22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
SNAYPERS |
САВОЛ: Salom Qahramonjon. Ishlaringiz yaxshimi? Yaqinda o'tgan el- classiko haqidagi fikrlaringizni bilmoqchi edim. Penaltilar, chetlatish, hakamlar Савол берилган сана: 24.03.2014 22:11 |
ЖАВОБ: Салом. Умуман олганда жуда яхши ўйин бўлди. Ҳакамни алоҳида ажратиб олиб, таҳлил қилиш шарт эмасдек, у ҳар икки томон фойдасига қарорлар чиқарди. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 16:57 |
Azizi |
САВОЛ: Ассалом Алейкум. Бир шархловчимиз "барқарорсиз ўйин" иборасини бир эмас икки ўйинда ишлатганига гувох бўлдик. Сизнингча бу қанчалик тўғри? Савол берилган сана: 16.03.2014 21:24 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 2 ёшли жияним "ухламайман" дейишнинг ўрнига "ухла йўқ" дейди. Осон тушунамиз, муаммо йўқ бу борада, лекин тўғри эмас. "Беқарор ўйин" ёки менимча, "Ўйин барқарор эмас" дейиш тўғрироқ :) Жавоб берилган сана: 17.03.2014 15:14 |
yakkabagcha |
САВОЛ: Salom. Qahramon aka bugungi kunda futbol ijtimoiy fikrga qanchalik ta'sir etmoqda. MTJ natijalarichi nima deb o'ylaysiz? 2. Osiyo kubogida qaysi davlatlarni raqib sifatida ko'rish qiziqroq bolardi. Javob uchun oldindan rahmat! Савол берилган сана: 16.03.2014 17:49 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Деярли таъсир қилмайди. Футболдаги натижалар фақат футбол ҳақидаги фикрларга ва унинг оммавийлигига таъсир қилади холос. 2. Хитой, Австралия, Эрон... Саудия Арабистони билан ҳам анча бўлди ўйнамаганимизга. Жавоб берилган сана: 17.03.2014 15:11 |
SHUXABISHKEK |
САВОЛ: Ассалому алейкум Кахрамонака. Ман Кыргызстонданман Узбек футболини колдирмай кузатиб бораман. Саволин Олий Лигада кимнинг имконятлари куброк сизнингча Савол берилган сана: 15.03.2014 14:25 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рақибларидан яққол кучли жамоани кўрмаяпман. Шунинг учун ҳозир эрта. Кураш "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасида кечса керак. Жавоб берилган сана: 17.03.2014 15:09 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom, 1. avvalgi savolimda Mtjga boshqa murabbiy tayinlash kerakligi haqidagi talabni nazarda tutgandim. Adashmasam xatto Usmonovni o'zi qishda boshqa murabbiy olib kelinishi haqida gapirgandi. Yoki Qosimovni natijalari uffni qoniqtiryabdi deb o'ylismi? 2. Manchester Yunayted yangi "7-raqam"ga muxtojlik sezmayaptimikan? Umuman MYU muxlisi sifatida keyingi mavsumda vaziyat yaxshilanishiga ishonasmi? 3. Barcelonaning himoyasidagi muammolarga nimani asosiy sabablar qilib ko'rsatardiz? Cityga qarshi javob o'yinida Barca butun jamoa bo'lib himoyalandi ba'zi vaziyatlarda. Ya'ni bu o'yinga 'alohida' tayyorlangani bilinib turardi? Savolim nega La Ligada barqarorlik yetishmayapti. Yoki Barcaning uslubi eskirdi degan gaplar rostmi? Савол берилган сана: 13.03.2014 12:24 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Натижаларни билмадим, лекин Қосимовнинг ўзи тўлиқ қониқтиряпти, деб ўйлайман. Умуман олганда, натижалар ёмон эмас, аввалги ҳолатдан ошиб кетганиям йўқ, тушмади ҳам. Яхшироқ бўлишни исташадими ёки шу ҳолат биз учун энг юқори чўққи деб ўйлайдиларми, ўзлари, ичкаридан яхшироқ англашса керак. 2. Албатта. Умид қиламан, камида. Пасайиш бўлиши табиий ҳол эди, бунчалик бўлишини кутмаган бўлсам-да. Ёзда 4-5 та фойдали трансферларни ҳам кутса бўлади. 