчилар уйинга тушади ва уша кунги уйинда Бухоро 2:1 хисобида МХСКни маглуб эта олади. Юрий Цой эса учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилади ва унга Телевизор совга килишади. Уша кунги уйинда МХСК да Месси ва Роналду уйнаганда хам хисоб бошкача булмасди. Уша 3 номзод футболчиларимиз эса МТЖ да умуман уйнамагандилар. Кейинги йили эса Пахтакор МХСКни 90% ини,олий лига хакамларини барчасини уз таркибига кушиб олади ва чемпион булади. Сунгги турларда Миржалол Косимов 109-минутда Бухоронинг буш дарвозасига 3-уринишдан гол уради.
П.С. Олий лига уйинлари 1998-йил 90 минутмас Пахтакор ютганча уйналарди. Мен учун ва мендай футбол мухлислари учун олий лига улган ва Пахтакор б.н уйиндан кейин кумилган.

Савол берилган сана: 04.02.2014 05:12

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Футболга давомий қизиқишим 1990 йилдан бошланган. "Пахтакор" собиқ иттифоқ чемпионати 1-лигасида Тошкентда Запарожьеннинг "Металлург"ини 2:1, кейин сафарда "Қайрат"ни 1:0 енгган ва турнир пешқадамлари орасига қўшилганди. Якунда 2-ўринни олиб олий лигага чиққан. Ўша мавсумдаги барча уй ўйинларини ТВ да кўрганман, сафардагиларни радиода эшитганман. Аввалги йилларда ҳам футбол кўриб турардим, таъқиб қилмасдим.
Бухоронинг "Нурафшон" жамоасини яхши эслайман. Айниқса, 1993-95 йиллардагисини. Ўшанда жамоа мавсумни 2-ўринда тугатган, лекин Хиросимага негадир ҳеч қақйси футболчи жалб этилмаганди. Масалан, дарвозабон Тинянов ёки ярим ҳимоячи Эшмирзаевлар кучли футболчи эдилар.
1998 даги "Пахтакор" баъзи ўйинларни қандай ютганини билмадим-у, чинданам, ўша йили таркиб кучли бўлган. Адашмасам, Тошкентдаги деярли барча ўйин йирик ҳисобда мезбонлар ғалабаси билан тугаган. Фақат "Хоразм"ни охирги дақиқадаги гол ҳисобига ютишганди.

Жавоб берилган сана: 04.02.2014 18:29


Obidddin
САВОЛ: Ассалому алайкум
Кахрамон ака! Олдинги саволимни беэътибор колдирмай жавоб берганиз учун катта рахмат!
Саволим! Спорт каналида еш журналист
Даврон Кабулов булар эди.
1.Хозир у каерда, нимага
Спортда, умуман ТВда йук?
2. Унинг журналистлик
кобилиятига кандай бахо
берган булардингиз?
Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 03.02.2014 02:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Шерзод Раджабовнинг фикрига қўшиламан. :)

Жавоб берилган сана: 04.02.2014 18:23


ELiverpool
САВОЛ: Салом, Кахрамон ака.
Сизни фикирлариз шундай аник ва тиникки маколаларизга карши чикадиганлар сони хам бошкаларга нисбатан кам. Саволим: 1. Сизни УФФга таклиф килшиса ишлармидиз.(агар мен МУЗни урнида булганимда, йук дегао такдирингизда хам хеч булмаса 1 хафтада 1 марта фикр алмашиш у-н булса хам чакириб турардим) умуман Уфф.га шу методни кулласса буладими уни яхши ва салбий томонлар.
2. Агар Баа.га йутказсак мурабби борасида нимадир узгариш булиши мумкинми.
3. Мени билишимча Уфф ТЖ ларимиз уёкда турсин клубларимизга хам Абрамони тайнланишига каттик карши ва буни ички буйрук килиб айткан экан. Сизнинг фикрингиз.

Савол берилган сана: 01.02.2014 10:43

ЖАВОБ: Cалом.
1) Билмадим, мен футболнинг ичида бўлмаганим боис, кўпроқ назарий тарафдан, аслида қандай бўлиши кераклиги ҳақида ёзишга ҳаракат қиламан. Мезонлар ҳақида, аниқроғи. Амалий маслаҳатлар керак бўлса, ўзбек футболининг паст баландини чинакамига биладиган мутахассислар кўп. Чинданам, маслаҳат кеак бўлса.
2. Ишониш қийин.
3. Эшитмаганман. Ишоништ қийин. Агар шунақа бўлса, футболни йиғиштириб қўйсак ҳам бўларкан. Клублар мустақил бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 04.02.2014 18:19

 

‹ First  < 11 12 13 14 15 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.