3. Гвардиола ҳам, қисман Виланова ҳам жуда баланд ҳимоя билан ўйнарди. Яъни таъқиб (ҳар доим) рақиб майдонидан бошланар, охирги ҳимоячилар - Пике ёки Маскеранолар деярли майдон марказига келиб олишарди. Бу ҳолатда кўпчилик бўлиб ҳимояланиш осон, хатолар ҳам у қадар оғриқли эмас, тузатса бўлади. Мартино эса рақибга кўпроқ имкон беряпти. Тўпни камроқ назорат қилишга ҳам қарши эмас. Натижада рақиб жарима майдонига кўпроқ кела бошлади, стандарт вазиятлар кўпайди. Услуб ўзгаргач, албатта, қўшимча куча эхтиёж сезилади, янги ҳимоячилар сотиб олинилиши керак эди. Унақа бўлмади, ҳимоячиларга оғирлик туша бошлади, хатолар кўпайди. Табиий ҳол. Бошқа тарафдан, аслида, Мартино ҳам юқори прессинг тарафдори, агар эсласангиз Парагвай терма жамоаси ЖЧ-2010 да буни намойиш қилганди. Яъни, мураббий бугунги ҳолатдан келиб чиқиб шунга мажбур эканини ҳам унутмаслик керак. Ҳар ҳолда, Иньеста, Хави, Пуйол, Бускетс каби футболчилар Пеп пайтида яхшироқ формада эдилар, ҳозир улғайдилар, пасайдилар, тўғрими? Хуллас, менимча, Мартино қоладими, ёки бошқа мураббий келадими, қатъи назар, "Барселона" 1-2 ҳимоячи ва марказий ярим ҳимоячи сотиб олса керак. Олиши керак. Жавоб берилган сана: 14.03.2014 16:41 |
SINDIKAT |
САВОЛ: Salom Qaxramon berilayotgan savollarga javobingizni muntazam kuzatib boraman. Oxirgi paxtlarda MTJ xaqidagi savollarga javobingiz qisqacha bulyapdi(balki manga shunday tuyilayotgandir)bunga biror sabab bormi? MTJ 4-3-3 taktikasida uynashiga qanday qaraysiz? Bizda shu taktikada uynash uchun patensial yetarlimi? Савол берилган сана: 13.03.2014 00:11 |
ЖАВОБ: Cалом. Нима дейиш мумкин, терма жамоада гапиришга арзийдиган ишлар бўлгани йўқ. ЖЧ тугади, эҳтирослар тинди, Австралия-2015гача расмий ўйинлар йўқ, ўртоқликлар номаълум. Жавоб берилган сана: 14.03.2014 16:32 |
yakkabagcha |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака.1.Нейтрал мухлислар купрок бошка Абрамов Инелеев топилмаларини хохлашади. Еки хорижлик мураббийлар гурухини хохлашади.Фикриз?2.Нима учун Челсини ЧЛда фаворит сифатида курмайсиз?Бу фанкат МЮга мухлислигиз билан богликми? Савол берилган сана: 09.03.2014 01:16 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Ўша мураббийлар қўл остида терма жамоа чиройлироқ ўйин кўрсатгандир, балки. 2) "Челси"да имконият йўқ демадим. "Реал", "Барселона" ва "Бавария" кучлироқ, лекин агар бу уч жамоани кимдур ютадиган бўлса, бу - "Челси" :)) Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:55 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom sizga savolim kop oxirgi paytda oyinlardi jarima maydoni ichida raqibga nisbatan qoppolika penalti +qizil kartochka xam berilmoqda bu jazo judayam qattiq emasmi ? Савол берилган сана: 08.03.2014 23:56 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа. Бир вазият учун уч карра жазолашга (пенальти, қизил, дисквалификация) кўпчилик қарши фикр билдиряпти. Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:53 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom. Federatsiya nega muxlislarni talabini qondirmayapti? Umuman Uff bir ikta shahslarga bog'lanib qolgandek tuyulmayaptimi sizga? Савол берилган сана: 06.03.2014 21:56 |
ЖАВОБ: Салом. Қайси талабини? Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:51 |
MILONA |
САВОЛ: Salom aka Vohid Shodiev yugirishini kurib kulivoraman uzi tugrisi shu bola arzimidi termaga Hayriyat Kapadze Genrix Uladan kutildiq sizyana kimlarni termaga sinab kurish kerak dep uylaysiz Савол берилган сана: 05.03.2014 20:32 |
ЖАВОБ: Билмасам. Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:51 |
KOORDINATOR |
САВОЛ: FINALDA BAVARIYA REAL UYNIDI!! Савол берилган сана: 04.03.2014 16:07 |
ЖАВОБ: Бўлиши мумкин. Чорак финалда ҳам ўйнашлари мумкин. Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:51 |
Gayratbek |
САВОЛ: http://std.uz/news/detail/73571 Мана шу мақолада келаси йилги ОЧЛда қатнашиш учун асосий сабаб келтирилган экан. Мақолада ёзилишича термамиз рейтингининг ҳам ўрни келтирилган. Лекин биз 2014 йил атиги 1 та расмий учрашув ўтказамиз. Эртага БАА ни 8-0 га енгдик ҳам дейлик, лекин бошқа ўйнамасак ўз ўзидан пастга шунғиймиз. Демак: 1. ОЧЛ-2014 да Бунёдкор ғалаба қозонса ҳам, келаси йил 1+2 кўринишида иштирок этамизми? 2. ОЧЛ-2014 да Бунёдкор максимум чорак финалга (ёки гуруҳда қолиб кетиши) боришини тахмин қилсак Термамиз рейтингини ошириш учун нималарга эътибор беришимиз керак? Балки ФИФА кунларидаги ўртоқлик учрашувлари ҳам қанақадир балл берар? 3. Насаф ва Локонинг мағлубияти бизга панд бермайдими? 4. Терма жамоаларнинг рейтингни ҳисоблаш тизимига кўра 2014 йилни термамиз нечанчи ўринда якунлашини тахмин қилиш мумкин? 5. Балки (балким!) юқоридаги мақола ва саволларни ҳисобга олиб бирорта таҳлилий мақола ёзсангиз яхшироқ бўлармиди? Савол берилган сана: 04.03.2014 12:34 |
ЖАВОБ: Ўзингиз кўрсатган мақолада ҳаммаси атафсил ёзилган. "Локомотив" ва "Насаф"нинг саралашда ютқазганликлари рейтингизмизга қанақа таъсир қилишини энди билолмаймиз. Чунки, улар гуруҳда "Бунёдкор"дан яхши натижа кўрсатишган бўлармидилар ёки ёмон? Буни билмаймизку. Жавоб берилган сана: 10.03.2014 10:50 |
Gayratbek |
САВОЛ: 1. БААга ютқазсак мураббий алмашадими? Савол берилган сана: 03.03.2014 16:45 |
ЖАВОБ: 1. Йўқ, менимча. Мураббий алмашиши учун нима бўлиши кераклигини билмайман. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:18 |
Gayratbek |
САВОЛ: Ассолому алайкум Қаҳрамон ака Эсингиздами 2000 йиллар "Насаф" эл қатори оддийгина жамоа эди. Жамоа мақсади тузилмаси ва ўйини жиҳатдан. Аммо ўша пайтлари Насафнинг барча ўй ўйинлари телевединие орқали кўрсатилиб бориларди. Кейинчалик қайси йиллиги аниқ эсимда йўқ, Машъал ва Насаф таркиблари ўзаро алмашди. Стадион ҳавас қиладиган даражада реконструкция қилинди. Ҳаттоки Насаф КТС бор. Жамоа чемпионлик учун курашадиган даражага етди. Аммо эндиликда Насафнинг ўйинлари Телевединие орқали намойиш этилмай қуйилди. Сабаби нимада деб ўйлайсиз. Хабарингиз бор Насаф КТС Ўзбекистон термаси ўйинларини трансляция қилишда фаол иштирок этмоқда. Бу нимадан далолат??? Савол берилган сана: 03.03.2014 16:45 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмасам. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:17 |
Kakastad |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака!!! 6-март кунги уйинда кимга мухлислик киласиз? Узбекистонгами ёки БАА гами? Мен БАА галабасини хохлайман 0:5 булса яхши буларди,0:0 дан нари утмаса керак хисоб менимча. Уйин ута зерикарли булади мен куришни хам истамайман уйинни,лекин уйиндан сунг Узбекистоннинг маглубияти купчиликни хурсанд килади. Тугрими? Савол берилган сана: 03.03.2014 11:30 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ўзбекистонга мухлислик қиламан, албатта. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:16 |
outranker |
САВОЛ: Salom. Fergussonnni hozir MYuda qandaydir lavozimi/ishi bormi yoki umuman futboldan yiroqdami? Савол берилган сана: 28.02.2014 23:27 |
ЖАВОБ: Салом. Бор. Нимадир бўйича директор. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:16 |
akmalfcb |
САВОЛ: Qahramon aka Yevropa Ligasida Yuvetusning imkoniyatlarini qay darajada baholaysiz? Chempionlikka asosiy davogarlardan qaysi klublarni ko'rsatgan bo'lardiz? Chempionlar Ligasidachi? Савол берилган сана: 27.02.2014 16:53 |
ЖАВОБ: Етарли истак ва мотивация бўлса, "Ювентус" турнирнинг асосий фаворитларидан бири. Италияда жамоа катта фарқ билан олдинда боряпти. Еврокубок учун ҳам ҳаракат қилиб кўриш зарар қилмайди. Агар чемпионлик учун кураш қизғин бўлганда, "Ювентус" бугуноқ ютқазиб чиқиб кетган бўларди. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:16 |
MILONA |
САВОЛ: SALOM AKA MYU MENIMCHA BEMALoL 1/4 ga chiqada umuman olganda tarkib yahshi Moyes menimcha yamon murabbiy emas faqat moslasha olmadi menimcha kasalni oldini ogan yaxshi Moyes Evra Rio ga javob berish kerak agar myu uyinlarini kurayotgan busayiz Evra kupincha Raqib jamoani 12 uyinchisi buliyapti Савол берилган сана: 27.02.2014 12:21 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа имконият бор. Эврага келсак, у ёзда кетиши аниқ. Қанот ҳимоячиси учун, айниқса бутун мавсум бир маромда ўйнаш қийинлигини эътиборга олиб, ёзда Бейнс, Коэнтрауларга қизиқишганди. Ўнг қанотда Рафэл ёш, керак бўлганда Смоллинг ёки Жонс ҳам ўрнини босиши ммукин, аммо чап қанотда муаммо бор эи. Бюттнер етарлича ишончли ўйнай олмади. Умуман олганда, бу мавсумни ҳамма ҳимоячилар ёмон ўткашимоқда. Видич ёки Эванснинг олдида Эвра анча яхшироқ ўйнаяпти. десаям бўлади ҳатто. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:13 |
newdizelplus |
САВОЛ: Endi MTJ haqida.. Men terma jamoaga xorijdan zamonaviy, kuchli taktik murabbiyni keliwini tarafdoriman.. Imkoni bo'lsa U barcha yowdagi terma jamoalarni bevosita nazorat qiliwi va erkin ishlashi lozim.. Mayli pragmatik futbol o'ynatsin futbolchilarimizga, mayli faqat natija uchun o'ynasin, lekin JCh olib choqsin termani.. Chunki mundial katta orzu bo'libgina qolmay, mamlakat futbolini bir necha pog'ona yuqorilashiga xizmat qiladi... Siz wu mavzudagi fikringiz.. Савол берилган сана: 27.02.2014 00:37 |
ЖАВОБ: Фақат мундиал билан боғланиш керак эмас. Футбол ривожланса, йўлланма ўз ўзидан келаверади. Аксинча, прагматик йўл билан бир амаллаб ЖЧ га чиқволишнинг хавфли оқибатлари ҳам бўлиши мумкин: 1) яхши ишладик, деган маънода, жуда кўп акмчиликларга кўз юмишга мажбур бўлиниши мумкин 2) мабодо ЖЧ да ўта салбий натижаларни қайд этсак, кейинги сафар чиқишдан "қўрқиб қолишлари" мумкин. Ҳисобот берилаётганда "Қатарни бешу бир ютдик, битта гол етмади" дейиш осонроқ. Бразилияда Чили терма жамоасига 0:5 ютқазишни "тўғри тушунтиришдан" кўра... Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:11 |
newdizelplus |
САВОЛ: Men APL o'yinlarini YChL ham ko'proq qiziqish bn kuzataman.. Barsani o'yininiyam o'tgan yilgi Bavariya bn o'yinlardan keyin o'tgan hafta ko'rdim.. Realni MYu bn o'ynagandan beri o'yinini kuzatmadim.. Umuman olganda unchalik qiziq emas manga APLdan bowqasi.. Sizchi? Sizga aynan qaysi chempionat ko'proq yoqadi? Nima uchun..? Савол берилган сана: 27.02.2014 00:29 |
ЖАВОБ: АПЛ дан "МЮ", "Сити". "Арсенал", "Челси", "Ливерпуль", Испаниядан "Реал" ва "Барселона", Германиядан "Бавария" ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Табиийки, АПЛ дан кўпроқ ўйин экан. Шунингдек транслация вақтлари ҳам АПЛ ники қулайроқ. жудаям кеч вақтда эмас. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:07 |
‹ First < 9 10 11 12 13 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|